Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
123K subscribers
6.92K photos
2.71K videos
47 files
10.6K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.iss.one/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
❗️Юрак туғма нуқсони билан дунёга келган болалар кам инвазив усулда даволанмоқда

📊 Таҳлилларга кўра, жаҳонда ҳар 1000 гўдакдан 8-10 нафари туғма юрак нуқсони билан дунёга келмоқда. Уларнинг 72 фоизи ҳаётининг илк йилида жарроҳлик амалиётига муҳтож. Ўз вақтида бажарилган операциялар орқали ушбу жажжи беморларнинг 97 фоизи тўлиқ соғлом ҳаётга қайтиши мумкин.

🏥 Шундан келиб чиқиб, ҳозир юртимизнинг 8 та тиббиёт муассасасида юрак туғма нуқсони бор болаларда мураккаб кардиохирургик амалиётлар бажариб келинмоқда. Биргина ўтган йили 4 458 нафар ўғил-қизда шундай операциялар ўтказилди. Улардан 987 нафари кам инвазив усулда соғломлаштирилди.

🔽 Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази бўлим мудири Умид Муратов ушбу хасталикнинг келиб чиқиш сабаблари, белгилари ва кам инвазив усулда даволаш усуллари ҳақида маълумот берди.

🫀— Юракнинг туғма нуқсонлари – оғир касаллик, — дейди мутахассис. Бу патология дунёда янги туғилган чақалоқлар ва бир ёшгача бўлган болалар ўртасидаги ўлим ҳолатлари бўйича юқори ўринда туради.

👨‍👩‍👦 Хасталик ривожланишида онанинг сурункали ёки ўткир инфекцияли касалликлари, вирусли хасталиклар, гормонал ва нейрогуморал омиллар, стресс ҳамда яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳ асосий сабаблар сифатида кўрсатилади.

🚬 Шунингдек, ҳомиладор аёллардаги анемия, тамаки чекиш, спиртли ичимликлар ичиш, баъзи дорилардан фойдаланиш ҳам ҳомиланинг соғлом ривожланишига салбий таъсир этиши, натижада бола туғма нуқсонлар билан дунёга келиши мумкин.

🩺 Касалликдан азият чекаётган кичик ёшли беморларда лаблар, қулоқлар ва тирноқ остидаги терининг кўкариши, терлаш, юракда шовқин, тез нафас олиш, чарчоқ, иштаҳанинг пастлиги, тана вазни ортишининг сустлиги, нафас олиш пайтида қовурғаларнинг сиқилиши, юракнинг тез уриши каби бир неча симптомлар кузатилади.

🔬Ҳозир марказимизда бундай ташхис қўйилган болаларни муолажа қилишда яқин йилларгача фақат илғор хорижий мамлакатларда амалга ошириб келинган мураккаб ва ноёб жарроҳлик амалиётлари кенг қўлланилмоқда.

📌 Жумладан, ўтган йили Президентимиз топшириғи асосида мамлакатимиздаги қатор тиббиёт муассасаларида туғма юрак нуқсони бор 2000 нафар ўғил-қизда давлат ҳисобидан мураккаб операциялар ўтказилди. Уларнинг бир қисми эндоваскуляр усулдаги муолажалар ёрдамида соғломлаштирилди. Бунда марказимиз мутахассисларининг ҳам ҳиссаси катта бўлди.

🔎 Айтиш жоизки, кам инвазив амалиёт жажжи беморларнинг шифохонада қолиш муддатини 2-3 кунга камайтиради. Операция ҳеч қандай кесмаларсиз, томирлардаги 1,5-2 мм тешикчалар орқали ўтказилади. Косметик нуқсонлар қолмай, реабилитация даври 6-9 ойдан 10-15 кунгача қисқаради ва беморларнинг тезроқ оёққа туриши таъминланади.

‼️Ҳозир муассасамизда юраги хаста болажонларимиз шундай юқори технологик операциялар орқали қисқа муддатда оғир дарддан халос бўлмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️ССВ: Клиник ординатурага кириш имтиҳонлари бир босқичли тест синовлари асосида ўтказилади

📋 Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғига кўра:

🔹 тиббиёт олий таълим муассасалари ва уларнинг филиаллари;

🔹 Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази;

🔹 республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари;

🔹 илмий-тадқиқот институтлари;

🔹 клиник ординаторларни ўқитиш ваколати берилган хусусий клиникаларда
клиник ординатура (резидентура) мутахассисликлари бўйича кириш имтиҳонлари бир босқичли тест синовлари асосида Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш маркази томонидан ўтказилади.

♻️ Клиник ординатурага номзодларнинг тест синови харажатлари тегишли тиббий муассаса томонидан қопланади. Бунда ҳар бир талабгор учун БҲМнинг ярим баравари миқдоридаги тўлов тегишли муассаса (ташкилот)лар томонидан тўлаб берилиши белгиланган.

🔽 Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва олий таълим муассасалари томонидан 2024/2025 ўқув йилида клиник ординатура мутахассислигига мос равишда тегишли бакалавриат таълим йўналишлари бўйича имтиҳонларни ташкил этиш мақсадида:

тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси;

бу борада фойдаланиладиган тест вариантлари тафсилотлари;

фойдаланиш учун тавсия этилган адабиётлар рўйхати;

уларни шакллантирувчи фан экспертлари гуруҳи тасдиқланди.

📌 Эслатма! Клиник ординатура (резидентура) бўйича фанлар мажмуаси, тест вариантлари тафсилотлари, имтиҳонлар ўтказиладиган манзиллар, талабгорлар рўйхати ва талабгорнинг имтиҳонга кириш рухсатномаси тўғрисидаги маълумотлар Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш марказининг tmbm.ssv.uz сайтидаги клиник ординатура бўлимига жойлаштириб борилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Диққат, эълон!!!

Клиник ординатурага қабул имтиҳонлари қачон ва қайси манзилларда ўтказилиши маълум бўлди

🗓📍Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғига биноан, юртимиз ихтисослаштирилган тиббиёт муассасалари, олий тиббий таълим ўқув юртлари ва клиник ординаторларни ўқитиш ваколати берилган хусусий клиникалар учун клиник ординатурага қабул имтиҳонлари ўтказиладиган кунлар ва манзиллар (ҳудудлар кесимида) белгиланди.

Бу ҳақда эртага соат 09:00 да каналимизда эълон қилинадиган материал орқали батафсил маълумотга эга бўлишингиз мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Америкалик рақибини мағлуб этган Асадхўжа Мўйдинхўжаев финалга йўлланма олди.

-71 кг вазн тоифасининг ярим финалида рингга кўтарилган юртдошимиз америкалик Омар Жонсни мағлуб этиб, 9-август куни чемпионлик учун рингга кўтариладиган бўлди.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларининг бугунги баҳсларида Ўзбекистон делегацияси 3 спорт турида 5 нафар атлет билан қатнашади.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️ССВ: Клиник ординатурага имтиҳон кунлари ва манзиллари белгиланди

🗓 Шу йил 24-26 август кунлари юртимиз ихтисослаштирилган тиббиёт муассасалари, олий тиббий таълим ўқув юртлари ва клиник ординаторларни ўқитиш ваколати берилган хусусий клиникалар учун клиник ординатурага қабул имтиҳонлари бўлиб ўтади.

🔽 Имтиҳонлар қуйидаги манзилларда ўтказилади:

🔹Қорақалпоғистон Республикаси учун:
🏢 Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш маркази Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими биноси.
📍Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳри, Амир Темур кўчаси, 185-уй (олдинги М.Горький кўчаси).

🔹Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятлари учун:
🏢 Андижон давлат тиббиёт институтининг асосий биноси.
📍Андижон шаҳри, Ю.Отабеков кўчаси, 1-уй.

🔹Бухоро ва Навоий вилоятлари учун:
🏢 Бухоро давлат тиббиёт институтининг янги биноси.
📍Бухоро шаҳри, Ғиждувон кўчаси, 10-уй.

🔹Хоразм вилояти учун:
🏢 Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш маркази Хоразм вилояти ҳудудий бўлими биноси.
📍Урганч шаҳри, Ҳамза кўчаси, 11-Б-уй.

🔹Самарқанд, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари учун:
🏢 Самарқанд давлат тиббиёт университети янги биноси маъруза заллари.
📍Самарқанд шаҳри, Амир Темур кўчаси, 18-уй.

🔹Тошкент шаҳри, Тошкент, Сирдарё ва Жиззах вилоятлари учун:
🏢 Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш маркази биноси.
📍Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Султонали Машҳадий кўчаси, 197-уй.

‼️ ДИҚҚАТ, эслатма! Тест синовларига кириш шу йил 24-26 август кунлари соат 7:00 да бошланиб, талабгорлардан tmbm.ssv.uz сайтидан юклаб олинган рухсатнома ва ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг асли билан имтиҳон манзилларига имтиҳон бошланишидан камида 1 соат олдин етиб келишлари сўралади.

🚫 Кириш имтиҳонларига ҳужжат топширмаган, имтиҳонга кечиккан ёки келмаган талабгорлар учун қўшимча танлов ўтказишга йўл қўйилмайди
.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
#begaraz_donorlik

🩸Донорлик – шарафли ёрдам, савобли амал!

🔬Беғараз қон топшириш —инсонийликнинг олий намунаси.

🛏 Қон фақат донорлар кунида эмас, йил давомида керак.

🩺 У ҳаммамизга, ҳамма вақт керак бўлиши мумкин!

🫀 ДОНОРГА АЙЛАНИНГ, ҲАЁТЛАРНИ САҚЛАБ ҚОЛИНГ!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
#Меҳнат_ҳуқуқлари

Қонунчиликка кўра, ишидан ажралган ҳолда тиббиёт ходимлари малакасини ошириш курсларига юборилган тингловчиларнинг бутун ўқиш даврида асосий иш жойи бўйича ўртача ойлик иш ҳақи сақланиб қолиниши белгиланган.

🔍 Шунингдек, малака ошириш курсига бошқа шаҳарга юборилган тингловчиларга ўқиш жойига бир марта келиш, кетиш ва яшаш харажатлари қоплаб берилади.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🤱🏻Она сутининг фойдаси ҳақида мисоллар кўп. Буни кўкрак сути билан бола катта қилган оналаримиз ва эмизиш ҳамда сунъий озиқлантириш ўртасидаги фарқни амалиётда такрор-такрор кўрган мутахассислардан яхшироқ биладиганлар бўлмаса керак.

Хўш, уларнинг бу ҳақдаги мулоҳаза ва хулосалари қандай?

📹
"Milliy TB" телеканалининг "Миллар" дастури ижодий гуруҳи мавзу юзасидан ана шундай юртдошларимиздан бир гуруҳига микрофон тутди.


Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Баҳодир Жалолов кетма-кет иккинчи бор Олимпиада финалида!

Бокс бўйича Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинлари чемпиони Баҳодир Жалолов иккинчи бор Олимпиада финалчилари қаторидан жой олмоқда. Энг оғир вазн тоифасида иштирок этаётган юртдошимиз ҳозиргина якунланган жангда германиялик Нелви Тиафакни мағлуб этиб, финал йўлланмасига сазовор бўлди.

Энди ҳамюртимиз икки карра Олимпиада чемпионлиги учун 10 август куни Аюб Ғадфага (Испания) қарши рингга кўтарилади.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Бугундан таэквондо WТ, бадиий гимнастика, эркин кураш ва замонавий бешкураш бўйича терма жамоамиз аъзолари Париж-2024 медаллари учун иштирокларини бошлашади.

Кун давомида Ўзбекистон делегацияси аъзолари 6 спорт турида қатнашишади.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🤰🏻 Ҳомиладор аёллар қайси муддатларда скрининг текширувларидан ўтказилади?

Бундай текширувлар каерда ва қай тартибда ўтказилади?

Қай ҳолларда ҳомиладор аёллар “хавф гуруҳи”га киритилади?

Ҳомилада туғма ривожланиш нуқсонлари ва ирсий касалликлар аниқланганда қаерга мурожаат қилиш зарур?

📹
ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган видеолавҳада бу саволларга батафсил жавобларни топишингиз мумкин.


Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Литва билан ҳамкорликдаги лойиҳа доирасида Ўзбекистондаги йирик ижтимоий объект – Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт марказида 119 кВт қувватли қуёш фотоэлектр станцияси ўрнатилди.

Ушбу қурилма юқори кучланишда ишлайдиган даволаш корпуси учун айни муддао бўлди.

📹 Бу ҳақда батафсил “O‘zbekiston 24” дастури учун тайёрланган видеолавҳадан билиб олишингиз мумкин.


Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram