Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
171K subscribers
6.73K photos
2.64K videos
46 files
10.5K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.iss.one/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
Шавкат Мирзиёев 26 май куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида коронавирус пандемиясига қарши кураш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.

– Кейинги кунларда коронавирус билан касалланганлар сони республикамизда ҳам кўпайганлиги қайд этилмоқда. Айтиш керакки, аксарият ҳудуд ва корхона раҳбарлари, фуқароларимиз карантин чораларининг юмшатилганини “касаллик тугади” деб, нотўғри қабул қилмоқдалар.

Бугунгача чет элдан олиб келинган фуқароларимиз сони 47 мингтани ташкил этмоқда. Афсуски, уларнинг, айниқса кейинги икки ҳафта давомида кириб келганларнинг аксариятида коронавирус аниқланган.

Беморларнинг қарийб 50 фоизини ҳам хориждан келган фуқаролар ташкил этади.

Кейинги 10 кунда 3,5 минг одам ҳаво йўллари, 7 мингга яқин ватандошимиз чегара постлари орқали юртимизга кириб келиши кутиляпти. Бунга қўшимча яна 100 минг нафардан ортиғи Ўзбекистонга қайтиш истагини билдириб, навбат кутмоқда.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
Шавкат Мирзиёев 26 май куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида коронавирус пандемиясига қарши кураш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди. – Кейинги кунларда коронавирус билан касалланганлар сони республикамизда ҳам кўпайганлиги…
Шавкат Мирзиёев:

Фуқароларимиз қайтиб келаётган давлатлар ҳамда қўшни мамлакатлардаги вазиятнинг оғирлигини ҳисобга олиб, хотиржамликка берилиш мумкин эмас.

Айниқса, бозорлар, савдо комплекслари, банкларда ижтимоий масофага амал қилмаслик, кўча-кўйда тиббий ниқоб тақмаслик, бемалол ва хотиржам бўлиб, уйларда турли тадбирлар ўтказиш ҳолатлари кўпаймоқда.

Бундай салбий ҳолатлар касалликни аниқлаш, олдини олиш ва даволаш учун қилаётган барча ҳаракатларимиз, бюджетдан олинаётган триллионлаб харажатларимиз натижадорлигини йўққа чиқариши мумкин.

Республика комиссияси вилоят ҳокимлари билан бирга бир кун муддатда эпидемиологик вазият ёмонлашган ҳудудларнинг тоифасини қайта кўриб чиқсин ҳамда карантин чораларини кучайтириш бўйича таклиф киритсин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги “қизил” ва “сариқ” ҳудудларда кунлик тест олиш сонини ошириши лозим. Бунда тиббиёт муассасалари, бозорлар, банклар ва аҳоли кўп жойларда назорат тестлар олишни кўпайтирсин.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
СЎНГГИ 14 КУН ИЧИДА 49 042 НАФАР ШАХС КАРАНТИНГА ОЛИНГАН, 734 НАФАР ФУҚАРОДА КОРОНАВИРУС АНИҚЛАНГАН


Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишда хориждан келган ёки касалликка гумон қилинган фуқароларни 14 кун давомида стационар ва уй карантинига олиш муҳим ўрин тутади.

Шу боис, бу борадаги саъй-ҳаракатларга Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда бошқа мутасадди вазирлик ва идоралар томонидан алоҳида эътибор қаратилмоқда.

– Сўнгги 14 кунни таҳлил қиладиган бўлсак, ўтган даврда 17 та чартер рейслар билан олиб келинган 4056 нафар, чегара ўтказиш постлари орқали мамлакатимиз ҳудудига кириб келган 11 216 нафар ҳамда мулоқотда бўлганлар билан биргаликда ҳисобланганда жами 20 035 нафаро фуқаролар стационар карантинга олинган, – дейди вазирлик бошқарма бошлиғи Бахромжон Игамбердиев. – Шу даврда мамлакатимизда 734 нафар фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланган бўлса, шундан 283 нафари Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ туманидаги Карантин марказига жойлаштирилган фуқаролар орасидан тасдиқланди.

Таҳлилларга кўра, хориждан чартер рейслар билан олиб келинганлар орасида энг кўп касалланганлар 14 май куни Санкт-Петербург шаҳридан олиб келинган фуқароларда аниқланиб, 86 нафарни ташкил этди.

Чегара ўтказиш постлари орқали кириб келганлар орасида энг кўп касалланиш ҳолати эса Қозоғистон Республикасидан “Ғишткўприк” чегара постидан кириб келган фуқаролар орасида аниқланди. Уларнинг сони 99 нафар.

– Эътиборли жиҳати, хориждан чартер рейслари билан олиб келинаётган, чегара ўтказиш постлари орқали юртимиз ҳудудига кириб келаётган, шунингдек, касалланганлар билан мулоқотда бўлган барча фуқаролар санитария-эпидемиологик талабларга қатъий риоя этилган ҳолда карантин муассасаларига жойлаштирилмоқда, – дея сўзида давом этади Бахромжон Игамбердиев. – Шахсий гигиеник ва бир марталик воситалар билан таъминланиб, мунтазам тиббий кузатувга олинади. Шу ўринда унутмаслик керакки, айни пайтда давлат бюджетидан стационар шароитда тиббий кузатувда бўлган ҳар бир фуқаронинг бир куни учун ўртача 153 минг 700 сўм сарфланмоқда. 14 кунлик карантин кузатуви муддати давомида касаллик аниқланмаган ва карантин муассасасида касалланганлар билан мулоқотда бўлмаган фуқаролар махсус ажратилган транспорт воситаларида ўз манзилларига етказиб қўйилмоқда. Умуман олганда, стационар карантинга олишдан тортиб, карантин муддати тугагач, фуқароларни ўз уйларига етказиб қўйишгача бўлган барча харажатлар давлат бюджетидан тўлиқ қопланмоқда.

‼️Эслатиб ўтамиз, стационар ва уй карантинига олиш тадбирлари бошланган илк кунлардан айни пайтга қадар карантинга олинган жами 394 181 нафар фуқародан 348 292 нафари карантиндан чиқарилган. Шундан, уй карантинига олинган 305 044 нафар фуқародан 280 006 нафари чиқарилган. Стационар карантинга олинган 89 137 нафар фуқародан эса 68 286 нафари чиқарилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус инфекциясига қарши курашишдаги кенг қамровли чеклов тадбирлари (карантин)ни амалга оширишда яқиндан ҳамкорлик учун Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Бош прокуратура, Ташқи ишлар вазирлиги, Транспорт вазирлиги, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва Республика махсус комиссиясининг барча аъзоларига чуқур миннатдорчилик билдиради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Бизнинг энг катта ҳаракатимиз - одамларни соғ-саломат сақлаш ва, шу билан бирга, иқтисодиётни тиклаш

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
САМАРҚАНДЛИК КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИГА ЧАЛИНГАН БЕМОР ЎТКИР НАФАС ВА ЮРАК ҚОН - ТОМИР ЕТИШМОВЧИЛИГИДАН ВАФОТ ЭТДИ


Самарқандлик И. шу йилнинг 19 май куни вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида оғир аҳволда ётқизилган. Ўтказилган таҳлиллар натижасида унда “Covid-19” инфекцияси тасдиқланган. Пахтачи туманида яшовчи 63 ёшли (эркак) ушбу бемор 3 йилдан буён I-гуруҳ ногиронлиги бўлиб, сурункали буйрак етишмовчилиги ва анемия оғир даражаси ташҳиси билан диспансер назоратида турган. 2017 йилдан буён доимий гемодиализ муолажасини олиб келган.

Шу йилнинг 25 май куни беморнинг аҳволи ёмонлашган, бурундан ва ички қон кетиш белгилари пайдо бўлган ва реанимация бўлимига олинган. Бўлимда беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар асосида реанимацион ёрдам кўрсатилган.

Бундан ташқари, вазирликнинг турли йўналишлар бўйича бош мутахассислари ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ходимлари томонидан телемедицина орқали консилиумлар ҳам ўтказилиб, доимий назорат таъминланган.

Бироқ кўрсатилган реанимацион муолажаларга қарамасдан сунъий нафас олиш аппаратида бўлган бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
2020 йил 26 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3290 (+9) нафарни ташкил этмоқда.

⚠️ Янги касалланиш ҳолатларининг 3 нафари Карантин марказида, қолган 6 нафари Самарқанд вилоятида карантинга олинган фуқаролар ичида аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 2636 (+29) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайди. Аввал хабар қилганимиздек, соғайганларнинг 15 нафари Тошкент шаҳри, 2 нафари Андижон вилояти, 7 нафари Наманган вилояти, 3 нафари Хоразм вилояти ҳамда 2 нафари Самарқанд вилоятидан.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 640 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺2020 йил 27 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3333 (+43) нафарни ташкил этмоқда.

⚠️Янги аниқланган касалланиш ҳолатларининг 31 нафари Навоий вилоятидан, 6 нафари Тошкент вилоятидан, 4 нафари Тошкент шаҳридан ҳамда 2 нафари Наманган вилоятидан. Уларнинг барчаси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлгани учун гумонланиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 2636 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайган.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 683 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 4 нафарининг аҳволи оғир.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.


Вазирлик расмий канали — @ssvuz
​​⚡️Соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантиришдаги хизматлар учун бериладиган «SALOMATLIK» ордени таъсис этилди

26 май куни “Salomatlik” орденини таъсис этиш тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди. Қонун билан “Salomatlik” ордени таъсис этилди ҳамда орден тўғрисидаги низом тасдиқланди.

🎖Унга кўра, “Salomatlik” ордени билан Ўзбекистон фуқаролари мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, аҳоли саломатлигини яхшилаш ҳамда ушбу соҳада халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашдаги алоҳида хизматлари учун мукофотланади.

Орден билан чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам мукофотланиши мумкин.

📌 “Salomatlik” ордени икки даражадан иборат бўлади.

❗️Мукофотлаш, қоида тариқасида, қуйидаги тартибда: аввал II даражали орден, орадан камида 3 йил ўтганидан кейин I даражали орден билан тақдирлаш тарзида амалга оширилади.

I даражали “Salomatlik” ордени билан мукофотланган шахслар БҲМнинг 30 баравари миқдорида, II даражали “Salomatlik” ордени билан мукофотланган шахслар БҲМнинг 25 баравари миқдоридаги бир марталик пул мукофоти олади.

I ва II даражали “Salomatlik” ордени билан мукофотланган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланадиган имтиёзлардан фойдаланади.

▫️ Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева иштирокидаги брифинг бўлиб ўтди.

Брифингда кўтарилган саволларга жавобларни қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин:

👉 https://youtu.be/8V0l06ROfcs

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
МАМЛАКАТИМИЗДА 23 НАФАР БЕМОР ТУЗАЛИБ, ЖАМИ СОҒАЙГАНЛАР 2659 НАФАРГА ЕТДИ


Бугун пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 20 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 1 нафар ҳамда Навоий вилояти юқумли касалликлар шифохонасида 2 нафар, жами 23 нафар бемор бутунлай соғайди ва реабилитацияга кузатилди.

❗️Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 10 нафари эркак, 10 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 67 ёшда, ёши кичиги 5 ёшда. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Тошкент шаҳридан 5 нафар, Фарғона ва Тошкент вилоятларидан 3 нафардан, Қорақалпоғистон Республикаси ва Андижон вилоятидан 2 нафардан, Жиззах, Сурхондарё, Бухоро, Сирдарё ва Қашқадарё вилоятларидан 1 нафардан.

❗️Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасидан эса 56 ёшли эркак фуқаро тузалиб чиқди.

❗️Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 955 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 976 нафарга етди.

❗️Навоий вилоятида тузалганларнинг 1 нафари 30 ёшли эркак, яна 1 нафари эса 35 ёшли аёл бўлиб, Зарафшон шаҳридан. Вилоятда эндиликда соғайганлар 12 нафарга етди.

‼️Шундай қилиб, бугун ҳозирга қадар 23 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб жами соғайганлар 2659 нафарга етди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺2020 йил 27 май соат 16:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3355 (+22) нафарни ташкил этмоқда.

⚠️Янги касалланиш ҳолатларининг 5 нафари Тошкент шаҳрида, яна 4 нафари Тошкент вилоятида, 2 нафари Карантин марказида, қолган 11 нафари ҳам карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган. Жами касалланганларнинг 16 нафари хориждан кириб келган фуқароларда, қолган 6 нафари эса юртимизда коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинганлар орасида аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 2659 (+23) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
САМАРҚАНД ВА ТОШКЕНТДА 9 НАФАР БЕМОР СОҒАЙДИ, УЛАР ОРАСИДА ТОЖИКИСТОН ФУҚАРОСИ ҲАМ БОР


Айни соатларда Самарқанд вилояти юқумли касалликлар шифохонасида 5 нафар, пойтахтимиздаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 4 нафар, жами 9 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

❗️Самарқандда шифо топганларнинг барчаси ушбу вилоятдан (3 нафари Самарқанд шаҳридан, Пастарғом ва Тойлоқ туманларидан эса 1 нафардан) бўлиб, 2 нафари эркак, 3 нафар аёл. Улар орасида ёши каттаси 62 ёшда, ёши кичига 5 ёшда. Вилоятда айни пайтга қадар 249 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда 254 нафарга етди.

❗️Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 2 нафари Тошкент вилоятидан, 1 нафари Сурхондарё вилоятидан, яна 1 нафари эса Тожикистон Республикасидан. Уларнинг 3 нафари эркак, 1 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 60 ёшда, ёши кичига 34 ёшда. Эндиликда Тошкент шаҳрида соғайганлар 980 нафарга етди.

‼️Шундай қилиб, бугун 32 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 2668 нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺 2020 йил 27 май соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3369 (+14) нафарни ташкил этмоқда.

⚠️ Янги касалланиш ҳолатларининг 7 нафари Бухоро вилоятида аҳоли орасида (Шофиркон туманидаги битта оила аъзолари) аниқланган. Мазкур ҳолат ушбу вилоятга коронавирус инфекцияси қайтганини кўрсатмоқда. Шунингдек, 5 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида аниқланган. 2 нафари эса Тошкент вилоятидан (1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси, яна 1 нафари аҳоли орасидан аниқланган).

❗️Айни пайтда юртимизда 2668 (+32) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайди.

❗️Аввал хабар қилганимиздек, тузалганларнинг 25 нафари Тошкент шаҳридан, 5 нафари Самарқанд вилояти ҳамда 2 нафари Навоий вилоятидан.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 687 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 1 нафари ўта оғир аҳволда, 3 нафари эса оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺2020 йил 28 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3396 (+27) нафарни ташкил этмоқда.

⚠️Янги касалланиш ҳолатларининг 16 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида аниқланган. Шунингдек, Тошкент шаҳрида 7 нафар аҳоли орасида, Самарқанд вилоятида 1 нафар аҳоли орасида, Тошкент вилоятида эса 1 нафар аҳоли орасида, 2 нафар халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида коронавирус инфекцияси аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 2668 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайган.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 714 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 1 нафари ўта оғир аҳволда, 3 нафари эса оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН ҲАЙДОВЧИЛАРНИНГ ЭЪТИБОРСИЗЛИГИ 100 НАФАРГА ЯҚИН ФУҚАРОНИНГ КАРАНТИНГА ОЛИНИШИГА САБАБ БЎЛДИ


Шу йилнинг 22 май куни Балиқчи туманида яшовчи 50 ёшли Р.Р. Избоскан туманида яшовчи шериги, 32 ёшли Б.Қ. билан биргаликда халқаро юк ташиш автомашинасида Россиядан Тошкент вилояти Қибрай тумани ҳудудидаги чегара-назорат постига етиб келган. Шу куннинг ўзида ўрнатилган тартиб бўйича постдаги СЭОМ ходимлари томонидан ҳар икки ҳайдовчидан коронавирус инфекциясига суртма олинган. Эртасига, 23 май куни Б.Қ. да гумон натижа қайд этилганлиги учун такроран таҳлил топширган, Р.Р.да эса касаллик аниқланмаган.

Лекин ҳайдовчилар белгиланган санитария қоидаларига риоя қилмасдан, чегара-назорат пости автотураргоҳидан уйига чиқиб кетишган.
Шундан сўнг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари билан ўтказилган тезкор қидирув ва эпидемиологик суриштирув натижасида ҳар икки ҳайдовчининг ҳам ўз уйларидан топилган.

🔴Шу орада дастлаб таҳлил натижалари гумон қилинган Б.Қ.да ҳам, у билан доимий мулоқотда бўлган иккинчи ҳайдовчи Р.Р.да ҳам коронавирус инфекцияси тасдиқланган.

🔴Эпидемиологик суруштирув натижасида Избоскан ва Балиқчи туманида Р.Р. ва Б.Қ. билан мулоқотда бўлган барча 100 нафарга яқин фуқаролар 14 кунлик тиббий кузатувга олинган.

⚠️ Ачинарлиси, ҳайдовчиларнинг эътиборсизлиги ва санитария қоидаларига риоя қилмаслиги сабаб, уларнинг оила аъзолари, яқинлари, қўшнилари ва бошқа кўплаб инсонларнинг коронавирусда гумонланиб карантинга олинишига, уларнинг соғлигини хавф остига қўйилишига сабаб бўлган.

❗️Соғлиқни сақлаш вазирлиги яна бир бор барчанинг уй карантини қоидаларига қатъий амал қилишини, жамоат жойларида бўлганда ёки коронавирус инфекцияси аломатларини ўзида сезганда дарҳол ўзини яккалаб, шифокорга мурожаат қилишини сўрайди.

‼️Шунингдек, яна бир бор, карантин қоидаларига, жумладан, ижтимоий масофани сақлаш, қўл бериб ёки қучоқлашиб кўришишдан тийилиш, сабабсиз кўчага чиқмаслик, жамоат жойларида тўпланмаслик, қўлларни тез-тез ва яхшилаб ювиш, тиббий ниқоб тақиш каби қоидаларга қатъий амал қилишларини тавсия қилади. Бу ўзингиз ва яқинларингиз хавфсизлиги учун жуда муҳим.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ТОШКЕНТ ШАҲРИДА 17 НАФАР БЕМОР ТУЗАЛИБ, ЮРТИМИЗДА ЖАМИ СОҒАЙГАНЛАР СОНИ 2685 НАФАРГА ЕТДИ


Пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 5 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 12 нафар, жами 17 нафар бемор бутунлай соғайди ва реабилитацияга кузатилди.

❗️Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг барчаси эркак бўлиб, ёши каттаси 62 ёшда, ёши кичиги эса 21 ёшда. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона, Тошкент, Сурхондарё вилоятлари ва Тошкент шаҳридан 1 нафардан.

❗️Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 9 нафари эркак, 3 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 51 ёшда, ёши кичиги 16 ёшда. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Қашқадарё ва Сирдарё вилоятларидан 3 нафардан, Фарғона вилоятидан 2 нафар, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент ва Наманган вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридан 1 нафардан.

‼️Шундай қилиб, пойтахтимизда шу пайтга қадар 980 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 997 нафарга етди.

‼️Айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 2685 нафарга етди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺2020 йил 28 май соат 16:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3437 (+41) нафарни ташкил этмоқда.

⚠️ Янги касалланиш ҳолатларининг 9 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасидан аниқланган. 32 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасидан аниқланган бўлиб, шундан 10 нафари Санкт-Петербург шаҳридан, 3 нафари Новосибирск шаҳридан, 1 нафари Истанбул шаҳридан ҳамда 17 нафари Қозоғистондан юртимизга кириб келган. Қолган 1 нафари эса коронавирусга чалинган бемор билан мулоқотда бўлган.

❗️Айни пайтда юртимизда 2685 (+17) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (78 фоизи) бутунлай соғайган.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 738 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
2020 йил – Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили

Яна бир ноёб МРТ ускунаси:
ҚАШҚАДАРЁДА ШОШИЛИНЧ ТИББИЙ ЁРДАМ ТИЗИМИДА МУҲИМ ВОҚЕА


👉 https://bit.ly/3guT3TX

Вазирлик расмий канали — @ssvuz