Президент Шавкат Мирзиёев Қарши шаҳрида қурилган Республика ихтисослаштирилган Она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг ҳудудий филиалига ташриф буюрди.
—————
Президент Шавкат Мирзиёев посетил построенный в городе Карши региональный филиал Республиканского специализированного научно-практического медицинского центра здоровья матери и ребенка.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram

❗️ЖССТ: Бу йил вабо эпидемияси авж олган мамлакатлар сони 31 тага етди
📊 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг навбатдаги ҳисоботига кўра, жорий йил бошидан буён 31 мамлакатда вабо эпидемияси қайд этилди.
📈 “Кўрсаткичлар йил сайин ошиб бораётгани хавотирли, — дейди ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесус. — Масалан, ўтган йили вабога чалиниш ҳолатлари 2021 йилга нисбатан икки баравар кўпайган эди. Бу йил эса вазият янада ёмон.”
🔎 Ҳозир эпидемия ўчоқларининг катта қисми Африка мамлакатлари ҳудудига тўғри келади.
‼️ Халқаро экспертларнинг прогноз қилишича, келгусида йиллик касалланишлар сони 1,3 миллиондан 4 миллионга етиши мумкин. Бу эса 143 минг кишининг ўлимига сабаб бўлиши тахмин қилиняпти.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#no_comment
❗️Тошкент фармацевтика институтида "Фармацевтика соҳасининг бугунги ҳолати: муаммолар ва истиқболлар" мавзусидаги IV халқаро илмий-амалий анжуман бошланди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан ҳамкорликда ўтказилаётган ушбу тадбирда АҚШ, Германия, Хитой, Жанубий Корея, Туркия, Украина, Россия ва Қозоғистон каби қатор мамлакатлардан келган мутахассислар иштирок этмоқда.

🏥 Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказида мураккаб хасталик — буйрак усти безларини юқори технологик жарроҳлик асосида, кам инвазив усулда даволаш йўлга қўйилди.
📌 Бу борадаги илк операция муассасага ташриф буюрган Буюк Британиянинг Лестер тиббиёт олий ўқув юрти профессори Девид Ллойд бошчилигида ўтказилди.
🔬 Лапароскопик усулда, видеоэндоскоп технологияси ёрдамида бажарилган мураккаб амалиёт натижасида ўнг томонлама буйрак усти безидан азият чекаётган 50 ёшли беморнинг саломатлиги тикланди.
📹 "O'zbekiston 24" телеканалида намойиш этилган юқоридаги видеолавҳа ушбу ноёб операция тафсилотларига бағишланган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
📌 Бу борадаги илк операция муассасага ташриф буюрган Буюк Британиянинг Лестер тиббиёт олий ўқув юрти профессори Девид Ллойд бошчилигида ўтказилди.
🔬 Лапароскопик усулда, видеоэндоскоп технологияси ёрдамида бажарилган мураккаб амалиёт натижасида ўнг томонлама буйрак усти безидан азият чекаётган 50 ёшли беморнинг саломатлиги тикланди.
📹 "O'zbekiston 24" телеканалида намойиш этилган юқоридаги видеолавҳа ушбу ноёб операция тафсилотларига бағишланган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏥 Болалар миллий тиббиёт маркази Беларусь Болалар урология маркази билан уч йилдан буён яқиндан ҳамкорлик қилиб келмоқда. Хусусан, ҳозирга қадар мазкур урологик шифохона мутахассислари билан марказда 50 дан зиёд турли юқори технологик операциялар бажарилди.
🔬 Яқинда Беларусь соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош болалар урологи, Болалар урология маркази раҳбари Виталий Дубров билан биргаликда муассасада даволанаётган яна 16 нафар беморда мураккаб жарроҳлик амалиётлари ўтказилди.
📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда сўз юритилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
🔬 Яқинда Беларусь соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош болалар урологи, Болалар урология маркази раҳбари Виталий Дубров билан биргаликда муассасада даволанаётган яна 16 нафар беморда мураккаб жарроҳлик амалиётлари ўтказилди.
📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда сўз юритилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Қарши шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда.
Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, воҳа аҳолисининг 42 фоизида ортиқча вазн муаммоси сабаб юрак қон-томир ва қандли диабет касаллиги кўпайган.
Президентимиз бу ҳолатдан ташвиш билдириб, соғлом турмуш тарзи тарғиботини кучайтириш ва вилоятда соғлиқни сақлаш тизими салоҳиятини ошириш зарурлигини таъкидлади. Жумладан, қўшимча равишда россиялик ҳамкорлар билан Китобда замонавий кардиология марказини барпо этиш топширилди.
Вилоятда мобиль поликлиникалар хизмати йўлга қўйилади, вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази негизида 600 ўринли замонавий клиника ташкил қилинади.
Йиғилиш давомида Қашқадарёда инвестиция, саноат, туризм, қишлоқ ва сув хўжалиги ҳамда ижтимоий соҳада белгилаб олинган асосий вазифалар юзасидан вилоят ҳокими ва бошқа мутасаддиларнинг режалари тингланди.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram

❗️ССВ: Ўзбекистон делегацияси ЖССТ Европа минтақавий қўмитасининг 73-сессиясида иштирок этмоқда
📌 Шу кунларда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа минтақавий қўмитасининг 73-сессияси бўлиб ўтмоқда. Қозоғистоннинг Остона шаҳри мезбонлик қилаётган ушбу нуфузли тадбирда ЖССТ Европа минтақавий бюросига аъзо 53 та давлатнинг соғлиқни сақлаш тизими масъуллари, халқаро ташкилотлар ва фуқаролик жамияти вакиллари жам бўлган.
✅ Сессияда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Фаррух Шарипов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этмоқда.
♻️ Хусусан, Ф.Шарипов тадбир доирасида бирламчи тиббий-санитария ёрдами масалалари бўйича ўтказилган шўъба йиғилишида сўзга чиқиб, юртимизда тиббиётнинг бирламчи бўғинида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берди.
🔰 Тадбир давомида аъзо мамлакатларда санитария-гигиена ҳолатини яхшилаш, соғлиқни сақлаш тизимидаги асосий муаммолар, соҳани рақамлаштириш, ушбу жараёнда сунъий интеллект ва замонавий ахборот-коммуникация технологиялари имкониятларидан кенг фойдаланиш, тиббиёт ходимлари меҳнат шароитларини яхшилаш каби масалалар муҳокама қилинмоқда.
🗂 Шунингдек, йиғилиш доирасида 2023-2030 йилларга мўлжалланган қочоқ ва мигрантларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича Ҳаракатлар режаси ҳамда бошқа қатор стратегия ва “Йўл хариталари” қабул қилиниши кутилмоқда.
🗓 Сессия 26 октябрь куни ўз ишини якунлайди.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🏥 Самарқанд вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида илк бор суяк кўмигини кўчириб ўтказиш амалиёти бажарилди.
🔬 Ушбу ноёб ва мураккаб жарроҳлик операцияси натижасида 61 ёшли бемор онахон оғир хасталикдан халос бўлди. Унга илғор хорижий давлатларда билим ва тажриба орттириб қайтган малакали мутахассислар томонидан ўзак ҳужайралари муваффақиятли трансплантация қилинди.
📹 "O'zbekiston 24" телеканали орқали намойиш этилган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда сўз юритилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
🔬 Ушбу ноёб ва мураккаб жарроҳлик операцияси натижасида 61 ёшли бемор онахон оғир хасталикдан халос бўлди. Унга илғор хорижий давлатларда билим ва тажриба орттириб қайтган малакали мутахассислар томонидан ўзак ҳужайралари муваффақиятли трансплантация қилинди.
📹 "O'zbekiston 24" телеканали орқали намойиш этилган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда сўз юритилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️ССВ: Юртимизда бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари сони 4095 тага етди
♻️ Мамлакатимизда тиббиётнинг бирламчи бўғинини мутлақо янгича ёндашувлар асосида трансформация қилишга киришилган.
🏥 Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида 22 та оилавий поликлиника, 93 та оилавий шифокор пункти ва 394 та маҳалла тиббиёт пункти ташкил этилиб, бирламчи бўғин муассасалари умумий сони 3586 тадан 4095 тага етказилди.
👩🏻⚕️🧑🏻⚕️ Шунингдек, ўтган йилдан бошлаб, ҳар бир маҳаллада “хонадонбай” тамойили асосида фаолият кўрсатувчи 17 400 та тиббий бригада ташкил этилди.
🩺 Универсал-прогрессив патронаж модели жорий қилиниб, 500 минг нафардан зиёд ҳомиладор, 3,9 млн. нафар 5 ёшгача болалар, 146 минг нафар уйда ётиб қолган, ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бор шахслар ушбу тиббий хизмат тури билан қамраб олинди.
🖥 Шу кунгача юртимиз бўйлаб 32 млн. нафар аҳоли “Электрон поликлиника” платформасига бириктирилди ва электрон тиббий картани юритиш тизими жорий этилди.
🕰 Оилавий шифокор пунктлари, оилавий поликлиника ва туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларида кундузги стационар иш вақти соат 20:00 га қадар узайтирилди ҳамда уларда ишловчи тиббиёт ходимлари учун қўшимча устама ҳақ тўлаш йўлга қўйилди.
📊 Натижада 134 минг нафар беморга бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларининг кундузги шифохоналарида уйидан ажралмаган ҳолда даволаниш имконияти яратилди.

❗️Зардоб касаллигидан асосан аллергияга мойил кишилар азият чекади
💉 Касалликни даволашдан кўра, унинг олдини олган афзал. Ўз вақтида кўрилган чора-тадбирлар миллионлаб инсонлар ҳаётини сақлаб қолиши мумкин. Масалан, юқумли инфекцияларга қарши вакциналар нафақат турли эпидемиялар тарқалиши, балки соғлиқни сақлаш муассасаларига юкламалар кескин ортиб кетишининг ҳам олдини олади.
🔬 Шу боис зардоблар билан даволаш ва касалликларни профилактика қилиш усули замонавий тиббиётда кенг оммалашган. Бу муолажа тури инсон организмида пассив иммунитетни шакллантириши билан аҳамиятли.
🧪 Бироқ зардоблар баъзи аллергияга мойил кишиларда, зарур эҳтиёт чоралари кўрилмаса, аллергик реакцияларни келтириб чиқариши мумкин.
Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология маркази директори Илмира Разикова шу хусусда маълуот берди.
▶️ — Зардоб касаллиги инсон организмига муолажа ва профилактика мақсадида бегона оқсил, масалан, ҳайвонларнинг иммун зардоблари юборилганда рўй берадиган аллергик реакция ҳисобланади, — дейди мутахассис.
💊 — Бундан ташқари, инсон иммуноглобулинлари, бета-лактам антибиотиклари, цефалоспоринлар, моноклонал антитаналар, сульфаниламидлар, цитостатиклар ва баъзи стероид бўлмаган яллиғланишга қарши дориларни қўллаш туфайли зардоб хасталиги ривожланиши мумкин.
🥩 🐟 Баъзан бир қатор озиқ-овқат маҳсулотлари, хусусан, қази, от гўшти ва балиқдан тайёрланган таомлар ҳам бу хасталикни келтириб чиқарувчи омиллар сирасидан.
🔎 Аллергик реакция эҳтимоли генетик мойиллик ва иккиламчи иммунитет танқислиги туфайли ортади.
⌛️ Касаллик аломатлари одатда зардоб қабул қилингач, 7 кундан 1 ойгача бўлган муддатда юзага келади. Аввал “укол” қилинган жой ва унинг атрофи, кейин бутун бадан бўйлаб эшакемига ўхшаш тошмалар тошади ва уларнинг ўрни қичишади.
🌡 Бемор иситмалайди, лимфа тугунлари катталашиб, бўғимлар, бош ва юрак соҳасида оғриқлар кучаяди. Баъзан бош мия шикастланишига хос ўзгаришлар, буйрак ва бошқа аъзолар функциялари бузилиши кузатилади.
🩺 Айрим ҳолларда бўғимлар полиартралгияси, барча бўғимларнинг баравар оғриши, бронхит ва бронхоспазм, неврит, радикулит белгилари намоён бўлади.
📈 Кўпинча симптомлар 3-5 кун ичида йўқолади. Агар таъсир кучи кўпроқ препаратлар қабул қилинса, аломатлар бир неча ҳафта ёки ойлаб давом этиши мумкин.
🩸 Зардоб хасталигини аниқлаш учун махсус диагностик тестлардан фойдаланилади. Шундан сўнг беморнинг ҳолати, ёши ва касаллик даражасига кўра муолажалар буюрилади.
♻️ Биринчи навбатда, аллергенни бартараф этиш мақсадида инфузион ва организмни тозаловчи даво чоралари қўлланилади. Беморга кўп суюқлик ичиш, парҳезга амал қилиш тавсия этилади. Антигистамин ва глюкокортикоидлар буюрилади.
🏥 Анафилактик шок ҳолатидаги беморларга эса шошилинч тиббий ёрдам ва стационар шароитда муолажалар кўрсатиш зарур.
‼️ Ҳозир Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология маркази ва унинг ҳудудий филалларида ушбу хасталик энг илғор усулларда аниқланиб, самарали даволанмоқда.

📍Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида Марказий Осиёда туберкулёз касаллигини комплекс назорат қилиш бўйича VII минтақавий халқаро конференция бўлиб ўтди.
🏥 Марказий Осиё мамлакатлари соғлиқни сақлаш вазирликлари вакиллари ва халқаро ҳамкорлар иштирок этган анжуманда туберкулёз барча шаклларининг касалланиш кўрсаткичларини камайтириш, замонавий ташхислаш ҳамда даволаш усулларини амалиётга татбиқ этиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
♻️Конференцияда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда USAID лойиҳаси ходимларидан иборат мамлакатимиз делегацияси ҳам фаол қатнашди.
📌 Унда вакилларимиз томонидан юртимизда фтизиатрия соҳасида эришилган ютуқлар ва келажакдаги режалар хусусида батафсил маълумот берилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
🏥 Марказий Осиё мамлакатлари соғлиқни сақлаш вазирликлари вакиллари ва халқаро ҳамкорлар иштирок этган анжуманда туберкулёз барча шаклларининг касалланиш кўрсаткичларини камайтириш, замонавий ташхислаш ҳамда даволаш усулларини амалиётга татбиқ этиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
♻️Конференцияда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда USAID лойиҳаси ходимларидан иборат мамлакатимиз делегацияси ҳам фаол қатнашди.
📌 Унда вакилларимиз томонидан юртимизда фтизиатрия соҳасида эришилган ютуқлар ва келажакдаги режалар хусусида батафсил маълумот берилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
ССВ: Ўзбек эндокринологлари халқаро ўқув курсларида тажриба оширмоқда
Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази ва унинг ҳудудий филиаллари маъсуллари SKOLKOVO халқаро ўқув курсларида иштирок этяпти.
Соғлиқни сақлаш тизимида ташкилий ишлар ҳамда менежмент бўйича бўлиб ўтган курслар мобайнида улар Россиянинг Эндокринология миллий тадқиқот тиббиёт маркази тажрибаси ва фаолияти билан танишди.
Тиббиёт индустрияси етакчиларидан олинган билим, тажриба ва инновациялар нафақат мамлакатимиз эндокринология хизмати, балки бутун соғлиқни сақлаш тизимига татбиқ этиш кўзда тутилган.