Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
82K subscribers
7.27K photos
2.87K videos
47 files
10.9K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.iss.one/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
Самарқандда жаҳоннинг нуфузли шошилинч тиббий ёрдам хизмати шифокорлари жам бўлди

Самарқанд вилояти Ёшлар марказида "Шошилинч тиббий ёрдамни ташкил қилишнинг долзарб муаммолари: шошилинч тиббий ёрдамда минимал инвазив технологияларнинг роли ва ўрни" мавзусидаги XVI Республика илмий-амалий анжумани ўз ишини бошлади.

Тадбирнинг очилиш маросимида вилоят ҳокими Э. Турдимов, Соғлиқни сақлаш вазири А. Хаджибаев, Россия Фанлар академияси академиги С. Багненко, Боку шаҳридаги М.А.Топчибашев номидаги Жарроҳлик илмий марказининг бўлим бошлиғи, профессор Г. Муслюмовлар сўзга чиқиб, анжуман ишига муваффақият тилади.

Унда мамлакатимиз мутахассислари билан бирга Россия, Жанубий Корея, Украина ва Озарбайжон каби қатор мамлакатлардан тиббиёт ходимлари иштирок этмоқда.

Тадбирда иштирокчиларнинг 150 нафари оффлайн, 600 нафардан ортиғи эса онлайн тарзда қатнашмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️ЖССТ: охирги сутка давомида дунёда коронавирусдан 13 минг нафардан ортиқ инсон вафот этди

🔺Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони
📈164 миллион 523 мингдан ортиқни ташкил этмоқда,
📉шундан 3 миллион 412 мингдан зиёд киши вафот этган (20.05.2021 йил Европа вақти билан соат 18:46 ҳолатига кўра).

🔴Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 638 247 янги ҳолати аниқланди.
⚫️13 247 нафар бемор вафот этди.

🔺Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (21.05.2021 йил Тошкент вақти билан соат 10:20 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни
📈165 миллион 537 мингдан ортиқ одам юқтирган,
📉улардан 3 миллион 430 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:
🇺🇸АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 32,676 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.
🇮🇳Иккинчи ўринда Ҳиндистон (25,772 миллиондан ортиқ),
🇧🇷учинчи ўринда Бразилия (15,732 миллиондан ортиқ),
🇫🇷тўртинчи ўринда Франция (5,820 миллиондан ортиқ),
🇹🇷:бешинчи ўринда эса Туркия (5,151 миллиондан ортиқ).

🦠ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 29 792, Ҳиндистонда 276 110, Бразилияда 75 445, Францияда 18 780, Туркияда эса 11 553 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

💉 Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусга қарши 1 миллиард 569 миллиондан ортиқ доза вакцина қўлланилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

———————————

❗️ВОЗ: за последние сутки в мире от коронавируса умерло более 13 тысяч человек

🔺По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет
📈 более 164 млн 523 тысячи,
📉из них более 3 млн 412 тысяч человек умерло (по состоянию на 18:46 по центральноевропейскому времени 20 мая 2021 года).

🔴За последние сутки в мире выявлено 638 247 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией.
⚫️13 247 больных умерло.

🔺Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 10:20 часов по ташкентскому времени 21 мая 2021 года), в мире заразилось
📈более 165 млн 537 тысяч человек,
📉из них более 3 млн 430 тысяч скончалось.

🇺🇸Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 32,676 млн зараженных.
🇮🇳На втором месте находится Индия (более 25,772 млн),
🇧🇷на третьем — Бразилия (более 15,732 млн),
🇫🇷на четвертом — Франция (5,820 млн),
🇹🇷:на пятом — Турция (5,151 млн).

🦠По данным ВОЗ, за последние сутки в США было зарегистрировано 29 792, Индии — 276 110, Бразилии — 75 445, Франции — 18 780 и Турции — 11 553 новых случаев заболевания.

💉 Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса, в мире введено более 1 млрд 569 млн доз вакцин против коронавируса.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Америкалик эпидемиолог Ўзбекистон ва АҚШдаги ҳамширалар тайёрлаш курсларини таққослади

АҚШнинг нуфузли Питтсбург университети ўқув ишлари ва халқаро дастурлар бўйича проректор ўринбосари, эпидемиолог Маргарет МaкДоналд халқаро делегация таркибида Тошкент тиббиёт академиясида бўлиб турибди.

Мутахассис юртимизнинг бўлажак тиббиёт ходимларининг илмий ва амалий фаолияти билан танишиб, ўзининг таклиф ва тавсияларини билдириб ўтди.

Хусусан, Питтсбург университети вакили юртимиз тиббиёт олий таълим муассасаларидаги ҳамширалик курсларини АҚШдаги ўрта тиббиёт ходимларини тайёрлаш курслари билан таққослади.

— Академия ўқитувчилари билан учрашув жараёнида олий ҳамширалик курслари ҳақида қизиқарли маърузаларини мароқ билан тингладим, — дейди Маргарет МакДоналд. — Сизларда яхши мутахассислар тайёрлашга астойдил киришилганини сезилиб турибди. Мен бунга ҳамшираликка ўқитиш йўналишидаги музокараларимиздан сўнг амин бўлдим.

Бизда ҳам ҳамширалик курслари мавжуд. Фарқли жиҳати — бизда курслар 4 йиллик. Яна бир фарқли томони шундаки, ҳамшираларни олий тоифадаги амалиёт кўрган ҳамширалар ўқитади.

Сизларда эса 3 йиллик хамширалик курси тингловчиларига шифокор-педогоглар дарс берар экан. Биз ТТА профессор ўқитувчилари билан бу масалада ҳам тажрибалар алмашишга келишиб олдик.

Таклифим, ҳамшираларни педагоглар билан бир қаторда малакали ва амалиётда тажриба орттирган олий тоифали ҳамширалар тайёрласин. Ўз амалиётидаги тажрибаларини ўргатсин. Бу жараёнда кўпроқ амалиёт муҳим, — дейди америкалик мутахассис.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Сўз анжуман меҳмонларига

Сергей Багненко: "Пандемия сабаб бундай нуфузли анжуманларни соғинган эдик"

Аввал ҳабар қилганимиздек, Самарқанд вилоятида "Шошилинч тиббий ёрдамни ташкил қилишнинг долзарб муаммолари: шошилинч тиббий ёрдамда минимал инвазив технологияларнинг роли ва ўрни" мавзусидаги XVI Республика илмий-амалий анжумани ўтказилмоқда.
Унинг меҳмонлари мавзу доирасида ўз фикрларини билдирди.

Сергей Багненко, Россия Фанлар академияси академиги:

— Анжуман учун ўта долзарб мавзу танланган. Шошилинч тиббий ёрдамда минимал инвазив технологияларни қўллаш ҳозирда бутун дунёда тренд бўлиб турибди. Бу усул шошилинч тиббий ёрдам тизимида инсон ҳаётини сақлаб қолиш имкониятини янада оширади. Чунки ўз-ўзидан жарроҳлик амалиёти бемор учун қўшимча травма бўладиган ҳолат, кўпинча у буни ҳатто кўтара олмаслиги ҳам мумкин. Кам инвазив технологиялар эса ҳаёт учун муҳим функцияларни тиклашга ёрдам бериш билан бирга жарроҳлик аралашувидан қочишга кўмаклашади.

Ушбу тадбирда нафақат Ўзбекистоннинг ҳудудларидан, балки бошқа давлатлардан ҳам етакчи мутахассислар жалб қилингани таҳсинга лойиқ. Биз пандемиянинг узоқ синовларидан сўнг бундай тажриба алмашишларни соғинган эдик.

Ўз маърузамда дунёда йилига 28 минг киши юрак фаолиятининг тўхтаб қолиши сабабли оламдан ўтиши ҳақида айтиб ўтдим. Бундай беморларга малакали тиббий ёрдам кўрсатиш, уларнинг ҳаётини сақлаб қолиш шошилинч ва тез тиббий ёрдам хизматининг вазифаларидан биридир.

Аммо бу ишни муваффақиятли амалга ошириш қатор омилларга боғлиқ.
Биринчидан, ўша беморнинг ёнида бўлиб қолиши мумкин бўлган оддий фуқароларни биринчи ёрдам кўрсатишга ўргатишимиз керак, яъни бу борада доимий тарзда аҳоли билан ишлашимиз лозим.
Иккинчидан, тез тиббий ёрдам хизмати вақтида етиб келиши ва мутахассис юрак-ўпка реанимациясини амалга ошириши керак.
Учинчидан, "тез ёрдам" машинаси кардиомассаж аппарати билан жиҳозланган бўлиши ва бемор шифохонага етказилгунича реанимация муолажаларини давом эттириш зарур. Шифохонада эса махсус жамоа ишга киришади.

Бу барча бўғинлар яхши ишласагина беморни сақлаб қолиш имконияти бўлади. Айтиш лозимки, ҳаттоки битта сақлаб қолинган ҳаёт ҳам барча бўғинлар яхши ишлаётганидан дарак беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Гурбанхан Муслюмов: "Ўзбекистоннинг мураккаб операцияларни чекка ҳудудларнинг ўзида амалга ошириш тажрибаси ўрганишга арзийди"

Самарқанд вилоятида "Шошилинч тиббий ёрдамни ташкил қилишнинг долзарб муаммолари: шошилинч тиббий ёрдамда минимал инвазив технологияларнинг роли ва ўрни" мавзусидаги XVI Республика илмий-амалий анжуманида Боку шаҳридаги М.А.Топчибашев номидаги Жарроҳлик илмий марказининг бўлим бошлиғи, профессор Гурбанхан Муслюмов
ҳам иштирок этмоқда.

— Шошилинч тиббий ёрдам тизимидаги жарроҳлик амалиётларига янги технологияларни жорий қилишга бағишланган бугунги анжуманнинг моҳияти ривожланган давлатларда қўлланилаётган янги технологиялар, уларнинг ютуқлари билан иштирокчиларни таништириш, яқин келажакда шу усулларни ўзимизда ҳам қўллашдан иборат, дейди мутаҳассис. — Энг асосий мақсад эса — тажриба алмашиш. Қайси давлат ва клиникадан бўлишимиздан қатъий назар, бундай тадбирларда тажриба алмашиш имкониятига эга бўламиз, бу эса яхши натижаларни беради. Чунки тиббиёт ўта тез ривожланувчи соҳа бўлиб, ҳар куни нимадир янгилик бўлади. Айниқса, жарроҳлик соҳасида ишлаган мутахассис доимо изланишда бўлиши, янги нарсаларни ўрганиши ва халқаро миқёсда ҳамкасблари билан тажриба алмашиб туриши муҳим.

Анжуман олдидан Самарқанд вилоятида ўзбекистонлик ҳамкасбларим билан ҳамкорликда беморларни кўрикдан ўтказдим ва бир нечта жарроҳлик амалиётларини амалга оширдим. Ҳозирги шароит, шифокорларнинг малакаси билан яқиндан танишдим. Ўзбекистонда бундан 5 йил аввал бўлганим учун солиштириш имконим бўлди. Тўғриси, фарқ жуда катта. Шифохоналарнинг жиҳозланиши, янги замонавий даволаш протоколларининг жорий қилингани, тиббиёт ходимларини тайёрлаш ва малакасини ошириш борасида жуда кўп янгиликларнинг гувоҳи бўлдим.

Бугунги гибрид усулида ташкил қилинган тадбир ҳаммамиз учун фойдали бўлди, чунки биринчи марта амалий анжуманни бир вақтнинг ўзида ҳам оффлайн ўтказилиши, ҳам онлайн трансляция қилинишини кўриб турибмиз. Бу тажрибани Озарбайжонда ҳам қўллаб кўришни ният қилдик.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Президент мактабларини тугатган ўқувчилар учун Янги Ўзбекистон университети ташкил этилади

Бугун "Тошкент беш ташаббус ҳаракати" доирасида ёшлар билан очиқ мулоқотда бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев Янги Ўзбекистон университети ташкил этилиши ҳақида маълумот берди.

Бош вазир ўринбосарига кўра, Янги Ўзбекистон университети президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этиляпти.

«2021 йил 1 cентябрдан бошлаб республиканинг барча ҳудудларида Президент мактаблари фаолиятини бошлайди. Бу ерда Кембриж таълим тизими асосида дарс берилади. Президентимиз Шавкат Мирзиёев шу ерга келганда масаланинг иккинчи томонини ҳам ўйладилар ва саволни ўртага ташладилар: Кембриж таълим тизими бўйича ўқишни битирган болалар қаерда ўқийди? Шу мақсадда Ўзбекистонда Янги Ўзбекистон университетини ташкил қилиш бўйича дастлабки қадамлар ташланди», – деди Б. Мусаев очиқ мулоқот давомида.

Манба: Kun.uz

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда эмланган фуқароларга ниқоб тақмасликка рухсат берилиши тўғрисида асоссиз маълумотлар тарқатилмоқда.

Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаеванинг коронавирусга оид саволлар юзасидан ўтказилган брифингда берган жавоби бунга асос қилиб кўрсатилмоқда.

Аслида мутахассис айрим давлатларда аҳолининг 60-70 фоизи тўлиқ эмланганидан кейингина вакцина қабул қилганлар ниқобсиз юриши ва ижтимоий масофани сақламаслиги мумкин бўлгани ҳақида айтган эди.

Ҳолбуки, юртимизда дастлаб 4 миллион нафарга яқин хавф гуруҳига кирувчи фуқаролар эмланиши кўзда тутилган. 34 миллион нафардан ошиқ фуқаро яшайдиган мамлакатда аҳоли ниқобсиз юриши учун камида 15 миллион нафардан ортиқ киши эмланиши кераклиги — оддий арифметика.

Шунинг учун эмланганлар ниқобсиз юриши ҳақидаги миш-мишлар ҳақиқатга зид бўлиб, жамоат жойларида тиббий ниқобдан фойдаланиш тартибларига амал қилиш барча учун мажбурий.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Фарғона вилояти эмлаш кўрсаткичлари бўйича 200 минг дозалик маррадан ошиб кетди

❗️21 майда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 46018 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 15046 нафарни,
💉💉2-босқичда эмланганлар 30972 нафарни ташкил қилди.


❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 1558439 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 1169359 нафарни,
💉💉2-босқичда эмланганлар 389080 нафарни ташкил қилди.


📊21 май кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Андижон вилояти (6134 доза)
📌Фарғона вилояти (5190 доза),
📌Тошкент шаҳри (5181 доза),
📌Самарқанд вилояти (5000 доза),
банд қилди.

🔺Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌Фарғона вилоятида 209255 доза,
📌Андижон вилоятида 195244 доза,
📌Наманган вилоятида 173706 доза,
📌Самарқанд вилоятида 154560 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
▶️
@sanepidxizmat
Юртимизда коронавирусдан касалланганлар сони 98 минг нафардан ошди

🔺2021 йил 21 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 98164 (+308) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌6 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌5 нафари Андижон вилоятида,
📌2 нафари Бухоро вилоятида,
📌4 нафари Жиззах вилоятида,
📌3 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌3 нафари Навоий вилоятида,
📌6 нафари Наманган вилоятида,
📌38 нафари Самарқанд вилоятида,
📌5 нафари Сирдарё вилоятида,
📌1 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌11 нафари Фарғона вилоятида,
📌3 нафари Хоразм вилоятида,
📌49 нафари Тошкент вилоятида,
📌172 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹 Андижон вилоятида 35 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 4 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 6 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 3 нафар,
🔹Навоий вилоятида 4 нафар,
🔹Наманган вилоятида 2 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 20 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 2 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 8 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 9 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 42 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 159 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 93633 (+294) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 680 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3851 нафар бемор даволанмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
В Самаркандской области прошла XVI Республиканская научно-практическая конференция "Актуальные проблемы экстренной медицинской помощи: роль и место малоинвазивных технологий в неотложной помощи".

В нем, помимо специалистов из нашей страны, приняли участие медицинские работники из России, Южной Кореи, Украины, Азербайджана и других стран.

Подробнее об этом в репортаже телеканала "Узбекистон 24".

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд вилояти Ёшлар марказида "Шошилинч тиббий ёрдамни ташкил қилишнинг долзарб муаммолари: шошилинч тиббий ёрдамда минимал инвазив технологияларнинг роли ва ўрни" мавзусидаги XVI Республика илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди.

Халқаро тадбирда иштирокчиларнинг 150 нафари оффлайн, 600 нафардан ортиғи эса онлайн тарзда қатнашмоқда.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
#ихтисослашган_тиббиёт
Травматология ва ортопедия

ТРАВМАТОЛОГИЯ МАРКАЗИНИНГ ҲУДУДИЙ ФИЛИАЛЛАРИДА 340 ГА ЯҚИН ЮҚОРИ ТЕХНОЛОГИК ОПЕРАЦИЯ МУВВАҚИЯТЛИ АМАЛГА ОШИРИЛДИ

Барча соҳаларда бўлгани каби юксак салоҳиятли, билимли, рақобатбардош кадрлар тиббиёт тизими ривожида ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Шу маънода, айни пайтда Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказида беморларга тўғри ташхис қўйиш, даволаш, бир сўз билан айтганда, уларга сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш учун 98 нафар етук ва малакали шифокор, хусусан, 8 нафар тиббиёт фанлари доктори, 18 нафар тиббиёт фанлари номзоди, 7 нафар PhD ва 43 нафар олий тоифали шифокор самарали меҳнат қилмоқда.

Таъкидлаш лозимки, биргина 2020 йилда марказнинг 24 нафар малакали мутахассиси томонидан ҳудудларда 512 нафар бемор тиббий кўрикдан ўтказилиб, 65 нафар беморга жойларда оператив муолажалар бажарилди.

Жумладан, 37 нафар беморда йирик бўғимларни эндопротезлаш, блокловловчи интрамедулляр остеосинтез, тизза бўғими касалликларини артроскопик усулда даволаш каби юқори технологик операциялар муваффақиятли амалга оширилди.

Мамлакатимизда тиббиёт тизимига қаратилаётган юксак эътибор туфайли сўнгги йилларда Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказининг 4 та ҳудудий филиали ташкил этилди. Натижада, кўпчилик юртдошларимизнинг даволаниш учун вилоятдан пойтахтга келишларига сира ҳожат қолмади.

Хусусан, айни пайтда марказнинг Самарқанд, Наманган, Сурхондарё вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасидаги филиалларида пойтахтдаги мутахассислар иштирокида маҳорат дарслари, семинарлар, беморларни биргаликдаги кўрикдан ўтказиш ва операция қилиш амалиётлари мунтазам бажариб келинмоқда.

Ушбу ҳудудий филиалларда биргина 2020 йилда 340 га яқин юқори технологик операциялар муввақиятли амалга оширилди.

Рақамларга мурожаат қилсак, 2020 йилда ҳудудий филиалларда 82 та йирик бўғимларни эндопротезлаш, 257 та БИОС каби юқори технологик операция муваффақиятли амалга оширилди.

Қолаверса, марказда ҳудудий мутахассисларни иш жойида мақсадли касбий амалиёт ўташи йўлга қўйилиб, 2018–2020 йилларда 29 нафар мутахассис юқори технологик операциялар бўйича ўқитилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳафта воқеалари

Шу йилнинг 17 май куни Ўзбекистон ва Россия шифокорлари иштирокида жигар трансплантация операциясининг навбатдагиси муваффақиятли ўтказилди.

Опрециядан чиққан Тошкент вилояти Янгийўл тумани “Шодлик” маҳалласида истиқомат қилувчи, кўп йиллар жигар циррози касаллигидан жабр кўрган Элмурод Зокировга акаси Дилмурод Зокиров жигарини берди.

18 май куни Фарғона вилояти Бағдод туманида яшовчи Ҳабибулла Мақсудовда ҳам худди шундай жигар трансплантация операцияси ўтказилди.

Шундай қилиб, ўтган қисқа вақт давомида юртимизда 400 га яқин буйрак, 8 та жигар трансплантацияси амалиётлари муваффақиятли амалга оширилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Ҳафта воқеалари

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказига ҳамда Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт марказига ташриф буюриб, у ерда даволанаётган болалар ҳолидан хабар олган эди. Болалар ва уларнинг оналари учрашувдан кейинги таассуротларини ССВ Матбуот хизмати билан ўртоқлашди.

Фарзандалари Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт марказида даволанаётган учқўрғонлик Жамила Ҳусанова ва поплик Дилрабо Мадолимова учрашувдан кейин болаларининг кўзларида қувонч порлаганини айтади.

Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази болалар бўлимида даволанаётган Саиджон Салимжонов, Розияхон Бозорбоева, Гулбаҳор Аҳмадалиева, Шоҳрух Эргашев каби болажонлар Президентимиз томонидан берилган имтиёз ва совғалардан бошлари осмонга етганини сўзлайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
“Соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш ва тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш тўғрисида”ги Президент Фармонига кўра, ҳудудий тиббиёт муассасаларини ривожлантириш борасидаги ўзгаришлар ССВ Матбуот хизматининг ушбу инфографикасида акс этган.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi