❗️ССВ: Шаҳрисабз шаҳар тиббиёт бирлашмасида замонавий маммограф ўрнатилди
🇺🇿🇯🇵 Япония — Ўзбекистоннинг вақт синовидан ўтган ишончли ҳамкори. Мамлакатларимиз ўртасида тиббий кадрларни тайёрлаш, касалликлар муолажаси ва профилактикаси, соҳани рақамлаштириш каби қатор йўналишларда ўзаро алоқалар тобора мустаҳкамланиб бормоқда.
🚑 Хусусан, “Кичик миқёсли ижтимоий лойиҳаларга беғараз ёрдам” дастури доирасида кунчиқар юрт томонидан мамлакатимиз тиббиёт муассасаларини замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан таъминлаш учун ажратиб келинаётган грантлар уларнинг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлашга хизмат қиляпти.
🩻 Куни кеча мазкур дастур асосида Шаҳрисабз шаҳар тиббиёт бирлашмасида замонавий маммограф ўрнатилгани ўзаро ҳамкорликнинг яна бир ёрқин намунаси бўлди.
👩 Ушбу диагностика ускунаси орқали 45-65 ёшли аёллар режа асосида 2 йилда 1 марта текширувдан ўтказилади.
✅ Бундай илғор тиббий ускунанинг келтирилиши беморларни вилоят маркази ёки пойтахтга бориб, сарсон бўлишларига чек қўяди ҳамда кўкрак бези саратонини эрта босқичларда аниқлаш, ўз вақтида даволаш ва унинг олдини олиш имконини беради.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram

🚑 Фалокат оёқ остида, дейдилар. Фавқулодда оғир жароҳат олиб, қон йўқота бошлаган инсон ҳаёти эса ҳар сония қил устида. Ёки хасталик хуруж қилиб, жон талвасасига тушган беморга ёрдам кўрсатиш учун соат милларидан ҳам тезроқ ҳаракат қилиш зарур.
❓Аммо баъзан одамлар орасида “Тез ёрдам” имиллаб ишлайди” ёки “Тез ёрдам” кеч келди” қабилидаги эътирозларни ҳам эшитиб қоламиз. Хўш, бунинг асл сабаби нимада?
📹 Юқоридаги видеолавҳада шундай омиллардан бири тасвирланган. Ваҳоланки, янглиш манзил берилиши, йўллардаги тирбандлик, хизмат машинасига йўл бўшатмаслик, айрим маҳаллаю кўп қаватли уйлар кўчаларига ўзбошимчалик билан сунъий тўсиқлар қўйилиши ҳам “Тез ёрдам”нинг кечикишига сабаб бўлади.
‼️Шундай экан, “Тез ёрдам”га ҳар доим йўл берайлик! Чунки у қайсидир юртдошимизнинг ҳаётини сақлаб қолиш, дардига малҳам бўлиш учун шошилмоқда! Ўша инсон бизнинг ҳамкасбимиз, дўстимиз, қариндошимиз ва яқинимиз бўлиши ҳам мумкин...
——————-
🚑 Не зря говорят, что беда приходит, откуда не ждешь. Жизнь человека, получившего тяжёлую травму на чрезвычайной ситуации и теряющего кровь, будто висит на волоске, и каждая секунда имеет решающую роль.
❓Но иногда среди людей мы слышим такие недовольства как “Скорая помощь медленно работает” или “Скорая помощь опоздала”. А задумываются ли они, из-за чего так происходит?
📹 В этом видеоролике показан один из таких факторов. Иногда говорят неправильный адрес, возникают пробки на дорогах, не уступают дорогу служебной машине, своевольно ставят искусственные преграды на улицах многоэтажных домов, что служит причиной опоздания “Скорой помощи”.
‼️ Так давайте всегда уступать “Скорой помощи”! Потому что она торопится, чтобы спасти жизнь, облегчить муки человека! Он может быть нашим коллегой, другом, родственником и близким...

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Шу йилнинг июнь ойида юртимиз соғлиқни сақлаш тизимида юз берган энг муҳим воқеалар дайжести
♻️ Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказида ISO 9001:2015 ва ISO 7101:2023 халқаро сифат стандартлари жорий этилди
💻 Республика перинатал марказида электрон тиббий ҳужжат айланмаси махсус "Meddata" электрон платформаси орқали амалга оширилади
🔬 Ўзбекистонда болалар онкологияси ва гематологияси бўйича "Далилларга асосланган ҳаракат" биринчи Халқаро конгресси бўлиб ўтди
🤱🏻 Она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказида “Соғлиқни сақлаш соҳасида менежмент” мавзусида ўқув курслари ташкил этилди
🏥 Тиббий менежментни Туркиянинг илғор клиникаларидан ўрганиш муҳим
📊 Тошкент тиббиёт академиясининг 19 та таълим дастури Бутунжаҳон тиббий таълим халқаро стандартларига мос деб топилди
✅ Ўзбекистон ўз тарихида илк бор БМТнинг асосий органи — Иқтисодий ва ижтимоий кенгашига сайланди
🚑 Миллий тиббиёт марказига Даниядан замонавий кўчма кардиожарроҳлик мажмуаси олиб келинди
🩸Бутунжаҳон донорлар куни муносабати билан Республика қон қуйиш марказида байрам тадбири ўтказилди
📊 Юртимизда инновацион нейрожарроҳлик амалиётлари тури кўпаймоқда
📋 Ханс Клюге Ўзбекистоннинг гепатит В га қарши курашиш бўйича минтақавий мақсадли кўрсаткичларга эришганини тасдиқловчи сертификатни тантанали равишда топширди
🔹 ССВ: Вазир ёшлар билан мулоқот қилди
🔎 ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси директори Ўзбекистонга ташрифи давомида истиқболдаги режаларини маълум қилди
🏢 Бухоро давлат тиббиёт институтида қарийб 1,5 минг нафар чет эллик талаба ўқимоқда
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Тиббий олий таълим муассасаларида талабаларга сифатли таълим беришга катта эътибор қаратилмоқда. Улар орасида энг ёш, аммо халқаро стандартларга мос равишда энг тез ривож топаётган муассасалардан бири Тошкент давлат стоматология институтидир.
🧑🏻⚕️👩🏻⚕️ Куни кеча ушбу институт яна бир гуруҳ битирувчиларни мустақил ҳаётга кузатди. Бу ўқув йилида институтни тамомлаган 1053 нафар бакалавр ва магистратура талабаларига диплом топшириш маросими бўлиб ўтди.
📹 Бу ҳақда ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада батафсил маълумот берилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
🧑🏻⚕️👩🏻⚕️ Куни кеча ушбу институт яна бир гуруҳ битирувчиларни мустақил ҳаётга кузатди. Бу ўқув йилида институтни тамомлаган 1053 нафар бакалавр ва магистратура талабаларига диплом топшириш маросими бўлиб ўтди.
📹 Бу ҳақда ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада батафсил маълумот берилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
“Bebbo” – бола тарбиясида ота-оналарнинг яқин кўмакчиси
👨👩👧 Кўп ёш ота-оналар фарзанди ҳаётининг дастлабки йилларида унинг тарбияси, саломатлиги, жисмоний ва ақлий ривожланиши, овқатланиши борасида шифокор, психолог ёки педагогнинг маслаҳатига муҳтож бўлади.
🤷♀️ Аммо тегишли мутахассис қабулига бориш учун вақт ёки имконият ҳар доим ҳам бўлавермайди.
📱 Шундай вазиятларда ЮНИCEФ, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирликлари ҳамкорлигида ишлаб чиқилган “Bebbo” мобил иловаси уларга кўмакчи бўла олади.
📋 Ота-оналар ва бошқа ғамхўрлик қилувчиларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ушбу бепул мобил иловада 6 ёшгача бўлган болалар саломатлиги ва ривожланишининг барча жиҳатлари бўйича мутахассисларнинг маслаҳатлари жамланган.
📌 “Bebbo” боланинг овқатланишидан тортиб, эрта ёшдан таълим ва ўйиннинг аҳамияти, ҳимоя ва хавфсизлик каби кенг кўламли масалалар, шунингдек ота-оналар ва ғамхўрлик қилувчилар учун ўз фаровонлигини таъминлаш бўйича аниқ тавсияларни ўз ичига олган.
✅ Мобил иловада ота-оналар учун олинган ва режалаштирилган эмлашлар, ўтказилган тиббий кўриклар ҳамда ривожланишнинг бошқа муҳим босқичларини қайд этиш имконини берувчи функциялар ҳам мавжуд.
❗️“Bebbo” иловасини қуйидаги ҳаволалар орқали юклаб олиш мумкин:
Android фойдаланувчилари учун
Apple фойдаланувчилари учун

❗️ЖССТ: Дунёда вабога чалиниш кўрсаткичи 58 фоизга ошди
🌍 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти баёнотига кўра, сўнгги ойларда дунёнинг қатор минтақаларида вабо эпидемияси кескин кучая бошлади.
📈 Хусусан, май ойида 46 мингдан ортиқ кишига ушбу хавфли касаллик ташхиси қўйилган ва бу апрель ойига нисбатан 58 фоиз юқори кўрсаткичдир.
📊 Эпидемия ўчоқлари 19 мамлакатда қайд этилган. Май ойида рўйхатга олинган беморлар сони – 46,4 минг нафардан зиёд. Уларнинг 185 нафари хасталик оқибатида ҳаётдан кўз юмган.
🩺 Юқори ўсиш динамикаси асосан Шарқий Ўрта ер денгизи минтақаси ҳиссасига тўғри келмоқда. Афғонистонда 13 минг нафардан ортиқ, Покистонда эса 13 мингга яқин янги ҳолат қайд этилган.
🔬Умуман, жорий йил бошидан буён сайёрамиз бўйича қарийб 195 минг одам ушбу хасталикни юқтиргани айтилмоқда. Эпидемия қурбонлари сони 1,9 минг нафардан ошган.
‼️Шу сабабли ЖССТ вабонинг дунё бўйлаб тарқалиш хавфини юқори деб баҳолади ва 2023 йил январь ойидан 2024 йил майигача вакциналарга бўлган талаб икки баробар ошганини маълум қилди.

#Инфографика
📌 Юртимизда ёз чилласи бошланди. Жазирамада офтоб тиғи остида узоқ муддат қолиш қатор хавфли асоратларни келтириб чиқариши мумкин. Хусусан, инсон терисининг куйиши ёки бош мия фаолияти бузилиши кузатилади. Оқибатда томирлар кенгайиб, танада қон айланиш жараёни секинлашади.
☝️ ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги инфографика орқали офтоб урганда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш қоидалари ҳақида билиб олишингиз мумкин.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
📌 Юртимизда ёз чилласи бошланди. Жазирамада офтоб тиғи остида узоқ муддат қолиш қатор хавфли асоратларни келтириб чиқариши мумкин. Хусусан, инсон терисининг куйиши ёки бош мия фаолияти бузилиши кузатилади. Оқибатда томирлар кенгайиб, танада қон айланиш жараёни секинлашади.
☝️ ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги инфографика орқали офтоб урганда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш қоидалари ҳақида билиб олишингиз мумкин.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ҳозир тиббиётнинг жадал ривожланаётгани ва жаҳон тажрибасини инобатга олган ҳолда миллий клиник протоколларни янгилаш жараёни кечмоқда.
👩🏻⚕️ Даволаш-профилактика муассасалари учун миллий клиник протоколларни тасдиқлаш ва тиббиёт амалиётига татбиқ қилиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида вазирликнинг Клиник протоколлар ва стандартларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўлими бошлиғи Севара Убайдуллаева батафсил маълумот берди.
📝 Эслатиб ўтамиз: миллий клиник протоколлар профилактика, диагностика, даволаш ва реабилитация тўғрисидаги илмий далилларга асосланган маълумотларни ўз ичига олиб, жумладан, касалликнинг кечиши, асоратлари ва бирга келадиган хасталикларнинг мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда тиббиёт ходимининг ҳаракатлари кетма-кетлигини тавсифлайди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
👩🏻⚕️ Даволаш-профилактика муассасалари учун миллий клиник протоколларни тасдиқлаш ва тиббиёт амалиётига татбиқ қилиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида вазирликнинг Клиник протоколлар ва стандартларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўлими бошлиғи Севара Убайдуллаева батафсил маълумот берди.
📝 Эслатиб ўтамиз: миллий клиник протоколлар профилактика, диагностика, даволаш ва реабилитация тўғрисидаги илмий далилларга асосланган маълумотларни ўз ичига олиб, жумладан, касалликнинг кечиши, асоратлари ва бирга келадиган хасталикларнинг мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда тиббиёт ходимининг ҳаракатлари кетма-кетлигини тавсифлайди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Сўнгги 3 йилда юртимизда 15 та янги нейрожарроҳлик амалиёти йўлга қўйилди
✅ Замонавий нейрохирургия жарроҳликнинг “энг ёш” соҳаларидан биридир. Унда клиник тиббиётнинг периферик ва марказий асаб тизими органик касалликлари ўрганилади.
🏥 Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази юртимиз аҳолисига нейрожарроҳлик ёрдами кўрсатиш бўйича бош тиббиёт муассасаси этиб белгиланган.
🖇 Марказ 130 ўринга мўлжалланган, унда қон томирлари, болалар, орқа ва бош мия нейрохирургияси, периферик нервлар патологияси ва реабилитацияси, нейроонкология, шошилинч нейрохирургия бўлимлари фаолият юритади. Уларда болалар ва катталарда учрайдиган нейрохирургик касалликларни диагностика қилиш ва даволашда энг замонавий юқори технологияли усуллардан фойдаланилади. Республика ҳудудларида марказнинг 13 та филиали фаолият кўрсатмоқда.
🩺 Бу ерда нафақат Ўзбекистондан, балки бир қатор яқин ва узоқ хориж давлатларидан келган беморлар даволаниб, шифо топади.
📊 Ҳозир жаҳонда тиббиёт йўналишида жуда катта ютуқлар қайд этилмоқда. Марказ ходимлари ҳам тегишли йўналишлар бўйича мунтазам малака ошириб, кўплаб амалий ва илмий натижаларни қўлга киритишяпти. Республика бўйлаб охирги уч йил давомида 15 та янги услубдаги нейрожарроҳлик амалиёти йўлга қўйилди.
🧠 Масалан, бош мия ўсмаларининг даволаниш турлари қаторига ўсмаларнинг озиқлантирувчи қон-томирлари орқали интраартериал ва юқори технологик кимётерапия амалиётининг қўшилиши бундай касаллик билан оғриган беморлар ҳаёт сифати яхшиланиши, ўсмаларнинг ўсиш тезлиги сустлашиши ва ўлчамлари кичрайишига эришишга замин бўлди.
📈 Амалиёт кам инвазивлиги, умумий кимётерапияга нисбатан интоксикация ҳолатлари камлиги ва қон таҳлиллари натижаларига минимал таъсир кўрсатиши билан ажралиб туради. Амалиётдан кейин беморларда ўртача умр кўриш даражаси узайиши қайд этилаётгани қувонарли ҳолатдир.
👁 Интраартериал кимётерапия амалиёти яна бир йўналиш — болаларда учрайдиган ёмон сифатли тўр парда ўсмаси, яъни ретинобластомаларнинг даволаниш даражаси ошишига ҳам сабаб бўлди. Онкоофтальмологлар билан ҳамкорликда 2022 йилда амалиётга жорий қилинган ушбу усул натижасида кўплаб болажонларимизда нафақат кўзнинг сақлаб қолиниши, балки кўриш функцияси ҳам яхшиланишига эришилди.
🔸 Олдинлари беморлар ушбу усулларни қабул қилиш учун чет эл клиникаларига даволаниш учун боришга мажбур бўлган бўлса, эндиликда марказнинг интервенцион нейрожарроҳлар жамоаси бундай операцияларни юқори муваффақият билан амалга оширишяпти.
📋Бундан ташқари, марказда бош мия жарроҳлиги қаторида эпилепсия жарроҳлиги амалиётлари ҳам бажарилади. Сўнгги маълумотларга кўра, дунё бўйича эпилепсия билан 70 миллион нафардан ортиқ инсон касалланган. Шулардан 30 фоизи фармакорезистент, яъни дори препаратлари таъсирига берилмайди. Марказда эса касалликнинг айнан шу тури ҳам операция қилинади.
🔹Эпилепсия жарроҳлиги беморларнинг тутқаноқ хуружларини камайтириш ёки улардан бутунлай қутилиш имконини яратади. Бу эса мамлакатимизда ногиронликнинг камайишига хизмат қилади.
📌 Марказ шифокорларининг эришилган натижалар билан чекланмай, ўз ғоялари асосида юқори технологияли жарроҳлик операцияларининг инновацион турларини амалиётга дадил жорий қилиши кўплаб беморларнинг буткул соғайиши ҳамда юртимизда соғлом авлод шаклланишига хизмат қилмоқда.

❗️Париж-2024: Олимпиада ғолиблари учун мукофот пуллари миқдори эълон қилинди
✅ Бугун Ўзбекистон спорт делегациясини Париж-2024 Олимпиадасига тантанали кузатиш маросими бўлиб ўтди.
🇺🇿 Тадбирда бокс бўйича жаҳон чемпиони, Осиё ўйинлари ғолиби Абдумалик Ҳалоков ҳамда қиличбозлик бўйича Осиё ўйинлари ғолибаси, “Шуҳрат” медали соҳибаси Зайнаб Дайибекова Париж-2024 Олимпия ўйинларида Ўзбекистон спорт делегациясининг байроқдорлари бўлиши расман эълон қилинди.
💵 Тадбирда Олимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорларига давлат томонидан бериладиган мукофот пуллари ҳақида ҳам айтиб ўтилди. Унга кўра:
🥇 олтин медал соҳиблари — 200 минг;
🥈кумуш медал соҳиблари — 100 минг;
🥉бронза медал совриндорлари — 50 минг АҚШ долларига эга бўлишлари белгиланган.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
✅ Бугун Ўзбекистон спорт делегациясини Париж-2024 Олимпиадасига тантанали кузатиш маросими бўлиб ўтди.
🇺🇿 Тадбирда бокс бўйича жаҳон чемпиони, Осиё ўйинлари ғолиби Абдумалик Ҳалоков ҳамда қиличбозлик бўйича Осиё ўйинлари ғолибаси, “Шуҳрат” медали соҳибаси Зайнаб Дайибекова Париж-2024 Олимпия ўйинларида Ўзбекистон спорт делегациясининг байроқдорлари бўлиши расман эълон қилинди.
💵 Тадбирда Олимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорларига давлат томонидан бериладиган мукофот пуллари ҳақида ҳам айтиб ўтилди. Унга кўра:
🥇 олтин медал соҳиблари — 200 минг;
🥈кумуш медал соҳиблари — 100 минг;
🥉бронза медал совриндорлари — 50 минг АҚШ долларига эга бўлишлари белгиланган.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇯🇵 Қорақалпоғистон тиббиёт институти инновацион клиникаси 7,3 млн. долларлик замонавий тиббий лаборатория, ўқув жиҳозлари ҳамда илғор симулияция марказига эга бўлди. Бу лойиҳа Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) билан биргаликда амалга оширилди.
❓Хўш, ушбу ижтимоий кўмакнинг минтақадаги экологик инқироз оқибатларини бартараф этиш ва Оролбўйи аҳолиси саломатлигини таъминлашдаги аҳамияти қандай?
📹 “Ўзбекистон 24” ижодкорлари томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда сўз юритилади.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❓Хўш, ушбу ижтимоий кўмакнинг минтақадаги экологик инқироз оқибатларини бартараф этиш ва Оролбўйи аҳолиси саломатлигини таъминлашдаги аҳамияти қандай?
📹 “Ўзбекистон 24” ижодкорлари томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда сўз юритилади.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❓Янги тизим: Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини мажбурий аттестациядан ўтказиш тартиби қандай?
🖇 “Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти”га асосан бу ходимлар ҳар беш йилда бир марта малака тоифасини бериш бўйича навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтказилади («Олий ҳамширалик иши» мутахассислигига эга бўлган ҳамширалар, ўрта тиббиёт ёки фармацевтика ходимлари бундан мустасно).
📑 Илгари аттестациядан ўтмаган ва ишга янги қабул қилинган ёки олий таълим ташкилотларини битириб, биринчи бор ишга кирган шифокор ва фармацевтлар мутахассислиги бўйича уч йил иш стажига эга бўлгандан сўнг малака тоифасини бериш мақсадида мажбурий аттестациядан ўтказилади.
🕰 Навбатдаги малака тоифасини бериш бўйича мажбурий, шунингдек, навбатдан ташқари аттестациядан ўтган шифокор ва фармацевтлар кейинги мажбурий аттестацияга беш йилдан сўнг жалб этилади.
🔷 Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари ўз хоҳишига кўра навбатдан ташқари малака тоифасини бериш бўйича аттестациядан ўтказилиши мумкин.
📌 Ўз хоҳишига кўра навбатдан ташқари аттестацияда қатнашиб, малака тоифасини оширган тиббиёт ва фармацевтика ходимларига оширилган малака тоифаси бўйича ҳақ тўланади.
✔️ Бунда навбатдан ташқари аттестацияда қатнашиб, ундан ўта олмаган тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малака тоифаси туширилмайди.
🧑🏼💼Шифокор ва фармацевтлар малака тоифасини бериш бўйича мажбурий аттестацияга ўз муддатида жалб этилиши учун шифокор ва фармацевтлар фаолият кўрсатаётган ташкилот раҳбари шахсан жавобгар ҳисобланади.
📝 Даволаш-профилактика ташкилоти раҳбари
навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтиш муддати тугашидан олти ой олдин шифокор ва фармацевтларни ёзма равишда хабардор қилиши керак.

❗️Давлат халқаро университетида қабул давом этмоқда
🏢 Фармацевтика техник университети Буюк Британиянинг Сандерланд ва Де Монтфорт университетлари билан ҳамкорликда қуйидаги йўналишлар бўйича Британия олий таълим бакалавр дастурларини тақдим этмоқда:
▶️ Фармация
▶️ Биокимё
▶️ Биотиббиёт фанлари
🎓 Дарслар тўлиқ инглиз тилида олиб борилади. Битирувчилар халқаро тан олинган Британия дипломини қўлга киритади.
✅ МДҲда илк бор фармацевтика йўналишида халқаро тан олинадиган Британия дипломи;
✅ хорижий талабалар билан бирга истиқболли таълим;
✅ магистратурани Британияда давом эттириш имконияти;
✅ МДҲда энг йирик фарма кластер – "Tashkent Pharma Park"да амалиёт;
✅ ўқиш тамомлангач,100% иш билан таминлаш;
✅ ишлаб чиқариш ва илмий тадқиқот билан интеграция;
✅ 40 та грант ўрни.
📌 Талаблар:
✔️ 5.5 баллга тенг ва юқори бўлган IELTS сертификати ёки шунга муқобил бўлган халқаро сертификат;
✔️ тугалланган ўрта таълим шаҳодатномаси ёки коллеж дипломи.
⌨️ Дастурлар ҳақида батафсил маълумотни ушбу ҳавола ёрдамида олиш мумкин. Шошилинг, 50 тадан кам ўрин қолди!
📲 Алоқа учун телефон:
+998999508080
+998958338181

❗️ЖССТ: Алкоголь ва гиёҳванд моддалар истеъмоли йилига 3,2 миллион кишининг ўлимига сабаб бўлмоқда
📊 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг янги ҳисоботига кўра, спиртли ичимликлар истеъмоли йилига 2,6 миллион кишининг умрига зомин бўлмоқда. Бу дунёдаги барча ўлим ҳолатларининг 4,7 фоизига тенг.
📈 Шунингдек, яна 600 минг одамнинг ҳаётдан эрта кўз юмиши психоактив моддалар қабул қилиш билан боғлиқ.
🔎 Таҳлилларда келтирилишича, ҳозир Ер юзи аҳолисининг қарийб 400 миллион нафари алкоголь ва гиёҳванд моддалар истеъмол қилишдан азият чекмоқда. Улардан 209 миллион нафари спиртли ичимликларга қарам бўлиб қолган. Оқибат ва асоратлар эса аянчли.
🩺 Масалан, 2019 йилда алкоголь билан боғлиқ ўлимнинг тахминан 1,6 миллиони юқумли бўлмаган касалликлар, жумладан, 474 мингтаси юрак-қон томир ва 401 мингтаси саратон хасталиклари туфайли содир бўлган.
🚑 Тахминан 724 минг киши жароҳатлар, хусусан, йўл-транспорт ҳодисалари, ўз-ўзига зарар етказиш ва шахслараро зўравонлик натижасида вафот этган. Яна 284 минг киши юқумли касалликлар қурбонига айланган.
🍾 Спиртли ичимликлар билан боғлиқ ўлим ҳолатларининг энг юқори улуши, яъни 13 фоизи 20-39 ёшдаги аҳоли қатламига тўғри келган.
🥂 Жаҳон бўйича 15-19 ёшли ўсмирларнинг 23,5 фоизи спиртли ичимликлар истеъмол қилувчилардир. Уларнинг катта қисми Европа минтақаси (45,9 фоиз) ҳамда Шимолий ва Жанубий Америка (43,9 фоиз)да яшайди.
‼️ Шундан келиб чиқиб, ЖССТ ҳукуматларни 2022-2030 йилларга мўлжалланган алкоголга қарши глобал ҳаракат режасини амалга ошириш бўйича саъй-ҳаракатларни кучайтиришга чақирди.

#soglom_turmush_tarzi
❓Ёши улуғ инсонлар касалликлардан ҳимояланиш ва соғлом ҳаёт кечириш учун нималарга аҳамият беришлари керак?
📌 Бу саволга жавоб олиш учун юқоридаги видеороликни томоша қилинг.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❓Ёши улуғ инсонлар касалликлардан ҳимояланиш ва соғлом ҳаёт кечириш учун нималарга аҳамият беришлари керак?
📌 Бу саволга жавоб олиш учун юқоридаги видеороликни томоша қилинг.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Президент ва тадбиркорлар ўртасидаги очиқ мулоқотга тайёргарлик доирасида Савдо-саноат палатаси соҳалар кесимида тадбиркорлар билан навбатдаги учрашув ўтказмоқда. Бу галги йиғилиш соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳасидаги тадбиркорлар билан ташкил этиляпти.
Унда Соғлиқни сақлаш вазири в.б. Асилбек Худаяров иштирок этмоқда.
Учрашувни онлайн кузатиб бориш мумкин.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Унда Соғлиқни сақлаш вазири в.б. Асилбек Худаяров иштирок этмоқда.
Учрашувни онлайн кузатиб бориш мумкин.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏥 Бирдан тобимиз қочса ёки тиббий кўрикдан ўтиш зарурати туғилса, биринчи навбатда, қаерга мурожаат қиламиз? Албатта, яшаш ҳудудимизга хизмат кўрсатадиган оилавий поликлиникага. Шу нуқтаи назардан, бирламчи бўғиннинг юраги ҳисобланган ушбу муассасаларни тез, ҳар томонлама қулай ва самарали тизимига айлантириш тиббиётимиздаги ислоҳотларнинг асосий мақсадларидан ҳисобланади.
🖥 Ушбу вазифани амалга оширишда бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини рақамлаштириш ҳал қилувчи роль ўйнайди. Шундан келиб чиқиб, республикамиз бўйлаб "Электрон поликлиника", "Электрон рецепт" дастурлари босқичма-босқич жорий этилмоқда.
📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада ушбу электрон тизимларнинг самарадорлиги Шайхонтоҳур туманидаги оилавий поликлиникалар мисолида кўрсатилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram