Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
82.5K subscribers
7.25K photos
2.86K videos
47 files
10.9K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.iss.one/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
2021 йил 12 сентябрь куни 96 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 25478 нафарга етди. Кеча уларнинг 247 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 19822 нафарни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 1 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 205 нафарга етди.

Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
COVID-19ГА ҚАРШИ ЭМЛАШГА МОНЕЛИК ҚИЛУВЧИ ҲОЛАТЛАР НИМАЛАРДАН ИБОРАТ?

ССВ Матбуот хизмати ушбу саволга Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бўлим бошлиғи Дилором ТУРСУНОВАдан жавоб олди:

Бутун дунёда коронавирус пандемиясига қарши энг самарали чора вакцинация экани сўзсиз тан олинган. Шунга қарамасдан, эмлаш жараёнларида хушёрликни йўқотмаслик, эмланувчилар вакцина олишдан аввал тегишли тиббий кўриклардан ўтишлари лозимлиги бот-бот такрорланмоқда.

Юртимиздаги эмлаш жараёнларида соғлиқни сақлаш соҳасидаги халқаро ташкилотларнинг тегишли тавсияларига асосан фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилиб, эмлашга монелик қилувчи ҳолатлар бўлганда тегишли чоралар кўрилмоқда:

Бундай ҳолатларга қуйидагилар киради:

📌вакцинанинг компонентларига юқори сезгирлиги бўлган шахслар;

📌 анамнезида оғир аллергик реакциялари бўлган шахслар;

📌 ўткир юқумли ва юқумсиз хасталиклар билан касалланганлар;

📌ҳомиладор ва эмизувчи аёллар (вакцинанинг ушбу контингентга хавфсизлиги тўғрисида маълумот етарли эмаслиги сабабли);

📌 18 ёшгача бўлган болалар;

📌 ОИВ инфекциясига чалинган шахслар (вакцинанинг ушбу контингентга хавфсизлиги тўғрисидаги маълумот етарли бўлмагани сабабли);

📌 коронавирус инфекциясининг ўткир шакли симптомлари бўлган беморлар;

📌 лабораторияда “COVID-19”га топширилган ПЗР текширув тести мусбат натижа берган шахслар.

COVID-19 инфекциясини юқтирган киши билан алоқада бўлган одам тиббиёт муассасасида даволанаётган бўлса, тузалгандан кейин 3 ойдан сўнг эмланиши мақсадга мувофиқ.

❗️Эмлашга бўлган барча турдаги монеликлар эмлаш пунктларида рўйхатга олинади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
⚡️Тезкор хабар

Юртимизга Pfizer/BioNTech вакцинаси олиб келинди

Ҳозиргина Тошкент халқаро аэропортига 1 200 000 дозадан ортиқ Pfizer/BioNTech вакцинаси юкланган самолёт келиб қўнди. Бундан аввалроқ юртимиздаги вакцинация жараёнларида фойдаланиш учун янги турдаги вакцина олиб келиниши ҳақида хабар берган эдик.

Айни пайтда Ўзбекистонда ZF-UZ-VAC2001, AstraZeneca, "Sputnik V" ва Moderna вакциларидан фойдаланилмоқда. Pfizer/BioNTech вакцинаси юртимизга қўлланилаётган 5-вакцина бўлди.

Шундай қилиб, юртимизга келтирилган жами вакцина 24 002 540 дозани ташкил қилмоқда.

Улардан:
💉1 342 480 дозаси AstraZeneca,

💉18 000 000 миллион дозаси ZF-UZ-VAC2001,

💉460 000 дозаси "Sputnik V",

💉 3 000 060 дозаси Moderna,

💉 1 200 000 дозаси Pfizer/BioNTech вакцинасидир.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 16 861 167 доза вакцинадан фойдаланилиб, тўлиқ эмланган фуқаролар 3 121 019 нафарни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
+Фоторепортаж

Тошкент халқаро аэропортида Pfizer/BioNTech вакцинасини қабул қилиб олиш жараёни бўлиб ўтди.

Унда:

📌Соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Хаджибаев,

📌АҚШнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Дениэль Розенблюм,

📌Бош давлат санитария врачи, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиев,

📌ЮНИСЕФ болалар жамғармасининг Ўзбекистондаги раҳбари Мунир Маммедзаде,

📌Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Лиан Куппенс,

📌USAID нинг Ўзбекистондаги миссияси Саломатлик муаммолари бўлими раҳбари Черри Гумапас
ва бир қатор соҳа масъуллари иштирок этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Сиз нимани кутаяпсиз?"

АҚШ Президенти Жо Байден эмланмаган америкаликларга шундай савол билан мурожаат қилди: "Сиз нимани кутаяпсиз?"

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
ЎЗБЕКИСТОН ЖССТ ЕВРОПА МИНТАҚАВИЙ ҚЎМИТАСИНИНГ 71-СЕССИЯСИДА ИШТИРОК ЭТМОҚДА

Бугун Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа минтақавий қўмитасининг 71-сессияси онлайн видеомулоқот тарзида ўз ишини бошлади
.

Сессиянинг очилишида Даниянинг валиаҳд маликаси Мэри Элизабет, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус қатнашди.

Тадбирда ЖССТнинг Европа минтақавий бюросига аъзо бўлган 53 давлатдан нуфузли вакиллар ва соғлиқни сақлаш вазирлари, ҳамкор ташкилотлар ва фуқаролик жамиятлари вакиллари қатори ўзбекистонликлар ҳам фаол иштирок этмоқда.

Юртимиз номидан соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Хаджибаев қатнашиб, мамлакатимизда соҳа бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар, аҳоли саломатлигини асраш борасидаги ҳалқаро миқёсдаги масалаларнинг Ўзбекистонда амалга оширилиши тўғрисида маълумот бермоқда.

👉🏻Батафсил

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Президент хирургия хизматини трансформация қилишга оид тақдимот билан танишди.
Туманлараро марказларда қилинадиган жарроҳлик амалиётлари турини 79 тага, вилоят даражасида 168 тагача етказиш мумкинлиги таъкидланди.
Республика хирургия илмий-амалий тиббиёт марказини трансплантологияга йўналтириб, иммуногенетик лаборатория ва симуляцион марказ ташкил этиш, мутахассислар тайёрлаш бўйича кўрсатмалар берилди.

Президент ознакомился с презентацией о трансформации хирургической службы.
Указано на возможность увеличения видов хирургических операций в межрайонных центрах до 79, на областном уровне - до 168.
Даны указания по ориентации деятельности Республиканского центра хирургии на трансплантологию, организации иммуногенетической лаборатории и симуляционного центра, подготовке специалистов

#Mirziyoyev #taqdimot #tibbiyot #xirurgiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️Тезкор хабар

ССВ: Юртимизга AstraZeneca вакцинасининг яна бир партияси Полшадан олиб келинди

Бугун юртимизга Полшадан 252 минг доза AstraZeneca вакцинаси олиб келинди.

Бунга қадар ушбу вакцинадан юртимизга:

📌17 мартда 660 000 доза;

📌16 июнда 50 000 доза;

📌14 августда 276 480 доза;

📌11 сентябрда 356 000 доза келтирилганди.

Шундай қилиб, юртимизга келтирилган жами вакцина 24 254 540 дозани ташкил қилмоқда.

Улардан:
💉1 594 480 дозаси AstraZeneca,

💉18 000 000 миллион дозаси ZF-UZ-VAC2001,

💉460 000 дозаси "Sputnik V",

💉 3 000 060 дозаси Moderna,

💉 1 200 000 дозаси Pfizer/BioNTech вакцинасидир.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi