❗️Соматотропин гормони етишмаслиги болаларда бўй ўсиши секинлашишига сабаб бўлиши мумкин
Мухлиса Шорихсиева,
тиббиёт фанлари номзоди:
📌 — Ўсиш гормони етишмовчилиги асосан болаларда учрайдиган ноёб касаллик бўлиб, бу уларда жисмоний ривожланишнинг секинлашишига олиб келади.
🌀 Ушбу хасталик туғма ёки орттирилган бўлиши мумкин. Касаллик соматотропин гормони етишмаслиги туфайли келиб чиқади. У нафақат ўсиш, балки организмдаги умумий метаболизм жараёнларида ҳам муҳим роль ўйнайди. Суяклар, мушаклар ва когнитив функцияларга таъсир қилади.
🧬 Соматотропин гормонининг организмда етарли даражада ишлаб чиқарилмаслигининг сабаблари турлича бўлиши мумкин. Улар орасида – ирсий аномалиялар, турли жароҳатлар, гипофиздаги ўсимталар ва бошқа омиллар бор.
👶 Ўсиш гормонининг туғма етишмовчилиги одатда 6 ойдан 12 ойгача бўлган даврда сезилади.
🧍♂️ Болаларда ушбу хасталик, энг аввало, бўй ўсишининг секинлашиши билан намоён бўлади. Шу билан бирга, беморда тиш ўсиши, суякларнинг шаклланишида ҳам оқсаш кузатилиши мумкин.
🩸 Касалликка чалинган болалар, айниқса, чақалоқларда учрайдиган яна бир муҳим аломат қонда қанд миқдорининг жуда пастлиги, яъни гипогликемиядир.
🩻 Беморга аниқ ташхис қўйиш учун бир қанча лаборатория текширувлари, шу жумладан қонда ўсиш гормони миқдорининг таҳлили, суяк тизими ҳолатини баҳолаш учун рентген текшируви, гипофизда ўсимталар бор ёки йўқлигини аниқлаш учун компьютер томографияси тайинланади.
🩺 Текширув натижаларига кўра, шифокор томонидан тегишли даво муолажалари танланади.
✅ Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, касаллик қанчалик эрта аниқланиб, терапия тезроқ бошланса, даволаш самарадорлиги шунчалик юқори бўлади.
👨👩👧 Шунинг учун ота-оналар фарзандларини мунтазам равишда шифокор кўригидан ўтказиб туриши, уларнинг тўғри овқатланиши ва жисмоний машқлар билан шуғулланишини назорат қилиши лозим.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram

#Тадқиқот
❗️Британиялик олимлар бош мия саратонини даволаш самарадорлигини ошириш усулини кашф қилди
🧬 Глиобластома — бош мия саратонининг энг агрессив шаклларидан бири. Ушбу хасталик ҳар йили дунёда 250-300 минг нафар кишида аниқланади. Ачинарлиси, аксарият ҳолларда ташхис қўйилгач, бемор бор-йўғи, 1 ойдан 18 ойгача умр кўради.
🔬 Бугунги кунда олимлар глиобластома ривожланишининг олдини олиш ва саратон ҳужайраларининг даво муолажаларига резистентлигига қарши курашиш усулларини яратиш устида иш олиб бормоқда.
🏥 Буюк Британиянинг Сассекс университети томонидан ўтказилган тадқиқот бош мия агрессив саратонини даволаш самарадорлигини ошириш ва ушбу хасталикка чалинган беморларнинг умрини узайтиришга ёрдам бериши мумкин.
🦠 Терапевтик муолажаларнинг таъсирини яхшилай оладиган, ҳали етарлича ўрганилмаган оқсиллар кўп. PANK4 шулар жумласидан. Тадқиқот давомида ушбу оқсил глиобластомани даволашда кимёвий терапиянинг саратон хужайраларига таъсирини блоклаши маълум бўлди.
📉 Шу сабабдан ҳам PANK4 оқсилининг миқдори кўп бўлган беморларда тирик қолиш кўрсаткичи пастроқ бўлган.
✅ Университет олимларининг таъкидлашича, ушбу оқсил олиб ташланса, глиобластомани даволашда қўлланиладиган кимётерапия препарати саратон хужайраларига яхшироқ таъсир қилади.
♻️ Одатда ўсимта олиб ташлангандан кейин глиобластомага чалинган бемор нур терапияси ва кимётерапия препарати — темозоломид ёрдамида даволанади. Инсон организми мазкур дори воситасини аввалига яхши қабул қилишига қарамасдан, саратон хужайралари қисқа вақт ичида унга қарши резистенликни ҳосил қилади.
💊 Университет олимларидан ташкил топган тадқиқот гуруҳи келажакда ана шу кашфиёт асосида хасталикни даволаш учун янги препаратларни ишлаб чиқишни режалаштирмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Буни билишингиз керак!
🦾 Елкадаги оғриқ — елка бўғинининг шамоллаши белгиси бўлиши мумкин.
🥱 Бу уйқусизлик, ҳаракат чекланиши ва одатий ҳаёт тарзи бузилишига олиб келади.
🩺 Касалликни вақтида даволамаслик елка бўғинини буткул ҳаракатсиз ҳолатга келтириб қўйиш хавфи бор.
✅ Тиббиёт фанлари номзоди Санжар Қодиров шу ҳақда маълумот берди.

❗️Якунланган ҳафта давомида каналимизда эълон қилинган энг муҳим хабарлар дайжести
🚬 Электрон сигаретадаги хушбўйлик ундаги моддаларнинг зарарлилик хусусиятини янада оширади
🏥 “Тиббий ракурс”нинг навбатдаги манзили — Миллий тиббиёт маркази
🎧 Қулоқчинлардан нотўғри фойдаланиш эшитиш қобилиятининг буткул йўқолишига сабаб бўлиши мумкин
🤱 Президент қарори: Қаршида 200 ўринли янги туғруқ комплекси барпо этилади
📹 Янги медиа лойиҳа: “Хаста бўлманг”
🦷 Кариесни бошланғич босқичда даволовчи гель яратилди
🩻 Кўкрак қафаси деформацияси — туғма ортепедик касаллик
❓Елка ва куракдаги кучли оғриқлар радикулит аломатими?
💻 Аллергик касалликка чалинган беморларнинг электрон реестри яратилмоқда
🩺 Нафас қисиши: унинг қандай сабаблари бор?
👨⚕ Соч нега тез-тез ва кўп тўкилади?
🧪 Соматотропин гормони етишмаслиги болаларда бўй ўсиши секинлашишига сабаб бўлиши мумкин
🔬 Британиялик олимлар бош мия саратонини даволаш самарадорлигини ошириш усулини кашф қилди
🦾 Елкадаги оғриқ — елка бўғинининг шамоллаши белгисими?

❓Тумовни даволашда антибактериал терапия қанчалик самарали?
📌 Тумов яхши даволанмаса, ўзидан асорат қолдиради. Шунинг учун бемор тузалишини осонлаштириш учун антибактериал терапия ва комплекс муолажалар қўлланади. Хўш, бу нима дегани?
— Антибактериал терапия — касаллик пайтида беморнинг бурун бўшлиғи шиллиқ қаватларини мутахассис кўмагида ювиш ва хасталанган соҳага керакли дориларни юбориш, — дейди олий тоифали шифокор Раъно Носирова. — Мисол учун, бурун орқали тўпланган йиринг чиқариб ташланса, бемор енгил нафас олади, тана ҳарорати меъёрлашади.
🛡Яъни, хаста инсон инфекцияли ажралмадан халос бўлгач, бурун шиллиқ қаватининг микроб ва бактериялардан ҳимоялаш тизими тикланади.
👨🏻⚕️ Бурун ва унга ёндош бўшлиқларни ювиш, албатта, оториноларинголог томонидан амалга оширилиши лозим. Акс ҳолда тажрибасиз инсон буруннни тозалаётган вақтда инфекцияни ичкарига, қулоқ томонга суриб, муолажани мураккаблаштириб юбориши мумкин.
👃🏻Бурунни тозалаш пайти пахтали чўп, резина нок каби анжомларни ишлатиш тавсия этилмайди. Чунки бурун ички шиллиқ қавати ва тўқималари жуда нозик бўлиб, тезда жароҳатланиши мумкин.
🩺 Шифохона шароитида бурунни махсус ускуналар ёрдамида тозалаш яхши самара беради. Пешона ёки асосий бўшлиқларни зондлаш усулида тозалаш ҳам тумовдан тезроқ соғайишда ёрдамчи восита ҳисобланади.
🧏🏻♂️ Бурундаги яллиғланишларнинг кўз косаси ҳолатига салбий таъсир этиши исботланган. Демак, уни ўз вақтида тозалатиб туриш, нафақат тумов тузалашини тезлаштиради, балки кўзларда юзага келиши мумкин бўлган асоратларнинг ҳам олдини олади.

❓Совуқ ҳавода шамолламаслик учун нима қилиш керак?
❄️ Айни кунларда юртимиз бўйлаб бироз совуқ ҳаво кузатилмоқда. Бундай ҳарорат эса шамоллаш билан боғлиқ касалликларга чалиниш эҳтимолини бирмунча оширади.
👨⚕️ Республика эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази директори Ботир Тожиев қиш кунларида мавсумий хасталиклардан сақланиш бўйича керакли тавсиялари билан ўртоқлашди.
📌 — Инсон организми турли касалликларга қарши курашиши учун унинг иммунитети мустаҳкам бўлиши керак, — дейди мутахассис. — Бироқ қиш фаслида аксарият кишиларда тананинг ҳимоя тизими бироз сусаяди. Натижада шамоллаш билан боғлиқ касалликлар бироз ортади.
🧼 Шу боис, совуқ ҳавода, энг биринчи навбатда, гигиена қоидаларига риоя этиш мақсадга мувофиқ. Бунинг учун кўчадан келганда албатта қўлларни совунлаб ювиш шарт.
🪟 Биламизки, вируслар совуқ ва қуруқ ҳавода фаоллашади. Тўғри, қиш фасли атмосферада намлик нисбатан юқори бўлади. Бироқ хоналар иситилиши сабабли ҳаво қуруқлашади. Шу билан бирга, патогенлар тоза ҳавони ёқтирмайди. Аммо совуқ кунларда эшик ва деразалар зич ёпилиб, хоналар ҳавоси тез-тез алмаштирилмайди.
🚪Одамлар асосий вақтини иссиқ шароитда, бир неча киши ёки кўпчилик бир жойда жамланиб ўтказади. Бу эса инфекцияларнинг авж олиши учун қулай муҳит ҳисобланади. Шу боис биноларни тез-тез шамоллатиш керак.
💊 Шунингдек, Д витамини иммунитет тизимининг меъёрий ишлаши учун муҳим элемент ҳисобланиб, қиш фаслида қуёшли кунлар кам бўлиши боис организм бу моддани мустақил ишлаб чиқариши пасаяди. Натижада тананинг мазкур дармондорига эҳтиёжи ортади.
🥚 Шу сабабли қишда тўғри овқатланиш, айниқса, таркибида С ва Д витамини бор егуликлар (балиқ, жигар гўшти, сут маҳсулотлари, тухум, мандарин, киви, қорағат (смородина), қуритилган анжир, лимон, малина каби мевалар, петрушка, ўсимлик ёғи ва табиий апелсин шарбати)ни кўпроқ истеъмол қилиш лозим. Кунлик таомномага оқсилга бой озиқ-овқатлар (дуккакли маҳсулотлар, ёрмалар, мол ва парранда гўшти)ни киритиш мақсадга мувофиқ.
🥩 Қолаверса, витаминлар шамоллашнинг самарали профилактикаси ҳисобланади. Улар иммунитет тизимини мустаҳкамлаш ва вирусларга қарши туриш учун жуда муҳим. Масалан, Б витаминлари (Б1, Б2, Б6, Б12) лейкоцитлар фаоллигини кучайтиради. Бу ўз навбатида тананинг совуққа чидамлилигини оширади. Шу боис таркибида ушбу витаминлар кўп бўлган гўшт, балиқ, жигар, дуккаклилар, асал ва ёнғоқ каби маҳсулотларни ейиш тавсия этилади.
🧣Бундан ташқари, совуқ пайтда об-ҳавога мос кийиниш керак. Биринчи навбатда, шарф тақишни унутмаслик зарур. Боиси у бўйиндаги қон томирларини иссиқ сақлаб, мияга иссиқлик етиб боришини таъминлайди. Турар-жой ва офислар ҳамда жамоат биноларида эса ҳарорат режимига риоя қилиш лозим.
‼️ Яна бир жиҳат шуки, аксарият инсонлар совуқ пайти камҳаракат бўлиб қолади. Бу эса иммун тизимига салбий таъсир кўрсатади. Аслида қиш пайти жисмоний ҳаракатни кўпайтириш орқали танани чиниқтириш жуда муҳим.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#no_comment
❄️ Она табиат февраль ойини оппоқ қор билан сийлади. Ҳар қандай об-ҳаво шароитида ҳам юртимиздаги барча тиббиёт муассасалари халқимизга узлуксиз ва сифатли тиббий хизмат кўрсатмоқда.

❗️ССВ: Тиббий хатлов ва скрининг тадбирларини самарали ташкил этиш ишлари муҳокама қилинди
Жорий йил 5 февраль куни Президент раислигида ўтган ижтимоий соҳадаги устувор вазифаларга бағишланган йиғилишда бирламчи тиббий-профилактика муассасалари фаолиятини яхшилаш бўйича масъулларга қатор топшириқлар берилган эди.
Соғлиқни сақлаш вазирлигида ушбу вазифалар ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар муҳокамасига бағишланган мулоқот бўлиб ўтди.
Вазир вазифасини бажарувчи А.Худаяров бошчилигидаги ушбу тадбирда Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси тасарруфидаги бирламчи тиббий-профилактика муассасалари вакиллари иштирок этди.
♻️ Йиғилишда:
📌 аҳолини тиббий хатловдан ўтказишни жадаллаштириш;
📌 скрининг тадбирларининг натижадорлигини ошириш;
📌 репродуктив саломатлик;
📌тиббий суғурта механизмларини жорий қилиш борасидаги ишлар;
📌 тиббиёт муассасаларини рақамлаштириш ва ўзаро интеграция қилиш каби масалалар атрофлича муҳокама қилинди.
✅ Таъкидланганидек, тиббий хатлов тадбирлари қанчалик ишончли ва самарали ташкил этилса, аҳолини қийнаб келаётган кўплаб масалалар ҳал бўлиши билан бирга, бирламчи тизимда ишлаётган шифокорларнинг ҳам оғири енгил бўлади.
🩺 Аҳоли орасида сурункали касалликлари бўлган ўрта хавф гуруҳини аниқлаш тиббий бригадалар зиммасидаги устувор вазифа экани яна бир бор таъкидланди. Бу борада шифокорларни қийнаётган масалалар очиқ муҳокама қилиниб, уларни зудлик билан ҳал этиш бўйича мутахассисларнинг фикрлари тингланди. Шунингдек, Тошкент шаҳрида тиббий суғурта механизмларини тўлиқ жорий қилиш масаласига алоҳида тўхталиб ўтилди.
❗️Бирламчи тизим масъулларига хатлов жараёнида ўрта хавф гуруҳига ҳомиладор аёлларни ҳам киритиб бориш ва бу орқали уларнинг тиббий назоратини кучайтириш вазифаси қўйилди.
⚠️ Йиғилишда айтилганидек, касалликларни эрта аниқлаш, жумладан, кардиология, эндокринология ва онкология скринингларини ташкил этиш борасида тизимда қатор муаммолар бор. Бугунги мулоқотда мазкур тиббиёт маркази раҳбарлари ва бирламчи тизим масъуллари скрининг тадбирларининг интенсивлигини ошириш ва келгусидаги режалар борасида ўзаро фикр алмашди.
👩🏻💻 Бирламчи тизимни рақамлаштириш борасидаги асосий муаммо — муассасаларда локал рақамлаштириш тадбирлари ўтказилган бўлса-да, улар ўзаро интеграция қилинмаган. Бунга эса дастурий таъминот билан боғлиқ бир қанча масалалар сабаб бўлган.
🖥 Эндиликда тизим UZINFOCOM томонидан ягона платформага бирлаштирилиши ва бу дастурий маҳсулот жорий йил март ойида пилот тарзда тақдим этилиши маълум қилинди.

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ижтимоий ҳимоя соҳасидаги хизматлар қамровини янада кенгайтириш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиш бўлиб ўтмоқда.
Йиғилишда ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон 2021 йилда Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияга қўшилгани тарихий воқеа бўлди ва ундаги мажбуриятларни бажариш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга, вилоят ва туман ҳокимлари ушбу шахсларга ёрдам бериш, уларнинг уюшмалари ва ташкилотлари билан мулоқот қилиш, шароит яратиш билан етарлича шуғулланамаётгани кўрсатиб ўтилди.
Айрим вазирлик, идоралар ва вилоят ҳокимликларда ногиронлиги бўлган бирорта одам ишга олинмагани танқид қилинди.

Йиғилишда протез ишлаб чиқариш 90-йиллар технологиясига асослангани, уларни ҳақиқий муҳтожларга етказиб бериш тизими ҳам тўғри ташкил этилмаётгани кўрсатиб ўтилди.
Ногиронлиги бўлган шахсларни ўқитиш, ишга жойлаштириш ва спортга жалб қилиш бўйича миллий тизим яратилади.
Улар ишлаши, ўқиши ва касб-ҳунар ўрганишида тўсиқсиз муҳит яратиш чоралари кўрилади.
Бунда, ногиронликни касалликка қараб эмас, балки шахснинг мустақил ҳаракати, ўзини ўзи эплаши, мулоқот қобилияти ва ижтимоий ҳаётдаги иштирокига қараб белгилаш тизимига ўтилади.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Ногиронлиги бўлган шахсларни ўқитиш, ишга жойлаштириш ва спортга жалб қилиш бўйича миллий тизим яратилади.
Улар ишлаши, ўқиши ва касб-ҳунар ўрганишида тўсиқсиз муҳит яратиш чоралари кўрилади.
Бунда, ногиронликни касалликка қараб эмас, балки шахснинг мустақил ҳаракати, ўзини ўзи эплаши, мулоқот қобилияти ва ижтимоий ҳаётдаги иштирокига қараб белгилаш тизимига ўтилади.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Туманлардаги даволаш ўринларининг 5 фоизи ногиронлиги бўлганларни реабилитация қилишга ажратилиши, туман марказий шифохоналарида тиббий реабилитация хоналари ташкил этилиши белгиланди.
Протез воситалари 18 турдан 30 турга, ажратилаётган маблағ эса 1,5 баробар оширилиб, 100 миллиард сўмга етказилади ҳамда улар билан таъминлаш электрон шаклда бўлади.
Ногиронлиги бўлган шахслар бундай воситаларни уйдан туриб, ваучер орқали онлайн ёки “Инсон” маркази ёрдамида исталган ишлаб чиқарувчидан олиши мумкин бўлади.
Мутасаддиларга ногиронлиги бўлган шахсларга дори воситаларини тарқатишда ҳам тартиб ўрнатиб, шаффоф тизим яратиш топширилди.
Бу уйда ўтирган ногиронлиги бор шахсларнинг ҳаракатланиши енгиллашишига, билим олиши ва касбий кўникма эгаллаши, меҳнат қилиши ёки спорт билан шуғулланиши учун имконият яратилишига хизмат қилади. Протезларни олиш муддати қисқаради.

Вояга етмаган қизларни унаштириш ва яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳ билан боғлиқ келажак авлод саломатлигига салбий таъсир қилаётган ҳолатларнинг олдини олиш, бунинг оқибатларини тушунтириш борасида ишлар лозим даражада олиб борилмаётгани қайд этилди.
Кейинги йилларда мамлакатимизда оила ва хотин-қизлар ҳуқуқларининг кафолатлари, аёлларни зўравонлик ва тазйиқдан ҳимоя қилиш тизими анча кучайтирилди. Лекин бундай ҳолатлар ҳали ҳам учраб турибди.
Зўравонликка учраган хотин-қизлар реабилитация билан етарлича қамраб олинмагани қайд этилди.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Кейинги йилларда мамлакатимизда оила ва хотин-қизлар ҳуқуқларининг кафолатлари, аёлларни зўравонлик ва тазйиқдан ҳимоя қилиш тизими анча кучайтирилди. Лекин бундай ҳолатлар ҳали ҳам учраб турибди.
Зўравонликка учраган хотин-қизлар реабилитация билан етарлича қамраб олинмагани қайд этилди.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❓Республика терапия ва тиббий реабилитация марказида ўтган йили қанча мураккаб жарроҳлик амалиёти ўтказилди?
📌 Бугун замонавий тиббиёт инновацион ёндашувлар асосида ривожланиб бормоқда. Кам инвазив диагностика ва муолажа усуллари оммалашяпти. Натижада беморларни жароҳатсиз, асоратсиз ва қисқа муддатда самарали даволаш имконияти кенгаймоқда.
🏥 Буни эса Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази фаолияти мисолида ҳам кўриш мумкин.
🫀— Муассасамиз ички касалликлар, хусусан, юрак-қон томир, ошқозон-ичак, нафас олиш тизими ва ревматологик хасталикларни даволаш, олдини олиш ҳамда реабилитация қилишга ихтисослашган, — дейди марказ директори Баҳромжон Аляви.
🛏 — Айни пайтда бу ерда, кардиология, гастроэнтерология, пульмонология, ревматология, кардиоцеребрал патология, интервенцион кардиология, кардиореабилитация, реабилитация, эрта реабилитация ва интенсив терапия ҳамда терапия каби 14 та катталар ҳамда болалар бўлимлари мавжуд. Уларда беморлар учун 430 та ўрин-жой ташкил этилган.
🔬 Муассасада касалликларни диагностика қилиш ва даволаш мақсадида илмий-клиник лабораторияда 30 та биокимё, 25 та ИФА ва 5 та ПЦР таҳлиллар замонавий ускуналар орқали тез ва сифатли амалга оширилади.
💻 Шунингдек, магнит резонанс томографияси (МРТ), мультиспирал компьютер томографияси (МСКТ), ангиографик рентген, баллон катетерлар, диагностик ва ўтказувчи-катетерлар, стентлар, эндоваскуляр технологиялардан фойдаланган ҳолда беморларга аниқ ташхис қўйиляпти.
🩺 Марказнинг интервенцион кардиология бўлимида юрак ва буйрак томирларини стентлаш, оёқ томирларни ангиопластика, уйқу томирларини стентлаш, бачадон миома ва простата бези эмболизацияси каби бир қанча юқори технологик жарроҳлик амалиётлари бажарилмоқда. Натижада ўтган 2023 йил марказда 1776 та мураккаб ва ноёб операциялар муваффақиятли ўтказилди.
🖥 Телемедицинани ривожлантириш мақсадида муассаса замонавий тиббий жиҳоз ва ускуналар билан таъминланиб, ҳар куни онлайн платформа орқали юртимизнинг барча ҳудудларида беморлар учун тиббий маслаҳатлар бериб борилмоқда.
👨⚕️ Эътиборлиси, ўтган йили телетиббиёт орқали 3000 нафар беморга тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича онлайн консультациялар ва 850 нафар фуқарода консилиумлар ўтказилди. 156 нафар марказ мутахассислари томонидан вилоятларга борган ҳолда 16 минг 491 нафар беморга амалий ёрдам берилди.
🔶 Бугунги кунда муассасада ягона электрон ахборот тизими орқали аҳоли учун тиббий хизмат турлари, шифокорларнинг тажриба ва малакаси, қабул вақти ҳақида зарур маълумотларни олиш, масофадан мутахассис қабулига ёзилиш, кўрсатилган хизматлар сифати ва тиббиёт ходимлари фаолиятини баҳолаш имконияти яратилган.
📋 Шу билан бирга, беморларнинг электрон ҳисобини юритиш, рўйхатга олиш, тиббий карта ва касаллик тарихини тўлдириш ва рецепт бериш жараёнлари ҳам тўлиқ рақамлаштирилган.
‼️ Яқин келажакда марказ фаолиятига 10 дан ортиқ ташхислаш ва даволашнинг янги усулларини татбиқ этиш, нуфузли хорижий илмий ва тиббиёт ташкилотлари билан ҳамкорликни кенгайтириш, соҳадаги долзарб муаммоларни ўрганиш бўйича амалий тадқиқотлар, дастур ҳамда лойиҳаларни бажариш режалаштирилган.

Совқотмай десангиз, тўғри овқатланиш қоидаларига амал қилинг!
🥗 Тўғри овқатланиш нимани истеъмол қилишдангина иборат эмас, балки ўша маҳсулотни қачон тановул қилиш ҳам муҳим аҳамиятга эга.
❄️ Дейлик, совуқ кунларда иссиқлик берувчи таомлар айни муддао. Бундай ҳавода тана исиши учун жуда кўп энергия сарфланади.
🛡 Тўғри овқатланиш эса организмнинг шамоллаш ва ўткир респираторли инфекцияларга чидамлилигини оширади.
— Совуқ ҳавода танамиз кўпроқ витаминлар ва минераллар, айниқса, оқсил моддасини талаб қилади, — дейди тиббиёт фанлари доктори, профессор Низом Эрматов. — Унинг таркибидаги аминокислоталар иммунитетни кўтариб, микробларга қарши курашда ёрдам беради.
🍱 Таркибида иссиқлик сақловчи маҳсулотларга гречка ва жўхори ёрмалари, пиёз, саримсоқпиёз, ерқалампир, қалампир, зира, туршак, майиз, балиқ, қўй, мол, товуқ гўшти, сут маҳсулотлари, занжабил чойи, арпабодиён чойи ва қаҳва каби маҳсулотлар киради.
🍽 Нутрициологлар вазн ташлаш учун қишда парҳездан фойдаланишни тавсия этмайди. Аксинча, айнан шу вақтда организм дам олиши ва куч йиғиши керак.
🌶 Совуқ мавсумда қизил ва қора қалампир, занжабил, должин каби иссиқ зираворлардан фойдаланиш тавсия этилади. Уларнинг таркибидаги қиздирувчи моддалар овқат ҳазм қилиш тизимининг рецепторларини қўзғаб, қонни томирлар бўйлаб тезроқ айланиши ва иссиқликни таъминлайди.
🍗 Қишда кам миқдорда ёғли гўшт истеъмол қилиб туриш ҳам зарар қилмайди. Унда совуққа қарши туриш учун зарур бўлган архидон кислотаси мавжуд. Витаминларга бой мол, қўй жигари қишда А витамини манбаи сифатида организм учун зарур бўлади.
🍝 Хамирли овқатлар ҳам танани иситиш учун хизмат қилади. Бундай таомлар қиш учун жуда мос келади.
🍲 Иссиқ, тўйимли овқат истеъмол қилиш қишнинг совуқ кунларида одамларнинг кайфиятига ижобий таъсир қилади. Айниқса, товуқли шўрва организмда протеиннинг керакли даражасини сақлаб қолиш учун муҳим таомдир.
☕️ Шакар истеъмолини чеклаш саломатлик учун аҳамиятли. Иссиқ ва аччиқ қаҳва организмга ундан кўра кўпроқ тетиклик бағишлайди.

❗️Супербактерияларга қарши янги дори миллионлаб инсонлар ҳаётини сақлаб қолиши мумкин
📊 Дунёда инфекцияларнинг антибиотикларга чидамли турлари йилига 5 миллион кишининг ҳаётига зомин бўлмоқда. Олимлар хулосасига кўра, дори воситаларидан ўзбошимчалик билан фойдаланиш супербактерияларнинг жадал кўпайиши ва кенг тарқалишига имкон беряпти.
📈 Хавотирли жиҳати, агар тезкор чоралар кўрилмаса, 2050 йилга бориб, мавжуд препаратларга чидамли бактериялардан йиллик ўлим кўрсаткичи 10 миллионга етиши мумкин.
🔬 Бу глобал муаммога ечим излаган Гарвард университети (АҚШ) олимларининг изланишлари муваффақиятли якунланди. Улар инсон саломатлиги учун жиддий хавфга айланган супербактерияларга қарши антибиотик яратди.
🧪 Кимё профессори Эндрю Майерс бошчилигидаги мутахассислар тадқиқот давомида крезомицин деб номланган синтетик моддани ҳосил қилишга муваффақ бўлди.
💊 Бу препарат тилларанг стафилококклар, ичак таёқчалари (E-coli), ўпка ва қон инфекцияларини келтириб чиқарувчи ҳаёт учун хавфли қатор микробаларни ўлдириш хусусиятига эга.
‼️ Тадқиқотчилар фикрича, ҳозирча крезомициннинг таъсир механизмлари лаборатор шароитда ва жониворларда ўрганилди ҳамда тажрибалар самарали якунланди. Энди у инсонларда клиник синовдан ўтказилгач, тиббий амалиётда оммавий қўлланилиши мумкин.

🏥 Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази кўплаб хорижий мамлакатларнинг нуфузли клиникалари билан фаол ҳамкорликни йўлга қўйган.
🔬 Ушбу ҳамкорлик доирасида марказнинг хирургия мажмуасида туркиялик мутахассислар билан бирга навбатдаги кам инвазив кардиожарроҳлик амалиётлари бажарилди.
📹 "Ўзбекистон 24" телеканали орқали намойиш этилган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда батафсил сўз юритилади.
—————-
🏥 Сегодня Республиканский научный центр экстренной медицинской помощи активно сотрудничает с престижными клиниками множества зарубежных стран.
🔬 В рамках этого сотрудничества в хирургическом комплексе центра совместно с турецкими специалистами проведены малоинвазивные кардиохирургические операции.
📹 Подробнее об этом — в репортаже телеканала «Узбекистон 24».

❗️Умуртқа поғонаси жароҳатларини тикловчи нейроимплантат яратилди
🧠 Маълумки, орқа мия жароҳатларидан сўнг умуртқа поғонасининг шикастланган қисмида нерв сигналлари узатилиши тўхтайди. Бу эса кўп ҳолларда фалажликни юзага келтиради.
🔬 Россиянинг Миллий технологик тадқиқотлар университети "МИСиС" олимлари бу муаммонинг самарали ечимини топди. Улар томонидан орқа мияда нерв ўтказувчанлигини тикловчи нейроимплантат яратилди.
✅ Ушбу восита биомослашувчан материалдан ясалган бўлиб, бемор тўқималари ўсишига имкон берувчи махсус чизиқлар билан қопланган.
📌 Мослама нерв ҳужайраларини қўллаб-қувватлаш учун жароҳат жойига ўрнатилади. Вақт ўтиши билан у соғликка зиён етказмаган ҳолда тана ичида эриб кетади. Натижада умуртқа поғонасидаги нерв импульсларининг ўтказувчанлиги тикланади ва бемор соғлом ҳаётга қайтади.
‼️ Тадқиқотчилар фикрича, нейроимплантат аллақачон лаборатория синовларидан муваффақиятли ўтган. Навбатдаги клиник текширувлар якунлангач, у тиббий амалиётга татбиқ этилиши мумкин.

🔎 "Тиббий ракурс" давом этади.
📍 Бу галги манзил: Ўзбекистоннинг энг чекка ҳудудларидан бўлган Сўх тумани.
📹 Ҳозирда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати томонидан Сўх тумани тиббиётида бўлаётган ижобий ўзгаришларга бағишланган махсус кўрсатув тасвирга олинмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
🔎 "Тиббий ракурс" давом этади.
📍 Бу галги манзил: Ўзбекистоннинг энг чекка ҳудудларидан бўлган Сўх тумани.
📹 Ҳозирда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати томонидан Сўх тумани тиббиётида бўлаётган ижобий ўзгаришларга бағишланган махсус кўрсатув тасвирга олинмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Буни билишингиз керак!
🫀Артериал гипертония қон босимининг ошиши билан кечадиган касаллик ҳисобланади.
♻️Артериал гипертонияга:
📌 стресс ҳолатлари;
📌 таркибидаги ош тузи кўп бўлган маҳсулотлар;
📌 ёғли овқатлар;
📌 камҳаракатлик;
📌 уйқусизлик ва
📌 соғлом турмуш тарзига амал қилмаслик каби омиллар сабаб бўлиши мумкин.
✅ Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази бўлим мудири, тиббиёт фанлари доктори Ҳамидулла Тошпўлатов бу ҳақда маълумот берди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
🫀Артериал гипертония қон босимининг ошиши билан кечадиган касаллик ҳисобланади.
♻️Артериал гипертонияга:
📌 стресс ҳолатлари;
📌 таркибидаги ош тузи кўп бўлган маҳсулотлар;
📌 ёғли овқатлар;
📌 камҳаракатлик;
📌 уйқусизлик ва
📌 соғлом турмуш тарзига амал қилмаслик каби омиллар сабаб бўлиши мумкин.
✅ Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази бўлим мудири, тиббиёт фанлари доктори Ҳамидулла Тошпўлатов бу ҳақда маълумот берди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️Аллергик касалликларнинг 30-40 фоизи аутоиммун реакциялар билан боғлиқ
🔬 Иммунитет заифлашиши — саломатлигимиз учун катта хавф. Бунда организмнинг турли касалликларга қарши курашиш қобилияти сусаяди. Аммо ҳаддан ташқари фаол иммунитет ҳам соғлик учун жиддий муаммо!
Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Илмира Разикова шу мавзудаги хулосаларини аллергик касалликлар билан боғлаган ҳолда баён қилди.
▶️ — Аутоиммун хасталиклар иммун тизими фаолияти издан чиқиши туфайли юзага келади, — дейди тиббиёт фанлари доктори, профессор И.Разикова. — Ушбу патологияда тананинг ҳимоя қобилияти шунчалар тажовузкор бўладики, иммунитетимиз вирус ва бактериялар ўрнига, ўз организмимизга қарши курашишга киришади.
📌 Яъни тана ўз ҳужайраларини душмандай қабул қилиб, уларни йўқ қилувчи антитаналар ишлаб чиқара бошлайди. Шу тариқа ички аъзоларимизда яллиғланиш жараёни кечади. Энг ёмони, яллиғланиш қанчалик кучайса, иммунитет тизимидаги "қотил ҳужайра"ларнинг соғлом тўқима ва органларга "ҳужуми" шу қадар зўраяди.
🩺 Бу эса бора-бора псориаз, ревматоид артрит, тарқоқ склероз, ярали колит, қандли диабетнинг 2-тури, склеродермия, васкулит каби қатор аутоиммун касалликлар ривожланишига сабаб бўлади.
✅ Бундай патологияларнинг пайдо бўлиш омиллари ҳақида турли хулоса ва ёндашувлар мавжуд. Масалан, баъзи аутоиммун хасталиклар, хусусан, қизил волчанка ёш аёлларда эркакларга қараганда 10 марта кўп учрайди.
♻️ Айрим шундай касалликлар эса бир оила аъзоларида генларнинг тўсатдан мутацияси туфайли пайдо бўлади ёки ирсият орқали узатилади.
🔎 Қолаверса, қатор ташқи омиллар — қуёш нурлари, кимёвий моддалар сингари аллергенлар ҳамда вирус ва бактериялар аутоиммун жараёнининг ривожланишига мойиллик яратади.
📊 Ўрганишларга кўра, аллергик касалликларнинг тахминан 30-40 фоизи аутоиммун реакциялар билан боғлиқ. Бунда функционал аутоантитаналар семиз ҳужайралар ва базофилларнинг фаоллашишига, гистамин ҳамда бошқа яллиғланишга қарши моддалар ҳосил бўлишига олиб келади.
💊 Одатда касаллик қўзғалмаслиги учун иммунитет тизимини блокловчи дори-дармонлардан фойдаланилади. Аммо бу препаратлар, ўз навбатида, инсоннинг инфекцияларга қарши ҳимоя қобилиятини заифлаштириши мумкин.
‼️ Айни пайтда Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий-амалий тиббиёт марказимизда шундай дарддан азият чекаётган беморларда аллергик касалликларни энг илғор усулларда аниқлаш ва муолажа қилиш йўлга қўйилган.