Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
82.5K subscribers
7.25K photos
2.86K videos
47 files
10.9K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.iss.one/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
​​Қўқон шаҳрида “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун эркаклар интернат уйининг янги биноси фойдаланишга топширилди

Қўқондаги “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун эркаклар интернат уйи биноси 2000 йилдан буён капитал реконструкция ишлари амалга оширилмагани сабабли анча таъмирталаб аҳволга келиб қолганди.

Янги қуриб фойдаланишга топширилган икки қаватли, 80 ўринга мўлжалланган мазкур бинони бунёд этиш учун 4 миллиард 50 миллион сўм маблағ сарф этилди. Бинога янги мебел жиҳозлари ҳам олиб келинди.

Шунингдек, 2020 йилга мўлжалланган маблағ ҳисобидан 33 ўринли реабилитация бўлими биносига қўшимча 20 ўринли бино қурилиб, жами 53 ўринга мослаштирилди.

Айни патйда 120 ўринли маданий тадбирлар ва йиғилишлар ўтказиш зали, кирхона биносини куриш ишлари бошланган. Бундан ташқари, жорий йил охиригача мурувват уйининг мавжуд 3 қаватли биносини капитал таъмирлаш, ёзги дам олиш айвончаси қуриш, канализация тармоғини тўлиқ янгилаш, замонавий иситиш қозонхоналари ўрнатиш, муассаса ҳудудини асфальт қилиш ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш режалаштирилмоқда.

Мурувват уйининг янги биносининг очилиш маросимида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги тиббий ижтимоий хизматлар агентлиги директори А. Инаков, Қўқон шаҳар ҳокими М. Усмонов, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси мутасадди раҳбарлари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Тадбирда сўз олганлар янги бинони қуришда жонбозлик кўрсатган қурувчиларга самимий миннатдорчилик билдиришди.

Фарғона вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси Aхборот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Мун Чже Иннинг онлайн-саммити бўлиб ўтди.
Давлат раҳбарлари Ўзбекистон билан Корея ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва алоҳида стратегик шериклик ришталарини ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалаларини, савдо, инвестициялар, саноат ва энергетика, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, таълим ва маданий алмашинув соҳаларида аниқ лойиҳа ва дастурларни амалга оширишни муҳокама қилдилар.
Учрашув якунида қатор ҳужжатлар имзоланди.

Состоялся онлайн-саммит Президентов Шавката Мирзиёева и Мун Чже Ина.
Лидеры обсудили актуальные вопросы развития и укрепления узбекско-корейских уз многовековой дружбы и особого стратегического партнерства, реализацию конкретных проектов и программ в сфере торговли, инвестиций, промышленности и энергетики, сельского хозяйства, здравоохранения, образования и культурного обмена.
По итогам встречи состоялось подписание целого ряда документов.

#Mirziyoyev #sammit #JanubiyKoreya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази директори, тиббиёт фанлари доктори Ғайрат Қориев Бухоро вилоятига келди.

Ташрифдан мақсад вилоятда нейрохирургик йўналишда амалиётга тадбиқ этилаётган ташхислаш ва даволашга доир янги замонавий усуллардан самарали фойдаланиш, маҳаллий мутахассислар билан соҳага алоқадор ютуқ ва камчиликларни муҳокама қилиш ҳамда уларга ечим излашдан иборат бўлди. Таниқли мутахассис вилоят шифохоналарида жойлашган нейрохирургия бўлимларида бўлиб, беморлар кўрикларини ташкил этди.

РИО ва РИАТМ Бухоро филиалига ташриф буюрган Ғ. Қориев нейроонкология ва реконструктив жарроҳлик бўлимида даволанаётган беморларни кўздан кечирди. Филиал нейрохирурглари билан курация қилиниб, уларга тегишли тавсия ва маслаҳатлар берилди.

Шунингдек, ташриф доирасида нейрохирургия йўналишига доир маҳорат дарслари ўтказиш режалаштирилган.

Бухоро вилоят ССБ Ахборот хизмати

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
​​🔺2021 йил 28 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 78602 (+46) нафарни ташкил этмоқда.

🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌1 нафари Андижон вилоятида,
📌3 нафари Жиззах вилоятида,
📌2 нафари Самарқанд вилоятида,
📌3 нафари Фарғона вилоятида,
📌5 нафари Хоразм вилоятида,
📌12 нафари Тошкент вилоятида,
📌20 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
📌Андижон вилоятида 2 нафар,
📌Жиззах вилоятида 1 нафар,
📌Навоий вилоятида 2 нафар,
📌Cурхондарё вилоятида 10 нафар,
📌Фарғона вилоятида 3 нафар,
📌Хоразм вилоятида 7 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 12 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 77084 (+37) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️ Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 897 нафар бемордан 158 нафари оғир, 32 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кардиохурургия соҳасидаги янгиланишлар, такомиллашган даво чоралари ҳақида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказидан тайёрланган "Ўзбекистон 24" лавҳасида сўз боради.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
​​Олти кун ўтиб, дунёда коронавирусдан ўлим кўрсаткичи яна юқори бўлди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 100 миллион 455 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 2 миллион 166 мингдан зиёд киши вафот этган (28.01.2021 йил Европа вақти билан соат 18:31 ҳолатига кўра).

Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 562 001 янги ҳолати аниқланди, 16 061 нафар бемор вафот етди. Эслатиб ўтамиз, 23 январь куни ҳам дунёда ўлим кўрсаткичи юқори бўлиб, 16 079 нафар инсон оламдан ўтган эди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (29.01.2021 йил Тошкент вақти билан соат 10:22 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 101 миллион 453 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 2 миллион 191 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 25,198 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (10,701 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (8,933 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (3,793 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Буюк Британия (3,715 миллиондан ортиқ).

ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 148 533, Ҳиндистонда 11 666, Бразилияда 61 963, Россияда 19 138, Буюк Британияда эса 25 308 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

——————————————————

Вчера показатель смертности от коронавируса снова был высоким, как и шесть дней ранее

По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет более 100 455 тысяч, из них более 2 млн 166 тысяч человек умерли (по состоянию на 18:31 по центральноевропейскому времени 28 января 2021 года).

За последние сутки в мире выявлено 562 001 новый случай заболеваемости коронавирусной инфекцией, 16 061 больной умер. Напоминаем, что 23 января тоже показатель смертности был высоким, умерло 16 079 больных.

Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 10:22 часов по ташкентскому времени 29 января 2021 года), в мире заразилось более 101 млн 453 тысячи человек, из них более 2 млн 191 тысяч скончались.

Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 25,198 млн зараженных. На втором месте находится Индия (более 10,701 млн), на третьем — Бразилия (более 8,933 млн), на четвертом — Россия (3,793 млн), на пятом — Великобритания (3,715 млн).

По данным ВОЗ, за последние сутки в США было зарегистрировано 148 533, Индии — 11 666, Бразилии — 61 963, России — 19 138 и Великобритании — 25 308 новых случаев заболевания.

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Йўл транспорт ҳодисаси оқибатида 3 киши вафот этди

Кеча, 28 январь соат тунги 22:30 ларда Нурота туманидаги Пойга қишлоғида йўл транспорт ҳодисаси рўй берди. “Cobalt” русумли автомобилнинг йўлдан чиқиб кетиши оқибатида машинада бўлган 4 нафар фуқаро жабрланган.

Уч киши воқеа жойида вафот этган.

1995 йилда туғилган Ф.М. Нурота туман тиббиёт бирлашмасининг шошилинч тиббий ёрдам бўлимига келтирилган. Унга бош мия чайқалиши, ўнг болдир ўрта учлигидан ёпиқ синиб силжиши, кўз атрофи ва кўзости гематомаси, юз қўллар ва танадаги кўплаб шилинган жароҳати ташхиси қўйилган.

Беморнинг аҳволи оғир, тегишли тиббий стандартлар асосида даво муолажалари олиб борилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигига биринчи ўринбосар тайинланди

Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Акбаров Дилшод Шавкатович вазирлик ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

32 ёшли Д. Акбаров Тошкент фармацевтика институтининг бакалавр ва магистратурасини тамомлагач, Дори воситалари ва тиббий техника экспертизаси ва стандартизацияси давлат маркази ДУК Фармакопея қўмитаси етакчи мутахассиси лавозимида ишлаган.
Тайинловдан олдин эса бир неча йил давомида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Инвестиция лойиҳалари мониторингини олиб бориш, фармацевтика эркин иқтисодий зоналари фаолиятини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият юритган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиззахда илк бор юрак аритмияларини даволаш йўлга қўйилди.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида яна бир тайинлов амалга оширилди

Қодиров Мирзохиджон Мухтарович Cоғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги қошидаги Дори воситалари тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизацияси ва стандартизацияси Давлат маркази ДУК директори лавозимига тайинланди.

39 ёшли мутахассис Мирзохиджон Қодиров ўз фаолиятини Тошкент фармацевтика институти Тайёр дори турлари технологияси кафедраси ассистенти вазифасидан бошлаган.

Кейинчалик Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш Бош бошқармаси Фармакопея қўмитасида 1-тоифали мутахассис, етакчи мутахассиси, қўмита раиси ўринбосари лавозимларида ишлаган.

М. Қодиров 2019 йилдан ҳозирга қадар “Healthcare Business” МЧЖ директори вазифасида фаолият юритиб келаётган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказида травматологик, ортопедик ва бошқа шу турдаги касалликларни даволаш бўйича малакали шифокорлар томонидан жарроҳлик амалиётлари, маҳорат дарслари ва ўзаро мулоқотлар ўтказилди.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​​Пойтахтлик хирурглар Хоразмда ноёб жарроҳлик амалиётларини ўтказишди

Академик В. Воҳидов номидаги республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази директори, тиббиёт фанлари доктори Саидмурод Исмоилов бошчилигидаги бир гуруҳ етук мутахассислар Хоразм вилоятида бўлишди, вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази жарроҳлик мажмуасида қатор ноёб операцияларни ўтказдилар.

Таъкидлаш жоизки, мамлакатимиз мустақиллигининг 29 йиллиги арафасида вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида замонавий жарроҳлик мажмумаси фаолияти йўлга қўйилганлиги натижасида аҳоли учун улкан қулайликлар яратилган эди. Бугунги кунда мажмуада ўнлаб касалликларни даволаш учун юз хилдан зиёд жарроҳлик усулларидан самарали фойдаланилмоқда.

Жарроҳлик амалиёти бўлимида энг сўнгги русумда махсус жиҳозланган 10 та амалиёт зали бўлиб, бу бир вақтнинг ўзида 10 та турли жарроҳлик амалиётларини бажариш мумкин дегани.

— Ҳар куни 25-30 та амалиётлар муваффақиятли ўтказилмоқда, — дейди жарроҳлик бўлими мудири Баҳодир Маткаримов. — Кейинги йилларда янги жарроҳлик амалиёти услублари фаолиятга тобора кенг татбиқ қилинмоқда. Бунда пойтахтдаги етакчи муассасалардаги малакали мутахассислар билан ҳамкорликнинг аҳамияти катта.

Академик В. Воҳидов номидаги pеспублика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази вакиллари вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида яратилган шароитларга юқори баҳо бериб, ҳамкасбларига янада самарали жарроҳлик усулларини тавсия қилдилар. Ушбу марказнинг қон қуйиш станцияси бош врачи, тиббиёт фанлари доктори Сарвар Ирметов, марказ жигар ва ўт йўллари хирургияси бўлими мудири, тиббиёт фанлари номзоди Махсуд Нишонов, қон томир жарроҳи Азамат Суюмов Хоразм вилоятида 20 дан зиёд ноёб жарроҳлик амалиётларида иштирок этдилар.

— Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасининг чекка туманларидан келган мураккаб жарроҳлик амалиётларига муҳтож беморларни тиббий кўрикдан ўтказиб, қорин бўшлиғи аъзолари хирургик касалликларида замонавий лапароскопик усулда, қон-томирларда янги модификациялар бўйича операциялар ўтказдик. Мақсад — мураккаб ва ноёб операцияларни ҳудудларда кенгроқ татбиқ қилиш, аҳолининг маблағ ва вақтини тежаш, — дейди марказ директори, тиббиёт фанлари доктори Сайдимурод Исмоилов.

— Ёшим 73 да. Менга Тошкентга бориб операция қилдиришингиз керак дейишганди. Урганчда ҳам замонавий операциялар жорий қилинганини эшитиб, бу ерга келдим. Пойтахтдан малакали мутахассислар ташриф буюргани мен учун яна бир қулайлик бўлди, — дейди берунийлик Сотимбой ота Йўлдошев.

Сотимбой отада чап томонлама ички уйқу артерияси атеросклеротик стенози бўлиб, моҳир жарроҳлар отахонни хасталикдан фориғ қилдилар.

— Икки йилдирки, муассасамизда уйқу артериясида реконструкцион операциялар муваффақиятли бажарилиб келинмоқда. Пойтахтдан ташриф буюрган ҳамкасбларимиз бизга янада самарали усулларни тавсия қилишди, — дейди вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази қон-томир жарроҳи Маркс Собиров.

Кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокорининг жарроҳлик амалиётлари бўйича муовини Зафарбек Раҳимов Республика хирургия маркази етук мутахассисларининг ташрифи ҳар томонлама самарали бўлганлигини эътироф қилди.

— Ҳамкорликда чурраларни лапароскопик бартараф қилиш, ўпкада тарокоскопик амалиётлар, ошқозон-ичак йўлларида, қон томирларида ноёб модификациядаги операциялар ўтказдик. Ҳамкасбларимиз тавсиялари асосида янада самарали, иқтисодий жиҳатдан тежамкор, кам инвазив усулларни амалиётга татбиқ қилишни белгилаб олдик, — дейди Зафарбек Раҳимов.

Амалиётларга туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмалари жарроҳлари ҳам жалб қилинди. Маҳорат дарслари ташкил этилиб, маҳаллий шифокорларга янги жарроҳлик амалиётлари ҳақида кенг тушунчалар берилди.

Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси
Ахборот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi