This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#no_comment
🩺 Шифокорларнинг аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йўлидаги машаққатли меҳнатини халқимиз ва давлатимиз чексиз қадрлайди.
📌 Куни кеча Президентимизнинг тегишли фармонига мувофиқ юртимиз ривожига муносиб ҳисса қўшган бир қатор соҳа вакиллари юксак давлат мукофотлари билан тақдирлангани бунга яққол мисолдир.
💐 Мустақилликнинг 33 йиллиги муносабати билан бугун Соғлиқни сақлаш вазирлигида юртимиздаги бирламчи тиббиёт муассасалари, республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари ва тиббий олийгоҳларда меҳнат қилаётган бир гуруҳ фидойи ходимларни "Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси" кўкрак нишони ва вазирликнинг ташаккурномалари билан тақдирлашга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram

❗️ССВ: Юртимиз тиббиётидаги ютуқлар жаҳон миқёсида эътироф этилмоқда
Аҳолини сифатли тиббий хизмат билан қамраб олиш мақсадида юртимиз соғлиқни сақлаш тизими тўлиқ трансформация қилинмоқда. Бунинг натижасида соҳада сезиларли ютуқларга эришиляпти.
📋 Жумладан, Ўзбекистонда сил касаллигининг олдини олиш, уни эрта аниқлаш ва даволаш бўйича катта натижалар қўлга киритилди. Чунончи, ушбу хасталикка қарши курашиш учун масъул бўлган тиббиёт муассасалари инфекцион назорат қоидаларига биноан тўлиқ реконструкция қилиниб, илғор тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланди.
🖇 Бирламчи тиббий-санитария муассасалари қошида “Астма ва сурункали обструктив ўпка касаллиги мактаблари” ташкил этилиб, уларда беморларга ҳаёт сифатини яхшилаш, касаллик зўрайишининг олдини олиш чоралари ўргатилмоқда.
👫 Чақалоқларни хасталикка қарши эмлаш 99,8 фоизга етказилди. 2023 йилга келиб, туберкулёз билан касалланиш 2010 йилга нисбатан 45 фоизга, ўлим кўрсаткичи эса 87 фоизга камайишига эришилди.
✅ 2024 йил июнь ойида БМТнинг “Сил касаллиги бўйича юқори даражадаги йиғилишида олинган мажбуриятлар ижроси” мавзусидаги нуфузли халқаро анжумани айнан Ўзбекистонда ўтказилиши ва унда ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюгенинг иштирок этиши мамлакатимизнинг мазкур йўналишда эришган ютуқлари эътирофидир.
👩🏻🎓 Шунингдек, таълим йўналишида ҳам сезиларли натижалар қўлга киритилди. Давлатимиз раҳбарининг “Соғлиқни сақлаш соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, 2024 йилда Тошкент тиббиёт академиясининг таълим дастурлари халқаро аккредитациядан ўтказилди. Унинг барча мавжуд 10 та бакалавриат таълим йўналишлари ҳамда магистратура, клиник ординатура ва малака ошириш мутахассисликлари бўйича жами 19 та таълим дастурлари Бутунжаҳон тиббий таълим халқаро стандартларига мос деб топилди.
📃 Бундан ташқари, жорий йил Болалар миллий тиббиёт маркази JCI сертификатини олди. Бу эса ушбу шифохонада тиббий хизматлар сифати ва беморлар хавфсизлиги энг юқори халқаро стандартларга жавоб беради, дегани. Қолаверса, тегишли даволаш усуллари ва бошқарув энг юқори даражада эканидан далолат.
🔬Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг 14 та лаборатория мажмуалари “ILAC MRA” халқаро аккредитациясидан ўтказилди.
💉 Иммунизация тадбирларининг мунтазам ва самарали олиб борилиши туфайли 1996 йилдан буён Ўзбекистонда ёввойи полиовируслар келтириб чиқарадиган полиомиелит касаллиги тугатилди ва Ўзбекистон 2002 йилда “Полиомиелитдан холи ҳудуд” сертификатини олган эди.
🌐 2024 йилда эса ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюге томонидан Ўзбекистонда вирусли гепатитнинг В тури сифатли эмлаш натижасида элиминация қилинганлиги бўйича сертификат топширилди. Энг муҳими, мамлакатимизда вакциналарнинг сифати ва самарадорлиги халқаро стандартлар асосида назорат қилинади ва барча соғлиқни сақлаш муассасаларида юқори даражада таъминланган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏥 Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг Сурхондарё вилоят филиали ҳудудда ҳомиладор ва гинекологик бемор аёлларга акушерлик-гинекологик ёрдам, шунингдек янги туғилган ва муддатига етмай дунёга келган чақалоқларга сифатли тиббий хизмат кўрсатувчи ягона ихтисослаштирилган муассаса ҳисобланади.
🩺 Филиал бўлимлари энг замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминланган бўлиб, айни пайтда бу ерда қатор юқори технологик жарроҳлик амалиётлари муваффақиятли бажарилмоқда.
📹 Муассаса фаолияти ҳақида ССВ Матбуот хизматининг Сурхондарё вилоятидан тайёрлаган навбатдаги махсус кўрсатувида батафсил сўз юритилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
🩺 Филиал бўлимлари энг замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминланган бўлиб, айни пайтда бу ерда қатор юқори технологик жарроҳлик амалиётлари муваффақиятли бажарилмоқда.
📹 Муассаса фаолияти ҳақида ССВ Матбуот хизматининг Сурхондарё вилоятидан тайёрлаган навбатдаги махсус кўрсатувида батафсил сўз юритилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏥 Сурхандарьинский областной филиал Республиканского специализированного научно-практического медицинского центра здоровья матери и ребенка – единственное в области специализированное учреждение, оказывающее акушерско-гинекологическую помощь беременным и гинекологическим больным, а также качественную медицинскую помощь новорожденным, больным и недоношенным детям.
👩🏻⚕️ Его отделения оснащены самым современным медицинским оборудованием, при этом здесь успешно проводится ряд высокотехнологичных хирургических операций.
📹 Подробнее об этом рассказывается в очередном видеоролике, подготовленном Пресс-службой Минздрава под рубрикой «Медицинский ракурс» из Сурхандарьинской области.
Пресс-служба
Министерства здравоохранения.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
👩🏻⚕️ Его отделения оснащены самым современным медицинским оборудованием, при этом здесь успешно проводится ряд высокотехнологичных хирургических операций.
📹 Подробнее об этом рассказывается в очередном видеоролике, подготовленном Пресс-службой Минздрава под рубрикой «Медицинский ракурс» из Сурхандарьинской области.
Пресс-служба
Министерства здравоохранения.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Буни билишингиз керак!
❓Қайси табиий маҳсулотлар организм иммунитетини мустаҳкамлайди?
❓Қандай сабзавотлар бактерия ва вирусларга қарши самарали курашиш хусусиятига эга?
❓Кузда шамолламаслик учун С витаминига бой қайси маҳсулотларни кўп истеъмол қилиш керак?
👨🏻⚕️Ушбу саволларга юқоридаги видеолавҳа орқали тиббиёт фанлари доктори Илҳом Отажоновдан батафсил жавоб оласиз.

Қадрли юртдошлар!
Ҳурматли тиббиёт ходимлари!
Сиз, азизларни, аввало, мамлакатимиз Мустақиллигининг 33 йиллиги билан чин қалбимдан қутлайман.
“Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган эзгу ишларни амалга оширишда Сиз, соҳа жонкуярларининг хизмати беқиёс.
Чунки юксак марраларга эришиш фидойилик ва жасоратли меҳнатни талаб этади. Одамларга соғлик, меҳр, умид ва ишонч улашишни олий бурчи, деб билган азиз тиббиёт ходимлари бу борада ҳамиша олдинги сафларда эканингиздан ҳақли равишда фахрланамиз.
Бугун давлатимиз раҳбари қўйган устувор талаблар асосида тиббиётни аҳолига янада яқинлаштириш чоралари кўрилмоқда. Соҳада кенг кўламли трансформация жараёнлари бошланган. Ана шу устувор мақсадларга эришишда Сиз, шифокору ҳамшираларнинг билим ва тажрибангиз, матонат ва садоқатингизга суянамиз.
Истиқлолимиз шодиёналари арафасида Президентимиз фармонига мувофиқ бир гуруҳ тиббиёт ходимларининг давлат мукофотлари билан тақдирланиши ушбу янгиланишлар йўлидаги меҳнатингизнинг муносиб эътирофи бўлди.
Ҳозир бирламчи бўғинда касалликлар оқибати билан эмас, кўпроқ сабаблари билан курашиладиган механизмларни кучайтиришга алоҳида эътибор қаратиляпти. “Электрон поликлиника”, “Электрон рецепт” дастурлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.
Ихтисослашган тиббиёт марказларида энг илғор диагностика ва даволаш усуллари йўлга қўйиляпти. Ўз навбатида, бундай ютуқларимиз жаҳон миқёсида ҳам тан олиниб, қатор муассасаларимиз халқаро сертификатларга эга бўлди.
Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошида қатор янги тузилмалар, жойларда замонавий тиббиёт муассасалари ташкил қилинди. Хусусан, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қорақалпоғистон филиали минтақада “нолдан” қурилган биринчи кўп тармоқли шифохона бўлди.
Пойтахтимизда қад ростлаган Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг янги уникал комплекси тиббиётимиз тарихидан навбатдаги мега лойиҳа сифатида жой олди.
Олдимизда катта вазифалар турибди. Тиббиётни чинакам халқчил тизимга айлантириш учун Сиз, шифокору ҳамширалар билан елкама-елка туриб, ўзаро ҳамжиҳатликда кўзланган устувор мақсадларга эришишимизга ишончим комил.
Азиз тиббиёт фидойилари!
Фурсатдан фойдаланиб, барчангизни энг улуғ, энг азиз айём билан яна бир бор табриклайман! Ҳаётингизнинг ҳар бир куни меҳр, қувончу шодлик ва янги зафарларга тўла бўлсин! Мустақиллигимизга кўз тегмасин!
Асилбек ХУДАЯРОВ,
Соғлиқни сақлаш вазири в.б.

#Айём_шукуҳи
📌 Янги Ўзбекистон тиббиёти... Янгича ёндашувлар асосида трансформация қилинаётган тизим... Халқни рози қилиш учун халққа янада яқинлашаётган соҳа... Ислоҳотлар марказида “Инсон қадри учун” деган эзгу тамойил устувор...
✅ Президент қўйган мақсадлар босқичма-босқич рўёбга чиқмоқда. Малакали тиббий хизмат ҳар бир хонадонгача кириб бориши учун барча имкониятлар ишга солиняпти.
📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада шу йилнинг ўтган даврида тиббиёт соҳасида эришилган энг муҳим ютуқлар ҳақида сўз юритилади.

#Праздничная_атмосфера
📌 Новая медицина Узбекистана... Система, которая трансформируется на основе новых подходов... Отрасль становится ближе к народу, чтобы удовлетворить его потребности... В основе реформ лежит благородный принцип «Во имя чести и достоинства человека»...
✅ Поставленные Президентом задачи последовательно реализуются. Все ресурсы направлены на то, чтобы квалифицированная медицинская помощь доходила до каждого дома.
📹 В видеоролике, подготовленном Пресс-службой Минздрава, подробно рассказывается о самых значимых достижениях в сфере медицины за прошедший период этого года.

#Биласизми
❗️Янги ўқув йили бошланмоқда: Мактаб ошхоналарида қандай озиқ-овқатларни тайёрлаш ва сотиш тақиқланган?
🚫 Гамбургер, чизбургер, хот-дог, “кириешки”, “хрустяшки”, чипс, энергетик ва газланган ичимликлар... Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бу турдаги маҳсулотларни кундалик таомномадан чиқаришни тавсия қилади. Қолаверса, улар юртимиздаги умумтаълим муассасаларида рухсат этилмайдиган озиқ-овқат ва таомлар рўйхатига киритилган.
📋 Хусусан, “Умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал таълим муассасаларида ўқувчилар овқатланишини ташкил этишнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари”га кўра, мактаб ошхоналарида қуйидаги маҳсулотлар тайёрланиши ва сотилиши мумкин эмас:
🍔 гўшт қўшилган, майонез, кетчуп ва орасига сабзавотлар солинган нон маҳсулотлари (гамбургер, чизбургер ва хот-доглар);
🍭 сунъий таъм, ҳид берувчи моддалар, бўёқлар, ароматизаторлар қўшилган қандолат маҳсулотлари;
🍿 сунъий консервантлари бўлган “кириешки”, “хрустяшки” ва чипслар, қурт, писта, донали уй шароитида тайёрланган шимиладиган ширинликлар;
🥤рангли ва рангсиз газланган ичимликлар;
🍗 ветеринария назоратидан ўтмаган гўшт, балиқ, паррандалар; жигар, тил ва юракдан ташқари барча калла-почалар;
🥚ташқи қавати тоза бўлмаган, синган, зарур талабларга жавоб бермайдиган тухумлар;
🫙банкаларнинг герметиклиги бузилган, бомбажли, занглаган, шакли ўзгарган, ёрлиғи бўлмаган ва ишлаб чиқариш вақти ҳамда яроқлилик муддати белгиланмаган, айниқса, уй шароитида тайёрланган ҳар хил турдаги консервалар;
🍡турли аралашмалар ёки омбордаги зараркунандалар билан зарарланган ёрма, ун, қуритилган мевалар ва бошқа маҳсулотлар;
🎂 кремли қандолат маҳсулотлари (торт ва пишириқлар);
🫘 холодец, парранда ва туёқли ҳайвонлар оёғидан тайёрланган ҳамда калла гўшти рулетлари, ўпка-жигарли ва қондан қилинган колбасалар;
🍶 пастеризация қилинмаган (флягадаги) творог, термик ишлов берилмаган, идишда сақланган творог ва қаймоқ, қўлбола қатиқ, эпизоотик нохуш хўжаликлардан олинган, шунингдек дастлабки ишлов берилмаган ва пастеризация қилинмаган сут ва сут маҳсулотлари, қимиз ва таркибида этанол бўлган (0,5 фоиздан ортиқ) бошқа ачитилган сутли маҳсулотлар;
🍄 қўзиқоринлар ва улардан тайёрланган маҳсулотлар;
🫗 квас;
🍤 хом дудланган гўштли гастрономик маҳсулотлар ва колбасалар, шу жумладан, қайнатилган колбаса;
🌶 сирка, хантал, хрен (ерқалампир), ўткир қалампир (қизил, қора) ва бошқа ўткир зираворлар;
🍾 ўткир таъмли соуслар, кетчуплар, майонез, консервалар, маринадланган сабзавот ва мевалар;
🧋табиий кофе, тетиклантирувчи ва қувватни оширувчи энергетик ва алкоголь ичимликлар;
🧉 пазандалик мойлари, чўчқа ёғи, маргарин ва бошқа гидроген ёғлар;
❌ данакли меваларнинг мағзи, сақич, мева ва резаворлилардан тайёрланган яхна ичимликлар ва морслар (термик ишловсиз);
🍳 окрошка ва совуқ шўрвалар, ёғда қовурилган тухум, паштет, гўшт ва творогли қуймоқлар;
🥡 тез тайёрланадиган қуруқ озиқ-овқат концентратлари асосидаги биринчи ва иккинчи таомлар мактаб ошхоналарида бўлиши тақиқланади.

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Буни билишингиз керак!
🌩 Юртимизга олтин куз фасли кириб келди. Бу ёғига ҳаво ҳарорати янада салқинлашади.
💦 Ёмғирли кунлар ҳисобига эса қуёш нуридан камроқ баҳра оламиз. Оқибатда иммун тизими заифлашиб, мавсумий касалликлар авж олиши кузатилади.
❓Хўш, шундай шароитда саломатлигимизни мустаҳкамлаш учун қандай таомланишимиз керак?
👨🏻⚕️ Ушбу саволга тиббиёт фанлари доктори Илҳом Отажонов батафсил жавоб беради.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
🌩 Юртимизга олтин куз фасли кириб келди. Бу ёғига ҳаво ҳарорати янада салқинлашади.
💦 Ёмғирли кунлар ҳисобига эса қуёш нуридан камроқ баҳра оламиз. Оқибатда иммун тизими заифлашиб, мавсумий касалликлар авж олиши кузатилади.
❓Хўш, шундай шароитда саломатлигимизни мустаҳкамлаш учун қандай таомланишимиз керак?
👨🏻⚕️ Ушбу саволга тиббиёт фанлари доктори Илҳом Отажонов батафсил жавоб беради.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Ҳафтанинг энг муҳим воқеалари шарҳи: Республика онкология маркази - мамлакатимиз тиббиётида янги босқич. Тарихий адолат - Президент сиёсий қатағон қурбонлари хотирасини ёд этди.
—————
Ҳәптениң ең әҳмийетли ўақыяларына шолыў: Республика онкология орайы - мәмлекетимиз медицинасындағы жаңа басқыш. Тарыйхый әдиллик - Президент сиясий репрессия қурбанлары естелигин яд етти.
—————
Обзор важнейших событий за неделю: Республиканский онкологический центр - новое слово в отечественной медицине. Историческая справедливость - Президент почтил память жертв политических репрессий.

❗️Эртага барча — 72 та Жамоат саломатлиги техникумларида ўқув йили бошланади
🩺 Юртимизда барча соҳалар қатори ўрта тиббиёт кадрлари, хусусан, ҳамшираларни тайёрлаш тизимида ҳам чуқур ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бу, ўз навбатида, аҳоли саломатлигини асраш, беморларни тезроқ соғлом ҳаётга қайтариш, пировард натижада эса мамлакатимизда умр давомийлигини узайтиришга хизмат қилмоқда.
✅ Маълумки, 2023/2024 ўқув йилидан мамлакатимиздаги тиббиёт коллежлари негизида 72 та Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумлари ташкил этилган эди. Натижада улар фаолияти тубдан ислоҳ қилиниб, ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимларини тайёрлаш борасида бутунлай янги тизим йўлга қўйилди.
📑 Амалдаги барча ўқув-меъёрий ҳужжатлар “натижага йўналтирилган таълим” принципи асосида қайта кўриб чиқилиб, асосий эътибор битирувчиларда компетенцияларни шакллантириш ва ривожлантиришга қаратилди.
🗓 Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумларида бугунги кунда тиббий профилактика, тиббий-ижтимоий иш, патронаж ҳамширалиги йўналишларида 2 йиллик дастур асосида, ҳамширалик, фельдшерлик, лаборатория, фармация, стоматология каби соҳаларда эса 3 йиллик таълим дастурлари асосида мутахассислар тайёрланяпти.
🔬 Барча тиббиёт техникумларида ёшларнинг билим олиши учун шароитлар яхшиланиб, симуляцион ўқув хоналари ташкил этилди ва улар замонавий ўқув воситалари билан жиҳозланди. Ўтган ўқув йилида 72 та Жамоат саломатлиги техникумида 90 минг нафарга яқин ўқувчи таҳсил олди.
📊 Ҳозирда мазкур таълим муассасаларида 4 000 нафарга яқин педагог дарс бериб келмоқда. Улардан 45,3 фоизи малака тоифасига эга. Педагоглар томонидан 40 та дарслик, 500 дан ортиқ қўлланма ва ўқитиш материаллари, 140 тага яқин тавсиянома яратилди.
💻 Янги 2024/2025 ўқув йилида ҳам таълим жараёнини замон талабларига мос тарзда ташкил қилишга катта эътибор қаратилиб, ўқув жараёнларига бир қанча илғор янгиликлар татбиқ этилган. Ўқув режа ва дастурларида махсус фанлар амалий қисмининг улуши 50 фоиздан 75 фоизга оширилиб, тиббиётда хорижий тил, тиббиётда ахборот технологиялари каби фанлар киритилган.
🤝 Соғлиқни сақлаш тизимида халқаро стандартларга жавоб берадиган кадрлар ресурсини яратиш, бу борада тажриба алмашиш ва хорижий давлатларнинг илғор тажрибалари билан яқиндан таниш муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ҳозирда 72 та таълим муассасаси 60 ортиқ хорижий давлатлардаги 156 та тиббиёт таълим муассасалари билан ҳамкорлик ўрнатган ва меморандумлар имзоланган. Шу жумладан, АҚШ, Буюк Британия, Германия, Япония, Корея, Туркия, Россия, Ҳиндистон, Беларус, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистон каби давлатлар билан яқин алоқалар йўлга қўйилган.
📃 Янги ўқув йилида жамоат саломатлиги техникумлари ва олий тиббий таълим муассасалари ўртасидаги интеграция самарадорлигини оширишда инновацион ёндашувлар қўлланилади. Олий таълим муассасалари билан трансформация талаблари асосида ўқув-меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқилган бўлиб, улар доирасида таълим жараёнини ташкил этишнинг самарали йўллари жорий қилинади.
🔷 Барча – 72 та тиббиёт техникумлари тиббий олий таълим муассасаларига бириктирилган. Улар билан педагог ходимларнинг салоҳияти, дарс жараёнларининг самарадорлигини оширишда ҳамкорлик ишлари амалга оширилмоқда.
🧑🏻🎓Тиббиёт техникумларини имтиёзли тамомлаган битирувчилар суҳбат асосида тиббий олий таълим муассасаларининг мос факультетларига имтиёзли равишда 2-босқичдан қабул қилиш тартиби жорий этилди.
📌 Эслатиб ўтамиз, янги ўқув йили мамлакатимиздаги 72 та Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумларида 4 сентябрдан, 12 та давлат ва 2 та хорижий тиббий олий таълим муассасаларида эса 9 сентябрь куни бошланади.

❗️Завтра начнется учеба во всех 72 техникумах общественного здравоохранения
🟢Как и во всех сферах, глубокие реформы проводятся и в системе подготовки медицинских кадров среднего звена, особенно медсестер. Это, в свою очередь, служит сохранению и укреплению здоровья граждан, позволяет пациентам быстрее выздороветь и вернуться к социально активной деятельности, в конечном итоге приводит к увеличению продолжительности жизни в нашей стране.
🔶Достичь этих целей невозможно без реформирования системы подготовки кадров. По этой причине большое внимание уделяется совершенствованию системы подготовки сестринского дела.
📋Известно, что в нашей стране с 2023/2024 учебного года на базе медицинских колледжей созданы 72 техникума общественного здравоохранения имени Абу Али ибн Сины. Их деятельность была коренным образом реформирована, на них были возложены большие обязанности в сфере подготовки медицинских и фармацевтических кадров.
📈Все существующие учебно-нормативные документы были пересмотрены по принципу «образование, ориентированное на результат», при этом основное внимание уделено формированию и развитию компетенций у выпускников.
📁Подготовка специалистов в техникумах общественного здравоохранения осуществляется на основе 2-летних программ в области медицинской профилактики, медико-социальной работы, патронажного сестринского дела и 3-летних образовательных программ в области сестринского, фельдшерских дел, лаборатории, фармации, стоматологии.
🔬Во всех медицинских техникумах улучшены условия обучения молодежи, созданы симуляционные кабинеты, оснащенные современными учебными средствами. В прошлом учебном году в 72 техникумах обучалось около 90 тысяч учащихся.
📓В настоящее время в техникумах преподают около 4000 педагогов, из них 45,3% имеют квалификационную категорию. Педагогами создано 40 учебников, более 500 пособий и методических материалов, около 140 рекомендаций.
📊В новом 2024/2025 учебном году также будут уделять большое внимание организации образовательного процесса в соответствии с требованиями времени. Следует отметить, что в учебный процесс внедрен ряд передовых инноваций. Доля практической части специальных дисциплин в учебных планах и программах увеличена с 50 до 75 процентов, включены такие предметы, как иностранный язык в медицине и информационные технологии в медицине.
🌐В системе здравоохранения важно создать кадровые ресурсы, соответствующие международным стандартам, и организовать обмен опытом. В настоящее время 72 техникумов наладили сотрудничество со 156 медицинскими образовательными учреждениями более чем 60 зарубежных стран, подписаны меморандумы. В частности, установлены отношения сотрудничества с США, Великобританией, Германией, Японией, Кореей, Турцией, Россией, Индией, Беларусь, Кыргызстаном, Казахстаном и Таджикистаном.
🖇В новом учебном году будут использованы инновационные подходы для повышения эффективности интеграции техникумов общественного здравоохранения и высших медицинских учебных заведений. С учетом требований трансформации разработаны учебные регламенты с медицинскими вузами, в них внедрены эффективные способы организации образовательного процесса.
🔷Все 72 техникума общественного здравоохранения прикреплены к высшим медицинским образовательным учреждениям. С ними ведется совместная работа по повышению потенциала педагогических кадров и эффективности учебного процесса.
👩🏻🎓Выпускники, окончившие техникумы общественного здравоохранения с отличием, на основании собеседования принимаются на соответствующие факультеты медицинских вузов со 2 курса.
📌Напоминаем, что в 72 техникумах общественного здравоохранения имени Абу Али ибн Сины новый учебный год начнется 4 сентября, а в 12 государственных и 2 зарубежных медицинских вузах — 9 сентября.

Эртага янги ўқув йили бошланади.
Қарийб уч ойлик танаффусдан сўнг болалар организми яна ўқув мавсумига, мактаб режимига мослашиши керак.
❓Хўш, бунда ота-оналар нималарга эътибор бериши керак?
❓Мактаб ёшидаги болаларнинг иммунитети пасайишига қандай омиллар сабаб бўлади?
❓Бошланғич синф ўқувчилари қачон ухлаб, қайси пайтда уйғонишлари керак?
❓Болалар ухлашдан аввал нега планшет ёки телефондан фойдаланмасликлари зарур?
👩🏻⚕️ Ушбу саволларга тиббиёт фанлари доктори Хурсаной Акрамова батафсил жавоб беради.

❗️Энди талабалар ижара тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш бўйича онлайн ариза беришлари мумкин
📋 Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган давлат олий таълим муассасаларининг кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабаларга ойлик ижара тўловининг бир қисмини давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилиши бўйича аризаларни онлайн юбориш имконияти яратилди.
✅ Ариза бериш қуйидагича амалга оширилади:
1️⃣ kontrakt.edu.uz ахборот тизимидан рўйхатдан ўтилади ва шахсий кабинетга кирилади;
2️⃣ шахсий кабинетдан “Ижара тўловлари” бўлими танланади.
3️⃣ “Ариза юбориш” тугмаси босилади ва ариза юборилади.
📌 Бунда 1-босқич талабаларидан жорий ўқув йилининг сентябрь ва октябрь ойлари учун ижара шартномаси талаб этилмайди.
❗️Иккинчи ва ундан юқори курс талабалари учун ижара шартномаси бўлиши талаб этилади.
👉 Ижара шартномаларини ҳисобга қўйиш хизмати: https://ijara.soliq.uz

✅ Қонунчиликка кўра, давлат ОТМлари магистратура босқичига контракт асосида қабул қилинган ва таълим олаётган хотин-қизларнинг тўлов-контракт тўлиқ суммаси бюджетдан қоплаб берилади.
🗓 Бунинг учун хотин-қизлар ректор номига 15 сентябргача ариза бериши керак.
❌ Ушбу муддатдан кейин тақдим этилган аризалар кўриб чиқилмайди.