Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
36.8K subscribers
6.67K photos
2.6K videos
46 files
10.4K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.iss.one/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
Коронавирус инфекциясининг тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда «қизил», «сариқ» ва «яшил» ҳудудларга ажратилган туман (шаҳар)лар:

2020 йил 4 июль ҳолатига

Хоразм вилояти

🔴 «Қизил» ҳудуд

Урганч шаҳар.

🟡 «Сариқ» ҳудуд

Хива шаҳар, Урганч тумани, Хазорасп тумани, Хонқа тумани.

🟢 «Яшил» ҳудуд

Хива тумани, Тупроққалъа тумани, Қўшкўпир тумани, Янгиариқ тумани, Шовот тумани, Янгибозор тумани, Боғот тумани, Гурлан тумани.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔴🟡🟢 Ҳудудлар тоифаларига ўзгартиришлар киритилди

Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 29 майдаги йиғилиш баёнида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, жорий йил 20 июнь ҳолатига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан киритилган таклифлар, беморларни бутунлай соғайиши ҳамда эпидемик вазиятни эътиборга олган ҳолда туман (шаҳар)ларнинг тоифалари ўзгартирилди.

2020 йил 4 июль ҳолатига:

👉 Қорақалпоғистон Республикаси
👉 Тошкент шаҳри
👉 Андижон вилояти
👉 Бухоро вилояти
👉 Жиззах вилояти
👉 Навоий вилояти
👉 Наманган вилояти
👉 Қашқадарё вилояти
👉 Самарқанд вилояти
👉 Сирдарё вилояти
👉 Сурхондарё вилояти
👉 Тошкент вилояти
👉 Фарғона вилояти
👉 Хоразм вилояти

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИГА ЧАЛИНГАН БЕМОР ЎТКИР НАФАС ВА ЮРАК ҚОН -ТОМИР ЕТИШМОВЧИЛИГИДАН ВАФОТ ЭТДИ

Учтепа туманида яшовчи А. (эркак киши) бир неча кун давомида тана ҳароратининг кўтарилиши, томоғида оғриқ ва ҳолсизлик бўлишига қарамасдан шифокорларга ўз вақтида мурожаат қилмасдан, уй шароитида даволаниб юрган.

Жорий йил 2 июль куни Республика ихтисослаштирилган Фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт марказида тиббий кўрикдан ўтган ва текширув натижасига кўра, пульмонолог тавсиясига асосан Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифохонасига юборилган.
43 ёшли беморга “Икки томонлама пневмония, ўткир нафас етишмовчилиги 2-даража, семизликнинг 3-даражаси” ташхиси қўйилган. Унда коронавирус инфекцияси ҳам аниқланган.

Беморнинг даволаниши давомида кунлик аҳволи малакали шифокорлари томонидан доимий назоратга олинган.

Бироқ шифокорларнинг стандартлар асосида ўтказган тезкор реанимацион муолажаларига қарамасдан бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺2020 йил 6 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 10284 (+141) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 118 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 46 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 72 нафари аҳоли орасида), 20 нафари Андижон вилоятида хориждан кириб келган ва карантинга олинган фуқаролар орасида, 3 нафари Фарғона вилоятида аҳоли орасида аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 6584 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (64 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 3664 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
КОРОНАВИРУСНИНГ ҚАЧОН ТУГАШИ СИЗ-У БИЗГА БОҒЛИҚ

Бутун дунёда, жумладан Ўзбекистонда ҳам коронавирус билан боғлиқ жараён кескин тус олмоқда. Республика махсус комиссияси карантин чекловларини юмшатиши ортидан касаллик статистикаси юқориламоқда. Ўзбекистонда ушбу ҳолат қачонгача давом этади? Мамлакат вирусдан қачон буткул халос бўлади. Ушбу саволга жавоб олиш мақсадида QАLАMРIR.UZ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмоновга микрофон тутди.

“Буни шу кунгача кўплаб олимлар башорат қилишга ҳаракат қилди. Лекин бирортасининг тахмини тўғри чиққани йўқ. Шунинг учун мен ҳам башорат қилмайман. Айтиш жуда қийин”, дейди вазир Алишер Шодмонов.

Ўзбекистонда коронавирусдан сақланишнинг муҳим воситаси тиббий ниқоб тақиш, озодаликка риоя қилиш ва ижтимоий масофа сақлаш экани айтиб келинмоқда. Алишер Шодмонов ҳам касалликнинг тўхташи одамларга боғлиқлигини таъкидлади.

“Ҳаммаси сиз-у бизга, халқимизга боғлиқ. Аниқ қоидалар бор. Уларга риоя этилса, итоат қилинса, биз бу касаллик устидан ғолиб чиқа оламиз. Шундагина касалликдан 2-3 ойда қутилиб кетишимиз мумкин. Акс ҳолда бу вирус узоқ йиллар давомида организмимизда сақланиб қолиши мумкин”, дейди Шодмонов.

Бир неча кун аввал Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш “пик”ка чиқдими, деган савол билан Вирусология илмий-текшириш институти директори, профессор Эркин Мусабоевга юзланган эди. Худди шу савол билан Алишер Шодмоновга ҳам мурожаат қилдик.

“Йўқ, ҳали “пик” ҳолатга чиққанимиз йўқ. Биз ўсишда давом этяпмиз”, дейди Соғлиқни сақлаш вазири.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 10284 нафарни ташкил этмоқда. Беморларнинг 6584 нафари соғайди, 36 киши вафот этди.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент вилоятининг Зангиота туманида коронавирусга чалинган беморларни қабул қилишга мўлжалланган 2 минг кишилик янги шифохона қурилди. Бугун, 6 июль куни шифохонанинг 1000 ўринга мўлжалланган биринчи биноси фойдаланишга топширилади.

👉 https://youtu.be/159tWtWwtwc

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Коронавирусдан уйда даволаниш: бу ҳақда нималар маълум?

Ўзбекистонда коронавирусга чалинган айрим тоифа беморларни 5 июлдан бошлаб уйда даволаш бошланиши эълон қилинган бўлса-да, ҳозиргача бунинг батафсил тартиби эълон қилингани-ча йўқ.

ССВ қошидаги штаб аъзоси, профессор Ҳабибулла Оқилов Кun.uz'га берган интервьюсида бу ҳақда айрим тафсилотларга тўхталиб ўтган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИГА ЧАЛИНГАН 86 ЁШЛИ БЕМОР ЮРАК ҚОН-ТОМИР ВА НАФАС ЕТИШМОВЧИЛИГИДАН ВАФОТ ЭТДИ


Чилонзор туманида яшовчи 86 ёшли З.Р. жорий йил 19 июнь куни қон босими юқорилиги, нутқи ўзгариши, қўл ва оёқлардаги кучсизлик сабаб Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ётқизилган.

27 июнь куни аҳволи оғирлашганлиги сабабли ушбу марказнинг реанимация бўлимига ўтказилган.

Унга инсульт, бош мия шиши, гипертония касаллиги, юрак ишемик касаллиги, ўпканинг сурункали обструктив касаллиги, ўткир юрак ва нафас етишмовчилиги ташхиси қўйилган.

Коронавирусга чалинган ушбу бемор (аёл) 20 йилдан ортиқ вақт мобайнида гипертония касаллиги билан оғриб келган.

Марказ мутахассислари томонидан қатор консультация ва консилиумлар ўтказилиб, даволашнинг доимий назорати таъминланган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан бемор мия шиши, ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺2020 йил 6 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 10362 (+78) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 33 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 29 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, 16 нафари Наманган вилоятида (шундан 4 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 10 нафари аҳоли орасида, 2 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида) аниқланган.

❗️Бугун Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 62 нафар, Жиззах вилоятида 22 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 8 нафар, Наманган ва Сурхондарё вилоятларида 7 нафар, жами 106 нафар бемор тузалди.

❗️Шундай қилиб юртимизда 6690 (+106) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (64 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 3635 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
АФСУСКИ, БУГУН 342 ҲОЛАТДА КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИ АНИҚЛАНИБ, РЕКОРД КЎРСАТКИЧ ҚАЙД ЭТИЛДИ

🔺Шу йилнинг 6 июль куни мамлакатимизда 342 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 204 нафари карантин муассасаларида, 116 нафари аҳоли орасида, 22 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган. Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган 3 нафар бемор вафот этди.

❗️Аввал хабар қилганимиздек, бугун Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Наманган ва Сурхондарё вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 106 нафар фуқаро соғайди.

❗️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 10362 нафар бемордан 6690 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 64 фоизни ташкил этмоқда.

‼️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3635 нафар бемордан 25 нафари оғир, 13 нафари эса ўта оғир аҳволда.

@ssvmatbuotkotibi
🔺2020 йил 7 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 10459 (+97) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 35 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 59 нафари Тошкент шаҳрида ҳамда 3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида аҳоли орасида аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 6690 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 3732 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 25 нафари оғир, 11 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИГА ЧАЛИНГАН САМАРҚАНДЛИК БЕМОР ЎТКИР НАФАС ВА ЮРАК-ҚОН ТОМИР ЕТИШМОВЧИЛИГИДАН ВАФОТ ЭТДИ

Самарқанд вилояти Ургут тумани яшовчи 61 ёшли (эркак) О.Н. жорий йил 27 июнь куни коронавирусга чалинган бемор билан бирламчи мулоқотда бўлганлиги сабабли вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган ва даво муолажалари бошланган.

Унга “COVID-19” инфекцияси оғир кечиши ташхиси қўйилган. Касаллик икки томонлама пневмония, ўткир нафас етишмовчилигининг 3-даражаси асорати билан кечган.

Бемор бундан аввал сурункали буйрак етишмовчилиги, гипертония касаллиги, юрак ишемик касаллиги, ўткир миокард инфаркти билан ҳам оғриган.

Беморнинг даволаниши давомида кунлик аҳволи Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Самарқанд давлат тиббиёт институти мутахассислари томонидан онлайн консультациялар ўтказилиб, доимий назоратга олинган.

Бироқ шифокорларнинг стандартлар асосида ўтказган тезкор реанимацион муолажаларига қарамасдан бемор ўткир нафас ва ўткир юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН БЕМОРНИНГ ОҒИР АҲВОЛИ БАРЧАМИЗГА САБОҚ БЎЛСИН (видео)

Мазкур видеолавҳада акс этганидек, сунъий нафас олиш аппаратига уланган коронавирусга чалинган оғир аҳволдаги беморга шифокорлар томонидан тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Миробод туманида яшовчи 72 ёшли ушбу беморнинг аҳволи ўта оғир. У йиллар давомида қандли диабетдан даволаниб келган, айни пайтда ушбу касалликнинг 2-тури оғир кечмоқда, бемор инсулинга муҳтож. Шунингдек, ёғли гепатознинг 2-даражаси, сурункали панкреатит каби ҳамроҳ касалликлари ҳам мавжуд. Бу эса беморда хасталикнинг оғир кечишига сабаб бўлмоқда.

Ушбу ҳолат бутун дунё мамлакаларида шиддат билан тарқаётган коронавирус инфекциясининг нақадар хавфли эканлигидан далолат беради. Агар карантин қоидаларига қатъий риоя этмасак, хушёр бўлмасак, нафақат ўзимизни, балки яқинларимизни ҳам хавф остига қўйишимиз мумкин. Негаки, атрофимизда коронавирусга чалинганлар йўқлигига ҳеч ким кафолат бера олмайди...

Шундай экан, ўзимиз учун хулоса қилайлик, ҳар қадамда, ҳар қандай инсон орқали коронавирус инфекцияси юқиш эҳтимоли борлигини унутмаган ҳолда, озодаликни ва ижтимоий масофани сақлаш, қўлларни яхшилаб қайта-қайта ювиш, зарурат бўлмаганда кўчага чиқмаслик, кўчага чиққанда ниқоб тақиб юриш каби карантин қоидаларига қатъий риоя этишни асло ёддан чиқармайлик.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.


Вазирлик расмий канали — @ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИГА ЧАЛИНГАН ПОЙТАХТЛИК 79 ЁШЛИ БЕМОР ЎТКИР ЮРАК-ҚОН ТОМИР ВА НАФАС ЕТИШМОВЧИЛИГИДАН ВАФОТ ЭТДИ

Тошкент шаҳри Юнусобод туманида яшовчи, 79 ёшли Х.Б. (эркак киши) жорий йил 19 июнь кунидан тана ҳарорати кўтарилиб, йўтал безовта қилган. Шунга қарамай, мутахассисларга мурожаат қилмасдан бир ҳафта давомида уйида даволанган.

2 июль куни эса биринчи маротаба оилавий поликлиникага мурожаат қилган. Фуқародан “COVID-19” инфекциясига намуна олинган ва хонадонида дезинфекция ишлари амалга оширилган.

Унга “COVID-19”, юрак ишемик касаллиги, зўриқиш стенокардияси, гипертония, паркинсонизм касаллиги ташхиси қўйилган.

Шифокорларнинг стандартлар асосида ўтказган тезкор реанимацион муолажаларига қарамасдан бемор ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺2020 йил 7 июль соат 17:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 10 587 (+128) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 112 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 84 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 28 нафари аҳоли орасида), 11 нафари Қорақалпоғистон Республикасида (шундан 6 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари аҳоли орасида, 3 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида), 2 нафари Жиззах вилоятида, яна 2 нафари Қашқадарё вилоятида аҳоли орасида, қолган 1 нафари эса Тошкент вилоятида халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 6 690 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 3 858 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ЮРТИМИЗГА КОРОНАВИРУС БИЛАН ОҒРИГАН БЕМОРЛАРНИ ТРАСПОРТИРОВКА ҚИЛИШ УЧУН МАХСУС РЕАНИМОБИЛЛАР ОЛИБ КЕЛИНДИ

Бугун юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш борасидаги ишларни ривожлантиришга хизмат қилувчи яна бир қувончли ҳодиса сифатида юртимизга хорижда ишлаб чиқарилган 15 та махсус замонавий реанимобилларнинг олиб келинганини айтишимиз мумкин.

Таъкидлаш жоизки, уч ойдан кўп вақт давомида юртимизда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар даволанаётган тиббиёт муассасалари барча керакли жиҳозлар билан таъминланган.

Келтирилган янги махсус реанимобиллар эса беморларни транспортировка қилиш соҳасидаги камчиликларни тўлиқ бартараф қилишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Эътиборли жиҳати, ушбу реанимобиллар дефибриллятор, ЭКГ ва сунъий нафас бериш аппаратлари, дори-дармонлар каби барча керакли воситалар билан жиҳозланган бўлиб, беморни бир манзилдан тиббиёт муассасасига етказиб боргунча унинг ҳаётини сақлаб қолиш имкониятини беради.

Шунингдек, беморларни ташишда тиббиёт ходимларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида реанимобиллар биобокслар билан таъминланган. Ушбу махсус насилканинг устига қилинган қопламада дарчалар бўлиб, улар орқали тиббиёт ходими беморга бемалол муолажалар ўтказиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 2017-2018 йиллар мобайнида Ўзбекистон тарихида биринчи марта тез тиббий ёрдам хизмати учун 1500 та янги ихтисослашган автомашиналар харид қилинганди.

Жорий йилнинг январида эса пойтахтимизнинг тез тиббий ёрдам хизмати учун хориждан келтирилган 150 та “Ford” русумидаги энг замонавий реанимобиллар топширилганди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИГА ЧАЛИНГАН НАВОИЙЛИК БЕМОР ЎТКИР ЮРАК ҚОН-ТОМИР ВА НАФАС ЕТИШМОВЧИЛИГИДАН ВАФОТ ЭТДИ

Навоий шаҳрида яшовчи, 38 ёшли Х.Ш. жорий йил 2 июль куни коронавирус инфекциясига намуна топширган ва касаллиги тасдиқланган. Шу куннинг ўздаёқ шифохонага ётқизилган.


Унга “COVID-19” инфекцияси оғир кечиши, икки томонлама пневмония, нафас етишмовчилиги 1-2-даражаси ташхиси қўйилган.

Қўшимча гипертония касаллиги 3-даража, артериал гипертензия ташхиси ҳам қўйилган. Касаллик ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги 3-4-даража, ўткир бош мия ва ўпка шиши каби асоратлар билан кечган.

Бемор 2019 йилдан буён гипертония касаллиги билан назоратда турган. Беморнинг даволаниши давомида кунлик аҳволи мутахассислар томонидан доимий назоратга олинган.

Бироқ шифокорларнинг стандартлар асосида ўтказган тезкор реанимацион муолажаларига қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги, ўткир бош мия ва ўпка шиши оқибатида вафот этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺2020 йил 7 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 10670 (+83) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 23 нафари Тошкент вилоятида (шундан 16 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 7 нафари аҳоли орасида), 18 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 4 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 14 нафари аҳоли орасида), 15 нафари Бухоро вилоятида, яна 15 нафари Сирдарё вилоятида ҳамда 12 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Бугун Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 59 нафар, Қашқадарё вилоятида 54 нафар, Жиззах вилоятида 6 нафар, Бухоро вилоятида 2 нафар, жами 121 нафар бемор тузалди.

❗️Шундай қилиб юртимизда 6811 (+121) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (63 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 3819 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺Шу йилнинг 7 июль куни мамлакатимизда 308 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 187 нафари карантин муассасаларида, 117 нафари аҳоли орасида, 4 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган. Шу билан бирга, бугун Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Навоий вилоятларда 1 нафардан, жами 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Аввал хабар қилганимиздек, бугун Тошкент шаҳри, Қашқадарё, Жиззах ва Бухоро вилоятларидаги тиббиёт муассасаларида 121 нафар фуқаро соғайди.

❗️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 10670 нафар бемордан 6811 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 63 фоизни ташкил этмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3819 нафар бемордан 24 нафари оғир, 13 нафари эса ўта оғир аҳволда.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 44 713 нафар, стационар карантинда эса 25 032 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.

@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Охирги 14 кунда коронавирус бўйича аниқланган ҳолатларнинг 52%и чет элдан келган фуқароларда, 48%и эса мамлакат аҳоли орасида аниқланган.

Аҳоли орасида тўй, турли маросим ва оилавий тадбирлар вируснинг тарқалишига хизмат қилаяпти. Масалан, 4 та тўйда 110 та касаллик аниқланган, бундан ташқари, биргина Юнусобод туманида ўтказилган тўйда 79 киши вирус юқтириб олган. 30 кишилик лимитга риоя этиш учун бир кунда уч марта тўй қилган.

Охирги бир ойда Ўрикзорда 35 та, Юнусобод бозорида 39 та, Чорсуда 11 та, Абу Сахийда 47 та, Чилонзор буюм бозорида 52 та ҳолатда вирус аниқланган. Қурилиш ташкилотларида 200 дан ортиқ кишида вирус қайд этилган.

Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадмановнинг Ўзбекистон 24 телеканалига берган интервьюси

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИГА ЧАЛИНГАН ПОЙТАХТЛИК 64 ЁШЛИ БЕМОР ЎТКИР НАФАС ВА ЮРАК ЕТИШМОВЧИЛИГИДАН ВАФОТ ЭТДИ


Тошкент шаҳри Олмазор туманида яшовчи 64 ёшли М.Х. (аёл) жорий йил 1 июль куни қоринда ва чап кўкрак соҳасида оғриқлар кучайганлиги сабабли Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифохонасига ётқизилган.

У постхолецистэктомик синдром, ўткир панкреатит, гастрит, сурункали камқонлик, юрак ишемик касаллиги, стенокардия ташхиси билан даволанган.

3 июль куни эса беморда нафас етишмовчилиги белгилари кучайганлиги сабабли реанимация бўлимига ўтказилган ва “COVID-19” инфекциясига намуна олинган.

Унга “COVID-19”, икки томонлама пневмония, ўткир нафас етишмовчилиги, ўткир респиратор дистресс синдром, постхолецистэктомик синдром, ўткир панкреатит, гастрит, сурункали камқонлик, юрак ишемик касаллиги, стенокардия ташхиси қўйилган.

Беморнинг даволаниши давомида кунлик аҳволи мутахассислар томонидан доимий назоратга олинган.

Бироқ шифокорларнинг стандартлар асосида ўтказган тезкор реанимацион муолажаларига қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак етишмовчилигидан вафот этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺2020 йил 8 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 10 838 (+168) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 161 нафари Қашқадарё вилоятида (шундан 127 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 34 нафари аҳоли орасида), 7 нафари Наманган вилоятида (шундан 3 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 4 нафари аҳоли орасида) аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 6 811 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 3 986 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 24 нафари оғир, 13 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz