Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
98.2K subscribers
6.71K photos
2.63K videos
46 files
10.4K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.iss.one/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев 29 май куни Тошкент вилояти Зангиота туманида барпо этилаётган кўп тармоқли махсус шифохона қурилиши билан танишди.

Зангиота туманидаги махсус шифохона лойиҳасининг умумий қиймати 504 миллиард сўм бўлиб, 33 гектарда 2 та комплекс қурилмоқда. Бунда юқумли касалликлар хусусияти ва замонавий тиббиёт талаблари инобатга олинган. Муассаса 2 минг ўринга мўлжалланган. Лекин 4 минг ўрингача трансформация қилиш имконияти бор.

Давлатимиз раҳбари касалхонада яратилган шароитлар билан танишди. Мутасаддилар билан суҳбатда ундан оқилона фойдаланиш, тиббиёт ходимларини рағбатлантириш муҳимлигини таъкидлади.

- Бундай замонавий шифохонани қуриш сермашаққат, ундан самарали фойдаланиш эса ундан ҳам қийин. Шунинг учун бу ерга врач эмас, ташкилотчи одам раҳбар бўлиши керак. Ходимларнинг маоши бонус тизимида бўлиши зарур. Натижа яхши бўлса, яхши даромад олишсин, - деди Шавкат Мирзиёев.

Батафсил: https://president.uz/uz/lists/view/3614

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
​​🔺2020 йил 29 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3488 (+20) нафарни ташкил этмоқда.

🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг 4 нафари Самарқанд вилоятида аҳоли орасидан аниқланган. Шунингдек, шу йилнинг 25 майида Россия, 26 майда эса Қозоғистондан Қўнғирот туманидаги чегара пости орқали мамлакатимиз худудига кириб келган 2 нафар халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида тасдиқланган. Коронавирус инфекцияси қайд этилиши билан боғлиқ бўлган бугунги яна 14 ҳолат шу йилнинг 25 майида Екатеринбург -Тошкент йўналишидаги чартер рейс билан юртимиздаги Карантин марказига олиб келинган фуқаролар орасида аниқланди.

🟢Айни пайтда юртимизда 2728 (+34) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайди.

❗️Аввал хабар қилганимиздек, тузалганларнинг 5 нафари Қорақалпоғистон Республикаси, 7 нафари Самарқанд вилояти ҳамда 22 нафари Тошкент шаҳридан.

🟡Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 746 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺Бугун мамлакатимизда коронавирус инфекцияси қайд этилган 44 ҳолатнинг 32 нафари карантин муассасаларидан, 4 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси, 8 нафари (Тошкент шаҳри 4, Самарқанд вилояти 4) эса аҳоли орасидан аниқланди.

❗️Кун давомида 34 нафар бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

‼️Айни пайтгача касалликка чалинган 3488 нафар бемордан 2728 нафари бутунлай соғайиб, даволаниш даражаси 78 фоизни ташкил этмоқда. 746 нафар бемор юртимизнинг 7 худудидаги тиббиёт муассасаларида даволанишмоқда. Улардан 7 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.

‼️Бугун мамлакатимизда уй карантинига 1199 нафар фуқаро олиниб, 1383 нафар фуқаро чиқарилди.

Стационар карантинга эса 671 нафар фуқаро олиниб, 1484 нафар фуқаро ўз уйига кузатилди.

@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти Зангиота туманида барпо этилаётган кўп тармоқли махсус шифохона қурилиши билан танишди.

Махсус шифохона лойиҳасининг умумий қиймати 504 миллиард сўм бўлиб, 33 гектарда 2 та комплекс қурилмоқда. Бунда юқумли касалликлар хусусияти ва замонавий тиббиёт талаблари инобатга олинган. Муассаса 2 минг ўринга мўлжалланган. Лекин 4 минг ўрингача трансформация қилиш имконияти бор.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

❗️Амалдаги карантин талаблари 2020 йил 15 июнга қадар узайтирилди.

✔️ Шу билан бирга 2020 йил 1 июндан бошлаб қуйидаги фаолият турларига ҳам рухсат берилмоқда:

🔴 "қизил" ҳудудларда:

риэлторлик фаолияти;

реклама ва маркетинг фаолияти;

🟡 "сариқ" ҳудудларда "қизил" ҳудудларга қўшимча равишда:

автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи ташкилотлар фаолияти (бунда, назарий машғулотлар масофадан туриб (онлайн) ўқитиш орқали амалга оширилиши, амалий машғулотлар эса санитария талабларига қатъий риоя қилган, шу жумладан, тиббий ниқоб, тиббий қўлқопдан фойдаланган ҳамда автотранспорт воситаларини дезинфекция қилган ҳолда ташкил қилиниши лозим);

давлат ташкилотларида аутсорсинг асосида овқатланиш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари фаолияти;

🟢 "яшил" ҳудудларда "сариқ" ҳудудларга қўшимча равишда:

санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, бошқа дам олиш масканлари ва жойлаштириш воситалари фаолияти (хостеллар бундан мустасно);

спорт секциялари, тўгараклари, спорт заллари ва фитнес клублар фаолияти;

оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказиш.

Бунда оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни фуқароларнинг уй-жойи ва ҳовлисининг ўзида 30 кишидан кўп бўлмаган (фақат яқин қариндошлар ва ушбу туман ҳудудида истиқомат қилувчи бошқа қариндошлар) ҳамда санитария ва гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказишга рухсат берилади.

Ўз навбатида карантин даврида оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказишнинг белгиланган талабларини бузган шахслар эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилади.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
🚌 Шунингдек, "яшил" ҳудудларда жойлашган санаторий, пансионат, болалар оромгоҳлари ва бошқа дам олиш масканларига фуқароларни марказлаштирилган тартибда ташиш учун вилоятлараро автобуслар, шу жумладан туристик ташкилотлар автобуслари қатновини йўлга қўйишга РУХСАТ БЕРИЛДИ. Бунда:

🌡 автобусларда ҳайдовчи ва йўловчилар тиббий ниқоб, тиббий қўлқопда бўлиши лозимлиги, шунингдек, уларнинг тана ҳарорати пирометрларда ўлчаниб, 37ºС ва ундан юқори бўлган ҳолатда уларнинг автобус салонига чиқарилмаслиги;

автобуслар вилоятларо қатновларда "қизил" ҳудудларда тўхтамаган ҳолда ҳаракатланади;

🚿 автобуслар доимий равишда ҳар қатновга чиқишдан олдин тўлиқ дезинфекциядан ўтказилади;

📝 автобусларда ҳаракатланаётган йўловчиларнинг рейслар кесимидаги рўйхати (базаси) юритилади.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
⚽️ Шу билан бирга футбол бўйича халқаро ва ички мусобақаларга юқори даражада тайёргарлик кўриш ҳамда уларда қатнашиш мақсадида профессионал футбол клубларига ўз ўқув машғулотларини санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ ҳолда бошлашга ҳамда

🇺🇿 2020 йил 5 июндан бошлаб Ўзбекистон профессионал футбол лигаси чемпионатларини ТОМОШАБИНЛАР ИШТИРОКИСИЗ давом эттиришга рухсат берилди.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
❗️Юқоридагилар билан бир қаторда БАРЧА ҲУДУДЛАРДА уларнинг тоифасидан қатъи назар қуйидаги карантин талаблари сақлаб қолиниши белгиланди:

🚧 жамоат жойларида ижтимоий масофа (2 метр)ни сақлаш,

😷 уч кишидан ортиқ йиғилмаслик, фуқароларнинг тиббий ниқобдан ҳамда антисептик воситаларидан фойдаланиши;

🎓 таълим ташкилотлари (боғча, мактаб, лицей, коллеж, техникум, институт, университет ва бошқалар), ўқув курслари фаолиятини йўлга қўймаслик;

💃🏻 🍽 кўнгилочар объектлар — тунги клублар, дискотека, ресторан, кафе, ошхона, чойхона, спа ва массаж салонлар, караоке, бильярд заллари, чилим (кальян) ва компьютер ўйинлари марказлари фаолиятига йўл қўймаслик;

🎬 🏓 концерт, театр, кинотеатр ва спорт тадбирларини (профессионал футбол клублари ўқув машғулотлари ва Ўзбекистон профессионал футбол лигаси чемпионатлари бундан мустасно) ўтказмаслик;

🚌🚇 жамоат транспорти ҳаракатига рухсат бермаслик;

🛍 буюм бозорлари фаолиятига рухсат бермаслик;

🌡 деҳқон, қурилиш бозорлари, озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат савдо нуқталари (супермаркет ва бошқа йирик дўконлар) кириш-чиқиш жойларини пирометрлар ва антисептик воситалар билан жиҳозлаш ҳамда ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37ºС ва ундан юқори бўлган ҳолатда, ушбу мажмуаларга киритмаслик чораларини кўриш;

💼 барча ташкилотлар кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион "тўшак"лар билан таъминлаш ҳамда ходимлар томонидан ижтимоий масофа (2 метр)ни сақлаган ҳолда фаолият юритишини таъминлаш;

🛠 қурилиш-таъмирлаш ишларида объектларнинг ҳудуди тўлиқ карантинга олиниши ва ҳудудий санитария-эпидемиология осойишталик марказлари билан биргаликда объектларда санитария-гигиена тадбирларининг амалга оширилиб борилиши. Бунда, ушбу ташкилотларнинг фаолият олиб бориш даврида санитария ва гигиена қоидаларига тўлиқ риоя қилиш, ўз фаолиятини фақатгина тегишли объект ҳудуди доирасида ташкил этиш.

—————————————-

"Қизил" тоифага кирувчи ҳудудларда карантин чекловлари талабларини бажармаслик, шунингдек, "яшил" ва "сариқ" тоифага кирувчи ҳудудларда рухсат берилган фаолият турларини ўрнатилган махсус талабларга риоя этмаган ҳолда амалга ошириш тегишли жавобгарликка сабаб бўлади.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
‼️ Қуйидагилар жорий йилнинг 1 СЕНТЯБРИГА ҚАДАР УЗАЙТИРИЛДИ:

📗 хорижий фуқароларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга берилган виза муддатлари;

🌐 муайян муддатга визасиз ва электрон виза билан кириш ҳуқуқига эга хорижий давлатлар фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлиш муддати;

🚓 Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиб, 2020 йил ҳисобидан қайтариб олиб чиқиш муддати тугайдиган хорижий автотранспорт воситаларини республикамиз ҳудудидан қайтариб олиб чиқиш муддати.

〰️〰️〰️〰️〰️

🚘 Шахсий автотранспорт воситаларининг вилоятлараро ҳаракатланишига йўл қўйилмаслиги (Тошкент шаҳридан Тошкент вилоятига ҳамда Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига кириб-чиқиш бундан мустасно) талаби устидан қатъий назорат ўрнатиш белгиланди.

🔎🕵🏻‍♂️ Деҳқон бозорлари ва аҳоли гавжум бўладиган ҳудудларда карантин талабларига риоя этилишини назорат қиладиган кўнгилли гуруҳлар тузиш топширилди.

🎒🗺 Шунингдек, Мамлакатда карантин ва ундан кейинги даврда фуқароларнинг республика бўйлаб саёҳат қилишлари юзасидан вақтинчалик тартиб ҳамда Карантин даврида санаторийлар ва болалар ёзги оромгоҳларининг фаолиятини ташкил этиш бўйича вақтинчалик талаблар тасдиқланди.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
🔺2020 йил 30 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3513 (+25) нафарни ташкил этмоқда.

🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг 2 нафари Тошкент шаҳри, 4 нафари Самарқанд вилояти, 2 нафари эса Наманган вилоятидан, жами 8 нафар аҳоли орасида қайд этилди. 13 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида аниқланган бўлса, 27 май куни 2 нафар Россиядан, 28 май куни 1 нафар Қозоғистон ва яна 1 нафари Сирдарё вилоятиги “Гулистон” чегара пости орқали кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида тасдиқланди.

❗️Айни пайтда юртимизда 2728 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 771 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 7 нафари оғир аҳволда, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
❗️Коронавирус инфекциясининг тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда «қизил», «сариқ» ва «яшил» ҳудудларга ажратилган туман (шаҳар)лар:

Қорақалпоғистон Республикаси:

🔴 «Қизил» ҳудуд:
Қўнғирот тумани, Тахтакўпир тумани.

🟡 «Сариқ» ҳудуд: Нукус шаҳри

🟢 «Яшил» ҳудуд: Амударё тумани, Беруний тумани, Қанликўл тумани, Қораўзак тумани, Кегейли тумани, Мўйноқ тумани, Нукус тумани, Тўрткўл тумани, Хўжайли тумани, Чимбой тумани, Шуманай тумани, Элликқальа тумани, Тахиатош тумани, Бўзатов тумани.

Тошкент шаҳар:

🟡 «Сариқ» ҳудуд
: Бектемир тумани, Мирзо Улуғбек тумани, Миробод тумани, Олмазор тумани, Сергели тумани, Учтепа тумани, Яшнаобод тумани, Чилонзор тумани, Шайҳонтоҳур тумани, Юнусобод тумани, Яккасарой тумани.


Андижон вилояти:

🔴 «Қизил» ҳудуд:
Андижон шаҳри, Андижон тумани.

🟢«Яшил» ҳудуд: Хонобод шаҳри, Балиқчи тумани, Бўз тумани, Булоқбоши тумани, Избоскан тумани, Қўрғонтепа тумани, Марҳамат тумани, Улуғнор тумани, Хўжаобод тумани, Жалақудуқ тумани, Шаҳрихон тумани, Олтинкўл тумани, Пахтаобод тумани, Асака тумани.

Бухоро вилояти:

🟢 «Яшил» ҳудуд: Когон шаҳри, Бухоро тумани, Вобкент тумани, Когон тумани, Қоровулбозор тумани,
Пешку тумани, Ромитан тумани, Шофиркон тумани, Жондор тумани, Ғиждувон тумани, Олот тумани, Қоракўл тумани, Бухоро шаҳар

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
❗️Коронавирус инфекциясининг тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда «қизил», «сариқ» ва «яшил» ҳудудларга ажратилган туман (шаҳар)лар:

Жиззах вилояти:

🟢 «Яшил» ҳудуд
: Жиззах шаҳри, Арнасой тумани, Бахмал тумани, Ғаллаорол тумани, Шароф Рашидов тумани, Дўстлик тумани, Зомин тумани, Зарбдор тумани, Зафаробод тумани, Мирзачўл тумани, Пахтакор тумани, Фориш тумани, Янгиобод тумани.

Қашқадарё вилояти:

🟢 «Яшил» ҳудуд
: Қарши шаҳри, Шаҳрисабз шаҳри, Деҳқонобод тумани, Қамаши тумани, Қарши тумани, Косон тумани, Касби тумани, Китоб тумани, Миришкор тумани, Мубоpак тумани, Нишон тумани, Чироқчи тумани, Шаҳрисабз тумани, Ғузор тумани, Яккабоғ тумани.

Навоий вилояти:

🔴 «Қизил» ҳудуд
: Заpафшон шаҳри.

🟡 «Сариқ» ҳудуд: Конимех тумани,
Хатирчи тумани.

🟢 «Яшил» ҳудуд: Навоий шаҳри, Кармана тумани, Қизилтепа тумани, Навбаҳор тумани, Нурота тумани, Томди тумани, Учқудуқ тумани

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
❗️Коронавирус инфекциясининг тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда «қизил», «сариқ» ва «яшил» ҳудудларга ажратилган туман (шаҳар)лар:

Наманган вилояти:

🔴 «Қизил» ҳудуд:
Наманган шаҳри, Наманган тумани, Уйчи тумани.

🟡 «Сариқ» ҳудуд: Норин тумани.

🟢 «Яшил» ҳудуд: Косонсой тумани, Мингбулоқ тумани, Тўрақўрғон тумани,Чоpтоқ тумани, Поп тумани, Чуст тумани, Учқўрғон тумани, Янгиқўрғон тумани.

Самарқанд вилояти:

🔴 «Қизил» ҳудуд:
Самарқанд шаҳар, Оқдарё тумани, Иштихон тумани, Пайариқ тумани, Пастдарғом тумани, Самарқанд тумани, Тайлоқ тумани, Ургут тумани.

🟡 «Сариқ» ҳудуд: Жомбой тумани.

🟢 «Яшил» ҳудуд: Каттақўрғон шаҳри, Каттақўрғон тумани, Нарпай тумани, Қўшработ тумани, Нуробод тумани, Булунғур тумани, Пахтачи тумани.

Сирдарё вилояти:

🟢«Яшил» ҳудуд:
Ширин шаҳри, Боёвут тумани, Гулистон тумани, Сайхунобод тумани, Сирдарё тумани, Гулистон шаҳри, Мирзаобод тумани, Оқолтин тумани, Сардоба тумани, Янгиер шаҳри, Ховос тумани.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
❗️Коронавирус инфекциясининг тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда «қизил», «сариқ» ва «яшил» ҳудудларга ажратилган туман (шаҳар)лар:

Сурхондарё вилояти:

🔴 «Қизил» ҳудуд: Сариосиё тумани.

🟡 «Сариқ» ҳудуд: Термиз шаҳри.

🟢 «Яшил» ҳудуд: Қизириқ тумани, Музробод тумани, Узун тумани, Бандихон тумани,Термиз тумани, Ангор тумани, Денов тумани, Олтинсой тумани, Бойсун тумани, Жарқўрғон тумани, Қумқўрғон тумани, Шеробод тумани, Шўрчи тумани.

Тошкент вилояти:

🔴 «Қизил» ҳудуд: Бекобод шаҳри, Нурафшон шаҳри, Янгийўл шаҳри, Оққўрғон тумани, Зангиота тумани, Қибрай тумани, Паркент тумани,Янгийўл тумани, Тошкент тумани, Юқори Чирчиқ тумани.

🟡 «Сариқ» ҳудуд: Ангрен шаҳри, Чирчиқ шаҳри, Бекобод тумани, Қуйи Чирчиқ тумани, Ўрта Чирчиқ тумани, Чиноз тумани.

🟢 «Яшил» ҳудуд: Олмалиқ шаҳри, Оҳангарон шаҳри, Оҳангарон тумани,Бўстонлиқ тумани, Бўка тумани, Пискент тумани.

Фарғона вилояти:

🟢 «Яшил» ҳудуд: Фарғона шаҳри, Қўқон шаҳри, Қўштепа тумани, Боғдод тумани, Бешариқ тумани, Сўх тумани, Бувайда тумани, Қувасой шаҳар, Данғара тумани, Ўзбекистон тумани, Риштон тумани, Учкўприк тумани, Фарғона тумани, Фурқат тумани, Тошлоқ тумани, Ёзёвон тумани, Маpғилон шаҳри, Қува тумани, Олтиариқ тумани.

Хоразм вилояти:

🟢 «Яшил» ҳудуд: Тупроққалъа тумани, Хива шаҳри, Боғот тумани, Хонқа тумани, Қўшкўпир тумани, Янгиариқ тумани, Хива тумани, Шовот тумани, Янгибозор тумани, Гурлан тумани, Урганч тумани, Хазорасп тумани, Урганч шаҳри.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ТОШКЕНТ ШАҲРИДА БИР ЙЎЛА 44 НАФАР БЕМОР ТУЗАЛДИ, УЛАР ОРАСИДА 78 ЁШЛИ ОНАХОН ВА 2019 ЙИЛ ТУҒИЛГАН ЧАҚАЛОҚ ҲАМ БОР

Пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида бир йўла 37 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида эса 7 нафар, жами 44 нафар бемор соғайди ва реабилитацияга кузатилди.

❗️Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 11 нафари эркак, 26 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 78 ёшли онахон бўлса, ёши кичига эса 2019 йил туғилган чақалоқ. Ҳудудлар кесимида олидаган бўлсак, Хоразм вилоятидан 9 нафар, Самарқанд вилоятидан 7 нафар, Тошкент ва Андижон вилоятларидан 4 нафардан, Сирдарё ва Сурхондарё вилоятларидан 3 нафардан, Тошкент шаҳридан 2 нафар, Бухоро, Фарғона, Навоий, Қашқадарё вилоятлари ҳамда Қозоғистон Республикасидан 1 нафардан.

❗️Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг барчаси эркак бўлиб, ёши каттаси 58 ёшда, ёши кичиги 29 ёшда. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Тошкент вилоятидан 2 нафар, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Наманган вилоятлари, Тошкент шаҳри ҳамда Қирғизистон Республикасидан 1 нафардан.

❗️Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 1019 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 1063 нафарга етди.

‼️Айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан буткул соғайганлар 2772 нафарга етди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН ВА САМАРҚАНДДА 11 НАФАР БЕМОР ТУЗАЛИБ, ЮРТИМИЗДА ЖАМИ СОҒАЙГАНЛАР 2783 НАФАРГА ЕТДИ


Қорақалпоғистон Республикаси юқумли касалликлар шифохонасида 2 нафар, Самарқанд вилояти юқумли касалликлар шифохонасида 9 нафар, жами 11 бемор соғайди ва реабилитацияга кузатилди.

❗️Қорақалпоғистонда тузалганларнинг 2 нафари ҳам эркак бўлиб, 1 нафари Бухоро вилоятидан, яна 1 нафари эса Хоразм вилоятидан. Эндиликда Қорақалпоғистонда шифо топганлар 129 нафарга етиб, даволанаётганлар 6 нафарни ташкил этмоқда. Ушбу ҳудуд коронавирусдан холи бўлишга жуда яқин турибди.

❗️Самарқандда тузалганларнинг барчаси ушбу вилоятдан (Самарқанд шаҳри ва Тойлоқ туманидан 3 нафардан, Пастдарғом, Ургут ва Оқдарё туманларидан 1 нафардан). Уларнинг 7 нафари эркак, 2 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 52 ёшда, ёши кичиги эса 25 ёшда. Вилоятда ш пайтга қадар соғайганлар 265 нафар бўлса, эндиликда 274 нафарга етди.

‼️Шундай қилиб, бугун ҳозирга қадар 55 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб жами соғайганлар 2783 нафарга етди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺2020 йил 30 май соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3523 (+10) нафарни ташкил этмоқда.

🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг 9 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасидан, яна 1 нафари эса Карантин марказидаги хориждан келган фуқаролар орасидан аниқланган.

🟢Айни пайтда юртимизда 2783 (+55) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.

🟡Ҳозирда мамлакатимизда 726 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
“ЎРИКЗОР” САВДО МАЖМУАСИ СОТУВЧИСИНИНГ ЎҒЛИ ВА ҚИЗИДА ҲАМ КОРОНАВИРУС АНИҚЛАНГАН


🔺Сўнгги кунларда Самарқанд, Навоий, Тошкент вилоятлари қатори Тошкент шаҳридан ҳам аҳоли орасида коронавирус инфекциясига чалинганлар сони кун сайин ошиб бормоқда. Касалланиш кўрсаткичлари шу темпда ўсиб борса эпидемия авж олиш хавфи янада кучаяди. Бу эса аҳолидан янада ҳушёр бўлиб, ўзи ва яқинлари саломатлигига ўта масъулият билан ёндашишларини талаб этмоқда.

🔴Жумладан, бугун, ҳозирга қадар пойтахтимизда коронавирус инфекцияси аниқланган 11 нафар фуқаронинг барчаси аҳоли орасидан касалликни юқтириб олган. Мисол учун, бир неча кун олдин “Ўрикзор” савдо мажмуаси сотувчиси коронавирусга чалингани ҳақида хабар берган эдик. Эндиликда унинг ўғли ва қизида ҳам коронавирус инфекцияси аниқланган.

⛔️Айни вазиятдан маълум бўладики, ҳар бир фуқаро, аввало, карантин қоидаларига қатъий риоя этишлари лозим. Зарурат юзасидан кўчага чиқиб, уйга келганингизда ҳам қўлингизни совунлаб, қайта-қайта ювинг. Қўл бериб саломлашиш, қучоқ очиб кўришишдан тийилиш лозим. Энг муҳими, ижтимоий масофани сақланг, жамоат ва одамлар тўпланган жойлардан узоқроқ юринг, доимо тиббий ниқоб тақиб юришни унутманг. Акс ҳолда нафақат ўзингиз, балки оила аъзоларингиз, яқинларингиз соғлигини ҳам жиддий хавф остида қолдиришингиз мумкин.

⚠️Шу кунларда мамлакатимиз шифокорлари 726 нафар коронавирусга чалинган беморлар ҳаёти учун туну кун курашмоқдалар. Афсуски, беморларнинг 7 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺2020 йил 30 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3546 (+23) нафарни ташкил этмоқда.

🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг 4 нафари Самарқанд вилоятида аҳоли орасидан аниқланган. Шунингдек, 19 нафари Карантин марказидан, жумладан, Санкт-Петербург – Тошкент йўналишидаги чартер рейси орқали келган 14 нафар, 26 май куни Москва – Тошкент йўналишидаги чартер рейси орқали 2 нафар, 26 май куни Қозоғистон ва худди шу куни Россия – Қозоғистон орқали мамлакатимиз ҳудудига кириб келган яна 3 нафар фуқарода қайд этилди.

❗️Айни пайтда юртимизда 2783 (+55) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайди.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 749 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺Бугун мамлакатимизда коронавирус инфекцияси қайд этилган 58 ҳолатнинг 33 нафари карантин муассасаларидан, 4 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси, 21 нафари (Тошкент шаҳри 11, Самарқанд вилояти 8, Наманган вилояти 2) эса аҳоли орасидан аниқланди.

❗️Кун давомида 55 нафар бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

‼️Айни пайтгача касалликка чалинган 3546 нафар бемордан 2783 нафари соғайиб, даволаниш даражаси 78 фоизни ташкил этмоқда. 749 нафар бемор юртимизнинг 7 худудидаги тиббиёт муассасаларида даволанишмоқда. Улардан 6 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.

‼️Бугун мамлакатимизда уй карантинига 1379 нафар фуқаро олиниб, 698 нафар фуқаро чиқарилди.

Стационар карантинга эса 1267 нафар фуқаро олиниб, 1479 нафар фуқаро ўз уйига кузатилди.

@ssvmatbuotkotibi