Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
98.2K subscribers
6.71K photos
2.63K videos
46 files
10.4K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.iss.one/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
Туризм ва спорт соҳаларидаги долзарб вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Авиақатновларни босқичма-босқич тиклаш, янги рейсларни йўлга қўйиш, чипталар нархини арзонлаштириш бўйича кўрсатмалар берилди. Туристик масканлар ва объектларини кўпайтириш масаласига алоҳида тўхталиб ўтилди.
Жойларда спорт инфратузилмасини ривожлантириш, туман марказлари ва шаҳарларда “Саломатлик йўлаклари” барпо этиш бўйича вазифалар белгиланди.

Состоялось видеоселекторное совещание по актуальным задачам в сферах туризма и спорта.
Даны указания по поэтапному возобновлению авиасообщения, запуску новых рейсов, удешевлению цен на билеты. Особое внимание уделено увеличению числа туристических зон и объектов.
Определены задачи по развитию спортивной инфраструктуры на местах, созданию «Дорожек здоровья» в районных центрах и городах.

#Mirziyoyev #videoselektor #turizm #sport

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Бу икки соҳада ҳам иш услубимизни ўзгартиришга ҳаётнинг ўзи мажбур қиляпти

Шавкат Мирзиёев: Сама жизнь требует, чтобы мы изменили стиль работы в этих двух сферах

▶️@ssvuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева коронавирусга оид саволларга жавоб берди.

▶️@ssvuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун 10 декабрь — Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси қабул қилинган кун.

🔷 Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳиясининг матни ва мусиқаси Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 10 декабрдаги 768-ХII-сонли “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида”ги Қонуни билан тасдиқланган.

Ушбу Қонуннинг 2-моддасида “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясига зўр эҳтиром билан қараш Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг ватанпарварлик бурчидир”, деб белгилаб қўйилган.

▶️@ssvuz
​​🔺2020 йил 9 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 74 498 (+146) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌3 нафари Жиззах вилоятида,
📌3 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌5 нафари Навоий вилоятида,
📌25 нафари Тошкент вилоятида,
📌110 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️ Кеча кун давомида:
📌 Жиззах вилоятида 3 нафар,
📌 Қашқадарё вилоятида 3 нафар,
📌 Навоий вилоятида 7 нафар,
📌 Тошкент вилоятида 29 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 89 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 71740 (+131) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2147 нафар бемордан 179 нафари оғир, 34 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
🏋️Ўзбекистонликларнинг атиги 19 фоизи спорт билан шуғулланади

📌Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ўтган видеоселектор мажлисида аҳолини оммавий спортга кенг жалб қилиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

🏃Бугунги кунда аҳолининг бор-йўғи 19 фоизи жисмоний тарбия ва спорт билан қамраб олинган. Аксинча, носоғлом турмуш тарзи, таркибида туз, қанд ва ёғ миқдори кўп бўлган ҳамда хамирли таом ва нонни меъёридан ортиқ истеъмол қилиш ҳолатлари кўп учрайди.

🦠Коронавирус инфекцияси, аввало, юрак-қон томир, нафас йўллари касаллигига чалинган, ортиқча вазнли фуқароларда оғир кечгани ҳаммага маълум. Бу ҳам соғлом турмуш тарзи ва спортнинг аҳамиятини яна бир бор яққол кўрсатди.

🚲Йиғилишда шу борадаги манзилли рўйхатни шакллантириб, қурилиш ишларини бошлаш, пиёдалар ва велосипедлар учун барча қулайликларни яратиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Манба: "Соғлом ҳаёт"

Вазирлик расмий канали: @ssvuz
ССВнинг AКТни ривожлантириш маркази "Doctor.Uz" маслаҳат каналини ишга туширди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги AКТни ривожлантириш маркази (ИТМед) томонидан аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, унга нисбатан онгли муносабатни шакллантириш, соғликни мустаҳкамлаш ва маслаҳатлар бериб бориш учун "Doctor.Uz" маслаҳат канали ишга тушди.

Ушбу каналда сиз тўғри овқатланиш бўйича тавсиялар, офис гимнастикаси, статистика, фойдали маълумотлар, тиббиёт волонтёрларининг фаолияти ва бошқа кўплаб қизиқарли янгиликларни топишингиз мумкин.

————————————

Центр развития ИКТ Минздрава запустил телеграм канал Doctor.Uz

Центр развития информационно-коммуникационных технологий Министерства здравоохранения запустил телеграм канал «Doctor.Uz» для пропаганды здорового образа жизни среди населения, формирования сознательного отношения к нему, укрепления здоровья и предоставления советов по данной тематике.

В этом канале вы найдете советы и рекомендации по правильному питанию, офисной гимнастике, статистику, полезную информацию, информацию о деятельности волонтеров-медиков и много других интересных новостей.

▶️@ssvuz
Андижоннинг чекка қишлоғида вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирокида оилавий поликлиника, шифохона ва тез тиббий ёрдам бўлимининг очилиш маросими бўлиб ўтди

Жалақудуқ туман Ойим қишлоғида 2019 йил 1 июль куни вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов топшириғи билан поликлиника ва шифохона қурилиши ишлари бошланган эди. Шифохона қурилишига 6,8 миллиард сўмдан зиёд маблағлар жалб этилди.

Куни кеча замонавий тез тиббий ёрдам бўлими, поликлиника ва 30 ўринлик шифохона иш фаолиятини бошлади.

Вилоят ҳокимлиги томонидан 600 миллион сўмлик рақамли рентгент аппарати, компьютер жиҳозлари, тиббий ашёлар тақдим этилди. Шифо комплексида 100 дан ортиқ тиббиёт ходимлари ва хизматчилар халқ саломатлиги йўлида фаолият кўрсатадилар.

Андижон вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz