Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
93.4K subscribers
6.7K photos
2.62K videos
46 files
10.4K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.iss.one/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
ХОРАЗМДА ҲАМ КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ ОММАВИЙ ЭМЛАШ БОШЛАНДИ

Кечадан бошлаб юртимизнинг барча ҳудудларида коронавирус инфекциясига қарши оммавий эмлаш тадбирларига старт берилди. Бу жараён Хоразмда ҳам кўтаринки кайфиятда бошланди.

Масалан, Урганч шаҳридаги 3-сон оилавий поликлиникада эмлаш жараёнлари қизғин амалга оширилмоқда.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Иноят Ҳажиев мазкур поликлиникада бўлиб, жараён билан яқиндан танишди.

Эътиборлиси шундаки, вилоятда биринчилардан бўлиб коронавирусга қарши вакцина билан Иноят Ҳажиев шу ернинг ўзида эмланди.

Эмлаш тадбирлари Урганч шаҳридаги 6 та эмлаш пунктларида амалга оширилмоқда.

Хоразм вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарёда коронавирусга қарши эмлаш жараёни хусусида лавҳа.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Cоғлиқни сақлаш вазири ўринбосари — Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари Баҳодир Юсупалиев ҳамда Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Рустам Йўлдошев Президент бошчилигида ўтган аҳоли саломатлигини сақлаш ва коронавирусга қарши курашиш масалалари бўйича видеоселектор йиғилишида кўтарилган асосий масалалар ҳақида сўзлаб берди.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
ЖССТ раҳбари вакцинани адолатли тақсимлаш ҳали ҳам долзарблигини таъкидлади

Кеча, 1 апрель куни G20, G7 ва барча минтақаларнинг 25 дан ортиқ раҳбарлари иштирокида коронавирус пандемиясига бағишланган брифинг ўтказилди.

Брифингда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Адҳаном Гебрейесус нутқ сўзлади.

“Дунё хавфсизлигини сақлаш учун авлодлар зиммасига тушадиган пандемия шартномаси чақириғига тобора кўпроқ раҳбарлар қўшилаётганидан хурсандман”, дея сўзини бошлаган Гебрейесус.

ЖССТ раҳбари ўз нутқи давомида пандемиягача бўлган даврда ҳам дунё тиббиётига камида 18 миллион соғлиқни сақлаш ходими етишмаганини таъкидлаган.

"Пандемияни тугатиш ва биргаликда соғайиш учун биринчи навбатда соғлиқни сақлаш ходимларини жалб қилиш керак", деган Гебрейесус.

У шунингдек, вакцинани адолатли тақсимлаш ҳали ҳам долзарблигини таъкидлаган.

"Йилнинг 100-кунига тўққиз кун қолди. Соғлиқни сақлаш ходимлари ва барча мамлакатларда хавф остида бўлганларни эмлаш бизнинг қўлимизда", деган Гебрейесус.

Шунингдек, ЖССТ раҳбари дунё ҳамжамиятига мурожаат қилиб, 20 та муҳтож давлатга 10 миллион доза коронавирус вакцинаси ажратишга чақирган.

Гебрейесус аввалги ёрдам чақируви муваффақиятли бўлмаганини таъкидлаган.

“Ўтган ҳафта мен фавқулодда фойдаланиш учун дори-дармонлар рўйхатига киритилган COVID-19 га қарши вакциналари бўлган мамлакатларга зудлик билан 10 миллион дозани COVAX билан бўлишишларини илтимос қилдим. Аммо ҳамон кутяпман”, деган ЖССТ раҳбари.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Қорақалпоғистонда коронавирусга қарши эмлаш жараёнлари давом этмоқда

Қорақалпоғистон Республикасида коронавирусга қарши эмлаш жараёни Нукус шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли 9 та оилавий поликлиникаларда ташкил этилган эмлаш пунктларида давом этмоқда.

Шифокорлар ва вакцинаторлар томонидан фуқароларга вакцина қабул қилгандан сўнг нималарга эътибор бериш кераклиги тўлиқ тушинтирилмоқда. Режага кўра, 65 ёшдан ошган фуқаролар ва тиббиёт ходимлари вирусга қарши эмланмоқда. Вакцинация жараёнлари назорат остида давом этмоқда.

Коронавирусга қарши AstraZeneca ва хитой-ўзбек ZF-UZ-VAС2001 вакциналари ҳам пандемияни енгишда, ҳам тан-жонимизни хавфли вирус инфекциясидан асрашда асосий омил ҳисобланади. Буни асло унутмаслик лозим.

Вакцинация давом этмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот хизмати

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ВАКЦИНАЦИЯ: 2 апрель куни неча киши эмланди?

💉Вакцинациянинг иккинчи кунида Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларидан жами 9211 нафар фуқаро эмланди.


❗️Вакцина олганларнинг 3726 нафарини 65 ёшдан юқори фуқаролар ва 5485 нафарини тиббиёт ходимлари ташкил қилди.

📊 2 апрель кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Тошкент шаҳри (2313 нафар),
📌Қашқадарё вилояти (1021 нафар),
📌Андижон вилояти (783 нафар),
📌Тошкент вилояти (740 нафар),
📌Наманган вилояти (713 нафар)
банд қилди.

🔺Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 1 апрель куни 5018 нафар фуқаро эмланган эди.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Кеча юртимизда 196 нафар фуқарода коронавирус қайд этилди

🔺2021 йил 2 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 83435 (+196) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌8 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌2 нафари Андижон вилоятида,
📌3 нафари Бухоро вилоятида,
📌2 нафари Жиззах вилоятида,
📌2 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌2 нафари Наманган вилоятида,
📌6 нафари Самарқанд вилоятида,
📌2 нафари Сирдарё вилоятида,
📌1 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌1 нафари Хоразм вилоятида,
📌23 нафари Тошкент вилоятида,
📌144 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
📌Қорақалпоғистон Республикасида 1 нафар,
📌Фарғона вилоятида 2 нафар,
📌Тошкент вилоятида 19 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 124 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 81449 (+146) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1356 нафар бемордан 209 нафари оғир, 94 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, дунёда COVID-19 билан касалланганлар сони 130 миллион нафардан ошди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 129 миллион 215 минг нафардан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 2 миллион 820 минг нафардан зиёд киши вафот этган. Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 659 917 янги ҳолати аниқланди, 11 626 нафар бемор вафот этди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунёда касалликни 130 миллион 260 минг нафардан ортиқ одам юқтирган, улардан 2 миллион 838 минг нафардан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 30,159 миллион нафардан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Бразилия (12,748 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Ҳиндистон (12,303 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Франция (4,620 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Россия (4,563 миллиондан ортиқ).

ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 63 781, Бразилияда 90 638, Ҳиндистонда 81 466, Францияда 50 659, Россияда эса 8 792 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

————————————————

Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса в мире количество людей, заразившихся COVID-19, превысило 130 миллионов


По данным Всемирной организации здравоохранения, число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет более 129 млн 215 тысяч, из них более 2 млн 820 тысяч человек умерли. За последние сутки в мире выявлено 659 917 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией, 11 626 больных умерло.

Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса, в мире заразилось более 130 млн 260 тысяч человек, из них более 2 млн 838 тысяч скончалось.

Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 30,159 млн зараженных. На втором месте находится Бразилия (более 12,748 млн), на третьем — Индия (более 12,303 млн), на четвертом — Франция (4,620 млн), на пятом — Россия (4,563 млн).

По данным ВОЗ, за последние сутки в США было зарегистрировано 63 781, Бразилии — 90 638, Индии — 81 466, Франции — 50 659 и России — 8 792 новых случаев заболевания.

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
НЕГА БОЛАЛАР COVID-19 ГА
ҚАРШИ ЭМЛАНМАЯПТИ?

ССВ Матбуот хизмати
нинг бу саволига Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари Ботир ҚУРБОНОВ жавоб берди.

— Коронавирусни юқтириш ҳолати болаларда ҳам учрамоқда, аммо нега уларни эмлаш тавсия этилмаяпти?

— Болалар ўртасида ҳам касалланиш ҳолатлари кузатилаётган бўлса-да, дунё олимлари, нуфузли илмий-тадқиқот институтлари томонидан яратилаётган вакциналар болалар ўртасида фойдаланиш мумкинлиги ҳозирча тасдиқланмаган.

Айни пайтгача тайёр бўлган ёки ЖССТ томонидан фавқулодда ҳолатларда фойдаланишга рухсат этилган вакциналар билан болаларни эмлаш ҳозирча кўзда тутилмаган. Шунинг учун 1 апрелдан бошланган эмлаш тадбирларида 18 ёшгача бўлган болаларни эмлашга тавсия этилмаяпти.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Содда ўзбекка яна бир «қопқон». Ўзбекистонга келган Али Маҳмуд Ҳасан чиндан ҳам табибми?

Курдистондан чиққан ҳамда дунё бўйлаб кезиб юрган, ҳамиша табиблик даъвосини қилувчи Али Маҳмуд Ҳасан Курдистоний Ўзбекистонга келди ҳамда беморлар қабул қилишни бошлаб юборди. Хўш, бу шахс аслида ким?

📹👉 https://kun.uz/99008179

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
СОХТА “ТАБИБ”ЛАРГА ИШОНИБ, СОҒЛИГИНГИЗНИ ХАВФ ОСТИГА ҚЎЙМАНГ!

Инсон ҳаёти давомида турли касалликларга дучор бўлади. Касалликдан фориғ бўлиш йўлини излар экан, бемор даволашнинг турли усулларига, жумладан замонавий тиббиётга, халқ табобати усулларига ва илоҳий шифога мурожаат қилади.

Маълумки, замонавий тиббиёт илмий асосланган ва клиник амалиётда ўз тасдиғини топган натижаларга, халқ табобати эса узоқ йиллик кузатув, синов ва тажриба натижаларига таянади. Илоҳий шифонинг асосини эса ишонч ва эътиқод ташкил этади.

Инсон руҳияти орқали даволашни мақсад қилган яна бир тоифа табиблар борки, ҳамма вақт ҳам уларнинг усулларини қувватлаб бўлмайди.

Жумладан, гипноз ва экстрасенслик қобилиятларидан фойдаланиш орқали, биоток ва энергетика майдонлари ҳамда турли диний удумларни қўллаш ёрдамида даволашга уриниш ана шулар жумласидандир.

Касалликларни турли ноодатий йўллар билан даволашга даъвогарлик қилаётган фирибгарларни ҳаётимизда кўп учратамиз. Бу борада ижтимоий тармоқларда қизғин мулоҳазалар бўлганлигини кўпчилик эслайди ҳам.

Шу ўринда аҳолининг ишонч ва эътиқодидан фойдаланиб, соҳта табиблик фаолияти билан шуғулланаётган айрим кимсаларнинг алдовига учраб қолишдан огоҳ этмоқчимиз.

❗️Ноодатий йўллар билан даволашни таклиф қилаётган айрим сохта табиблар таъсирига тушиб қолишдан эҳтиёт бўлинг.

Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 29 декабрда 3111 рақам билан рўйхатдан ўтказилган “Халқ табобати усулларидан фойдаланган ҳолда тиббий фаолият кўрсатиш тартиби ва ҳажмлари тўғрисида”ги низомда ҳам оккультизм-афсун, шунингдек диний маросимлар орқали касалликларни даволаш халқ табобати ҳисобланмаслиги кўрсатиб ўтилган.

Шу боисдан юртдошларимиздан муқаддас динимиз номидан фойдаланиб, сохта обрў орттиришга уринаётган товламачилардан эҳтиёт бўлишларини ва ўз соғликларини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.


▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
ВАКЦИНАЦИЯ: уч кунда 23780 киши эмланди

💉Вакцинациянинг учинчи кунида Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларидан жами 9551 нафар фуқаро эмланди.

❗️Вакцина олганларнинг 3441 нафарини 65 ёшдан юқори фуқаролар ва 6110 нафарини тиббиёт ходимлари ташкил қилди.

📊 3 апрель кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Тошкент шаҳри (2105 нафар),
📌Наманган вилояти (1189 нафар),
📌Бухоро вилояти (1166 нафар),
📌Андижон вилояти (1083 нафар),
📌Тошкент вилояти (844 нафар)
банд қилди.

🔺Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 1 апрель куни 5018 нафар, 2 апрель куни 9211 нафар фуқаро эмланган эди.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Кеча юртимизда 193 нафар фуқарода коронавирус қайд этилди

🔺2021 йил 3 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 83623 (+193) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌1 нафари Андижон вилоятида,
📌1 нафари Бухоро вилоятида,
📌2 нафари Наманган вилоятида,
📌8 нафари Самарқанд вилоятида,
📌1 нафари Фарғона вилоятида,
📌2 нафари Хоразм вилоятида,
📌20 нафари Тошкент вилоятида,
📌154 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

⚫️Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 631 нафарга eтди.

♻️Кеча кун давомида:
📌Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар,
📌Бухоро вилоятида 6 нафар,
📌Жиззах вилоятида 3 нафар,
📌Қашқадарё вилоятида 7 нафар,
📌Самарқанд вилоятида 21 нафар,
📌Тошкент вилоятида 16 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 125 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 81629 (+180) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1363 нафар бемордан 209 нафари оғир, 94 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ЖССТ маълумотларига кўра, охирги сутка давомида дунёда COVID-19 дан 11 минг нафардан ортиқ бемор вафот этди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 129 миллион 902 минг нафардан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 2 миллион 831 минг нафардан зиёд киши вафот этган. Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 662 690 янги ҳолати аниқланди, 11 306 нафар бемор вафот этди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунёда касалликни 130 миллион 784 минг нафардан ортиқ одам юқтирган, улардан 2 миллион 846 минг нафардан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 30,238 миллион нафардан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Бразилия (12,839 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Ҳиндистон (12,392 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Франция (4,665 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Россия (4,572 миллиондан ортиқ).

ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 79 135, Бразилияда 91 097, Ҳиндистонда 89 129, Францияда 45 352, Россияда эса 9 021 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

————————————————

По данным ВОЗ за последние сутки в мире от COVID-19 умерло более 11 тысяч человек

По данным Всемирной организации здравоохранения, число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет более 129 млн 902 тысячи, из них более 2 млн 831 тысяча человек умерли. За последние сутки в мире выявлено 662 690 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией, 11 306 больных умерло.

Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса, в мире заразилось более 130 млн 784 тысячи человек, из них более 2 млн 846 тысяч скончалось.

Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 30,238 млн зараженных. На втором месте находится Бразилия (более 12,839 млн), на третьем — Индия (более 12,392 млн), на четвертом — Франция (4,665 млн), на пятом — Россия (4,572 млн).

По данным ВОЗ, за последние сутки в США было зарегистрировано 79 135, Бразилии — 91 097, Индии — 89 129, Франции — 45 352 и России — 9 021 новый случай заболевания.

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Forwarded from Sog'liqni saqlash boshqarmasi (Нуриддин Эгамов)
Муносабат

ҚАШҚАДАРЁДА КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИ ЮҚТИРИБ ОЛИБ, ВАФОТ ЭТГАН БЕМОР ҲАҚИДАГИ МАЪЛУМОТЛАР ССВ ҲИСОБОТЛАРИДА АКС ЭТГАН

Ижтимоий тармоқларда Ғузор туманида 14 нафар шахсда коронавирус инфекцияси аниқлангани ва улардан бири вафот этганлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу ҳолатга изоҳ бермагани ҳақидаги хабарлар эълон қилинди.
Мазкур хабарлар юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Ғузор туманилик 68 ёшли эркак бемор Н.Р. бир қатор касалликлари сабабли диспансер назоратида турган. Жорий йил 23 февралдан ўн кун давомида пойтахтдаги 2-марказий клиниканинг кардиология бўлимида даволанган.

Беморда қандли диабет II тип, юрак-ишемик касаллиги ва ўн икки бармоқли ичак яраси, сурункали холецистит, сурункали простатит сингари қатор касалликлар қайд этилган.

Жорий йилнинг 19 март куни унда коронавирус инфекциясига қайд этилиб, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига келтирилган. Ўтказилган махсус текширувлар натижасидан унда коронавирус тасдиқланган. 25 март куни соат 23:55 да COVID-19 оғир даражасининг асоратли кечиши ва ёндош касалликлари сабабли вафот этган. (Ижтимоий тармоқларда қайд этилганидек, 3 апрелда эмас).

Мазкур ўлим ҳолати Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 26 март ҳолатидаги маълумотида акс этиб, маълумот ССВ телеграм каналида 27 март куни эълон қилинган.

Бундан ташқари, шу йилнинг 20 март куни вилоят юқумли касалликлар шифохонасига COVID-19 инфекцияси аниқланганлиги сабабли келтирилган Қарши шаҳрилик 65 ёшли бемор аёл А.Г. 29 март куни соат 08:15 да коронавирус оғир даражасининг асоратли кечиши, қандли диабет ва бошқа ёндош касалликлари сабабли вафот этган.

Мазкур ўлим ҳолати ҳам Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 29 март ҳолатидаги маълумотида акс этган ва 30 март куни вазирлик телеграм каналида эълон қилинган.

Маълумот ўрнида келтириш зарурки, ССВ ҳисоботларида март ойининг учинчи ўн кунлигида Қашқадарёдан жами 20 нафар коронавирус инфекцияси юқтирган бемор қайд этилган.

Шу ўринда ваколатли манбалар томонидан асослантирилган маълумотларгина ишончли бўлишини эслатиб ўтамиз.

Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати.

▶️ @qashqadaryo_ssb
Кеча юртимизда 179 нафар фуқарода коронавирус қайд этилди

🔺2021 йил 4 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 83802 (+179) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌2 нафари Андижон вилоятида,
📌6 нафари Бухоро вилоятида,
📌2 нафари Жиззах вилоятида,
📌3 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌2 нафари Наманган вилоятида,
📌11 нафари Самарқанд вилоятида,
📌3 нафари Сирдарё вилоятида,
📌1 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌2 нафари Фарғона вилоятида,
📌2 нафари Хоразм вилоятида,
📌14 нафари Тошкент вилоятида,
📌131 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
📌Жиззах вилоятида 1 нафар,
📌Қашқадарё вилоятида 10 нафар,
📌Наманган вилоятида 4 нафар,
📌Тошкент вилоятида 15 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 104 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 81763 (+134) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1408 нафар бемордан 209 нафари оғир, 94 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ОСТЕОПОРОЗ АЁЛЛАР ХАСТАЛИГИМИ?

Остеопороз олтмиш беш ёшдан ошган аёлларда анча кўп учрайди. Шунингдек, бу касалликка ўта озғинлик, эндокрин бузилишлар, менопауза(климакс)нинг барвақт бошланиши, узоқ вақт давомида дори-дармонлар қабул қилиш сингари ҳолатлар ҳам сабаб бўлади.

Хўш, ушбу хасталик нега аёлларда кўпроқ кузатилади. Унинг белгиси, даволаш усуллари қандай?
ССВ матбуот хизматининг ушбу касаллик борасидаги саволларига тиббиёт фанлари номзоди Умида РУСТАМОВА жавоб берди.

— Остеопороз касаллиги нега ёши улуғларда кўпроқ учрайди?

— Маълумки, одам туғилганидан то 30 ёшга киргунича унинг суяклари тузлар ва микроэлементлар билан тўйиниб мустаҳкамланади. Ёши ўтгани сайин эса қон айланиш тизими издан чиқиши ва бошқа сабабларга кўра суяк ҳажми камая бошлайди, бу эса остеопорозга олиб келади.

Аслида суяк тўқимаси доимий равишда янгиланиб туради ва ҳар ўн йилда мутлақо янгиси билан алмашади. Болалар ва ўсмирларда 18 ёшгача суяк емирилишига нисбаттан янги суяк пайдо бўлиши тезроқ кечади. Кейинчалик бу жараёнлар тезлиги тенглашади. 40 ёшдан сўнг эса суякнинг юпқалашиши, яъни суяк емирилиши кучаяди.

— Остеопорозга олиб келувчи омиллар қайсилар?

— Остеопороз кўпинча организмда калъций ионларининг суякларга яхши сингмаслиги туфайли вужудга келади. Айтиш жоизки, организмда доимий равишда калъций ионлари емирилиб, улар ўрнига янги калъций ионларининг алмашиниш жараёни кечади. Агар шу мувозанат бузилса, яъни емирилган калъций ионлари ўрнига янгилари келиб тушмаса ёки кам тушса, суяк зичлиги камайиб боради.

Бунинг сабаблари турлича.
Биринчидан, калъций моддасини емирувчи тўқима(остеокласт)лар фаолияти кучайиб, қурувчи тўқима(остеобласт)лар калъций ионларини етказиб беришга улгурмайди.
Иккинчидан, қурувчи тўқималарнинг фаолияти сусайиши мумкин. Учинчидан, остеокластлар ва остеобластлар фаолияти бир вақтда бузилиши мумкин ва натижада суяклар зичлиги аста-секин камая бошлайди.

— Гормонал бузилишлар касаллик хавфини орттирадими?

— Организмдаги гормонал ўзгаришлар, яъни андроген ёки эстроген гормонларининг етишмовчилиги (айниқса, менопауза — климакс даври)да бу ҳол рўй беради. Аёлларда бачадон олиб ташланган ҳолатларда, остеопороз хавфи ортиши мумкин.

Гормонлар етишмаслиги туфайли калъций ионлари остеокласт емирувчи тўқималар фаолиятини кучайтиради, бундан ташқари, ичакда овқат билан тушган калъцийнинг ҳазм бўлиши қийинлашади.

Гормонал бузилишлардан ташқари организмдаги қалқонсимон без ва буйрак усти безларининг касалликлари остеопорозга туртки беради. Остеопороз нозик, озғин, кичик жуссали аёлларда кўпроқ учрайди, чунки семиз ва тўла одамларда оғирликни кўтариш учун суяклар ҳам бақувватлашиб, зичлиги ҳам шунга мос равишда ошади.

Организмда Д витаминининг етишмаслиги ҳам жиддий ҳодиса. Чунки мазкур витамин қурувчи тўқималарнинг фаоллигини оширади. Шунинг учун таркибида Д витамини кўп бўлган балиқ ва сут маҳсулотларини кам истеъмол қилган одамларда ҳам остеопорозга мойиллик кузатилади. Шу боис Д витаминига бой маҳсулотларни кўпроқ истеъмол қилиш талаб этилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Ультрабинафша нурлари ёрдамида барча вирус ва микроблар билан курашадиган қурилма ихтиро қилинди

Швейцарияда ультрабинафша нурлари ёрдамида барча микроблар билан кураша оладиган аппарат ихтиро қилинди.

Кўпчилик унга коронавирусни ўлдирувчи робот деб ном берган.

У парвозлар хавфсизлигини таъминлаш учун самолётларнинг ички қисмларига қайта ишлов беришга мўлжалланган.

Таъкидланишича, битта лайнерни дезинфекция қилиш учун 13 дақиқа вақт кетади.

"Биз машинани ёқамиз ва самолётда қолдирамиз. У дезинфекция қилади ва иш тугагандан сўнг автоматик равишда тўхтайди. Инсон билан техника алоқада бўлмайди. Саёҳатчилар учун аҳамиятли нарса шундаки, ўриндиқларда кимёвий моддалар излари бўлмайди, ҳамма нарса мутлақо тоза бўлади", дейди қурилмани ишлаб чиқарган компания вакили Жодок Элмигер.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Ўзбекистон неврологлари жамияти бирлашмаси ва Туркия неврологлари жамияти ҳамкорлигида “Туркийзабон давлатларнинг тарқоқ склероз бўйича III халқаро Конгресси” ташкил этилди.

Конгресс www.mskongresi.org платформасида 2021-йил 2-4-апрел кунлари онлайн тарзда ўтказилди. Унда Ўзбекистон, Туркия, Қозоғистон, Озарбайжон, Қирғизистон ва Тожикистоннинг неврология соҳасидаги етакчи мутахассислари ўзларининг тажрибалари билан бўлишишди.

Батафсил👉🏻https://bit.ly/31KC7mz

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
ОСТЕОПОРОЗ КАСАЛЛИГИНИНГ ОЛДИНИ
ОЛИШ УЧУН НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?

Остеопорознинг олдини олиш учун нималар қилиш керак? Касалликни даволаш усуллари ва оғир асоратлари қандай? ССВ матбуот хизматининг шу каби саволларига тиббиёт фанлари номзоди Умида РУСТАМОВА жавоб берди.

— Остеопорознинг оғир асоратлари қандай?

— Остеопороз узоқ вақт давомида аста-секин ривожланади. Бемор буни сезмаслиги ҳам мумкин. Суякларда зичлик маълум даражада камайгач, оғриқ бошланади.

Биринчи навбатда умуртқа поғонаси суяклари зичлиги камаяди, баъзан синади. Умуртқаларда синиш юзага келгандан, кейингина бемор оғриқ сезади. Афсуски, беморлар оғрик кучайгандан кейингина врачга мурожаат қилишади.

Касалликнинг оғир асорати — суякларнинг синиб қолиши, айниқса, сон суяги бўйнининг синишидир. Бу ҳолатда бемор юра олмайди, ётиб қолади. Камҳаракатлик касалликни баттар ривожлантиради ва ёш ўтгач, бу ҳол ногиронликкача олиб боради.

— Касалликнинг даволаш усуллари қандай?

— Ҳозирги кунда остеопороз касаллиги асоратлари жарроҳлик усулида даволанаяпти. Ҳатто кекса беморларнинг сон суяги синганда, вақтни ўтказмай операция қилинади. Айрим ҳолларда синган суяк бошчаси олиб ташланиб сунъий бўғимлар қўйилади.

Беморлар замонавий текширув усуллари (масалан, суяк касалликларини тез аниқловчи рақамли рентген аппарати)дан ўтишлари лозим. Бошқа текширувлар (денситометрия, улътратовушли ва рентгенологик) усуллар ҳам бор. 45-50 ёшдан кейин деярли барча аёллар бундай текширувлардан ўтиб турганлари маъқул.

— Остепорознинг олдини олиш учун нималар қилиш керак?

— Касалликнинг олдини олиш учун тўғри овқатланишга аҳамият бериш муҳим. Балиқ, тухум, сариёғ, сут каби маҳсулотларни, кўкатларни кўпроқ истеъмол қилиш керак. Кўкатлардаги калий суяк тўқимаси оқсили бўлмиш остеокалъцин синтезига ёрдам беради.

Жисмоний машқларни бажариш, аёлларнинг рақс билан шуғулланишлари фойда беради. Рақс ҳаракатлари тана мувозанатини тиклайди, йиқилиш ва суяк синиши хавфидан асрайди. Теннис билан шуғулланиш, кўп пиёда юриш ҳам остеопорознинг олдини олади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Ўзбекистон пандемияга Қозоғистонга қараганда яхшироқ тайёр бўлиб чиқди — Forbes

👉 https://kun.uz/83112375

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi