Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
76.5K subscribers
7.33K photos
2.91K videos
47 files
11K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.iss.one/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёевнинг футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига табриги

Поздравление Президента Шавката Мирзиёева молодежной сборной команде Узбекистана по футболу

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Катта ёшдаги инсонлар нега кўпроқ пиёда юриши керак?

📌 Сўнгги йилларда дунёда инфаркт, инсульт, саратон, қандли диабет каби хавфли ноинфекцион хасталикларга чалиниш ортиб бормоқда. Бунга асосан камҳаракатлик сабаб бўляпти.

🏃🏻‍♀️— Ноинфекцион хасталиклар жаҳонда ногиронлик ва ўлимнинг асосий сабаби, — дейди Соғлиқни сақлаш вазирлиги бўлим бошлиғи Барно Одилова жавоб берди. — Бу муаммонинг олдини олиш, организмнинг соғлом бўлиши учун эса мунтазам жисмоний фаоллик зарур. Инсон танаси учун энг табиий ва фойдали машғулот эса пиёда юришдир.

🚶🏻Айниқса, у катта ёшдаги аҳоли орасида энг хавфсиз, хеч қандай маблағ ва алоҳида тайёргарлик талаб этмайдиган жисмоний фаоллик тури ҳисобанади.

🫀Доимий пиёда юриш юрак-қон томир касалликлари хавфини 31 фоизга камайтиради;

🔶 Кузатув йиллари давомида мунтазам равишда пиёда юрган кишиларда ўлим ҳолати эҳтимоли ўзини ортиқча уринтирмаган кишиларга нисбатан 32 фоизга кам бўлган.

🏢 Ҳарвард университетининг етти кенг кўламли тадқиқоти мета-таҳлилига асосан ҳам шунга ўхшаш хулоса ва рақамлар келтирилган:

❇️ Ҳарварднинг 10 269 нафар битирувчиси орасида камида 9 миль масофага пиёда юриш (кунига 2 км.дан ортиқ) ўлим хавфининг 22 фоизга камайишига тўғри келган;

🖇 Тиббиёт соҳасида ишловчи 44 452 киши орасида – кунига камида 30 дақиқа пиёда юрганлар юрак ишемик касалликлар хавфига 18 фоизга камроқ чалинишган;

🩺 72 488 тиббиёт ҳамшираси орасида ҳафтасига 3 соат пиёда юрган ходимларда юрак хуружи – 35 фоизга, инсульт хавфи 34 фоизга кам бўлган.

🧑🏻‍🔬 Лондон унверситетининг икки олими пиёда юришнинг организимга таъсирини ўрганиш учун 1970 йилдан 2007 йилгача бўлган барча тадқиқотлар мета-таҳлилини ўтказди. Бунда 500 000 киши иштирок этиб, улар ўртача 12 йил давомида кузатилган. Таҳлил натижаларига кўра, улар қуйидаги хулосага келди:

😬 Асаб тизими – мия фаолияти, ҳаракат ва координацияни яхшилайди, асаб ҳужайралари кислород билан бойитади, тинчлантиради, уйқу меъёрлашади. Депрессия хавфини 30 фоизга, Алцгеймер касаллигини 40 фоизга камайтиради.

🟢 Юрак-қон томирлар тизими – вегетатив асаб тизимининг ҳолатига таъсири орқали қон босимини камайтиради, юрак фаолиятини яхшилайди. Юриш пайтида оёқ мушакларининг ритмик қисқариши ва бўшашиши қон ва лимфа оқимини фаоллаштиради, томирлар кенгайишининг олдини олади.

🦿Ҳаракат-таянч тизими – метоболизмни оширади, ортиқча калорияни йўқотади ва мушак массаси ортади. Юриш таъсири остида суяк тўқимасининг тикланиш жараёнлари фаоллашади, бу суяк минерал зичлигини ошишига олиб келади. Бўғимлардаги оғриқни камайтириб, ҳаракатчанликни оширади, уларни ўраб турган мушакларни кучайтиради.

🔹Нафас олиш тизими – ўпка вентеляциясини яхшилаб, ҳажмини оширади. Кўкрак қафаси мушаклари нафас олиш жараёнига жалб қилингани сабабли ўпканинг экскурсияси кучаяди ва кислород алмашунуви 30 фоизга ошади.

🔴 Овқат ҳазм қилиш тизими – ўт пуфаги ва ичаклар тўлқинли ҳаракатларининг ошиши туфайли ўт қопида тош пайдо бўлиши ва қабзиятнинг олдини олади.

💉 Эндокрин тизими – юрганда мушаклар энергияни ёғларнинг оксидланиши ва углеводларнинг парчаланиши ҳисобига олади. Бу ортиқча вазн йўқотишда самарали таъсир кўрсатади ва қандли диабет касаллигининг олдини олади.

‼️Мунтазам юриш иммунитетни мустаҳкамлайди.

Cоғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#No_comment

📌Андижон шаҳридаги “Ёшлар маркази”да Андижон давлат тиббиёт институти томонидан “Профилактик тиббиётда юқори инновацион технологияларни қўллаш” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилмоқда.

🌐 Мазкур анжуманда Греция, Швейцария, Ҳиндистон, Туркия, Россия Федерацияси, Беларус Республикаси, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон давлатларидан 50 нафардан зиёд олимлар ҳамда республикамиз вилоятларидан 200 дан зиёд шифокорлар иштирок этмоқда.

📑 Анжуман 7 та секцияга бўлинган ҳолда ўтказилиб, унда 164 нафардан зиёд қатнашчилар ўз маърузалари билан иштирок этиши кўзда тутилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#No_comment

❗️Соғлиқни сақлаш вазирлигида “Тиббиёт тизимини молиялаштириш ва стратегик харидлар назарияси асослари” мавзуида семинар бўлиб ўтмоқда. Унинг ташкилотчилари — ЖССТ, вазирлик, “Соғлиқни сақлаш лойиҳалари маркази” лойиҳа офиси ҳамда Давлат тиббий суғурта жамғармаси.

ЖССТ соғлиқни сақлаш тизимини молиялаштириш бўйича халқаро маслаҳатчиси Александр Кацага иштирокидаги семинарда Соғлиқни сақлаш, Иқтисодиёт ва молия вазирликлари ҳамда жамғарма вакиллари иштирок этмоқда.

📑 Икки кунлик семинарда соҳани молиялаштириш тизими, тиббий кафолатлар дастури, стратегик харидлар тизими, стационар ёрдамни молиялаштиришдаги ёндашув, соҳада ахборот тизимларининг ўрни каби мавзулар қамраб олинади.

📎 Маълумот учун: Александр Кацага ушбу йўналишда катта тажрибага эга бўлиб, Россия, Эстония, Албания, Озарбайжон, Гана, Чили, Қозоғистонда соғлиқни сақлашни молиялаштиришда ахборот тизимларини ишлаб чиқиш билан шуғулланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қатар майдонларида давом этаётган футбол бўйича U-23 Осиё чемпионатида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ярим финал баҳсида Индонезия терма жамоасини мағлубиятга учратиб, ўз тарихида илк бор Олимпиада ўйинларига йўлланмани қўлга киритди.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ёш футболчиларимизга табрик йўллади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️Компьютер қаршисида узоқ вақт ишловчилар кўз касалликларидан қандай ҳимояланиши керак?

🖥 Бугун аксарият одамлар асосий вақтини компьютер қаршисида ўтказади. Айниқса, бу қурилма дизайнер, дастурчи, копирайтер, маркетолог, оператор каби кўплаб замонавий касб эгалари ва офис ходимларининг яқин дастёрига айланган.

⌨️ Аммо ҳар яхшининг бир ёмони бор деганларидек, сўнгги вақтларда компьютердан тўғри фойдаланмаслик сабабидан кўпчиликда жиддий кўз хасталиклари келиб чиқмоқда.

👨‍⚕️ — Бугун хоҳ ишда, хоҳ уйда бўлсин, компьютер ёрдамида кўп юмушларни осонгина бажарамиз, — дейди Республика кўз касалликлари клиник шифохонаси бош шифокори Отабек Икромов. — Бироқ кейинги пайтлар ушбу қурилмадан нотўғри фойдаланиш оқибатида аҳоли орасида замонавий касаллик — “компьютер кўриш синдроми” кўп учрамоқда.

❇️ Маълумки, компьютерда ишлаган вақт одам катта ҳажмдаги маълумотларни идрок қилади. Натижада кўзлар доимий ўзгарувчан тезлик ва ўқишнинг турли усулларига мослашишига тўғри келади. Бундан ташқари, кўзлар монитор қаршисида қоғоздаги матнни ўқишдан кўра каттароқ очилади.

🤓 Бу ҳолатнинг узоқ давом этиши уларда зўриқиш, қизариш, қум қадалгандек ҳиссиёт, қуруқлик ва санчиқ, кўришнинг хиралашуви, қичишиш, бош ва бўйинда оғриқ, иш куни якунидаги чарчоқ каби белгилар билан намоён бўлувчи кўз қуриши ва бошқа жиддий касалликларни пайдо қилади.

Хўш, бу каби муаммолардан қандай сақланиш лозим?

⌚️Энг аввало, фойдаланиш вақтига жиддий эътибор бериш керак. Яъни компьютерда ишлаш кунига 6 соатдан ошмаслиги (катталар учун) зарур. Қолаверса, бу қурилма қаршисида доимий равишда 2 соатдан узоқ ўтириш тавсия этилмайди. Идеал ҳолатда ҳар 40-45 дақиқада 10 дақиқа танаффус қилиш ва махсус кўз машқларини бажариш лозим.

💻 Шунингдек, кўзларга қўшимча зўриқиш ҳосил бўлмаслиги учун монитор ёрқинлиги, контрасти ва янгиланиш тезлигини созлаш, ёрқинлик ва контраст максимал бўлмаслигига эътибор қаратиш керак. Агар тасвир оқ рангда бўлса, у ҳолда дисплей ёрқинлигини янада камайтириш мақсадга мувофиқ. Замонавий мониторлар учун тавсия этилган янгиланиш тезлиги камида 75 Гтс.ни ташкил этиши талаб этилади.

📌 Бундан ташқари, фойдаланувчи монитордан 60-70 см. узоқликда бўлиши, дисплейнинг кўз билан бир кесимда жойлашиши (кўздан баландда ёки пастда бўлмаслиги керак), бир хил ҳолатда узоқ вақт ўтирмаслик, кўзни юмиб-очмай узоқ тикилишни камайтириш, хонанинг ўта қоронғи бўлмаслигини назорат қилиш даркор.

Шу билан бирга, мониторни озода сақлаш керак. Чунки ундаги доғлар ёки чанг тасвир сифатига салбий таъсир этади. Қолаверса, хона ҳавосини тез-тез алмаштириш керак. Ёритиш ёрқин бўлмаслиги, мониторни тўғридан-тўғри қуёш нури ёки бошқа ёруғлик манбаларига таъсир қилишдан сақлаш лозим.

😎 Маълумки, компьютердан фойдаланганда кўзлар кам очилиб, юмилади. Натижада кўриш органлари мушаклари зўриқиб, кўз етарлича намланмайди. Бу эса унда ёқимсиз қуруқлик ва чарчоққа олиб келади. Монитор қанчалик замонавий бўлмасин, кўк ва бинафшаранг спектр нурларининг кўплиги кўзда чарчоқ ҳосил қилади. Шу боис бундай пайтда махсус кўзойнаклардан фойдаланиш яхши самара беради.

‼️Агар кечқурун, ишдан сўнг, ўзингизда чарчоқ ҳис қилсангиз, кўзга ромашка ёки чой компрессларини қўйиш ёки қоронғи жойда 20-30 дақиқа кўзни юмиб, хотиржам ётиш тавсия этилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Жаҳон тиббиётидаги тадқиқотлар

Дунёда энг кенг тарқалган вирусга қарши вакцина ўйлаб топилмоқда

🦠 Ер юзи аҳолисининг деярли 95 фоизи Эпштейн-Барр вируси (ЭБВ)нинг ташувчиси ҳисобланади. Аммо уларнинг аксарияти ўзида бу вирус борлигини умри давомида билмаслиги мумкин. Лекин ЭБВ иммунитет тушиши сабабли “бош кўтарганида” юқумли мононуклеоз, склероз ва саратоннинг баъзи турлари, хусусан, Беркитт лимфомаси ривожланишининг асосий сабабчиси бўлади.

📎 ЭБВ герпеснинг бир тури (4-тоифа одам герпес вируси) бўлиб , асосан болалик ёки ўсмирлик даврида юқади. Кўпинча касалликка учраган одам буни сезмаслиги ҳам мумкин, чунки вирус ҳеч қандай аломатларсиз тананинг ҳужайраларини зарарлайди, сўнг инсон организмида абадий қолади. Вирус, биринчи навбатда, инфекцияларга қарши курашиш учун жавоб берувчи антитаналарни ишлаб чиқаришга масъул бўлган В-лимфоцитлари, яъни иммун ҳужайраларига ҳужум қилади.

🦠 Баъзида вирус фаоллашиши мумкин: бу ҳолда ўткир яллиғланиш касаллиги — юқумли мононуклеоз ривожланади. Аломатларига кўра у ЎРВИга ўхшайди, лекин узоқроқ (бир неча ой) давом этиши мумкин, баъзан эса хавфли асоратларни келтириб чиқариши мумкин.

Афсуски бу вирусни даволашнинг аниқ усуллари мавжуд эмас. Олимлар йиллар давомида унга қарши вакцина яратиш учун кўп ҳаракат қилишган, аммо буни уддалай олишмаган.

🧑🏻‍🔬 Яқинда АҚШнинг Аллергия ва юқумли касалликлар институти (NIAID) олимлари томонидан эришилган натижалар эса бу борада силжиш бўлишига умид борлигини англатади. Янги тадқиқот вируснинг баъзи заиф томонларини аниқлади ва мақсадли даволаш имкониятларини очиб берди.

📊 Натижалар ҳозирча ҳайвонлар билан чекланган, аммо улар анча яхши кўрсаткичларга эга. Агар кейинги тадқиқотлар одамларда худди шундай натижаларни кўрсатса, вакцина ҳали бу вирус билан касалланмаган инсонлар учун истиқболли профилактик чора бўлиши мумкин. Бу, шунингдек, касаллик ёки трансплантация операцияси туфайли иммунитети заифлашган беморлар учун фойдалидир. Чунки бу одамлар, ҳатто, ўлимга олиб келиши мумкин бўлган бу оғир касаллик хавфи остида бўлиши мумкин.

📌 Маълумот учун: ЭБВ қанчалик кенг тарқалган ва унинг оқибатлари қанчалар жиддий бўлишига қарамай, уни фақат 1963 йилда доктор Энтони Эпштейн ва унинг ўша даврдаги аспиранти Ивона Барр кашф этган. Ўша пайтда бу ҳақиқий янгилик бўлган, чунки илгари саратонни қўзғатувчи биронта вирус аниқланмаганди. Ундан сўнг биз бошқа вируслар, масалан, одам папиллома вируси (ОПВ) ҳақида билдик, унга қарши эса самарали вакцина мавжуд. У 2019 йилда юртимиз профилактик эмлаш календарига 11-вакцина бўлиб киритилган.

📓 Тадқиқот АҚШ “Immunity” журналида чоп этилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Оёқлардаги доимий оғриқлар қандай касалликлардан дарак беради?

📌 Кун давомида танамизнинг оғирлиги оёқларга тушади. Натижада улар зўриқиб, оғрийди. Агар бу ҳолат тез-тез ва доимий кузатилса, қандайдир касаллик белгиси бўлиши мумкин. Хўш, улар қандай хасталиклар?

❇️ Қуйида улар ҳақида батафсил маълумот берамиз.

1. Эндартериит
🚶🏻Бу хасталик пайти болдирдаги ўткир оғриқ юрганда бошланади. Дастлабки 50-70 метр енгил ўтса-да, ундан кейинги юриш жараёни оғриқ ва увишиш билан кечади. Шу сабабли бемор дам олиб, сўнг қадам босишга мажбур бўлади.

🔶 Мазкур касалликда, ҳатто, ётган ҳолатда ҳам оёқ кафти ва сон соҳасида оғриқ безовта қилиши мумкин. Бунда оёқ пастга осилтирилганда зўриқиш бироз пасаяди. Оғриқ жуда кучайганда дарҳол шифокорга мурожаат қилиш зарур. Чунки бу йирик артерия беркилиб қолганининг белгиси бўлиши мумкин.

2. Артериялар атеросклерози
😩 Ушбу хасталикда болдирларни сиқувчи оғриқ ва тиришишлар юрганда, югурганда, зинадан кўтарилганда кучаяди. Оёқ кафти қиш ва ёзда бирдек совуқ бўлиб, оғриқ тунда зўрайиши, эркакларда кўпинча жинсий муаммолар кузатилиши мумкин.

3. Бел-думғаза остеохондрози
🚶‍♂️Касаллик оёқлардаги санчувчи оғриқнинг тинч пайтда ҳам безовта қилиши билан бошланади. Кескин ҳаракатлар пайти ва зўриққанда янада кучайиб, дам олганда ҳам йўқолмайди. Оёқнинг кафтидан то ёнбошгача бўлган қисмининг орқа ва ён томонлари ҳам оғриётган бўлса, бу бўйин қисми нерви яллиғланишидан далолат беради.

4. Тромбофлебит
🧑🏻‍🦯 Ушбу хасталикда болдир мушакларида пульс каби уриб турувчи оғриқ кузатилиб, кўпинча ачишишга ўтиб кетади. Оёқ қизаради, шишади, томирлар бўйлаб оғриқли бўртмалар пайдо бўлади.

5. Сарамас (рожа)
🔬Бу касалликда беморни тинч ҳолатда ҳам болдирдаги кучли оғриқ безовта қилади. Тери қизариб, тана ҳарорати кўтарилади, қалтироқ босади. Мазкур хасталик юқумли бўлгани боис, уни инфекционист шифокор даволайди.

6. Артроз ёки артрит
🟢 Бемор юрганида ёки узоқ вақт бир жойда турганида бўғимларда ўткир буровчи оғриқ пайдо бўлиши билан кечади. Бўғимларнинг шакли ўзгариб, улар қисирлай бошлайди. Об-ҳаво ўзгарганида оғриқ янада кучаяди. Бўғим соҳаси шишади, қизаради, қизийди.

7. Қандли диабет
🩸Бу хасталикда оёқ томирлари тортишиши, шиш, оғриқ кузатилади. Болдир териси қуруқшаб, пўст ташлайди ва қичишади. Оёқ кўпинча увишиб, терида чумоли ўрмалагандек бўлади. Бу касалликка ташхис қўйиш учун қанд миқдорини аниқловчи таҳлил топшириш керак.

8. Остеопороз
🛏 Беморни болдир соҳасида томир тортишиши ва кучли оғриқ безовта қилади. Муаммо асосан 40 ёшдан ошган аёлларга хос.

9. Подагра
🩺 Бу касаллик туфайли оёқнинг бош бармоғида ўткир, пульс каби уриб турувчи оғриқ кузатилади. Бармоқ қизаради, шишади, иссиққа жуда сезгир бўлиб қолади.

10. Миалгия
Сон мушакларида оғриқ билан бошланиб, у жисмоний зўриқишлар ва нам ёки совуқда зўраяди.

‼️ Шунингдек, варикоз томирларнинг кенгайиши, яссиоёқлик ва товон пихи каби касалликларда ҳам оёқ соҳасида оғриқлар кузатилади. Уларни келтириб чиқараётган омилларни аниқлаш учун ўз вақтида шифокорга мурожаат қилиш лозим.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️Аллергология марказида референс-лаборатория ишга тушгач, махсус аллергологик текширувлар сони 500 дан ошди

📌 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, бугун Ер юзи аҳолисининг қарийб 40 фоизи аллергия хасталикларидан азият чекмоқда. Ҳар уч кишидан бири аллергик ринит, ҳар ўнинчи одам бронхиал астмага чалинган.

😪 Сўнгги йилларда мамлакатимизда ҳам бундай хасталикларга чалинган беморлар сони бир мунча ортди. Бу ўз навбатида ушбу глобал касалликка ташхис қўйиш, даволаш ҳамда профилактика қилиш бўйича илғор тажрибаларни амалиётга татбиқ этишни тақозо этади.

📋 Таъкидлаш лозимки, 2023 йил 23 ноябрда имзоланган “Аллергик касалликларнинг олдини олиш ва даволаш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори бу йўналишдаги ишларни бутунлай янги босқичга олиб чиқди.

🏥 Хусусан, мазкур ҳужжатга мувофиқ, жорий йил 1 январдан Республика илмий-ихтисослаштирилган аллергология маркази Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий-амалий тиббиёт маркази сифатида қайта ташкил этилди.

🔬 — Бугунги кунда Тошкент шаҳри ва жойлардаги аҳоли учун аллергик касалликлар бўйича ихтисослаштирилган ва шошилинч тиббий ёрдам айнан марказ ва унинг 13 та ҳудудий филиали томонидан кўрсатилмоқда, — дейди муассаса директори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Илмира Разикова.

👩‍⚕️ — Шунингдек, қарорга кўра, аллергик касалликларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш мақсадида тиббиётнинг бирламчи бўғинидан бошлаб ушбу хасталикларнинг эпидемиологик кўрсаткичлари устидан назорат кучайтирилиб, манзилли скрининг текширувлари ўтказиляпти. Шу билан бирга, 2024 йилдан ҳудудларда аллергология ва клиник иммунология йўналишида юқори технологик ташхислаш ва даволаш амалиётлари турлари босқичма-босқич 10 тадан 20 тагача ошириш кўзда тутилган.

🧑🏻‍🎓 Айтиш керак, Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий-амалий тиббиёт маркази қошида илк бор Тошкент тиббиёт академиясининг Аллергология, клиник иммунология ва ҳамширалик иши кафедраси ва аллергология йўналишида магистратура ташкил қилиниб, клиник ординатура квоталари икки баробарга оширилди.

🏢 Соҳадаги энг муҳим янгилик — ўтган 2023 йил муассасанинг барча шароитларга эга янги биноси қурилиб, фойдаланишга топширилди. Иншоот 4 қаватли, 4 та корпусдан иборат бўлиб, шифо ўринлар сони 160 та етказилган. Қолаверса, илк бор бу ерда оғир беморлар учун интенсив терапия ва жонлантириш бўлими ташкил этилди.

🌡 Марказ янги биноси замонавий лаборатор ва умумклиник текширувлар ўтказиш, беморларга аниқ ташхис қўйиш учун зарур тиббий анжомлар билан жиҳозланган. 1,5 миллион АҚШ доллари қийматидаги халқаро грант маблағи ҳисобига референс-лаборатория ишга туширилиши натижасида шифохонада махсус аллергологик текширувлар сони 500 дан ортди.

💉 Махсус аллергологик тери синамалар учун Германиянинг ROXALL компанияси томонидан ишлаб чиқарилган 10 турдаги даволовчи-ташхисловчи аллергенлар ҳам клиник амалиётда қўлланилмоқда. Бундан ташқари, муассасада илк бор болалар поликлиника бўлими ва алоҳида шифо ўринлари ташкил этилди. Марказнинг 13 та ҳудудий филиалида эса маҳаллий мутахассислар учун мунтазам маҳорат дарслари, телетиббиёт орқали эса беморларга онлайн консультациялар ва консилиумлар ўтказилмоқда.

‼️ Бир сўз билан айтганда, соҳадаги ижобий ўзгаришлар юртимизда аллергологик хизматни тўлиқ трансформация қилиш, аҳолига бу йўналишда ҳар томонлама сифатли тиббий хизмат кўрсатиш имконини бераётир.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Халқаро конгресс марказида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида учинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми бошланди.

Давлатимиз раҳбарининг форум ялпи мажлисидаги нутқини Президент Матбуот хизматининг Facebook ва YouTube даги расмий саҳифаларида жонли эфирда томоша қилинг.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Пойтахтимизда “Репродуктив технологиялар – янги ҳаётга йўл” мавзусидаги халқаро мутахассислар иштирокидаги Ўзбекистон репродуктив тиббиёт ассоциациясининг II Конгресси ўз ишини бошлади.

👩🏻‍⚕️Иштирокчилар қаторида юртимиздаги соҳа вакиллари билан биргаликда Хитой, Япония, Испания, Туркия, Ҳиндистон, Россия, Озарбайжон, Исроил, Қозоғистон, Қирғизистон каби давлатлардан етакчи мутахассислар бор.

Тадбирни соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи Даврон Султанов очиб берди.

🌐ЖССТнинг 2023 йилдаги ҳисоботига кўра, дунёда бепуштликдан катта ёшли аҳолининг тахминан 17,5 фоизи ёки ҳар олти кишидан бири азият чекади, бу эса улар учун арзон ва сифатли даволаш усулларидан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш зарурлигини англатади. Ўзбекистонда 2019 йилда “Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида”ги қонун қабул қилингани бу борадаги муҳим воқеа бўлди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Медицина является сферой, которая постоянно развивается и совершенствуется. Именно поэтому работникам системы здравоохранения необходимо совершенствовать свои знания и навыки, быть в курсе последних событий. Это важное требование не только к врачам, но и к медсестрам, являющимся их помощниками.

Данную задачу по всей стране выполняют Республиканский центр повышения квалификации и специализации средних медицинских и фармацевтических работников и его филиалы.

📹 О созданных в центре условиях для обучения работников сферы, применяемых здесь инновационных методах преподавания подробно рассказывается в видеосюжете, подготовленном Пресс-службой Министерства здравоохранения.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#No_comment

📌 Бугун пойтахтимизда “Қандли диабетни бошқаришда замонавий ёндошув” мавзуида халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.

🏥 Республика ихтисослаштирилган эндокринология ҳамда кардиология илмий-амалий тиббиёт марказлари ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу конференция юртимиз ҳудудларидан келган соҳа мутахассислари ва хорижлик етакчи олимларни бир жойга жамлади.

‼️ Анжуманда маҳаллий ва чет эллик экспертларнинг маърузалари тингланди. Шунингдек, тадбир қатнашчилари соҳанинг долзарб масалалари юзасидан ўзаро фикр ва тажриба алмашди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️Тадқиқот натижалари: Озиш учун калорияларни ҳисоблашдан кўра, овқатланиш вақтини тартибга солиш муҳим

🌐 ЖССТ маълумотига кўра, 2022 йилда дунё бўйлаб ҳар саккиз кишидан бири семиришдан азият чеккан. Бу масаланинг муаммолиги шундаки, ортиқча вазн кўплаб касалликларга сабаб бўлиши мумкин.

🔷 Ушбу глобал муаммони ҳал қилиш йўлида кўплаб тадқиқотлар олиб борилмоқда. Улардан бири давомида диабет олди ёки диабетга чалинган ва семизликдан азият чекувчи катта ёшли инсонлар орасида синовлар ўтказилди. Кўнгиллилар икки гуруҳга бўлиниб, уларнинг ҳар бирига алоҳида парҳез тайинланди.

🥙 Биринчи гуруҳ вакиллари чекланган вақт давомида овқатланди ва калорияларнинг катта қисмини соат 13:00 гача қабул қилди. Иккинчиси эса одатий овқатланиш режимига амал қилиб, калорияли овқатларни асосан кечқурун истеъмол қилди.

🥘 Ушбу тадқиқот мақсадлари учун биринчи гуруҳга фақат соат 8:00 дан 18:00 гача овқатланишга рухсат берилди. Таққослаш учун, иккинчи гуруҳ вакиллари эрталаб соат 8:00 дан ярим тунгача овқатланишлари мумкин эди, бу уларга бир хил белгиланган калорияларни ҳазм қилиш учун қўшимча олти соат вақт берарди.

📊 Икки тоифа вакиллари ҳам сезиларли миқдорда вазн ташлади. Бошқа белгилар, жумладан глюкоза даражаси, бел айланаси, қон босими ва липид даражаларининг ўзгариши иккала гуруҳда ҳам ўхшаш эди. Бу эса овқатланиш вақти ва калориянинг куннинг қай вақтида истеъмол қилиниши катта аҳамиятга эга эмаслигидан далолат беради.

📑 Тадқиқот нисбатан кичик бўлса-да, хулосалар вазн йўқотиш усулларининг самарадорлигини тасдиқлайди. Бундан ташқари, маълум вақт оралиғига риоя қилиб овқатланиш вазн йўқотишга бевосита ёрдам бермаса ҳам, бу энг муҳим омил — кунлик калорияларни камайтиришни ҳал қилишга хизмат қилади.

👩🏻‍⚕️ Кўпчилик учун калорияларни ҳисоблашдан кўра, овқатланиш вақтини тартибга солиш осонроқ бўлиши мумкин ва бу тиббиёт ходимлари семизлик муаммоси бўлганлар учун тавсия қилиши мумкин бўлган йўлдир.

Тадқиқот хулосалари ҳақида фикр билдирган диетолог олим Криста Варади ва эпидемиолог Ванесса Оддонинг айтишича, биринчи гуруҳ вакилларининг йўли вазн йўқотиш учун самаралироқ, чунки у одамларни камроқ овқатланишга ундайди. Шунингдек, у бошқа парҳез усулларидан самаралироқ бўлмаса-да, у беморларга калорияларни ҳисоблашни талаб қилмасдан озиш учун соддалаштирилган ёндашувни таклиф қилиши билан жозибалидир.

📌 Олимларнинг фикрича, натижалар бутун дунё бўйлаб ортиб бораётган семириш муаммосини ҳал қилиш учун келажакдаги ёндашувларни ишлаб чиқишда ёрдам бериши мумкин.

📓 Тадқиқот “Annals of Internal Medicine” журналида чоп этилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Қандли диабетга чалинган болалар спорт билан шуғулланиши мумкинми?

— Ҳар қандай ёшда болаларнинг спорт билан шуғулланиши уларнинг соғлом улғайишига катта ёрдам беради, — дейди Соғлиқни сақлаш вазирлиги бўлим бошлиғи Барно Одилова. — Бироқ бунда айрим тавсияларга амал қилиш мақсадга мувофиқ.

🏊 Мисол учун, 2-3 ёшда болажонларнинг сузиш билан шуғулланиши анча фойдали. Боиси бу вақтда жисмоний юкка сувда бардош бериш осон. Фақат танани қийнаш керак эмас.

📌 4 ёшда: спорт рақслари, ушу, гимнастика
🤸‍♂️ Спорт рақслари болани қайишқоқ қилади ва бошқа спорт турларини бошлаш учун яхши асос ҳозирлайди. Гимнастикада эса улар ўз ҳаракатларини уйғунлаштиришни ўрганади.

📌 4-5 ёшда: сузиш, гимнастика, акробатика

Бу ёшда сузишга алоҳида эътибор бериш керак. Агар қизлар қобилиятларини намоён қилсалар, бир йилдан кейин синхрон сузишга боришлари мумкин.

📌 5 ёшда: карате
🥋Карате машғулотларида болалар диққатни жамлаш, ўз энергиясини зарур оқимга йўналтиришга ўрганади.

📌 6 ёшда: теннис, стол тенниси
🏓 Теннис ва стол тенниси болалар учун энг фойдали спорт турларидан бири ҳисобланади. Айниқса, улар кўриш қобилиятига ижобий таъсир қилади.

📌 7 ёшда: бадминтон
🏸 Бу ёшда болани теннисга бериш ярамайди. Аввал бадминтон билан шуғулланса, унинг бели қотади. Тезкорлиги ва тезлиги ошади. Бир йилдан сўнг эса теннисни бошласа бўлади.

🩸Лекин, қандли диабетга чалинган ва юрак фаолияти издан чиққан бемор болаларга фақат даволаш жисмоний тарбияси рухсат этилади.

👓 Бундан ташқари, кўриш қобилияти паст бўлган болаларга хоккей, футбол, баскетбол, волейбол, шунингдек зарбли ва контактли яккакураш турлари тавсия этилмайди.

🏊‍♂️ Бола сурункали тонзиллит, синусит, гайморит, нафас йўллари касалликлари билан оғриган бўлса, спортнинг “совуқ” турлари — чанғи, коньки, сузиш билан шуғулланиш тақиқланади.

🚴‍♀️ Умуртқа поғонасида муаммолар бўлган болаларга эса енгил атлетика, теннис, бадминтон ва велосипед учиш билан шуғулланиш маслаҳат берилмайди.


Cоғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📌Бугун Тошкентда “Педиатрияда инновацион технологиялар” мавзуидаги V халқаро форум бўлиб ўтмоқда. Тадбирни соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Баситханова очиб берди.

📑Мақсад — диагностика ва даволашнинг замонавий усулларини кундалик тиббий амалиётга жорий этиш, ихтисослашган мутахассисларнинг тажриба ва билим алмашинуви. Форум тингловчилари Ўзбекистон ва қўшни давлатларнинг таниқли етакчи экспертлари фикрлари билан танишиш имкониятига эга бўлмоқдалар.

🔷Ушбу форум тиббиёт ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимидаги илғор хорижий клиникалар ва олий тиббий таълим муассасалари билан халқаро ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилади.

Форумнинг якуний қисмида маҳорат дарслари ташкил этилиб, унда иштирокчилар жаҳонда касалликларни ташхислаш ва даволашдаги сўнгги ютуқлар, энг янги илмий ишланмалар, педиатрия касалликлари билан боғлиқ барча йўналишларни ривожлантириш истиқболлари билан танишадилар.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram