Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
171K subscribers
6.73K photos
2.64K videos
46 files
10.5K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.iss.one/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
🔺2020 йил 28 май соат 16:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3437 (+41) нафарни ташкил этмоқда.

⚠️ Янги касалланиш ҳолатларининг 9 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасидан аниқланган. 32 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасидан аниқланган бўлиб, шундан 10 нафари Санкт-Петербург шаҳридан, 3 нафари Новосибирск шаҳридан, 1 нафари Истанбул шаҳридан ҳамда 17 нафари Қозоғистондан юртимизга кириб келган. Қолган 1 нафари эса коронавирусга чалинган бемор билан мулоқотда бўлган.

❗️Айни пайтда юртимизда 2685 (+17) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (78 фоизи) бутунлай соғайган.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 738 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
2020 йил – Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили

Яна бир ноёб МРТ ускунаси:
ҚАШҚАДАРЁДА ШОШИЛИНЧ ТИББИЙ ЁРДАМ ТИЗИМИДА МУҲИМ ВОҚЕА


👉 https://bit.ly/3guT3TX

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
АНДИЖОН ВА САМАРҚАНДДА 9 НАФАР БЕМОР ТУЗАЛИБ, ЮРТИМИЗДА ЖАМИ СОҒАЙГАНЛАР СОНИ 2700 НАФАРГА ЯҚИНЛАШДИ


Айни соатларда Андижон вилояти юқумли касалликлар шифохонасида 5 нафар, Самарқанд вилояти юқумли касалликлар шифохонасида 4 нафар, жами 9 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

❗️Андижонда тузалганларнинг барчаси Андижон шаҳридан бўлиб, 2 нафари эркак, 3 нафари аёл. Уларнинг ёши каттаси 36 ёшда бўлса, ёши кичиги 2019 йилда туғилган чақалоқ. Вилоятда айни пайтга қадар 169 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар сони 174 нафарга етди.

❗️Самарқандда шифо топганларнинг барчаси ушбу вилоятдан (Пастарғом, Иштихон, Оқдарё туманлари ва Самарқанд шаҳридан 1 нафардан) бўлиб, 2 нафари эркак, 2 нафар аёл. Улар орасида ёши каттаси 46 ёшда, ёши кичига 36 ёшда. Вилоятда айни пайтга қадар 254 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда 258 нафарга етди.

‼️Шундай қилиб, бугун 26 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 2694 нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​​🔺2020 йил 28 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3444 (+7) нафарни ташкил этмоқда.

🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг 3 нафари Самарқанд вилоятида аҳоли орасидан аниқланган. Шунингдек, шу йилнинг 26 майида Қозоғистондан Тошкент вилоятидаги чегара пости орқали кириб келган 4 нафар халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида тасдиқланган.

🟢Айни пайтда юртимизда 2694 (+26) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайди.

❗️Аввал хабар қилганимиздек, тузалганларнинг 5 нафари Андижон вилояти, 4 нафари Самарқанд вилояти ҳамда 17 нафари Тошкент шаҳридан.

🟡Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 736 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 5 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺Бугун мамлакатимизда коронавирус инфекцияси қайд этилган 75 ҳолатнинг 48 нафари Карантин марказидан, 6 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси, 21 нафари (Тошкент шаҳри 16, Самарқанд вилояти 4, Тошкент вилояти 1) эса аҳоли орасидан аниқланди.

❗️Кун давомида 26 нафар бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

‼️Айни пайтгача касалликка чалинган 3444 нафар бемордан 2694 нафари бутунлай соғайиб, даволаниш даражаси 78 фоизни ташкил этмоқда. 736 нафар бемор юртимизнинг 7 худудидаги даволаш муассасаларида даволанишмоқда.

‼️Бугун мамлакатимизда уй карантинига 1166 нафар фуқаро олиниб, 1284 нафар фуқаро чиқарилди.

Стационар карантинга эса 1532 нафар фуқаро олиниб, 935 нафар фуқаро ўз уйига кузатилди.

@ssvmatbuotkotibi
🔺2020 йил 29 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3463 (+19) нафарни ташкил этмоқда.

🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг 2 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, яна 2 нафари Сирдарё вилоятида Қозоғистон орқали келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида аниқланган. 15 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида аниқланган бўлиб, шундан 10 нафари Шаржадан, 3 нафари Новосибирскдан чартер рейс билан келган, қолган 2 нафари эса коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган.

🟢 Айни пайтда юртимизда 2694 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайиб, даволаниш даражаси 77 фоизни ташкил қилмоқда.

🟡 Ҳозирда мамлакатимизда 755 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 6 нафари оғир аҳволда, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.


Вазирлик расмий канали — @ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
НАВОИЙДА КАРАНТИН ҚОИДАЛАРИ КУЧАЙТИРИЛМОҚДА. ПОЙТАХТИМИЗДАГИ ШИФОКОРЛАР ГУРУҲИ ВИЛОЯТДА КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ КУРАШДА ЁРДАМ БЕРМОҚДА

Сўнгги кунларда айрим ҳудудларда аҳоли орасидан коронавирус инфекциясига чалинганлар учраётгани аҳолидан яна-да ҳушёр бўлиб, карантин қоидаларига қатъий амал қилиш лозимлигини кўрсатмоқда. Жумладан, юртимизнинг бир қанча ҳудудлари қатори, Навоий вилоятида ҳам аҳоли орасида касалликка чалинаётганлар учраётганлиги ташвишли бўлмоқда.

🔺Шундан келиб чиққан ҳолда, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Тиббиёт ходимларини касбий малакасини ривожлантириш маркази директори ва Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори ўринбосари бошчилигида юқори малакали шифокор-олимлар, жумладан, эпидемиолог, инфекционист, оториноларинголог, реаниматолог, пульмонолог, хирург ҳамда врач-лаборант каби қатор мутахассислардан иборат махсус гуруҳ вилоятга юборилди. Улар ҳудудда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш борасида амалга оширилаётган профилактик ва эпидемияга қарши тадбирларни янада кучайтириш, беморларни самарали даволаш борасида маҳаллий мутахассисларга яқиндан амалий ёрдам кўрсатмоқда.

🔴Маълумотларга кўра, айни пайтда вилоятда 119 нафар фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланган. Бугунги кун ҳолатига кўра, улардан 12 нафари соғайган бўлса, қолган 107 нафар беморга шифокорларимиз томонидан самарали даволаш муолажалари олиб борилмоқда.

⛔️Таҳлилларга кўра, вилоятда касаллик, асосан, бешта ўчоқ орқали тарқалганини кўриш мумкин. Жумладан, биринчи катта ўчоқ Зарафшон шаҳрида, иккинча ва учинчи ўчоқлар Хатирчи туманида, тўртинчи ўчоқ Конимех туманида ҳамда бешинчи ўчоқ Томди туманида юзага келган.

⛔️Шундан келиб чиққан ҳолда, худудда карантин қоидаларини янада кучайтириш мақсадида Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ички ишлар, прокуратура ходимлари билан биргаликда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш, беморларни даволаш ҳамда карантиндаги фуқароларни тиббий кузатувга олишни янада самарали йўлга қўйиш борасида изчил фаолият олиб борилмоқда.

Жумладан, эпидемик вазиятдан келиб чиқиб, асосий учоқ бўлмиш, Зарафшон шаҳри “қизил” ҳудуд тоифасига киритилган. Бундан ташқари, жорий йил 26 май кунида касаллиги аниқланган беморлар (31 нафар) билан мулоқотда бўлган 300 нафарга яқин фуқаро карантинга олинган: шундан 104 нафари уй карантини, 182 нафари эса стационар карантинга жойлаштирилган. Вилоятнинг яна қатор туман ва шаҳарларида ҳам юзлаб фуқаролар уй ва стационар карантинга олиниб, қатъий тиббий кузатувга олинган.

Шунингдек, эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, тегишли махсус комиссия қарори билан жорий йил 8 майдан бошлаб, босқичма-босқич Зарафшон шаҳридаги 11 та маҳаллада кучайтирилган карантин қоидалари сақлаб қолиниб, транспорт воситаларининг ҳаракатланиши чекланиши белгиланди. Бундан ташқари, Хатирчи туманидаги 6 та маҳаллада ҳам карантин қоидалари кучайтирилган.

❗️Умуман олганда, юртимизнинг айрим ҳудудларида аҳоли орасида касалланиш ҳолатларининг кузатилаётгани аҳолидан огоҳ бўлиб, карантин қоидаларига амал қилган ҳолда ўзи ва яқинларининг хавфсизлигига эътиборли бўлишлари талаб этилади.

‼️Айни ҳолатдан келиб чиққан ҳолда, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўзимизни ва оиламиз хавфсизлигини сақлаш учун аҳолидан яна бир бор карантин қоидаларига , жумладан, кўчага сабабсиз чиқмаслик, зарурат юзасидан чиққанда ижтимоий масофани сақлаш, жамоат жойларида тўпланмаслик, қўлларни тез-тез ва яхшилаб ювиш, тиббий ниқоб тақишда давом этиш каби қатор эҳтиёт чораларини кўриб, белгиланган қоидаларга қатъий амал қилишларини сўрайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ТОШКЕНТДА СОҒАЙГАНЛАР СОНИ 1000 НАФАРДАН ОШДИ, УЛАР ОРАСИДА ҚОЗОҒИСТОН ВА ТОЖИКИСТОН ФУҚАРОЛАРИ ҲАМ БОР

Пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 16 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 6 нафар ҳамда Самарқанд вилояти юқумли касалликлар шифохонасида 7 нафар, жами 29 нафар бемор бутунлай соғайди ва реабилитацияга кузатилди.

❗️Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 10 нафари эркак, 6 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 63 ёшда, ёши кичиги 2019 йил туғилган. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Тошкент вилоятидан 5 нафар, Андижон шаҳридан 3 нафар, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларидан 2 нафар, Навоий, Фарғона вилоятлари, Тошкент шаҳри ва Қозоғистон Республикасидан 1 нафардан

❗️Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасидан тузалганларнинг барчаси эркак бўлиб, ёши каттаси 49 ёшда, ёши кичига эса 19 ёшда. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Бухоро, Жиззах, Самарқанд, Фарғона вилоятлари, Тошкент шаҳри ҳамда Тожикистон Республикасидан 1 нафардан.

❗️Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 997 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 1019 нафарга етди.

❗️Самарқандда тузалганларнинг барчаси ушбу (Тойлоқ туманидан 4 нафар, Самарқанд шаҳридан 2 нафар ва Пастдарғом туманидан 1 нафар) вилоятдан. Уларнинг 5 нафари эркак, 2 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 49 ёшда, ёши кичига 2020 йилда туғилган чақалоқ. Вилоятда эндиликда соғайганлар 265 нафарга етди.

‼️Ҳозирга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 2723 нафарга етди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺2020 йил 29 май соат 16:45 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3468 (+5) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 4 нафари Тошкент шаҳрида қайд этилди. Уларнинг 2 нафари аҳоли орасидан, 2 нафари эса карантиндаги фуқаролар орасидан аниқланган. Тошкент вилоятидан касаллиги аниқланган 1 нафар бемор ҳам стационар карантиндаги фуқаролар орасидан тасдиқланган.

🟢 Айни пайтда юртимизда 2723 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайган.

🟡 Ҳозирда мамлакатимизда 731 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДА 5 НАФАР БЕМОР ТУЗАЛИБ, ЮРТИМИЗДА СОҒАЙГАНЛАР СОНИ 2728 НАФАРГА ЕТДИ


Айни соатларда Қорақалпоғистон Республикаси юқумли касалликлар шифохонасидан 5 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

❗️Соғайганларнинг барчаси эркак бўлиб, ёши каттаси 43, ёши кичиги эса 35 ёшда. Ҳудудлар кесимида олидиган бўлсак, Қорақалпоғистон Республикаси ва Бухоро вилоятидан 2 нафардан, Самарқанд вилоятидан 1 нафар.

❗️Қорақалпоғистонда шу пайтга қадар 133 та ҳолатда касаллик қайд этилган бўлса, уларнинг 122 нафари соғайган эди. Эндиликда коронавирус инфекциясидан фориғ бўлганлар сони 127 нафарга етди. Ҳозирда шифокорларимиз ушбу худудда даволанаётган 6 нафар бемор ҳаёти учун курашмоқдалар.

‼️Шундай қилиб, бугун 34 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 2728 нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Президент Шавкат Мирзиёев 29 май куни Тошкент вилояти Зангиота туманида барпо этилаётган кўп тармоқли махсус шифохона қурилиши билан танишди.

Зангиота туманидаги махсус шифохона лойиҳасининг умумий қиймати 504 миллиард сўм бўлиб, 33 гектарда 2 та комплекс қурилмоқда. Бунда юқумли касалликлар хусусияти ва замонавий тиббиёт талаблари инобатга олинган. Муассаса 2 минг ўринга мўлжалланган. Лекин 4 минг ўрингача трансформация қилиш имконияти бор.

Давлатимиз раҳбари касалхонада яратилган шароитлар билан танишди. Мутасаддилар билан суҳбатда ундан оқилона фойдаланиш, тиббиёт ходимларини рағбатлантириш муҳимлигини таъкидлади.

- Бундай замонавий шифохонани қуриш сермашаққат, ундан самарали фойдаланиш эса ундан ҳам қийин. Шунинг учун бу ерга врач эмас, ташкилотчи одам раҳбар бўлиши керак. Ходимларнинг маоши бонус тизимида бўлиши зарур. Натижа яхши бўлса, яхши даромад олишсин, - деди Шавкат Мирзиёев.

Батафсил: https://president.uz/uz/lists/view/3614

Вазирлик расмий канали — @ssvuz