Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
110K subscribers
6.98K photos
2.73K videos
47 files
10.7K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.iss.one/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ:
ТОШКЕНТ ФАРМАЦЕВТИКА ИНСТИТУТИГА ЯНГИ РЕКТОР ТАЙИНЛАНДИ


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 3 июлдаги тегишли қарорига асосан Тошкент Фармацевтика институти ректори лавозимига Ризаев Камал Саидакбарович тайинланди.

К.Ризаев 1972 йилда туғилган. 1995 йилда Россия давлат тиббиёт университетини шифокор -педиатр мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари котибияти мудири лавозимида фаолият юритиб келган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
July 4, 2020
🔺2020 йил 4 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 9708 (+97) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 6 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 58 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 27 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 31 нафари аҳоли орасида), 26 нафари Тошкент вилоятида (шундан 10 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 16 нафари аҳоли орасида) 6 нафари Навоий вилоятида ҳамда 1 нафари Қашқадарё вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 6425 (+174) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (66 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 3252 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
July 4, 2020
July 4, 2020
🔺2020 йил 5 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 9829 (+121) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 106 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 7 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 4 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 3 нафари аҳоли орасида), 7 нафари Тошкент вилоятида (шундан 4 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 3 нафари аҳоли орасида), 1 нафари эса Сирдарё вилоятида халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 6425 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 3373 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 15 нафари оғир, 10 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
July 5, 2020
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИГА ЧАЛИНГАН 71 ЁШЛИ БЕМОР ЎТКИР ЮРАК-ҚОН ТОМИР ВА НАФАС ЕТИШМОВЧИЛИГИДАН ВАФОТ ЭТДИ


Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида яшовчи, 71 ёшли онахон М.Г. жорий йил 30 июнь куни коронавирус аниқланганлиги сабабли Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасининг реанимация бўлимига ётқизилган.

Унга “Юрак ишемик касаллиги, гипертония, стенокардия, қандли диабет, сурункали буйрак етишмовчилиги, икки томонлама пневмония оғир кечиши, ўткир нафас етишмовчилиги” ташхиси қўйилган.

Бемор бундан аввал, охирги 10 йил давомида юрак ишемик касаллиги, гипертония, стенокардия, қандли диабет, сурункали буйрак етишмовчилиги ташхиси билан даволаниб юрган. Сўнгги бир ой ичида эса режали гемодиализ муолажаларини олишни бошлаган.

Беморнинг даволаниши давомида кунлик аҳволи малакали шифокорлар томонидан маслаҳатлар, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази мутахассислари томонидан телемедицина орқали консилиумлар ўтказилиб, доимий назоратга олинган.

Бироқ шифокорларнинг стандартлар асосида ўтказган тезкор реанимацион муолажаларига қарамасдан бемор ўткир юрак-қон томир ва ўпка етишмовчилигидан вафот этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
July 5, 2020
Коронавирус беморларини даволовчи янги шифохонадан махсус репортаж (видео)

Коронавирус пандемияси бутун дунёга тарқалиб, инсонлар ҳаётига катта хавф туғдирмоқда. Айни вақтда Ўзбекистонда ушбу касаликка чалинганлар 9611 нафарни ташкил этмоқда. 6306 киши ушбу касалликни енгиб ўтган.

Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморларга малакали тиббий ёрдам кўрсатишга ҳаракат қилинмоқда. Ўтган оз муддат ичида Тошкент вилоятининг Зангиота туманида 2 минг ўринга мўлжалланган янги шифохонанинг қурилиши бошланиб, унинг бир қисми битирилди. Жорий йилнинг 6 июль куни шифохонанинг 1000 ўринга мўлжалланган биринчи биноси фойдаланишга топширилади. QALAMPIR.UZ ушбу шифохонада бўлиб, шароитлар билан танишди.

Тошкент вилояти Зангиота туманида барпо этилаётган кўп тармоқли махсус шифохона 2 минг ўринга мўлжалланган. Лекин 4 минг ўрингача трансформация қилиш имконияти бор.

Шифохона лойиҳасининг умумий қиймати 504 миллиард сўм бўлиб, 33 гектарда 2 та комплекс қурилмоқда. Бунда юқумли касалликлар хусусияти ва замонавий тиббиёт талаблари инобатга олинган.

Хусусан, стационар жойларнинг ҳаммаси боксланган, ҳар бир хона автоном. Биридаги ҳаво бошқасига ўтмайди. Уларга кириб-чиқиш ҳам, хизмат кўрсатиш ҳам алоҳида. Касаллар келгач, қабул бўлимидан тамбур орқали тўғридан-тўғри ўз палатасига жойлаштирилади.

Барча корпуслар, бўлинмалар тоза ва нотоза йўлаклар билан ажратилган. Тоза йўлакдан фақат тиббий персонал ўз вазифасини бажариш учун фойдаланади. Шифокорлар ҳаракатланиш чоғида санитар ўтказгичлар орқали ўтади. Бу барчанинг – ташхиси ноаниқ бўлганлар, врачлар ва бошқа хизматчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш имконини беради.

72 ўринли реанимация бўлимида ҳар бир койка сунъий ўпка вентиляцияси ва даволаш аппаратлари билан жиҳозланган. Бу бўлимни кардиология, неврология, педиатрия каби турли йўналишлар бўйича жиҳозлаш ҳам мумкин.

Жарроҳлик залларига ҳаво тепадан берилади ва ён томонлардан сўрилади. Натижада доимий стериллик таъминланади.

Лабораторияда вирусология, биокимё ва иммунология, микробиология, паразитология бўйича энг илғор аппаратлар ўрнатилган. Масалан, амалдаги полимер занжирли реакция ускунаси 5 соатда ўртача 40 кишига ташхис қўйса, бу ердаги замонавий жиҳозлар 2 соатда 90 та намунани аниқлаш имкониятига эга. Кўрпа-тўшак ва матолар ювилиб, бошқа буюмлар буғ ёрдамида дезинфекция қилинади.

👉 https://youtu.be/swJ20vD6FE0

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
July 5, 2020
July 5, 2020
Биз бу ерда (Зангиота юқумли касалликлар шифохонаси – таҳр.) муҳандислик коммуникацияси, лойиҳалаш, қурилиш материаллари, беморларга ва ходимларга қулайлик бўйича тизимли тўғри клиника нима эканини кўрамиз. Шу нуқтаи назардан эски ТошМИда янги кўп тармоқли клиникани қуряпмиз. У ерда ўша клиника ходимлари ишлайди. Қурилиш ишлари бўш ерда бошланган, аниқроғи якунланяпти.

Эски бинолар Стоматология институти, Тошкент тиббиёт академияси, аниқроғи бугунги кунда жуда ноқулай шароитда ишлаётган кафедралар учун ўқув-клиник база бўлади. Балки қайсидир маъмурий идорамиз ҳам у ерга кўчирилиши мумкин. Бу ер тиббиёт шаҳарчаси сифатида қолади”, дея аниқлик киритди Шодмонов.

👉 https://youtu.be/J5SHpp1DiMo

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
July 5, 2020
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИГА ЧАЛИНГАН ПОЙТАХТЛИК БЕМОРНИНГ ШИФОКОРГА КЕЧ МУРОЖААТ ҚИЛИШИ УНИНГ ВАФОТИГА САБАБ БЎЛДИ


Пойтахтлик З. 45 ёшга тўлган эди. Унда бир неча кун давомида коронавирус инфекцияси аломатлари сезилиб, тана ҳароратининг кўтарилиши, томоғида оғриқ ва ҳолсизлик кузатилган.

Аммо шундай бўлишига қарамасдан у шифокорга ўз вақтида мурожаат қилмай, уй шароитида даволаниб юрган.

Натижада шу йилнинг 30 июнь куни Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам шифохонасига ўта оғир ҳолатда, ўткир нафас етишмовчилиги билан олиб келиниб, реанимация бўлимига ётқизилган.

Беморга (эркак киши) юрак ишемик касаллиги, ўткир юрак ва нафас етишмовчилиги, икки томонлама пневмония дастлабки ташхиси қўйилган.
Беморнинг даволаниши давомида кунлик аҳволи малакали шифокорлар ва етакчи мутахассислар томонидан керакли маслаҳат ва телемедицина орқали бир неча бор консилиумлар ўтказилиб, доимий назоратга олинган.

Бироқ шифокорларнинг реанимацион муолажаларига қарамасдан бемор ўткир юрак-қон томир ва ўпка етишмовчилигидан вафот этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
July 5, 2020
🔺2020 йил 5 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 9936 (+107) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 33 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 66 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 7 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 59 нафари аҳоли орасида), қолган 8 нафари Тошкент вилоятида (шундан 6 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари аҳоли орасида) аниқланган.

❗️Бугун айни пайтга қадар пойтахтимиздаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 21 нафар бемор тузалиб, юртимизда жами 6446 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (65 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 3457 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
July 5, 2020
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
July 5, 2020
​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИГА ЧАЛИНГАН ТОШКЕНТЛИК БЕМОР ЎТКИР НАФАС ВА ЮРАК ЕТИШМОВЧИЛИГИДАН ВАФОТ ЭТДИ


Тошкент шаҳри Юнусобод туманида яшовчи, 49 ёшли Н.У. (аёл киши) бир неча кун давомида тана ҳароратининг кўтарилиши, томоғида оғриқ ва ҳолсизлик бўлишига қарамасдан шифокорларга ўз вақтида мурожаат қилмаган.

Жорий йил 3 июль куни бемор хусусий клиникада коронавирусга таҳлил топширган. Шу куни аҳволи оғирлашганлиги сабабли 7-сон шаҳар клиник шифохонасининг реанимация бўлимига ётқизилиб, сунъий нафас олиш аппаратига уланган.

Унга “Икки томонлама пневмония, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, кома I” ташхиси қўйилган. Беморнинг даволаниши давомида кунлик аҳволи малакали шифокорлар томонидан доимий назоратга олинган.

Бироқ шифокорларнинг стандартлар асосида ўтказган реанимацион муолажаларига қарамасдан бемор ўткир нафас ва юрак етишмовчилигидан вафот этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
July 5, 2020
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАНЛАР 10 МИНГ НАФАРДАН ОШДИ. ДАВОЛАНИШ КЎРСАТКИЧИ 65 ФОИЗНИ ТАШКИЛ ЭТМОҚДА

🔺2020 йил 5 июль соат 23:30 ҳолатига кўра,
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 10020 (+84) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 16 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 27 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 5 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 22 нафари аҳоли орасида), 22 нафари Тошкент вилоятида (шундан 6 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 16 нафари аҳоли орасида) 19 нафари Самарқанд вилоятида (шундан 3 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 16 нафари аҳоли орасида) аниқланган.

❗️Бугун пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 21 нафар, Тошкент тиббиёт академияси клиникасида 66 нафар, 1-сон шаҳар клиник шифохонасида 26 нафар ва Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 46 нафар бемор тузалиб, юртимизда жами 6584 (+159) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (65 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 3402 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
July 5, 2020
July 5, 2020
🔺2020 йил 6 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 10143 (+123) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 43 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 60 нафари Андижон вилоятида (шундан 58 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари аҳоли орасида), 20 нафари Тошкент вилоятида халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 6584 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 3524 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 25 нафари оғир, 8 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
July 6, 2020
​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИГА ЧАЛИНГАН ПОЙТАХТЛИК БЕМОР ЎТКИР ЮРАК ҚОН-ТОМИР ВА НАФАС ЕТИШМОВЧИЛИГИДАН ВАФОТ ЭТДИ

Тошкент шаҳри Олмазор туманида яшовчи 67 ёшли Л.М. (эркак киши) жорий йил 26 июндан томоғида оғриқ, тана ҳарорати кўтарилган, аммо шифокорга мурожаат қилмасдан уйида даволанган.

1 июль куни эса йўтали кучайиб, нафас сиқиши белгилари пайдо бўлгач, тез ёрдам чақирган ва тез тиббий ёрдам машинасида Тошкент шаҳар 2-сон юқумли касалликлар шифохонасига олиб борилган.

Шу куни ундан “COVID-19” инфекциясига таҳлил олиниб, зудлик билан реанимацион муолажалар бошланган. Беморга ўткир миокард инфаркти, икки томонлама пневмония, нафас етишмовчилигининг 2-даражаси, юрак ишемик касаллиги, гипертония касаллиги” ташхиси қўйилган. Унда коронавирус инфекцияси ҳам аниқланган.
Беморнинг даволаниши давомида кунлик аҳволи шифокорлар томонидан доимий назоратга олинган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган тезкор реанимацион муолажаларга қарамасдан бемор ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
July 6, 2020
July 6, 2020
ҚИЛИНГАН МУОЛАЖАЛАР ВА КЎРСАТИЛГАН РЕАНИМАЦИОН ЁРДАМЛАРГА ҚАРАМАЙ, СИАМ ЭГИЗАКЛАРИ ВАФОТ ЭТДИ

Жорий йилнинг 29 июнида оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқларда Самарқандда икки бошли чақалоқ дунёга келганлиги ҳақида хабар тарқалган эди.

Шу йилнинг 25 июнида фуқаро М.Ч. ҳомиланинг 38 хафталиги билан вилоят Перинатал марказига мурожаат қилган ҳамда 27 июнь, шанба куни ундан сиам эгизаклари дунёга келган.

Чақалоқларда нафас ва юрак етишмовчилиги борлиги, уларга доимий намланган ва илитилган кислород билан нафас олиши ҳамда тажрибали мутахассислар назоратида бўлиши зарурлиги сабабли эгизаклар жорий йилнинг 29 июнь куни Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказига ўтказилган эди.

Бугун, 6 июль куни вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази шифокорлар томонидан ўтказилган тезкор реанимацион муолажаларга қарамасдан, чақалоқларда кўп сонли туғма ривожланиш нуқсонлар борлиги сабабли дастлаб соат 7:50 да сиам эгизакларининг биринчиси, 10:50 да эса иккинчиси нафас ва юрак етишмовчилиги туфайли вафот этди, деб хабар беради Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
July 6, 2020
July 6, 2020
July 6, 2020