Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармони
—————
Указ Президента Республики Узбекистан «О награждении в связи с тридцать второй годовщиной государственной независимости Республики Узбекистан группы работников сфер науки, образования, здравоохранения, литературы, культуры, искусства и средств массовой информации»
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram

August 26, 2023
Мутахассис: Беш маҳал овқатланиш — беш маҳал ош ейиш керак дегани эмас
Шуҳрат Эргашев,
тиббиёт фанлари доктори, профессор, шифокор-валеолог:
— Тўғри овқатланиш қоидаларига амал қилиш кунига беш маҳал овқатланиш режимини ташкил қилишдан бошланади.
🕰🩸Ошқозоности бези ҳар уч соатда турли гормон ва ферментлар ишлаб чиқаради. Гормонлар қонга сингади, ферментлар эса ичаклардаги озуқаларни ҳазм қилишга сарфланади.
🧬 Беш маҳал овқатланилмаса, ошқозоности ишлаб чиқарган ферментлар ўз вазифасини тўлиқ бажара олмайди ва натижада бошқа органлар фаолиятининг бузилишига олиб келади. Шу боис кўп мамлакатларда беш маҳал таомланиш одат тусига кирган.
🙅🏻♂️ Кўпчилик “зўрға уч маҳал овқатланишга вақт топамиз” ёки “уч маҳал таом еб, шунча вазн тўплаганман, беш маҳал овқатлансам нима бўлади”, деб айтишади. Аммо вақтида тўғри таомланиш инсонлардан кўп вақт талаб қилмайди, бундай ҳолатда ортиқча вазн тўпланиши эса умуман асоссиз фикр.
🥒 Чунки беш маҳал овқатланиш, беш маҳал ош ейиш керак, дегани эмас. Шунчаки, оғир ҳазм бўлувчи таомлар, ёғли ва қовурилган маҳсулотларни тановул қилишдан тийилиш талаб этилади, холос.
🍎Нонуштадан уч соат ўтгандан сўнг эса олма ёки бошқа бирор ҳўл мевани ейиш мумкин.
🚬 Маълум бўлишича, инсон битта сигарета чекиш учун 5-6 дақиқа вақт сарфлайди. Битта олма ейишга эса атиги 2 дақиқа талаб этилади.
🥗 Яна 3 соатдан сўнг тушлик вақти бўлади. Бунда уч соат олдин енгил таомланилгани учун одам оч қолмайди ва керагидан ортиқча овқатланиб, ошқозонини қийнаб қўймайди. Тушликда хоҳишига кўра, биринчи, иккинчи қилиб таомланиши мумкин, аммо кўп ёғли овқат емаслик талаб этилади.
🍫 Тушликдан уч соат ўтгач, бир стакан қатиқ ёки бир дона ширинлик ейиш мумкин. Шунда кечки таомда ҳам меъёрида овқатланишимиз таъминланади.
🫖🚫 Халқимиз таомланаётган вақтда чой ичишни ҳам одатга айлантирган. Бу инсон организми фаолиятини бузади.
🧃🫗 Овқат билан бирга чой эмас, турли шарбатлар ёки қайнатилган сув истеъмол қилиш керак. Чойни эса таом егандан 2 соат ўтгач, ичиш тавсия этилади.
📊 Аслида биз ҳозир ҳам овқат тановули учун шунча вақт сарфлаймиз ҳамда ўша миқдордаги маҳсулотларни истеъмол қиламиз. Фақатгина овқатланиш тартибига риоя қилмаймиз.
⚖️ Тўғри таомланиш дегани фойдали маҳсулотларни ўз вақти ва ўрнида истеъмол қилиш демакдир.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

August 27, 2023
❗️Якунланган ҳафта давомида каналимизда эълон қилинган энг муҳим хабарлар дайжести
🔬 Мамлакатимизда илк бор ошқозон ости безидаги ўсимтани олиб ташлаш операцияси муваффақиятли бажарилди
💡 Тиббиёт муассасаларида LED-чироқлардан фойдаланиш қанчалик самарали?
🔎 Болалардаги тошмалар қандай касаллик белгиси бўлиши мумкин?
🛬 Реанимация ва анестезиология ҳамда жарроҳлик йўналишлари бўйича 20 нафар ўзбекистонлик ҳамшира Туркияда малака ошириб қайтди
📍 Самарқандда Марказий Осиё мамлакатлари туберкулёзга қарши курашиш миллий дастурлари раҳбарлари саммити ўтказилди
👨🍼 Гўдакни қачон она сутидан ажратиш мумкин?
❗️Травматология ва ортопедия соҳасидаги илғор даволаш усуллари ҳудудларда ҳам жорий этиляпти
❗️CCВ: Вазир бошчилигида тиббиёт соҳасидаги долзарб масалалар атрофлича муҳокама қилинди
❗️Самарқанд вилоят Перинатал марказининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ўрганилди
🍲 Нонуштада қандай маҳсулотлар истеъмол қилиш керак?
🏢 Соғлиқни сақлаш вазири Болалар миллий тиббиёт марказида бемор болалар ва уларнинг ота-оналари билан учрашди
‼️ Мутахассис: Беш маҳал овқатланиш — беш маҳал ош ейиш керак дегани эмас

August 28, 2023
❗️ССВ: Мустақилликнинг 32 йиллиги арафасида бир гуруҳ тиббиёт ходимлари юксак давлат мукофотлари билан тақдирланди
“Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Президент фармони билан юртимиз тараққиётига қўшган катта ҳиссаси учун бир гуруҳ юртдошларимиз қаторида соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари ҳам тақдирланди.
Улар қуйидагилар:
💎 “Меҳнат шуҳрати” ордени билан:
Ирисметов Муроджон Эргашевич — Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази директори;
Усманова Малика Шамсутдиновна — Тошкент шаҳар перинатал маркази директорининг неонатал хизмати бўйича ўринбосари;
💎 I даражали “Соғлом авлод учун” ордени билан:
Джаббарова Юлдуз Қосимовна — Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг кафедра профессори;
💎 II даражали “Саломатлик” ордени билан:
Абдуллаева Наргиза Нурмаматовна — Самарқанд давлат тиббиёт университетининг даволаш ишлари бўйича проректори – кўп тармоқли клиникаси бош шифокори, Самарқанд вилояти;
Болтаев Абдукарим Мажитович — Бойсун тумани тиббиёт бирлашмасининг «Мачай» оилавий шифокорлик пункти мудири, Сурхондарё вилояти;
Ғайбуллаева Шахзода Жалаловна— Сардоба тумани тиббиёт бирлашмасининг “Ғафур Ғулом” оилавий шифокорлик пункти мудири, Сирдарё вилояти;
Надирова Саодат Файзилловна — Нишон тумани тиббиёт бирлашмасининг кўп тармоқли марказий поликлиникаси шифокори, Қашқадарё вилояти;
Саидов Максуд Арифович — Болалар миллий тиббиёт маркази директори;
Халимова Замира Юсуфовна — Академик Ё.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари;
Ҳалилов Нажмиддин Шерматович — Томди тумани тиббиёт бирлашмасининг жарроҳлик бўлими мудири, Навоий вилояти;
Юнусов Абдулмажит Абдулахатович — Бағдод тумани тиббиёт бирлашмасининг тез тиббий ёрдам бўлими шифокори, Фарғона вилояти;
💎"Соғлом турмуш" медали билан:
Жонизоқова Сайёра Соннибаевна — Мирзачўл тумани тиббиёт бирлашмасининг 17-оилавий поликлиникаси патронаж ҳамшираси, Жиззах вилояти;
Жумабоева Марғуба Умирбековна — Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг гематология бўлими мудири;
Тошбоев Рахимжон Ахмедович — Қорасув шаҳар тиббиёт бирлашмасининг шошилинч тиббий ёрдам бўлими анестезиолог-реаниматологи, Андижон вилояти;
💎 "Шуҳрат" медали билан:
Гукасян Наринэ Рудольфовна — У.Қурбонов номидаги Республика болалар руҳий-асаб касалхонаси логопеди;
Мамасадиков Нурилло Шукруллаевич — Фарғона шаҳридаги «Мeridian Diagnostic Hospital» тиббиёт маркази раҳбари, Фарғона вилояти.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Тўш суягини кесмасдан юрак клапанларини алмаштириш энди имконсиз эмас!
💡Ушбу хирургик усул дунё тиббиётида қўлланила бошлаганига 2-3 йил ҳам бўлмади. Айни пайтда бу амалиёт дунёнинг саноқли давлатларидагина ўтказилади.
🩻 Юртимизда шу пайтга қадар 99 фоиз ҳолатда бундай операциялар учун тўш суягидан тахминан 20 сантиметрлик кесма кесиш зарур эди. Рустам Ёрбеков бошчилигидаги кардиохирургик жамоа томонидан ўтказилган бу амалиёт эса қовурғалар орасидан 4-5 сантиметрлик кесма орқали бажарилди.
💎 Мазкур операция МДҲ давлатлари орасида илк бор юртимиз шифокорлари томонидан амалга оширилди.
📹 Юқоридаги видеолавҳада шу хусусда сўз боради.

#инфографика
❗️Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг прогноз қилишича, 2030 йилга бориб, ер юзи аҳолисининг қарийб 45 фоизи семириб кетиши мумкин. Бу эса мазкур муаммо инсоният учун жиддий таҳдид эканини кўрсатади.
Ортиқча вазн ва семизлик метаболик синдром, қандли диабет, юрак-ишемик, миокард инфаркти, инсульт, гипертония, сурункали вена қон-томирларининг етишмовчилиги, холецистит ва ўт-тош хасталиги, артритлар, остеохондроз ва остеоартрозлар, умуртқа поғонаси чурралари, жигарнинг ёғли дистрофияси ҳамда онкологик касалликларга сабаб бўлиши мумкин.
ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги инфографикада бу муаммонинг салбий оқибатлари ва унинг олдини ошиш йўллари ҳақида батафсил маълумот берилган.

❗️Мактаб ошхоналарида қандай маҳсулотларни тайёрлаш ва сотиш тақиқланган?
Нурмат Атабеков,
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси ўринбосари:
— “Умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал таълим муассасаларида ўқувчилар овқатланишини ташкил этишнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари”га кўра, қуйидагилар мактаб ошхоналарида тайёрланиши ва сотилиши мумкин эмас:
🍔 Гўшт қўшилган, майонез, кетчуп ва орасига сабзавотлар солинган нон маҳсулотлари (гамбургер, чизбургер ва хот-доглар);
🍭 Сунъий таъм, ҳид берувчи моддалар, бўёқлар, ароматизаторлар қўшилган қандолат маҳсулотлари;
🍿 Сунъий консервантлари бўлган “кириешки”, “хрустяшки” ва чипслар, қурт, писта, донали уй шароитида тайёрланган шимиладиган ширинликлар;
🥤Рангли ва рангсиз газланган ичимликлар;
🍗 Ветеринария назоратидан ўтмаган гўшт, балиқ, паррандалар; жигар, тил ва юракдан ташқари барча калла-почалар;
🥚Ташқи қавати тоза бўлмаган, синган, зарур талабларга жавоб бермайдиган тухумлар;
🫙Банкаларнинг герметиклиги бузилган, бомбажли, занглаган, шакли ўзгарган, ёрлиғи бўлмаган ва ишлаб чиқариш вақти ҳамда яроқлилик муддати белгиланмаган, айниқса, уй шароитида тайёрланган ҳар-хил турдаги консервалар;
🍡Турли аралашмалар ёки омбордаги зараркунандалар билан зарарланган ёрма, ун, қуритилган мевалар ва бошқа маҳсулотлар;
🎂 Кремли қандолат маҳсулотлари (торт ва пишириқлар);
🫘 Холодец, парранда ва туёқли ҳайвонлар оёғидан тайёрланган ҳамда калла гўшти рулетлари, ўпка-жигарли ва қондан қилинган колбасалар;
🫕 Пастеризация қилинмаган (флягадаги) творог, термик ишлов берилмаган, идишда сақланган творог ва қаймоқ, қўлбола қатиқ, эпизоотик нохуш хўжаликлардан олинган, шунингдек дастлабки ишлов берилмаган ва пастеризация қилинмаган сут ва сут маҳсулотлари, қимиз ва таркибида этанол бўлган (0,5 фоиздан ортиқ) бошқа ачитилган сутли маҳсулотлар;
🫔 Қўзиқоринлар ва улардан тайёрланган маҳсулотлар;
🫗Квас;
🍤 Хом дудланган гўштли гастрономик маҳсулотлар ва колбасалар, шу жумладан, қайнатилган колбаса;
🧂Сирка, хантал, хрен(ерқалампир), ўткир қалампир (қизил, қора) ва бошқа ўткир зираворлар;
🍾 Ўткир таъмли соуслар, кетчуплар, майонез, консервалар, маринадланган сабзавот ва мевалар;
🧋Табиий кофе, тетиклантирувчи ва қувватни оширувчи энергетик ва алкоголь ичимликлар;
🧉 Пазандалик мойлари, чўчқа ёғи, маргарин ва бошқа гидроген ёғлар;
❌ Данакли меваларнинг мағзи, сақич, мева ва резаворлилардан тайёрланган яхна ичимликлар ва морслар (термик ишловсиз);
⛔️ Окрошка ва совуқ шўрвалар, ёғда қовурилган тухум, паштет, гўшт ва творогли қуймоқлар.
🥡 Тез тайёрланадиган қуруқ озиқ-овқат концентратлари асосидаги биринчи ва иккинчи таомлар мактаб ошхоналарида бўлиши тақиқланади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бир саволга бир жавоб!
❓Буйрак трансплантациясини қандай беморларда ўтказиш тавсия этилади?
Ушбу саволга Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази трансплантолог-хирурги Зоҳиджон Маткаримов жавоб беради.

Болалар миллий тиббиёт марказининг бир гуруҳ ходимлари тақдирланди
Болалар миллий тиббиёт марказининг ўз соҳасида катта ютуқларга эришиб келаётган бир гуруҳ ходимлари вазирлик кўкрак нишони ва пул мукофотлари билан тақдирланди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
👉 https://kun.uz/97335325
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Болалар миллий тиббиёт марказининг ўз соҳасида катта ютуқларга эришиб келаётган бир гуруҳ ходимлари вазирлик кўкрак нишони ва пул мукофотлари билан тақдирланди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
👉 https://kun.uz/97335325
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
August 28, 2023
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏥 Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази куну тун аҳолига тиббий хизмат кўрсатишга мўлжалланган.
❗️ Бу ерга кунига юзлаб оғир аҳволдаги беморлар олиб келинади. Шифокорлар автоҳалокатга учраган, инфаркт, инсультга чалинган, жиддий жароҳатлар олган юртдошларимиз ҳаётини сақлаб қолиш учун барча имкониятларни ишга солади.
🏢 Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказида эса баъзи амалиётлар 10 соатгача давом этиши мумкин.
❗️Буйрак трансплантациясини амалга оширишда ҳам бемор, ҳам донорни бир пайтнинг ўзида жарроҳлик столига ётқизишга тўғри келади.
💡 Шу сабабли бу ерларда электр энергияси таъминоти узлуксиз бўлиши керак. Тиббий технология ва ускуналар ҳар сонияда шай ҳолатда бўлмоғи шарт.
❓Хўш, эҳтимолий узилишлар олдини олиш учун муассасаларнинг тайёргарлик ҳолати қандай?
🔎 ССВ Матбуот хизмати бу йўналишда амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида ушбу марказларда бўлди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати

August 29, 2023
❗️ССВ: “Тез ёрдам”нинг ҳудудий филиалларида ягона “Call-марказ”лар фаолияти йўлга қўйилди
🏥 Тиббиёт тизимидаги ислоҳотлар натижасини одамлар, биринчи навбатда, тез тиббий ва шошилинч ёрдамда бўлган ўзгаришларни кўрганда ҳис қилади. Шу боис юртимизда ушбу ҳаётий муҳим соҳанинг моддий-техник базасини яхшилаш, беморларга халқаро андозаларга мос тез тиббий ёрдам кўрсатиш борасида катта ишлар амалга оширилмоқда.
📌 Жумладан:
🚑 бундан 6-7 йил аввал мамлакатимиз тез тиббий ёрдам тизимида 1868 та автомашина бор эди. 2023 йилнинг айни даврига келиб эса “103” хизматида 2960 та автомобиль аҳолига сифатли тез тиббий хизмат кўрсатяпти.
🖇 Замонавий реанимобиллар сони 578 тага етди. Махсус автомашиналар парки 60-70 фоизга янгиланди;
👩🏻⚕️2016 йилда мамлакатда 1648 та тез ёрдам бригадаси фаолият юритган бўлса, бугунги кунда уларнинг сони 2762 тани ташкил этмоқда;
🏘 “103” хизматига чақирув бўлганда манзилга етиб бориш вақти ўртача 25-30 дақиқадан 8-12 дақиқагача қисқарди;
💊 дори турлари 20 тадан 45 тагача оширилди;
🛏 ҳудудларда 39 та туманлараро қўшма шикастланиш ва ўткир қон-томир касалликлари марказлари ташкил этилди. Натижада туман ва шаҳар аҳолисининг вилоят марказларидаги тиббиёт муассасаларига мурожаатлари сони кескин камайди.
📍Таъкидлаш лозимки, сўнгги йилларда ушбу йўналишни янада ривожлантиришга давлат томонидан катта эътибор қаратилмоқда.
📋 Хусусан, Президентимиз 2022 йил 16 июнда “Аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорни имзолади. Унда соҳада тиббий ёрдам кўрсатишни янада яхшилаш бўйича бир қатор муҳим вазифалар белгиланди.
✅ Унга кўра, Республика тез тиббий ёрдам маркази ва унинг 14 та ҳудудий филиали тез тиббий ёрдам хизмати ҳамда тиббий автохўжаликлар негизида ташкил этилди.
☎️ Марказнинг ҳудудий филиалларида – ягона “Call-марказ”лар фаолияти йўлга қўйилди.
💻 Тошкент шаҳар, Андижон, Жиззах, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоят филиалларида чақириқлар электрон автоматлаштирилган тизими орқали жорий қилинди. Қолган филиалларда ушбу тизим йўлга қўйилиши давом этмоқда.
📌 “Call-марказ”ларда чақирувларни қабул қилувчи ходимлар билан бирга, шифокор ходимлардан иборат махсус тиббий маслаҳат хизмати фаолияти ташкил этиляпти.
▶️ Шунингдек:
♻️ Президент қарорида 2022-2025 йиллар давомида махсус автомашиналар паркини янгилаш ишлари белгиланган.
‼️Шу сабабли эксплуатация муддатини ўтаб бўлган, маънан эскирган “Damas” ва бошқа автотранспорт воситаларини “Hуundai”, “Ford”, “Volkswagen” ва “Iveco” каби жзамонавий ва зарур тиббий жиҳозлар билан таъминланган махсус автомобилларга босқичма-босқич алмаштириш кўзда тутилган.

❗️ССВ: Марказий Осиёда ягона бўлган генодерматозларини даволовчи муассасада хорижлик беморларга ҳам тиббий хизмат кўрсатилмоқда
📌 Дерматология — тиббиётнинг энг мураккаб соҳаларидан бири. Шу боис бугун юртимизда аҳолига бу йўналишда сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, кенг тарқалган ва янги аниқланган дерматологик касалликларнинг замонавий даволаш усулларини амалиётга татбиқ этишга алоҳида эътибор қаратиляпти.
🏥 Республика ихтисослаштирилган дерматология, венерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази бу борада юртимиздаги вертикал бошқарувга эга бош муассаса ҳисобланади.
🔬Айтиш лозимки, бугунги кунда марказ олимлари генодерматоз ва онкодерматоз муаммолари, терининг замбуруғли ва вирусли касалликлари, жинсий йўл билан юқувчи янги хасталик турларини аниқлаш, дерматокосметология ва соч кўчириб экиш бўйича катта ютуқларга эришмоқда.
🩺 Шунингдек, муассасанинг ҳудудий филиалларида тери ва унинг ҳосилалари касалликлари, туғма ёки орттирилган косметик етишмовчиликларни муолажа қилишда илғор ёндашувлар амалиётга татбиқ этиляпти.
✅ Яна бир маълумот. Айни пайтда юртимизда 365 нафар беморда ноёб ирсий хасталик — буллёзли эпидермолиз касаллиги қайд этилган бўлиб, хасталанганлар бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий реестри шакллантирилган.
🖇 Очиғини айтиш керак, мамлакатимизда яқин-яқингача буллёзли эпидермолиз ва ихтиоз каби ноёб генетик дерматозлар бўйича ихтисослашган тиббиёт муассасаси бўлмаган ва касалликнинг жиддий ҳолатларида беморлар чет элга бориб, даволанишга мажбур эди.
🏢 Президентимиз томонидан соҳага қаратилаётган эътибор туфайли марказ қошида Марказий Осиёда ягона – генодерматозларини даволаш бўйича янги бўлим ташкил этилди.
🔬Жорий йил ушбу муассасада 239 нафар бола тўлиқ давлат ҳисобидан бепул даволанди. Шу билан бирга, ҳозирда мазкур бўлимда қўшни давлатлардан келган фуқаролар учун ҳам тиббий хизмат кўрсатилмоқда.
‼️ Айтиш керак, муассасанинг барча ҳудудий филиалларида генодерматозлар бўйича масъул ходимлар бириктирилган. Бугунги кунда марказ ва хорижлик мутахассислар иштирокида бундай беморларга телетиббиёт орқали зарур тиббий маслаҳат ва консилиумлар ўтказиляпти.
📍Шунингдек, Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази мутахассислари билан биргаликда мазкур беморларда қизилўнгач дилатациясини ўтказиш йўлга қўйилмоқда.
▶️ Марказда нафақат замонавий ва юқори технологик даволаш усулларини амалиётга татбиқ этиш, балки илмий изланишлар асосида маҳаллий хомашёдан тайёрланадиган тиббий маҳсулотларни ишлаб чиқиш борасида ҳам катта ютуқларга эришиляпти.
🔴 Хусусан, бугунгача таркибида шифобахш хусусиятга эга бўлган кремний ва глауконид минераллари асосида 9 турдаги маҳсулотлар тайёрланди. Уларнинг тиббий амалиётда кенг қўлланилиши натижасида юртимизда терининг аллергик ва замбуруғли касалликларини даволаш самарадорлиги 57,8 фоиздан 64,1 фоизгача ошишига эришилди.
♻️ Бундан ташқари, илк бор терининг замбуруғ хасталиклари ва лейшманиоз каби касалликлар ташхиси туман даражасида йўлга қўйилиб, бу орқали терининг юқумли касалликларини аниқлаш 28,7 фоизгача ортди.

Тўғри овқатланиш қоидаларига амал қилиш кунига беш маҳал таомланиш режимини ташкил этишдан бошланади.
Юқоридаги инфографикада шу ҳақда маълумот берилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Тўғри овқатланиш қоидаларига амал қилиш кунига беш маҳал таомланиш режимини ташкил этишдан бошланади.
Юқоридаги инфографикада шу ҳақда маълумот берилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
August 29, 2023
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❓ Ўзбекистонда жуда кўп инсонларда диабет бор, лекин баъзилар бундан бехабар бўлиши мумкин? Беморларга тавсияларингиз қандай?
👆 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳа орқали Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази эндокринолог-шифокори Нилуфар Бакоеванинг мазкур саволга жавоби билан танишасиз.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram

Президент Шавкат Мирзиёев Миллий тиббиёт маркази ҳамда Республика ихтисослаштирилган оториноларингология ва бош-бўйин касалликлари илмий-амалий тиббиёт марказида яратилган шароитлар билан танишди.
Миллий тиббиёт маркази, бошқа шифохоналардан фарқли равишда, универсал бўлади. Бу ерда жарроҳлик, урология, трансплантология, травматология-ортопедия, гинекология, кардиохирургия, нефрология, кардиология, эндокринология, кардиоревматология, стоматология ва бошқа бўлимлар ташкил этилган. Жами 169 турдаги мингтадан кўп илғор тиббий асбоб-ускуналар ўрнатилган.
Бундай имкониятларга эга марказ мамлакатимизда биринчиси. Қорақалпоғистон ва вилоятларда фаолият юритаётган кўп тармоқли клиникалар у билан боғланади.
Республика ихтисослаштирилган оториноларингология ва бош-бўйин касалликлари илмий-амалий тиббиёт маркази мазкур касалликларни даволаш билан бирга мамлакатимизда оториноларингология йўналишидаги ишларни мувофиқлаштиради.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Миллий тиббиёт маркази, бошқа шифохоналардан фарқли равишда, универсал бўлади. Бу ерда жарроҳлик, урология, трансплантология, травматология-ортопедия, гинекология, кардиохирургия, нефрология, кардиология, эндокринология, кардиоревматология, стоматология ва бошқа бўлимлар ташкил этилган. Жами 169 турдаги мингтадан кўп илғор тиббий асбоб-ускуналар ўрнатилган.
Бундай имкониятларга эга марказ мамлакатимизда биринчиси. Қорақалпоғистон ва вилоятларда фаолият юритаётган кўп тармоқли клиникалар у билан боғланади.
Республика ихтисослаштирилган оториноларингология ва бош-бўйин касалликлари илмий-амалий тиббиёт маркази мазкур касалликларни даволаш билан бирга мамлакатимизда оториноларингология йўналишидаги ишларни мувофиқлаштиради.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
August 29, 2023
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президентимиз Миллий тиббиёт марказида яратилган шароитлар билан танишди.
—————
Президент ознакомился с условиями, созданными в Национальном медицинском центре.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
—————
Президент ознакомился с условиями, созданными в Национальном медицинском центре.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
August 30, 2023
🚑 Бугун Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда "Jizzakh Auto" ўртасида имзоланган шартномага мувофиқ, Республика тез тиббий ёрдам марказига навбатдаги 50 дона А тоифали “Volkswagen Caddy” тез тиббий ёрдам автомашиналари топширилади.
📍Бироздан сўнг вазирлик томонидан Жиззахда мазкур автоуловларни топшириш тадбири бўлиб ўтади ва шу ернинг ўзида Қашқадарё ва Хоразм вилоятларидаги "103" хизматларига тақсимлаб берилади.