❗️Якунланган ҳафта давомида каналимизда эълон қилинган энг муҳим хабарлар дайжести
🏢 ССВ: Вазири пойтахтимизда барпо этилаётган йирик тиббиёт муассасалари бино ва иншоотларининг қурилиш жараёнини кўздан кечирди
🚑 Шу йилнинг ўтган олти ойи давомида “Тез ёрдам”га қанча ёлғон чақириқ келиб тушди?
♻️ "Заковат" интеллектуал клуби томонидан тиббиёт ходимлари ўртасида Ибн Сино кубоги ўтказилади
🔬 Организмда йод танқислиги қандай оғир асоратларни келтириб чиқаради?
💊 Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази билан USP ўртасида ҳамкорлик кенгайтирилмоқда
📊 Бу йилги тест синовларида қанча абитуриент иштирок этиши маълум бўлди
🩺 Қандли диабет касаллиги нима ва у қандай омиллар туфайли келиб чиқади?
▶️ Тошкентда “Жарроҳликдаги инновациялар трансформацияси” мавзусида халқаро анжуман бўлиб ўтди
👩🏻🎓 Тошкент тиббиёт академиясида “Спорт шифокори” ва “Спорт диетологияси” магистратура мутахассисликлари жорий этилади
❓Фрайбург университети билан қандай келишувларга эришилди?
❗️Мутахассис: Варикоз касаллиги — асоратлари билан хавфли
🚫 Дорихонада сотилган дори воситаси қайтариб олинмайдими?
🤱🏻 Чақалоқнинг одатдагидан кам ухлашига нима сабаб бўлади?
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram

#Биласизми
❓Абитуриентлар қайси ҳолларда тест синовларидан четлаштирилиши мумкин?
👆Юқоридаги инфографика орқали ушбу саволга жавоб топасиз.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар ким ўз саломатлиги учун, аввало, ўзи масъул. Қолаверса, бир шахснинг хатти-ҳаракати бошқалар ҳаёти ва соғлиги учун ҳам хавф туғдирмаслиги зарур!
Бунинг энг муҳим шарти — эҳтиёткорлик! Айниқса, транспорт воситасини бошқариш ва ундан йўловчи сифатида фойдаланишда лоқайдлик ва бепарволикка асло берилиб бўлмайди.
‼️Юқоридаги видеолавҳа бу борада барчамизни огоҳликка чорлайди, деб умид қиламиз.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Бунинг энг муҳим шарти — эҳтиёткорлик! Айниқса, транспорт воситасини бошқариш ва ундан йўловчи сифатида фойдаланишда лоқайдлик ва бепарволикка асло берилиб бўлмайди.
‼️Юқоридаги видеолавҳа бу борада барчамизни огоҳликка чорлайди, деб умид қиламиз.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️ЖССТ: Дунёда сурункали гепатит B га чалинган беморларнинг 90 фоизига ўз вақтида ташхис қўйилмайди
🔬 Гепатит — хавфли касаллик. Сўнгги таҳлилларга кўра, бу дард дунё бўйича йилига миллиондан ортиқ кишининг ҳаётига зомин бўлмоқда.
🩺 Вирусли гепатитнинг, айниқса, B ва C турларидан касалланиш ҳамда ўлим кўрсаткичлари юқори. Хасталикнинг C турини тўлиқ даволаш мумкин. Аммо бу инфекцияни юқтирганларнинг фақат 21 фоизига ўз вақтида ташхис қўйилиб, атиги 13 фоизи зарур муолажаларни олаётгани ачинарли статистика.
🩸Худди шундай, сурункали гепатит B дан азият чекувчи беморларнинг бор-йўғи 10 фоизи ўз хасталигидан хабардор ва 2 фоизигина зарур дори-дармонларни қабул қилади.
📋 Шундан келиб чиққан ҳолда, ЖССТ 2030 йилга бориб, гепатитни камайтириш бўйича янги тавсияларни тақдим этиш ҳаракатида.
👇 Унга кўра, хасталикнинг B ва C турлари билан касалланиш ва ундан ўлим ҳолатларини камайтириш учун ташкилотга аъзо мамлакатлар қуйидагиларга амал қилиши зарур:
🤰🏻гепатит B га чалинган барча ҳомиладор аёллар даволанишини таъминлаш ва улардан дунёга келган чақалоқларни ушбу хасталик турига қарши эмлаш;
📊 гепатитнинг B ва (ёки) C турларини юқтирган беморларни ташхислаш кўламини 90 фоизга ва бундай инсонларни дори-дармонлар билан таъминлаш қамровини 80 фоизга етказиш;
💉 қон қуйиш, инъекция юбориш хавфсизлигини кафолатловчи илғор амалиётларни жорий этиш.
📉 Шунингдек, болаларни мазкур касалликка қарши оммавий эмлаш орқали гепатит B га чалиниш ҳолатларини камайтириш асосий стратегик мақсадлардан бири.
📌 Умуман, ЖССТ ўз соғлигини қадрлаган ҳар бир инсонга вақти-вақти билан гепатит текширувидан ўтишни, инфекция аниқланса, пайсалга солмай даволанишни ва хасталикнинг B турига қарши эмланишни тавсия қилади.
‼️ Қолаверса, экспертлар хулосасига кўра, спиртли ичимликлардан тийилиш, вазнни меъёрида сақлаш, қон босими ва қондаги қанд миқдорини доимий назорат қилиб бориш ҳам жигарнинг соғломлигини таъминлашга ёрдам беради.

Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов “Жарроҳликдаги инновациялар трансформацияси” мавзусида ўтказилган халқаро конференция иштирокчиси, Германиянинг Фрайбург университети клиникаси бўлим бошлиғи, профессор Штефан Фихтнер-Файгл бошчилигидаги делегация билан учрашди.
Мулоқотда юртимизда онкология тизимини трансформация қилиш жараёнида ушбу клиника мутахассисларининг иштироки масаласи кўриб чиқилиб, бу борада ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада ушбу самарали мулоқот тафсилотлари ҳақида сўз юритилади.
@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Мулоқотда юртимизда онкология тизимини трансформация қилиш жараёнида ушбу клиника мутахассисларининг иштироки масаласи кўриб чиқилиб, бу борада ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада ушбу самарали мулоқот тафсилотлари ҳақида сўз юритилади.
@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Диққат, янги акция!
❗️ССВ: Юртимизда нуронийлар бепул соғломлаштирилади
🩺 Соғлиқни сақлаш вазирлиги яна бир янги акцияни эълон қилди. Унга кўра, жорий йил 1 августдан 1 сентябргача юртимизда “Кексалар саломатлиги ойлиги” ташкил этилади.
✅ Бу даврда мамлакатимиздаги нуроний отахон ва онахонлар малакали шифокорлар томонидан ўзлари истиқомат қилаётган ҳудудда чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади.
Хўш, бундан кўзланган мақсад нима?
🏢 Таъкидлаш лозимки, айни дамда юртимизда 55 ёшдан ошган 3 миллион 200 минг нафарга яқин пенсия ёшидаги нуроний юртдошларимиз умргузаронлик қилмоқда. Уларнинг саломатлигини тиклашда, албатта, ўз вақтида кўрсатиладиган сифатли тиббий хизматнинг ўрни бениҳоя муҳим.
📌 Шу боис ушбу акция давомида тиббий текширув натижаларига мувофиқ аниқланган касалликлар бўйича давлат кўмагида кексаларнинг соғлигини мустаҳкамлаш чоралари кўрилади.
📋 Бунинг учун дастлаб тиббий текширувдан ўтказиладиган нуронийлар рўйхати шакллантирилиб, улар ёши, жинси ва саломатлик ҳолатидан келиб чиқиб, тегишли гуруҳларга ажратилади.
⚕️Шундан сўнг акцияга жалб қилинган кекса ёшли инсонлар махсус тиббий бригадалар томонидан профилактик ва чуқурлаштирилган текширувлардан ўтказилади.
Тиббий кўриклар якунида:
🏥 ўткир ва сурункали хасталиклар қайд этилган катта ёшли беморлардан бир гуруҳи бирламчи бўғиндаги кундузги шифохоналарда амбулатор шароитда, стационар ёрдамга муҳтож қатлам эса туман, шаҳар ҳамда вилоят миқёсидаги тиббиёт муассасаларида даволанади;
🔬юқори технологик ихтисослаштирилган тиббий ёрдамга эҳтиёжи бор кекса ёшли беморларга вилоят ва республика муассасаларига имтиёзли йўлланмалар тақдим этилади.
🚑 Ўз навбатида, олис ва чекка ҳамда чегара ҳудудларда сайёр тиббий бригадалар томонидан чуқурлаштирилган текширувлар ўтказилади.
‼️ Эслатиб ўтамиз, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан жорий йил мамлакатимиз бўйлаб бир қанча саломатлик ойликлари ташкил этилди.
🔴 Мазкур соғломлаштириш тадбирлари орқали қишлоқ хўжалиги ходимлари ва уларнинг оила аъзолари, ёшлар, мактаб ўқитувчилари ҳамда боғча тарбиячилари тиббий текширувдан ўтказилиб, аниқланган касалликлар бўйича уларнинг саломатлигини тиклаш ва мустаҳкамлаш чоралари кўрилди.

Внимание! Новая акция!
❗️Минздрав: будут бесплатно оздоровлены представители старшего поколения
🩺 Министерство здравоохранения объявляет о начале очередной оздоровительной акции. Так, с 1 августа по 1 сентября этого года в нашей стране будет проходить «Месячник здоровья представителей старшего поколения».
✅ В этот период представители старшего поколения пройдут углубленные медицинские осмотры у квалифицированных врачей в регионах своего проживания.
В чем цель этой оздоровительной акции?
🏢 Следует отметить, что на сегодняшний день в нашей стране проживает около 3 миллионов 200 тысяч человек старше 55 лет. Безусловно, для восстановления их здоровья крайне важно своевременно оказывать им качественные медицинские услуги.
📌 Поэтому в рамках данной акции по результатам обследований при поддержке государства будут приняты меры по восстановлению и укреплению их здоровья.
📋 Для этого в первую очередь будет сформирован список представителей старшего поколения, которые пройдут медицинские осмотры, после чего они будут разделены на соответствующие группы с учетом возраста, пола и состояния здоровья.
⚕️Затем они пройдут профилактические и углубленные обследования под наблюдением специальных медицинских бригад.
По итогам медицинских осмотров:
🏥 группа больных с острыми и хроническими заболеваниями будет проходить лечение в дневных стационарах первичного звена в амбулаторных условиях, а нуждающиеся в стационарной помощи будут направлены в медицинские учреждения районного, городского и областного уровня;
🔬больным, нуждающимся в высокотехнологичной специализированной медицинской помощи, будут выданы льготные направления в областные и республиканские учреждения.
🚑 Кроме того, медицинскими бригадами будут организованы выездные медицинские обследования в отдаленных и приграничных районах.
‼️ Напоминаем, что по инициативе Министерства здравоохранения в этом году по стране было организовано уже несколько месячников здоровья.
🔴 В рамках этих оздоровительных акций работники сельского хозяйства и члены их семей, молодежь, школьные учителя и воспитатели детских садов прошли медицинские осмотры, по результатам которых были приняты меры по восстановлению и укреплению их здоровья.
Пресс-служба
Министерства здравоохранения.
@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi| Facebook | Instagram

Бугун, 1 августдан айрим тиббиёт муассасаларида тиббий психолог, суицидолог лавозимлари жорий этилади
🔰 Айрим тиббиёт муассасаларида қуйидагилар лавозимлар жорий этилади:
🔹туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларида – тиббий психолог;
🔹стационар ўринга эга бўлмаган руҳий-асаб касалликлари диспансерлари ва таркибида диспансер мавжуд бўлган руҳий касалликлар шифохоналарида – суицидолог;
🔹стационар ўринга эга бўлган руҳий-асаб касалликлари диспансерлари ва руҳий касалликлар шифохоналарида – қабул бўлими шифокори, навбатчи психиатр, тиббий психолог ёки психотерапевт штатлари.

Сегодня, с 1 августа 2023 года в некоторых медицинских учреждениях вводятся должности медицинского психолога, суицидолога
🔰 В некоторых медицинских учреждениях вводятся следующие должности:
🔹медицинского психолога — в районных (городских) многопрофильных центральных поликлиниках:
🔹суицидолога — в психоневрологических диспансерах, не имеющих стационарных койко-мест, и в психиатрических больницах, имеющих в своем составе диспансеры;
🔹врача приемного отделения, дежурного психиатра, медицинского психолога или психотерапевта в рамках действующих штатов — в психоневрологических диспансерах, имеющих стационарные койко-места, и в психиатрических больницах.

❗️ЖССТ: “Тамаки эпидемияси” йилига 8,7 миллион кишининг ҳаётига зомин бўлмоқда
📉 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг янги ҳисоботига кўра, тамаки маҳсулотларининг зарарли таъсиридан ҳимоя қилишга қаратилган глобал чора-тадбирлар натижасида сўнгги 15 йилда кашандалик кўрсаткичлари бутун дунё бўйича сезиларли даражада камайди.
📌 “Акс ҳолда, ҳозирга келиб, сайёрамизда чекувчилар сони 300 миллион нафардан ортиб кетган бўларди”, — дейилади ҳужжатда.
🚬 Масалан, айни пайтда жаҳон мамлакатларининг деярли 40 фоизи ёпиқ жамоат жойларида чекишни бутунлай тақиқлаган.
🔎 Шунга қарамай, тамаки ҳануз дунё бўйлаб олдини олиш мумкин бўлган ўлим ҳолатларининг асосий омили бўлиб қолмоқда. Яъни ушбу иллат оқибатида йилига 8,7 миллион одам ҳаётдан кўз юмаётгани ачинарли.
📋 Ваҳоланки, “тамаки эпидемияси”ни жиловлаш учун махсус чора-табдирлар, стратегик мақсад ва аниқ тавсиялар ишлаб чиқилган.
📊 Бироқ ЖССТга аъзо 44 мамлакат ҳамон бу борадаги ҳимоя чораларини амалиётга татбиқ этгани йўқ. 53 та мамлакатнинг тиббиёт муассасаларида чекишни тўлиқ тақиқловчи ҳуқуқий асослар яратилмаган.
📈 Шунингдек, хусусий сектордаги иш жойлари ва ресторанларда тамаки маҳсулотлари истеъмолини чекловчи чора-тадбирлар дунё мамлакатларининг қарийб ярмида жорий этилмаган.
‼️ Энг ёмони, тамаки тутуни пассив чекувчилар, яъни ён-атрофдаги инсонлар ҳаётини ҳам заҳарламоқда. Худди шу омил йилига 1,3 миллионга яқин кишининг ўлимига сабаб бўляпти.
♻️ Қолаверса, қатор давлатларда бундай маҳсулотлар реализацияси ва рекламаси тартибга солинмагани ҳам чекувчилар сони ортишига туртки бўлмоқда.
📄 Эслатиб ўтамиз, шу йил қабул қилинган “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги янги Қонунга кўра:
❗️Ўзбекистон ҳудудига чекилмайдиган тамаки маҳсулотлари, жумладан, никотинли снюс, чайналадиган тамаки ҳамда никотинли ширинликларни олиб кириш ва сотиш тақиқланади.
❌ Савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида тамаки маҳсулотларини кўрсатиш ва очиқ намойиш қилишга йўл қўйилмайди.
📛 Савдо автоматлари орқали, ўз-ўзига хизмат кўрсатиш жавонларидан, электрон тижорат кўринишида, масофавий савдо орқали, шунингдек, кўчма савдо орқали, болалар товарлари сотиладиган биноларда, ўйинчоқлар, ширинликлар ва бошқа болалар маҳсулотларига тақлид қилинганда, 21 ёшга тўлмаган шахсларга ва ушбу ёшдаги шахслар томонидан сотиш ман этилади.

Шу йил 26-27 июль кунлари Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими масъулларидан иборат гуруҳ ҳукуматимиз делегацияси таркибида Венгрия пойтахти — Будапешт шаҳрига ташриф буюргани ҳақида хабар бергандик.
Бу ерда ўтказилган икки давлат ҳукуматлараро комиссиясининг 8-йиғилиши ва унинг доирасида ташкил этилган форум, учрашув ва мулоқотлар ўзаро манфаатли келишувларга бой бўлди.
ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада мазкур ташриф ҳақида сўз юритилади.
@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Бу ерда ўтказилган икки давлат ҳукуматлараро комиссиясининг 8-йиғилиши ва унинг доирасида ташкил этилган форум, учрашув ва мулоқотлар ўзаро манфаатли келишувларга бой бўлди.
ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада мазкур ташриф ҳақида сўз юритилади.
@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️CCВ: Травматология марказида тизза бўғимини уникондуляр эндопротезлаш амалиёти йўлга қўйилади
Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази директори Мурод Ирисметов бошчилигидаги бир гуруҳ мутахассислар Хитойнинг Сямэнь шаҳридаги “Double Medical” институтида тизза бўғимини уникондуляр эндопротезлаш бўйича ташкил этилган махсус курсларда иштирок этди.
❓Хўш, вакилларимиз ушбу сафардан қандай тажриба ва таассуротлар билан қайтди?
❓Хитойлик ҳамкорлар билан келгусида юртимизда қайси турдаги инновацион жарроҳлик операциялари жорий қилинади?
👉 Батафсил 👈

Telegraph
CCВ: Травматология марказида тизза бўғимини уникондуляр эндопротезлаш амалиёти йўлга қўйилади
Шу йил якунига қадар Тошкентда Ўзбекистон — Хитой халқаро тиббиёт форуми ўтказилиши режалаштирилган. Ушбу тадбирда икки давлат ўртасида соғлиқни сақлаш, тиббий таълим, фармацевтика, IT, халқ табобати каби қатор йўналишлар бўйича ҳамкорликни янада кенгайтириш…
179-буйрук иловаси.pdf
1.9 MB
2023/2024 ўқув йилида клиник ординатура (резидентура)га қабул қилиш тўғрисида Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи қабул қилинди.
✅ Унга мувофиқ:
➖ Клиник ординатура (резидентура) оркали тиббиёт кадрларни 2023/2024 ўқув йилида тайёрлаш буйича мутахассисликлари ва уларга мувофиқ келувчи бакалавриат таълим йуналишлари рўйхати;
➖ 2023/2024 ўқув йилида тиббиёт олий таълим ва илмий муассасалари ва вилоятлар буйича клиник ординатура (резидентура) мутахассисликларида ўқитиш учун ўринлар сони;
➖ 2023/2024 ўқув йилида тиббиёт олий таълим муассасалари ва уларнинг филиаллари, Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази, республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари, илмий-тадқиқот институтлари кесимида клиник ординатура (резидентура)га умумий ва мақсадли қабул режаси;
➖ Тиббиёт олий таълим муассасалари ва уларнинг филиаллари, Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази, республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари, илмий-тадқиқот институтларида 2023/2024 ўқув йилида клиник ординатура (резидентура) қабули тест синовларини ташкил этиш жадвали тасдиқланди.
❗️Эслатиб ўтамиз, клиник ординатурага қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан бир босқичли тест синовлари асосида амалга оширилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram

❗️Президент қарори: Оториноларингология ва бош-бўйин касалликлари бўйича янги тиббиёт маркази ташкил этилади
📋 Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оториноларингология хизматини такомиллаштириш ва унинг кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
📍Унга кўра:
🏥 юртимизда Республика ихтисослаштирилган оториноларингология ва бош-бўйин касалликлари илмий-амалий тиббиёт марказини ташкил этиш;
🔬 “марказ – ҳудудий тиббиёт муассасалари – туман (шаҳар) тиббиёт муассасалари” тизими асосида ушбу марказ фаолиятини ташкил этиш;
📚ушбу йўналишларда тиббий кадрларни тайёрлаш ва илм-фанни ривожлантириш;
🩺 аҳолининг эҳтиёжманд қатламларига юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий хизматлар кўламини кенгайтириш;
📌 давлат муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича бир қатор муҳим вазифалар белгиланган.

❗️Янги қарор: Оториноларингологик ва бош-бўйин касалликларини даволашнинг илғор усуллари жорий этилади
📋 Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оториноларингология хизматини такомиллаштириш ва унинг кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Унга кўра:
🏥 2023 йил 1 сентябрдан юртимизда Республика ихтисослаштирилган оториноларингология ва бош-бўйин касалликлари илмий-амалий тиббиёт маркази ташкил этилади.
Ҳужжатга кўра:
📌 оториноларингология йўналишидаги ишларни мувофиқлаштириш ҳамда “Марказ – ҳудудий тиббиёт муассасалари – туман (шаҳар) тиббиёт муассасалари” тизими асосида ўз фаолиятини ташкил этиш;
📌 оториноларингологик ва бош-бўйин касалликлари соҳасида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни йўлга қўйиш, ушбу йўналишларда мутахассисларни ўқитиш ва уларнинг кўникмаларини ривожлантириш чораларини кўриш ҳамда илмий мактабни шакллантириш;
📌 ҳудудларда оториноларингологик ва бош-бўйин касалликларини ташхислаш ва даволашнинг замонавий усулларини амалиётга жорий этиш ҳамда юқори технологик амалиётлар кўламини кенгайтириш;
📌 соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида оториноларингологик ва бош-бўйин касалликлари профилактикаси, уларни эрта аниқлаш ва даволаш дастурларини амалиётга жорий этиш;
📌 нодавлат тиббиёт ташкилотлари билан ҳамкорликда оториноларингологик ва бош-бўйин касалликларини даволашнинг замонавий ва юқори технологик усулларини давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотлари амалиётига татбиқ этиш янги марказнинг асосий фаолият йўналишлари этиб белгиланган.

❗️Оториноларингология марказида клиник ординатура орқали кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади
Президентимизнинг “Оториноларингология хизматини такомиллаштириш ва унинг кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ:
2024/2025 ўқув йилидан бошлаб Республика ихтисослаштирилган оториноларингология ва бош-бўйин касалликлари илмий-амалий тиббиёт марказида оториноларингология ихтисослиги бўйича тиббиёт кадрларини клиник ординатура орқали тайёрлаш;
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар кўп тармоқли тиббиёт марказларининг оториноларингология бўлимлари ушбу марказнинг ҳудудий филиаллари этиб ҳисобланиши белгиланган.
Муассаса ва унинг ҳудудий филиаллари тиббиёт йўналишидаги олий, профессионал ва ўрта махсус таълим муассасаларининг тегишли кафедралари учун клиник база сифатида фаолият юритади.
Шунингдек, мазкур ҳужжатга кўра:
Имтиёзли тоифага кирувчи шахсларни даволаш учун ихтисослаштирилган муассасаларни Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси билан тузилган шартномалар асосида базавий нархларда молиялаштириш тартиби ушбу марказ учун 2024 йил 1 январдан бошлаб татбиқ этиш;
унга мувофиқ, 2024 йил 1 январдан бошлаб, оториноларингология ва юз-жағ жарроҳлиги йўналишларидаги тиббий хизматлар имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан нодавлат тиббиёт ташкилотлари томонидан кўрсатилишига рухсат бериш кўзда тутилган.

❗️“Эшитиш заифлашувини ташхислаш, даволаш ва реабилитация муаммолари” илмий лабораторияси ташкил этилади
📋 Давлатимиз раҳбарининг “Оториноларингология хизматини такомиллаштириш ва унинг кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра:
📌 2023–2026 йилларда оториноларингология хизматини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланади.
📍Шунингдек:
🔬Корея Эксимбанки Иқтисодий ривожланиш ва ҳамкорлик жамғармаси (EDCF) ҳисобидан 2023–2024 йилларда туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникалари, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар кўп тармоқли тиббиёт марказлари, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари, Тошкент шаҳар шифохоналарининг оториноларингология бўлимлари ва тиббиёт олий таълим муассасалари клиникалари, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг ҳудудий филиалларини зарур тиббий ускуналар билан жиҳозлаш учун 17 миллион АҚШ доллари йўналтирилади.
📍Бундан ташқари, 2024–2025 йилларда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан:
🏥 Республика ихтисослаштирилган оториноларингология ва бош-бўйин касалликлари илмий-амалий тиббиёт марказида “Юқори нафас йўллари аъзолари физиологияси ва патологияси”, “Эшитиш ва мувозанат аъзолари физиологияси ва патологияси”, “Фониатрия ва ронхопатия” илмий лабораторияларини, симуляцион амалий лабораторияни, 5 та жарроҳлик блокини ва 60 та ўрин-жойларни замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозлаш;
🩺 Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказида “Эшитиш заифлашувини ташхислаш, даволаш ва реабилитация муаммолари” илмий лабораториясини ташкил этиш;
💰Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси ва Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказини замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозлаш тадбирларини амалга ошириш учун 8,6 миллион АҚШ долларини йўналтириш чоралари кўрилади.

#Онлайн
Саноқли дақиқалардан сўнг пойтахтимиздаги Болалар миллий тиббиёт марказида “Она сути билан озиқлантириш — саломатлик ва баркамол ривожланиш гаровидир” мавзусига бағишланган матбуот анжумани бошланади.
Тадбирда иштирок этиш учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари, пойтахт ва Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармалари вакиллари, республика ҳамда вилоят оналик ва болаликни муҳофаза қилиш муассасалари мутахассислари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари жам бўлган.
"Жаҳон кўкрак сути билан озиқлантириш" ҳафталиги доирасида ўтказилаётган мазкур тадбир тафсилотлари ҳақида онлайн хабар бериб борамиз.

Матбуот анжумани бошланди. Тадбирни Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Э.Баситханова кириш сўзи билан очди.
Қайд этилганидек, она сути — гўдаклар учун энг мукаммал озуқа. Аввало, у хавфсиз. Қолаверса, таркибида чақалоқларни кўплаб касалликлардан ҳимоя қилувчи антитаналар мавжуд.
Бироқ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, бугунги кунда дунё бўйича олти ойгача бўлган болаларнинг атиги 44 фоизи она сути билан озиқланмоқда. Ҳар икки янги туғилган чақалоқдан бири сунъий озуқа билан парваришланяпти.
Бу каби ҳолатларни камайтириш мақсадида 1990 йилдан буён август ойининг биринчи етти кунлигида дунёнинг 170 дан зиёд мамлакатларида “Жаҳон кўкрак сути билан озиқлантириш” ҳафталиги ўтказиб келинмоқда. Бу йилги ҳафталик учун “Иш жойларида кўкрак сути билан озиқлантириш учун шароит яратайлик” шиори танланган.