Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
55.3K subscribers
6.69K photos
2.6K videos
46 files
10.4K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.iss.one/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
2021 йил 21 октябрь куни 14 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 27602 нафарга етди. Умумий соғайганлар сони 26090 нафарни ташкил қилмоқда.

Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 24 миллион 700 минг дозадан ортиқ коронавирусга қарши вакцина қўлланилди

🔺21 октябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 203 770 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 69 800 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 79 966 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 54 004 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 24 710 357 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 13 081 265 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 7 849 760 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 3 779 332 нафарни ташкил қилди.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Фарғона вилояти (28 343 доза),
📌Наманган вилояти (23 192 доза)
банд қилди.
📌Андижон вилояти (21 420 доза),

🔺 Фарғона, Андижон, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида жами қўлланилган вакциналар миқдори 2 миллион дозадан ошиб улгурган.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
▶️
@sanepidxizmat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фалокат оёқ остида, дейдилар. Фавқулодда оғир жароҳат олиб, қон йўқота бошлаган инсон ҳаёти эса ҳар сония қил устида. Ёки хасталик хуруж қилиб, жон талвасасига тушган беморга ёрдам кўрсатиш учун соат милларидан ҳам тезроқ ҳаракат қилиш зарур.

Аммо баъзан одамлар орасида “Тез ёрдам” имиллаб ишлайди” ёки “Тез ёрдам” кеч келди” қабилидаги эътирозларни ҳам эшитиб қоламиз. Хўш, бунинг асл сабаби нимада?

Юқоридаги видеолавҳада шундай омиллардан бири тасвирланган. Ваҳоланки, янглиш манзил берилиши, йўллардаги тирбандлик, хизмат машинасига йўл бўшатмаслик, айрим маҳаллаю кўпқаватли уйлар кўчаларига ўзбошимчалик билан сунъий тўсиқлар қўйилиши ҳам “Тез ёрдам”нинг кечикишига сабаб бўлади.

Шундай экан, “Тез ёрдам”га ҳар доим йўл берайлик! Чунки у қайсидир юртдошимизнинг ҳаётини сақлаб қолиш, дардига малҳам бўлиш учун шошилмоқда! Ўша инсон бизнинг ҳамкасбимиз, дўстимиз, қариндошимиз ва яқинимиз бўлиши ҳам мумкин...

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Не зря говорят, что беда приходит, откуда не ждешь. Жизнь человека, получившего тяжёлую травму на чрезвычайной ситуации и теряющего кровь, будто висит на волоске, и каждая секунда имеет решающую роль. Или при оказании помощи больному с приступом болезни нужно действовать быстрее чем стрелки часов.

Но иногда среди людей мы слышим такие недовольства как “Скорая помощь медленно работает” или “Скорая помощь опоздала”. А задумываются ли они, из-за чего так происходит?

В этом видеоролике показан один из таких факторов. Иногда говорят неправильный адрес, возникают пробки на дорогах, не уступают дорогу служебной машине, своевольно ставят искусственные преграды на улицах многоэтажных домов и это служит причиной опоздания “Скорой помощи”.

Так давайте всегда уступать “Скорой помощи”! Потому что она торопится, чтобы спасти жизнь, облегчить муки нашего соотечественника! Этот человек может быть нашим коллегой, другом, родственником и близким...

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkoti
ИМТИЁЗЛИ ДАВОЛАНИШНИНГ ШАФФОФ ТИЗИМИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ МАСАЛАСИ МУҲОКАМА ЭТИЛДИ

Бугун юртимизда имтиёзли тоифага кирувчи беморларга ордер бериш, уларни ихтисослаштирилган тиббий хизмат билан қамраб олиш, бу жараёнда шаффофлик ва адолатни таъминлаш ҳар қачонгидан-да муҳим аҳамиятга эга.

Боиси, бундан 4-5 йил аввал юртимиз шифохоналарида беморлар учун ўринлар сони етишмаслиги, давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бериладиган имтиёзли ордерлар аҳолига жуда кам ажратилиши ва имтиёзли фуқаролар сони ордерлар миқдорига номутаносиблиги кўпчиликнинг эътирозларига сабаб бўлган эди.

Шу боис, ушбу йўналишдаги муаммоларни бартараф этиш, жумладан, аҳолига юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишда ошкоралик, адолатлилик ва шаффофлик тамойиллари асосида замонавий талабларга жавоб берадиган самарали хизмат кўрсатиш тизимини шакллантириш, ордер бериш механизмини такомиллаштириш ва тўлиқ рақамлаштириш мақсадида Президентимизнинг шу йил 28 июлда “Соғлиқни сақлаш соҳасида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Эътиборлиси, мазкур ҳужжатга мувофиқ, шу йил 1 октябрдан бошлаб, юртимиздаги 13 та ихтисослаштирилган давлат тиббиёт муассасаси ва Болалар миллий тиббиёт марказига Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга квота асосида ордер бериш тартиби бекор қилиниб, молиялаштиришнинг янги механизми асосида уларни ҳисобга олиш ва навбат асосида даволанишга йўллашнинг электрон ахборот тизими жорий этилиши белгиланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигида ушбу қарор ижросига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси А. Абдувоҳидов, Президент маслаҳатчиси биринчи ўринбосари Л.Тўйчиев, Соғлиқни сақлаш вазири А. Хаджибаев, вазир ўринбосарлари, молия вазири ўринбосари Ж. Абруев, республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари раҳбарлари ҳамда шу соҳага масъул мутахассислар иштирок этди.

Йиғилишда сўнгги пайтларда ҳудудлар миқёсида имтиёзли ордерга бўлган эҳтиёж бир неча баробар ошганлиги, шу боис, тизимга электрон ахборот тизимини самарали жорий этиш, ҳудудий тиббиёт муассасаларини зарур компьютер техника воситалари билан таъминлаш, кадрлар малакасини янада ошириш, бу эса аҳолининг имтиёзли даволаниш учун узоқ муддатли навбат кутишларига ва турли оворагарчиликларга чек қўйиши таъкидланди.

Қолаверса, жамоатчиликнинг касалликлар билан боғлиқ саволларига ўз вақтида жавоб бериш, уларга тиббий йўл-йўриқ кўрсатиш мақсадида вазирлик тизимида ягона қисқа рақамли CALL-марказ ташкил этиш ва ишга тушириш лозимлиги айтиб ўтилиб, бу борада масъулларга аниқ вазифалар юкланди.

Йиғилишда, шунингдек, жойларда имтиёзли тоифага кирувчи шахсларни ҳисобга олиш ва навбат асосида даволанишга йўллашнинг электрон ахборот тизимини жорий этиш жараёнлари суст бораётгани танқид остига олиниб, мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва бу орқали одамларни тиббиёт тизимидан рози қилиш лозимлиги қайд этилди.

Якунда кун тартибида кўрилган вазифаларни ижро этиш юзасидан масъулларга керакли кўрсатмалар берилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ота_оналар_ойлиги

БОЛА МИЯСИ ҚАНДАЙ РИВОЖЛАНАДИ?
(Биринчи маҳорат дарси)

ЮНИСЕФ, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Мактабгача таълим вазирлиги ҳамкорлигида эълон қилинган “Ота-оналар ойлиги” давом этмоқда.

Мазкур қўшма лойиҳа доирасида юртдошларимизга тақдим этиладиган бола парваришига оид муҳим маълумотлар, илмий тавсия ва маслаҳатлар қаторидан малакали мутахассислар иштирокида тайёрланган 11 та маҳорат дарси ҳам ўрин олган.

Бугун ана шу видеодарслардан биринчисини эътиборингизга ҳавола этамиз. Мавзу жуда долзарб — “Боланинг миясини ривожлантириш”.

Унда айтилишича, инсон мияси ривожланишининг 80 фоиздан ортиғи 3 ёшга тўлган пайтига тўғри келади. Демак, бу даврда кичкинтойларимизга нафақат дармондориларга бой маҳсулотлар, қизиқарли ўйинчоқлар, балки етарлича меҳр беришимиз керак. Илк маҳорат дарси шу ҳақда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Вирусли гепатит С:

ПОЙТАХТДА ЯШОВЧИ 10 МИНГДАН ОРТИҚ АҲОЛИ ЎРТАСИДА СКРИНИНГ ВА ИНСТРУМЕНТАЛ ТЕКШИРУВЛАР ЎТКАЗИЛАДИ

ССВ Матбуот хизмати Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг ўринбосари, тиббиёт фанлари доктори, профессор Нурмат АТАБЕКОВга тизим фаолиятига доир саволлар билан мурожаат қилди.

— Бугунги кунда дунёнинг қатор мамлакатлари, хусусан, қўшни республикаларда коронавирус, полиомиелит, қизамиқ/қизилча бўйича эпидемиологик вазият мураккаблигича қолмоқда. Бу борада юртимизда қандай профилактик чора-тадбирлар кўриляпти?

— Йил якунига қадар хавф гуруҳига мансуб аҳолини коронавирусга қарши эмлаш жараёнини изчил давом эттирамиз, — дейди Н. АТАБЕКОВ. — Уларнинг 80 фоизигача қисмини қамраб олишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз. Бунинг учун етарли миқдорда вакциналар захираси яратилади.

Юқорида номи келтирилган касалликларга келсак, улар бўйича ҳам профиликтик чора-тадбирлар кучайтирилади. Хусусан, 2022 йилда 1 ёшдаги болаларни полиомиелитга ва 5 ёшгача бўлган ўғил-қизларни қизамиқ/қизилчага қарши оммавий эмлаш тадбирлари ўтказилади.

Шунингдек, 2022 йилда давлат бюджети маблағлари ҳисобидан хавф ости гуруҳига мансуб 2 миллион нафар аҳоли вакили (махсус болалар интернатлари тарбияланувчилари, "Саховат" уйларида яшовчилар, мактабгача таълим муассасалари вакиллари, ўқитувчи ва тиббиёт ходимлари) гриппга қарши эмланади.

— Ҳозирги кунда биргина Тошкент шаҳрида сурункали вирусли гепатит С билан касалланган 350 минг нафардан зиёд беморлар диспансер рўйхатда турар экан. Бу хасталик аҳоли ўртасида кенг тарқалмаслиги учун нималар кўзда тутилган?

— Дунё тажрибасидан келиб чиқиб айтсак, ҳозирги кунда бундай беморларни тўлиқ даволаш имконияти бор. Ушбу масалани бугун ҳал этмасак, касалланганлар орасида жигар циррози ва раки каби оғир асоратлар ривожланиши эҳтимоли мавжуд. Жигар трансплантацияси тиббиётимиз амалиётида яқин йиллардан бери қўлланилаётганини эътиборга олсак, мазкур муолажага муҳтож аҳоли сонининг ортиб кетиши қўшимча муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.

Шундай экан, ана шу масала бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқиб,
2022-2023 йилларда дастлабки босқичда Тошкент шаҳрида, 2025 йилга қадар республиканинг бошқа ҳудудларида амалий ҳаракатлар олиб борилиши режалаштирилган.

Пойтахтимиздаги хавф ости гуруҳига мансуб аҳоли қатлами орасида (тиббиёт ходимлари, донорлар, хомиладорлар, никоҳланувчилар) скрининг ва инструментал текширувлар ўтказилади. Сўнг сурункали вирусли гепатит С билан касалланган беморлар сони аниқланиб, уларни соғломлаштиришнинг муддати ҳамда босқичлари белгиланади.

Ушбу тадбирларнинг мақсадли ўтказилиши натижасида беморлар соғлом ҳаётга қайтиб, оғир асоратларнинг олди олинади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Тиббиёт муассасаларида имтиёзли ордерлар бериш тўхтатилдими? Вазир ўринбосари вазиятга ойдинлик киритди

2021 йилнинг 1 октябридан 14та давлат тиббиёт муассасасида имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга квота асосида ордер бериш тартиби бекор қилинди.

Бу имтиёзли ордер олиш учун навбат кутаётган беморларда тушунмовчиликни келтириб чиқарган. Бунга алоҳида тиббий хизмат кўрсатувчи тиббиёт муассасаларига кираверишда ордер бериш тўхтатилгани ҳақида ёзилган эълонлар сабаб бўлган.

Kun.uz мухбири ушбу вазиятга ойдинлик киритиш учун Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Абдулла Азизов билан боғланди.

Вазир ўринбосарининг маълум қилишича, навбатга олиш тўхтатилмаган, балки электрон рўйхат асосида ордер берилиши йўлга қўйилган. 👉Батафсил

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИДА
“ТИББИЁТ МОҲИРЛАРИ” I ХАЛҚАРО ТИББИЁТ ОЛИМПИАДАСИГА СТАРТ БЕРИЛАДИ

Ҳозирги кунда олий тиббиёт юртлари олдига малакали, рақобатбардош, эркин фикрлай оладиган, қобилиятли, яъни соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғинида профилактик, эрта ташхислаш ва даволаш вазифаларни ташкиллаштира оладиган шифокорлар тайёрлаш устувор вазифа сифатида қўйилмоқда.

Ушбу вазифани амалга ошириш мақсадида 100 йиллик тарихга эга бўлган Тошкент тиббиёт академиясида фаолият юритаётган 800 нафардан ортиқ профессор-ўқитувчилар тиббий таълимни ривожланишига ҳамда малакали тиббий кадрлар тайёрлашга улкан ҳисса қўшиб келмоқда.

Тошкент тиббиёт академиясида ривожланган давлатларнинг тажрибасига таянган ҳолда тиббий таълимни ривожлантиришда инновацион ёндашув асосида симуляцион таълим тизимини жорий этиш аҳолига юқори малакали хизмат кўрсатишда мустаҳкам амалий кўникмаларга эга мутахассисларни тайёрлашга замин яратилмоқда.

Бу жараёнларни янада фаоллаштириш мақсадида шу йилнинг 26 октябрида Тошкент тиббиёт академиясида “Тиббиёт моҳирлари” I Халқаро тиббиёт олимпиадаси бошланади.

Олимпиадада юртимизнинг 11 та тиббиёт олий таълим муассасалари талабалари билан бир қаторда МДҲ давлатлари тиббиёт олий ўқув юртлари жамоалари беллашади.

Олимпиада қуйидаги тўрт йўналишларни ўз ичига олган:

1.Тиббий биологик фанлар (гистология, биокимё, нормал ва патологик физиология, патологик анатомия);

2. Терапия (ички касалликлар ва неврология);

3. Репродуктив саломатлик (акушерлик ва гинекология, педиатрия);

4. Хирургия (анестезиология и реанимация, офтальмология, оториноларингология).

Олимпиада жараёни замонавий таълим тизими талабларига кўра инновацион ёндашув асосида симуляцион технологиялардан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.

Бунда жамоалар симулятор роботлар, фантом ва манекенларда йўналишлар бўйича амалий кўникмаларни намойиш этишлари лозим.

Ҳайъат аъзолари таркиби, асосан, ташқи экспертлар, яъни соғлиқни сақлаш тизимида фаолият юритаётган юқори малакали мутахассислар, ЖССТ ва ЮНЕСКО ташкилотларидан жалб қилинган мутахассислардан иборат.

Маълумот учун, Тошкент тиббиёт академиясида 7 та таълим йўналиши ҳамда 52 та магистратура ва клиник ординатура мутахассисликлари бўйича 7500 нафардан ортиқ талаба таҳсил олмоқда, шу билан бирга илмий тадқиқотчилар институтида 200 дан ортиқ илмий изланувчилар илмий тадқиқот ишларини олиб бормоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
📊Дунёда COVID-19 билан боғлиқ касалланиш статистикаси

ЖССТ маълумотига кўра:
🦠дунёда коронавирус юқтирганлар сони 241 миллион 886 мингдан ортди. 4 миллион 919 мингдан зиёд киши вафот этган (21.10.2021. Европа вақти билан 18:07 ҳолатида).

🔴Охирги суткада 438 684 та янги касалланиш ҳолати аниқланди.
⚫️ 7 189 нафар бемор вафот этди.

Жонс Хопкинс университети маълумотига кўра :
🦠 дунёда 242 миллион 636 мингдан ортиқ одам касаллик юқтирган. 4 миллион 492 мингдан ортиғи вафот этган (21.10.2021. Тошкент вақти билан 18:26 ҳолатида).

ЖССТга кўра, касалланиш бўйича қуйидаги давлатлар юқори ўринда:
🇺🇸АҚШ (44,862 миллиондан ортиқ),
🇮🇳 Ҳиндистон (34,127 миллиондан ортиқ),
🇧🇷Бразилия (21,664 миллиондан ортиқ),
🇬🇧Буюк Британия (8,859 миллиондан ортиқ),
🇷🇺Россия (7,131 миллиондан ортиқ).

💉Жонс Хопкинс университетига кўра, дунёда 6 миллиард 755 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️Кеча юртимизда 370 нафардан ортиқ кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, 13 та ҳудудда 320 нафардан зиёд бемор касалликдан тўлиқ соғайди

🔺2021 йил 22 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 183191 (+372) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌13 нафари Андижон вилоятида,
📌8 нафари Бухоро вилоятида,
📌11 нафари Жиззах вилоятида,
📌3 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌3 нафари Навоий вилоятида,
📌19 нафари Наманган вилоятида,
📌39 нафари Самарқанд вилоятида,
📌9 нафари Сирдарё вилоятида,
📌5 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌23 нафари Фарғона вилоятида,
📌22 нафари Хоразм вилоятида,
📌81 нафари Тошкент вилоятида,
📌132 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 4 нафар,
🔹Андижон вилоятида 10 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 8 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 13 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 5 нафар,
🔹Навоий вилояти 4 нафар,
🔹Наманган вилояти 5 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 40 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 5 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 23 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 22 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 75 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 110 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 179019 (+324) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1302 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
2021 йил 22 октябрь куни 9 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 27611 нафарга етди. Кеча уларнинг 19 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 26109 нафарни ташкил қилмоқда.

Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 25 миллион дозага яқин коронавирусга қарши вакцина қўлланилди

🔺22 октябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 199 444 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди
. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 68 527 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 75 885 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 55 032 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 24 909 801 доза вакцинадан фойдаланилди
. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 13 149 792 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 7 925 645 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 3 834 364 нафарни ташкил қилди.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Фарғона вилояти (26 935 доза),
📌Наманган вилояти (23 940 доза),
📌Андижон вилояти (22 658 доза) банд қилди.

🔺 Фарғона, Андижон, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида жами қўлланилган вакциналар миқдори 2 миллион дозадан ошиб улгурган.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
▶️
@sanepidxizmat
⚡️Тезкор

Бугун соат 12:00 да Марказий сайлов комиссияси Матбуот марказида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиев иштирокида Матбуот анжумани бошланиши кутилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Сайлов куни коронавирусга қарши қандай чоралар кўрилади?

Эртага — Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови куни. Айни пайтда ушбу муҳим сиёсий жараёнга энг сўнгги тайёргарлик ишлари якунига етказилмоқда.

Аммо шу дамда кўпчиликни бир савол ўйлантирмоқда: хўш, юртимизда ҳукм сураётган пандемия шароитида бўлиб ўтадиган сайлов жараёнлари давомида коронавирус касаллигини тарқалиб кетишига, авж олишига қарши қандай чора-тадбирлар белгиланган?

Сал аввал Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясининг матбуот марказида бошланган матбуот анжуманида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи, бош давлат санитария врачи Баҳодир Юсупалиев шу ҳақда маълум қилди.

Унинг қайд этишича, "Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказишда коронавирус инфекцияси (COVID-19)ни тарқалиши хавфини олдини олиш тўғрисида” йўриқнома ишлаб чиқилган ва Марказий сайлов комиссиясининг тегишли қарори билан тасдиқланган.

Олти боб, 39 банддан иборат ушбу йўриқномада сайловчилар томонидан коронавирус инфекцияси юқишининг олдини олишга қаратилган ва аҳоли турмуш тарзининг ажралмас қисмига айланиб улгурган асосий қоидаларга риоя этилиши белгилаб қўйилган.

Хусусан, сайлов учун ажратилган бинога ташриф буюрганлар ва кузатувчилар, шунингдек барча иштирокчилар ниқоб тақиш қоидасига қатъий амал қилиши учун етарли миқдорда тиббий ниқоблар захираси яратилди.

Биноларнинг кириш қисмида ва овоз бериш хонасида ижтимоий масофани сақлаш учун 1,5–2 метр оралиқ масофа белгиланди ҳамда ҳаракатланиш йўналишини кўрсатувчи чизиқлар чизилди.

Ҳимоя ва профилактика тадбирларини амалга оширишда ҳароратни ўлчаш учун термометр, пирометрлар, бир марталик тиббий қўлқоп, юз ниқоблари (сайлов комиссияси аъзолари учун), антисептик суюқлик (санитайзер) мосламалари сайлов участкаларига етказиб берилди.

Бинобарин, округ ва участка сайлов комиссиялари жойлашган биноларга камида бир нафардан тиббиёт ходими бириктирилди ва улар томонидан сайлов комиссиялари биноларининг кириш қисмида ташриф буюрувчиларнинг тана ҳароратини ўлчаш, антисептик восита билан қўлларини дезинфекция қилиш ва заруратга кўра ҳимоя ниқоби бериш ишлари ташкиллаштирилди.

Шу билан бирга, сайлов учун ажратилган биноларда шамоллатиш ва сайлов кунидан олдинги дезинфекция тадбирлари ўтказилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Баҳодир Юсупалиев: Тана ҳарорати юқори бўлганлар учун алоҳида сайлов қутилари ва кабиналар ташкил этилган

Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясининг матбуот марказида бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи, бош давлат санитария врачи Баҳодир Юсупалиев шу ҳақда маълум қилди.

Сайловчилар ва сайлов жараёнининг бошқа иштирокчилари ўртасида тана ҳарорати 37 даража ва ундан юқори бўлганлар аниқланган тақдирда, улар овоз бериш хонасига киритилмасдан овоз беришлари учун алоҳида ажратилган жойларда кўчма сайлов қутилари ва кабиналар ташкил этилди.

Қолавеса, тана ҳарорати 37 даража ва ундан юқори бўлганлар ҳамда касаллик аломатлари аниқланганлар учун алоҳида изолятор хоналари ҳамда сайлов биноларида тиббий хоналар ташкил этилди. Улар зарур дори-дармонлар ҳамда тиббий воситалар билан ҳам тўлиқ таъминланди.

Шунингдек, яширин овоз бериш кабиналарига парда осмаслик, сайловчи ва сайлов комиссияси аъзоси ўртасидаги тўғридан-тўғри (контакт) мулоқотни камайтириш чоралари кўрилди.

Ўз навбатида, коронавирус инфекциясидан уй шароитида даволанаётган сайловчининг турган (яшаш) жойида овоз бериши учун участка сайлов комиссияси томонидан сайловчи учун алоҳида целлофан пакетга солинган тиббий ниқоб, тиббий қўлқоп, сайлов бюллетени тўплами тайёрланди.

Шифохоналардаги сайлов участкаларига эса “ёпиқ сайлов участкаси” мақоми берилди. Мустақил юриш имконияти бўлган беморлар учун шифохона ҳудудида махсус тайёрланган хонада овоз беришлари ташкиллаштирилди, ётоқ режимидаги беморлар учун махсус мобиль сайлов қутилари ташкил этилди.

Йўриқномада белгиланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш мақсадида июнь ойида даволаш профилактика муассасаларининг жами 432 нафар ходими мазкур йўриқномада белгиланган кўрсатмаларни тўғри ташкил этиш бўйича ўқитилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ўтказиладиган сайлов участкаларида карантин талабларига риоя этилишини таъминлаш учун жами 21 мингдан ортиқ тиббий ходим бириктирилди.

Бинобарин, Марказий сайлов комиссияси билан ҳамкорликда сайлов жараёнларида карантин қоидаларига амал қилиш юзасидан анимацион роликлар сайловолди жараёнларда оммавий ахборот воситалари орқали намойиш этилиши учун тайёрланди ва намойиш этиб борилмоқда.

Сайлов комиссияси аъзоларининг COVID-19 билан касалланиб, тузалганига қисқа вақт бўлган ёки эмлашга қарши кўрсатмалари мавжуд бўлганларидан ташқари барчаси коронавирус инфекциясига қарши тўлиқ эмланди.

Ҳозирги кунда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан тизимли ва марказлашган ҳолда ҳар бир сайлов участкасида зарарсизлантириш (дезинфекция) ишлари ўтазилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Республика бош давлат санитария врачи: "Ҳозирча локдаун ҳақида гап бўлиши мумкин эмас"

Марказий сайлов комиссиясида бугун бўлиб ўтган матбуот анжуманида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиев Ўзбекистонда локдаун эълон қилиниш эҳтимоли ҳақида фикр билдирди:

— Бугунги кунда ҳеч қанақа локдаун ҳақида гап бўлиши мумкин эмас ва барча ҳаракатлар шунга қаратилган. Шу кунларда Россия Федерациясида касалланиш ҳолатлари кўтарилгани юртимизда ҳам касалланиш даражаси ошиши эҳтимолини пайдо қилади. Лекин бизнинг чегараларда назорат ҳар қачонгидан ҳам кучайтирилган бўлиб, юртимизга 72 соатлик ПЗР тести топширилган ҳолдагина четдан кириш мумкин. Бордию, фуқароларда тест бўлмаганда, чегарада экспресс-тест топширилади.

Локдаун ҳолатининг олдини олишнинг яна бир йўли жамоавий иммунитетни шакллантиришдир. Бунинг энг самарали усули оммавий эмлашдир. Агар биз аҳолининг камида 60 фоизини эмлай олсак, жамоавий иммунитетни шакллантирган бўламиз. Шунда бизга ҳеч қандай локдаун хавф сола олмайди. Ҳозирга келиб, эмланиши лозим бўлган 21 миллион нафардан ошиқ аҳолининг 13 миллион нафари биринчи доза вакциналарини олиб улгурди, — деди Баҳодир Юсупалиев.

Эслатиб ўтамиз,
айни кунгача мамлакатимизда жами 24 909 801 доза вакцинадан фойдаланилди. юртимизда эмлаш жараёнларида фойдаланилаётган жами вакцина 34 951 358 дозани ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
НОТЎҒРИ ОВҚАТЛАНИШ, КАМҲАРАКАТЛИК ВА ЗАРАРЛИ ОДАТЛАР ҚОН ТОМИРЛАРИНИ ШИКАСТЛАЙДИ

“Яшариш” тушунчаси ҳар доим ҳам ижобий маънони англатмайди. Хусусан, касалликлар статистикасида! Масалан, кейинги йилларда юрак-қон томир хасталикларида яшариш кўрсаткичлари қайд этилмоқда. Ҳозирга келиб 18-20 ёшлилар орасида ҳам шу дарддан азият чекаётганлар кам эмас. Хўш, бунинг сабаби нимада?

Ушбу саволимизга малакали кардиохирург, тиббиёт фанлари доктори, профессор Рустам ЁРБЕКОВдан жавоб олдик.

— Бизга кўпроқ кекса ёшли инсонлар юрак хасталиги билан мурожаат қилишади, — дейди кардиожарроҳ. — Бироқ бемор ёши қанча катта бўлса, асорат хавфи ҳам шунча юқори.

Европа мамлакалари, Япония ва Россияда ҳам вазият шундай. Бундай хасталикка чалинганларнинг аксарияти — 80 ёш атрофидаги кишилар. Лекин уларнинг юрак-қон томирлари худди бизнинг 50 ёшли беморларимизники сингари ҳолатда. Нега шундай?

Чунки улар тўғри овқатланишга риоя қилиб, кўпроқ ўсимлик маҳсулотларини танаввул қилишади. Углеводлардан бироз тийилади. Шу боис қон томирлари шикастланмайди.

Бизда эса юрак-қон томири касалликларининг 90 фоизи — нотўғри овқатланиш ва камҳаракатлик оқибатида келиб чиқади, деб ҳисоблайман.

Энг ёмони, юрак хасталиги ёшлар орасида ҳам кўпаймоқда. Бунда чекиш, спиртли ичимликлар истеъмоли, стресс, кам ҳаракатланиш, нотўғри овқат рациони каби омилларнинг ҳам таъсири катта.

Мисол учун, чекишни ташлаган одамда 2-3 ой ўтиб ўпка фаолияти 30 фоизга яхшиланиши тиббиётда ўз тасдиғини топган. Бир йилдан сўнг эса юрак ишемик касаллиги ривожланиши хавфи 50 фоизга камаяди.

Шунингдек, ортиқча вазн ҳам турли хавфли касалликларни келтириб чиқаради. Айни сабабдан тана вазнини назорат қилиш мақсадга мувофиқ, Хусусан, бел айланаси эркакларда 94, аёлларда эса 80 сантиметрдан ошмаслиги лозим. Чунки вазннинг 10 килограммга камайиши қон босимининг 5-20 мм симоб устунига пасайишга сабаб бўлади. Кунига 30 дақиқалик жисмоний фаоллик ҳам қон босимини 4-9 мм симоб устунига камайтиради.

Юртимизда бу борадаги муаммоларнинг олдини олиш кейинги йилларда давлат сиёсати даражасига кўтарилаётгани қувонарли ҳол. Жумладан, Президентимизнинг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда 2020 йил 10 ноябрдаги “Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ўз вақтида қабул қилинган жуда муҳим ҳужжатлардир.

Биз, шифокорлар одамларга жсмоний фолликни, хусусан, кунига камида 4-5 километр пиёда юришни тавсия қиламиз. Албатта, бу узоқ умр ва соғлом ҳаёт гарови.

Энди худди шу қоида ва тавсияларга амал қилганлар давлат томонидан рағбатлантириляпти. “Соғлом турмуш тарзи” платформаси айни жиҳати билан ҳам — жуда ажойиб ва самарали лойиҳа.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Кеча юртимизда 380 нафарга яқин кишида коронавирус инфекцияси аниқланди, Сурхондарё вилоятида бирорта ҳам касалланиш ҳолати қайд этилмади

🔺2021 йил 23 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 183569 (+378) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌17 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌12 нафари Андижон вилоятида,
📌11 нафари Бухоро вилоятида,
📌7 нафари Жиззах вилоятида,
📌4 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌2 нафари Навоий вилоятида,
📌20 нафари Наманган вилоятида,
📌36 нафари Самарқанд вилоятида,
📌13 нафари Сирдарё вилоятида,
📌25 нафари Фарғона вилоятида,
📌19 нафари Хоразм вилоятида,
📌104 нафари Тошкент вилоятида,
📌108 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 12 нафар,
🔹Андижон вилоятида 3 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 3 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 9 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 2 нафар,
🔹Наманган вилояти 19 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 8 нафар,
🔹Сирдарё вилояти 21 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 2 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 86 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 38 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 179222 (+203) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1304 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
2021 йил 23 октябрь куни 7 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 27618 нафарга етди. Умумий соғайганлар сони 26109 нафарни ташкил қилмоқда.

Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi