Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
88.8K subscribers
7.17K photos
2.83K videos
47 files
10.8K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.iss.one/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
November 1, 2020
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
November 1, 2020
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
November 1, 2020
November 1, 2020
November 1, 2020
November 1, 2020
November 1, 2020
November 2, 2020
​​ДИАРЕЯ — ЕНГИЛ КАСАЛЛИК ЭМАС!

Мураккаб иқлим шароитига эга юртимизда аҳоли, айниқса, болалар орасида юқумли ичак касалликлар кўп учрайди. Тошкент тиббиёт академиясининг болалар юқумли касалликлари кафедраси доценти Гулнора ХУДОЙҚУЛОВА билан шу мавзуда суҳбатлашдик (1-ҚИСМ).

— Болалар ўртасида кўп учрайдиган юқумли ичак касалликлари ва уларнинг турлари ҳақида маълумот берсангиз.

— Болалар ўртасида диарея, яъни, ичбуруғ касаллиги кўп учрайди. Диареянинг бактерияли ва вирусли турлари бор. Унинг бактерияли тури сольмонеллёз, дизентерия, ичак таёқчаси, шартли патоген микроорганизмларнинг организмдаги мувозанати бузилиши туфайли юзага келади. Вирусли тури эса озиқ-овқат ва ҳаво орқали юқади. Бу касалликларнинг юқишига, асосан, тозалик, шахсий гигиенага етарли риоя этмаслик, сувни қайнатмай ичиш, сифати талабга жавоб бермайдиган озиқ-овқатларни истеъмол қилиш, мева-сабзавотларни тозалаб ювмай, сифатига эътибор бермасдан ейиш сабаб бўлади.

— Диарея болаларда қандай белгилар билан намоён бўлади?

— Боланинг ҳарорати кўтарилади, иштаҳаси йўқолади, ҳолсизланади, ичи кетади. Баъзи ота-оналар боладаги бу хасталикни ўз-ўзидан ўтиб кетадиган ҳолатдек қабул қилишади. Лекин баъзида касаллик шунчаки вақтинчалик «беркинади» ва қулай фурсатни пойлайди. Гоҳида эса касаллик шунчалик кучли намоён бўладики, зудлик билан даво чораларини кўрмаса бўлмайди.

Бола организми жуда тез сувсизланиб қолади, кўп миқдорда суюқлик йўқотиш оқибатида модда алмашинув жараёни ва бошқа аъзолар фаолияти ҳам бузилади. Биринчи галда асаб тизими ва ошқозон-ичак тракти иши зарар кўради. Диарея хавфини назар-писанд қилмасликнинг оқибати яхши эмас. Дунё статистикасига кўра, диарея билан кечадиган касалликлардан ҳар йили 5 миллион бола вафот этади. Бу касаллик, айниқса, гўдаклар ва 3 ёшгача бўлган болалар учун жуда хавфлидир.

— Диареянинг хавфлилик даражасини қандай белгилар орқали билиш мумкин?

— Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бу борада тўртта энг оддий усулни тарғиб этади. Яъни, боланинг ҳолсизланиб қолиши, кўз атрофи ва қовоқларнинг осилиши ва кўкариши, қорин соҳасида тери чимчиланса, тезда асл ҳолига қайтмаслиги, сув ичишни кескин рад этиши. Ана шундай ҳолатлар диареянинг оғир даражасидан далолат. Бундай вазиятда зудлик билан “тез ёрдам” чақириб болани юқумли касалликлар шифохонасига етказиш лозим.

— Баъзи ҳолатларда боланинг ичи кетса ҳам тана ҳарорати кўтарилмайди. Бу ниманинг белгиси?

— Бу иммун тизимининг кучсизлиги, организмнинг ёт инфекция ва вирусларга қарши курашиш қобилиятининг пастлиги ифодасидир. Бундай вазиятларда ҳам зудлик билан болани тегишли шифокор кўригига йўллаб, соғломлаштириш чорасини кўриш керак.

— Ичкетар бўлган боланинг ахлатига қараб юқумли касалликнинг қайси тури билан касалланганини билиш мумкинми?

— Ҳа, билиш мумкин. Агар ахлат ранги пушти бўлса дизентерия, яшил бўлса организмда стафилококк ёки сальмонеллёз кўпаяётганини англатади. Кулранг кўпикли ахлат эса организмда ротавирус борлигининг белгиси. Ахлатда ёғ ва ҳазм бўлмаган овқат қолдиқлари бўлса, болага истеъмол қилган қайсидир таоми ёқмаганини билдиради. Агар ахлат ўзига хос ранг ва ҳидли бўлса дисбактериоздан нишона бўлиши мумкин. Бундай вазиятларда болани врач кўригидан ўтказиб, касалликка аниқ ташхис қўйиш ва даволаш лозим.

— Ичкетарни уйда гуручни қайнатиб, қатиқ билан аралаштириб ичиш орқали даволаш мумкинми?

— Касалликнинг енгил турида бу усул яхши самара беради. Шу боис Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳам бу усулни хонадон шароитида диареянинг енгил турини даволашда қўллашни тавсия этади. Бироқ касалликнинг оғир турларида бу билан чекланиш кифоя эмас. Болани албатта шифокор кўригига олиб бориб соғломлаштириш керак.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
November 2, 2020
​​❗️ДИҚҚАТ: ХАЙРИЯ АКЦИЯСИ!

Туғма юрак нуқсонли болалар учун бепул тиббий кўрик ўтказилмоқда

Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалаий тиббиёт маркази 2-10 ноябрь кунлари (8 ноябрь куни – дам олиш куни) туғма юрак нуқсони бўлган болалар учун бепул тиббий кўрикдан ўтиш акциясини ташкил қилди. Ушбу акция Тиббиёт ходимлари кунига бағишланган бўлиб, унда эхокардиография текшируви, ЭКГ ҳамда малакали шифокорлар консультациялари ўтказилади.

Акция иштирокчилари марказ қошидаги консультатив поликлиникада кўрикдан ўтказилади. Айтиш лозимки, ушбу муассаса йилига 80 минг нафар кишини қабул қилишга мўлжалланган. Жумладан, 2017 йилда 124 минг нафардан ортиқ, 2018 йилда 130 минг нафарга яқин, 2019 йилда 119 минг нафардан ортиқ ва 2020 йилнинг 10 ойи давомида 72 минг нафарга яқин бемор қабул қилинди.

Таъкидлаш жоизки, 2 ноябрдан бошлаб академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалаий тиббиёт марказининг консультатив поликлиника бўлими икки сменали ишлаш тизимига ўтди, яъни тиббиёт ходимлари биринчи сменада соат 08:00 дан 14:00 гача, иккинчи сменада эса 14:00 дан 18:00 гача фаолият юритишади (аввал улар фақат бир сменада – 08:00 дан 14:00 гача ишлашган).

Шунингдек, акциянинг иккинчи босқичи сифатида ҳудудларга шифокорлар гуруҳи юборилиши режалаштирилмоқда. Улар жойларда тиббий кўриклар ташкил қилиб, беморларга керакли маслаҳатларни беришади. Гуруҳнинг биринчи манзили Қорақалпоғистон Республикаси бўлади.

Муҳими, ҳозирда мамлакатимизнинг ҳар бир ҳудудига марказдан масъул жарроҳ бириктирилган бўлиб, у доимий тарзда ўз ҳудудида хирургиянинг барча йўналишларида тиббий маслаҳатга муҳтож беморларга ёрдам беради, зарур ҳолларда эса вилоятдаги мутахассислар билан биргаликда жарроҳлик операцияларини ҳам амалга оширади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
November 2, 2020
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
November 2, 2020
November 2, 2020
November 2, 2020
November 2, 2020
​​ПНЕВМОКОКК ВА РОТАВИРУСГА ҚАРШИ ЭМЛАШ ДИАРЕЯНИНГ ОЛДИНИ ОЛАДИМИ?

Тошкент тиббиёт академиясининг болалар юқумли касалликлари кафедраси доценти Гулнора ХУДОЙҚУЛОВА билан шу мавзуда суҳбатлашдик (2-ҚИСМ).

— Диареянинг олдини олиш учун нималарга кўпроқ эътибор бериш керак?

— Аввало, оилада озодаликка жиддий эътибор қаратиш даркор. Қолаверса, ҳар бир инсон шахсий гигиенага қатъий риоя этиши лозим. Бундан ташқари, ҳар бир хонадонда қайнаган сув бўлиши керак. Уйда ҳам, кўча-куйда ҳам сифати кафолатланмаган озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилмаслик керак. Айниқса, болалар учун тайёрланадиган ҳар бир таом, жумладан, сутли таомлар обдон қайнаб пишиши мақсадга мувофиқ. Мева-сабзавотларнинг сифатлисини танлаб, тозалаб ювиб кейин истеъмол қилиш керак.

Болаларга “фаст-фуд”, газли сувлар бериш зарарли. Икки ёшгача бўлган болаларни кўкрак сути билан озиқлантириш зарур. Агар болалар сунъий озиқлантирилса, таркибида бифидобактериялари бор озуқаларни танлаш лозим.

Барчамиз биламиз, диареяда қўлланиладиган дориларнинг аксарияти шифокор рецептисиз сотилади. Лекин ота-оналар кимнингдир тавсиясига биноан дуч келган қорин оғриғига қарши дорини болага бериши мумкин эмас. Айниқса, ўзига қачондир ёрдам берган дорини боласига ҳам ичириши баъзида оғир асоратларга олиб келади. Оилаларга кирганингизда ота-оналарга бу ҳақда маълумот беришингиз фойдадан холи бўлмайди.

— Чўмилиш ҳавзаларида ҳам болаларга юқумли ичак касалликлари юқиши мумкинми?

— Юқиши мумкин, чунки болалар ҳамиша тоза сув ҳавзаларида чўмилади, деб бўлмайди. Баъзида ота-оналар ҳам фарзандини бу борада тўла назорат этмайди. Ариқлар, анҳорлар, суви тозаланмайдиган бассейнлар ҳам касаллик манбаи бўлиши мумкин. Ота-оналарнинг бу борада ҳам ҳушёрлигини ошириш лозим.

— Болалар юқумли касалликлари соҳасида тиббиётимизнинг энг муҳим ютуқлари нималарда иборат?

— Тиббиётимизнинг бу борада энг муҳим ютуғи юқумли ичак касалликларига қарши замонавий эмлаш воситаларининг тиббиёт амалиётига кириб келаётганидир. Жаҳон илм-фанининг бундай оламшумул кашфиётлари мамлакатимиз тиббиётига ҳам татбиқ этилмоқда. Кейинги йилларда пневмококк ва ротавирус инфекциясига қарши эмлаш миллий тақвимимизга жорий этилгани қувонарли ҳол.

Пневмококка қарши вакцина билан эмланган болаларда менингит, отит, пневмония каби оғир касалликларнинг олди олинади. Ротавирусга қарши эмлаш эса диареянинг оғир турлари профилактикасида муҳим воситадир. Қолаверса, диагностика ва даволаш амалиёти ҳам йилдан-йилга янгича услублар билан бойиб бормоқдаки, бундай илғор технологиялар инсон саломатлигини асрашда муҳим натижаларга замин яратмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
November 2, 2020
November 2, 2020
November 2, 2020
November 2, 2020
November 3, 2020
November 3, 2020
​​КАМҲАРАКАТЛИЛИКДАН ЙИЛИГА 5 МИЛЛИОН НАФАРДАН ОРТИҚ ОДАМ ҲАЁТДАН КЎЗ ЮМАДИ

Соғлом турмуш тарзининг асосий қоидаларидан бири – жисмоний фаоликка риоя қилиш учун нима қилиш керак? Шу каби саволларга тиббиёт фанлари доктори, профессор, Тиббий ходимларни касбий малакасини ривожлантириш марказининг Валеология кафедраси мудири Шуҳрат Иргашев жавоб берди (3-қисм).

— Инсон танаси доимий ҳаракатланиб туришга мослашган. Сабаби кўп асрлар бурун одамлар ҳам бошқа жонзотлар каби ўз озуқасини жисмоний ҳаракати орқали топган. Аммо сўнгги асрда инсонлар кўпроқ ақлий меҳнат орқали кун кўрадиган бўлди. Бу эса, камҳаракатлилик оқибатида келиб чиқувчи бир қатор касалликларни кўпайишига олиб келди.

Камҳаракатлилик бутун дунёнинг ўткир муаммосига айланаётган ҳозирги даврда ҳолсизлик, уйқунинг бузилиши, диққат-эътиборни жамлай олмаслик, хотиранинг пасайиши, сабабсиз чарчаш ҳисси, семизлик — каби белгилар ҳар бир кишида учрайди, лекин камдан-кам одамлар бу ҳолатларни камҳаракатлилик билан боғлайди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, йилига чекишдан 5 миллион нафар, камҳаракатлиликдан эса бундан ҳам ортиқ инсон қурбон бўлмоқда.

Шунингдек, кўпчилик кун давомида қилган ишларини мисол келтириб, “биз жисмоний тарбия машғулотларини бажармасак ҳам бўлади”, деб айтишади. Айниқса, онахонларимиз “эрталаб туриб ҳовли супураман, овқат тайёрлайман, мана шу эрталабки бадантарбия ўрнини босади”, дея таъкидлайди. Аммо бу ишларни бажараётганда хато қилмаслик учун, ақлимизни ҳам фаол ишлатамиз. Шунинг учун бу жисмоний тарбия машғулотларига кирмайди. Жисмоний тарбия машғулотларида эса мия дам олиб, фақатгина жисмоний ҳаракатни амалга оширишимиз керак.

Кечки овқатдан сўнг 3-4 километр пиёда сайр қилиш таомнинг яхши ҳазм бўлишига фойда беради. Шунингдек, кишининг жисмоний фаоллигини ҳам ошириб, кўп касал бўлишнинг олдини олади. Эрталабки ярим соатлик енгил жисмоний машғулот эса, кун давомида ўзимизни тетик ҳис қилишимизни таъминлайди. Кун давомида ҳар икки соатда беш-ўн дақиқа жисмоний ҳаракат қилиш, кейинги бир-икки соат давомидаги иш самарадорлигимизни икки баробарга ортишига сабаб бўлади.

Мутахассисларнинг маълум қилишича, ҳафтада атиги 2,5 соатлик жисмоний фаоллик эрта ўлим ҳолатларини 28 фоизга, юрак касалликларига чалиниш эҳтимолини 20 фоизга камайтиради. Бундан ташқари, жисмоний фаоллик натижасида организмда биосинтез жараёни фаоллашади, қон айланиш жараёни 4-5 марта кучаяди, юрак қисқаришлари сони тезлашади, бу эса организмда янги энергия ҳосил бўлишига ва энергия билан таъминланиш яхшиланишига олиб келади. Шу боис ҳам жисмоний фаоллик соғлом турмуш тарзининг энг асосий қоидаларидан бири ҳисобланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
November 3, 2020