Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
128K subscribers
6.91K photos
2.7K videos
47 files
10.6K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.iss.one/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
Бугундан Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида спорт курашлари бўйича беллашувлар бошланади.

Ушбу кун доирасида Ўзбекистон делегациясидан бир нафар атлет, юнон-рум кураши устаси Ислом Баҳромов -60 кг вазн тоифасида гиламга чиқади. Ушбу дастур Тошкент вақти билан соат 18:00 дан старт олади.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Якунланган ҳафта давомида каналимизда эълон қилинган энг муҳим хабарлар дайжести

💊 Иссиқ кунларда дори воситаларини қандай сақлаш керак?

📊 БМТ: Ҳар 30 сонияда бир киши гепатит оқибатида ҳаётдан кўз юммоқда

Парламент эшитуви: Болалар орасида касалликлар профилактикаси бўйича қандай ишлар олиб борилмоқда?

🇺🇿🇺🇸 АҚШнинг юртимиздаги элчиси билан учрашувда қандай масалалар муҳокама қилинди?

🤱🏻 АОКАда Бутунжаҳон она сути билан озиқлантириш ҳафталиги доирасида матбуот анжумани ўтказилди

🇺🇿🇹🇷 Ўзбекистон – Туркия: Тиббиёт йўналишида янги лойиҳалар амалга оширилади

📄 Нима учун тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва аккредитациялаш тизими такомиллаштирилмоқда?

📹 Барча операция ва реанимация хоналарида камералар ўрнатилади

🩺 Беморга қачон гипертония ташхиси қўйилади?

📌 Миллий аккредитация тизими жорий этилади

🚬 Чекишни ташлаган инсон организмида қандай ўзгаришлар рўй беради?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️ЖССТ хавфли бактерия ва вируслар рўйхатини янгилади

📋 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти навбатдаги пандемияни келтириб чиқариши мумкин бўлган вирус ва бактериялар рўйхатини янгилади.

🔬Бунинг учун 50 дан ортиқ мамлакатнинг 200 нафардан зиёд олимлари иштирокида 1652 патогенни қамраб олувчи 28 вирус ва битта асосий бактерия гуруҳига доир маълумотларни ўрганишга қаратилган тадқиқот натижаларига таянилди.

📊 Шу тариқа янгиланган рўйхатдан 30 та устувор патоген жой олди. Улар сафига А гуруҳига мансуб грипп вируслари, денге иситмаси ва маймун чечаги (mpox) киритилди.

🔎 2017 ва 2018 йилларда глобал пандемияга сабаб бўлувчи патогенлар рўйхатидан атиги ўнга яқин вирус ва бактериялар ўрин олганини ҳисобга олсак, “Х касаллиги”ни юзага чиқариши мумкин бўлган эҳтимолий хавф омиллари йил сайин ортаётгани маълум бўлади.

Хўш, бу рўйхат нима учун керак?

💉Экспертлар фикрича, ушбу манбадан инфекцияларга қарши янада самарали вакцина ҳамда препаратлар яратиш, соғлиқни сақлаш соҳасига доир зарур чора-тадбирлар ҳамда стратегияларни ишлаб чиқишда фойдаланилади.

Яъни устувор патогенлар рўйхати инсоният саломатлигини асраш йўлида профилактик чоралар вазифасини ўтайди.

📌 Эслатиб ўтамиз, ўтган ой ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесус дунёда исталган вақтда янги пандемия бошланиши мумкинлигидан огоҳлантирганди. Ушбу прогноз учун баъзи минтақаларда парранда гриппи эпидемиясининг кутилмаганда авж олиши сабаб бўлганди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли меҳнат таътилидан қайтди.

Жорий ҳафтада давлатимиз раҳбари ҳузурида ижтимоий-иқтисодий кун тартибидаги муҳим масалалар юзасидан йиғилишлар ўтказилиши кўзда тутилган.

Шунингдек, ҳафта давомида Президентимиз давлат ташрифи билан Қозоғистон Республикасида бўлиши, Остона шаҳрида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашувида ҳамда "Марказий Осиё + Япония" форматидаги саммитда иштирок этиши режалаштирилган. Ҳафта якунида Япония Бош вазири Фумио Кисида расмий ташриф билан юртимизга келиши кутилмоқда.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🏥 Миллий тиббиёт марказида навбатдаги ноёб кардиожарроҳлик амалиёти ўтказилди.

🩺 33 ёшли бемор аорта аневризмаси, яъни аорта деворининг кенгайиши билан боғлиқ патология – марфан синдромидан азият чекиб келаётганди. Бу камёб касаллик вақт ўтиб томир ёрилиши ва ўлим ҳолатига олиб келиши билан хавфли.

🔬Марказ шифокорлари 40 дақиқалик амалиёт давомида стент графт имплантациясини бажариб, аорта томири ичига 200 мм узунликдаги протез ўрнатди. Натижада бемор соғлом ҳаётга қайтди.

📹 “Sevimli” телеканали орқали намойиш этилган юқоридаги видеолавҳа ушбу мураккаб операция тафсилотларига бағишланган.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Аломатларсиз иситма: У нима сабабдан чиқади?

🌡 Иситма — турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг саломатлигини хавф остида қолдириши мумкин.

▶️ Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Илмира Разикова худди шундай патологиялардан бири — дори иситмаси ҳақида маълумот берди.

— Ҳар бир инсон организми индивидуал хусусиятга эга, — дейди мутахассис. — Шу сабабли бир дори воситаси икки беморга икки хил таъсир кўрсатиши мумкин. Бири шу малҳам туфайли касалликдан халос бўлса, бошқаси саломатлигини хавф остида қолдириши ҳеч гап эмас.

📌 Дори иситмаси организмнинг қабул қилинган маълум препаратларга нисбатан жавоб реакцияси сифатида намоён бўлади. Бундан асосан ўзбошимчалик билан, шифокор тавсиясисиз турли дори-дармонларни қўлловчилар азият чекиши эҳтимоли катта.

📈 Бундай синдром одатда маълум бир дорини қабул қила бошлагандан сўнг 7-10-кунлар оралиғида юзага келади. Бемор доимий ёки вақти-вақти билан кўтарилиб турувчи иситмадан азият чекади.

🩺 Оқибатда бора-бора тана ҳарорати 39-40 даражага етиб, кучли титроқ пайдо бўлади. Қон таркибида эозинофиллар (лейкоцитлар) сони ортиб кетиши кузатилади.

♻️ Вақт ўтиши билан иситмадан ташқари танада дориларга нисбатан юқори сезувчанлик аломатлари бўлган эшакеми, пурпура, қизил тошмалар пайдо бўлади.

🔎 Баъзи ҳолларда мазкур патология янада оғирроқ асоратлар — артерит, эксфолиатив дерматит, гемолитик анемия, қонда тромбоцитлар миқдори камайиши билан кечади. Бундай симптомлар токи ўша препаратни қўллаш тўхтатилгунга қадар давом этади.

🔬 Бироқ тиббий амалиётда дори иситмасини аниқлаш бирмунча мураккаб жараён. Буни барча шифокорлар ҳам тўғри ташхислай олмайди. Оқибатда нотўғри буюрилган муолажа айрим дориларга юқори сезувчанлиги бўлган беморлар аҳволини янада оғирлаштириб юбориши хавфи мавжуд.

💊 Кўпинча дори иситмасига сульфаниламидлар, антибиотиклар, талваса (судороги) ва яллиғланишга қарши препаратлар, зардоблар, юрак-қон томир ҳамда марказий асаб тизимига таъсир кўрсатувчи дорилар ҳамда таркибида йод сақловчи контраст моддалар сабаб бўлади.

🏥 Баъзи ҳолларда яллиғланишга қарши ностероид дорилар, аспирин ва унинг аналоглари, қолаверса, турли витаминлар ҳам хасталикни қўзғатиш хусусиятига эга.

‼️ Бугунги кунда Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий-амалий тиббиёт марказида шундай патологияларга энг илғор диагностика воситалари ёрдамида ва юқори малакали мутахассислар томонидан аниқ ташхиш қўйиш ва самарали даволаш имконияти яратилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Бугун Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари доирасида Ўзбекистон делегациясининг 4 нафар спортчиси иштирок этади.

Афсуски, кечаги баҳслардан сўнг юнон-рум курашчимиз Ислом Баҳромов (-60 кг) бронза медали учун курашиш имкониятини йўқотди.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Юрак туғма нуқсони билан дунёга келган болалар кам инвазив усулда даволанмоқда

📊 Таҳлилларга кўра, жаҳонда ҳар 1000 гўдакдан 8-10 нафари туғма юрак нуқсони билан дунёга келмоқда. Уларнинг 72 фоизи ҳаётининг илк йилида жарроҳлик амалиётига муҳтож. Ўз вақтида бажарилган операциялар орқали ушбу жажжи беморларнинг 97 фоизи тўлиқ соғлом ҳаётга қайтиши мумкин.

🏥 Шундан келиб чиқиб, ҳозир юртимизнинг 8 та тиббиёт муассасасида юрак туғма нуқсони бор болаларда мураккаб кардиохирургик амалиётлар бажариб келинмоқда. Биргина ўтган йили 4 458 нафар ўғил-қизда шундай операциялар ўтказилди. Улардан 987 нафари кам инвазив усулда соғломлаштирилди.

🔽 Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази бўлим мудири Умид Муратов ушбу хасталикнинг келиб чиқиш сабаблари, белгилари ва кам инвазив усулда даволаш усуллари ҳақида маълумот берди.

🫀— Юракнинг туғма нуқсонлари – оғир касаллик, — дейди мутахассис. Бу патология дунёда янги туғилган чақалоқлар ва бир ёшгача бўлган болалар ўртасидаги ўлим ҳолатлари бўйича юқори ўринда туради.

👨‍👩‍👦 Хасталик ривожланишида онанинг сурункали ёки ўткир инфекцияли касалликлари, вирусли хасталиклар, гормонал ва нейрогуморал омиллар, стресс ҳамда яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳ асосий сабаблар сифатида кўрсатилади.

🚬 Шунингдек, ҳомиладор аёллардаги анемия, тамаки чекиш, спиртли ичимликлар ичиш, баъзи дорилардан фойдаланиш ҳам ҳомиланинг соғлом ривожланишига салбий таъсир этиши, натижада бола туғма нуқсонлар билан дунёга келиши мумкин.

🩺 Касалликдан азият чекаётган кичик ёшли беморларда лаблар, қулоқлар ва тирноқ остидаги терининг кўкариши, терлаш, юракда шовқин, тез нафас олиш, чарчоқ, иштаҳанинг пастлиги, тана вазни ортишининг сустлиги, нафас олиш пайтида қовурғаларнинг сиқилиши, юракнинг тез уриши каби бир неча симптомлар кузатилади.

🔬Ҳозир марказимизда бундай ташхис қўйилган болаларни муолажа қилишда яқин йилларгача фақат илғор хорижий мамлакатларда амалга ошириб келинган мураккаб ва ноёб жарроҳлик амалиётлари кенг қўлланилмоқда.

📌 Жумладан, ўтган йили Президентимиз топшириғи асосида мамлакатимиздаги қатор тиббиёт муассасаларида туғма юрак нуқсони бор 2000 нафар ўғил-қизда давлат ҳисобидан мураккаб операциялар ўтказилди. Уларнинг бир қисми эндоваскуляр усулдаги муолажалар ёрдамида соғломлаштирилди. Бунда марказимиз мутахассисларининг ҳам ҳиссаси катта бўлди.

🔎 Айтиш жоизки, кам инвазив амалиёт жажжи беморларнинг шифохонада қолиш муддатини 2-3 кунга камайтиради. Операция ҳеч қандай кесмаларсиз, томирлардаги 1,5-2 мм тешикчалар орқали ўтказилади. Косметик нуқсонлар қолмай, реабилитация даври 6-9 ойдан 10-15 кунгача қисқаради ва беморларнинг тезроқ оёққа туриши таъминланади.

‼️Ҳозир муассасамизда юраги хаста болажонларимиз шундай юқори технологик операциялар орқали қисқа муддатда оғир дарддан халос бўлмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️ССВ: Клиник ординатурага кириш имтиҳонлари бир босқичли тест синовлари асосида ўтказилади

📋 Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғига кўра:

🔹 тиббиёт олий таълим муассасалари ва уларнинг филиаллари;

🔹 Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази;

🔹 республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари;

🔹 илмий-тадқиқот институтлари;

🔹 клиник ординаторларни ўқитиш ваколати берилган хусусий клиникаларда
клиник ординатура (резидентура) мутахассисликлари бўйича кириш имтиҳонлари бир босқичли тест синовлари асосида Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш маркази томонидан ўтказилади.

♻️ Клиник ординатурага номзодларнинг тест синови харажатлари тегишли тиббий муассаса томонидан қопланади. Бунда ҳар бир талабгор учун БҲМнинг ярим баравари миқдоридаги тўлов тегишли муассаса (ташкилот)лар томонидан тўлаб берилиши белгиланган.

🔽 Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва олий таълим муассасалари томонидан 2024/2025 ўқув йилида клиник ординатура мутахассислигига мос равишда тегишли бакалавриат таълим йўналишлари бўйича имтиҳонларни ташкил этиш мақсадида:

тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси;

бу борада фойдаланиладиган тест вариантлари тафсилотлари;

фойдаланиш учун тавсия этилган адабиётлар рўйхати;

уларни шакллантирувчи фан экспертлари гуруҳи тасдиқланди.

📌 Эслатма! Клиник ординатура (резидентура) бўйича фанлар мажмуаси, тест вариантлари тафсилотлари, имтиҳонлар ўтказиладиган манзиллар, талабгорлар рўйхати ва талабгорнинг имтиҳонга кириш рухсатномаси тўғрисидаги маълумотлар Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш марказининг tmbm.ssv.uz сайтидаги клиник ординатура бўлимига жойлаштириб борилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Диққат, эълон!!!

Клиник ординатурага қабул имтиҳонлари қачон ва қайси манзилларда ўтказилиши маълум бўлди

🗓📍Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғига биноан, юртимиз ихтисослаштирилган тиббиёт муассасалари, олий тиббий таълим ўқув юртлари ва клиник ординаторларни ўқитиш ваколати берилган хусусий клиникалар учун клиник ординатурага қабул имтиҳонлари ўтказиладиган кунлар ва манзиллар (ҳудудлар кесимида) белгиланди.

Бу ҳақда эртага соат 09:00 да каналимизда эълон қилинадиган материал орқали батафсил маълумотга эга бўлишингиз мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Америкалик рақибини мағлуб этган Асадхўжа Мўйдинхўжаев финалга йўлланма олди.

-71 кг вазн тоифасининг ярим финалида рингга кўтарилган юртдошимиз америкалик Омар Жонсни мағлуб этиб, 9-август куни чемпионлик учун рингга кўтариладиган бўлди.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларининг бугунги баҳсларида Ўзбекистон делегацияси 3 спорт турида 5 нафар атлет билан қатнашади.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️ССВ: Клиник ординатурага имтиҳон кунлари ва манзиллари белгиланди

🗓 Шу йил 24-26 август кунлари юртимиз ихтисослаштирилган тиббиёт муассасалари, олий тиббий таълим ўқув юртлари ва клиник ординаторларни ўқитиш ваколати берилган хусусий клиникалар учун клиник ординатурага қабул имтиҳонлари бўлиб ўтади.

🔽 Имтиҳонлар қуйидаги манзилларда ўтказилади:

🔹Қорақалпоғистон Республикаси учун:
🏢 Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш маркази Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими биноси.
📍Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳри, Амир Темур кўчаси, 185-уй (олдинги М.Горький кўчаси).

🔹Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятлари учун:
🏢 Андижон давлат тиббиёт институтининг асосий биноси.
📍Андижон шаҳри, Ю.Отабеков кўчаси, 1-уй.

🔹Бухоро ва Навоий вилоятлари учун:
🏢 Бухоро давлат тиббиёт институтининг янги биноси.
📍Бухоро шаҳри, Ғиждувон кўчаси, 10-уй.

🔹Хоразм вилояти учун:
🏢 Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш маркази Хоразм вилояти ҳудудий бўлими биноси.
📍Урганч шаҳри, Ҳамза кўчаси, 11-Б-уй.

🔹Самарқанд, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари учун:
🏢 Самарқанд давлат тиббиёт университети янги биноси маъруза заллари.
📍Самарқанд шаҳри, Амир Темур кўчаси, 18-уй.

🔹Тошкент шаҳри, Тошкент, Сирдарё ва Жиззах вилоятлари учун:
🏢 Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш маркази биноси.
📍Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Султонали Машҳадий кўчаси, 197-уй.

‼️ ДИҚҚАТ, эслатма! Тест синовларига кириш шу йил 24-26 август кунлари соат 7:00 да бошланиб, талабгорлардан tmbm.ssv.uz сайтидан юклаб олинган рухсатнома ва ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг асли билан имтиҳон манзилларига имтиҳон бошланишидан камида 1 соат олдин етиб келишлари сўралади.

🚫 Кириш имтиҳонларига ҳужжат топширмаган, имтиҳонга кечиккан ёки келмаган талабгорлар учун қўшимча танлов ўтказишга йўл қўйилмайди
.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
#begaraz_donorlik

🩸Донорлик – шарафли ёрдам, савобли амал!

🔬Беғараз қон топшириш —инсонийликнинг олий намунаси.

🛏 Қон фақат донорлар кунида эмас, йил давомида керак.

🩺 У ҳаммамизга, ҳамма вақт керак бўлиши мумкин!

🫀 ДОНОРГА АЙЛАНИНГ, ҲАЁТЛАРНИ САҚЛАБ ҚОЛИНГ!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram