Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
80.6K subscribers
7.28K photos
2.87K videos
47 files
10.9K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.iss.one/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
March 16, 2021
March 16, 2021
March 16, 2021
March 16, 2021
March 16, 2021
Forwarded from Xushnudbek.uz
March 16, 2021
⚡️Тезкор хабар

ЎЗБЕКИСТОНГА "COVID-19"ГА ҚАРШИ 660 МИНГ ДОЗА ВАКЦИНА ОЛИБ КЕЛИНДИ

Ҳозиргина мамлакатимизга 660 минг доза “COVID-19”га қарши AstraZeneca вакцинаси олиб келинди.

Ушбу вакциналарни етказиб бериш Эпидемияларга тайёргарликни таъминлаш мақсадида инновациялар учун коалиция (CEPI), Вакциналар ва иммунизация бўйича глобал альянс (GAVI), Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ва БМТ Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ)дан иборат бўлган COVAX глобал ҳамкорлиги доирасида амалга оширилмоқда.

— Ўзбекистон GAVI ташкилотининг COVAX дастурига аъзо давлатлар қаторига киради, — дейди Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбарининг ўринбосари Ботир Қурбонов. — Шу боис, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2021 йил январь ойида коронавирусга қарши эмлаш учун вакцина етказиб бериш юзасидан GAVI ташкилотига буюртма берилган эди.

Ушбу ҳамкорлик доирасида йилнинг охирига қадар мамлакатимизга умумий микдорда 20 фоиз аҳолини эмлаш учун етарли даражада вакцина, шприц ва хавфсиз утилизация қутилари етказиб берилиши кўзда тутилган. COVAX фонди ҳисобидан Ўзбекистонга 2 миллион дозадан ортиқ AstraZeneca вакцинасини етказиш, шундан 2021 йил I чоракда 35-40 фоизини, қолган қисмини II чоракдан дунё бўйлаб вакциналарнинг ишлаб чиқариш имкониятларидан келиб чиққан ҳолда, босқичма-босқич етказиб берилиши режалаштирилган.

Бугун олиб келинган 660 минг доза вакциналар COVAX Ўзбекистон учун ажратган 2 миллион доза вакциналарнинг биринчи қисмидир. Вакциналарнинг қолган қисми яқин ойларда етказиб берилади.

Ушбу вакциналар билан республикамизда аҳолини короновирусга қарши эмлаш ишлари бошланади ва босқичма-босқич давом эттирилади.

Йил бошида мамлакатимизда аҳолини коронавирус инфекциясига қарши эмлашни амалга ошириш бўйича махсус ишчи гуруҳ тузилди. Соғликни сақлаш вазирлиги ҳамда ЮНИСЕФ ва ЖССТ билан ҳамкорликда Республикада коронавирус инфекциясига қарши эмлашни амалга ошириш бўйича миллий дастур ишлаб чиқилди.

Унга кўра, аҳолининг юқори хавфга эга қатламлари белгиланиб, уларни эмлаш учун 3 минг 138 та эмлаш пунктлари, ҳамда 862 та мобил бригадалари шай ҳолга келтирилди.

Албатта, ушбу тадбирлар коронавирус инфекциясига қарши курашни самарасини ошириш, аҳоли саломатлигини ҳимоя қилиш мақсадида амалга оширилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал "CОVID-19"га қарши эмлашни амалга оширишга тайёргарлик учун ЮНИСЕФ пойтахтимиздаги “Миллий” стадионида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати учун 17 та музлаткичли юк машинаси ва 206 та Miniven-Labo автомобилларини топширган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
March 16, 2021
🔺2021 йил 16 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 80858 (+115) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌1 нафари Андижон вилоятида,
📌2 нафари Бухоро вилоятида,
📌2 нафари Самарқанд вилоятида,
📌18 нафари Тошкент вилоятида,
📌92 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
📌Хоразм вилоятида 2 нафар,
📌Тошкент вилоятида 10 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 67 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 79450 (+79) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 786 нафар бемордан 141 нафари оғир, 23 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
March 17, 2021
March 17, 2021
ЖССТ маълумотларига кўра, охирги сутка давомида дунёда 327 минг нафарга яқин янги касалланиш ҳолати қайд этилди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 119 миллион 960 минг нафардан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 2 миллион 656 минг нафардан зиёд киши вафот этган (15.03.2021 йил Европа вақти билан соат 15:10 ҳолатига кўра).

Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 327 255 янги ҳолати аниқланди, 6 668 нафар бемор вафот этди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (17.03.2021 йил Тошкент вақти билан соат 09:24 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 120 миллион 666 минг нафардан ортиқ одам юқтирган, улардан 2 миллион 670 минг нафардан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 29,155 миллион нафардан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Ушбу кщрсаткич бщйича иккинчи ўринда Бразилия (11,483 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Ҳиндистон (11,409 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (4,409 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Буюк Британия (4,263 миллиондан ортиқ).

ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 40 230, Бразилияда 43 812, Ҳиндистонда 24 492, Россияда 9 393, Буюк Британияда эса 5 089 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

————————————

По данным ВОЗ за последние сутки в мире выявлено около 327 тысяч новых случаев заражения COVID-19

По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет более 119 млн 960 тысяч, из них более 2 млн 656 тысяч человек умерли (по состоянию на 15:10 по центральноевропейскому времени 16 марта 2021 года).

За последние сутки в мире выявлено 327 255 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией, 6 668 больных умерло.
Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 09:24 часов по ташкентскому времени 17 марта 2021 года), в мире заразилось более 120 млн 666 тысяч человек, из них более 2 млн 670 тысяч скончались.

Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 29,155 млн зараженных. На втором месте находится Бразилия (более 11,483 млн), на третьем — Индия (более 11,409 млн), на четвертом — Россия (4,409 млн), на пятом — Великобритания (4,263 млн).

По данным ВОЗ, за последние сутки в США было зарегистрировано 40 230, Бразилии — 43 812, Индии — 24 492, России — 9 393 и Великобритании — 5 089 новых случаев заболевания.

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
March 17, 2021
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
March 17, 2021
МАЙМОҚЛИК КАСАЛЛИГИ
НЕГА ҚАЙТАЛАНАДИ?

Маймоқликни даволашнинг замонавий усуллари қандай? Касаллик қайталаниши? Ундан буткул қутулиш учун нималар қилиш даркор? ССВ Матбуот хизматининг шу каби саволларига Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Болалар травматология ва ортопедияси бўйича бош маслаҳатчиси Абдухалил ХУДЖАНОВ жавоб берди.

— Маймоқликдан қутулиш учун гипс қўйиш, жарроҳлик амалиёти ўтказишдан бошқа даволаш усуллари ҳам борми?

— Авваллари гўдак бир ярим ёшга етгунига қадар гипс қўйилар, кутилган натижага эришилмаса, жарроҳлик амалиёти қўлланар эди. Ҳозирги кунда эса ортопедиядаги замонавий даволаш услублари маймоқликнинг оператив даво чораларини анча эрта амалга ошириш имконини бермоқда.

Оёқ пайини узайтириш, яъни ахиллотомия бугун амалиётда юқори самара бераётганлиги фикримиз исботидир. Мазкур теҳнологияни хасталикнинг оғир даражаларида ҳам қўллаш мумкин. Қисқа фурсатда бажариладиган амалиётдан сўнг боланинг оёқларига махсус пластмассадан ишланган шина тақилади. Шина олингач, бола маймоқликни даволаш учун мўлжалланган махсус ортопедик пойабзалларни кийиб юриши лозим бўлади.

— Маймоқлик хасталиги қайталаниши мумкинми?

— Ортопедик касалликларнинг деярли барча тури бирламчи ҳолатига қайтиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Бунга, шубҳасиз, муолажадан кейинги реабилитация чораларига қатъий амал қилмаслик сабабдир.

Мисол учун, айрим ота-оналар боласининг оёғи тузалиб, юриб кетгач, ортопедик пойабзал кийдириш, уқалаш (ёки даволаш гимнастикаси) муолажаларини бажаришни унутиб қўйишади. Чала даволаниш туфайли оёқ аввалги қолипига тушиб қолиши эҳтимоли кучлидир.

Беморлар орасида такроран операцияга олиб келинганлар ҳам йўқ эмас. Амалиётдан сўнг оёқни текис ҳолатга мослаштириш учун физиомуолажа, парафин, сувли ванналар, электрофарез сингари реабилитация тадбирларига алоҳида эътибор қаратиш лозим. Йўқса, операция йўли билан чўзилган пай яна қисқариб, маймоқликни юзага келтираверади.

— Ортопедик касалликларда гўдакнинг эрта юриши маън этилади, маймоқликда ҳам шундайми?

— Айрим ортопедик касалликларда гўдакнинг эрта қадам ташлаши маън этилади. Маймоқлик эса бундан мустасно. Мазкур хасталикда болакай қанча эрта қадам ташласа, шу қадар фойдалидир.
Маймоқлик билан оғриган болалар кўпинча, оёқнинг ён томони билан юра бошлашади, оёқ панжасини тўлиқ ерга босиш учун эса ҳаракатни чекламаслик даркор.

Келгусида маймоқлик билан туғилган бола спортнинг ҳар қайси тури билан шуғуланиши мумкин. Жисмоний фаоллика қанчалик кўп эътибор берилса, мушак ва бўғимлар шу қадар мустаҳкамланиб бораверади. Бир сўз билан айтганда, ушбу хасталикдан болаларни фориғ этиш учун тўғри даво чораларини қўллаш ҳамда ота-оналардан алоҳида ғамхўрлик, диққат-эътибор талаб қилинади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
March 17, 2021
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
March 17, 2021
March 17, 2021
March 17, 2021
АОКАда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан ташкил қилинган "Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазият, вакцинация жараёнларига тайёргарлик" мавзусида матбуот анжумани бошланди.

Унда:
📌Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўринбосари — Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари Баҳодир Юсупалиев,
📌Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўринбосари — Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи Анвар Алимов,
📌Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари Нурмат Атабеков;

Шунингдек:
📌Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Лианн Куппенс,
📌ЮНИСЕФнинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамадзаде ҳам иштирок этмоқда.

Матбуот анжуманида маҳаллий ва хорижий ОАВ ходимлари қатнашмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
March 17, 2021
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан "Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазият, вакцинация жараёнларига тайёргарлик" мавзусида матбуот анжумани бошланди.

Анжуманни қуйидаги ҳавола орқали ЖОНЛИ ЭФИРДА томоша қилишингиз мумкин:

👉 https://www.youtube.com/watch?v=K7a1lMgdELM

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
March 17, 2021
АОКАда бўлиб ўтаётган "Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазият, вакцинация жараёнларига тайёргарлик" мавзусида матбуот анжуманидан:

📌Ўзбекистон Республикаси Вакциналар ва иммунизация бўйича глобал алянс (GAVI), Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ), COVID-19 эпидемияси учун тайёргарлик бўйича инновациялар коалициясининг (CEPI) глобал ҳамкори бўлган CОVAХ орқали етказиб берилган 660 минг доза AstraZeneca вакцинасини олди.

📌660 минг дозани етказиб бериш CОVAХ дастури бўйича Ўзбекистонга ажратилган 2 миллион 256 минг дозадан иборат биринчи юк ҳисобланади. Қолган вакциналар яқин ойларда етказиб берилади.

📌CОVAХнинг 190 та мамлакат қатнашчилари 2021 йилнинг биринчи ярмида аҳолининг хавф гуруҳига кирувчи қатламларини ҳимоя қилиш учун вакцина дозаларини олиш имкониятига эга бўлади. Донорлик томонидан молиялаштирилган камида 1,3 миллиард доза 92 мамлакатга CОVAХ доирасида тарқатилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
March 17, 2021
"Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазият, вакцинация жараёнларига тайёргарлик" мавзусида матбуот анжуманидан:

ЖССТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари доктор Лианн Куппенс:

— ЖССТ COVID-19 га қарши AstraZeneca/Oxford вакцинасини фавқулодда ишлатиш мумкин бўлган вакциналар рўйхатига киритгани уни COVAX орқали глобал миқёсда тарқатишга имкон берди.

Ўзбекистон AstraZeneca вакцинасини тадбиқ этадиган 49-мамлакат бўлди. Вакциналарнинг сифати, хавфсизлиги ва самарадорлигини таъминлаш ЖССТнинг энг муҳим устувор йўналишдаридан биридир: вакциналарнинг сифати, хавфсизлиги ва самарадорлигини баҳолаш учун глобал меъёрлар ва стандатларни ишлаб чиқиш мақсадида маҳаллий ҳокимият органлари билан яқиндан ҳамкорлик қиламиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
March 17, 2021
"Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазият, вакцинация жараёнларига тайёргарлик" мавзусида матбуот анжуманидан:

ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзаде:

— COVAX орқали глобал миқёсда 28 миллион доза вакцина тарқатилди. Бугун Ўзбекистонга “COVID-19”га қарши вакцина келтирилганлиги бутун дунёда вакциналарни одилона тақсимлашга эришиш йўлидаги тарихий қадам дейиш мумкин. Уларга тенг ва одилона эга бўлиш пандемияни тўхтатишда ўта муҳим, шу боис вакциналарга ҳамма эга бўлишини таъминлашимиз зарур.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
March 17, 2021
"Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазият, вакцинация жараёнларига тайёргарлик" мавзусида матбуот анжуманидан:

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўринбосари — Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари Баҳодир Юсупалиев:

— Ҳар бир вакцина тегишли 3 босқичли синовлардан муваффақиятли ўтганидан сўнггина қўллашга тавсия этилади. AstraZeneca/Oxford вакцинаси ҳам тегишли синовлардан ўтган ва ЖССТ ҳам уни фавқулодда қўллаш бўйича тавсия қилган.

Биз бир вакцинани маъқуллаб, бошқасини рад этиш фикридан йироқмиз.

Хабарингиз бор, биз фақат AstraZeneca/Oxford вакцинасинигина эмас, бошқа вакциналардан ҳам фойдаланишни режалаштирганмиз. “Спутник V” вакцинасидан 1 миллион доза олиб келиш тўғрисида музокаралар олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, Ўзбекистон ва Хитой ҳамкорлигида яратилган ZF-UZ-VAC2001 вакцинамиз ҳам бор.
Шунингдек, Хитой вакцинасини олиб келиш бўйича ҳам музокара олиб борилмоқда.

Биз фуқароларимизни бирор вакцинани олишга мажбурламаймиз. Улар истаган вакцинаси билан эмланиши мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
March 17, 2021