Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
173K subscribers
6.73K photos
2.63K videos
46 files
10.5K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.iss.one/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
#онлайн

Айни дамда пойтахтимизда бўлиб ўтаётган "БМТнинг сил касаллиги бўйича Олий даражадаги учрашуви бўйича мажбуриятларни бажариш: Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари вакиллари иштирокидаги минтақавий мулоқот" мавзусидаги халқаро анжумандан ФОТОЛАВҲАЛАР
——————-
ФОТОРЕПОРТАЖ с проходящей в столице международной конференции на тему «Выполнение обязательств Совещания высокого уровня ООН по туберкулёзу: Региональный диалог в Европе и Центральной Азии»
.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#онлайн

"БМТнинг сил касаллиги бўйича Олий даражадаги учрашуви бўйича мажбуриятларни бажариш: Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари вакиллари иштирокидаги минтақавий мулоқот" мавзусидаги халқаро анжуман давом этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

——————-

Международная конференция на тему «Выполнение обязательств Совещания высокого уровня ООН по туберкулёзу: Региональный диалог в Европе и Центральной Азии»
продолжается.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
#онлайн

📌 Тадбир доирасида ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюге, "STOP TB Ҳамкорлик" ижрочи директори Лучика Дициу, Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Наргиза Парпиева ва бошқа масъуллар иштирокида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун матбуот анжумани ўтказилди.
——————
📌 В рамках мероприятия с участием директора Европейского регионального бюро ВОЗ Ханса Клюге, исполнительного директора учреждения «Партнерство STOP TB» Лучика Дициу, директора Республиканского специализированного научно-практического медицинского центра фтизиатрии и пульмонологии Наргизы Парпиевой и других ответственных лиц состоялась пресс-конференция для представителей средств массовой информации.


Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#онлайн

📌 Пойтахтимизда "БМТнинг сил касаллиги бўйича Олий даражадаги учрашуви бўйича мажбуриятларни бажариш: Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари вакиллари иштирокидаги минтақавий мулоқот" мавзусидаги халқаро анжуман давом этмоқда.

🇺🇿 Ўзбекистон 2026 йил охирига қадар ОИВ, сифилис ва гепатит В нинг онадан болага юқишини йўқ қилиш бўйича "йўл харитаси"ни ишлаб чиқиб, ушбу мақсадга, шу жумладан гепатит В га қарши курашиш бўйича оралиқ мақсадли кўрсаткичларга эришиш учун салмоқли ишлар олиб борди.

Иммунизация бўйича Европа экспертларининг техник маслаҳат гуруҳи Ўзбекистон гепатит В га қарши курашиш бўйича минтақавий мақсадли кўрсаткичларга эришганини тасдиқлади.

📄 Бугунги тадбирда ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюге Ўзбекистоннинг гепатит В га қарши курашиш бўйича минтақавий мақсадли кўрсаткичларга эришганини тасдиқловчи сертификатни тантанали равишда топширди.

🌏 Таъкидлаш лозимки, Европа ва Марказий Осиё минтақаларида ушбу мақсадли кўрсаткичларга саноқли давлатларгина, аниқроғи, Беларусь, Грузия, Италия, Қирғизистон, Нидерландия, Молдова, Туркманистон ва Буюк Британия эришган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Буни билишингиз керак!

📌 Яқинларимиздан “Тун бўйи тиззам оғриб чиқди”, “Оёқ босишга қийналяпман” деган шикоятларни эшитганмиз. Айниқса, ёши катта инсонлар бу дарддан кўпроқ азият чекади.

🔬Одатда, ушбу хасталик халқ орасида “туз йиғилиши” деб аталади. Аслида эса бу ҳолатга туз йиғилиши эмас, балки суякларнинг емирилиши сабаб бўлади.

Хўш, у қандай хасталик? Унинг келиб чиқишига қайси омиллар сабаб бўлади?

👨‍⚕️Ушбу саволларга Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази шифокори, тиббиёт фанлари номзоди Одил Валиев батафсил жавоб беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар ким ўз саломатлиги учун, аввало, ўзи масъул. Қолаверса, бир шахснинг хатти-ҳаракати бошқалар ҳаёти ва соғлиги учун ҳам хавф туғдирмаслиги зарур!

Бунинг энг муҳим шарти — эҳтиёткорлик! Айниқса, транспорт воситасини бошқариш ва ундан йўловчи сифатида фойдаланишда лоқайдлик ва бепарволикка асло берилиб бўлмайди.

‼️Юқоридаги видеолавҳа бу борада барчамизни огоҳликка чорлайди, деб умид қиламиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
#онлайн
#вазир_ва_ёшлар

Cоғлиқни сақлаш вазири ва ёшлар учрашуви бошланиш арафасида.


Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи Асилбек Худаяров иштирокида ўтаётган учрашувда тиббиёт тизимидаги ёш раҳбарлар, шифокорлар, ёш олимлар, докторант, магистр ва талабалар қатнашмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
#онлайн
#вазир_ва_ёшлар

Cоғлиқни сақлаш вазири ва ёшлар учрашуви бошланди.


Асилбек Худаяров ёшларга мурожаат қилиб, расмий нутқлардан четлашиб, самимий мулоқот қилишни таклиф қилди ва ёшларнинг ҳар қандай саволига жавоб беришга тайёр эканини билдирди.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#онлайн
#вазир_ва_ёшлар

Соғлиқни сақлаш вазири в.б. Асилбек Худаяров иштирокидаги "Вазир ва ёшлар" учрашуви якунланди.

Ушбу тадбир тафсилотлари ҳақида кейинроқ батафсил маълумот берамиз.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Вакилларимиз 43-Жаҳон тиббиёт ва саломатлик ўйинлари беллашувларида ғолиблик шохсупасига чиқишди

Жорий йилнинг 16-23 июнь кунлари Франциянинг Сан Тропе шаҳрида тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари ўртасида 43-Жаҳон тиббиёт ва саломатлик ўйинлари (Medigames 2024) бўлиб ўтди. Унда спортнинг футбол тури бўйича юртимизнинг UMFF (Uzbekistan Medical Football Family) жамоаси ҳам иштирок этди.

Таъкидлаш жоиз, таркиби шифокор ва фармацевтлардан иборат бўлган терма жамоамиз мазкур нуфузли мусоқабада 2017 йилдан бери қатнашиб, фахрли ўринларни қўлга киритиб келмоқда.

Дунёнинг кучли 12 та жамоаси, жумладан Франция, Германия, Италия, Бельгия, Полша, Норвегия, Мексика, Украина, Козоғистон, Монако, Испания футбол жамоалари иштирок этган бу галги турнирда вакилларимиз мусоқабанинг Best Fair Play team (энг яхши ҳалол ўйин жамоаси) кубогини қўлга киритди.

Бундан ташқари, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази мутахассиси Рахимжон Бакиров учрашувлар давомида рақиблар дарвозасига энг кўп гол урган спортчи сифатида мусобақа тўпурари медали билан тақдирланди.

Шунингдек, марказнинг яна бир мутахассиси Уасиятдин Улпетов Енгил атлетика спорт турида баландликка сакраш бўйича 1-ўринни, 200 метрга югуриш бўйича 2-ўринни эгаллаб 43-Жаҳон тиббиёт ва саломатлик ўйинларининг олтин ва кумуш медалларга сазовор бўлди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Ўзбекистон — Мўғулистон: юртимизда сунъий интеллектга асосланган тиббий марказ очилади

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлиб турибди.

📃 Ушбу ташриф доирасида Мўғулистоннинг “Tavan Вogd Holdings LLC.” компанияси ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Ҳужжатга компания бош директори Баатарсайхан Цагаач ва соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Фарҳод Тошпўлатов имзо чекди.

🏥 Меморандумдан кўзланган мақсад Ўзбекистонда Япониянинг “Fujifilm Group” компаниясининг сунъий интеллектга асосланган “NURA” тиббий профилактика скрининг марказини очиш ва бу орқали фуқароларнинг ҳаёт сифатини яхшилашдир.

📌 Ҳужжатга асосан “Tavan Вogd Holdings LLC.” компанияси Ўзбекистонда дастлабки босқичда 10 миллион АҚШ доллари миқдоридаги ўз сармояси ҳисобига “NURA” тиббий профилактика скрининг марказини ташкил этади ва ишга туширади. Бунда 160 та янги иш ўрни яратилиши кўзда тутилмоқда.

📃 Соғлиқни сақлаш вазирлиги эса, ўз навбатида, “NURA” тиббий профилактика скрининг марказига Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ белгиланган тартибда юртимизда тиббий хизмат кўрсатиш ҳамда мамлакатимиз ҳудудида фаолият юритиш учун олиб кириладиган тиббий техникани рўйхатдан ўтказиш учун лицензия олишда кўмаклашади.

Маълумот учун: “Fujifilm Corporation” корпорацияси Япониядаги бош компания бўлиб, ўз фаолиятини Мўғулистонда “NURA” бренди остида сунъий интеллектга ҳамда саратон ва турмуш тарзи билан боғлиқ касалликларнинг профилактик тиббий скринингига ихтисослашган тиббий скрининг марказлари орқали олиб боради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️ССВ: ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюгенинг мамлакатимизга ташрифи ўз якунига етди

📌 Пойтахтимиз "БМТнинг сил касаллиги бўйича Олий даражадаги учрашуви бўйича мажбуриятларни бажариш: Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари вакиллари иштирокидаги минтақавий мулоқот" мавзусидаги халқаро анжуманга мезбонлик қилди.

🌏 Унда ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюге, ЖССТнинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси раҳбари Ашина Халакдина, мамлакатимиз ҳамда 13 та хорижий давлатнинг соғлиқни сақлаш соҳаси масъуллари, шунингдек "STOP TB Ҳамкорлик" ташкилоти, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID), ОИТС, сил ва безгакка қарши курашиш бўйича глобал жамғарма, Жаҳон банки ҳамда Осиё тараққиёт банки вакиллари иштирок этди.

🏥 Тадбирдан сўнг Х.Клюге Учтепа туман тиббиёт бирлашмаси марказий кўп тармоқли поликлиникасига ташриф буюриб, мазкур муассаса мисолида миллий тиббиётимизнинг бирламчи бўғинида амалга оширилаётган ижобий ўзгаришлар билан танишди.

👉Батафсил👈

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Тошкент силга қарши курашиш масалаларига бағишланган нуфузли халқаро анжуманга мезбонлик қилди

📌 Пойтахтимизда "БМТнинг сил касаллиги бўйича Олий даражадаги учрашуви бўйича мажбуриятларни бажариш: Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари вакиллари иштирокидаги минтақавий мулоқот" мавзусида халқаро анжуман бўлиб ўтди.

🌏 ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюге, ЖССТнинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси раҳбари Ашина Халакдина, "STOP TB Ҳамкорлик" ташкилоти ижрочи директори Лучика Дициу, мамлакатимиз ҳамда 13 та хорижий давлатнинг соғлиқни сақлаш соҳаси масъуллари, шунингдек АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID), ОИТС, сил ва безгакка қарши курашиш бўйича глобал жамғарма, Жаҳон банки ҳамда Осиё тараққиёт банки вакиллари иштирок этган тадбирда сил касаллигига қарши курашиш самарадорилигини ошириш бўйича истиқболдаги режалар атрофлича муҳокама қилинди.

📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада мазкур анжуман тафсилотлари ҳақида сўз боради.


Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram