Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
82.5K subscribers
7.25K photos
2.86K videos
47 files
10.9K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.iss.one/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
2021 йил 11 сентябрь куни 122 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 25382 нафарга етди. Кеча уларнинг 284 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 19575 нафарни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 1 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 204 нафарга етди.

Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️Юртимизда коронавирусга қарши тўлиқ эмланганлар сони 3,1 миллион нафардан ошди

🔺11 сентябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 260 993 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 71 291 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 135 907 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 53 795 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 16 861 167 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 9 991 456 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 5 143 903 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар1 725 808 нафарни ташкил қилди.

❗️Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 3 121 019 нафарни ташкил қилмоқда.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Андижон вилояти (33 255 доза),
📌Тошкент вилояти (28 063 доза),
📌Самарқанд вилояти (25 615 доза) банд қилди.

🔺Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌Фарғона вилоятида 1 918 097 доза,
📌Наманган вилоятида 1 845 181 доза,
📌Андижон вилоятида 1 821 534 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat
Нурмат Атабеков: Вакциналарнинг самарадорлигига шубҳа йўқ

Яқингинада коронавирус инфекцияси билан боғлиқ изланиш олиб бораётган, унга қарши курашаётган юртимиз мутахассислари иштирокида “COVID-19. Вакцинация: Эришилган ютуқлар, истиқболдаги режалар ва мақсадлар” мавзусида ўтказилган илмий-амалий халқаро конференцияда бўлиб ўтган эди.

Унда алоҳида маъруза билан иштирок этган Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг ўринбосари, тиббиёт фанлари доктори, профессор Нурмат Атабеков тадбирдаги чиқишида тилга олинган фикрларни ССВ Матбуот хизматига сўзлаб берди.

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб аҳолини коронавирусга қарши эмлаш тадбирлари бошлаб юборилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 16 861 167 доза вакцинадан фойдаланилди, ҳозирги кунга қадар тўлиқ эмланган фуқаролар 3 121 019 нафарни ташкил қилмоқда.

Нурмат Атабеков таъкидлашича, коронавирусга қарши эмлаш бошлангандан бери ўтган 5 ой давомида 285 та ҳолатда шифохонага ётқизилганлар мазкур касалликка қарши эмланганликлари эпидемиологик суриштирув жараёнида аниқланган.

Мутахассиснинг айтишича, ҳозирда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан грант лойиҳаси амалга оширилаётган бўлиб, унга мувофиқ, SARS-COV-2 коронавирусига чалинган ва ушбу касалликка қарши вакцина олган одамлар орасида иммунитет даражасини ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Унинг сўзларига кўра, мутахассислар томонидан бир вақтнинг ўзида COVID-19га қарши ZF-UZ-VAC2001, AstraZeneca ҳамда “Sputnik V” вакциналари билан эмланган шахслар тадқиқ қилинмоқда.

Тадқиқот даврида аниқландики, жорий йилнинг 1 апрелидан август ойининг якунига қадар Тошкент вилоятининг Зангиоата 1 ва 2 сонли клиникаларига 37 890 нафар коронавирус ва пневмонияга чалинган ва уларга гумон қилинган бемор ётқизилган бўлиб, ушбу беморларнинг 285 таси (0,75 фоиз) бир ёки бир неча маротаба вакцина олган.

Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, вакцина қабул қилганидан кейин коронавирус билан касалланган беморларда касаллик асосан енгил ва ўрта оғирликда кечган.

Бу ҳолатни қуйидаги таҳлиллардан ҳам кўриш мумкин, беморларнинг 231 нафарида (Зангиота 1 ва 2 клиникаларида даволанган умумий беморлар сонига нисбатан 0.6 фоиз) касаллик енгил даражада кечган. Касалланганларнинг жуда кам қисми касалликни ўрта ва оғир даражада ўтказган.

Беморларнинг 10 нафарида клиник белгилар кузатилмаган ва аҳволи қониқарли бўлса-да, касаллик аниқланган шахсларнинг хоҳиш-истаклари ва эмлашдан кейин касалландим деган хавотирларини инобатга олиб, кузатув мақсадида бир неча кунга шифохонага ётқизилган.

Олиб борилаётган илмий тадқиқотлар ҳали давом этаётган бўлса-да, изланишлар натижаларига мувофиқ бирламчи хулосаларни қилиш мумкин:

📌 текширилган беморларда, қабул қилинган вакциналар туридан қатъий назар, антитаначаларнинг етарли миқдори ишлаб чиқарилган;

📌 вакцинанларнинг иккинчи дозасини қабул қилиш антитаначалар миқдорининг сезиларли даражада ўсишига олиб келган;

📌 ZF-UZ-VAC2001 вакцинасини қабул қилган шахслар гуруҳининг натижалари бошқа турдаги вакциналарни қабул қилган шахсларнинг натижаларига тўла мос келади;

📌 ZF-UZ-VAC2001 аҳолини COVID-19га қарши эмлаш учун самарали ва ишончли вакцина ҳисобланади;

📌 COVID-19га қарши эмлаш касалликнинг осойишта кечиши ва оғир ҳолатлар сонининг кескин камайишига имкон яратади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Кеча юртимизда 526 нафар фуқарода коронавирусдан касалланиш ҳолатлари аниқланди

🔺2021 йил 12 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 164890 (+526) нафарни ташкил этмоқда.


🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌17 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌18 нафари Андижон вилоятида,
📌12 нафари Бухоро вилоятида,
📌14 нафари Жиззах вилоятида,
📌10 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌6 нафари Навоий вилоятида,
📌18 нафари Наманган вилоятида,
📌62 нафари Самарқанд вилоятида,
📌15 нафари Сирдарё вилоятида,
📌18 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌59 нафари Фарғона вилоятида,
📌15 нафари Хоразм вилоятида,
📌83 нафари Тошкент вилоятида,
📌179 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 66 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 10 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 12 нафар,
🔹Наманган вилоятида 21 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 131 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 28 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 81 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 92 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 203 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 157139 (+644) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1159 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
2021 йил 12 сентябрь куни 96 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 25478 нафарга етди. Кеча уларнинг 247 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 19822 нафарни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 1 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 205 нафарга етди.

Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
COVID-19ГА ҚАРШИ ЭМЛАШГА МОНЕЛИК ҚИЛУВЧИ ҲОЛАТЛАР НИМАЛАРДАН ИБОРАТ?

ССВ Матбуот хизмати ушбу саволга Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бўлим бошлиғи Дилором ТУРСУНОВАдан жавоб олди:

Бутун дунёда коронавирус пандемиясига қарши энг самарали чора вакцинация экани сўзсиз тан олинган. Шунга қарамасдан, эмлаш жараёнларида хушёрликни йўқотмаслик, эмланувчилар вакцина олишдан аввал тегишли тиббий кўриклардан ўтишлари лозимлиги бот-бот такрорланмоқда.

Юртимиздаги эмлаш жараёнларида соғлиқни сақлаш соҳасидаги халқаро ташкилотларнинг тегишли тавсияларига асосан фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилиб, эмлашга монелик қилувчи ҳолатлар бўлганда тегишли чоралар кўрилмоқда:

Бундай ҳолатларга қуйидагилар киради:

📌вакцинанинг компонентларига юқори сезгирлиги бўлган шахслар;

📌 анамнезида оғир аллергик реакциялари бўлган шахслар;

📌 ўткир юқумли ва юқумсиз хасталиклар билан касалланганлар;

📌ҳомиладор ва эмизувчи аёллар (вакцинанинг ушбу контингентга хавфсизлиги тўғрисида маълумот етарли эмаслиги сабабли);

📌 18 ёшгача бўлган болалар;

📌 ОИВ инфекциясига чалинган шахслар (вакцинанинг ушбу контингентга хавфсизлиги тўғрисидаги маълумот етарли бўлмагани сабабли);

📌 коронавирус инфекциясининг ўткир шакли симптомлари бўлган беморлар;

📌 лабораторияда “COVID-19”га топширилган ПЗР текширув тести мусбат натижа берган шахслар.

COVID-19 инфекциясини юқтирган киши билан алоқада бўлган одам тиббиёт муассасасида даволанаётган бўлса, тузалгандан кейин 3 ойдан сўнг эмланиши мақсадга мувофиқ.

❗️Эмлашга бўлган барча турдаги монеликлар эмлаш пунктларида рўйхатга олинади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
⚡️Тезкор хабар

Юртимизга Pfizer/BioNTech вакцинаси олиб келинди

Ҳозиргина Тошкент халқаро аэропортига 1 200 000 дозадан ортиқ Pfizer/BioNTech вакцинаси юкланган самолёт келиб қўнди. Бундан аввалроқ юртимиздаги вакцинация жараёнларида фойдаланиш учун янги турдаги вакцина олиб келиниши ҳақида хабар берган эдик.

Айни пайтда Ўзбекистонда ZF-UZ-VAC2001, AstraZeneca, "Sputnik V" ва Moderna вакциларидан фойдаланилмоқда. Pfizer/BioNTech вакцинаси юртимизга қўлланилаётган 5-вакцина бўлди.

Шундай қилиб, юртимизга келтирилган жами вакцина 24 002 540 дозани ташкил қилмоқда.

Улардан:
💉1 342 480 дозаси AstraZeneca,

💉18 000 000 миллион дозаси ZF-UZ-VAC2001,

💉460 000 дозаси "Sputnik V",

💉 3 000 060 дозаси Moderna,

💉 1 200 000 дозаси Pfizer/BioNTech вакцинасидир.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 16 861 167 доза вакцинадан фойдаланилиб, тўлиқ эмланган фуқаролар 3 121 019 нафарни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
+Фоторепортаж

Тошкент халқаро аэропортида Pfizer/BioNTech вакцинасини қабул қилиб олиш жараёни бўлиб ўтди.

Унда:

📌Соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Хаджибаев,

📌АҚШнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Дениэль Розенблюм,

📌Бош давлат санитария врачи, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиев,

📌ЮНИСЕФ болалар жамғармасининг Ўзбекистондаги раҳбари Мунир Маммедзаде,

📌Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Лиан Куппенс,

📌USAID нинг Ўзбекистондаги миссияси Саломатлик муаммолари бўлими раҳбари Черри Гумапас
ва бир қатор соҳа масъуллари иштирок этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Сиз нимани кутаяпсиз?"

АҚШ Президенти Жо Байден эмланмаган америкаликларга шундай савол билан мурожаат қилди: "Сиз нимани кутаяпсиз?"

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
ЎЗБЕКИСТОН ЖССТ ЕВРОПА МИНТАҚАВИЙ ҚЎМИТАСИНИНГ 71-СЕССИЯСИДА ИШТИРОК ЭТМОҚДА

Бугун Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа минтақавий қўмитасининг 71-сессияси онлайн видеомулоқот тарзида ўз ишини бошлади
.

Сессиянинг очилишида Даниянинг валиаҳд маликаси Мэри Элизабет, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус қатнашди.

Тадбирда ЖССТнинг Европа минтақавий бюросига аъзо бўлган 53 давлатдан нуфузли вакиллар ва соғлиқни сақлаш вазирлари, ҳамкор ташкилотлар ва фуқаролик жамиятлари вакиллари қатори ўзбекистонликлар ҳам фаол иштирок этмоқда.

Юртимиз номидан соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Хаджибаев қатнашиб, мамлакатимизда соҳа бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар, аҳоли саломатлигини асраш борасидаги ҳалқаро миқёсдаги масалаларнинг Ўзбекистонда амалга оширилиши тўғрисида маълумот бермоқда.

👉🏻Батафсил

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Президент хирургия хизматини трансформация қилишга оид тақдимот билан танишди.
Туманлараро марказларда қилинадиган жарроҳлик амалиётлари турини 79 тага, вилоят даражасида 168 тагача етказиш мумкинлиги таъкидланди.
Республика хирургия илмий-амалий тиббиёт марказини трансплантологияга йўналтириб, иммуногенетик лаборатория ва симуляцион марказ ташкил этиш, мутахассислар тайёрлаш бўйича кўрсатмалар берилди.

Президент ознакомился с презентацией о трансформации хирургической службы.
Указано на возможность увеличения видов хирургических операций в межрайонных центрах до 79, на областном уровне - до 168.
Даны указания по ориентации деятельности Республиканского центра хирургии на трансплантологию, организации иммуногенетической лаборатории и симуляционного центра, подготовке специалистов

#Mirziyoyev #taqdimot #tibbiyot #xirurgiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter