Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
89.4K subscribers
7.14K photos
2.82K videos
47 files
10.8K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.iss.one/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
СЕГОДНЯ В НАШЕЙ СТРАНЕ ОТ КОРОНАВИРУСА ВЫЗДОРОВЕЛИ 265 ЧЕЛОВЕК

🔺30 октября нынешнего года в нашей стране выявлено 251 случай заболевания коронавирусом.

⚫️Также умерли 2 больных коронавирусом и общий показатель достиг 563.

📊Сегодня в городе Ташкенте, Республике Каракалпакстан, Ташкентской, Андижанской, Джизакской, Кашкадарьинской, Навоийской, Наманганской, Самаркандской, Сурхандарьинской, Сырдарьинской, Ферганской и Хорезмской областях выздоровело всего 265 человек.

🟢В настоящее время из выявленных 66 705 пациентов выздоровели 63 978 человек, а показатель выздоровления от коронавируса в стране составляет 96 процентов.

❗️Из 2 164 пациентов, которые в настоящее время проходят лечение в медицинских учреждениях, 267 находится в тяжелом, а 73 – крайне тяжелом состоянии.

@ssvmatbuotkotibi
БУГУН ЮРТИМИЗДА 265 НАФАР БЕМОР КОРОНАВИРУСДАН СОҒАЙДИ

🔺Шу йилнинг 30 октябрь куни мамлакатимизда 251 ҳолатда касаллик қайд этилди.

⚫️Шу билан бирга, бугун 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 563 нафарга етди.

📊Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Сирдарё, Сурхондарё, Хоразм Наманган, Фарғона вилоятларида 265 нафар бемор тузалди.

🟢Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 66 705 нафар бемордан 63 978 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 164 нафар бемордан 267 нафари оғир, 73 нафари эса ўта оғир аҳволда.

@ssvmatbuotkotibi
ЮРТИМИЗНИНГ 10 ТА ҲУДУДИДА КОРОНАВИРУС ҚАЙД ЭТИЛДИ

🔺2020 йил 31 октябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 66 801 (+96) нафарни ташкил этмоқда.


🔴Янги касалланиш ҳолатларининг
📌5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌9 нафари Андижон вилоятида,
📌20 нафари Бухоро вилоятида,
📌 8 нафари Жиззах вилоятида,
📌4 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌7 нафари Наманган вилоятида,
📌6 нафари Самарқанд вилоятида,
📌11 нафари Сирдарё вилоятида,
📌5 нафари Тошкент вилоятида,
📌21 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

⚫️Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

🟢Айни пайтда юртимизда 63 978 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (96 фоиз) соғайган.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 2 259 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.


Вазирлик расмий канали: @ssvuz
​​ЎЗБЕКИСТОН ВА ТУРКИЯ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛАРИ МУЛОҚОТИ БЎЛИБ ЎТДИ

Истанбулда Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши соғлиқни сақлаш соҳасида мувофиқлаштирувчи қўмита йиғилиши бўлиб ўтаётгани ҳақида хабар берган эдик. Унда Алишер Шадманов бошчилигидаги Ўзбекистон делегецияси ҳам иштирок этмоқда.

Ушбу анжуман доирасида Алишер Шадманов Туркия Соғлиқни сақлаш вазири Фахруддин Қовжа билан мулоқот ўтказди. Ўзбекистон ва Туркия соғлиқни сақлаш соҳасида мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатган. Ўтган йил кузда бўлиб Тошкентда ўзбек-турк бизнес форуми доирасида Фахруддин Қовжа юртимизда бўлиб, қатор икки томонлама манфаатли келишувлар имзоланган эди. Бугунги мулоқот ҳам ана шу ҳамкорликнинг мантиқий давоми бўлди.

Мулоқот давомида Фахруддин Қовжа мамлакатимизда тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган ишлар, жумладан, коронавирусга қарши кураш борасидаги чора-тадбирлар ҳақида тўхталиб, ушбу масалаларда мамлакатларимиз ҳамкорлиги икки томон учун ҳам манфаатли эканини таъкидлади.

Ўз навбатида, Алишер Шадманов турк қардошларимизнинг мамлакатимиз тиббиётига киритадиган инвестициялари, ўзбек ва турк мутахассисларининг ўзаро тажриба алмашишлари соҳа ривожига ижобий таъсир қилаётганини эътироф этди. Пандемия даврида қардош давлат томонидан мамлакатимизга берилаётган мадад учун миннатдорчилик билдирди.

Мулоқот давомида қатор муҳим масалалар муҳокама қилинди. Жумладан:
- фармацевтика ва тиббий буюмлар ишлаб чиқаришга инвестициялар жалб этиш;
- коронавирусга қарши курашда малакали турк мутахассисларини юртимизга таклиф этиш;
- корoнавирусга қарши турк вакциналарнинг учунчи босқичи синовларида биргаликда ҳаракат қилиш;
- тиббий таълимда ўзаро ҳамкорлик;
- икки мамлакат мутахассисларининг ўзаро тажриба алмашиши
каби қатор масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, Алишер Шадманов Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши соғлиқни сақлаш соҳасида мувофиқлаштирувчи қўмита йиғилиши доирасида ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси раҳбари Ханс Клюге, Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши Бош котиби Бағдад Амреев, шунингдек, бир қатор турк инвесторлари билан мулоқот ўтказди.

ССВ Матбуот котиби.
Истанбул, Туркия Республикаси.

Вазирлик расмий канали: @ssvuz
​​ТУРКИЯ ПРЕЗИДЕНТИ ТУРКИЙ ТИЛЛИ ДАВЛАТЛАР СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛАРИ БИЛАН УЧРАШДИ

Истанбулда Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши соғлиқни сақлаш соҳасида мувофиқлаштирувчи қўмита йиғилиши доирасида ташкил этилган мулоқотларга Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ҳам ташриф буюриб, туркий тилли давлатларнинг соғлиқни сақлаш вазирлари билан учрашди.

Туркия Президенти бугунги пандемия шароитида давлатлар ўртасида ҳамкорликни янада кучайтириш, касалликка қарши курашда фойдаланилаётган ресурсларни биргаликда қўллаш ва пандемияга қарши ҳамжиҳатликда курашибгина уни енгиш мумкинлигини алоҳида таъкидлади.

ССВ Матбуот котиби.
Истанбул, Туркия Республикаси.

Вазирлик расмий канали: @ssvuz
​​СОЧ ЭКТИРИШДА НИМАЛАРГА АҲАМИЯТ ҚАРАТИШИ ЗАРУР? (1- қисм)

Ҳозирги кунда соч экиш — энг талабгир ва қиммат хизмат турига киради. Талабнинг кучайишига илгари сочнинг тўкилиши асосан қирқ ёшдан кейин кузатилган бўлса, бугунги кунга келиб, жараён тенг ярмига, яъни 20 ёшга ёшаргани ҳисобланади. Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий текшириш маркази дерматовенеролог-трихологи Ҳожиакбар Нурматовга соч экиш амалиётига оид саволлар билан мурожаат қилдик.

— Соч экиш амалиёти Ўзбекистонга қачон кириб келган ва илк босқичларида инсонлар бу «янгилик»ни қандай қабул қилишган?

— Юртимизга илк бор соч ўтказиш операцияси 2014 йилда амалга оширилган. Соч ўтказиш соҳасида энг кучли мутахассислари бор Грузиянинг Тбилиси шаҳридаги “Соч мактаби”да шифокорларимиз ўқиб қайтишган. Бу амалиёт юртимизда энди ривожланиб, куртак очаётган вақтда айримлар амалиётга салбий муносабатда бўлган, айримлар эса, ишонмаган. Мижозларнинг сони секин-секин ортиб, натижа кўрингач ушбу муолажага бўлган муносабат ўзгарди ва ишонч ортди.

— Соч экиш жараёнининг неча хил кўриниши бор ва қандай босқичларда кечади?

— Соч экишнинг икки хил: жарроҳлик ва FUE усули мавжуд. Жарроҳлик усулида соч тери билан кесиб олиниб, графтлар битта-битта соч илдизларига ажратилиб, алоҳида жойлаштирилади. Соч олинган жой тикилади. Натижада чандиқ излари қолади. Бу сочлар 5-10 йилгача туради. Йиллар ўтгандан кейин бу соҳа ҳам ривожланиб соч экишнинг FUE усули қўлланила бошланди. FUE— бу чоксиз, кесмаган ҳолда трансплантантларни (графтларни) олиш ва киритишнинг микрожарроҳлик усули. 1-4 тукдан иборат соч гуруҳлари (фолликуллар) беморнинг энса соҳасидан ёки тананинг бошқа қисмларидан олинади. Жарроҳлик оғриқсиз ўтади. FUE усули бўйича операция ҳар доим умумий режа бўйича амалга оширилади. FUE усулининг ўзи уч босқичдан иборат.

Биринчи босқичда махсус микрожарроҳлик асбоби (панч) билан соч фолликулларини қазиб олиш, чиқариш ва ишлов бериш жараёни амалга оширилади.
Иккинчи босқичда соч кўчирилаётган соҳа махсус асбобда тешилади.
Учинчи босқичда яратилган каналларга трансплантантларни доналаб киритиш амалга оширилади.

— Соч экиш амалиётини ўтказганларга нималар мумкинмас ва улар одатий ювиш ва қуритишда давом этадими?

— Бошланғич 7-10 кун давомида жисмоний ва асабий зўриқишдан бемор тийилиши керак. Спорт залларига чиқиш таъқиқланади. Соч ўрнашиб, яхши жойлашиб олгунча бизнинг тавсияларимизга амал қилади. Ювиш масаласига келсак, ортиқча кимёвий моддалар қўшилмаган болалар шампунида ювиб туриш тавсия этилади. Орадан бир ой ўтгандан кейин истаган шампунидан бемалол фойдаланади.

— Соч эктираётган мижознинг орқа сочлари ҳам сийрак бўлса қандай йўл тутилади? Соч донорлари ҳам борми?

— Бизга мурожаат қилган мижозларнинг донорлик қисмида ҳам соч сийрак бўлса, соқол ва кўкрак қафаси соҳасидан тук олиб ўтказамиз. Беморнинг энг яқин инсонлари ҳам донор бўлолмайди ва бемор ҳам ўзи ҳеч кимга донор бўла олмайди. Соч бошқа организмда ривожланиб кетмайди. Айни пайтда Италиядан Biofibre деб номланган соч экиш аппаратини олиб келганмиз. У аёлларнинг соч билан боғлиқ муаммоларини ечади. Ушбу воситанинг яхши томони шундаки сунъий сочларни ҳам муваффақиятли экади. Бу сочлар ҳам тўкилиб кетмайди ва унга исталган ишловни берса бўлади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
ЮРТИМИЗДА КОРОНАВИРУСДАН СОҒАЙГАНЛАР СОНИ 64 МИНГ НАФАРДАН ОШДИ

🔺2020 йил 31 октябрь соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 66 883 (+82) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг барча 82 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

⚫️Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

♻️Бугун айни пайтга қадар:
📌Қорақалпоғистон Республикасида 5 нафар,
📌 Андижон вилоятида 10 нафар,
📌Жиззах вилоятида 11 нафар,
📌Бухоро вилоятида 20 нафар,
📌Қашқадарё вилоятида 4 нафар,
📌Навоий вилоятида 3 нафар,
📌Наманган вилоятида 8 нафар,
📌Самарқанд вилоятида 7 нафар,
📌Сирдарё вилоятида 17 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 61 нафар
бемор тузалди.

🟢Шундай қилиб, юртимизда 64 124 (+146) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 2 193 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
🔺2020 йил 31 октябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 66 932 (+49) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌37 нафари Тошкент вилоятида,
📌4 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌8 нафари Фарғона вилоятида
коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Бугун айни пайтга қадар:
📌Қорақалпоғистон Республикасида 5 нафар,
📌 Андижон вилоятида 10 нафар,
📌Жиззах вилоятида 11 нафар,
📌Бухоро вилоятида 20 нафар,
📌Қашқадарё вилоятида 4 нафар,
📌Навоий вилоятида 3 нафар,
📌Наманган вилоятида 8 нафар,
📌Самарқанд вилоятида 7 нафар,
📌Сирдарё вилоятида 17 нафар,
📌Сурхондарё вилоятида 11 нафар,
📌Фарғона вилоятида 8 нафар,
📌Тошкент вилоятида 67 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 86 нафар
бемор тузалди.

🟢Шундай қилиб, юртимизда 64 235 (+257) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 2 131 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
СЕГОДНЯ В НАШЕЙ СТРАНЕ ОТ КОРОНАВИРУСА ВЫЗДОРОВЕЛИ 257 ЧЕЛОВЕК

🔺31 октября нынешнего года в нашей стране выявлено 227 случаев заболевания коронавирусом.

⚫️Также умерли 3 больных коронавирусом и общий показатель достиг 566.

📊Сегодня в городе Ташкенте, Республике Каракалпакстан, Ташкентской, Андижанской, Бухарской, Джизакской, Кашкадарьинской, Навоийской, Наманганской, Самаркандской, Сурхандарьинской, Сырдарьинской, Ферганской областях выздоровело всего 257 человек.

🟢В настоящее время из выявленных 66 932 пациентов выздоровели 64 235 человек, а показатель выздоровления от коронавируса в стране составляет 96 процентов.

❗️Из 2 131 пациентов, которые в настоящее время проходят лечение в медицинских учреждениях, 266 находятся в тяжелом, а 72 – крайне тяжелом состоянии.

@ssvmatbuotkotibi
БУГУН ЮРТИМИЗДА 257 НАФАР БЕМОР КОРОНАВИРУСДАН СОҒАЙДИ

🔺Шу йилнинг 31 октябрь куни мамлакатимизда 227 ҳолатда касаллик қайд этилди.

⚫️Шу билан бирга, бугун 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 566 нафарга етди.

📊Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Сирдарё, Сурхондарё, Бухоро Наманган, Фарғона вилоятларида 257 нафар бемор тузалди.

🟢Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 66 932 нафар бемордан 64 235 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 131 нафар бемордан 266 нафари оғир, 72 нафари эса ўта оғир аҳволда.

@ssvmatbuotkotibi
123 НАФАР КИШИДА КОРОНАВИРУС ҚАЙД ЭТИЛДИ

🔺2020 йил 1 ноябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 67 055 (+123) нафарни ташкил этмоқда.


🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌6 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌13 нафари Андижон вилоятида,
📌5 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌5 нафари Наманган вилоятида,
📌4 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌16 нафари Сирдарё вилоятида,
📌21 нафари Тошкент вилоятида,
📌53 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

⚫️Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

🟢Айни пайтда юртимизда 64 235 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (96 фоиз) соғайган .

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 2 252 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.


Вазирлик расмий канали: @ssv
​​CОЧ ЭКТИРИШ ҚАНЧАГА ТУШАДИ? ЭКИЛГАН
СОЧЛАР ТЎКИЛАДИМИ?
СОЧ ЭКТИРИШ КИМЛАРГА МУМКИНМАС? (2- қисм)

Бугунги кунга келиб соч тўкилиши муаммоси анча оммалашиб кетди. Ундан азият чекаётган беморлар ушбу муаммодан қутулиш учун соч экдиради. Ҳўш, бу амалиёт қанчалик самарали. Соч кўчириб ўтказиш билан боғлиқ саволларимизга Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий амалий текшириш маркази дерматовенеролог, трихолог Хожиакбар Нурматов жавоб берди.

— Соч эктиришнинг ўртача нархлари қанча?

— Бир дона графт нархи 5 минг сўм. Графтда 1 донадан 4 тагача соч жойлашади. Нарх клиникаларда турлича белгиланган.

— Соч тўкилишининг ёшлар орасида ҳам кенг тарқалишига сабаб нима?

— Ҳақиқаттан мижозлар орасида 20 ёшли йигитлар ҳам учрайди. Тепакаллик-ёшараётган касалликлар сирасига киради. Сочнинг муддатидан олдин тўкилиб қайтиб чиқмаслиги-ирсиятга, генетик мойилликка боғлиқ. Баъзи эркакларда ёш бўлишига қарамай соч тўкилишини кузатиш мумкин. Суҳбат давомида маълум бўладики, дадаси ёки амакисида тепакаллик кузатилган. Шунингдек, соч фолликулаларининг эркаклик гормонларига чидамсизлиги, стресс экологик омиллар ҳам тепакалликка сабаб бўлиши мумкин. Каллик наслдан-наслга ўтади.

— Қайси касб соҳибларининг сочи тез тўкилади ва бунинг сабаби нимада?

— Кўп асабийлашадиган инсонларнинг сочи тез тўкилади. Нерв системасининг бузилиши ҳам соч толаларига, эркаклик гормонларига таъсир қилмасдан қолмайди. Аммо айнан мана шу касб эгаларининг соғчи тўкилади деб айтиб бўлмайди.

— Экилган соч қанча муддатга тўкилмаслигига кафолат бор?

—Соч экиш амалиётидан кейин бизни тавсияларимизга амал қилиб, бошланғич муддатидан яхши ўтиб олса соч тўкилиш ҳолати кузатилмайди.

— Соч экишга қарши кўрсатмалар борми? Қайси касалликларда мумкинмас?

— Айрим ҳолатларда соч экиш мумкин эмас. Масалан, қон ивиш тизимидаги касалликлар, аллергек реакциялар ҳамда қандли диабетнинг хавфли турларида соч экиб бўлмайди. Қолаверса, 15 ёшдан кичик болаларда ҳам бу амалиётни қўллаш тавсия этилмайди. Соч экиш амалиёти жуда ҳам нозик иш ва малакали мутахассис бажаришини талаб этади. Агар соч экишдан кейинги асоратлардан ҳимояланишни истасангиз малакали мутахассисни танланг.

—Ижтимоий тармоқларда сочга мўлжалланган имбирли ниқобларнинг савдоси авж олди. Ўзи умуман соч ниқобларини ўзида синаётганлар қандай тавсияларга амал қилгани афзал?

— Имбирнинг фойдали неъмат эканлиги барчага аён. Ундан тайёрланган ниқоб агар асл ҳолатда бўлса ишлатса натижаси яхши бўлади. Замонавий тиббиёт билан ишласакда, мижозларимизга табиий ниқоблар тайёрлаб сочга суришни тавсия этамиз. Юқорида айтганимдек барчанинг организми бир хил эмас, кимгадир гиёҳ бўлиб ёққан неъмат бошқага акс таъсир қилиши мумкин. Бу борада ҳам, албатта, шифокор билан маслаҳатлашиш зарур.
Сочлар тўкилмаслиги учун салбий омиллардан қочиш керак бўлади: нурланишидан, нерв толалари зараланишидан, микроэлементлар етишмовчилиги, витаминлар танқислиги каби ҳолатлардан.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ҳафта_воқеалари

ССВнинг халқаро фаолияти:

Ўзбекистон раислигида МДҲ соғликни сақлаш соҳасида ҳамкорлик кенгашининг 32-йиғилиши бўлиб ўтди.

▶️@ssvuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ҳафта_воқеалари

ССВнинг халқаро фаолияти:

Германиядаги Роберт Кох институтининг бир гуруҳ экспертлари ва шифокорлари Ўзбекистонга етиб келди.

▶️@ssvuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ҳафта_воқеалари

ССВнинг халқаро фаолияти:

Туркий тилли давлатлар соғлиқни сақлаш бўйича ҳамкорлик кенгашининг илмий қўмитаси йиғилиши.

▶️@ssvuz
БУГУН АЙНИ ПАЙТГАЧА КОРОНАВИРУСДАН 119 НАФАР БЕМОР СОҒАЙДИ

🔺2020 йил 1 ноябрь соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 67 101 (+46) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌36 нафари Тошкент шаҳрида,
📌8 нафари Самарқанд вилоятида,
📌2 нафари Навоий вилоятида
коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

⚫️Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

♻️Бугун айни пайтга қадар:
📌Қорақалпоғистон Республикасида 6 нафар,
📌 Андижон вилоятида 15 нафар,
📌Қашқадарё вилоятида 4 нафар,
📌Навоий вилоятида 3 нафар,
📌Наманган вилоятида 6 нафар,
📌Самарқанд вилоятида 10 нафар,
📌Сирдарё вилоятида 18 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 57 нафар
бемор тузалди.

🟢Шундай қилиб, юртимизда 64 354 (+119) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 2 177 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
🔺2020 йил 1 ноябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 67 156 (+55) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌15 нафари Тошкент шаҳрида,
📌40 нафари Тошкент вилоятида
коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Бугун айни пайтга қадар:
📌Қорақалпоғистон Республикасида 6 нафар,
📌 Андижон вилоятида 15 нафар,
📌Қашқадарё вилоятида 4 нафар,
📌Навоий вилоятида 3 нафар,
📌Наманган вилоятида 6 нафар,
📌Самарқанд вилоятида 10 нафар,
📌Сирдарё вилоятида 18 нафар,
📌Тошкент вилоятида 82 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 87 нафар
бемор тузалди.

🟢Шундай қилиб, юртимизда 64 466 (+231) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 2 120 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
СЕГОДНЯ В НАШЕЙ СТРАНЕ ОТ КОРОНАВИРУСА ВЫЗДОРОВЕЛО ВСЕГО 231 ЧЕЛОВЕК

🔺1 ноября нынешнего года в нашей стране выявлено 224 случаев заболевания коронавирусом.

⚫️Также умерли 4 больных коронавирусом и общий показатель достиг 570.

📊Сегодня в городе Ташкенте, Республике Каракалпакстан, Ташкентской, Андижанской, Кашкадарьинской, Навоийской, Наманганской, Самаркандской, Сырдарьинской областях выздоровело всего 231 человек.

🟢В настоящее время из выявленных 67 156 пациентов выздоровели 64 466 человек, а показатель выздоровления от коронавируса в стране составляет 96 процентов.

❗️Из 2 120 пациентов, которые в настоящее время проходят лечение в медицинских учреждениях, 263 находятся в тяжелом, а 69 – крайне тяжелом состоянии.

@ssvmatbuotkotibi
БУГУН ЮРТИМИЗДА КОРОНАВИРУСДАН 231 НАФАР БЕМОР СОҒАЙДИ

🔺Шу йилнинг 1 ноябрь куни мамлакатимизда 224 ҳолатда касаллик қайд этилди.

⚫️Шу билан бирга, бугун 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 570 нафарга етди.

📊Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Андижон, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сирдарё вилоятларида 231 нафар бемор тузалди.

🟢Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 67 156 нафар бемордан 64 466 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 120 нафар бемордан 263 нафари оғир, 69 нафари эса ўта оғир аҳволда.

@ssvmatbuotkotibi
98 НАФАР КИШИДА КОРОНАВИРУС ҚАЙД ЭТИЛДИ

🔺2020 йил 2 ноябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 67 254 (+98) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌12 нафари Андижон вилоятида,
📌5 нафари Самарқанд вилоятида,
📌11 нафари Сирдарё вилоятида,
📌5 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌62 нафари Тошкент шаҳрида
коронавирус билан касалланган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги учун намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

⚫️Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

🟢Айни пайтда юртимизда 64 466 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (96 фоиз) соғайган.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 2 217 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
​​ДИАРЕЯ — ЕНГИЛ КАСАЛЛИК ЭМАС!

Мураккаб иқлим шароитига эга юртимизда аҳоли, айниқса, болалар орасида юқумли ичак касалликлар кўп учрайди. Тошкент тиббиёт академиясининг болалар юқумли касалликлари кафедраси доценти Гулнора ХУДОЙҚУЛОВА билан шу мавзуда суҳбатлашдик (1-ҚИСМ).

— Болалар ўртасида кўп учрайдиган юқумли ичак касалликлари ва уларнинг турлари ҳақида маълумот берсангиз.

— Болалар ўртасида диарея, яъни, ичбуруғ касаллиги кўп учрайди. Диареянинг бактерияли ва вирусли турлари бор. Унинг бактерияли тури сольмонеллёз, дизентерия, ичак таёқчаси, шартли патоген микроорганизмларнинг организмдаги мувозанати бузилиши туфайли юзага келади. Вирусли тури эса озиқ-овқат ва ҳаво орқали юқади. Бу касалликларнинг юқишига, асосан, тозалик, шахсий гигиенага етарли риоя этмаслик, сувни қайнатмай ичиш, сифати талабга жавоб бермайдиган озиқ-овқатларни истеъмол қилиш, мева-сабзавотларни тозалаб ювмай, сифатига эътибор бермасдан ейиш сабаб бўлади.

— Диарея болаларда қандай белгилар билан намоён бўлади?

— Боланинг ҳарорати кўтарилади, иштаҳаси йўқолади, ҳолсизланади, ичи кетади. Баъзи ота-оналар боладаги бу хасталикни ўз-ўзидан ўтиб кетадиган ҳолатдек қабул қилишади. Лекин баъзида касаллик шунчаки вақтинчалик «беркинади» ва қулай фурсатни пойлайди. Гоҳида эса касаллик шунчалик кучли намоён бўладики, зудлик билан даво чораларини кўрмаса бўлмайди.

Бола организми жуда тез сувсизланиб қолади, кўп миқдорда суюқлик йўқотиш оқибатида модда алмашинув жараёни ва бошқа аъзолар фаолияти ҳам бузилади. Биринчи галда асаб тизими ва ошқозон-ичак тракти иши зарар кўради. Диарея хавфини назар-писанд қилмасликнинг оқибати яхши эмас. Дунё статистикасига кўра, диарея билан кечадиган касалликлардан ҳар йили 5 миллион бола вафот этади. Бу касаллик, айниқса, гўдаклар ва 3 ёшгача бўлган болалар учун жуда хавфлидир.

— Диареянинг хавфлилик даражасини қандай белгилар орқали билиш мумкин?

— Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бу борада тўртта энг оддий усулни тарғиб этади. Яъни, боланинг ҳолсизланиб қолиши, кўз атрофи ва қовоқларнинг осилиши ва кўкариши, қорин соҳасида тери чимчиланса, тезда асл ҳолига қайтмаслиги, сув ичишни кескин рад этиши. Ана шундай ҳолатлар диареянинг оғир даражасидан далолат. Бундай вазиятда зудлик билан “тез ёрдам” чақириб болани юқумли касалликлар шифохонасига етказиш лозим.

— Баъзи ҳолатларда боланинг ичи кетса ҳам тана ҳарорати кўтарилмайди. Бу ниманинг белгиси?

— Бу иммун тизимининг кучсизлиги, организмнинг ёт инфекция ва вирусларга қарши курашиш қобилиятининг пастлиги ифодасидир. Бундай вазиятларда ҳам зудлик билан болани тегишли шифокор кўригига йўллаб, соғломлаштириш чорасини кўриш керак.

— Ичкетар бўлган боланинг ахлатига қараб юқумли касалликнинг қайси тури билан касалланганини билиш мумкинми?

— Ҳа, билиш мумкин. Агар ахлат ранги пушти бўлса дизентерия, яшил бўлса организмда стафилококк ёки сальмонеллёз кўпаяётганини англатади. Кулранг кўпикли ахлат эса организмда ротавирус борлигининг белгиси. Ахлатда ёғ ва ҳазм бўлмаган овқат қолдиқлари бўлса, болага истеъмол қилган қайсидир таоми ёқмаганини билдиради. Агар ахлат ўзига хос ранг ва ҳидли бўлса дисбактериоздан нишона бўлиши мумкин. Бундай вазиятларда болани врач кўригидан ўтказиб, касалликка аниқ ташхис қўйиш ва даволаш лозим.

— Ичкетарни уйда гуручни қайнатиб, қатиқ билан аралаштириб ичиш орқали даволаш мумкинми?

— Касалликнинг енгил турида бу усул яхши самара беради. Шу боис Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳам бу усулни хонадон шароитида диареянинг енгил турини даволашда қўллашни тавсия этади. Бироқ касалликнинг оғир турларида бу билан чекланиш кифоя эмас. Болани албатта шифокор кўригига олиб бориб соғломлаштириш керак.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz