Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
76.6K subscribers
7.32K photos
2.9K videos
47 files
11K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.iss.one/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухоро вилоятида янги очилган тиббиёт маркази кенг имкониятларга эга. 130 шифо-ўринга эга тиббиёт марказида 118 нафар тиббиёт ходими беморларга сифатли тиббий ёрдам кўрсатади. Ушбу янги тиббиёт марказида Бухоро давлат тиббиёт институти билан ҳамкорликда талабаларни профессионал фаолиятга тайёрлаш тизими йўлга қўйилмоқда. "Факт 24" дастури шу ҳақда ҳикоя қилади.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
МИЯДА ШИШ ВА ЎСМАЛАР ПАЙДО БЎЛИШИГА ЁМОН ЎЙ-ХАЁЛЛАР ҲАМ САБАБ БЎЛИШИ МУМКИН(МИ?)

Тез-тез қайталанувчи томоқ оғриқлари асаб зўриқиши асорати, узоқни хира кўриш, ҳуснбузарлар эса ўзини борича қабул қила олмаслик ёки кучли қўрқув таъсирида авж олади. Киши саломатлигидаги ўзгаришларга ғам-ташвишлар, хафагарчилик, аламзадалик, қўрқув каби психологик омиллар сабаб бўлиши мумкин. Ушбу ҳолат, яъни психосоматика тўғрисидаги ССВ матбуот хизмати саволларига "Асаб ва руҳият" тиббий-психологик ёрдам маркази директори, профессор Зарифбой Ибодуллаев жавоб беради.

— Илм-фан касаллик руҳий ҳолатга боғлиқлигига нима дейди?

— Илм-фан психологик ҳолатнинг инсон танасига таъсирини инкор этмайди. Аксарият ҳолларда ҳиссиётларимиз, ўй-хаёлларимиз турли хасталикларга туртки бўлиши мумкин. Масалан, муҳим йиғилиш олдидан кўпчилик қаттиқ хаяжонланади. Айниқса, йиғилишда нутқ сўзлаш керак бўлса ёки лойиҳа тақдимоти режа қилинса, ҳис-ҳаяжон икки карра ортади.

Бундай пайтда киши беихтиёр “Гапира олмасам-чи?”, “Уддалай олмасам-чи?..”, дея хавотирга тушади. Натижада онгости санаб ўтилган ҳолатлардан бирини танлайди ва унга мос равишда безовталикларни пайдо қилади.

Мисол учун, ўз-ўзидан томоқ оғриб қолиши мумкин ёки аллергия, ҳуснбузар тошиши кузатилади. Аввалги кунларда соппа-соғ юрган одам нима сабабдан ўзини ёмон ҳис этиши мумкин, сизнинг-ча? Психосоматика ушбу ҳодисани ўй-хаёллар таъсирида юзага келган дейди.

— Кишининг хасталикка чалиниши унинг ўй-хаёллари билан ҳам боғлиқми?

— Шифокорлар психик оғирлиқ қандли диабет, бронхиал астма ва яна бир қанча касалликларни келтириб чиқариши мумкин, деб ҳисоблашади. Шунингдек, одам ўзига-ўзи хасталикни тўқиб чиқариши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас. Баъзан бу ҳақиқий касалликка олиб келади.

Дейлик, бош оғриғидан азият чекаётган одам оғриқсизлантирувчи дорилардан фойдаланса-да, ўзича жиддий патологияларни тахмин қилади: “бошимда ўсма бор бўлса керак”, деб хавотирланади.

Ҳар сафар у шу ҳақда ўйлаганида онгости ахборотни маъқуллайди. Кўп ўтмай, ҳақиқатан ҳам, жиддий безовталик келиб чиқиши мумкин. Тўғри, тиббиётда ўсма касалликлари тамоман бошқа сабаблар билан юзага келади. Аммо психосоматика мутахассислари ушбу ҳодисани инсон ўй-фикрлари билан боғлашади.
Шунинг учун ҳам доимо шифокорлар беморларга яхши нарсаларни ўйлаш, кайфиятни кўтаришни тавсия этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Абдулла Азизов: Соғлиқни сақлаш вазири матбуот котиби ишдан бўшатилмаган

👉 https://kun.uz/80092737

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
🔺2021 йил 3 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 78 916 (+57) нафарни ташкил этмоқда.

🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 2 нафари Андижон вилоятида,
📌 4 нафари Бухоро вилоятида,
📌 1 нафари Жиззах вилоятида,
📌 4 нафари Самарқанд вилоятида,
📌 19 нафари Тошкент вилоятида,
📌 27 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
📌Навоий вилоятида 1 нафар,
📌Фарғона вилоятида 4 нафар,
📌Хоразм вилоятида 3 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 27 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 77 368 (+35) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️ Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 927 нафар бемордан 153 нафари оғир, 29 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Болалар миллий тиббиёт марказида нейрохирургия йўналишида мураккаб жарроҳлик амалиётлари ўтказилмоқда. Муассаса мутахассислари "Факт 24"да бу жараён батафсил сўзлаб беришди.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига жўнаб кетди.
Сафар давомида қишлоқ хўжалиги, ҳунармандчилик, тўқимачилик, чарм-пойабзал тармоқларидаги корхоналар фаолияти билан танишиш, бунёдкорлик ишларини кўздан кечириш режалаштирилган.

Президент Шавкат Мирзиёев вылетел в Ферганскую область.
В ходе поездки намечено ознакомление с деятельностью предприятий сельского хозяйства, ремесленничества, текстильного и кожевенно-обувного производства, с проводимой созидательной работой.

#Mirziyoyev #safar #Fargona

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
ЖССТ маълумотларига кўра, охирги сутка давомида дунёда COVID-19 дан 12 мингдан ортиқ бемор вафот этди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 103 миллион 362 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 2 миллион 244 мингдан зиёд киши вафот этган (3.02.2021 йил Европа вақти билан соат 15:59 ҳолатига кўра).
Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 403 263 янги ҳолати аниқланди, 12 120 нафар бемор вафот етди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (04.02.2021 йил Тошкент вақти билан соат 10:22 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 104 миллион 389 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 2 миллион 268 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 26,055 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (10,777 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (9,229 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (3,901 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Буюк Британия (3,852 миллиондан ортиқ).

ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 125 444, Ҳиндистонда 11 039, Бразилияда 24 591, Россияда 16 474, Буюк Британияда эса 16 840 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

————————————

По данным ВОЗ за последние сутки в мире от COVID-19 умерло более 12 тысяч человек

По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет более 103 362 тысячи, из них более 2 млн 244 тысячи человек умерли (по состоянию на 15:59 по центральноевропейскому времени 3 февраля 2021 года).

За последние сутки в мире выявлено 403 263 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией, 12 120 больных умерло.

Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 10:22 часов по ташкентскому времени 4 февраля 2021 года), в мире заразилось более 104 млн 389 тысяч человек, из них более 2 млн 268 тысяч скончались.

Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 26,055 млн зараженных. На втором месте находится Индия (более 10,777 млн), на третьем — Бразилия (более 9,229 млн), на четвертом — Россия (3,901 млн), на пятом — Великобритания (3,852 млн).
По данным ВОЗ, за последние сутки в США было зарегистрировано 125 444, Индии — 11 039, Бразилии — 24 591, России — 16 474 и Великобритании — 16 840 новых случаев заболевания.

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.
ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!
ССВ ИНВЕСТОРЛАРНИ ҲАМКОРЛИККА ЧАҚИРАДИ

Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Арнасой кўчасидаги 17-уй манзилида жойлашган Соғлиқни сақлаш вазирлигига тегишли Перинатал марказ ҳамда Она ва бола тиббиёт маркази ҳозирда фойдаланилмасдан турибди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу йирик объектларда:
📌давлат-хусусий шериклик;
📌ишончли бошқарув;
📌ижарага олиш
шаклларидан бири асосида инвестиция, шу жумладан, хорижий инвестиция киритиш шарти билан тиббий фаолиятни ташкил этиш юзасидан таклифлар қабул қилинаётганини эълон қилади.

Мазкур 2 та объект янгидан қурилган бўлиб, инвестор уларни жиҳозлаш, молиялаштириш ва узоқ муддат давомида тиббий хизматлар йўналишида фаолият кўрсатишни ташкил этиши кўзда тутилади. Мазкур инвестиция лойиҳасини молиялаштириш тўлиқ инвестор маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Шунингдек, ҳар ҳафтанинг пайшанба куни соат 14:00 дан 17:00 га қадар талaбгор компаниялар объектларни бориб кўришлари учун очиқ эшиклар куни деб белгиланади.

Компаниялар томонидан инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги таклифлар ва кўрсатиладиган тиббий хизматларнинг батафсил тавсифи 2021 йил 11 мартга қадар қуйидаги манзилга юборилиши лозим:
Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги
Почта манзили: Тошкент шаҳри, Шайхонтохур тумани, А.Навоий кўчаси, 12-уй
Электрон почта манзили:
[email protected]

Телефон рақами: +998 99 877 88 63

Cоғлиқни сақлаш вазирлиги Давлат-хусусий шерикликни ва тиббий туризмни ривожлантириш бош бошқармаси.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Ўзбекистон 24"нинг қуйидаги лавҳасида Ўзбекистон тиббиёт асбоб-ускуналари ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчилар уюшмаси фаолияти, тиббиёт анжомлари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш режалари ҳақида сўз боради.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
ТАНАДАГИ ОҒРИҚЛАР РУҲИЯТДАГИ
ШИКАСТЛАНИШЛАР БИЛАН БОҒЛИҚ(МИ?)

Киши саломатлигидаги ўзгаришларга ғам-ташвишлар, хафагарчилик, аламзадалик, қўрқув каби психологик омиллар сабаб бўлиши мумкин. Ушбу ҳолат, яъни психосоматика тўғрисидаги ССВ Матбуот хизмати саволларига "Асаб ва руҳият" тиббий-психологик ёрдам маркази директори, профессор Зарифбой Ибодуллаев жавоб беришда давом этади (2-қисм).

— Танадаги оғриқлар ҳам психологияга боғлиқ дейишади, шу тўғрими?

— Инсон танаси нафақат ташқи, балки ички омилларга ҳам ўта таъсирчан мураккаб механизмдир. Психосоматика нуқтаи назаридан ёндашилса, танамиздаги оғриқлар ўз-ўзидан келиб чиқмайди. Бунга инсонинг ҳиссиётлари ҳам таъсир қилиши мумкин.

Масалан сурункали бош оғриғи кучли зўриқиш, асабийлик, ҳар нарсага қийинчилик билан эришиш, шошқалоқлик, натижадан қониқмаслик ҳиссиётлари сабаб пайдо бўлади. Атрофдагиларга нисбатан аламзадалик, кимнидир кечира олмаслик юки сабаб эса бўйин соҳасида оғриқ бўлиши мумкин. Елка оғирлашиши, бел оғриғи, тизза қотиб қолиши, ҳатто, ангина, аллергия каби хасталикларнинг келиб чиқиши ҳам инсон психологиясига боғланади.

Хусусан, ўзини ёлғиз сезиш, меҳр-эътиборга ташналик, ўз “мен”ига ҳаддан ташқари ишониш, иккиланиш, ўзига нисбатан ишончсизлик каби ҳислар ва ҳолатлар танада юқоридаги оғриқлар пайдо бўлишига сабаб бўлади.

— Қандай ҳислар инсон саломатлигига салбий таъсир қилади?

— Психосоматика назарияси негизини қуйидаги ҳиссиётлар ташкил этади, булар:
– ғазаб;
– қўрқув;
– хафа бўлиш;
– қизиқиш;
– хурсандчилик.

Дастлабки учтаси киши саломатлигига салбий таъсир кўрсатади. Асабийлашганда, бирор кимдан ранжиганда, кучли қўрқувни сезганда юрак соҳасида сиқилиш, нафас етишмаслиги ҳолатлари кузатилади. Бу ҳам сўзимизни исботлайди.

— Психосоматика ёрдамида ҳар қандай касалликни аниқлаш ва даволаш мумкинми?

— Ҳа, қачонки хасталикка аниқ ташхис қўйилса ва физиологик муолажа давомида руҳиятни соғломлаштиришга ҳам эътибор қилинсагина натижага эришса бўлади.

Бу иш билан одатда, тиббий психолог, психоневролог мутахассислар шуғулланишади. Муаммони аниқлаш учун махсус сеанслар ўтказилади. Онгостига яширинган ҳолатлар ўрганилади. Бемор ўз муаммосини тан олса ва уни қабул қилсагина, мутахассис ёрдамида муолажа давом эттирилади. Руҳиятни тетиклаштириш умуман барча касалликларни даволашда ижобий самара беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Фарғонага сафари Олтиариқ туманидаги “Файзли боғлар сари” узумчилик кооперациясига ташрифдан бошланди.
40 гектар майдонда токзор, 90 гектар майдонда интенсив боғ барпо этилган кооперацияда ёшларга, жумладан, хориждан қайтиб келган меҳнат муҳожирларига ер ажратиб берилган.
Давлатимиз раҳбари улар билан суҳбатлашиб, ўқиб-ўрганиш, фаолиятини яхшилаш бўйича маслаҳатлар берди.

Поездка Президента Шавката Мирзиёева в Фергану началась с посещения виноградарской кооперации «Файзли боглар сари» в Алтыарыкском районе.
В кооперации, где разбиты виноградники на 40 гектарах и интенсивные сады на 90 гектарах, выделены наделы молодым людям, в том числе вернувшимся из-за рубежа трудовым мигрантам.
Глава государства побеседовал с ними, дал совет больше учиться и совершенствовать свою деятельность.

#Mirziyoyev #safar #Fargona #kooperatsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
4 февраля — Всемирный день борьбы против рака. Цель этого международного дня — повышение осведомлённости о раке, привлечение внимания к предотвращению, выявлению и профилактике этого заболевания.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi