Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
91.3K subscribers
7.12K photos
2.79K videos
47 files
10.8K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.iss.one/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
ЖССТ маълумотларига кўра, касалланиш ҳолати қайд этилиши бўйича Россия яна биринчи бешталик мамлакатлар орасига кирди

🔺Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони
📈179 миллион 241 мингдан ортиқни ташкил этмоқда,
📉шундан 3 миллион 889 мингдан зиёд киши вафот этган (24.06.2021 йил Европа вақти билан соат 16:24 ҳолатига кўра).

🔴Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 398 737 янги ҳолати аниқланди.
9 025 нафар бемор вафот этди.

🔺Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (25.06.2021 йил Тошкент вақти билан соат 11:21 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни
📈180 миллион 002 мингдан ортиқ одам юқтирган,
📉улардан 3 миллион 900 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:
🇺🇸АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 33,243 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.
🇮🇳Иккинчи ўринда Ҳиндистон (30,082 миллиондан ортиқ),
🇧🇷учинчи ўринда Бразилия (18,054 миллиондан ортиқ),
🇫🇷тўртинчи ўринда Франция (5,653 миллиондан ортиқ),
🇷🇺бешинчи ўринда эса Россия (5,388 миллиондан ортиқ).

🦠ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 12 874, Ҳиндистонда 54 069, Бразилияда 87 822, Францияда 2 320, Россияда эса 20 182 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

💉 Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусга қарши 2 миллиард 766 миллиондан ортиқ доза вакцина қўлланилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

———————————

По данным ВОЗ, Россия опять вошла в пятерку стран с высоким показателем выявления COVID-19


🔺По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет
📈 более 179 млн 241 тысяча,
📉из них более 3 млн 889 тысяч человек умерло (по состоянию на 16:24 по центральноевропейскому времени 24 июня 2021 года).

🔴За последние сутки в мире выявлено 398 737 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией.
9 025 больных умерло.

🔺Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 11:21 часов по ташкентскому времени 25 июня 2021 года), в мире заразилось
📈более 180 млн 002 тысячи человек,
📉из них более 3 млн 900 тысяч скончалось.

🇺🇸Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 33,243 млн зараженных.
🇮🇳На втором месте находится Индия (более 30,082 млн),
🇧🇷на третьем — Бразилия (более 18,054 млн),
🇫🇷на четвертом — Франция (5,653 млн),
🇷🇺на пятом — Россия (5,388 млн).

🦠По данным ВОЗ, за последние сутки в США было зарегистрировано 12 874, Индии — 54 069, Бразилии — 87 822, Франции — 2 320 и России — 20 182 новых случаев заболевания.

💉 Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса, в мире введено более 2 млрд 766 млн доз вакцин против коронавируса.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
Кўз остида "халтача" пайдо бўлса, нима қилиш керак?

❗️Маълумки, кўз остида "халтача" бирор касаллик сабабли юзага келади. Агар аниқ сабаб бартараф этилса, касаллик ўз-ўзидан ўтиб кетади.

🔷 Агар кўз остидаги "халтача" касаллик сабабли эмас, балки овқатланиш, ухлаш, иш ва дам олишдаги тартибсизликлар натижасида пайдо бўлган бўлса, қуйидаги тавсиялардан фойдаланишингиз мумкин:

🔺Рационингизни қайта кўриб чиқинг, туз ва зираворлардан фойдаланишни чекланг;
🔺спиртли ичимликлардан воз кечинг;
🔺кечаси кўп суюқлик ичмасликка ҳаракат қилинг;
🔺кунига камида 8 соат ухланг.

Манба: "Соғлом ҳаёт"

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
⚡️Тезкор хабар

ССВ: КАРАНТИН ТАРТИБ ВА ЧЕКЛОВЛАРИГА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИЛДИ

Сўнгги кунларда мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари ортиб бораётганлигини инобатга олиб, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг таклифига биноан, бугунги кунга қадар Республика махсус комиссиясининг қарорлари билан жорий этилган тартиб ва чекловларга қўшимчалар киритилди:

📌 жорий йилнинг 28 июнидан
12 июлига қадар Тошкент шаҳрига қўшни вилоятлардан автотранспорт (автобус, автомобиль) воситалари орқали ўта зарурат бўлмаган ҳолларда кириш бўйича чекловлар ўрнатилди;

📌хавф ости гуруҳига мансуб аҳоли қатламлари билан биргаликда Тошкент шаҳри аҳолисининг 18 ёшдан катта бўлган барча қатламини ўзлари бириктирилган оилавий поликлиникаларда коронавирус инфекциясига қарши Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан иҳтиёрий тарзда оммавий эмланиши белгиланди;

📌 жорий йилнинг 28 июнидан бошлаб республика бўйлаб кўнгилочар объектлар – ресторан, тунги клублар, дискотека, караоке, бильярд заллари ва компьютер ўйинлари марказлари ҳамда умумий овқатланиш объектлари – кафе, ошхона, чойхоналарни ишлашига соат 8:00 дан 20:00 гача рухсат берилади;

📌 кўнгилочар ва умумий овқатланиш объектларида ташриф буюрувчиларга ушбу муассасаларнинг умумий сиғимининг 50 фоизидан қатъий оширмаган ҳолда хизмат кўрсатиш белгиланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
⚡️Тезкор хабар

ССВ: ТОШКЕНТ ШАҲРИГА КИРИШГА ЧЕКЛОВЛАР ҚАНДАЙ ҲОЛАТЛАРГА ТАТБИҚ ЭТИЛМАСЛИГИ БЕЛГИЛАНДИ

Жорий йилнинг 28 июнидан
12 июлига қадар Тошкент шаҳрига қўшни вилоятлардан автотранспорт (автобус, автомобиль) воситалари орқали ўта зарурат бўлмаган ҳолларда кириш бўйича чекловлар ўрнатилди. Ушбу чеклов қуйидаги ҳолатларга татбиқ этилмаслиги белгиланди:

📌Тошкент шаҳрида доимий яшовчи (рўйхатдан ўтган) шахсларга;

📌Тошкент шаҳрида доимий яшовчи (рўйхатдан ўтган) чет эл фуқароларига;

📌даволаниш учун ташриф буюраётган шахсларга;

📌Тошкент шаҳрида доимий фаолият кўрсатувчи ҳудудлардан келувчи шахсларга (иш жойи тўғрисида тасдиқловчи ҳужжат бўлган тақдирда);

📌Тошкент халқаро аэропорти орқали хорижий мамлакатга учиб кетувчи шахсларга (авиачипта бўлган тақдирда);

📌Ўзбекистон Республикасига турист бўлиб келган чет эл фуқароларига ва уларни олиб келаётган автотранспорт воситасининг ҳайдовчиси ҳамда агар гуруҳли жамоа бўлса, таржимон ёки туристик фирма вакилига;

📌барча турдаги юк ташиш, шунингдек, қурилиш материаллари (қум, шағал ва бошқалар) билан боғлиқ ҳолларга, етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ҳар қандай автотранспорт воситаларида ҳамда “Ўзбекистон почтаси” АЖнинг почта жўнатмаларини ташиш билан боғлиқ ҳолларга;

📌соғлиқни сақлаш тизими ва санитария-эпидемиология хизмати ходимларига.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатимизда коронавирус пандемиясининг кейинги тўлқини юзага келишини олдини олиш мақсадида аҳолидан белгиланган санитария-эпидемиологик талабларга риоя этишлари ва вакцинация тадбирларида фаол қатнашишларини сўраб қолади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ССВ: ТОШКЕНТ ШАҲРИ “ҚИЗИЛ” ТОИФАДАГИ ҲУДУД ДЕБ БЕЛГИЛАНДИ

Коронавирус инфекцияси тарқалиш ҳолатининг ҳудудлар кесимидаги таҳлили, касаллик аниқланган беморларнинг соғайиш динамикаси ҳолатидан келиб чиқиб, ҳудудларни “яшил”, “сариқ” ва “қизил” тоифаларга ажратиш тартибига мувофиқ:

📌 “Қизил” тоифадаги ҳудудга – Тошкент шаҳри;

📌 “Сариқ” тоифадаги ҳудудларга – Самарқанд ва Тошкент вилоятлари кириши белгиланди.

Ҳудудларни тоифаларга ажратиш ва кенг жамоатчиликка етказиш бўйича Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати масъул ҳисобланади ва ушбу хизмат эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, тартиб асосида ўзгариш бўлган ҳудудлар тўғрисидаги маълумотларларни доимий равишда кенг жамоатчиликка эълон қилиб боради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotib
CCВ: ИБОДАТ АМАЛЛАРИНИ ОЧИҚ ҲАВОДА ТАШКИЛ ЭТИШ ТАВСИЯ ҚИЛИНДИ

Юртимиздаги мавжуд эпидемиологик ҳолатдан келиб чиқиб, масъул идораларнинг таклифлари инобатга олинган ҳолда Республика махсус комиссияси томонидан:

📌кунлик ва жума намозларини фақат масжиднинг очиқ ҳаводаги майдонлари(очиқ айвонлар, масжид ҳовлиси, масжидга туташ ички кўчалар)да тиббий ниқобда ва оралиқ масофани сақлаган ҳолда ташкил этилиши;
📌
65 ёш ва ундан катта ёшдаги фуқаролар ҳамда сурункали касаллиги мавжуд шахсларга улар томонидан диний тадбирларни имкон қадар уй шароитида амалга ошириш;
📌Республикада фаолият юритаётган бошқа диний конфессияларга мансуб диний ташкилотларда ҳам жамоавий ибодатларни юқоридаги тартиблар асосида амалга ошириш тавсия этилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда “Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун! ” шиори остида саломатлик акцияси давом этмоқда.

Андижон давлат тиббиёт институти клиникасида пойтахтдан ташриф буюрган малакали шифокорлар мураккаб турдаги жарроҳлик операцияларини ўтказдилар, шунингдек, беморларга консультациялар ўтказилиб, даволаш тавсияларини бердилар.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotib
Давлатимиз раҳбари пойтахтимизнинг Янгиҳаёт туманидаги «Dentafill Plyus» масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишди.
Бу корхона 2019 йилда ишга туширилган. Швейцария, Германия, Туркия, Хитой, Япония, Малайзия ва Жанубий Кореядан энг замонавий ускуналар келтириб ўрнатилган. Бугун бу ерда 20 дан ортиқ фармакологик гуруҳга мансуб 172 дан зиёд дори воситаси ва тиббиёт буюмлари ишлаб чиқарилмоқда. Йиллик қувват 60 миллион дона.

Глава государства ознакомился с деятельностью общества с ограниченной ответственностью «Dentafill Plyus» в Янгихаётском районе столицы.
Предприятие было введено в строй в 2019 году. Установлено современное оборудование из Швейцарии, Германии, Турции, Китая, Японии, Малайзии и Южной Кореи. Сегодня здесь производят более 172 видов лекарственных препаратов, относящихся к более чем 20 фармакологическим группам, а также изделий медицинского назначения. Годовая мощность составляет 60 миллионов единиц.

#Mirziyoyev #farmatsevtika

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ ЖУРНАЛИСТЛАРГА БАЙРАМ ТАБРИГИ

Бугунги шиддатли замонда ҳар бир соҳа тараққиёти ахборот сиёсати билан мустаҳкам боғлиқ. Шу сабаб ҳам жамоатчиликка тўғри ва тезкор ахборот етказувчи журналистларнинг жамиятимиз ҳаётидаги ўрни муҳим аҳамият касб этмоқда. Бунинг эътирофи ўлароқ, ўзбек миллий матбуотига асос солинган кун, 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни сифатида юртимизда кенг нишонланиб келинади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимда амалга оширилаётган ислоҳотларни кенг жамоатчиликка етказишда оммавий ахборот воситалари билан кўп томонлама ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйган.

Жаҳон миқёсида юз бераётган пандемия туфайли вужудга келган мураккаб вазият ва қийинчиликларга қарамасдан, аҳолига тезкор ва ишончли ахборот етказиб бериш, давлатимизнинг аҳоли саломатлигини ҳимоялаш учун ҳаётга татбиқ этаётган карантин тартибларининг моҳиятини фуқароларга тўғри тушунтириш йўлида ўз профессионал бурчини сидқидилдан адо этиб келаётган оммавий ахборот воситалари ходимларига ҳар қанча миннатдорчилик билдирсак ҳам камдек, назаримда.

Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш мақсадида ўтган йиллар давомида кўплаб вазирлик ва идораларда матбуот хизматлари замон талаблари асосида тубдан ислоҳ қилинди. Улар давлат органлари ва оммавий ахборот воситалари ўртасида кўприк вазифасини ўтаб келмоқда.

Хусусан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати ҳам ўтган жуда мураккаб даврда юртимиз журналистлари билан бирдам бўлиб, коронавирус пандемиясига қарши кураш жараёнларида ахборот сиёсатини ташкил этишга ва қўллаб-қувватлашга бош-қош бўлди.

Ана шу жараёнлар ҳақида ишончли ахборот бериш мақсадида матбуот анжуманлари, брифинглар, медиа турлар ташкил этилди ва бу жараён давом этмоқда, тизимдаги муаммо ва ҳодисаларга тезкор муносабат билдирилмоқда, уларнинг веб-сайтлар, ижтимоий тармоқлар, мобил мессенжерлардаги ёритилиши таъминланмоқда. Вазирлик фаолиятига оид ахборотлар, коронавирус билан касалланиш ҳамда вакцинация жараёнларига оид кунлик маълумотлар юртимиздаги медиа маконда мунтазам ёритиб борилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда шахсан Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида амалга оширилаётган демократик ислоҳотларни, хусусан, сўз эркинлигини таъминлаш борасидаги ижобий ислоҳотларни амалга татбиқ этишда бор куч ва имкониятларни сафарбар этишдан мамнунмиз.

Мамлакатимизнинг соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, юртдошларимизни тиббиёт соҳасига оид энг ишончли ва тўғри ахборотлар билан таъминлаш, тизимдаги муаммоларни биргаликда ҳал этиш каби муҳим жабҳаларда журналист ва блогерларнинг самимий ҳамкорлиги соҳага масъул раҳбар сифатида мени қувонтиради.

Ҳурматли оммавий ахборот воситалари ходимлари, азиз сўз фидойилари!
Барчангизни касб байрамингиз, 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан муборакбод этаман! Бу юртга илк бор матбуот аталмиш эзгуликни келтирган жадид боболаримизнинг жасорати барчангизга ҳамроҳ бўлсин! Сизлар билан халқимизни рози қилиш йўлида ҳамқадам одимлаётганимиздан беҳад мамнунмиз.

Абдуҳаким ХАДЖИБАЕВ,
Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазири.


▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Коронавирус: кеча юртимизда касаллик қайд этилганлар 500 нафардан, даволанаётган беморлар 3500 нафардан ошди, икки нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 25 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 108730 (+546) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌12 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌13 нафари Андижон вилоятида,
📌20 нафари Бухоро вилоятида,
📌21 нафари Жиззах вилоятида,
📌10 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌6 нафари Навоий вилоятида,
📌8 нафари Наманган вилоятида,
📌90 нафари Самарқанд вилоятида,
📌11 нафари Сирдарё вилоятида,
📌30 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌32 нафари Фарғона вилоятида,
📌35 нафари Хоразм вилоятида,
📌94 нафари Тошкент вилоятида
📌164 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 13 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 30 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 15 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 9 нафар,
🔹Навоий вилоятида 2 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 45 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 16 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 9 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 41 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 274 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 104461 (+454) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 727 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3542 нафар бемор даволанмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
“БОШҚА ЙЎЛ ЙЎҚ: ПАНДЕМИЯНИ ФАҚАТ ЭМЛАШ БИЛАНГИНА ТЎХТАТА ОЛАМИЗ”

Бугун бутун дунёда коронавирус инфекциясини енгиш ва пандемияни тўхтатиш учун барча чора-тадбирлар ишга солинмоқда, шу билан биргаликда касалликка қарши эмлаш у билан курашишнинг энг самарали усули экани тобора ойдинлашиб бормоқда.

Хўш, “COVID-19” инфекциясига қарши эмлаш пандемияни тўхтатишга қодирми? Аслида коронавирусга қарши вакцинация нима учун керак? Нега бугун эмлаш тадбирларига бу қадар жиддий эътибор берилмоқда?

ССВ Матбуот хизмати шу ва шу каби саволлар билан Зангиота туманидаги 1-сон юқумли касалликлар шифохонаси директори Анвар ҲУСАНОВГА мурожаат қилди.

— Мутахассис сифатида айтингчи, дунё тажрибасига кўра, вакцинация жараёнлари касалликнинг олдини олишда қандай самара бермоқда?

— Маълумки, бугун “COVID-19” инфекцияси одамларни қўрқув ва таҳликада ушлаб турган жиддий касаликлардан бирига айланди. Афсуски, ўтган бир йилдан ортиқ вақт давомида касаллик қанчадан қанча инсонлар ёстиғини қуритди.

Айтиш лозимки, шундай оғир ва мураккаб шароитда бу хасталикка қарши самарали курашиш учун бир нечта вакциналар яратилиб, айрим мамлакатларда ушбу восита ёрдамида пандемияни жиловлашга эришилмоқда.

Мисол учун, ҳозирги пайтда Исроилда “COVID-19” билан касалланиш ҳолатлари бўйича дунё мамлакатлари орасида энг паст кўрсаткич қайд этилмоқда. Ушбу юрт аҳолисининг 53 фоизи коронавирусга қарши тўлиқ 2 дозада эмланиши шифохоналарда “COVID-19”ни даволашга мўлжалланган бўлимларнинг бутунлай ёпилишига сабаб бўлди.

Ҳиндистонда эса аксинча эмлаш билан боғлиқ тадбирлар суст кетаётгани сабабли эпидемик вазият қалтис бўлиб турибди. Статистик маълумотларга кўра, ҳозирда ушбу мамлакатда кунига 50-100 мингдан ортиқ инсон коронавирусни юқтириб олмоқда. Шу билан бирга, бундай мураккаб вазият вируснинг янги мутациялари пайдо бўлишига ҳам сабаб бўлаётир. Шундай бўлсада, вакцина ер юзи аҳолиси ўртасида вируснинг барча мутацияга учраган турларига қарши тура олади.

— Мутахассис сифатида айтингчи, нима яхши: эмланишми ёки касалликни бошдан ўтказиш?

— Шуни айта оламанки, эмланишнинг ҳимояси касаллик ўтказгандан кейинги ҳимоядан яхшироқдир. Чунки эмлашда нейтралловчи антитаначаларнинг миқдори касаллик ўтказгандан кейин шаклланадиган антитаначалар миқдоридан анча юқори бўлади. Шу билан бирга, вакцина олмаган инсонларда касалликнинг оғир кечиши ва ўлим ҳолати кузатилишидан ташқари, уларни касалликнинг асоратлари қийнайди, бундай инсонларда узоқ муддатли нафас олиш, юрак қон-томир тизими ҳамда бош миянинг шикастланиши давом этиши мумкин.

Маълумки, бугун халқимиз саломатлигини асраш, уларни бу касалликдан ҳимоя қилиш мақсадида юртдошларимиз бепул эмланмоқда. Бу ҳам бўлса, инсонпарварликнинг чинакам ифодасидир.

Бироқ яратиб берилган мана шундай имкониятдан фойдаланмаслик, нафақат ўзимиз, балки яқинларимиз саломатлигини ҳам жиддий хавф остига қўяди. Афсуски, эмланишга ана шундай беписанд муносабатда бўлган ва бугун шифохонамизнинг реанимация бўлимида ҳаво етишмаслиги ва нафас қисишидан қаттиқ азоб чекаётган беморларнинг ҳолатини кўриб, очиғи, юрагим эзилади. Ўрни келганда, ҳатто, уларга биз шифокорлар ҳам ёрдам бера олмаётганимиздан қийналаман.
Зеро, пандемияни фақат вакцинация билангина тўхтата оламиз!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Кеча юртимиздаги эмлаш жараёнларида 65 минг дозадан ортиқ вакцина қўлланилди

❗️25 июнда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 65693 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди.
Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 31918 нафарни,
💉💉2-босқич эмланганлар 16177 нафарни,
💉💉💉3-босқич эмланганлар 17598 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 3180556 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 1866148 нафарни,
💉💉2-босқичда эмланганлар 1128260 нафарни,
💉💉💉3-босқич эмланганлар 186148 нафарни ташкил қилди.

📊25 июнь кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Наманган вилояти (10435 доза),
📌Андижон вилояти (7332 доза),
📌Самарқанд вилояти (6164 доза)
банд қилди.

🔺Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌Наманган вилоятида 384765 доза,
📌Фарғона вилоятида 365516 доза,
📌Андижон вилоятида 358932 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat
⚡️#Шошилинг! Яна бир неча соатдан сўнг Андижон ва Сурхондарё вилоятлари Соғлиқни сақлаш бошқармалари тизимидаги вакант ўринларга ҳужжатларни қабул қилиш тўхтатилади

Айни пайтда Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталида Андижон ва Сурхондарё вилоятлари соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари ўринбосарлари ҳамда туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмалари раҳбарлари вакант лавозимларига танловлар эълон қилинган.

❗️Қуйидаги ҳаволалар орқали вакант лавозимлар рўйхати билан танишинг:

🔷 Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ва тиббиёт бирлашмаларидаги вакант лавозимлар

🔷 Сурхондарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ва тиббиёт бирлашмаларидаги вакант лавозимлар

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
ОҒИЗ ҲИДЛАНИШИГА НИМА САБАБ БЎЛИШИ МУМКИН?

Айрим вазиятларда жамоат орасида, одамлар билан мулоқот вақтида оғзимиздан нохуш ҳид келаётганини сезиб, ҳижолат тортамиз. Гоҳида бу ҳолат бот-бот такрорланаётганидан ҳаловатимиз йўқолади, аммо уни қандай бартараф этишни билмаймиз.
Оғиз ҳидланиши қандай хасталик? Унинг келиб чиқиш сабаблари нималардан иборат? ССВ Матбуот хизмати шу каби саволлар билан олий тоифали стоматолог-шифокор Мирафзал Ирхановга мурожаат қилди.

— Оғиздан нохуш ҳид келиши галитоз ҳолатидир. Катта ёшдагиларнинг ҳар тўрттадан биттасида эса галитоз доимий тарзда кузатилади. Кўпинча одам нохуш ҳидга тез кўникади ва кейинчалик уни умуман сезмайдиган бўлиб қолади.

Муаммодан хабари борлар эса одамлардан ўзини олиб қочишга уринади ёки руҳан тушкунликка берилиши ҳам мумкин. Оғизда нохуш ҳид пайдо бўлдими, зудлик билан унинг сабабини аниқлаш ва даво чораларини қўллаш лозим.

— Галитоз ҳолатига нималар сабаб бўлади?

— Овқат қолдиқлари тишлар, милклар, милк четлари ва тилда яшовчи бактериялар таъсирида чириб, ёқимсиз ҳид чиқаради. Тиш тошлари ва бактерияларнинг жуда кўплиги, тиш протезининг унчалик тоза бўлмаслиги ҳам галитозга олиб келиши мумкин.

Баъзи дориларни ичиш сўлак безларининг касалланишига сабаб бўлади, бунинг оқибатида эса оғиз қуриши юзага келади. Бунда оғиз бўшлиғида сўлак етишмайди, қарабсизки, оғиздан ёқимсиз ҳид анқийди.

— Қайси маҳсулотлар сабаб оғиздан нохуш ҳид келиши мумкин?

— Тишларингиз тозалигидан ярқираб кетган, тилингиз ҳам ҳақиқий мусаффоликдан баҳраманд бўлишига қарамай, нохуш ҳид сизни ҳамон тарк этмаслиги мумкин. Бунга тановул қилинган озиқ-овқатлар сабаб бўлиши мумкин.

Пиёз, саримсоқ пиёз ёки бошқа кучли ҳидга эга озуқалар истеъмол қилинса, 72 соатгача уларнинг ҳиди инсон нафасида сезилади. Кофе каби ичимликлар ҳам нохуш ҳидларга сабаб бўлади. Шунингдек, тамаки чекиш нохуш ҳид ва оғиз қуришига олиб келади.

Агар оғзингиздан бот-бот нохуш ҳид келаётган бўлса, одатда у бирор хасталикнинг белгиси бўлади. Шу боис, бундай вазиятда оилавий шифокорга мурожаат қилишингизни тавсия қиламиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
#мен_вакцина_олдим

Юртимизда "Мен вакцина олдим" акцияси бошланди

Бугун Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари- Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи Анвар Алимов коронавирус инфекциясига қарши ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси билан эмланди.

Бутун дунё, хусусан, мамлакатимизда бир йилдан ортиқ давом этаётган пандемия даври жамиятимизга ўзининг салбий таъсирини кўрсатмай қолмаяпти. Уч ойдан ошиқ давом этаётган вакцинация жараёнлари юртимизда бу таъсирни камайтиришда асосий омил бўлиб турибди. Шу сабабли Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан "Мен вакцина олдим" (#мен_вакцина_олдим) акцияси бошланди.

Шунингдек, акция доирасида Тошкент тиббиёт академияси ректори, профессор Алишер Шодмонов ва академия проректори, профессор Маъруф Каримовлар коронавирус инфекциясига қарши эмланди.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi