Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
80K subscribers
7.28K photos
2.88K videos
47 files
10.9K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.iss.one/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Что включает в себя кампус Бухарского государственного медицинского института имени Абу Али ибн Сины?

Сколько иностранных студентов здесь обучается?

Какие совместные образовательные программы реализуются с ведущими государственными высшими учебными заведениями?

Какие сложные операции проводятся в клинике института?


🔼 Ответы на эти вопросы — в видеосюжете, подготовленном Пресс-службой Минздрава.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🗓 БУГУН — ЁШЛАР КУНИ

Ўзбекистон тиббиётининг эртанги куни қандай бўлади? Бу соҳа бизда энг илғор давлатлар даражасига кўтарила оладими?

Барчаси — келажагимиз эгалари бўлган ёшларнинг билим ва кўникмалари, инновацион ғоя ва ташаббуслари, креатив ёндашувларига боғлиқ.

📌 Сана арафасида Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи Асилбек Худаяров тиббиёт тизимидаги ёш раҳбарлар, шифокорлар ва талабалар билан бўлиб ўтган учрашувда шу масалага алоҳида урғу берди.

🔹 Мулоқот очиқ руҳда ўтди. Саволлар ҳам, жавоблар ҳам эркин форматда берилди. Вазир ёшларни эртанги кунга руҳлантирди. Улар билан боғлиқ мақсаду режаларини маълум қилди. Ёшлар эса фикрлари, ташаббуслари, таклифларини очиқ-ойдин билдириш имконига эга бўлди...

📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳа ушбу тадбир тафсилотларига бағишланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хаста_бўлманг

🩺 Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ҳамкорлигида ҳар ҳафта эфирга узатилаётган тиббий телеқабул — "Хаста бўлманг" дастури қисқа вақт ичида мухлисларнинг севимли кўрсатувига айланди.

🏥 Ушбу кўрсатувнинг кечаги сонида Республика кўз касалликлари клиник шифохонасининг бош шифокори Отабек Икромов бошчилигида энг малакали офтальмологлар иштирок этди.

❗️Дастурни бугун соат 18:00 да "O'zbekiston" телеканали орқали томоша қилишингиз мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
#Infografika

🕰 Узоқ умр кўриб, соғлом ҳаёт кечириш кўпчилик учун орзу бўлиб кўринса-да, олимлар бунга эришиш учун ўз турмуш тарзимиз ва одатларимизни яратишни таклиф қилишади, уларнинг ҳар бири кун сайин бизни узоқ умр кўришга яқинлашишимизга сабаб бўлиши мумкин.

Тавсиялар оддий, аммо уларни комплекс тарзда бажариш муҳимдир.

📌 Улар билан ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган ушбу инфографикада танишишингиз мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Хасталикдан дард чекканимизда, энг аввало, кимдан нажот кутамиз? Жисмимиз оғриқдан зир-зир титраб, нафас олишга ҳам мажолсиз қолганимизда-чи? Соғлиғимиз ёмонлашиб, тўшакда жон талашиб ётганимизда биринчи бўлиб ёрдамга ошиқадиганлар кимлар?

Албатта, шифокорларимиз, янаям аниқроғи, куну тун сергак, кўмакка ҳамиша шай тез ёрдам хизмати ходимлари!

Аммо орамизда “иситмам кўтарилмадимикан?”, “қон босимимни ўлчатай-чи?”, “уколимни қилдириб олсаммикан?” деган важлар билан ҳам “Тез ёрдам”га сим қоқишади. Қолаверса, ёлғон ва асоссиз чақирувлар туфайли тизим ходимларини овораю сарсон қилувчилар ҳам, афсуски, учраб турибди.

Юқоридаги видеоролик баъзи юртдошларимиз учун ибрат бўлса, ажаб эмас. Зеро, тез ёрдам хизматида ҳар дақиқа ҳисобли, ҳар сония ғанимат.
——————-
Когда мы мучаемся от болезни, от кого в первую очередь ждем помощь? А когда наше тело дрожит от боли и нет сил даже дышать? Когда нам совсем плохо и мы лежим в постели в надежде на спасение – кто спешит к нам на подмогу?

Конечно, это наши врачи, а точнее, сотрудники службы «Скорой помощи» которые бдят, несмотря на время суток!

Но среди нас встречаются люди, которые звонят в «Скорую помощь» с мыслями вроде «А не поднялась ли у меня температура», «Стоило бы мне измерить давление», «А не попросить ли у них сделать мне укол?» К тому же, есть те, кто тревожит сотрудников системы ложными и безосновательными вызовами.

Этот ролик может послужить уроком для некоторых наших соотечественников. Так как каждая минута и даже секунда имеет значение в службе «Скорой помощи».

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Якунланган ҳафта давомида каналимизда эълон қилинган энг муҳим хабарлар дайжести

БМТнинг сил касаллиги бўйича Олий даражадаги учрашуви бўйича мажбуриятларни бажаришга бағишланган халқаро анжуман бўлиб ўтди

🦿Тиззада суяклар емирилишига қайси омиллар сабаб бўлади?

▶️ Cоғлиқни сақлаш вазири ёшлар билан мулоқот қилди

🏆 Вакилларимиз 43-Жаҳон тиббиёт ва саломатлик ўйинлари беллашувларида ғолиблик шоҳсупасига чиқди

🏥 Ўзбекистон — Мўғулистон: юртимизда сунъий интеллектга асосланган тиббий марказ очилади

🗓 26 июнь — Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш куни

📊 Марказий Осиёда соғлиқни сақлаш соҳасига инвестициялар ҳажми ортади

🖥 ССВ: Тиббиётни рақамлаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар ва истиқболдаги режалар муҳокама қилинди

Янги тизим: Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказишда қандай ўзгаришлар бор?

🏢 Бухоро давлат тиббиёт институтида қанча чет эллик талаба ўқимоқда?

📈 Узоқ умр кўриш учун оддий тавсиялар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️Бир гуруҳ ёш шифокор ва бўлажак тиббиёт мутахассислари давлат мукофотлари билан тақдирланди

📋 Президентимизнинг тегишли Фармонига биноан, Ёшлар куни муносабати билан юртимизнинг бир гуруҳ фаол ва ташаббускор ёшлари юксак давлат мукофотларига сазовор бўлди
.

📌 Улар орасида ўз азму шижоати, билим ва салоҳияти, истеъдод ва қобилиятини намоён этиб, Ўзбекистон тиббиёти ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган қуйидаги ёш шифокорлар ҳамда шу соҳа сир-синоатларини қунт билан ўзлаштираётган иқтидорли талабалар ҳам бор:

«Келажак бунёдкори» медали билан:


Бафоев Шерзод Ихтиёр ўғли – Конимех туманидаги «Боймурод» оилавий шифокорлик пункти шифокори, Навоий вилояти

Набижонов Баходирбек Содиқжон ўғли Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг қон томир хирургияси ва буйрак трансплантацияси бўлими жарроҳи

«Мард ўғлон» давлат мукофоти билан:

Валижонов Азизбек Фарҳод ўғли – Тошкент тиббиёт академиясининг 6-босқич талабаси (Сирдарё вилояти)

Назаров Азизбек Фаррух ўғли Тошкент тиббиёт академиясининг 1-босқич талабаси (Тошкент шаҳри).

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️ССВ: Шаҳрисабз шаҳар тиббиёт бирлашмасида замонавий маммограф ўрнатилди

🇺🇿🇯🇵 Япония — Ўзбекистоннинг вақт синовидан ўтган ишончли ҳамкори. Мамлакатларимиз ўртасида тиббий кадрларни тайёрлаш, касалликлар муолажаси ва профилактикаси, соҳани рақамлаштириш каби қатор йўналишларда ўзаро алоқалар тобора мустаҳкамланиб бормоқда.

🚑 Хусусан, “Кичик миқёсли ижтимоий лойиҳаларга беғараз ёрдам” дастури доирасида кунчиқар юрт томонидан мамлакатимиз тиббиёт муассасаларини замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан таъминлаш учун ажратиб келинаётган грантлар уларнинг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлашга хизмат қиляпти.

🩻 Куни кеча мазкур дастур асосида Шаҳрисабз шаҳар тиббиёт бирлашмасида замонавий маммограф ўрнатилгани ўзаро ҳамкорликнинг яна бир ёрқин намунаси бўлди.

👩 Ушбу диагностика ускунаси орқали 45-65 ёшли аёллар режа асосида 2 йилда 1 марта текширувдан ўтказилади.


Бундай илғор тиббий ускунанинг келтирилиши беморларни вилоят маркази ёки пойтахтга бориб, сарсон бўлишларига чек қўяди ҳамда кўкрак бези саратонини эрта босқичларда аниқлаш, ўз вақтида даволаш ва унинг олдини олиш имконини беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
🚑 Фалокат оёқ остида, дейдилар. Фавқулодда оғир жароҳат олиб, қон йўқота бошлаган инсон ҳаёти эса ҳар сония қил устида. Ёки хасталик хуруж қилиб, жон талвасасига тушган беморга ёрдам кўрсатиш учун соат милларидан ҳам тезроқ ҳаракат қилиш зарур.

Аммо баъзан одамлар орасида “Тез ёрдам” имиллаб ишлайди” ёки “Тез ёрдам” кеч келди” қабилидаги эътирозларни ҳам эшитиб қоламиз. Хўш, бунинг асл сабаби нимада?

📹 Юқоридаги видеолавҳада шундай омиллардан бири тасвирланган. Ваҳоланки, янглиш манзил берилиши, йўллардаги тирбандлик, хизмат машинасига йўл бўшатмаслик, айрим маҳаллаю кўп қаватли уйлар кўчаларига ўзбошимчалик билан сунъий тўсиқлар қўйилиши ҳам “Тез ёрдам”нинг кечикишига сабаб бўлади.

‼️Шундай экан, “Тез ёрдам”га ҳар доим йўл берайлик! Чунки у қайсидир юртдошимизнинг ҳаётини сақлаб қолиш, дардига малҳам бўлиш учун шошилмоқда! Ўша инсон бизнинг ҳамкасбимиз, дўстимиз, қариндошимиз ва яқинимиз бўлиши ҳам мумкин...
——————-
🚑 Не зря говорят, что беда приходит, откуда не ждешь. Жизнь человека, получившего тяжёлую травму на чрезвычайной ситуации и теряющего кровь, будто висит на волоске, и каждая секунда имеет решающую роль.

Но иногда среди людей мы слышим такие недовольства как “Скорая помощь медленно работает” или “Скорая помощь опоздала”. А задумываются ли они, из-за чего так происходит?

📹 В этом видеоролике показан один из таких факторов. Иногда говорят неправильный адрес, возникают пробки на дорогах, не уступают дорогу служебной машине, своевольно ставят искусственные преграды на улицах многоэтажных домов, что служит причиной опоздания “Скорой помощи”.

‼️ Так давайте всегда уступать “Скорой помощи”! Потому что она торопится, чтобы спасти жизнь, облегчить муки человека! Он может быть нашим коллегой, другом, родственником и близким...

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Шу йилнинг июнь ойида юртимиз соғлиқни сақлаш тизимида юз берган энг муҳим воқеалар дайжести

♻️ Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказида ISO 9001:2015 ва ISO 7101:2023 халқаро сифат стандартлари жорий этилди

💻 Республика перинатал марказида электрон тиббий ҳужжат айланмаси махсус "Meddata" электрон платформаси орқали амалга оширилади

🔬 Ўзбекистонда болалар онкологияси ва гематологияси бўйича "Далилларга асосланган ҳаракат" биринчи Халқаро конгресси бўлиб ўтди

🤱🏻 Она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказида “Соғлиқни сақлаш соҳасида менежмент” мавзусида ўқув курслари ташкил этилди

🏥 Тиббий менежментни Туркиянинг илғор клиникаларидан ўрганиш муҳим

📊 Тошкент тиббиёт академиясининг 19 та таълим дастури Бутунжаҳон тиббий таълим халқаро стандартларига мос деб топилди


Ўзбекистон ўз тарихида илк бор БМТнинг асосий органи — Иқтисодий ва ижтимоий кенгашига сайланди

🚑 Миллий тиббиёт марказига Даниядан замонавий кўчма кардиожарроҳлик мажмуаси олиб келинди

🩸Бутунжаҳон донорлар куни муносабати билан Республика қон қуйиш марказида байрам тадбири ўтказилди

📊 Юртимизда инновацион нейрожарроҳлик амалиётлари тури кўпаймоқда

📋 Ханс Клюге Ўзбекистоннинг гепатит В га қарши курашиш бўйича минтақавий мақсадли кўрсаткичларга эришганини тасдиқловчи сертификатни тантанали равишда топширди

🔹 ССВ: Вазир ёшлар билан мулоқот қилди

🔎 ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси директори Ўзбекистонга ташрифи давомида истиқболдаги режаларини маълум қилди

🏢 Бухоро давлат тиббиёт институтида қарийб 1,5 минг нафар чет эллик талаба ўқимоқда

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Тиббий олий таълим муассасаларида талабаларга сифатли таълим беришга катта эътибор қаратилмоқда. Улар орасида энг ёш, аммо халқаро стандартларга мос равишда энг тез ривож топаётган муассасалардан бири Тошкент давлат стоматология институтидир.

🧑🏻‍⚕️👩🏻‍⚕️ Куни кеча ушбу институт яна бир гуруҳ битирувчиларни мустақил ҳаётга кузатди. Бу ўқув йилида институтни тамомлаган 1053 нафар бакалавр ва магистратура талабаларига диплом топшириш маросими бўлиб ўтди.

📹 Бу ҳақда ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада батафсил маълумот берилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
“Bebbo” – бола тарбиясида ота-оналарнинг яқин кўмакчиси

👨‍👩‍👧 Кўп ёш ота-оналар фарзанди ҳаётининг дастлабки йилларида унинг тарбияси, саломатлиги, жисмоний ва ақлий ривожланиши, овқатланиши борасида шифокор, психолог ёки педагогнинг маслаҳатига муҳтож бўлади
.

🤷‍♀️ Аммо тегишли мутахассис қабулига бориш учун вақт ёки имконият ҳар доим ҳам бўлавермайди.

📱 Шундай вазиятларда ЮНИCEФ, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирликлари ҳамкорлигида ишлаб чиқилган “Bebbo” мобил иловаси уларга кўмакчи бўла олади.

📋 Ота-оналар ва бошқа ғамхўрлик қилувчиларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ушбу бепул мобил иловада 6 ёшгача бўлган болалар саломатлиги ва ривожланишининг барча жиҳатлари бўйича мутахассисларнинг маслаҳатлари жамланган.

📌 “Bebbo” боланинг овқатланишидан тортиб, эрта ёшдан таълим ва ўйиннинг аҳамияти, ҳимоя ва хавфсизлик каби кенг кўламли масалалар, шунингдек ота-оналар ва ғамхўрлик қилувчилар учун ўз фаровонлигини таъминлаш бўйича аниқ тавсияларни ўз ичига олган.

Мобил иловада ота-оналар учун олинган ва режалаштирилган эмлашлар, ўтказилган тиббий кўриклар ҳамда ривожланишнинг бошқа муҳим босқичларини қайд этиш имконини берувчи функциялар ҳам мавжуд.

❗️“Bebbo” иловасини қуйидаги ҳаволалар орқали юклаб олиш мумкин:

Android фойдаланувчилари учун
Apple фойдаланувчилари учун

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️ЖССТ: Дунёда вабога чалиниш кўрсаткичи 58 фоизга ошди

🌍 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти баёнотига кўра, сўнгги ойларда дунёнинг қатор минтақаларида вабо эпидемияси кескин кучая бошлади.

📈 Хусусан, май ойида 46 мингдан ортиқ кишига ушбу хавфли касаллик ташхиси қўйилган ва бу апрель ойига нисбатан 58 фоиз юқори кўрсаткичдир.

📊 Эпидемия ўчоқлари 19 мамлакатда қайд этилган. Май ойида рўйхатга олинган беморлар сони – 46,4 минг нафардан зиёд. Уларнинг 185 нафари хасталик оқибатида ҳаётдан кўз юмган.

🩺 Юқори ўсиш динамикаси асосан Шарқий Ўрта ер денгизи минтақаси ҳиссасига тўғри келмоқда. Афғонистонда 13 минг нафардан ортиқ, Покистонда эса 13 мингга яқин янги ҳолат қайд этилган.

🔬Умуман, жорий йил бошидан буён сайёрамиз бўйича қарийб 195 минг одам ушбу хасталикни юқтиргани айтилмоқда. Эпидемия қурбонлари сони 1,9 минг нафардан ошган.

‼️Шу сабабли ЖССТ вабонинг дунё бўйлаб тарқалиш хавфини юқори деб баҳолади ва 2023 йил январь ойидан 2024 йил майигача вакциналарга бўлган талаб икки баробар ошганини маълум қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
#Инфографика

📌 Юртимизда ёз чилласи бошланди. Жазирамада офтоб тиғи остида узоқ муддат қолиш қатор хавфли асоратларни келтириб чиқариши мумкин. Хусусан, инсон терисининг куйиши ёки бош мия фаолияти бузилиши кузатилади. Оқибатда томирлар кенгайиб, танада қон айланиш жараёни секинлашади.

☝️ ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги инфографика орқали офтоб урганда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш қоидалари ҳақида билиб олишингиз мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ҳозир тиббиётнинг жадал ривожланаётгани ва жаҳон тажрибасини инобатга олган ҳолда миллий клиник протоколларни янгилаш жараёни кечмоқда.

👩🏻‍⚕️ Даволаш-профилактика муассасалари учун миллий клиник протоколларни тасдиқлаш ва тиббиёт амалиётига татбиқ қилиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида вазирликнинг Клиник протоколлар ва стандартларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўлими бошлиғи Севара Убайдуллаева батафсил маълумот берди.

📝 Эслатиб ўтамиз: миллий клиник протоколлар профилактика, диагностика, даволаш ва реабилитация тўғрисидаги илмий далилларга асосланган маълумотларни ўз ичига олиб, жумладан, касалликнинг кечиши, асоратлари ва бирга келадиган хасталикларнинг мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда тиббиёт ходимининг ҳаракатлари кетма-кетлигини тавсифлайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Сўнгги 3 йилда юртимизда 15 та янги нейрожарроҳлик амалиёти йўлга қўйилди

Замонавий нейрохирургия жарроҳликнинг “энг ёш” соҳаларидан биридир. Унда клиник тиббиётнинг периферик ва марказий асаб тизими органик касалликлари ўрганилади.

🏥 Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази юртимиз аҳолисига нейрожарроҳлик ёрдами кўрсатиш бўйича бош тиббиёт муассасаси этиб белгиланган.

🖇 Марказ 130 ўринга мўлжалланган, унда қон томирлари, болалар, орқа ва бош мия нейрохирургияси, периферик нервлар патологияси ва реабилитацияси, нейроонкология, шошилинч нейрохирургия бўлимлари фаолият юритади. Уларда болалар ва катталарда учрайдиган нейрохирургик касалликларни диагностика қилиш ва даволашда энг замонавий юқори технологияли усуллардан фойдаланилади. Республика ҳудудларида марказнинг 13 та филиали фаолият кўрсатмоқда.

🩺 Бу ерда нафақат Ўзбекистондан, балки бир қатор яқин ва узоқ хориж давлатларидан келган беморлар даволаниб, шифо топади.

📊 Ҳозир жаҳонда тиббиёт йўналишида жуда катта ютуқлар қайд этилмоқда. Марказ ходимлари ҳам тегишли йўналишлар бўйича мунтазам малака ошириб, кўплаб амалий ва илмий натижаларни қўлга киритишяпти. Республика бўйлаб охирги уч йил давомида 15 та янги услубдаги нейрожарроҳлик амалиёти йўлга қўйилди.

🧠 Масалан, бош мия ўсмаларининг даволаниш турлари қаторига ўсмаларнинг озиқлантирувчи қон-томирлари орқали интраартериал ва юқори технологик кимётерапия амалиётининг қўшилиши бундай касаллик билан оғриган беморлар ҳаёт сифати яхшиланиши, ўсмаларнинг ўсиш тезлиги сустлашиши ва ўлчамлари кичрайишига эришишга замин бўлди.

📈 Амалиёт кам инвазивлиги, умумий кимётерапияга нисбатан интоксикация ҳолатлари камлиги ва қон таҳлиллари натижаларига минимал таъсир кўрсатиши билан ажралиб туради. Амалиётдан кейин беморларда ўртача умр кўриш даражаси узайиши қайд этилаётгани қувонарли ҳолатдир.

👁 Интраартериал кимётерапия амалиёти яна бир йўналиш — болаларда учрайдиган ёмон сифатли тўр парда ўсмаси, яъни ретинобластомаларнинг даволаниш даражаси ошишига ҳам сабаб бўлди. Онкоофтальмологлар билан ҳамкорликда 2022 йилда амалиётга жорий қилинган ушбу усул натижасида кўплаб болажонларимизда нафақат кўзнинг сақлаб қолиниши, балки кўриш функцияси ҳам яхшиланишига эришилди.

🔸 Олдинлари беморлар ушбу усулларни қабул қилиш учун чет эл клиникаларига даволаниш учун боришга мажбур бўлган бўлса, эндиликда марказнинг интервенцион нейрожарроҳлар жамоаси бундай операцияларни юқори муваффақият билан амалга оширишяпти.

📋Бундан ташқари, марказда бош мия жарроҳлиги қаторида эпилепсия жарроҳлиги амалиётлари ҳам бажарилади. Сўнгги маълумотларга кўра, дунё бўйича эпилепсия билан 70 миллион нафардан ортиқ инсон касалланган. Шулардан 30 фоизи фармакорезистент, яъни дори препаратлари таъсирига берилмайди. Марказда эса касалликнинг айнан шу тури ҳам операция қилинади.

🔹Эпилепсия жарроҳлиги беморларнинг тутқаноқ хуружларини камайтириш ёки улардан бутунлай қутилиш имконини яратади. Бу эса мамлакатимизда ногиронликнинг камайишига хизмат қилади.

📌 Марказ шифокорларининг эришилган натижалар билан чекланмай, ўз ғоялари асосида юқори технологияли жарроҳлик операцияларининг инновацион турларини амалиётга дадил жорий қилиши кўплаб беморларнинг буткул соғайиши ҳамда юртимизда соғлом авлод шаклланишига хизмат қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram