Жаҳон тиббиётидаги тадқиқотлар
❗️Очлик иммун ҳужайраларининг саратонга қарши хусусиятларини оширади
🖇 Янги тадқиқотга кўра, ҳафтасига икки марта 24 соатдан очлик ҳолатида юриш “табиий қотил ҳужайралар” деб аталадиган ўзига хос иммунитет ҳужайраларининг саратонга қарши курашиш қобилиятини оширади.
🧑🏼🔬 Натижалар келгусида саратонни қўшимча даволаш учун бир қатор имкониятларни очиб беради. Тадқиқот Нью-Йоркдаги MSK Саратон маркази олимлари томонидан ўтказилди.
🟢 “Табиий қотил ҳужайралар” (NK) лейкоцитлар бўлиб, улар ўз номига мос ҳолда вирус ва саратон ҳужайралари билан зарарланган бошқа ҳужайраларни йўқ қилади. Уларнинг асосий вазифаси “босқинчилар”ни йўқ қилиш бўлса-да, NK-ҳужайралар зарарли ҳужайраларга ҳужум қилишга сигнал бериш учун цитокинлар деб аталадиган оқсилларни чиқариш орқали бошқа иммун ҳужайралар билан ўзаро таъсирга киришади. Қанчалик кўп NK-ҳужайралари саратон ўсимтасига кириб борса, бемор учун прогноз шунчалик яхши бўлади.
🍽 Олимларнинг фикрича, очликнинг кўп турлари бор ва уларнинг баъзилари организм учун фойдали, айримлари эса зарарли бўлиши мумкин. Беморлар ўз шифокорлари билан мулоқотда бўлиб, уларнинг индивидуал ҳолати учун қай бири хавфсиз ва фойдали эканлиги ҳақида билишлари керак.
📔 Тадқиқот “Immunity” журналида чоп этилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram

“Ўсмалар жуда оч бўлади, — деди иммунолог, тадқиқотнинг ҳаммуаллифи Жозеф Сан. — Улар зарурий озиқ моддаларни “ейди”, бу билан кўпчилик иммун ҳужайралари учун зарарли бўлган липидларга бой душман муҳитни яратади. Тадқиқот очликнинг “табиий қотил ҳужайралар”ни ушбу бостирувчи муҳитда яхшироқ омон қолиш учун қайта дастурланиб олишини кўрсатди”.
🟢 “Табиий қотил ҳужайралар” (NK) лейкоцитлар бўлиб, улар ўз номига мос ҳолда вирус ва саратон ҳужайралари билан зарарланган бошқа ҳужайраларни йўқ қилади. Уларнинг асосий вазифаси “босқинчилар”ни йўқ қилиш бўлса-да, NK-ҳужайралар зарарли ҳужайраларга ҳужум қилишга сигнал бериш учун цитокинлар деб аталадиган оқсилларни чиқариш орқали бошқа иммун ҳужайралар билан ўзаро таъсирга киришади. Қанчалик кўп NK-ҳужайралари саратон ўсимтасига кириб борса, бемор учун прогноз шунчалик яхши бўлади.
“Тадқиқот давомида ҳар бир очлик циклида NK-ҳужайралар глюкоза ўрнига ёғ кислоталаридан муқобил ёқилғи манбаи сифатида фойдаланишни ўрганганини кўрдик, — деди тадқиқотнинг етакчи муаллифи Ребекка Дельконте. — Бу ҳақиқатан ҳам уларнинг саратонга қарши таъсирини оптималлаштиради, чунки ўсимта микро муҳитида юқори концентрацияли липидлар мавжуд ва улар бундай метаболик машғулотлар туфайли энди ўсимтага кириб, у ерда яхшироқ яшаб қолишлари мумкин”.
🍽 Олимларнинг фикрича, очликнинг кўп турлари бор ва уларнинг баъзилари организм учун фойдали, айримлари эса зарарли бўлиши мумкин. Беморлар ўз шифокорлари билан мулоқотда бўлиб, уларнинг индивидуал ҳолати учун қай бири хавфсиз ва фойдали эканлиги ҳақида билишлари керак.
📔 Тадқиқот “Immunity” журналида чоп этилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
👍13
⚡️ТАЙИНЛОВ
📋 Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғига асосан Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг ҳудудий филиалларида тайинловлар амалга оширилди.
📌 Унга кўра:
✅ Есбоганова Айгул Дарибаевна Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази Қорақaлпоғистон Республикаси филиали директори вазифасини вақтинча бажарувчи лавозимига;
✅ Пўлатов Акмалжон Бахтиёр ўғли Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази Сурхондарё вилояти филиали директори лавозимига тайинланди.

👍34
❓Хусусий тиббиёт клиникаларида нечта йўналишда юқори технологияли жарроҳлик амалиётлари бажарилмоқда?
📌 Юртимиз соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий сектор улуши йилдан йилга ортиб бормоқда.
🔬Бу бир томондан аҳолига тиббий хизматдан фойдаланишда кенг танлов имкониятини тақдим этса, бошқа томондан хизматлар сифатини ҳам яхшилайди. Энг асосийси, бу – давлат тиббиёт муассасаларига тушадиган юкламанинг сезиларли даражада камайишига хизмат қилади.
🛏 Хусусий секторга давлат бюджети маблағлари ҳисобидан травмотология ва ортопедия, акушерлик ва гинекология, кўз микрохирургияси, урология ва кардиология каби ихтисосликлар бўйича тиббий хизмат кўрсатишга рухсат берилди.
📝 Шунингдек, имтиёзли тоифага кирувчи шахсларни нодавлат тиббиёт муассасаларида даволаниш харажатлари Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан қоплаб берилмоқда.
🚑 Қолаверса, 36 та муассаса 91 та автотранспорт воситалари билан ўз тез тиббий ёрдам хизматига эга.
❗️Яқин келажакда мазкур йўналишда:
✅ янги нодавлат тиббиёт муассасаларини ташкил этишда халқаро стандартларни жорий этиш;
✅ хусусий секторда тиббий хизматлар сифатини ошириш, “хавфсиз тиббиёт” принципини амалиётга татбиқ қилиш;
✅ тиббий хизматлар истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш;
✅ соҳада сифат кўрсаткичларини янада ошириш кўзда тутилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмат.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
📌 Юртимиз соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий сектор улуши йилдан йилга ортиб бормоқда.
🔬Бу бир томондан аҳолига тиббий хизматдан фойдаланишда кенг танлов имкониятини тақдим этса, бошқа томондан хизматлар сифатини ҳам яхшилайди. Энг асосийси, бу – давлат тиббиёт муассасаларига тушадиган юкламанинг сезиларли даражада камайишига хизмат қилади.
Айтиш лозимки, соҳада яратиб берилган шарт-шароитлар туфайли бугунги кунда мамлакатимиздаги хусусий тиббиёт муассасаларида 130 та тиббий ихтисосликнинг 18 та йўналишида юқори технологияли ва мураккаб жарроҳлик операциялари бажарилмоқда.
🛏 Хусусий секторга давлат бюджети маблағлари ҳисобидан травмотология ва ортопедия, акушерлик ва гинекология, кўз микрохирургияси, урология ва кардиология каби ихтисосликлар бўйича тиббий хизмат кўрсатишга рухсат берилди.
📝 Шунингдек, имтиёзли тоифага кирувчи шахсларни нодавлат тиббиёт муассасаларида даволаниш харажатлари Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан қоплаб берилмоқда.
🚑 Қолаверса, 36 та муассаса 91 та автотранспорт воситалари билан ўз тез тиббий ёрдам хизматига эга.
👨⚕️Таъкидлаш керак, айни пайтда тиббиётнинг мазкур секторида 16 минг 365 нафардан зиёд шифокор, қарийб 25 минг 500 нафар ўрта тиббиёт ходими фаолият кўрсатмоқда.
❗️Яқин келажакда мазкур йўналишда:
✅ янги нодавлат тиббиёт муассасаларини ташкил этишда халқаро стандартларни жорий этиш;
✅ хусусий секторда тиббий хизматлар сифатини ошириш, “хавфсиз тиббиёт” принципини амалиётга татбиқ қилиш;
✅ тиббий хизматлар истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш;
✅ соҳада сифат кўрсаткичларини янада ошириш кўзда тутилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмат.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
👍20🤩1
❗️Пойтахтда ҳар бир бемор соғлиги поликлиникалардаги штаблар орқали мониторинг қилиб борилмоқда
📌 Сифатли бирламчи тиббий хизмат, касалликларни профилактика қилиш ва эрта аниқлаш... Бу — Президентимиз томонидан соғлиқни сақлаш тизими олдига қўйилаётган энг устувор вазифа.
🔬 Шу боис бугун юртимизда хасталикларни барвақт аниқлаш, тўғри ташхислаш ва даволаш, бунда тиббиёт муассасаларининг ўзаро ҳамкорликда иш олиб боришини йўлга қўйишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
🩺 Натижада аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати ва улардан фойдаланиш қулайлиги ортиб боряпти. Буни биргина Тошкент шаҳри бирламчи амбулатор тиббий муассасалар фаолияти мисолида ҳам кўриш мумкин.
🏥 Бугунги кунда пойтахтдаги оилавий поликлиникалар иш фаолиятини янада яхшилаш, беморларнинг уйга чақириқларини таҳлил этиш, тез ва шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини ошириш, амбулатор хизмат ҳамда шифохоналар ўртасида маълумот алмашинувини такомиллаштириш мақсадида Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси, 12 та кўп тармоқли марказий ва 71 та оилавий поликлиника ҳамда бош бошқарма тасарруфидаги шифохоналар қошида доимий фаолият юритувчи штаблар ташкил этилган.
❓Хўш, мазкур штабларнинг вазифаси нималардан иборат?
⏰ Ушбу маълумотлар асосида ҳар бир кўп тармоқли марказий ва оилавий поликлиникаларда битта мобил бригада ташкил этилган. Улар эрталаб соат 08:00 дан 14:00 гача ва 14:00 дан 20:00 гача беморларга зарур тиббий ёрдам кўрсатиб, аҳолини Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 18 февралдаги тегишли буйруғи билан тасдиқланган рўйхатдаги керакли дорилар билан таъминлайди.
👩⚕️ Шунингдек, кўп тармоқли марказий ва оилавий поликлиникалар негизида ташкил этилган штаб томонидан мобил тиббий бригада, онлайн ва оффлайн патронаж тизими орқали актив патронаж хизмати йўлга қўйилган бўлиб, беморларнинг доимий мониторинги олиб борилади.
✅ Муҳими, гуруҳлар томонидан амалга оширилган ишлар таҳлили тиббий бригаданинг фаолиятида ўз аксини топади. Яъни, бунда беморлар соғломлаштириш даражасига қараб, ранглар орқали тоифаланади.
📌 Хусусан:
🔴 қизил тоифа – шифохонада;
🟡 сариқ тоифа – амбулатор назоратда;
🟢 яшил тоифа – соғайганлар сифатида белгиланади.
🛏 Бу орқали бемор тўлиқ тузалгунга қадар оила шифокорининг доимий назоратида бўлади. Ўз навбатида аҳолига кўрсатиладиган бирламчи тиббий хизмат сифати ошади.
‼️Қолаверса, бирламчи тизимда профилактика устувор бўлгани учун касалликларнинг олди олиниб, соғлом турмуш тарзи, тиббий маданият орқали аҳолининг турли хасталикларга чалиниш хавфи камаяди.

— Марказий штабга Республика тез тиббий ёрдам маркази Тошкент шаҳар филиалига бўлган чақириқлар ҳамда пойтахтда жойлашган клиник шифохоналар ва туғуруқ комплексларига мурожаат қилган, бироқ амбулатор муолажа учун қайтарилган беморлар, шунингдек шифохонадан даволаниб чиққанлар тўғрисида кунлик маълумот юборилади, — дейди Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси рақамлаштириш шўъбаси бош мутахассиси Сирожиддин Хайтметов. — Сўнг улар туман кўп тармоқли марказий поликлиникалар ва тегишлилиги бўйича оилавий поликлиникаларга етказилади.
⏰ Ушбу маълумотлар асосида ҳар бир кўп тармоқли марказий ва оилавий поликлиникаларда битта мобил бригада ташкил этилган. Улар эрталаб соат 08:00 дан 14:00 гача ва 14:00 дан 20:00 гача беморларга зарур тиббий ёрдам кўрсатиб, аҳолини Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 18 февралдаги тегишли буйруғи билан тасдиқланган рўйхатдаги керакли дорилар билан таъминлайди.
👩⚕️ Шунингдек, кўп тармоқли марказий ва оилавий поликлиникалар негизида ташкил этилган штаб томонидан мобил тиббий бригада, онлайн ва оффлайн патронаж тизими орқали актив патронаж хизмати йўлга қўйилган бўлиб, беморларнинг доимий мониторинги олиб борилади.
✅ Муҳими, гуруҳлар томонидан амалга оширилган ишлар таҳлили тиббий бригаданинг фаолиятида ўз аксини топади. Яъни, бунда беморлар соғломлаштириш даражасига қараб, ранглар орқали тоифаланади.
📌 Хусусан:
🔴 қизил тоифа – шифохонада;
🟡 сариқ тоифа – амбулатор назоратда;
🟢 яшил тоифа – соғайганлар сифатида белгиланади.
🛏 Бу орқали бемор тўлиқ тузалгунга қадар оила шифокорининг доимий назоратида бўлади. Ўз навбатида аҳолига кўрсатиладиган бирламчи тиббий хизмат сифати ошади.
‼️Қолаверса, бирламчи тизимда профилактика устувор бўлгани учун касалликларнинг олди олиниб, соғлом турмуш тарзи, тиббий маданият орқали аҳолининг турли хасталикларга чалиниш хавфи камаяди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
👍18🔥2
⚡️Абитуриентлар диққатига!
❗️Маълумки, 2024-2025 ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасаларига ўқишга кириш тест синовлари 14 июлдан бошланади.
📌 Тест синовлари кунига 2 сменада ташкил этилади. 1-смена соат 08:00 да, 2-смена 15:00 да бошланади. Абитуриентлардан тест синовлари бошланишидан камида бир ярим соат олдин белгиланган ҳудудга етиб келишлари талаб этилади.
✅Тест синовларида иштирок этиш учун онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентларга “Абитуриент рухсатномаси” my.uzbmb.uz сайти орқали берилмоқда.
⚡️ Тест синовлари бошланишига саноқли кунлар қолганлиги боис абитуриентлардан ўзларига тегишли “Абитуриент рухсатномаси”ни юклаб олишларини ҳамда чоп этиб қўйишларини сўраймиз.
❗️Абитуриентлар рухсатномада белгиланган манзилдаги бинода, кўрсатилган санада ва сменада тест синовларида иштирок этади. Абитуриентларга бошқа ҳудуд, кун ва сменада тест синовларида иштирок этишга рухсат этилмайди.
📋 Абитуриентлар тест синовига паспорт (ID-карта) ва абитуриент рухсатномаси билан белгиланган вақтдан кечикмаган ҳолда келишлари лозим.
‼️ Паспорт нусхаси ёки бошқа ҳужжатлар билан келган, шунингдек, кечикиб келган абитуриентлар тест синовларига киритилмайди!
* * *
📌 Эртага, 11 июль куни соат 11:00 дан 13:00 га қадар ёки 14:00 дан 15:00 га қадар барча абитуриентлар рухсатномаларида кўрсатилган манзилдаги ўзлари тест синовида иштирок этадиган бинога келиб, тест синови ўтказиладиган жойлар билан танишиб кетишлари мумкин.

👍17
❗️ССВ: БААлик талаба ва шифокорлар Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтида ўқийди
🇺🇿🇦🇪 Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтида Бирлашган Араб Амирликларининг Gulf medical university ҳамкорлигида “Doctor of medicine” (терапия) мутахассислиги бўйича 4 йиллик магистратура қўшма таълим дастури ташкил этилди.
📋 Икки олий таълим муассасалари ректорлари томонидан имзоланган ҳамкорлик шартномасига кўра, ўқув жараёнига халқаро таълим стандартларига асосланган илғор педагогик технологиялар, ўқув дастурлари ва ўқув-услубий материалларни кенг жорий қилиш, профессор-ўқитувчилар ҳамда талабалар учун маҳорат дарслари ўтказиш, малака ошириш курсларига университетдан юқори малакали ўқитувчилар, олимларни фаол жалб этиш кўзда тутилган.
🏢 Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан келишилган ҳолда тасдиқланган қабул квотасида “Doctor of medicine” мутахассислиги бўйича Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтида 2024-2025 ўқув йилидан 100 нафар бакалавр даражасига эга БААлик фуқарони магистратура таълим дастурида ўқитиш режалаштирилган.
✅ Бунда магистрлар 1-2-босқичда “Problem based learning”, 3-4-босқичда эса “Workplace-Based Learning” таълим технологиялари асосида ўқитилади.
📑 Таълим дастури Буюк Британиянинг “The Quality Assurance Agency for Higher Education” ташкилоти томонидан халқаро аккредитациядан ўтказилади ва битирувчилар бутун дунёда тан олинадиган халқаро дипломга эга бўлади.
‼️ Аҳамиятли жиҳати, тиббиётнинг “Doctor of medicine” йўналишида магистратура қўшма таълим дастури асосида ўқитиш Ўзбекистонда биринчи марта Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтида йўлга қўйилмоқда.
📈 Маълумот ўрнида айтиш жоизки, 2023 йилда мазкур институт THE (Times Higher Еducation) рейтингининг Impact ranking йўналишида ТОП-1000, “Round University Ranking – RUR” халқаро рейтингида эса ТОП-900 та ОТМлар қаторидан жой олди.
🔷 Ўтган йили институтнинг “Даволаш иши” таълим дастури ECAQA (Eurasian Сenter for Аccreditation and Quality Аssurance) агентлиги томонидан 5 йил муддатга халқаро аккредитациядан ўтказилди.
🌏 Бугунги кунда Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтида 749 нафар хорижий талаба таҳсил олиб, уларга маҳаллий мутахассислар билан бирга Ҳиндистон, Покистон, Хитой, Россия каби давлатлардан жалб қилинган 25 нафар чет эллик профессор-ўқитувчи таълим бермоқда.

👍32🔥1
❗️Минздрав: Студенты и врачи из ОАЭ будут обучаться в Ферганском медицинском институте общественного здоровья
🇺🇿🇦🇪 В Ферганском медицинском институте общественного здоровья в сотрудничестве с Gulf Medical University (ОАЭ) организована 4-х годовая совместная образовательная программа по магистратуре Doctor of Medicine (терапия).
📋 Согласно договору о сотрудничестве, подписанному ректорами двух высших учебных заведений, предусматривается широкое внедрение в учебный процесс передовых педагогических технологий, учебных программ и учебно-методических материалов, основанных на международных образовательных стандартах, а также организация мастер-классов для студентов и преподавателей, привлечение высококвалифицированных преподавателей и ученых из университета для проведения курсов повышения квалификации.
🏢 В соответствии с квотой, утвержденной по согласованию Министерства здравоохранения и Министерства высшего образования, науки и инноваций, в 2024/2025 учебном году 100 граждан из ОАЭ, имеющих степень бакалавра, будут обучаться в магистратуре по специальности Doctor of Medicine в Ферганском медицинском институте общественного здравоохранения.
✅ При этом на 1-2 курсах магистры будут обучаться по технологии Problem based learning, а на 3-4 курсах — по технологии Workplace-Based Learning.
📑 Образовательная программа пройдет международную аккредитацию в британском агентстве The Quality Assurance Agency for Higher Education, и выпускники получат международный диплом, признаваемый во всем мире.
📈 Для справки, в 2023 году Ферганский медицинский институт общественного здоровья вошел в ТОП-1000 рейтинга THE (Times Higher Education) в категории Impact Ranking и в ТОП-900 международного рейтинга RUR (Round University Ranking).
🔷 Также в прошлом году программа «Лечебное дело» института прошла международную аккредитацию агентства ECAQA (Eurasian Center for Accreditation and Quality Assurance) на 5 лет.
🌏 В настоящее время в Ферганском медицинском институте общественного здоровья обучаются 749 иностранных студентов, которым наряду с местными специалистами преподают 25 профессоров и преподавателей из Индии, Пакистана, Китая, России и других зарубежных стран.
Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

👍29
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Буни билишингиз керак!
💊 Ҳар биримиз ҳаётда бир марта бўлса ҳам қандайдир касаллик билан оғриганмиз. Афсуски, бундай пайтда айрим инсонлар ўз-ўзига дори “тайинлаш” ва мустақил даволанишни маъқул кўради.
❓Хўш, бу қанчалик тўғри?
❓Дори воситасини қўллашда шифокор тавсияси қанчалик муҳим?
👩⚕️ Ушбу саволларга Соғлиқни сақлаш вазирлиги Клиник протоколлар ва стандартларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўлими бошлиғи Севара Убайдуллаева батафсил жавоб беради.

👍16
❗️ЖССТ тиббий асбоб-ускуналар бўйича ягона ахборот платформасини ишга туширди
📊 Бугун дунёда профилактика, диагностика, даволаш ва реабилитация мақсадларида қўлланиладиган 10 000 дан ортиқ турдаги тиббий буюмлар мавжуд. Ўз навбатида, уларни ишлаб чиқарувчи компаниялар ҳам кўп.
❓Ана шундай шароитда қайси тиббий технологиянинг самарадорлиги юқори, қай бири нисбатан арзон ва фойдаланиш учун қулай, деган саволлар харидору буюртмачиларни жиддий ўйга толдириши табиий.
🗂 Тўғри танлов қилиш учун эса ишончли ва бой таҳлилий маълумотлар базаси ҳамда вақт синовидан ўтган оқилона тавсиялар зарур.
⌨️ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ана шу бўшлиқни тўлдириш мақсадида илк бор тиббий асбоб-ускуналар бўйича ягона ахборот тизими — MeDevIS онлайн платформасини ишга туширди. У ҳукуматлар, даволаш-профилактика муассасалари, донор ташкилотлар ҳамда индивидуал фойдаланувчилар учун мўлжалланган.
🩺 Мазкур тармоқда репродуктив саломатлик, оналар ва болалар соғлигини муҳофаза қилиш, юқумли ва юқумли бўлмаган ҳамда бошқа турдаги касалликлар диагностикаси ва муолажасида қўлланиладиган 2300 дан ортиқ турдаги маҳсулотлар ҳақидаги маълумотлар жамланган.
💉🔬 Улар орасида оддий шприц, тиббий ниқоб, электрон термометр ва пульсоксиметрдан тортиб протезлар, юрак стентлари, мураккаб лаборатория тизимлари, электрокардиографлар, эндоскоплар, гемодиализ аппаратлари, дефибрилляторлар ва инновацион радиотерапия ускуналаригача бор.
💻 Фойдаланувчилар MeDevIS платформаси орқали ўзларига керакли маҳсулот, буюм, техонология имкониятлари, самарадорлиги, зарур инфратузилма, соғлиқни сақлаш тизими даражаси (масалан, маҳаллий клиника ёки ихтисослаштирилган шифохона) каби кўп қиррали ахборотларга эга бўлади.
‼️ЖССТ ҳозирча фақат инглиз тилида фолият олиб бораётган янги платформани келгусида босқичма-босқич такомиллаштириб боришни мақсад қилган.

👍10🔥2
❗️Мутахассис: Галотерапия орқали аллергик касалликлардан халос бўлиш мумкин
📍Авваллари галотерапия муолажалари учун туз конлари жойлашган махсус курорт зоналарига боришга тўғри келган. Кейинчалик юртимиздаги сиҳатгоҳ ва клиникаларда сунъий туз ғорлари ташкил этилди.
🏥 Ҳозир Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий-амалий тиббиёт марказининг янги биносида ҳам худди шундай амалиёт йўлга қўйилган.
👩🏻⚕️ Марказ директори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Илмира Разикова галотерапиянинг аллергик касалликларни даволашдаги самарадорлиги ҳақида маълумот берди.
▶️ — Галотерапия аллергик хасталиклар муолажасида ижобий натижа бериши тасдиқланган, — дейди мутахассис. — Аввало, туз аэрозоллари нафас йўлларини тозалайди ва шу орқали бронхлардаги балғамлар ажралишини осонлаштиради. Натижада нафас олиш жараёни ва аллергик симптомлар енгиллашади.
🔎 Қолаверса, тузнинг антибактериал, антисептик ва яллиғланишга қарши хусусиятлари ҳам бор. Бу эса нафас йўлларидаги яллиғланишни камайтириб, инфекциялардан ҳимоя қилади, иммун тизимини мустаҳкамлайди.
🙆🏻 Туз ғорларидаги микроиқлим шароити асаб тизимини тинчлантириши билан ҳам аҳамиятли. Зотан, стрессни камайтириш аллергик касалликларни даволашда яхши самара беради.
🩺 Галотерапия хоналаримиз махсус туз пуркагичлар билан жиҳозланган. Бу ерда бронхиал астма, аллергик ва вазомотор ринит, сурункали бронхит, бронхоэктаз касаллиги ҳамда сурункали фарингитдан азият чекаётган беморлар муолажа олади.
🔬Масалан, аллергия ва бронхиал астманинг енгил шакллари билан оғриган беморларда 3-4 сеансдан сўнг сезувчанликнинг умумий даражаси пасаяди, тери қичиши ва қизариши камайиб, бурун оқиши йўқолади ҳамда нафас олиш нормаллашади.
✅ Шу маънода, тўғри бажарилган галотерапия курси аллергиядан бутунлай халос қилиши ҳам мумкин. Бу, аввало, нафас олиш тизими ҳали ривожланиш босқичида бўлган болалар, шунингдек, касалликнинг енгил шаклларидан азият чекаётган беморларга тегишли.
📉 Аллергиянинг оғир турлари ва доимий бронхоспазм хуружларида туз ғорлари касалликни сезиларли даражада енгиллаштиради.
👫Туз хонаси, айниқса, болалар организми учун фойдали. Шу боис шифокорлар касалликнинг оғир шакллари ва мавсумий турларидан халос бўлиш учун олти ойда камида бир марта галотерапия курсини тавсия қилади.
💊 Қолаверса, ушбу даволаш усули узоқ давом этадиган муолажа курси асосида қабул қилинадиган аллергияга қарши дори воситаларининг дозасини сезиларли даражада камайтиришга ёрдам беради. Муҳими, ножўя таъсирлари йўқ, жигар, буйрак ва бошқа ички органларга зиён етказмайди.
‼️Туз ионлари экзема, дерматит, қичишиш ва тери тошмаси муолажасида ҳам қўл келиши исботланган.

👍20
#Пресс_тур
❗️Ҳурматли журналистлар, блогерлар ҳамда матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари!
🚑 Эртага Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тез тиббий ёрдам соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, бу йўналишда амалга оширилаётган ишлар ва натижалар юзасидан Республика тез тиббий ёрдам маркази ҳамда унинг қуйи ташкилотларига пресс-тур ташкил этилмоқда.
📞 Пресс-тур давомида Республика тез тиббий ёрдам марказининг Тошкент шаҳар филиали Call-маркази, "103" хизмати ходимларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш мактаби ҳамда пойтахтимизнинг Янгиҳаёт туманида жойлашган 13-сон подстанцияси фаолияти билан яқиндан танишиш режалаштирилган.
⏰ Барчангизни 12 июль куни соат 10:00 да Республика тез тиббий ёрдам маркази биносида кутамиз.
📝 Қуйидаги рақам орқали руйхатдан ўтиш сўралади: (97) 565-25-65.

👍21🔥1
Жаҳон тиббиётидаги тадқиқотлар
❗️Олти турдаги маҳсулотлар юрак-қон томир хасталиклари хавфини сезиларли даражада камайтиради
🌐 ЖССТга кўра, юрак-қон томир касалликлари дунё бўйлаб ўлимнинг асосий сабаби бўлиб, ҳар йили ундан тахминан 17,9 миллион нафар инсон вафот этади.
🫀Агар рационга озгина ўзгартириш киритиш орқали ушбу хасталик хавфини кескин камайтириш мумкин бўлсачи? Макмастер университети ва Гамилтон университетининг Аҳоли саломатлиги илмий-тадқиқот институти (PHRI) томонидан ўтказилган муҳим тадқиқот бунинг мумкин эканлигини исботлади.
🥙 Тадқиқотга кўра, рационимизга қуйидаги олтита асосий озиқ-овқат маҳсулотларини киритиш юрак-қон томир касалликларининг ривожланиш эҳтимолини сезиларли даражада камайтиради:
📎 мевалар;
📎 сабзавотлар;
📎 дуккаклилар;
📎 ёнғоқ;
📎 балиқ;
📎 тўлиқ сут маҳсулотлари.
✅ Бунда ҳар куни мева ва сабзавотлардан икки-уч порция, шунингдек, бир порция ёнғоқ ва икки порция сут маҳсулотларини, ҳафтада уч-тўрт марта дуккаклилар ва икки-уч марта балиқ истеъмол қилиш тавсия қилинади.
Юрак учун соғлом парҳезга ўтиш қийин туюлиши мумкин, аммо у юрак хасталиги билан курашишдан кўра анча осон.
🧾 Ушбу олти турдаги маҳсулотни кундалик ҳаётингизга қўшишнинг осон усуллари мавжуд.
📌 Масалан:
✔️Кунингизни мева ейиш билан бошланг.
✔️ Ҳар овқатланаётганингизда ликопчангизнинг ярмини сабзавот билан тўлдиринг. Кўп турдаги витаминлар ва минералларни олиш учун турли хил ранглардаги сабзавотларни танланг.
✔️ Фасол ва ясмиқ (чечевица) универсал ҳисобланади. Уларни шўрва, димлаб пиширилган таомлар ва салатларга қўшинг.
✔️ Ёнингизда доим ёнғоқ тўла кичик идиш турсин, қорнингиз очганида тезгина еб олиб, юрагингиз ҳолатини яхшилайсиз.
✔️ Ҳафтада икки-уч марта балиқ ейишга ҳаракат қилинг.
✔️ Йогурт, пишлоқ ва табиий ёғли сутни танланг.
🔷 Ёдингизда тутинг, нафақат овқатланишни тартибга солиш, балки доимий жисмоний машқлар, стрессни бошқариш ва етарлича ухлаш ҳам юрак фаолиятини яхшилаши мумкин.
📓Тадқиқотнинг тўлиқ матни “European Heart Journal” журналида чоп этилган.

❗️ЖССТ: Дунёда mpox вируси яна фаоллашмоқда
🔬 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг хабар беришича, дунёнинг баъзи мамлакатларида mpox (маймун чечаги) вируси яна фаоллаша бошлади.
📊 Хусусан, касаллик шу йил 8 майдан 2 июль санасига қадар Жанубий Африка Республикасида яшовчи 20 нафар беморда аниқланди. Инфекция оқибатида 3 киши ҳаётдан кўз юмди.
📍Бу — минтақада 2022 йилдан буён қайд этилган илк ҳолат. Ўшанда беш кишига маймун чечаги ташхиси қўйилган, бироқ ўлим ҳолатлари қайд этилмаганди.
📈 Умуман, 2024 йилнинг 1 майидан 31 майига қадар 26 та давлатда ушбу вирусни юқтирган 646 нафар бемор рўйхатга олинди. Энг кўп касалланиш кўрсаткичлари Африка (43,5 фоиз), Европа (21,8 фоиз) ҳамда Жанубий ва Шимолий Америка (20,4 фоиз) минтақалари ҳиссасига тўғри келди.
🔎 Шунингдек, эпидемиядан Конго Демократик Республикаси аҳолиси жиддий азият чекди. Бу ерда май ойида 377 та янги ҳолат аниқланди.

👍12
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#онлайн
#пресс_тур
📌 Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Республика тез тиббий ёрдам маркази ҳамкорлигида "103" хизмати ҳамда унинг қуйи ташкилотларига ташкил этилган пресс-тур бошланди.
🚑 Тез тиббий ёрдам соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, амалга оширилаётган ишлар ва натижаларга бағишланган мазкур тадбирда оммавий ахборот воситалари вакиллари, мустақил журналистлар, блогерлар ва давлат ташкилотлари ахборот хизматлари ходимлари иштирок этмоқда.
📹 ССВ Матбуот хизмати пресс-тур тафсилотларини онлайн ёритиб боради.

👍10
#онлайн
#пресс_тур
🚑 Пресс-турнинг илк манзили Республика тез тиббий ёрдам марказининг Тошкент шаҳар филиали бўлди.
📞 Дастлаб бу ерда оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар Call-марказ фаолияти билан яқиндан танишди.
💻 Таъкидланганидек, электрон автоматлаштирилган бошқарув тизими ҳамда ягона Call-маркази биринчи бўлиб "103" хизматининг Тошкент шаҳри филиалида жорий этилган.
📌 Кейинчалик бу янгилик мамлакатимизнинг барча ҳудудларида йўлга қўйилди. Натижада аҳолига янада сифатли ва замон талабларига мос тарзда хизмат кўрсатиш имкони яратилди. Буни эса “Тез ёрдам”га келиб тушаётган чақириқлар сонидан ҳам билиш мумкин.
📞 Маълумотларга кўра, 2023 йил мамлакатимиз бўйлаб “103” хизматига жами 13 млн 522 мингдан ортиқ чақирув келиб тушган. Жорий йилнинг ўтган 6 ойида эса бу рақам 6 млн 376 минг 384 тани ташкил этди. Шунингдек, ҳозирда пойтахт тез тиббий ёрдам хизмати Call-марказига бир кунда ўртача 3500-4500 атрофида чақириқ бўлмоқда. Айни пайтда бу ерда бир вақтнинг ўзида 40 нафар ходим мурожаатларни қабул қилади.
🚑 Охирги йилларда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан соҳага 1 000 дона замонавий Volkswagen Caddy русумли автомобиллар етказиб берилди ва ҳар бир автотранспорт воситаси GPS-трекер билан таъминланди. Натижада операторлар реал вақт режимида барча автомобилларни қаерда ҳаракатланаётганини кузатиш имконига эга бўлди.
⌨️ Қолаверса, мамлакатимизнинг барча ҳудудларида тез тиббий ёрдам бўйича электрон автоматлаштирилган бошқарув тизими жорий этилди.

👍9🤩2🔥1
#онлайн
#пресс_тур
🏥 Пресс-турнинг иккинчи манзили Республика тез тиббий ёрдам маркази ходимларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш мактаби бўлди.
📋 Мазкур муассаса Президентнинг 2022 йил 16 июндаги тегишли қарорига мувофиқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Республика шошилинч тиббий ёрдам ўқув-машғулот маркази негизида қайта ташкил этилган.
👩⚕️Ҳозирги кунда "103" хизматида жами 65 минг 643 нафар ходим ва 2 852 та тиббий бригада фаолият юритмоқда.
💸 Кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш мақсадида Корея халқаро соғлиқни сақлаш жамғармаси томонидан 10,8 млн АҚШ доллари миқдорида хорижий грант маблағи ажратилиб, бугунгача 12 минг 675 нафар ходим ўқитилди.
🔬 Шунингдек, лойиҳанинг 1-босқичида Тошкент (ушбу мактаб негизида) ва Самарқанд шаҳарларида замонавий симуляция марказлари ташкил этилиб, улар ўқув ва мобил симуляторлар ҳамда зарур асбоб-ускуналар билан таъминланди.
‼️ Лойиҳанинг 2-босқичи доирасида 2024-2027 йиллар давомида юртимизнинг қолган 12 та ҳудудида ана шундай марказлар ташкил этилиши режалаштирилган.

👍9
❗️Тест синови ўтказиладиган бинолар эълон қилинди
🏢 Билимни баҳолаш агентлигининг расмий сайтига 2024-2025 ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасаларига ўқишга кириш тест синови ўтказиладиган бинолар бўйича маълумотлар жойлаштирилди.
✅ Унда қуйидаги маълумотлар акс этган:
🔹 тест синови ўтказиладиган ҳудуднинг расми;
🔹 ҳудудга кириш жойлари;
🔹 тест синови ўтказиладиган жой номи;
🔹 тест синови ўтказиладиган жой манзили;
🔹 бино рақами;
🔹 тест синови ўтказиладиган гуруҳлар;
🔹 жойларнинг google харитадаги жойлашуви (геолокацияси).
📍Тест синовларини ўтказиладиган бинолар:
👉 https://uzbmb.uz/page/test_2024
👨🏻💻 Мазкур саҳифадан тегишли ҳудудни танлаб, ушбу манзилдаги тест синови ўтказиладиган бинолар бўйича маълумотлар билан танишишингиз мумкин. Шунингдек, "Абитуриент рухсатномаси"да берилган QR-код орқали бино жойлашган манзилни аниқлаш имкони мавжуд.
⚡️ Ҳурматли абитуриентлар! Тест синовларига кеч қолманг! Ўзингиз билан паспорт (ID-карта) ва абитуриент рухсатномасини олишни унутманг (акс ҳолда тест синовига кира олмайсиз)!

Reyting 2024-yil uchun (TOP-1000).pdf
1.3 MB
❗️Ўзбекистонда дипломлари тўғридан-тўғри (махсус синовларсиз) тан олинадиган хорижий ОТМларнинг 2024 йил учун рўйхати тасдиқланди
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан халқаро тан олинган ташкилотларнинг олий таълим муассасалари рейтингида биринчи 1000 таликка киритилган (ТОП-1000) олий таълим муассасаларининг рўйхати тасдиқланди.
Ушбу рўйхатга киритилган, яъни халқаро эътироф этилган ташкилотларнинг (QS, THE, ARWU) рейтингида биринчи 1000 талик рўйхатидан жой олган хорижий олий таълим муассасаларида олинган дипломлар тўғридан-тўғри (махсус синовларсиз) тан олинади.

👍11🔥4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#онлайн
#пресс_тур
🏥 Оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар пресс-турнинг сўнгги манзили — пойтахтимизнинг Янгиҳаёт туманида жойлашган 13-сон подстанциясида бўлди.
👩⚕️Бу ерда улар тез тиббий ёрдам бригадалари ходимлари учун яратилган шарт-шароитлар ва кунлик чақирувларга етиб бориш жараёнлари билан яқиндан танишди.
🚑 Хусусан, "103" хизматининг асосий вазифалари, тизимдаги автотранспорт воситаларининг турлари, улардаги мавжуд тиббий асбоб-ускуналар, қулайлик ва афзалликлар, шунингдек чақирувларни қабул қилиш, бригадаларга узатиш бўйича батафсил маълумот олинди.

👍19🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🚑 Бугун Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Республика тез тиббий ёрдам маркази ҳамкорлигида “103” хизмати ҳамда унинг қуйи ташкилотларига пресс-тур ташкил этилди.
📞 Тадбир давомида оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар Тошкент шаҳар "103" хизмати Call-маркази, Республика тез тиббий ёрдам маркази ходимларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш мактаби ҳамда Янгиҳаёт туманидаги 13-сонли подстанция фаолияти билан яқиндан танишдилар.
📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳа ушбу пресс-тур тафсилотларига бағишланган.

👍13🔥2