Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
76.6K subscribers
7.32K photos
2.9K videos
47 files
11K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.iss.one/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН ЖИЗЗАХЛИК 64 ЁШЛИ БЕМОР ЎТКИР НАФАС ВА ЮРАК ҚОН-ТОМИР ЕТИШМОВЧИЛИГИДАН ВАФОТ ЭТДИ

Жиззах вилояти Бахмал туманида яшаган 64 ёшли Б.Ш. (эркак)да “COVID-19” тасдиқлангач, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.

Шифохонада унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Касаллик ўткир нафас етишмовчилиги, полиорган етишмовчилик асорати билан кечган.

Шунингдек беморда юрак ишемик касаллиги, зўриқиш стенокардияси, гипертония, қандли диабет, семизликнинг 3-даражаси каби ҳамроҳ касалликлар ҳам бўлган.

Беморнинг аҳволи кескин оғирлашган ва юрак-қон томир етишмовчилиги, сатурация кўрсаткичи пасайиб бориши, нафас олишининг қийинлашуви бўйича мутахассислар томонидан ўтказилган реанимацион чораларга қарамай ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН ПОЙТАХТЛИК 32 ЁШЛИ БЕМОР ЎТКИР НАФАС ВА ЮРАК ҚОН-ТОМИР ЕТИШМОВЧИЛИГИ ҲАМДА ЎПКА ШИШИДАН ВАФОТ ЭТДИ

Тошкент шаҳар Сергели туманида яшаган 32 ёшли Д.И. (аёл)да 2 июлдан ҳолсизлик, иситма 38 С даражагача кўтарилиши, йўтал бошланган ва 6 июль куни у “Бэбимед” хусусий клиникасига мурожаат қилган. 9 июлга қадар уй шароитида даволанган.
9 июлдан бошлаб шаҳар 7-сон туғруқ комплексида “29 ҳафталик 5-ҳомиладорлик, 4-туғруқ, икки томонлама пневмония, семизликнинг 2-даражаси, камқонлик” ташхиси билан стационар шароитида даволанган.

Унда “COVID-19” тасдиқлангандан сўнг эса 17 июль куни шаҳар 3-сон туғруқ комплексига ўта оғир аҳволда ўтказилган. У ерда унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Касаллик ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги асорати билан кечган.

Беморда 30 ҳафталик ҳомиладорлик, шунингдек, асоратланган акушерлик анамнези, ҳомиланинг антенатал ўлими, қандли диабет ва семизликнинг 2-даражаси бўлган.

Беморнинг асосий касаллик асоратлари ҳисобига аҳволи кескин оғирлашиб, мутахассислар томонидан стандарт асосида ўтказилган реанимацион чораларларга қарамай у ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, ўпка шиши, полиорган етишмовчиликдан вафот этган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺2020 йил 26 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 20 531 (+140) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 83 нафари Тошкент шаҳрида, 31 нафари Фарғона вилоятида ҳамда 26 нафари Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент вилоятида 67 нафар, Самарқанд вилоятида 64 нафар, Тошкент шаҳрида 44 нафар, Сурхондарё вилоятида ҳам 44 нафар, Андижон вилоятида 38 нафар, Фарғона вилоятида 11 нафар ҳамда Сирдарё вилоятида 6 нафар, жами 274 нафар бемор тузалди.

❗️Шундай қилиб, юртимизда 11 105 (+274) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (54 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 9 310 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺Шу йилнинг 26 июль куни мамлакатимизда 579 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, уларнинг барчаси коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, бугун Тошкент шаҳрида 2 нафар, Жиззах, Бухоро, Тошкент вилоятларида 1 нафардан, жами 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Аввал хабар қилганимиздек, бугун Тошкент шаҳри, Самарқанд, Тошкент, Сурхондарё, Андижон, Фарғона, Сирдарё вилоятларида жами 274 нафар бемор соғайди.

❗️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 20 531 нафар бемордан 11 105 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 54 фоизни ташкил этмоқда.

❗️Айни пайтда коронавирус инфекциясидан даволанаётган 9 310 нафар бемордан 152 нафари оғир, 66 нафари эса ўта оғир аҳволда.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 67 729 нафар, стационар карантинда эса 26 317 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.

@ssvmatbuotkotibi
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН ПОЙТАХТЛИК 65 ЁШЛИ БЕМОР ЎТКИР НАФАС ВА ЮРАК ҚОН-ТОМИР ЕТИШМОВЧИЛИГИДАН ВАФОТ ЭТДИ

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида яшаган 65 ёшли Ш.Г. (эркак)да 4 июлдан касаллик белгилари (тана хароратининг кўтарилиши, йўтал) бошланган. Унда “COVID-19” тасдиқлангач, Вирусология илмий-текшириш институти клиникасига ётқизилган.

Беморга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Касаллик ўткир нафас етишмовчилиги, полиорган етишмовчилик асорати билан кечган.

Шунингдек, беморда юрак ишемик касаллиги, зўриқиш стенокардияси, гипертония каби ҳамроҳ хасталиклар ҳам бўлган.

Беморнинг аҳволи кескин оғирлашган ва юрак қон-томир етишмовчилиги, сатурация кўрсаткичининг пасайиб бориши, нафас олишининг қийинлашуви бўйича мутахассислар томонидан ўтказилган реанимацион чораларга қарамай ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺2020 йил 27 июль соат 11:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 20 820 (+289) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 134 нафари Тошкент шаҳрида, 79 нафари Тошкент вилоятида, 22 нафари Бухоро вилоятида, 18 нафари Сирдарё вилоятида, яна 18 нафари Наманган вилоятида, 13 нафари Андижон вилоятида, 3 нафари Жиззах вилоятида ҳамда 2 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 11 105 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (53 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 9 598 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 152 нафари оғир, 65 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Санитария - эпидемиология назорати Давлат инспекцияси раҳбари Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилди.

Унда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ долзарб саволларга жавоб қайтарилди.
〰️〰️〰️〰️〰️

Хитой коронавируси -аслида биологик қурол эканлиги ростми?

🦠Расмий версия қуйидагича: янги вирус тарқалишининг манбаси тахминан Ухандаги денгиз маҳсулотлари, шунингдек, ёввойи ва экзотик ҳайвонлар (бўри, тулки, илонлар, кўршапалак ва ҳоказо) гўшти савдоси билан шуғуллланадиган шаҳар бозори ҳисобланади.

🦇Табиатда айнан кўршапалаклар коронавирус инфекциясининг асосий ташувчиси ҳисобланади.

☝️Фикримча, коронавирус Хитой биологик қуроли эмас, чунки айнан Хитой ўз вақтида ушбу пандемиядан ўта жиддий азият чеккан.
〰️〰️〰️〰️〰️

Нега интернет тармоқларида тиббиёт ходимлари коронавирус ташхиси, даволаш ва профилактикаси бўйича бир-бирига умуман қарама-қарши фикрларни ёзишаяпди. ССВ раҳбарлигида ҳамма шифокорлар ягона бир тўхтамга келиб олиб, бир хил тавсиялар берса бўлмайдими. Уларга қулоқ солган аҳолининг ҳам боши қотиб қолган, кимга ишонишини билишмайди?

⚡️Бир соҳа вакилларининг ҳар-хил фикрда бўлишлари табиий ҳол, у ўз йўлида баҳс-мунозараларга сабаб бўлиб, натижада ҳақиқат қарор топади.

🔎Кузатиб бораяпман баъзи тиббиёт ходимлари қайсидир тоифадаги (категория) беморларга нималарнидир тавсия этса, дарҳол иккинчи бир шифокор пайдо бўлиб, ушбу тавсияларнинг нотўғри эканлигини, фойда бермаслигини, ҳатто зарари борлигини ёзмоқда.

📌Назаримда тиббиёт ходимлари бир - бирини тўлдиришни, қўшимча тавсиялар беришни, лозим бўлса қайсидир шифокор ниманидир билиб-билмай нотўғри тавсия қилган бўлса, кишибилмас ушбу вазиятдан шифокорни ва унинг тавсияларига ишонган фуқарони олиб чиқиб кетишни ўрганишлари керак.
〰️〰️〰️〰️〰️

Ўткир респиратор инфекциялар билан шифокорга мурожаат қилганда даволаш учун антибиотиклар тайинланган. Коронавирус инфекциясини антибиотиклар ёрдамида даволаш ва олдини олиш мумкинми?

💊Йўқ, антибиотиклар вирусларга таъсир кўрсатмайди, улар фақат бактериал инфекцияларга таъсир кўрсатади.

🦠Шунинг учун коронавирус инфекциясини даволашда ва касалликни олдини олишда ўзбошимчалик билан антибиотикларни қабул қилиш мумкин эмас. Уларни фақат касалликни кечишига қараб шифокор тавсияси билан вирусли инфекцияларни асоратини даволашда қабул қилиш мақсадга мувофиқдир.
〰️〰️〰️〰️〰️

Мобил телефон орқали коронавирус юқтириш мумкинми?

📱Албатта, юқиши мумкин. Мобил телефон бошқа буюмлар каби касаллик қўзғатувчиси, шу жумладан коронавирус инфекцияси ташувчиси бўлиши мумкин.

🧴Мобил телефонидан қўчада, транспортда, жамоат жойларида кенг фойдаланилади, эшик ва зинопоя тутқичлари, магазинларда аравачалар ва бошқа жойларга қўл билан теккандан сўнг тез ифлосланганлиги учун телефонни тез-тез ва доимий равишда антисептик ёрдамида зарарсизлантириш керак. Агар телефон ғилофда бўлса, албатта ғилоф ечилиб тозаланиши керак.
〰️〰️〰️〰️〰️

Тиббиёт чиқиндилари (нина, қўлқоп, ниқоб, фойдаланилган ПЗР- тизим) утилизацияси (йўқ қилиш) қандай амалга оширилади?

❗️ЖССТ маълумотларига кўра, 15 фоизга яқин тиббиёт ва санитария чиқиндилари инсон ва атроф-муҳит учун хавфли ҳисобланади.

📍Улар инфекцион, кимёвий ёки радиактив хавфга эга бўлиб, одамларни оммавий заҳарлаш ва экологияни узоқ муддатга ифлослантиришга қодир.

⚡️Шунинг учун тиббиёт чиқиндиларини йўқ қилишсанитария қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
АОКА ҳузуридаги штабда Санитария - эпидемиология назорати Давлат инспекцияси раҳбари Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилди.

Унда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ долзарб саволларга жавоб қайтарилди.
〰️〰️〰️〰️〰️

Блокатор бейжиларнинг ичида оддий кукун борлиги тўғрисида видеороликлар тарқалди. Бу борада керакли ташкилотлар суриштирув ишларини олиб боришдими, шунингдек, четдан келадиган блокаторларнинг ичидаги таркиби текшириб бориладими?

💳Бейжик ичидага картрежга жойлаштирилган фаол модда - хлор диоксидини сақлайди.

📍Аммо бу модда кишида аллергия, тошмаларни келтириб чиқариши мумкин.

❗️Мазкур блокаторларнинг коронавирусдан ҳимоя қилиши исботловчи маълумотлар мавжуд адабиётларда йўқ. Блокатор тақиш ниқоб ва антисептикнинг ўрнини боса олмайди. Четдан кириб келган ҳар бир махсулот албатта текширувдан ўтказилганидан сўнг ишлатишга рухсат берилади.
〰️〰️〰️〰️〰️

2 марта коронавирусга тест топширдим, иккаласида хам тест натижаси манфий чикди, лекин ўзимни жуда ёмон хис килаяпман шу билан бир каторда ўзима коронавирусни ҳамма симптомларини кузатаяпман. Поликлиникага мурожаат қилганимда сизнинг тест натижаларингиз манфий деб мени даволашдан бош тортишаяпти, бундай холатда мен қандай йўл тутай?

🏥Ҳозирги кунда шифохонага ётиш учун коронавируснинг лаборатория усулида тасдиқланган бўлиши шарт эмас.

Поликлиникаларда ташкил этилган мобил гуруҳлар томонидан ўтказилган тиббий кўрик пайтида касаллик аломатлари кузатилаётган бўлса ва эпидемиологик кўрсатма бўлса, у ҳолда шифохонага ётишингиз учун асос бўла олади.
〰️〰️〰️〰️〰️

Ҳозир кўпчиликда худди аввалгидек ЎРИ, шамоллаш, тумов ҳолатлари кузатилаяпти, лекин бу ҳолатдан коронавирусни юқтириб олингандек шубҳа қилинмоқда. Бу касалликларнинг фарқини қандай билса бўлади?

🦠коронавирус ўрта оғирлик ва оғир кечишида касалликнинг 5-7 кунида тана ҳарорати 38-39 ºС дан ошади, нафас етишмовчилиги, ҳансираш пайдо бўлади;

🤧 оддий шамоллаш ва гриппда эса — аксинча 3-4 кундан кейин бемор аҳволи яхшилана боради.

🔬Бундан ташқари коронавирус касаллигини аниқ ташхислаш учун эпидемиологик анамнез, ПЗР текшируви жавоби мусбат бўлиши, кислород сатурацияси 90% дан камайиши, КТ сида характерли “буғли ойна” симптоми кузатилишини инобатга олишимиз керак.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
ИШ ҲАҚИ ВА ҚЎШИМЧА РАҒБАТЛАНТИРИШ МАБЛАҒЛАРИНИ ТЎЛАНИШИ БИЛАН БОҒЛИҚ САВОЛЛАРИНГИЗ БОРМИ?

Иш ҳақи ва қўшимча рағбатлантириш маблағларини ўз вақтида тўланиши билан боғлиқ саволлар юзага келган ҳолда Молия вазирлигининг ишонч рақами +99871 203-00-50, @murojaat_mf_bot, ҳамда қуйидаги Ҳудудий Давлат молиявий назорати бошқармалари ишонч телефон рақамлари орқали мурожаат қилишингиз мумкин:

1. Қорақалпоғистон Республикаси: 91-382-90-09
2. Aндижон вилояти: 74-228-44-60
3. Бухоро вилояти: 65-223-44-90
4. Жиззах вилояти: 72-226-20-20
5. Қашқадарё вилояти: 75-221-06-57
6. Навоий вилояти: 79-226-09-46
7. Наманган вилояти: 69-228-57-24
8. Самарқанд вилояти: 66-231-12-31
9. Сирдарё вилояти: 67-225-36-86
10. Сурхондарё вилояти: 76-223-02-59
11. Тошкент вилояти: 71-230-01-93
12. Фарғона вилояти: 73-244-47-27
13. Хоразм вилояти: 62-223-07-33
14. Тошкент шаҳри: 71-239-40-83

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН ПОЙТАХТЛИК 64 ЁШЛИ БЕМОР ЎТКИР НАФАС ВА ЮРАК ҚОН-ТОМИР ЕТИШМОВЧИЛИГИ ҲАМДА ЎПКА ШИШИДАН ВАФОТ ЭТДИ

Тошкент шаҳар Яшнобод туманида яшаган 64 ёшли Х.Х. (аёл)да жорий йил 13 июль куни “COVID-19” тасдиқланган ва Вирусология илмий-текшириш институти клиникасига ётқизилган.


Унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги, ўпка шиши асоратлари билан кечган.

Шунингдек, бемор юрак ишемик касаллиги, стенокардия ҳамда гипертония каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги ҳамда ўпка шишидан вафот этган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН ПОЙТАХТЛИК ЯНА БИР БЕМОР ЎТКИР НАФАС ВА ЮРАК ҚОН-ТОМИР ЕТИШМОВЧИЛИГИДАН ВАФОТ ЭТДИ

Тошкент шаҳар Яшнобод туманида яшаган 53 ёшли Б.Т. (эркак)да жорий йил 11 июль куни “COVID-19” тасдиқланган ва Вирусология илмий-текшириш институти клиникасига ётқизилган.


Унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги асоратлари билан кечган.

Шунингдек, у юрак ишемик касаллиги, стенокардия ҳамда гипертония каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺2020 йил 27 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 20 952 (+132) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 84 нафари Тошкент шаҳрида, 48 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун айни пайтга қадар Тошкент вилоятида 75 нафар, Андижон вилоятида 32 нафар, Тошкент шаҳрида 18 нафар ҳамда Фарғона вилоятида 15 нафар, жами 140 нафар бемор тузалди.

❗️Шундай қилиб юртимизда 11 245 (+140) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (53 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 9 588 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​​​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН ПОЙТАХТЛИК 35 ЁШЛИ БЕМОР ЎТКИР НАФАС ВА ЮРАК ҚОН-ТОМИР ЕТИШМОВЧИЛИГИДАН ВАФОТ ЭТДИ

Тошкент шаҳар Чилонзор туманида яшаган 35 ёшли З.Х. (аёл) 15–20 июль кунлари шаҳар 7-сон туғруқ комплексида “3-ҳомиладорлик, икки томонлама пневмония, камқонлик” ташхиси билан стационар шароитида даволанган.

Унда “COVID-19” инфекцияси тасдиқлангач, 20 июль куни шаҳар 3-сон туғруқ комплексига ўтказилган.
Ушбу шифохонада унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Касаллик ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги асорати билан кечган.

Беморнинг аҳволи асосий касаллик асоратлари ҳисобига кескин оғирлашиб, мутахассислар томонидан ўтказилган реанимацион чораларга қарамай ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН ПОЙТАХТЛИК ЯНА БИР БЕМОР ЎТКИР НАФАС ВА ЮРАК ҚОН-ТОМИР ЕТИШМОВЧИЛИГИДАН ВАФОТ ЭТДИ

Тошкент шаҳар Чилонзор туманида яшаган 64 ёшли А.А. (аёл)да жорий йил 17 июль куни COVID-19 тасдиқланган ва COVID-19 инфекцияси ўта оғир кечиши ҳамда икки томонлама пневмония ташхиси билан Вирусология ИТИ клиникасига ётқизилган.


Хасталик ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги ва ўпка шиши асоратлари билан кечган. Шунингдек, бемор юрак ишемик касаллиги, стабил зўриқиш стенокардияси, гипертония касаллиги ва семизликнинг 3-даражаси каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Мутахассислар томонидан реанимацион чоралар кўрилганига қарамай, беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги ҳамда ўпка шишидан вафот этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
БУГУН ЮРТИМИЗДА “COVID-19”ДАН СОҒАЙГАНЛАР КЎРСАТКИЧИ БЎЙИЧА РЕКОРД ЯНГИЛАНДИ. БИР КУНДА ҚАРИЙБ 600 НАФАР БЕМОР ТУЗАЛДИ

Бугун мамлакатимиз ҳудудларида коронавирус инфекциясидан даволанаётган беморлардан 569 нафари соғайди.

Жумладан, 337 нафари Тошкент шаҳридаги 20 та шифохонада даволанаётган беморлардир. 75 нафари Тошкент вилоятида, 53 нафари Қашқадарёда, 32 нафари Андижонда, 22 нафари Наманганда ва яна 22 нафари Сирдарёда, 15 нафари Фарғонада, 13 нафари Жиззахда касалликдан фориғ бўлди.

Эслатиб ўтамиз, соғайганлар кўрсаткичи бўйича сўнгги рекорд натижа шу йилнинг 25 июль куни қайд этилган бўлиб, ўшанда мамлакатимизнинг турли ҳудудларида 359 нафар бемор тузалганди.

Шундай қилиб, юртимизда 11 674 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (55 фоиз) соғайган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺2020 йил 27 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 21 209 (+257) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг барча, яъни 257 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 337 нафар, Тошкент вилоятида 75 нафар, Қашқадарё вилоятида 53 нафар, Андижон вилоятида 32 нафар, Наманган вилоятида 22 нафар, Сирдарё вилоятида ҳам 22 нафар, Фарғона вилоятида 15 нафар ҳамда Жиззах вилоятида 13 нафар, жами 569 нафар бемор тузалиб, рекорд натижа қайд этилди.

❗️Шундай қилиб, юртимизда 11 674 (+569) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (55 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 9 414 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
АФСУСКИ, БУГУН КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИГА ЧАЛИНГАНЛАР КЎРСАТКИЧИ БЎЙИЧА АНТИРЕКОРД ҚАЙД ЭТИЛДИ

🔺Афсуски, шу йилнинг 27 июль куни мамлакатимизда 678 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, уларнинг барчаси коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, бугун Тошкент шаҳрида 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Аввал хабар қилганимиздек, бугун Тошкент шаҳри, Тошкент, Қашқадарё, Андижон, Наманган, Сирдарё, Фарғона ҳамда Жиззах вилоятларида жами 569 нафар бемор соғайди.

❗️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 21 209 нафар бемордан 11 674 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 55 фоизни ташкил этмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 9 414 нафар бемордан 214 нафари оғир, 83 нафари эса ўта оғир аҳволда.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 67 155 нафар, стационар карантинда эса 25 178 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.

@ssvmatbuotkotibi
Тошкент шаҳрида коронавирус касаллигига қарши кураш бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан ҳисобот берилди.

Давлатимиз раҳбари коронавирусга чалинганларни даволашни ташкил этишга ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий-тиббий муассасалар мутахассисларини жалб қилиш муҳимлигига алоҳида эътибор қаратди. Тиббиёт ходимларининг меҳнатига ҳар куни, ўз вақтида ҳақ тўлаш, уларни зарур ҳимоя воситалари, озиқ-овқат ва ётоқ билан таъминлаш зарурлиги қайд этилди.

Батафсил: https://president.uz/uz/lists/view/3741

Вазирлик расмий канали — @ssvuz