Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
144K subscribers
6.8K photos
2.66K videos
46 files
10.5K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.iss.one/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
⚡️Тезкор хабар

ССВ: УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШ ОБЪЕКТЛАРИ ФАОЛИЯТИГА КАРАНТИН ЧЕКЛОВЛАРИ ТАТБИҚ ЭТИЛМАЙДИГАН ҲОЛАТЛАР БЕЛГИЛАНДИ

Республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилишида мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши эмлаш жараёнларини жадаллаштириш масаласи муҳокама қилинди.

Жорий йил 2 август куни қабул қилинган
“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлашга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни билан карантинли ва хавфли юқумли касалликлар тарқалиши шароитида аҳолини профилактик эмлаш тартиби белгиланди.
Дунё миқёсида ҳам коронавирус инфекцияси кенг тарқалишини жиловлаш мақсадида хорижий мамлакатларда мазкур инфекцияга қарши эмлаш бўйича чора-тадбирлар жадаллашиб бормоқда. Хусусан, Франция, Греция, Италия, Латвия, Россия Федерацияси, Қозоғистон каби давлатларда ишчи ва ходимлари тўлиқ эмланган тадбиркорлик субъектлари карантин чекловлари шароитида фаолият кўрсатиши учун қўшимча имкониятлар яратилмоқда.

Пандемия билан боғлиқ мураккаб эпидемиологик вазиятда ишбилармонларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида кўп сонли тадбиркорларнинг илтимос ва мурожаатларини инобатга олиб, Республика махсус комиссия йиғилишида умумий овқатланиш объектлари фаолияти учун белгиланган чекловларни юмшатиш масаласи муҳокама қилинди.

Шу муносабат билан аҳолини оммавий эмлаш коронавируснинг янги тўлқинларининг олдини олишнинг муҳим омили эканлигини ҳисобга олиб, шунингдек, тадбиркорлик субъектларини пандемия шароитида ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва эмлаш жараёнларини янада жадаллаштириш мақсадида махсус комиссиясининг қарори билан:

🗓2021 йил 10 августдан эътиборан:
📌умумий овқатланиш объектлари – ресторан, кафе, ошхона ва чойхоналарнинг ишчи ва ходимлари (саломатлиги бўйича қарши кўрсатма бўлган ходимлари бундан мустасно) коронавирусга қарши вакцинанинг (туридан қатъи назар) камида 2 та дозаси билан эмланганлиги тўғрисидаги сертификати бўлган тақдирда, уларга нисбатан соат 8:00 дан 20:00 гача ҳамда фақат очиқ ҳавода фаолият кўрсатиши билан боғлиқ карантин чекловлари татбиқ этилмаслиги белгиланди.

📌Бунда умумий овқатланиш объектларига коронавирусга қарши вакцина билан эмланганлиги тўғрисидаги QR-коди ёки сертификати мавжуд бўлган ташриф буюрувчиларни киритиш тавсия этилади (саломатлиги бўйича қарши кўрсатма бўлганлар бундан мустасно).

🗓2021 йил 1 октябрдан бошлаб:
📌тадбиркорлик ва хизмат кўрсатиш субъектларининг ишчи ва ходимлари ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар (саломатлиги бўйича қарши кўрсатма бўлганлар бундан мустасно) коронавирусга қарши вакцинанинг (туридан қатъи назар) камида 2 та дозаси билан эмланганлиги тўғрисидаги сертификати бўлмаган тақдирда, уларнинг фаолият кўрсатиши вақтинчалик тўхтатилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Кеча юртимизда 856 нафар кишида коронавирус аниқланиб, 6 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 8 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 137491 (+856) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:

📌86 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌39 нафари Андижон вилоятида,
📌19 нафари Бухоро вилоятида,
📌82 нафари Жиззах вилоятида,
📌31 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌17 нафари Навоий вилоятида,
📌49 нафари Наманган вилоятида,
📌88 нафари Самарқанд вилоятида,
📌22 нафари Сирдарё вилоятида,
📌85 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌78 нафари Фарғона вилоятида,
📌32 нафари Хоразм вилоятида,
📌86 нафари Тошкент вилоятида,
📌142 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 110 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 21 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 92 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 31 нафар,
🔹Навоий вилоятида 21 нафар,
🔹Наманган вилоятида 30 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 122 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 82 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 81 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 93 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 112 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 130906 (+795) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 934 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
2021 йил 8 август куни 439 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 14942 нафарга етди. Кеча уларнинг 440 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 7537 нафарни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 3 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 99 нафарга етди.

Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️Дунёда коронавирус билан касалланганлар сони 202 миллион нафардан ортиқни ташкил қилмоқда

🔺Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (09.08.2021 йил Тошкент вақти билан соат 10:21 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни
📈202 миллион 729 минг нафардан ортиқ одам юқтирган,
📉улардан 4 миллион 294 минг нафардан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:
🇺🇸АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда 35,763 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.
🇮🇳Иккинчи ўринда Ҳиндистон (31,969 миллиондан ортиқ),
🇧🇷учинчи ўринда Бразилия (20,165 миллиондан ортиқ),
🇫🇷тўртинчи ўринда Франция (6,371 миллиондан ортиқ),
🇷🇺бешинчи ўринда эса Россия (6,362 миллиондан ортиқ).

💉Дунё бўйича коронавирусга қарши 4 миллиард 340 миллиондан ортиқ доза вакцина қўлланилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

———————————

❗️В мире количество зараженных COVID-19 составляет более 202 млн

🔺Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 10:21 часов по ташкентскому времени 9 августа 2021 года), в мире заразилось
📈более 202 млн 729 тысяч человек,
📉из них более 4 млн 294 тысячи скончалось.

🇺🇸Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где более 35,763 млн зараженных.
🇮🇳На втором месте находится Индия (более 31,969 млн),
🇧🇷на третьем — Бразилия (более 20,165 млн),
🇫🇷на четвертом — Франция (6,371 млн),
🇷🇺на пятом — Россия (6,362 млн).

💉 Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса, в мире введено более 3 млрд 340 млн доз вакцин против коронавируса.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Витаминларни кўп миқдорда истеъмол қилиш зарарлимасми?

💊Витаминли комплексларни суиистеъмол қилиш гипервитаминоз ҳолатини келтириб чиқариши мумкин. У эса фойдали моддалар ва микроэлементлар танқислигидан кўра хавфлироқ.

💊D витамини ёки A витамини гипервитаминози соғлиқ учун хавфсиз эмас. Устига-устак, кўпгина поливитаминлар дори эмас, биоқўшимча сифатида рўйхатга олинишини унутмаслик керак.

💊Статистикага кўра, жигар токсик зарарланишининг тўртдан икки қисми тегишли тартибда сертификатлаштирилмаган биоқўшимчалар билан боғлиқ.

💊Кўнгил айниши, лоҳаслик, чарчоқ, ажралаётган пешоб миқдори камайиши шулар жумласидан. D гипервитаминозида қайт қилиш, яъни интоксикациянинг барча аломатлари бор.

💊Агар таомнома сифатли маҳсулотлардан ташкил топган ва мева-сабзавотларга бой бўлса, қўшимча витаминларни қабул қилишга зарурат йўқ.

Манба: "Соғлом ҳаёт"

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Соғлиқни сақлаш вазирлигидаги медиа ҳоллда ССВ Матбуот хизмати “Ўзбекистон 24” телеканали билан ҳамкорликда ташкиллаштирган "COVID-19": Савол-жавоб" телелойиҳаси давом этади.

Лойиҳанинг бугунги сони ҳам соат 14:15 да тўғридан тўғри эфирга узатилади.

Унда:
📌 Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази болалик даври асаб касалликлари кафедраси мудири, тиббиёт фанлари номзоди, доцент Шаҳло Саидазизова;

📌Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази педиатрияда анестезиология ва интенсив терапия кафедраси мудири, тиббиёт фанлари номзоди, доцент Гулчеҳра Ҳамраева иштирок этади.

"COVID-19": Савол-жавоб" лойиҳасининг бугунги сони коронавирусга чалинган болалардаги умумпедиатрик белгилар, неврологик камчиликлар, миллий протоколнинг 8 версиясидаги тавсиялар каби қатор масалаларга бағишланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
БУҚОҚ НАСЛДАН-НАСЛГА ЎТАДИМИ?

CCВ Матбуот хизматининг буқоқ касаллиги ҳақидаги саволларига Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази директори вазифасини бажарувчи Феруза Хайдарова жавоб берди.

— Биламизки, буқоқ болаларда ҳам кўп учрайди. Айтингчи, бу касаллик улар танасида қандай салбий ўзгаришларга сабаб бўлади?

— Дарҳақиқат, буқоқ касаллиги болаларда ҳам кўп кузатилади. Айниқса, юртимизда болалар ва ўсмирлар орасида буқоқнинг эндемик тури жуда кўп учрайди.

Бу касаллик уларнинг ўсиш жараёнини кечикишига, хотиранинг пасайиши ҳамда иммунитетнинг тушишига олиб келади. Баъзан эса боланинг ақлан ожиз бўлиб қолишига ҳам сабаб бўлиши мумкин. Шу боис, уларнинг егуликларида кунлик йод миқдори меъёрда бўлишига эътибор қаратиш лозим.

Ёшга нисбатан йодга бўлган кунлик миқдор қуйидагича:
0-2 ёшгача бўлган болалар учун – 50 мкг.
2-6 ёшгача бўлган болалар учун – 90 мкг.
7-12 ёшгача бўлган болалар учун – 120 мкг.
12 ёшдан ёқори бўлганлар учун – 150 мкг.

— Буқоқ касаллиги насл сурадими?

— Маълумки, Ўзбекистон эндемик ҳудудда жойлашган бўлиб, аҳоли ўртасида буқоқ касаллигига чалиниш ҳолатлари кўп учрайди. Шу боис, касалликнинг олдини олиш мақсадида мунтазам тиббий кўриклар ва йодланган ош тузидан фойдаланиш каби чора-тадбирлар йўлга қўйилган.

Албатта буқоқ касаллиги насл суради. Жумладан, буқоқнинг тугунли, аутоиммун тиреоидит ва ёйма заҳар тури ота-онадан болага ҳам ўтиши мумкин. Бироқ саломатликка эътиборли бўлинса, шифокор кўригидан тез-тез ўтиб турилса, хасталикнинг болага ўтиш хавфи камаяди.

— Касалликни даволаш ва унинг олдини олишда нималарга эътибор қаратиш лозим?

— Буқоқнинг олдини олиш учта шаклда — оммавий, гуруҳли ва индивидуал тарзда амалга оширилиши мумкин. Улар орасида энг самарали усул биринчиси ҳисобланади. У ҳар бир одам истеъмол қиладиган маҳсулотга оз миқдорда йод қўшиш орқали амалга оширилади. Мисол учун, бугунги кунда юртимизда аҳоли йодланган ош тузидан фойдаланади.

Шунингдек, гуруҳли чораларни қўллашда хасталикка чалиниш хавфи юқори бўлган шахслар орасида йод препаратларини ишлатиш мумкин. Бу биринчи навбатда, болалар ва ўсмирларни ўз ичига олади.

Бундан ташқари, касалликни олдини олишда индивидуал чоралар ҳам қўлланилади. Яъни, буқоқни даволаш ва олдини олиш учун препаратлардан фойдаланиш мумкин. Аммо дори воситаларини тиббий текширувдан ўтгач ва мутахассис тавсияси билан буқоқнинг даражаси ва турига қараб қўллаш лозим. Акс ҳолда ножўя таъсир этиб, салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Соғлиқни сақлаш вазирлигидаги медиа ҳоллда ССВ Матбуот хизмати ва "Ўзбекистон 24" телеканали ҳамкорлигидаги "СOVID-19: Савол-жавоб" лойиҳаси давом этади.

Лойиҳанинг бу галги сонида:
📌 Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази Педиатрия кафедраси доценти, тиббиёт фанлари доктори, педиатр-гастроэнтеролог Зулфия Абдужабарова;

📌 Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази Кардиология ва геронтология кафедраси доценти, тиббиёт фанлари доктори Юлдуз Талипова
иштирок этиб, бир неча саволларга жавоб берди:

📌Болаларда “COVID-19”нинг энг эрта намоён бўладиган клиник белгилари кандай?

📌Тана ҳарорати кўтарилганда оналар уй шароитида фарзандларига қандай ёрдам беришлари лозим?

📌 Гипертонияни даволаш учун қабул қилинадиган дори воситалари коронавирус вақтида бемор саломатлигига хавф туғдириши мумкинми?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Янги ўқув йилида дарс жараёнларии гибрид шаклда олиб борилади

Халқ таълими вазирлиги 2021/2022 ўқув йилида мактабларда дарс жараёни гибрид шаклда давом эттирилишига тайёргарлик кўрилаётганини маълум қилди.

Юзага келадиган вазият ҳамда тегишли ваколатли органларнинг таклифи ва маҳаллий кенгашнинг қарорига асосан айрим мактаблар карантинга ёпилиши мумкин. Бундай ҳолатларда дарс жараёнлари вақтинча масофавий шаклда олиб борилади.

ТВ орқали "Онлайн мактаб" дарслари эфирга берилишда давом этади.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Audio
Бугун ижтимоий тармоқлар ва турли ахборот сайтларида жорий йил 9 августдан бошлаб мамлакатимизда ZF-UZ-VAC-2001 ўзбек-хитой вакцинасининг иккинчи ва учинчи дозалари билан эмлаш 1 ҳафта муддатга вақтинча тўхтатилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Айтиш мумкинки, бу хабар кенг омма орасида турли баҳс-мунозараларга, аҳоли ўртасида “ZF-UZ-VAC-2001 вакцинаси билан эмлаш тўхтатилгани "Нега очиқ эълон қилинмаяпти?”, “Вакцинанинг иккинчи ва учинчи дозасини олмоқчи бўлган фуқаролар энди нима қилсин?” каби кўплаб саволлар туғилишига сабаб бўлди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигидаги медиа ҳоллда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат АТАБЕКОВ ушбу хабарлар юзасидан баёнот берди.

ССВ Матбуот хизмати ушбу баёнотнинг аудио форматдаги шаклини тақдим қилмоқда.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Токио олимпиадасида муносиб иштирок этган Ўзбекистон спортчилари делегацияси Тошкентга етиб келди.

Уларни Сенат раиси Танзила Нарбаева, Бош вазир Абдулла Арипов, Президент маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувахитов ва бошқа мутасаддилар кутиб олишди. Аэропортнинг ўзида спортчиларимизни қутлаш учун тантанали маросим ўтказилди.

Шундан сўнг Миллий олимпия қўмитасида давом этган тадбирда олимпиада ўйинлари чемпионлари ва совриндорларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг махсус совғалари топширилди. Унга кўра:

Олимпиада ўйинларида олтин медал олган спортчиларга Тошкент шаҳридан 4 сотихли, 3 хонали коттедж ва Tahoe автомобили;

бронза медали соҳибларига 2 хонали уй ва Trailblazer автомобиллари топширилди.

Шунингдек, олтин учун 200 минг АҚШ доллари, бронза учун 50 минг АҚШ доллари пул мукофоти ҳам берилади.

Спортчиларимизга мукофотлар муборак бўлсин деб қоламиз!

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️Кеча юртимизда 891 нафар кишида коронавирус аниқланиб, 7 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 9 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 138382 (+891) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌86 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌42 нафари Андижон вилоятида,
📌24 нафари Бухоро вилоятида,
📌79 нафари Жиззах вилоятида,
📌22 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌19 нафари Навоий вилоятида,
📌41 нафари Наманган вилоятида,
📌83 нафари Самарқанд вилоятида,
📌28 нафари Сирдарё вилоятида,
📌89 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌88 нафари Фарғона вилоятида,
📌46 нафари Хоразм вилоятида,
📌91 нафари Тошкент вилоятида,
📌153 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 93 нафар,
🔹Андижон вилоятида 95 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 18 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 101 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 24 нафар,
🔹Навоий вилоятида 64 нафар,
🔹Наманган вилоятида 40 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 99 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 89 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 53 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 93 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 106 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 131781 (+875) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 7 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 941 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi