Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
89.2K subscribers
7.15K photos
2.83K videos
47 files
10.8K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.iss.one/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
❗️Кеча юртимизда 300 минг дозадан ортиқ вакцина қўлланилди

🔺27 сентябрда мамлакатимиз
ҳудудлари бўйлаб 300 239 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди.
Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 138 709 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 89 118 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 72 412 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 19 969 345 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 11 085 296 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 6 421 897 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 2 462 152 нафарни ташкил қилди.

❗️Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 4 283 645 нафарни ташкил қилмоқда.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

📌Тошкент вилояти (53 428 доза),
📌Бухоро вилояти (52 060 доза),
📌Сурхондарё вилояти (40 435 доза) банд қилди.

🔺Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌Фарғона вилоятида 2 198 785 доза,
📌Андижон вилоятида 2 175 070 доза,
📌Наманган вилоятида 2 126 158 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat
⚡️ Тезкор хабар

CCВ: COVID-19га қарши 12 ёшдан катта болалар ҳам ихтиёрий эмланади

Эндиликда мамлакатимизда 12 ёшдан катта болалар COVID-19га қарши Pfizer вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмлашнишга рухсат берилди.

Коронавирусга қарши Pfizer вакцинасининг 12-15 ёшдаги болаларда ўтказилган клиник синовларининг натижалари мазкур вакцинанинг юқори даражада самарадорлиги ва хавфсизлигини кўрсатди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан 12 ёшдан юқори болаларни ва ўсмирларни Pfizer вакцинаси билан эмлаш тавсия этилди.

Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи ва миллий техник иммунологик эксперт комиссиясининг қарорига асосан,
юртимизда ота-оналар ва васийларининг розилиги асосида, ихтиёрий равишда 12 ёшдан катта болаларни Pfizer вакцинаси билан эмлаш имконияти мавжуд.

Юртимизда ҳам 12 ёшдан катта болалар шифокор кўригидан ўтгач, коронавирусга қарши Pfizer вакцинаси билан эмланишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, шу йил 13 сентябрь куни мамлакатимизга 1 200 000 дозаси Pfizer/BioNTech вакцинаси олиб келинган.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 19 969 345 доза вакцинадан фойдаланилди. Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 4 283 645 нафарни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ССВ: БАЧАДОН БЎЙНИ САРАТОНИ СКРИНИНГИ ДАСТУРИ ДОИРАСИДА 56 МИНГ НАФАР АЁЛ ТИББИЙ ТЕКШИРУВДАН ЎТКАЗИЛАДИ

Юртимизда бачадон бўйни саратони касаллигини эрта аниқлаш ва олдини олиш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда. “Аҳолига гематология ва онкология хизматларини кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент қарори ижроси доирасида онкологик касалликлар тарқалишининг олдини олиш ва эрта диагностика қилиш мақсадида 2022 йил 1 январдан бошлаб:

📌9–14 ёшдаги ўсмир қизлар одам папилломаси вирусига қарши эмланиши;
📌30–55 ёшдаги аёллар бачадон бўйни ҳамда 45–65 ёшдаги аёллар кўкрак бези саратони бўйича скринингдан ўтказилиши;
📌барча туман ва шаҳарларда “онко-назорат” хоналари ташкил этилиши белгиланган эди.

Ушбу қарор ижроси юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлигида ЖССТ ва Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари билан биргаликда бачадон бўйни саратони бўйича скрининг лойиҳасини ишга тушириш масаласи муҳокама қилинди.

Лойиҳа доирасида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Лиан Куппенс ва Франциянинг мамлакатимиздаги элчихонаси биринчи маслаҳатчиси Максим Жеренже Соғлиқни сақлаш вазирлигига бачадон бўйни саратони касаллиги скрининги натижасида аниқланган саратонгача бўлган дастлабки ўзгаришларни бартараф этиш учун қўлланиладиган термокоагулятор ускуналарини тақдим қилди. Уларни вазир ўринбосари Элмира Баситханова қабул қилиб олди.

— Лойиҳа пилот тарзида Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент вилоятида ишга туширилиши, бу ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларида онко-назорат хоналарини ташкил этиш орқали ҳудуддаги репродуктив ёшдаги аёллар саломатлигини ҳимоя қилиш кўзда тутилган, – дейди Э. Баситханова. — Ўзбекистонда йилига 1500 дан ортиқ бачадон бўйни саратонига чалиниш ҳолатлари аниқланади. Бачадон бўйни саратони учун скрининг дастури юқоридаги икки ҳудудда синовдан ўтказилгач, 2022 йилги Давлат дастурига киритилиши ва юртимиздаги барча туманларда жорий этилиши режалаштирилган.

Ушбу лойиҳага Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент вилоятида жами 56 минг нафар хотин-қизлар қамраб олиниши мўлжалланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Дунё бўйича 6 миллиард 142 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилди

ЖССТ маълумотига кўра:
🦠дунёда коронавирус юқтирганлар сони 231 миллион 703 мингдан ортди. 4 миллион 746 мингдан зиёд киши вафот этган (17.09.2021. Европа вақти билан 18:19 ҳолатида).

🔴Охирги суткада 286 460 та янги касалланиш ҳолати аниқланди.
⚫️5 290 нафар бемор вафот этди.

Жонс Хопкинс университети маълумотига кўра
:
🦠 дунёда 232 миллион 426 мингдан ортиқ одам касаллик юқтирган. 4 миллион 758 мингдан ортиғи вафот этган (28.09.2021. Тошкент вақти билан 17:50 ҳолатида).

ЖССТга кўра, касалланиш бўйича қуйидаги давлатлар юқори ўринда:
🇺🇸АҚШ (42,568 миллиондан ортиқ),
🇮🇳 Ҳиндистон (33,678 миллиондан ортиқ),
🇧🇷Бразилия (21,343 миллиондан ортиқ),
🇬🇧Буюк Британия (7,664 миллиондан ортиқ),
🇷🇺Россия (7,443 миллиондан ортиқ).

💉Жонс Хопкинс университетига кўра, дунёда коронавирусга қарши 6 миллиард 142 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
ССВ: ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА БОЛАЛАР ЎРТАСИДА НОМАЪЛУМ ВИРУС ТАРҚАЛАЁТГАНИ ҲАҚИДАГИ ХАБАРЛАР ҲАҚИҚАТГА ЗИД

Бугун ижтимоий тармоқларда сўнгги кунларда пойтахтимизда болалар ўртасида юқори нафас йўллари яллиғланиши билан боғлиқ номаълум юқумли касаллик тарқалаётгани, “Тез ёрдам” хизматига болаларда иситма кўтарилиши билан боғлиқ чақирувлар сони кескин ортгани, шу боис, бу қандай касаллик эканини аниқлаш ҳамда пойтахт умумтаълим мактаблари ва болалар мактабгача таълим муассасаларини 10 кун муддатга карантинга ёпиш лозимлиги тўғрисидаги хабар тарқалди. Бу эса одамлар орасида турли тушунмовчиликларга сабаб бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги қуйидагиларни маълум қилади👉🏻 Батафсил
❗️Коронавирус: сўнгги кеча кундузда юртимизда касалланишлар сони яна 500 нафардан ошди, 4 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 28 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 173409 (+510) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌13 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌11 нафари Андижон вилоятида,
📌6 нафари Бухоро вилоятида,
📌12 нафари Жиззах вилоятида,
📌4 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌5 нафари Навоий вилоятида,
📌10 нафари Наманган вилоятида,
📌32 нафари Самарқанд вилоятида,
📌9 нафари Сирдарё вилоятида,
📌15 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌31 нафари Фарғона вилоятида,
📌11 нафари Хоразм вилоятида,
📌124 нафари Тошкент вилоятида,
📌227 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 11 нафар,
🔹Андижон вилоятида 17 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 6 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 15 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 8 нафар,
🔹Навоий вилоятида 3 нафар,
🔹Наманган вилоятида 6 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 34 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 27 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 19 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 34 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 21 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 201 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 257 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 168359 (+659) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1234 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
2021 йил 28 сентябрь куни 67 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 27084 нафарга етди. Кеча уларнинг 64 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 25365 нафарни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 2 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 229 нафарга етди.

Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️Юртимизда жами 20 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилди

🔺28 сентябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 249 742 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди.
Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 111 164 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 72 008 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 66 570 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 20 219 087 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 11 196 460 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 6 493 905 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 2 528 722 нафарни ташкил қилди.

❗️Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 4 372 030 нафарни ташкил қилмоқда.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

📌Сурхондарё вилояти (43 514 доза),
📌Андижон вилояти (26 973 доза),
📌Тошкент вилояти (22 912 доза) банд қилди.

🔺Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌Фарғона вилоятида 2 221 469 доза,
📌Андижон вилоятида 2 202 043 доза,
📌Наманган вилоятида 2 145 685 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat
❗️Кеча дунёда 6 212 нафар инсон коронавирусдан вафот этди

ЖССТ маълумотига кўра:
🦠дунёда коронавирус юқтирганлар сони 232 миллион 075 мингдан ортди. 4 миллион 752 мингдан зиёд киши вафот этган (28.09.2021. Европа вақти билан 15:36 ҳолатида).

🔴Охирги суткада 253 802 та янги касалланиш ҳолати аниқланди.
⚫️6 212 нафар бемор вафот этди.

Жонс Хопкинс университети маълумотига кўра
:
🦠 дунёда 232 миллион783 мингдан ортиқ одам касаллик юқтирган. 4 миллион 765 мингдан ортиғи вафот этган (29.09.2021. Тошкент вақти билан 11:15 ҳолатида).

ЖССТга кўра, касалланиш бўйича қуйидаги давлатлар юқори ўринда:
🇺🇸АҚШ (42,648 миллиондан ортиқ),
🇮🇳 Ҳиндистон (33,697 миллиондан ортиқ),
🇧🇷Бразилия (21,351 миллиондан ортиқ),
🇬🇧Буюк Британия (7,701 миллиондан ортиқ),
🇷🇺Россия (7,464 миллиондан ортиқ).

💉Жонс Хопкинс университетига кўра, дунёда коронавирусга қарши 6 миллиард 151 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
СИРДАРЁ ТИББИЁТ МУАССАСАЛАРИДА
ОНЛАЙН-МАСЛАҲАТ ТИЗИМИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ

Сирдарё вилоятида беморларга амбулатор-консультатив ёрдамни ташкил этиш мақсадида тез тиббий ёрдам, амбулатор поликлиника ҳамда вилоят стационарлари ўртасида онлайн-маслаҳат тизими йўлга қўйилди.

Бу эса бошқа тиббиёт муассасасида ишлаётган мутахассис билан бемор кўригини ўтказаётган шифокор ўртасида боғланиш, беморга аниқ ва маслаҳатлашган ҳолда ташхис қўйиш ҳамда кенг кўламли даволаш муолажаларини онлайн-маслаҳат тизими орқали қўллаш имконини бермоқда.

Айниқса, бунда GPON технологияси асосида 74 километрдан ортиқ масофага оптик толали интернет тармоғи тортилгани қўл келди.

Бунинг натижасида вилоят соғлиқни сақлаш тизимидаги 138 дан зиёд тиббиёт муассасаси интернет тармоғига уланди ва тиббиёт муассасалари ўртасида ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди.

Шунингдек, вилоят ҳокимлигининг амалий кўмаги билан мазкур тиббиёт муассасаларига 118 миллион 769 минг сўмлик 230 дона компьютер жамланмалари келтирилди.

Тизимдаги барча даволаш профилактика муассасалари ва туман, шаҳар тиббиёт бирлашмалари тизимидаги кўп тармоқли марказий поликлиника, оила шифокорлик пунктлари, оилавий поликлиникаларда “электрон поликлиника” тизими жорий этилди.

Мазкур тизим орқали турли оворагарчиликларга барҳам берилиб, беморларнинг шифокор қабулида навбатда туришига сира ҳожат қолмади.

Шу билан бирга, врач ва оила шифокори қабулидаги бемор диспансер ҳисобда туриш ёки турмаслиги ҳамда ногиронлиги ҳақидаги маълумотларни ўша муассасаларга бормай, “электронли ҳукумат” тизим орқали олиш имкони яратилди.

Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси
Ахборот хизмати

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
"Супер контракт"нинг минимал миқдорлари белгиланди

2021/2022-ўқув йили қабулида бакалавриат таълим йўналишларига кириш имтиҳонлари натижаларига кўра тўплаган баллари тасдиқланган тўлов-контракт доирасидаги қабул параметрлари чегарасига 4,05 баллдан ортиқ етмаган, 56,7 баллдан кам бўлмаган ҳолда, қўшимча равишда ўқиш истагини билдирган абитуриентларнинг биринчи ўқув йили учун амалда белгиланган базавий тўлов-контракт миқдорларига нисбатан табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорлари тасдиқланди.

Табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорларини ҳисоблашда:

2021/2022 ўқув йили учун амалда белгиланган бакалавриат таълим йўналишлари бўйича битта талабани тўлов-контракт шаклида стипендиясиз базавий тўлов-контракт бўйича ўқитиш қиймати қўлланилади;

коронавирус инфекциясига қарши эмланган (вакцина олган) абитуриентларга белгиланган табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорига 10 фоизли чегирма берилади.

Шунга кўра, ОТМ бакалавриатининг сиртқи ёки кечки таълим шакли бўйича базавий тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган ва таҳсил олаётган ҳамда 2021 йил 1 ноябргача коронавирус инфекциясига қарши эмланган талабаларга 2021/2022 ўқув йили учун белгиланган стипендиясиз базавий тўлов-контракт миқдорларига бир марталик 10 фоиз чегирма (бонус) берилиши белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, Соғилқни сақлаш вазирлиги тизимида 11 та олий таълим муассасаси фаолият юритади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
⚡️ АБИТУРИЕНТЛАР ДИҚҚАТИГА! ЯНА БИР ЎТА МУҲИМ ЯНГИЛИК!!!

🔥Абитуриентларга супер контракт миқдорининг амалда белгиланган базавий тўлов-контракт миқдорига нисбатан тартиби белгилангани ҳақида хабар берган эдик.

Унга кўра:
➡️ 2021/2022-ўқув йили қабул учун тасдиқланган “Республика олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси” баҳолаш мезонлари ўзгарганлиги сабабли, абитуриентларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида истисно тариқасида тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этиш чизиғи чегарасигача етарли балл тўплай олмаган абитуриентларга табақалаштирилган тўлов-контракт миқдорини амалда белгиланган базавий тўлов-контракт миқдорига нисбатан қуйидаги тартибда амалга оширилиши белгиланди:

Тўплаган баллари тасдиқланган тўлов-контракт бўйича қабул параметрлари чегарасига:

1,05 баллгача етмаган абитуриентлар учун – базавий тўлов-контракт миқдорининг 1,5 баробари;

1,06 баллдан 2,05 баллгача етмаганлар учун – базавий тўлов-контракт миқдорининг 2,0 баробари;

2,06 баллдан 3,05 баллгача етмаганлар учун – базавий тўлов-контракт миқдорининг 2,5 баробари;

3,06 баллдан 4,05 баллгача етмаганлар учун – базавий тўлов-контракт миқдорининг 3,0 баробари.

Бунда, ушбу тоифадаги абитуриентлар учун тўлов-контрактнинг минимал миқдорларини ҳисоблашда 2021/2022-ўқув йилида тасдиқланган бакалавриат таълим йўналишлари бўйича битта талабани тўлов-контракт шаклида стипендиясиз базавий тўлов-контракт бўйича ўқитиш қиймати қўлланилади ва коронавирус инфекциясига қарши эмланган (вакцина олган) абитуриентларга белгиланган табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорига бир марталик 10 фоиз чегирма (бонус) берилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ВАКЦИНА ОЛГАН БАРЧА ТАЛАБАЛАРГА
КОНТРАКТ ТЎЛОВИ УЧУН ЧЕГИРМА БЕРИЛАДИ

Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, энди коронавирус инфекциясига қарши эмланган сиртқи ёки кечки таълим шаклида табақалаштирилган тўлов-контракт (супер контракт) асосида таҳсил олаётган талабаларга ҳам 10 фоиз чегирма берилади.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 июндаги тегишли қарорининг 7-бандига кўра белгиланган тартибга мувофиқ, талабалар ўқишини кўчириш (кўчириб тиклаш), шунингдек, абитуриентларни сиртқи ва кечки таълим шаклига бакалавриатга талабаликка тавсия этишда 2021/2022 ўқув йили учун тасдиқланган табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорлари қўлланилиши ҳамда коронавирус инфекциясига қарши эмланган (вакцина олган) абитуриентлар ва талабаларга белгиланган табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорига бир марталик 10 фоиз чегирма (бонус) берилиши белгиланди.

Унга кўра, эндиликда таълим шакли ёки босқичидан қатъи назар коронавирусга қарши эмланган барча талабаларга тўлов-контракт миқдорининг 10 фоиз қисми қоплаб берилади.

Шунингдек, мазкур чегирма табақалаштирилган (супер) тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинган ва ўқишни кўчирган талабаларга ҳам тааллуқли эканини таъкидлаш лозим.

Яъни, вакцина олган абитуриент 60 миллион сўмлик супер-контракт асосида ўқишга қабул қилинган бўлса, унга ушбу сумманинг 10 фоизи миқдорида — 6 миллион сўмлик бонус берилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ЮРТИМИЗДА 2021 ЙИЛНИНГ 9 ОЙИДА ТЕЛЕМЕДИЦИНА ОРҚАЛИ 46 МИНГ 153 НАФАР БЕМОР КОНСУЛЬТАЦИЯ ҚИЛИНДИ

Бугунги кунда мамлакатимиз тиббиёт муассасаларида аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, ташхис қўйиш ва даволаш бўйича замонавий юқори технологияли усулларни амалиётда кенг қўллаш борасида бир қатор ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда.

Айниқса, тиббиёт тизимига телемедицина амалиётининг татбиқ этилиши натижасида аҳолининг барча қатламини ихтисослашган тиббий хизмат билан қамраб олиш, беморларга аниқ ташхис қўйиш ва уларни самарали даволаш имкони яратилмоқда.

Хусусан, жорий йил юртимиздаги барча республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари ва уларнинг 211 та ҳудудий филиаллари ва йўналиш бўйича илмий-услубий ёрдам кўрсатувчи бўлим ва диспансерларида телемедицина алоқаси йўлга қўйилди.

Бу борада рақамларни таҳлил қилсак, 2021 йилнинг ўтган 9 ойи давомида телемедицина орқали 11 минг 46 маротаба онлайн маслаҳатлар ўтказилиб, 46 минг 153 нафар бемор консультация қилинди.

Бундан ташқари,

3412 та онлайн консилиумлар;

493 та семинар;

689 та онлайн мастер класс дарслари;

234 та онлайн намойишли жарроҳлик амалиётлари ташкил этилди.

Шуни таъкидлаш лозимки, телемедицина бир қатор афзалликларга эга бўлиб, у орқали бемор ва шифокор ўртасидаги масофа ҳамда даволаш харажатлари сезиларли даражада қисқаради.

Шунингдек:
📌мазкур амалиёт малакали шифокорлар кам бўлган узоқ ва чекка ҳудудларда тўғри ташхисни белгилаш ва беморга юқори сифатли даволашни белгилашда муҳим рол ўйнайди;

📌ҳудудларда кадрлар етишмовчилиги билан боғлиқ муаммоларни ҳал этади;

📌чет элга чиқиш заруриятисиз масофавий таълим олиш ва шифокорлар малакасини ошириш имконини беради;

📌юқумли касалликларни даволашда тиббиёт ходимларининг касалликни юқиши хавфини минималлаштиради;

📌дунёнинг исталган нуқтасида бўлган мутахассислар иштирокида мураккаб операцияларни амалга ошириш имконини беради;

📌нодир касалликлар учун тўғри ташхис қўйиш ва тўғри даволанишни белгилаш имкониятини яратади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда телемедицина соҳасини ривожлантириш доирасида шу йил Европанинг нуфузли Роберт Кох институти ҳамда Шарите клиникаси вакилларидан иборат Германия делегацияси Ўзбекистонга ноёб телемедицина роботини тақдим этган эди.

Натижада Тошкент ва Берлиндаги шифокорлар ўртасида тўғридан-тўғри маълумот алмашинуви имконияти яратилди. Ваҳоланки, бугунги кунга қадар чет эл мутахассислари билан видеоконференцалоқа орқали боғланиб, беморнинг таҳлил натижалари тақдим этилар ва унга кўра уларда бемор тўғрисида тасаввур пайдо бўларди.

Айни пайтда мазкур ускуна Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида фойдаланилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Коронавирус: кеча юртимизда кунлик касалланиш ҳолатлари 500 нафардан камайди, яна 5 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 29 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 173895 (+486) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌21 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌12 нафари Андижон вилоятида,
📌8 нафари Бухоро вилоятида,
📌9 нафари Жиззах вилоятида,
📌5 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌6 нафари Навоий вилоятида,
📌14 нафари Наманган вилоятида,
📌41 нафари Самарқанд вилоятида,
📌12 нафари Сирдарё вилоятида,
📌16 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌33 нафари Фарғона вилоятида,
📌13 нафари Хоразм вилоятида,
📌87 нафари Тошкент вилоятида,
📌209 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 21 нафар,
🔹Андижон вилоятида 7 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 8 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 18 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 6 нафар,
🔹Навоий вилоятида 8 нафар,
🔹Наманган вилоятида 8 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 46 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 26 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 15 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 31 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 32 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 94 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 196 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 168875 (+516) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1239 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
2021 йил 29 сентябрь куни 64 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 27148 нафарга етди. Кеча уларнинг 51 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 25416 нафарни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 2 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 231 нафарга етди.

Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️Юртимизда жами 20,5 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилди

🔺29 сентябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 286 282 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди.
Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 148 895 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 70 827 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 66 560 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 20 505 369 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 11 345 355 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 6 564 732 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 2 595 282 нафарни ташкил қилди.

❗️Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 4 458 166 нафарни ташкил қилмоқда.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

📌Сурхондарё вилояти (52 157 доза),
📌Самарқанд вилояти (29 014 доза),
📌Тошкент вилояти (27 663 доза) банд қилди.

🔺Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌Фарғона вилоятида 2 244 018 доза,
📌Андижон вилоятида 2 224 291 доза,
📌Наманган вилоятида 2 165 716 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat
❗️Кеча дунёда 7 207 нафар инсон коронавирусдан вафот этди

ЖССТ маълумотига кўра:
🦠дунёда коронавирус юқтирганлар сони 232 миллион 636 мингдан ортди. 4 миллион 762 мингдан зиёд киши вафот этган (29.09.2021. Европа вақти билан 17:31 ҳолатида).

🔴Охирги суткада 407 664 та янги касалланиш ҳолати аниқланди.
⚫️7 207 нафар бемор вафот этди.

Жонс Хопкинс университети маълумотига кўра
:
🦠 дунёда 233 миллион 226 мингдан ортиқ одам касаллик юқтирган. 4 миллион 773 мингдан ортиғи вафот этган (30.09.2021. Тошкент вақти билан 11:00 ҳолатида).

ЖССТга кўра, касалланиш бўйича қуйидаги давлатлар юқори ўринда:
🇺🇸АҚШ (43,849 миллиондан ортиқ),
🇮🇳 Ҳиндистон (33,716 миллиондан ортиқ),
🇧🇷Бразилия (21,366 миллиондан ортиқ),
🇬🇧Буюк Британия (7,736 миллиондан ортиқ),
🇷🇺Россия (7,487 миллиондан ортиқ).

💉Жонс Хопкинс университетига кўра, дунёда коронавирусга қарши 6 миллиард 201 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
СИРДАРЁЛИК ОНКОЛОГЛАР 160 ДАН ОРТИҚ БЕМОРГА ДИСТАНЦИОН НУР ТЕРАПИЯ МУОЛАЖАЛАРИНИ ЎТКАЗДИ

Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Сирдарё филиали шифокорлари онкологик касалликлар билан оғриётган беморларни даволаш, уларни умр кўриш давомийлигини узайтириш мақсадида замонавий, энг илғор ва сўнгги русумдаги технологиялар имкониятидан самарали фойдаланмоқда.

Яқинда мазкур муассасага Чехия давлатида ишлаб чиқарилган, қиймати 1 миллион 400 минг АҚШ доллари бўлган “КОБОЛЬТ-80” гамма-нур терапия аппарати олиб келиб ўрнатилган эди.

Эътиборлиси, сирдарёлик онкологлар қисқа вақт ичида ушбу тиббий ускуна ёрдамида онкологик касалликларга чалинган 160 нафардан ортиқ беморга дистанцион нур терапия муолажаларини ўтказди.

Бундан ташқари, муассасанинг моддий техник базасини мустаҳкамлаш, беморларга кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати, тури ва кўламини янада кенгайтириш мақсадида 5 миллиард сўмдан иборат 16 турдаги 22 та тиббий асбоб-ускуна келтирилди.

Бу эса шифокорлар ишини енгиллатиб, касалликларни барвақт аниқлаш ва ўз вақтида даволаш имконини бермоқда.

Хусусан, айни пайтда кўкрак қафаси, қорин бўшлиғи, қўл ва оёқ соҳасидаги юқори технологик операциялар ана шу илғор технология имкониятларидан фойдаланилган ҳолда шу ернинг ўзида маҳаллий онколог мутахассислар томонидан ўтказилмоқда.

Беморларнинг овора-ю сарсон бўлиб, узоққа боришларига, даво муолажалари олиш учун навбатда туришларига сира ҳожат қолмади. Улар ўз саломатликларини шу ернинг ўзида тиклаши мумкин.

Бунинг учун Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Сирдарё филиалида барча имкониятлар яратилган.

Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси
Ахборот хизмати

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
⚡️Тезкор хабар

“Jurabek Laboratories” МЧЖ қўшма корхонаси томонидан ишлаб чиқарилган ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг 1 458 820 дозаси Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати вакилларига топшириш маросими бўлиб ўтди.

Ҳозирги кунда қўшма корхона томонидан жами 7 миллион доза вакцина ишлаб чиқарилган бўлиб, кейинги дозалари босқичма-босқич эмлаш пунктларига етказиб берилади.

Маълумот учун, “Jurabek Laboratories” МЧЖ қўшма корхонаси томонидан мазкур вакцинани ишлаб чиқарилиши Хитойнинг Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co., Ltd. Компанияси билан имзоланган ҳамкорлик шартномаси доирасида амалга оширилмоқда.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
▶️
@Uzpharm_agency
БАЙРАМ АРАФАСИДА БИР ГУРУҲ УСТОЗ-МУРАББИЙЛАР МУКОФОТЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
"Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони билан мамлакатимизда таълим тизимини халқаро стандартлар асосида ривожлантириш, соҳага доир ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш, ўқувчиларга илм-фан асослари ва замонавий касб-ҳунарларни ўргатиш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтиришдаги ташаббускорлиги ва фидойилиги, юқори малакали кадрларни тайёрлаш борасидаги ибратли фаолияти ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун бир гуруҳ педагоглар фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотланди.

Улар қаторида Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги таълим маскаларида меҳнат қилиб келаётган устоз-мураббийлар ҳам бор. Жумладан:

I даражали "Соғлом авлод учун" ордени билан
Тошкент давлат стоматология институти академик лицейининг биология фани ўқитувчиси Тиллаева Зебо Ербековна,

II даражали "Соғлом авлод учун" ордени билан
Тошкент педиатрия тиббиёт институти академик лицейининг биология фани ўқитувчиси Абдурахманова Наргиза Хикматиллаевна,

"Содиқ хизматлари учун" медали билан
Самарқанд давлат тиббиёт институти академик лицейининг кимё фани ўқитувчиси Ахмедова Махпират Лапасовна,

Сурхондарё вилояти Шўрчи тиббиёт коллежининг махсус фан ўқитувчиси Хакимова Хулкар Абдусаттаровна
тақдирланди.

Барча мукофот эгаларини Соғлиқни сақлаш вазирлиги номидан муборакбод этамиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi