Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
134K subscribers
6.88K photos
2.69K videos
47 files
10.6K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.iss.one/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
Ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси юртимизда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳаси ходимлари куни этиб белгиланган. Ушбу байрам муносабати билан бугун тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Унда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ўз ҳаётини инсон саломатлигини асрашдек олижаноб ишга бағишлаб келаётган тиббиёт ходимларига табриги ўқиб эшиттилди.

Қутловда Янги Ўзбекистон эришаётган катта ютуқларда, инсон капиталини ривожлантиришда жонкуяр тиббиёт ходимларининг муносиб ҳиссаси эътироф этилиб, кейинги йилларда амалга ошираётган кенг кўламли ислоҳотлар туфайли соғлиқни сақлаш тизимида юз бераётган туб ўзгаришлар қайд этилган. Тиббиётни янада халқчил соҳага айлантириш, одамларни ушбу тизимдан рози қилиш масаласи доимо давлатимиз эътибори марказида бўлиши таъкидланган.

Шунингдек, куни кеча Президентимиз фармони билан ибратли фаолияти учун соҳа ходимларидан бир гуруҳи орден ва медаллар билан мукофотланган эди. Бугунги тадбирда ушбу юксак мукофотлар Тошкент шаҳри ҳокими Ш.Умурзоқов ва соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи А.Худаяров томонидан ўз эгаларига тантанали равишда топширилди.

Второе воскресенье ноября в нашей стране отмечается как День работников сферы здравоохранения Узбекистана. В связи с этим сегодня состоялось торжественное мероприятие.

На нем я зачитал поздравление Президента Шавката Мирзиёева медицинским работникам, посвятившим свою жизнь благородному делу охраны здоровья человека.

В поздравлении отмечаются достойный вклад преданных своему делу медицинских работников в достижение больших успехов и развитие человеческого капитала в Новом Узбекистане, а также кардинальные изменения, происходящие в системе здравоохранения в результате масштабных реформ, осуществляемых в нашей стране в последние годы. Подчеркивается: чтобы качественные медицинские услуги стали еще более доступны населению, повысилась удовлетворенность работой этой системы, развитие сферы постоянно будет в центре внимания государства.

Также накануне указом Президента за образцовую деятельность группа работников сферы была награждена орденами и медалями. На сегодняшнем мероприятии эти высокие награды были торжественно вручены их обладателям хокимом города Ташкента Ш.Умурзаковым и исполняющим обязанности министра здравоохранения А.Худаяровым.

🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
💐 Байрамингиз муборак бўлсин, азиз тиббиёт ходимлари!

🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Якунланган ҳафта давомида каналимизда эълон қилинган энг муҳим хабарлар дайжести

➡️"Респиратор касалликларни ташхислаш ва даволаш инновациялари" мавзуида анжуман бўлиб ўтди

🟢 Миллий тиббиёт маркази халқаро сифат сертификатига эга бўлди

🔬 Сурхондарёда илк бор лапароскопик усулда буйрак трансплантацияси амалга оширилди

🥇“Патронаж доя – аёл саломатлиги таянчи” кўрик-танлови ғолиблари аниқланди

🇹🇷 Тиббиётда трансформация ишларини амалга ошириш учун туркиялик мутахассислар гуруҳи жалб этилди

🚫 Халқ табобати: Рухсат этилмаган усулларда даволаш хизматларини реклама қилиш тақиқланди

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг катталар Қабул бўлими реконструкция қилинди

📌 Бир гуруҳ соғлиқни сақлаш тизими ходимлари давлат мукофотларига сазовор бўлди

📁 Республика ихтисослаштирилган эндокринология марказига ISO сертификатлари топширилди

📝 Президент Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларига байрам табриги йўллади

📆 Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан пойтахтимизда тантанали тадбир ўтказилди

ССВ: Вазир соҳа фидойиларини қутлади

🩺 Янги Ўзбекистон тиббиёти ислоҳ қилинмоқда

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Малакали ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимларини тайёрлаш “лабораторияси”

Тиббиёт – доимий ривожланиб, такомиллашиб борувчи соҳа. Шунинг учун ҳам соғлиқни сақлаш тизими ходимлари мунтазам ўз билим ва малакасини ошириб, янгиликлар билан танишиб боришга эҳтиёж сезади. Бу вазифани Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш маркази ҳамда унинг ҳудудлардаги филиаллари ҳам бажариб келмоқда.

🏥Ҳозир марказда таълим жараёни 100 дан ортиқ аккредитациядан ўтган ўқув дастури ёрдамида амалга оширилади.

📔25 мингдан зиёд адабиётларга эга бой кутубхона ва унинг онлайн версиясидан фойдаланиш имкониятлари мавжуд. Бунинг учун махсус серверларга уланган ахборот портали ишлаб чиқилган бўлиб, зарур китобни тегишли QR-код орқали мутолаа қилиш мумкин. Марказда энг сара китоб ва қўлланмалардан иборат фонд шакллантирилган ва серверга юкланган адабиёту қўлланмаларнинг электрон шаклини олиш имконини берадиган электрон китоб жавони ўрнатилган.

🧑🏻‍💻Марказда барча йўналишлар, хусусан, оналар ва болалар саломатлиги, кардиология, хирургия ва травматология каби ихтисосликлар бўйича симуляцион хоналар ташкил этилган. Малака оширувчилар ўзлаштирган янги билим ва кўникмаларини шу ернинг ўзида муляжларда синаб кўришлари мумкин.

🌐Албатта, ўқув дастурларининг замон билан ҳамнафаслигини таъминлашда халқаро эксперт ва ташкилотларнинг ўрни беқиёс. Бу борада марказ Хитой, Россия, Япония, Туркия, Беларусь, Қозоғистон каби давлатлар билан ўрта тиббиёт ходимларини тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ҳамкорлик алоқаларига эга. Хусусан, хитойлик мутахассислар билан халқ табобати, Япония билан кексалар парвариши, Туркия ва Беларусь мутахассислари билан дояларни ўқитиш борасида самарали ҳамкорлик йўлга қўйилган.

💻Муҳими, ўқув дастурларини якунлаганлар инсон омилидан мутлақо ҳоли тарзда синовдан ўтказилмоқда.

📃Марказда ўқитилаётганларни уч босқичли баҳолаш тизими жорий қилинган. Дастлаб онлайн тарзда тест топширилади, сўнг амалий имтиҳондан ўтилади, сўнгги босқичда эса тингловчиларнинг билимлари электрон тизим орқали оғзаки баҳоланади. Бу жараёнлардан муваффақиятли ўтган ходимларга намунадаги сертификат берилади.

📌Жорий йилнинг ўзида республика бўйича 42 579 нафар ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакаси оширилди. Шундан 6 908 нафари Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш марказида ўқитилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram