Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
122K subscribers
6.95K photos
2.72K videos
47 files
10.6K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.iss.one/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Айни вақтда Президент Шавкат Мирзиёев Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт марказида бўлиб турибди. Давлатимиз раҳбари марказдаги шароитлар билан танишиб, бу ерда даволанаётган болалар ва уларнинг ота-оналари билан суҳбатлашмоқда.

В эти минуты Президент Шавкат Мирзиёев посещает Республиканский специализированный научно-практический медицинский центр гематологии. Глава государства ознакомился с условиями в центре и беседует с лечащимися здесь детьми и их родителями.

Facebook|Instagram|Twitter
Давлатимиз раҳбари гематология марказидан сўнг Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказига келди. Бу ерда ҳам Президент беморлар ҳолидан хабар олмоқда, марказ ходимлари ва ота-оналар билан суҳбатлашмоқда.

Глава государства после гематологического центра приехал в Республиканский специализированный научно-практический медицинский центр онкологии и радиологии.
Здесь Президента также встретился с больными, беседует с работниками центра и родителями.

Видео манбаси
Президент Шавкат Мирзиёев гематология илмий-амалий тиббиёт марказида бўлди.
Давлатимиз раҳбари ушбу шифохона учун янги бино барпо этиш, унда Россиянинг Д.Рогачёв номидаги тиббий марказ тажрибаси асосида болалар онкогемотологияси маркази ташкил қилиш бўйича кўрсатмалар берди. У ерда ўзак хужайраларини донордан кўчириб ўтказиш йўлга қўйилади.
Президент шифохонада даволанаётган болалар ва уларнинг оналари билан суҳбатлашди, уларни Рамазон ҳайити билан табриклади.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил научно-практический медицинский центр гематологии.
Глава государства поручил построить новое здание, создать в нем отдельный центр детской онкогематологии с использованием опыта российского медицинского центра имени Д.Рогачёва. В новом центре будут проводиться операции по пересадке стволовых клеток.
Президент побеседовал с лечащимися в центре детьми и их матерями, поздравил с Рамазан хайитом.

#Mirziyoyev #Ramazonhayiti #gematologiya #bolalar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология тиббиёт марказида онкологик ёрдам кўрсатиш тизимини яхшилаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Президент барча ҳудудлардаги мутасаддилар ва соҳа вакиллари билан фикр алмашиб, онкология ва гематология хизматларини, айниқса вилоятларда такомиллаштириш бўйича аниқ вазифаларни белгилаб берди.

В Республиканском специализированном медицинском центре онкологии и радиологии прошло видеоселекторное совещание по вопросам улучшения системы оказания онкологической помощи.
Обменявшись мнениями со специалистами сферы и ответственными лицами, Президент поставил конкретные задачи по совершенствованию онкологических и гематологических услуг, особенно в регионах.

Facebook|Instagram|Twitter
“Соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш ва тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш тўғрисида”ги Президент Фармонига кўра, Иқтидорли ва малакали тиббиёт мутахассисларини қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббиёт муассасаларига жалб қилиш жамғармасини ташкил қилиниши ҳақида ССВ Матбуот хизматининг ушбу инфографикасида акс этган.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️ Мамлакатимиз тиббиёт муассасаларида 3870 нафар бемор даволанмоқда, уларнинг 232 нафари оғир, 69 нафари ўта оғир аҳволда

🔺2021 йил 14 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 96368 (+251) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌5 нафари Андижон вилоятида,
📌2 нафари Бухоро вилоятида,
📌3 нафари Жиззах вилоятида,
📌2 нафари Навоий вилоятида,
📌26 нафари Самарқанд вилоятида,
📌5 нафари Сирдарё вилоятида,
📌1 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌6 нафари Хоразм вилоятида,
📌28 нафари Тошкент вилоятида,
📌168 нафари Тошкент шаҳрида
коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Бухоро вилоятида 3 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 5 нафар,
🔹Навоий вилоятида 4 нафар,
🔹Наманган вилоятида 4 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 153 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 6 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 35 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 114 нафар
бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 91831 (+324) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3870 нафар бемор даволанмоқда, уларнинг 232 нафари оғир, 69 нафари ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
#ихтисослашган_тиббиёт
Травматология

МАРКАЗ ПОЛИКЛИНИКАСИ 2020 ЙИЛДА
53 МИНГДАН ЗИЁД БЕМОРГА ТИББИЙ ХИЗМАТ КЎРСАТДИ

Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази поликлиника бўлими томонидан ўтган 2020 йилда 53 минг 322 нафар аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатилди.

Соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган изчил ислоҳотлар, янгиланиш ва ўзгаришлар натижасида охирги йилларда юртимизда юқори технологик ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишнинг янги тизими яратилди.

Бугун юртимизда замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган ва юқори малакали шифокорлар билан таъминланган бир қанча ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 июндаги “Ўзбекистон Республикаси аҳолисига 2017–2021 йилларда ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилингандан сўнг ташкил этилган Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази ана шундай муассасалардан биридир. Бугунги кунда бу ерда даволашнинг бир қанча мураккаб ва ноёб услублари амалиётга жорий этилмоқда.

Эътиборлиси, бир кунда 250 нафар беморни қабул қилиб, уларга малакали тиббий хизмат кўрсатиш имкониятига эга бўлган марказда 2020 йилда 7 минг 197 нафар бемор стационар шароитда даволанди. Шу билан бирга, муассасанинг поликлиника бўлими томонидан ўтган йилда 53 минг 322 нафар аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатилди.

Пандемия муносабати билан 2020 йил марказ ташкилий фаолияти онлайн шаклга, тиббий ва молиявий иш юритиш эса электрон хужжат юритиш тизимига ўтказилди. Айниқса, умуртқа диск чурраларини эндоскопик техника ёрдамида олиб ташлаш амалиёти йўлга қўйилгани муассаса фаолиятида муҳим янгиликлардан бири бўлди.

Айтиш лозимки, бу ерда травматология ва ортопедиянинг барча йўналишлари бўйича беморларга ёрдам кўрсатиш учун етарли шарт-шароитлар яратилган. Хусусан, марказ йирик бўғимларни эндопротезлаш, артроскопик операциялар, умуртқа эндоскопик хирургияси, болаларда кўкрак қафаси деформациялари, сколиоз, суяк ва бўғимларнинг туғма аномалияларини оператив даволаш, суякларнинг мураккаб синишлари, қўл ва оёқ панжалари жароҳатлари ва деформацияларида нозик тикловчи жарроҳлик операцияларини ўтказиш каби бир қатор йўналишларда мамлакатимиздаги энг илғор тиббиёт муассасаси саналади.

Аҳамиятлиси, остеопороз касаллигини аниқлаш учун қўлланиладиган ноёб рентгеноденситометр тиббий ускунаси мамлакатимизда фақат ушбу марказдагина мавжуд.

Қолаверса, катталарда тизза бўғими, болаларда чаноқ-сон бўғимини ультратовуш диагностикасини амалга ошириш бўйича ҳам мазкур муассаса юртимизда етакчи ўринда туради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
“Соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш ва тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш тўғрисида”ги Президент Фармонига кўра, бепул тиббий ёрдам олиш борасида бўладиган ўзгаришлар ССВ Матбуот хизматининг ушбу инфографикасида акс этган.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
#ихтисослашган_тиббиёт
Травматология

ТРАВМАТОЛОГИЯ СОҲАСИДА ТЕЛЕМЕДЕЦИНА
РИВОЖЛАНИБ БОРМОҚДА

Мамлакатимиз тиббиёт муассасаларида аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, ташхис қўйиш ва даволаш бўйича замонавий юқори технологияли усулларни амалиётда кенг қўллаш борасидаги ижобий ўзгаришлар Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази фаолиятида ҳам ўз аксини топмоқда.

Эътиборлиси, айни пайтда ушбу марказда 500 га яқин энг сўнгги русумдаги тиббий асбоб-ускуналар мавжуд бўлиб, уларнинг 150 га яқини охирги йилларда сотиб олинган юқори аниқликда ишловчи МРТ, МСКТ, мобил ва стационар рақамли рентген, лаборатория ва диагностика аппаратларидир.

Бундан ташқари, марказ реанимация, анестезиология, оперблок замонавий мобил, сунъий нафас, наркоз-нафас, рентгеноскопия, жарроҳлик столи ва лампалари, қон тўхтатувчи ва бронхоскопия аппаратлари билан жиҳозланган.

2019 йилдан бошлаб Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказида телемедицина йўналиши ҳам ривожланиб бормоқда. Ҳозирги кунда телемедицина тармоғини жорий этиш бўйича барча марказ филиаллари билан алоқа ўрнатилган бўлиб, қолган вилоятларда ҳам уни йўлга қўйиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Шу билан бирга, вилоятлараро травматология ва ортопедия соҳаси бўйича беморларни масофавий кўриги ва маҳорат мактабларини ўтказиш учун зарур тизим йўлга қўйилган.

Марказда барча компьютерлар ягона тармоққа уланган ва зарур ҳужжатлар ушбу тизим орқали рақамлаштирилган. Шу билан бирга, тиббиёт муассасасида электрон тизим йўлга қўйилган бўлиб, бу орқали беморлар онлайн навбатга ёзилиш имконига эга.

Қолаверса, қабул электрон тизим ёрдамида интерактив монитор орқали амалга оширилиб, беморлар махсус талон орқали тартиблаштирилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кучга куч қўшувчи умид алангаси ҳеч қачон сўнмасин. Ҳар қандай дардни енгишга қодир ирода ҳеч қачон букилмасин.

Надежда, делающая сильнее. Воля, способная победить любые болезни.

Видео манбаси