Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
65.3K subscribers
6.7K photos
2.6K videos
46 files
10.4K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.iss.one/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
📊 Январь ойида қанча чет эл фуқароси даволаниш учун Ўзбекистонга келган?

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йил январь ойида 520,2 минг нафар чет эл фуқароси туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.

2024 йил январь ойида Ўзбекистонга келган чет эл фуқароларининг сафар мақсадлари қуйидагича:

👨‍👩‍👧‍👦 қариндошларни йўқлаш – 444,1 минг киши;

🛬 дам олиш ва саёҳат – 46,1 минг киши;

♻️ хизмат юзасидан – 11,7 минг киши;

💵 тижорат – 9,2 минг киши;

🩺 даволаниш – 7 минг киши;

🎓 ўқиш мақсадида – 2,1 минг киши.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Буни билишингиз керак!

🔬 Болалар орасида онкогематологик хасталикларнинг бир неча турлари кузатилади.

🩸 Оққон, апластик камқонлик ва гемофилия шулар жумласидан.

👨‍👩‍👦‍👦 Агар ота-оналар фарзанди саломатлигидаги салбий ўзгаришларни ўз вақтида пайқаб, дарҳол шифокорга мурожаат қилса, ушбу хавфли касалликлардан соғайиш осон кечади.

⚠️ Акс ҳолда бола соғлигида жиддий асоратлар кузатилиши мумкин.

Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси илмий-амалий тиббиёт маркази шифокори Назокат Арипова ушбу касалликларнинг белгилари, уларнинг олдини олиш усуллари ҳақида маълумот берди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Ўзбекистонлик руҳий саломатлик мутахассислари немис ҳамкасблари билан мулоқот ўтказди

🇩🇪🇺🇿 Жорий йил 19-24 февраль кунлари Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази раҳбарияти Германияда бўлиб, ташриф давомида Германия федерал Соғликни сақлаш вазирлигининг руҳий саломатлик масалалари буйича катта мутахассиси Мануэла Шуман ва Федерал хукумат комиссари доктор Янь Фейрманн иштирокида психиатрия, наркология, психотерапия, тиббий психология ва реабилитация масалаларида мулоқот ўтказди.

Хизмат сафари давомида:

Шарите университети клиникаси;
Германия руҳий саломатлик маркази;
Бонн университети клиникаси;
Уштспринг Салус клиникаси;

Салус Линдов реабилитация маркази мутахассислари билан ҳамкорликни йулга қўйиш келишиб олинди.

‼️Шунингдек, шу йилнинг 7-8 май кунлари Бухорода Ў‌збекистон-Германия рухий саломатлик анжуманини ўтказиш бўйича келишувга эришилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Хаста_бўлманг

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ҳамкорлигида тайёрланаётган янги телелойиҳа — "Хаста бўлманг" дастурининг 2-сони суратга олинди.

👨🏻‍⚕️ Унда Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Мирзағолиб Тиллашайхов бошчилигидаги шифокорлар билан бирга, ҳиндистонлик малакали мутахассислар ҳам иштирок этди.

🚑 Эътиборлиси, онкологик касалликлар ва уларнинг профилактикасига бағишланган кўрсатувнинг суратга олиш жараёнига мобил маммография автомашиналари ҳам жалб этилди.

Ушбу дастурни:
🕰 Шанба куни соат 09:00да;
🕰Якшанба куни соат 18:30да (такрорий эфир)
📺 "Ўзбекистон" телеканалида томоша қилинг!


Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📌 Юртимизнинг олис ҳудудларида яшовчи беморларнинг даволаниш учун узоқ йўл босиб, вилоят маркази ёки пойтахтга боришлари осон эмас.

🏥 Шу боисдан куни кеча Миллий тиббиёт маркази директори Мақсуд Саидов бошчилигидаги муассасанинг бир гуруҳ малакали шифокорлари Сўх туманида аҳолини мақсадли тиббий кўрикдан ўтказди.

🔬 Текширув давомида касаллик аниқланган беморлар рўйхатини шакллантириш орқали уларни туман, вилоят муассасалари ва мазкур шифо масканида соғломлаштириш белгиланди.

📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда батафсил сўз боради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Антибиотикларни норационал қабул қилиш барча учун жиддий хавф!

💊 Антибиотикни нотўғри қабул қилиш, микробга қарши препаратлар таъсирини камайтиради;

🦠 Бактерияларнинг чидамлилиги ривожланади (охир оқибатда дори воситалари таъсир қилмай қўйиши мумкин);

🧬 Бактерияларнинг антибиотикларга чидамлилиги организмнинг кучсизланишига олиб келади;

⛔️ Инфекцияларнинг бутун тана бўйлаб тарқалиши даволаниш учун қаршилик кўрсатади;

🤒 Антибиотикларга чидамли инфекциялар ҳар қандай одамга юқиши мумкин, бу эса оғир оқибатлага олиб келади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Буни билишингиз керак!

🔬 Лейкоз, яъни халқ тилида оққон деб аталувчи ушбу касалликнинг даволаниш жараёнлари жуда мураккаб ҳисобланади.

👶👨‍🦰 Хасталик янги туғилган чақалоқлардан тортиб, ёши катта инсонларда бирдек учрайди.

🤒 Унинг белгилари турлича бўлиши мумкин. Энг кўп кузатиладиган ҳолатлардан бири болада 10-15 кун давомида мунтазам тана ҳароратининг кўтарилишидир.

🩺 Шунингдек, лимфа безларининг катталашиши, оёқларда оғриқ, иштаҳасизлик, боланинг сарғайиб кетиши, камқонлик лейкознинг аломатларидир.

Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси илмий-амалий тиббиёт маркази шифокори Шерзод Нуринбеков шу ҳақда маълумот берди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Болалар миллий тиббиёт маркази — Ўзбекистон тиббиётининг ташриф қоғозига айланиб бораётган муассасалардан.

Муассасанинг тўрт қаватли даволаш корпуси 280 ўринга эга бўлиб, марказ таркибидаги поликлиника кунига 300 нафаргача бемор қабул қилишга мўлжалланган.

Шифо маскани магнит резонансли томография, мультиспирал компьютер томография ҳамда онкологик касалликларни бир неча йил олдин аниқлайдиган замонавий диагностика ускуналари билан жиҳозланган.

Шунингдек, марказ мутахассислари томонидан йилига 6000 га яқин, хусусан, яқин йилларгача фақат илғор хорижий мамлакатларда амалга ошириб келинган мураккаб ва ноёб жарроҳлик амалиётлари юксак маҳорат билан ўтказилмоқда.

"Ўзбекистон 24" телеканали ижодкорлари томонидан тайёрланган ушбу видеолавҳа марказ фаолияти ҳақида ҳикоя қилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz |@ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Буни билишингиз керак!

🌸 Баҳор келиши билан кўзларда мавсумий касалликлар қўзғалади. Улар орасида кўз қуриши ва кўзнинг аллергик хасталиклари кенг тарқалган.

👁 Аллергик касалликлар электрон гаджетлардан фойдаланиш, чанг-тўзон натижасида кўзга ёт жисмлар тушиши ва дарахт гулларининг организмга таъсири оқибатида ривожланиши мумкин.

👀 Кўзда қичишиш, ачишиш, ёшланиш, қизариш, кўришнинг хиралашиши кузатилганда аллерголог билан маслаҳатлашган ҳолда офтальмологга мурожаат қилиш лозим.

🩺 Бу ҳақда Республика кўз касалликлари клиник шифохонаси бош шифокори Отабек Икрамов маълумот берди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
🏥 Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази мутахассислари томонидан Андижон вилоятининг қатор туманларида ёши катта беморлар ҳамда туғма юрак нуқсони бўлган болаларда юқори технологик жарроҳлик амалиётлари бажарилди.

📹 "Ўзбекистон 24" телеканали ижодкорлари томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда батафсил сўз юритилади.
——————-
🏥 Специалисты Республиканского специализированного научно-практического медицинского центра хирургии имени академика В. Вахидова провели в ряде районов Андижанской области высокотехнологичные операции взрослым пациентам и детям с врожденными пороками сердца.

📹 Подробнее об этом — в репортаже телеканала «Узбекистон 24».

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хаста_бўлманг

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ҳамкорлигида эфирга узатилаётган янги телелойиҳа — "Хаста бўлманг" дастури кўплаб юртдошларимиз томонидан жуда илиқ кутиб олинди. Бу гал кўрсатувнинг 2-сони суратга олинди.

🏥 Унда Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Мирзағолиб Тиллашайхов бошчилигидаги шифокорлар билан бирга, ҳиндистонлик малакали мутахассислар ҳам иштирок этди.

🚑 Эътиборлиси, онкологик касалликлар ва уларнинг профилактикасига бағишланган дастурнинг тасвирга олиш жараёнига мобил маммография автомашиналари ҳам жалб этилди.

Ушбу кўрсатувни:
🕰 Шанба куни соат 09:00да;
🕰Якшанба куни соат 18:30да (такрорий эфир)
📺 "Ўзбекистон" телеканалида томоша қилинг!


Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🏥 Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Кардиохирургия, трансплантология ва нейро-қон томир хирургияси мажмуасида бош мия қон томирлари ва бош миянинг мураккаб паталогияларини даволаш учун йилига 300 дан ортиқ жарроҳлик амалиётларини бажариш имконияти мавжуд.

🌏 Етакчи хорижий мутахассислар билан ҳамкорлик ва қўшма операциялар эса бу турдаги касалликлар дианостикаси ва муолажасининг янги турларини йўлга қўйишда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

🔬 Ана шундай ноёб амалиётларнинг навбатдагиси “Asahikawa Red Cross Hospital” клиникаси профессори Катсуми Такизава иштирокида ўтказилди.

📹 "O'zbekiston 24" телеканали орқали намойиш этилган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда батафсил сўз юритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Буни билишингиз керак!

🔬Пўрсилдоқ яра касаллиги энг кўп учрайдиган дерматологик хасталиклардан бири ҳисобланади.

⚠️ У оғиз бўшлиғида яра пайдо бўлиши билан бошланади.

🍜 Оқибатда бемор таомланган пайт ачишиш, ютунишнинг қийинлашиши кузатилади.

‼️ Агар хасталик ўз вақтида даволанмаса, яра тананинг бошқа аъзоларига тарқалиб, жиддий асоратларга олиб келиши мумкин.

Республика ихтисослаштирилган дерматология ва венерология илмий-амалий тиббиёт маркази шифокори Сардор Обидов ушбу касаллик ҳақида батафсил маълумот берди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌸 Юртимизга орзиқиб кутилган гўзал баҳор фасли кириб келди. Табиатнинг уйғониш ва яшариш мавсумида барчангизни сиҳат-саломатлик асло тарк этмасин!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#no_comment

📌 Айни пайтда пойтахтимиздаги “International Tashkent” меҳмонхонасида репродуктив тиббиётга бағишланган “Аёллар саломатлиги” II халқаро форуми бўлиб ўтмоқда.

🏥 Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур тадбирни вазир ўринбосари Э. Баситханова кириш сўзи билан очиб берди.

🩺 Форумда диагностика ва даволашнинг илғор усулларини амалиётга жорий этиш, замонавий гинекология, бепуштлик терапияси, АРТ, урология, педиатрия ва cоғлом овқатланиш каби мавзуларга оид қатор масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

🌐 Шунингдек, анжуманда маҳорат дарслари ташкил этилиб, етакчи маҳаллий ва хорижий экспертларнинг маърузалари тингланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram