Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Янги ўқув йили учун тўлов-контракт миқдорлари тасдиқланди
📊 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб республика давлат олий таълим муассасаларида бакалавриат таълим йўналишлари (магистратура мутахассисликлари) бўйича битта талабани базавий тўлов-контракт шаклида бир йиллик ўқитиш қийматининг миқдорлари тасдиқланди.
📌 Маълумот учун, молиявий мустақиллик берилган давлат олий таълим муассасалари белгиланган тартибга мувофиқ 2024/2025 ўқув йилида қабул қилинган талабалар учун тўлов-контракт миқдорларини мустақил белгилаш ҳуқуқига эга.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram

❗️БМТ: Ҳар 30 сонияда бир киши гепатит оқибатида ҳаётдан кўз юммоқда
🗓 Кеча дунё бўйлаб 28 июль – Халқаро гепатитга қарши кураш куни кенг нишонланди. Шу муносабат билан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти мазкур хавфли касаллик бўйича статистик таҳлилларни эълон қилди.
🔬Ҳисоботда қайд этилишича, гепатитнинг А, B, C, D ва E деб аталувчи бешта асосий тури мавжуд. Уларнинг барчаси жигар хасталигини келтириб чиқаради.
📊Ер юзида ҳар 30 сонияда бир киши гепатит оқибатида ҳаётдан кўз юммоқда. Айниқса, унинг B ва C турлари юз миллионлаб одамларда сурункали касалликларни юзага келтиряпти ҳамда цирроз ва жигар саратонининг энг кенг тарқалган омили бўлиб турибди.
📈 Хусусан, ҳозир жаҳонда тахминан 325 миллион киши гепатит B ва C дан азият чекмоқда ва касалликнинг айни шу турлари йилига 1,3 миллион кишининг ўлимига сабаб бўляпти. Ваҳоланки, вакциналар ёрдамида хасталик айрим штаммларининг олдини олса бўлади.
🩺 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тадқиқотига кўра, агар ўз вақтида ва кенг қамровда эмлаш, ташхислаш ҳамда даволаш чора-тадбирлари амалга оширилса, 2030 йилга келиб паст ва ўрта даромадли мамлакатларда тахминан 4,5 миллион эрта ўлимга барҳам бериш мумкин.
📉 Зеро, ЖССТнинг Глобал гепатит стратегиясида 2030 йилгача янги касалланиш ҳолатларини 90 фоизга ва ўлимни 65 фоизга камайтириш мақсад қилинган.
📌 Бироқ 2022 йилда дунё бўйича сурункали гепатит B га чалинган беморларнинг атиги 13 фоизига ташхис қўйилган ва бор-йўғи 3 фоизи муолажа олган. Вируснинг C турини юқтирган кишилардан 36 фоизида мазкур инфекция аниқланган ва 20 фоизигина даволанган.
‼️Жорий йил “Ҳаракат қилиш вақти келди” шиори остида ўтказилган Халқаро гепатитга қарши кураш куни тадбирларида бу борадаги кўрсаткичларни оширишга доир тарғиботларга кенг ўрин берилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram

Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги тўртинчи кунини бошлаш арафасида турибди.
Бугун ҳамюртларимиз академик эшкак эшиш, бокс, дзюдо ва футбол мусобақаларида иштирок этишади.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Бугун ҳамюртларимиз академик эшкак эшиш, бокс, дзюдо ва футбол мусобақаларида иштирок этишади.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ерда кучли магнит бўронлари кузатилмоқда. Бундан қандай ҳимояланиш керак?
📊 Халқаро метеорологларнинг огоҳлантиришича, 30-31 июль ва 1 август кунлари сайёрамизда 4-7 баллик давомли геомагнит бўронлари кузатилиши кутилмоқда. Хусусан, бугун тунда магнит бўронининг 7 баллик кучли қўзғалиши прогноз қилинган.
🔎 Мазкур табиат ҳодисаси алоқа, электр тармоқлари, навигация тизими билан бирга, инсон саломатлигига ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Хўш бунинг олдини олиш учун қандай йўл тутиш лозим?
🔽 Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу борада қуйидаги тавсияларни беради:
♻️ Кучли магнит бўрони чоғида артериал гипертония хасталиги бор одамларда қон босими кўтарилиши, гипотензив беморларнинг қон босими пасайиши, қандли диабет билан оғриётган кишиларнинг эса қонида қанд миқдори ортиши мумкин.
📉 Бу ҳолат организмда ташқи стрессларга чидамлиликни таъминлайдиган мелатонин моддаси ишлаб чиқарилишининг камайиши билан изоҳланади.
📌 Оқибатда асаб тизими билан боғлиқ муаммоси бор инсонларда гормонлар ишлаб чиқарилиши кучайиб, асабийлик, ҳолсизлик, реакция сусайиши ёки кучайиши белгилари юзага келади.
🩺 Қолаверса, магнит бўрони бронхиал астма билан оғриган одамлар саломатлигида ҳам муаммоларни келтириб чиқариши кузатилган.
🗣 Ўз навбатида, магнит бўронлари пайти баъзи одамларда ёруғлик ва баланд товушларга оғриқли реакция, уйқусизлик ёки аксинча уйқучанлик пайдо бўлади.
🥙 Шундай экан, бундай вазиятда, аввало, овқатланиш рационига алоҳида эътибор қаратиш ва кўпроқ суюқлик ичиш лозим.
🍎🍐 Ҳўл мевалар, қолаверса, майиз ва туршак каби калийга бой маҳсулотлар, таркибида C витамини кўп бўлган неъматлардан истеъмол қилиш зарур.
🚫 Магнит бўрони кузатиладиган кунларда спиртли ва энергетик ичимликлардан бутунлай воз кечиш ҳамда ёғли, аччиқ, шўр таомлар истеъмол қилмаслик тавсия этилади. Чунки туз қон босими ошишига сабаб бўлади.
🫖 Тинчлантирувчи хусусиятга эга чойлардан ичиш ҳам мақсадга мувофиқ. Ўз навбатида, мутахассислар ортиқча зўриқтирувчи ишлар ва машғулотлар билан вақтинча шуғулланмасликни маслаҳат беришади.
💊 Сурункали касалликларга чалинганлар эса ўзлари билан шифокорлар томонидан буюрилган дори-дармонларни олиб юришлари ҳамда қон босимини тез-тез назорат қилиб туришлари лозим.
🚿 Кун давомида бир неча марта душ қабул қилиш ҳам катта фойда беради.

❗️ССВ: Вазирлик калтакланган шифокорлар иши доирасида тергов органи билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқда
🏥 Тошкентдаги 1-сон шаҳар клиник шифохонасида икки нафар тиббиёт ходими бемор ҳамда унинг ўртоқлари томонидан аёвсиз калтаклангани, мазкур ҳодиса оқибатида жиддий тан жароҳати олган шифокорлар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида тегишли муолажаларни олаётгани ҳақида хабар берган эдик.
📖 Тиббиёт ходимларига жиддий тан жароҳати етказган ушбу шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
⚖️ Жиноят иши доирасида 3 нафар айбланувчи шахсга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилиб, айни пайтда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
‼️ Бу борада Соғлиқни сақлаш вазирлиги тергов органи билан яқин ҳамкорликда иш олиб бормоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
🏥 Тошкентдаги 1-сон шаҳар клиник шифохонасида икки нафар тиббиёт ходими бемор ҳамда унинг ўртоқлари томонидан аёвсиз калтаклангани, мазкур ҳодиса оқибатида жиддий тан жароҳати олган шифокорлар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида тегишли муолажаларни олаётгани ҳақида хабар берган эдик.
📖 Тиббиёт ходимларига жиддий тан жароҳати етказган ушбу шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
⚖️ Жиноят иши доирасида 3 нафар айбланувчи шахсга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилиб, айни пайтда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
‼️ Бу борада Соғлиқни сақлаш вазирлиги тергов органи билан яқин ҳамкорликда иш олиб бормоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❓Парламент эшитуви: Болалар орасида касалликлар профилактикаси бўйича қандай ишлар олиб борилмоқда?
▶️ Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи Асилбек Худаяровнинг “Мамлакатимизда болалар ва ўсмирлар орасидаги касалликлар профилактикаси ҳамда уларни даволаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолати, шунингдек соғлиқни сақлаш соҳасидаги истиқбол режалар тўғрисида”ги ахбороти эшитилди...
👉 БАТАФСИЛ 👈
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
▶️ Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи Асилбек Худаяровнинг “Мамлакатимизда болалар ва ўсмирлар орасидаги касалликлар профилактикаси ҳамда уларни даволаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолати, шунингдек соғлиқни сақлаш соҳасидаги истиқбол режалар тўғрисида”ги ахбороти эшитилди...
👉 БАТАФСИЛ 👈
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
📌 Донорлик – шарафли ёрдам, савобли амал!
🩸Беғараз қон топшириш — инсонийликнинг олий намунаси.
🏥 Донорга айланинг ва ҳаёт инъом этинг!
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
🩸Беғараз қон топшириш — инсонийликнинг олий намунаси.
🏥 Донорга айланинг ва ҳаёт инъом этинг!
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📋 Аввал хабар берганимиздек, бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи Асилбек Худаяровнинг ахбороти эшитилди...
❓Хўш, йиғилиш қайси мавзу муҳокамасига бағишланди?
❓Депутатлар томонидан қандай таклифлар ўртага ташланди?
❓Якунда кун тартибидаги масала юзасидан нималарга келишилди?
📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада ушбу саволларга батафсил жавоб топишингиз мумкин.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❓Хўш, йиғилиш қайси мавзу муҳокамасига бағишланди?
❓Депутатлар томонидан қандай таклифлар ўртага ташланди?
❓Якунда кун тартибидаги масала юзасидан нималарга келишилди?
📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада ушбу саволларга батафсил жавоб топишингиз мумкин.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Бугун Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларининг бешинчи кун доирасидан ўрин олган беллашувлар бўлиб ўтади.
Унда Ўзбекистон делегацияси 4 спорт турида 8 нафар атлет билан иштирок этади.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Унда Ўзбекистон делегацияси 4 спорт турида 8 нафар атлет билан иштирок этади.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Бугун, 31 июль соат 10:00 да Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ЮНИСЕФ ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг мамлакатимиздаги ваколатхоналари билан ҳамкорликда "Она сути — гўдаклар учун энг мукаммал озуқа" мавзусидаги матбуот анжуманини ўтказади.
Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га ҳам жўнатишингиз мумкин.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га ҳам жўнатишингиз мумкин.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
🩸 Донорство – это безвозмездная помощь людям, нуждающимся в крови и ее компонентах.
✅ Отдавая кровь, мы вносим вклад в спасение жизни больных, страдающих онкологическими и гематологическими заболеваниями, а также тех, кто получил тяжелые травмы и нуждается в сложных операциях.
❗️Станьте донором и подарите надежду на жизнь!
Пресс-служба
Министерства здравоохранения.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
✅ Отдавая кровь, мы вносим вклад в спасение жизни больных, страдающих онкологическими и гематологическими заболеваниями, а также тех, кто получил тяжелые травмы и нуждается в сложных операциях.
❗️Станьте донором и подарите надежду на жизнь!
Пресс-служба
Министерства здравоохранения.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📌 Айни дамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида "Она сути — гўдаклар учун энг мукаммал озуқа" мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.
✅ “Бутунжаҳон она сути билан озиқлантириш ҳафталиги” доирасида ўтказилаётган мазкур тадбирда Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари, ЖССТ, ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхоналари вакиллари, журналист ва блогерлар иштирок этяпти.