Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
167K subscribers
6.76K photos
2.65K videos
46 files
10.5K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.iss.one/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЮРТИМИЗДАГИ БАРЧА БОҒЧАЛАРДА КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ НАЗОРАТ ТАДБИРЛАРИ КУЧАЙТИРИЛАДИ

👉 https://bit.ly/2uVCHkw

Каналга қўшилиш ⬇️
Cоғлиқни сақлаш вазирлиги расмий канали -
@ssvuz
Audio
Коронавирус ҳақида ёлғон хабар тарқатган фуқаро кечирим сўради

Ижтимоий тармоқларда Фарғонадаги “Рухсор” радиоканали ходими томонидан “Коронавирус касаллиги Фарғонага кириб келди”, деган мазмундаги аудио тарқатиб юборилган. Бу эса аҳоли орасида ваҳима ва турли баҳс-мунозараларга сабаб бўлди.

Шу ўринда айтиш лозимки, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, шу жумладан, Фарғона вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан ҳам ўткир респиратор инфекциялар, жумладан, коронавирус инфекциясининг янги турининг юртимизга кириб келишининг олдини олиш борасида қатъий назорат ўрнатилган.

Юқоридаги асосланмаган хабар ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ва аҳоли орасида тарқалиб бўлгач журналист ёлғон хабар тарқатганлиги учун узр суради. Раддияда кўпчиликни ваҳимага солган ёлғон хабарни у дўстларига ҳазил маъносида айтганини, аммо бу аудио маълумот дўстлари томонидан ижтимоий тармоқларга тарқатиб юборилганини маълум қилиб, халқимиздан кечирим сўради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
НАВОИЙ ВИЛОЯТ БОЛАЛАР КЎП ТАРМОҚЛИ ТИББИЁТ МАРКАЗИ ЗАМОНАВИЙ ҚИЁФАДА ФАОЛИЯТ БОШЛАДИ

Навоий вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази 175 ўринга мўлжалланган бўлиб, 300 минг нафарга яқин 18 ёшгача бўлган болаларга тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда.

Жорий йил январ ойида ушбу марказнинг асосий 5 қаватли биноси мукаммал таъмирланди. Натижада бино бўлимлари қайта мослаштирилиб, хоналар кенгайтирилди. Бинонинг ташқи кўриниши ва ҳудуди замонавий ҳолга келтирилди. Марказ жамоаси томонидан вилоятда биринчи марта болалар орасида қатор мураккаб жарроҳлик ҳамда кўплаб юқори технологик даволаш амалиётлари татбиқ қилиниб, муттасил ўтказилиб келинаётгани ҳам диққатга сазовор.

Навоий вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг бугунги қиёфаси, фаолияти ҳамда беморлар учун яратилган шароитлар ҳақида қуйидаги видеолавҳада батафсил танишишингиз мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
“COVID-19” КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИДАН ҚАНДАЙ САҚЛАНИШ МУМКИН?

👉 https://bit.ly/2xe85LV

Cоғлиқни сақлаш вазирлиги расмий канали - @ssvuz
Министерство здравоохранения:
КАК ЗАЩИТИТЬСЯ ОТ КОРОНАВИРУСНОЙ ИНФЕКЦИИ COVID-19?

👉 https://bit.ly/39qPXfL

Присоединиться к каналу⬇️
Официальный канал Министерства здравоохранения -
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЮРТИМИЗГА САЙЁҲЛАРНИНГ КЕЛИШ ЖАРАЁНИДА САНИТАРИЯ ТАЛАБЛАРИГА РИОЯ ҚИЛИНИШИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

👉 https://bit.ly/2Iz2jHf

Каналга қўшилиш ⬇️
Cоғлиқни сақлаш вазирлиги расмий канали -
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШДА ФИДОЙИЛИК КЎРСАТГАН БИР ГУРУҲ ШИФОКОР АЁЛЛАР КЎКРАК НИШОНИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ

👉 https://bit.ly/2PMZTIX

Каналга қўшилиш ⬇️
Cоғлиқни сақлаш вазирлиги расмий канали -
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШДА ҚАТЪИЙ ЧОРАЛАР КЎРИЛИБ, НАЗОРАТ КУЧАЙТИРИЛМОҚДА


👉 https://bit.ly/39AFOO0

Каналга қўшилиш ⬇️
Cоғлиқни сақлаш вазирлиги расмий канали -
@ssvuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Дунё бўйлаб коронавирус инфекциясининг тез суратларда тарқалаётгани одамларда ушбу касалликка чалиниш хавфини кучайтирмоқда. Ҳозирча юртимизда коронавирус юқтирганлар умуман аниқланмади. Аммо хотиржамликка берилмай, барчамиз ушбу инфекциянинг юқиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича эҳтиёт чораларини кўришимиз зарур.

Хўш, қандай қилиб коронавирус инфекциясини юқтириб олишдан ўзимизни максимал ҳимоя қилишимиз мумкин? Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тайёрланган видеоролик орқали батафсил билиб оласиз.

Cоғлиқни сақлаш вазирлиги расмий канали - @ssvuz
ЖССТ:
ЎЗБЕКИСТОНДА КОРОНАВИРУСНИНГ КИРИБ КЕЛИШИ ВА ТАРҚАЛИШИНИ ОЛДИНИ ОЛИШ ҲАЛҚАРО ТАЛАБЛАР АСОСИДА АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА

👉 https://bit.ly/2v5H2Sa

Каналга қўшилиш ⬇️
Cоғлиқни сақлаш вазирлиги расмий канали -
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ДУНЁГА ТАНИҚЛИ ЭКСПЕРТ ЎЗБЕКИСТОНДА КОРОНАВИРУС КИРИБ КЕЛИШИ ВА ТАРҚАЛИШИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШДА ЁРДАМЛАШМОҚДА

👉 https://bit.ly/39E4AN1

Министерство здравоохранения:
ИЗВЕСТНЫЙ МЕЖДУНАРОДНЫЙ ЭКСПЕРТ ПОМОГАЕТ ПРЕДОТВРАТИТЬ ЗАВОЗ И РАСПРОСТРАНЕНИЕ КОРОНАВИРУСА В УЗБЕКИСТАНЕ

👉 https://bit.ly/3aD6nC6

Каналга қўшилиш ⬇️
Cоғлиқни сақлаш вазирлиги расмий канали -
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ХАЛҚАРО ЭКСПЕРТЛАР ВА ДИПЛОМАТИК КОРПУС ВАКИЛЛАРИ ИШТИРОКИДАГИ МАТБУОТ АНЖУМАНИ БОШЛАНДИ


👉 https://bit.ly/2VW939T

Министерство здравоохранения:
НАЧАЛАСЬ ПРЕСС-КОНФЕРЕНЦИЯ С УЧАСТИЕМ МЕЖДУНАРОДНЫХ ЭКСПЕРТОВ И ПРЕДСТАВИТЕЛЕЙ ДИПЛОМАТИЧЕСКОГО КОРПУСА


👉 https://bit.ly/3cKFQVl

Каналга қўшилиш ⬇️
Cоғлиқни сақлаш вазирлиги расмий канали -
@ssvuz
Айни пайтда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтаётган Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси (COVID-19)нинг профилактикаси ва унинг кириб келишининг олдини олиш масалаларига бағишланган матбуот анжуманидан фоторепортаж.

👉 https://bit.ly/2PZNWQk

Каналга қўшилиш ⬇️
Cоғлиқни сақлаш вазирлиги расмий канали -
@ssvuz
Алишер ШАДМАНОВ, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири:
– Коронавирус инфекциясининг Ўзбекистонга кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, давлат чегараларидаги мавжуд 53 та санитария-карантин пунктларига қўшимча врачлар, тепловизор ва контактсиз термометрлар, шахсий ҳимоя воситалари ажратилиб, фаолияти самарадорлиги кучайтирилди. Ушбу пунктлардан ўтаётган ҳар бир фуқаронинг яшаш жойи бўйича маълумотлар олиниб, бирламчи тиббий муассасалари томонидан улар устидан 14 кунлик тиббий кузатув йўлга қўйилган.
Жорий йилнинг 15 январидан ҳозирги кунга қадар республика бўйича тиббий кузатувга олинган фуқаролардан 5 минг нафарга яқини кузатувдан чиқарилган, 1 542 нафар фуқароларда тиббий кузатув давом эттирилмоқда. Коронавирус қайд этилган Хитой ва бошқа давлатлардан келган фуқаролардан эпидемик ва клиник кўрсатмага асосан 1760 нафаридан лаборатория таҳлили учун олинган биологик намуналарда коронавирус аниқланмади.
ЖОНЛИ ЭФИР!

Айни пайтда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси (COVID-19)нинг профилактикаси ва унинг кириб келишининг олдини олиш масалаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда

Қуйидаги линк орқали мазкур тадбирни жонли эфирда томоша қилишингиз мумкин:

👇👇
https://www.facebook.com/uzreport.tv/videos/244645013224595/

Тармоқлардаги саҳифаларимиз

| Телеграм | Facebook | Twitter |
А.Шадманов: «Биз касалликни беркитаётганимиз йўқ, уни беркитишнинг иложи ҳам йўқ»

«Агар касаллик қайд этиладиган бўлса, дори воситаларининг захираси, шунингдек профилактика бўйича имкониятларимиз етарли. Тарғибот ишларини кучайтиришимиз, зарур ҳаққоний маълумотларни вақтида етказиб туришимиз зарур.

Энг муҳими, ҳар бир фуқаро нотўғри, ваҳимали маълумотларга ишонмаслиги, ўз эҳтиёт чораларини кўриши зарур. Бу касалликни биз беркитаётганимиз йўқ, уни беркитишнинг иложи ҳам йўқ. Зарурат бўлмаса, хорижга чиқмайлик, чеклайлик. Сиз соғлом бўлганингиз билан ёнингиздагилар ўз касалликларидан бехабар ҳолда юқтириб қўйиши мумкин.

Барча чеклов чораларини ошкор эълон қиляпмиз ва буни тўғри тушунишни сўрар эдик. Фуқароларимиз барча эҳтиёт чораларини кўрсалар, ишонаманки биз бу жангда ғолиб чиқамиз».

Cоғлиқни сақлаш вазирлиги расмий канали - @ssvuz
СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ МАМЛАКАТИМИЗДАГИ ЭНГ ЙИРИК МАТБУОТ АНЖУМАНЛАРИДАН БИРИНИ ЎТКАЗДИ

👉 https://bit.ly/2ICnkk2

Каналга қўшилиш ⬇️
Cоғлиқни сақлаш вазирлиги расмий канали -
@ssvuz
ТУРКИЯНИНГ “РЕНЕССАНС ХОЛДИНГ” КОМПАНИЯСИ ТОМОНИДАН ТОШКЕНТ ШАҲРИДА МИНГ ЎРИНЛИ, ЗАМОНАВИЙ КЎП ТАРМОҚЛИ ШИФОХОНА ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

Давлатимиз раҳбари 9 март куни Туркиянинг етакчи инжиниринг ва қурилиш компанияси – “Ренессанс Холдинг” президенти Эрман Илижак бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Бугунги кунда “Ренессанс Холдинг” компанияси мамлакатимизда умумий қиймати 2 миллиард доллардан зиёд бўлган йирик инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда фаол иштирок этмоқда.

Ўтган ой Анқарада ўтган олий даражадаги Ўзбекистон-Туркия музокараларининг мантиқий давоми бўлган мазкур учрашувда ушбу лойиҳалар доирасидаги амалий ишларни жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Туркия компаниясининг дастлабки босқичда Тошкент шаҳрида, кейинги босқичларда Самарқанд ва Фарғона шаҳарларида илғор халқаро тажриба ҳамда технологияларни жалб қилган ҳолда кўп тармоқли шифохоналар ташкил этиш борасидаги лойиҳавий таклифлари тақдимоти ўтказилди.

Ушбу лойиҳалар давлат-хусусий шериклиги асосида амалга оширилади, шунингдек, туркиялик шериклар шифохоналарни бошқариш ва юқори малакали тиббиёт мутахассисларини тайёрлашда иштирок этади.

Бундан ташқари, муҳим ижтимоий объектларни реконструкция қилишда, инжиниринг, лойиҳалаштириш ва қурилиш соҳаларида ҳамкорлик имкониятлари кўриб чиқилди.

Бу ҳақда “Ўзбекистон 24” телеканалида эфирга узатилган дастур орқали батафсил билиб олишингиз мумкин.

👉 https://www.youtube.com/watch?v=byKdxeUylGo

Cоғлиқни сақлаш вазирлиги расмий канали - @ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ШИФОКОРГА ТАЖОВУЗ ҚИЛМОҚЧИ БЎЛГАН ФУҚАРО УСТИДАН ЖИНОИЙ ИШ ОЧИЛДИ

👉 https://bit.ly/3aPakUt

Каналга қўшилиш ⬇️
Cоғлиқни сақлаш вазирлиги расмий канали -
@ssvuz
​​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

АЛКОГОЛЬ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШ КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИДАН САҚЛАЙ ОЛМАЙДИ

Дунёда коронавирус инфекцияси (COVID-19) бўйича эпидемик вазиятдан келиб чиққан ҳолда мамлакатимизда ушбу инфекциянинг кириб келиши ва унинг олдини олиш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан бу борада аҳолининг санитария-гигиена қоидаларига амал қилиши ва профилактик чоралар кўриш борасида смс хабарномалар йўллаш тизими йўлга қўйилди.

Уларда асосан, қўлларни тез-тез яхшилаб ювиш, шамоллаган одамлар билан мулоқот қилмаслик, юзни қўл билан ушламаслик, жамоат жойларга боришни камайтириш, йўталганда ва аксирганда оғиз ва бурунни ёпиш каби оддий, аммо муҳим гигиеник қоидалар бериб борилмоқда.

Афсуски, ушбу смс хабарларни нотўғри талқин қилиш, мазмунини сунъий равишда ўзгартириб бериш орқали аҳоли орасида ваҳима уйғотаётганлар ҳам учрамоқда. Жумладан, ижтимоий тармоқларда вазирлик номидан “коронавирусдан сақланиш учун алкоголь маҳсулотларини тез-тез истеъмол қилиш лозим” мазмунидаги хабарлар мутлақо ёлғон ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан бундай смс хабар юборилмаган. Мутахассисларнинг якдил хулосасига кўра, алкоголь маҳсулотларини истеъмол қилиш коронавирус инфекциясидан сақлай олмайди.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтга қадар мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ бирорта ҳолат қайд этилмаган. Шу ўринда Соғлиқни сақлаш вазирлиги яна бир бор аҳолидан ортиқча саросимага тушмаган ҳолда шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя қилишларини сўраб қолади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Тармоқлардаги саҳифаларимиз

| Телеграм | Facebook | Twitter |