Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
123K subscribers
6.93K photos
2.71K videos
47 files
10.6K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.iss.one/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 🇺🇸 Шу йил май ойида Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов бошчилигидаги делегациянинг АҚШга хизмат сафари доирасида Вебстер университети билан Америка стандартлари асосида тиббиёт ходимлари тайёрлаш бўйича меморандум имзоланган эди.

♻️ Орадан кўп вақт ўтмай, Тошкент тиббиёт академиясига мазкур университет президенти Жулиан Шустер ташриф буюрди.

👩🏻‍🏫 Мулоқот якунида имзоланган икки томонлама ҳамкорлик шартномасига кўра, янги ўқув йилидан академияда “Олий ҳамширалик иши” ва “Тиббий биоинженерия” йўналишлари бўйича тўлиқ АҚШ таълим стандартлари асосида таҳсил бериш бошланадиган бўлди.

🤝 Шунингдек, Жулиан Шустернинг Самарқандга ташрифи давомида Самарқанд давлат тиббиёт университети билан “Олий ҳамширалик иши” ва “Тиббий биология” йўналишлари бўйича ҳамкорлик йўлга қўйилишига келишилди.

❗️ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда батафсил сўз юритилади.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 🇺🇸 В рамках визита делегации во главе с министром здравоохранения Амрилло Иноятовым в США в мае этого года с Вебстерским университетом был подписан меморандум о подготовке медицинских кадров по американским образовательным стандартам.

♻️ В качестве практического шага по реализации этого документа на днях Ташкентскую медицинскую академию посетил президент данного университета Джулиан Шустер.

👩🏻‍🏫 В соответствии с соглашением, подписанным по итогам встречи, с нового учебного года в академии на основе американских образовательных стандартов начнется обучение по направлениям «Высшее сестринское дело» и «Медицинская биоинженерия».

🤝 Кроме того, в рамках визита Джулиана Шустера в Самарканд достигнута договоренность с Самаркандским государственным медицинским университетом о налаживании сотрудничества по таким направлениям, как высшее сестринское дело и медицинская биология.

❗️Подробнее об этом — в видеоролике, подготовленном Пресс-службой Минздрава.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️Европада чақалоқлар ўртасида экховирус инфекцияси кенг тарқалмоқда

▶️ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига Европанинг олти давлати — Буюк Британия, Испания, Италия, Франция, Хорватия ва Швециядан янги туғилган чақалоқларда экховирус-11 (Э-11) билан касалланиш ҳолатлари кўпаяётганига доир хабарлар келиб тушди.

📈 Хусусан, Франция соғлиқни сақлаш вазирлиги шу йил май ойида мазкур инфекция туфайли гўдаклар ўртасида сепсиснинг оғир шакллари ортганини маълум қилган.

🔎 Оқибатда бу ерда етти нафар гўдак ҳаётдан кўз юмди, яна икки нафарининг аҳволи оғир. Июнь ойидан бошлаб эса Европанинг бошқа мамлакатларида ҳам инфекцияга чалиниш ҳолатлари қайд этилган.

📊 Таҳлилларга кўра, 2016 йилдан 2021 йилгача дунё бўйича чақалоқлар ўртасида Э-11 ни юқтириш кўрсаткичи бошқа юқумли касалликларга қиёслаганда 6,2 фоизни ташкил этган бўлса-да, ўтган йили бу рақамлар 55 фоизгача кўтарилган.

❗️ЖССТ гарчи бу ҳолатни аҳоли саломатлиги учун глобал хавф, деб баҳоламаган бўлса-да, шифокорларни текширув қамровини оширишга ва эҳтиёткорликка чақирди.

🩺 Эслатиб ўтамиз, экховирус — турли юқумли хасталикларни келтириб чиқарувчи, ўзида рибонуклеин кислоталар сақловчи энтеровируслар (ичак вируслари) гуруҳига мансуб.

🔬У ичак, марказий нерв тизими, юрак ва бошқа аъзоларнинг зарарланиши билан кечадиган турли касалликларга сабаб бўлади. Энтеровируслар ташқи муҳитда узоқ вақт яшаш қобилиятини сақлайди, кислотага чидамли.

‼️Одатда хасталик енгил шаклда давом этади. Аммо янги туғилган чақалоқларда инфекция ўткир вирусли гепатит, сепсис, менингит ва қон кетишининг бузилиши каби касаллик ва оғир асоратларни келтириб чиқариши мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан бошланган “Ўқитувчи ва мураббийлар саломатлиги ойлиги” акцияси доирасида Тошкент туманининг аҳолиси зич Кўктерак ҳудудида жойлашган 75-оилавий поликлиникада тиббий кўрик ташкил этилди.

Ушбу акцияга Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов ҳам ташриф буюриб, таълим соҳаси ходимлари билан самимий мулоқот ўтказди.

Вазир суҳбат давомида инсонларга таълим беришдек савобли ишга умрини бахшида этган устоз-мураббийлар машаққатли меҳнатини эъзозлаши, улар тиббиёт ходимлари каби халқ орасида ҳалол касб-кори сабаб ҳурмат қозонганини алоҳида таъкидлади.

Мазкур акция таълим муассасалари ходимларининг ёзги таътил мавсумида ўтаётгани аҳамиятли!

ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда сўз боради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Интервенцион кардиология: Стентлаш амалиёти қандай беморларда ўтказилади?

Миржамол Зуфаров,
академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази бўлим раҳбари, профессор, тиббиёт фанлари доктори:

📊 — Статистик таҳлиллар дунёда юз бераётган ўлим ҳолатларининг қарийб 60 фоизи юрак-қон томир тизими касалликлари оқибатида келиб чиқаётганини тасдиқлайди. Ўз навбатида, аҳоли ўртасида ногиронлик кўрсаткичлари ортишида бу омил етакчи.

🔬Шу боис кейинги йилларда мамлакатимизда юрак нуқсонларини эндоваскуляр усулда даволаш, стентлаш, аорта-коронар шунтлаш, радиочастотали аблация, электрокардиостимулятор ўрнатиш, юрак клапанларини протезлаш каби юқори технологик муолажа усуллари кенг жорий этилди.

🔎 Тож томирларини стентлаш — шундай эндоваскуляр амалиётлардан бири. У ингичка металл ёки пластик найчани шикастланган томир ичига қўйишга қаратилган. Бу орқали юрак-қон томир йўлларини кенгайтириш ва натижада қон айланишини яхшилашга эришилади.

Хўш, стентлаш операцияси қачон тавсия этилади? Томир йўллари тўсилиб қолишининг асосий сабаби нима?

🍔 Мазкур хасталик томир деворчаларида ёғли қатламлар пайдо бўлиши билан кечади. Бунга носоғлом турмуш тарзи — чекиш, спиртли ичимликларга ружу қўйиш, камҳаракатлилик, нотўғри овқатланиш, хусусан, таркибида ҳайвон ёғлари бўлган маҳсулотларни кўп истеъмол қилиш, жисмоний ва руҳий зўриқиш ҳамда ташқи муҳитнинг ўзгариши каби омиллар сабаб бўлади.

🫀Бора-бора ушбу қатламлар калинлашиши туфайли томир йўллари сезиларли даражада тораяди. Бу эса, ўз навбатида, қон айланишининг бузилиши ва юрак ишемик касаллигига, юрак қон томирининг бутунлай ёпилиши эса миокард инфарктга олиб келади.

📌 Стентлаш амалиёти даволашнинг бошқа усулларига қараганда қатор афзалликларга эга. Хусусан, стент қўйилганидан кейин қон айланиши тезда нормал ҳолатга қайтади.

Қолаверса, бу муолажа усули — кам инвазив. Кичик тешик ҳосил қилиш орқали ва маҳаллий анестезия остида амалга оширилиши туфайли кон кетиш хавфи деярли йўқ. Энг асосийси, операциядан кейинги реабилитация даври қисқа бўлиб, беморга 1-2 кундан кейин уйга рухсат берилади.

‼️ Стентлаш амалиёти коронар томир йўли 70 фоиз ва ундан юқори даражада тўсилиб қолганида тавсия этилади.

🚫 Операциядан сўнг таркибида холестерин моддаси юқори бўлган маҳсулотлардан тийилиш, кўпроқ мева-сабзавотлар истеъмол қилиш тавсия этилади.

Бундан ташқари, чекиш, спиртли ичимликлардан воз кечиш мақсадга мувофиқ. Қон айланишини нормал ҳолда сақлаб туриш учун енгил бадантарбия машқлари билан шуғулланиш фойдали.

🩺 Шунингдек, ўз вақтида кардиолог кўригидан ўтиб туриш ҳам реабилитация даврининг муҳим қисми ҳисобланади.

🔬 Ҳозирги кунда академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази ва унинг ҳудудий филиалларида стентлаш амалиёти кенг миқёсда ўтказилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️ЖССТ парранда гриппининг одамларга юқиш хавфи юқорилигидан огоҳлантирди

📋 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти шу йил март ойидаги баёнотида дунёда парранда гриппи пандемияси бошланиши хавфидан огоҳлантирганди.

🔬 Бунга мазкур вируснинг тез мутацияга учраб, нафақат қанотли жонзотлар, балки бемор инсонлардан ҳам юқиш ҳамда кенг тарқалиш хусусиятига эгалиги сабаб бўлганди.

🔎 “Энг ёмони, у одамлар ҳаётига зомин бўлиши мумкин”, дейилган эди ўша чиқишда. Бу ҳолат юз берди ҳам. Апрель ойида Хитойда H3N8 вирусидан илк ўлим ҳолати қайд этилди.

📌 Шуларни инобатга олиб, кеча ЖССТ янги баёнотини эълон қилди. Унда парранда гриппининг инсонларга юқиш хавфи юқорилиги хусусида кенг жамоатчилик ва соҳа мутахассислари яна бир бор огоҳликка чақирилган.

▶️ Ташкилот масъул ходими Сильви Брианнинг таъкидлашича, мазкур вируснинг бемор инсондан бошқасига юқиши кам кузатилади. Шунга қарамай, хушёрлик ва эҳтиёткорлик шарт.

🩺 Айни сабабдан ЖССТ мамлакатларни касаллик устидан назоратни кучайтириш ва аниқланган ҳолатлар бўйича имкон қадар тезроқ хабар беришга чақиради.

‼️ Ўз навбатида, эпидемиологларнинг таъкидлашича, одамлар инфекциядан зарарланган ва ҳалок бўлган ҳайвонларга яқинлашмасликлари зарур.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Cоғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов Тошкент тумани Кўктерак маҳалласида ўтган аҳоли вакиллари билан мулоқотда 75 ёшли Гулчеҳра Муллахонованинг саломатлигига оид муаммоларига қулоқ тутди.

Вазир онахонни шу ернинг ўзидаёқ тиббиёт муассасасига жойлаштириш ва зарур даво муолажаларини ташкиллаштириш бўйича топшириқ берди.

Воқеалар тафсилоти ССВ Матбуот хизматининг юқоридаги видеолавҳасида.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Донорликни “оддий ва олий қаҳрамонлик” деб таърифлашади. Чунки ўрни келса, бир томчи қон ҳам бемор ҳаётини сақлаб қолиши мумкин.

Бироқ қон топширмоқчи бўлган инсон, энг аввало, бу беғараз кўмак ўзи ва бемор саломатлигига зарар етказмаслиги ҳақида қайғуриши лозим.

Бунинг учун 4 та олтин қоида мавжуд. Хўш, улар қайсилар?

ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеоролик орқали ушбу саволга жавоб топишингиз мумкин.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
В рамках акции «Месячник здоровья учителей и наставников», стартовавшей по инициативе Министерства здравоохранения, в поликлинике №75 в сходе граждан махалли Куктерак Ташкентского района прошел медицинский осмотр.

Оздоровительную акцию посетил и министр здравоохранения Амрилло Иноятов, который искренне побеседовал с работниками сферы образования.

Во время беседы министр отметил, что безмерно ценит самоотверженную работу учителей и наставников, которые посвятили свою жизнь такому благородному делу, как воспитание и обучение молодого поколения, а также, что они, как и медицинские работники, снискали уважение народа благодаря своему честному и добросовестному труду.

Мероприятия в рамках данной акции продолжаются по всей стране.

Подробнее об этом вы можете узнать из данного видеосюжета, подготовленного Пресс-службой Минздрава.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️Мутахассис: Фаввораларда чўмилиш саломатлик учун хавфли!

☀️ Жазирама забтига олган шу кунларда чўмилиш ҳавзалари жуда гавжум. Ҳатто шаҳару туман марказларида ён-атрофга салқинлик таратиб турган баъзи фавворалар ҳовузларида ҳам болажонларни учратяпмиз.

‼️ Аммо шифокорлар бундай ҳавзаларда чўмилиш саломатлик учун зарарли, деган хулосада.

Дилором Турсунова,
Санитария-эпидемиология қўмитаси бўлим бошлиғи:

💧— Фавворалар — ҳавони намлантириб туриш ва ён-атрофга эстетик кўрк бағишлаш мақсадида барпо этилади. Улар чўмилиш учун мўлжалланмаган.

🪱 Бундай объектлар суви бассейнлар сингари тез-тез алмаштирилмайди ва зарарсизлантирилмайди. Шу боис иссиқда уларда микроорганизмлар тез ва осон кўпаяди.

🔬 Оқибатда фавворада чўмилиш ўткир вирусли ичак инфекциялари, гепатит (А,Е), ичбуруғ, ичтерлама, лямблиоз каби хавфли касалликлар келиб чиқишига сабаб бўлади.

🔧 Қолаверса, бундай ҳафзаларга турли коммуникация ва ёритиш мосламалари ўрнатилган бўлиши мумкин. Бу эса сув остидаги конструкцияларга қоқилиб, жароҳат олиш хавфини оширади.

🐕🐈🕊 Яна бир омил: фонтанлар — қушлар, ит ва мушуклар ҳамда бошқа жониворлар чанқоғини қондириши, чўмилиши, шўнғиши учун очиқ ҳамда қулай манба. Бу эса мазкур ҳавзаларга турли личинкалар тушишига олиб келади.

🔎 Агар шундай ифлосланган сувга болалар, айниқса, баданида турли яра ва жароҳатлари бор ўғил-қизлар тушса, тери касалликларини келтириб чиқарувчи стафилококк, стрептококк, энтеравируслар ва бошқа паразит ҳамда микробларни юқтириб олиши осон.

🤧 Бундай муҳит бурун, оғиз ва қулоқ шиллиқ қаватлари яллиғланишига ҳам олиб келиши эҳтимоли мавжуд.

🌧 Ўз навбатида, ёмғир суви фаввораларга қўшилиши улар таркибида зарарли кимёвий аралашмалар пайдо бўлишига олиб келишини унутмаслик керак.

🚫 Айни сабабдан, аввало, тақиқланган, ифлосланган, текширилмаган ва нотаниш сув ҳавзаларига тушмасликни тавсия этамиз.

🏥 Агар очиқ ҳавзаларда чўмилиш вақтида ва ундан кейин ҳолсизлик, кўнгил айниши, қусиш, тана ҳарорати кўтарилиши, ич кетиши, қорин дам бўлиши каби аломатлар юзага келса, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш лозим.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг Ўзбекистон Республикаси сайланган Президентининг лавозимига киришишига бағишланган қўшма мажлиси мажлиси бошланди. Тантанали маросимни "O`zbekiston 24" телеканалида ва қуйидаги ҳаволалар орқали жонли эфирда томоша қилинг:

Youtube

Facebook

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Шавкат Мирзиёев тантанали қасамёд қилди ва Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришди. Унга Президентлик Олий нишони ва байроғи топширилди. Айни пайтда давлатимиз раҳбари нутқ сўзламоқда.

Шавкат Мирзиёев торжественно принес присягу и вступил в должность Президента Республики Узбекистан. Ему вручены Высший знак и штандарт Президента. В эти минуты глава государства выступает с инаугурационной речью.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️ССВ: Италиянинг Ломбардия ҳудудидан Ўзбекистон тиббиётига инвестиция жалб қилиш масаласи муҳокама қилинди

📌 Давлатимиз раҳбари ўтган ой Италияга расмий ташрифи доирасида мамлакатнинг аҳоли сони ва майдони бўйича энг йирик ҳамда иқтисодий жиҳатдан пешқадам ҳудудларидан бири — Ломбардия губернатори Аттилио Фонтана билан учрашиб, кенг кўламли ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилган эди.

▶️ Эришилган ана шу келишувлар доирасида Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов Ломбардия соғлиқни сақлаш ҳудудий вазири Гвидо Бертоласо, шунингдек, “Assolombarda” уюшмаси вакиллари билан видеомулоқот қилди.

🏥 Онлайн суҳбатда қайд этилганидек, “Assolombarda” Ломбардиянинг энг йирик саноат уюшмаси ҳисобланади. У тиббиёт ва биология соҳалари вакилларини бирлаштирувчи ўзига хос марказ ролини бажаради.

🔎 Уюшма соғлиқни сақлаш тизимига доир кенг қамровли тузилмани ўз таркибида жамлаган. Патронаж хизмати, поликлиника, тез тиббий ёрдам, реабилитация, илмий тадқиқот, ногиронлиги бор шахслар ва қариялар билан ишлаш муассасалари шулар жумласидан.

🤝 Мулоқот давомида Ломбардия соғлиқни сақлаш вазири ҳамда “Assolombarda” вакиллари қуйидаги йўналишда лойиҳаларни амалга оширишда кўмаклашишга тайёр эканлигини маълум қилди:

🩺 соғлиқни сақлаш соҳасида “Ломбардия ҳудудий модели”, шунингдек, сурункали касалликларни даволаш, беморлар билан ишлаш, уларни тиббий муолажа қилиш, ижтимоий таъминот тизимини молиялаштириш услублари юзасидан тажриба алмашиш;

💵 юртимиздаги бир қатор тиббиёт муассасаларига сармоя киритиш;

👨🏻‍⚕️ касалликлар профилактикаси ва уларга қарши курашиш бўйича мутахассислар малакасини ошириш;

♻️ Ўзбекистон миллий соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантиришга кўмаклашиш.

📊 Маълумот учун: Ломбардия вилояти Италия ялпи ички маҳсулотининг 22 фоизини таъминлайди ва бу кўрсаткич бўйича Европа Иттифоқида бешинчи ўринни эгаллайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️Минздрав: Обсужден вопрос привлечения инвестиций в медицину Узбекистана из Ломбардии

📌 Как известно, в рамках официального визита в Италию в прошлом месяце глава государства провел встречу с губернатором Ломбардии Аттилио Фонтаной и обсудил перспективы развития взаимовыгодного широкомасштабного сотрудничества.

▶️ В рамках достигнутых тогда договоренностей министр здравоохранения Узбекистана Амрилло Иноятов в формате видеоконференцсвязи провел диалог с советником по вопросам социального обеспечения Ломбардии Гвидо Бертолазо и представителями ассоциации Assolombarda.

🏥Отмечалось, что Assolombarda является крупнейшей промышленной ассоциацией в Ломбардии и выполняет роль своего рода центра, объединяющего представителей сферы медицины и биологии.

🔎 Ассоциация состоит из комплексной структуры системы здравоохранения, в которую входят в том числе патронатная служба, поликлиника, скорая медицинская помощь, реабилитационные, научно-исследовательские учреждения, учреждения по работе с лицами с инвалидностью и престарелыми.

🤝 В ходе беседы Г. Бертолазо и представители Assolombarda выразили готовность оказать содействие в реализации проектов в следующих направлениях:

🩺 внедрение Ломбардской региональной модели в сферу здравоохранения, обмен опытом по методам лечения хронических заболеваний, уходу за больными, проведению лечебных процедур, финансированию системы социального обеспечения;

💵 инвестирование в медицинские учреждения нашей страны;

👨🏻‍⚕️ повышение квалификации специалистов по профилактике заболеваний и борьбе с ними;

♻️ развитие системы здравоохранения Узбекистана.

📊 Для справки: Ломбардия является одним из самых населенных и крупных регионов Италии, а также входит в число самых экономически развитых областей страны. Она формирует 22 процента всего ВВП страны и по данному показателю занимает пятое место в Европейском Союзе.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏥 Болалар миллий тиббиёт марказида умуртқа поғонаси қийшиқлиги, яъни сколиоз касаллигидан азият чекаётган жажжи беморлар юқори технологик операциялар ёрдамида бепул соғломлаштирилмоқда.

👫 Хусусан, сўнгги бир ойда 25 нафар ўғил-қиз шундай имконият туфайли оғир дарддан халос бўлди.

❗️“Mening yurtim” телеканали орқали намойиш этилган юқоридаги видеолавҳада ана шу имтиёз туфайли соғлом ҳаётга қайтган болажонларнинг ота-оналари ва марказ шифокорларининг фикр-мулоҳазалари билан танишасиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришди

Шавкат Мирзиёев вступил в должность Президента Республики Узбекистан

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️Нурафшон шаҳридаги туғуруқхонада ҳомиладор аёл вафоти юзасидан муносабат

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятидаги туғуруқхонада ҳомиладор аёл чақалоғи билан вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

Аниқланишича, 2023 йил 14 июль соат 06:45 да Нурафшон шаҳар тиббиёт бирлашмасининг туғуруқ бўлимига Ўртачирчиқ тумани “Гулобод” МФЙ да яшовчи 1993 йил 28 февралда туғилган фуқаро М.Д. мурожаат қилган.

Бемор муассасага олиб келинганида аҳволи ўта оғир, териси рангпар, совуқ тер босган, артериал қон босими 70/40 мм симоб устунига тенг, тана ҳарорати 39,5 даража, тананинг шиллиқ қаватлари кўкимтир рангда, карахт ва саволларга аниқ жавоб бера олмайдиган ҳолатда бўлган.

Қабул вақтида унга “Ҳомиладорлик-2”, 38 ҳафта туғуруқ, сепсис. I-II даражали септик шок” дастлабки ташхиси қўйилиб, зудлик билан реанимация бўлимига ётқизилган. Шундан сўнг навбатчи бригада акушер-гинекологлари ҳамда анестезиолог-реаниматолог томонидан барча зарур реанимацион муолажалар амалга оширишга киришилган.

Дастлаб икки томонлама периферик вена, кейинчалик марказий вена катетерланиб, марказий веноз босим паст бўлганлиги учун шокка қарши, юрак-қон томир, нафас олиш тизимини қўллаб-қувватловчи тезкор чора-тадбирлар ўтказилган.

Шунингдек, бемор ўпканинг сунъий вентиляциясига ўтказилган. Бироқ марказий вена орқали бажарилган массив инфузион муолажалар ва жадал реанимацион терапияга қарамай, унинг гемодинамикаси тикланмаган.

Оқибатда 2023 йил 14 июль соат 07:30 да беморда клиник ўлим ҳолати қайд этилди. Навбатчи анестезиолог-реаниматолог шифокорлар томонидан юрак-ўпка реанимацияси 40 дақиқа давомида олиб борилди, лекин юрак фаолияти тикланмади. Оқибатда соат 08:10 да беморда биологик ўлим кузатилди.

Ушбу ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️ССВ: “Тез ёрдам”нинг 4 та филиалида янги “103 Med-data” автоматлаштирилган бошқарув тизими жорий этилди

🏥 Бугун тиббиёт соҳасини рақамли технологияларсиз тасаввур этиб бўлмайди. Айниқса, ҳар бир сония қадри олтинга тенг бўлган тез тиббий ёрдам хизматида бунинг аҳамиятини ортиқча таърифлашга ҳожат йўқ.

🖥 Шу боисдан айни пайтда соҳа амалиётига замонавий ахборот-коммуникация воситаларини кенг жорий этишга алоҳида эътибор қаратиляпти.

🚑 Хусусан, “Тез тиббий ёрдамнинг 2022 – 2023 йиллардаги чора-тадбирлар стратегияси”га кўра, жорий йилнинг ўтган 6 ойи давомида Республика тез тиббий ёрдам маркази ҳудудий филиаллари энг сўнгги русумдаги моноблок, монитор, IP телефон, коммутатор ва сервер шкаф каби замонавий ахборот-коммуникация воситалари билан таъминланди.

💻— Қолаверса, бу йил Тошкент шаҳар тажрибасига асосан Андижон, Самарқанд, Жиззах ва Сурхондарё ҳудудий филиалларида тез тиббий ёрдам хизматининг “103 Med-data” автоматлаштирилган бошқарув тизими жорий этилди, — дейди Республика тез тиббий ёрдам маркази директори Абдувоитжон Гафуров. Фарғона, Бухоро ва Тошкент вилояти филиалларида эса ушбу амалиёт тест-синов режимида фаолият юритяпти.

♻️ Мазкур тизимнинг афзаллиги шундаки, у орқали қўнғироқларни қабул қилиш, хизмат кўрсатиш ва рўйхатдан ўтказишни самарали бошқариш мумкин.

📍Шунингдек:

тез тиббий ёрдам автомашиналарини бошқаришни мониторинг қилиш ва оптималлаштириш;

диспетчерлик хизматини реал вақтда бошқариш, таҳлил, маълумотнома ва ҳисоботларни автоматик яратиш;

ягона маълумотлар базасини шакллантириш;

қўнғироқларни тезкор рўйхатдан ўтказиш ва бемор ҳақида маълумот олиш;

ҳисобот ҳужжатларини яратиш ва кўриш
имкони мавжуд.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўқитувчилик касби шарафли. Меҳнати эса машаққатли. Ҳар жиҳатдан соғлом авлодни тарбиялаш учун, аввало, бу соҳа вакилларининг ўзи соғлом бўлиши керак!

Ҳозир шу хусусда қайғуришнинг айни фурсати. Чунки педагогларимиз меҳнат таътилида. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ана шу имкониятдан фойдаланиб, мамлакатимиз бўйлаб “Ўқитувчи ва мураббийлар саломатлиги ойлиги” акциясини ўтказмоқда.

Бу эзгу ташаббус Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида фаолият кўрсатаётган бир гуруҳ таълим-тарбия тизими заҳматкашларини ҳам бепул тиббий кўриклар учун жамлади...

ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада ушбу жараён тафсилотлари ҳақида сўз юритилади.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Ўқишни кўчириш бўйича ариза топшириш бошланди

Бугун, 15 июль кунидан бошлаб Олий таълим муассаларида ўқишни кўчириш жараёнлари бошланди.

Ўқишни кўчириш учун аризалар жорий йилнинг 5 августига қадар давом этади.

Аризалар қуйидаги 2 та платформа орқали қабул қилинади:

transfer.edu.uz – давлат ОТМнинг биридан бошқасига;

my.uzbmb.uz – хорижий мамлакатларда ёки республикада фаолият юритаётган хорижий ва нодавлат ОТМдан давлат ОТМларига.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистондаги бир ОТМдан бошқасига кўчириш учун фақат 2 та тоифа талабаларга рухсат бор:

Талаба турмушга чиқса, турмуш ўртоғининг яшаш жойидаги ОТМга;

Давлат хизматчисининг иш жойи ўзгарганда фарзанди ёки турмуш ўртоғи тегишли раҳбар тавсияномаси билан ўқишини кўчириши мумкин.

Шунингдек, Ўзбекистоннинг ўзидаги хорижий ва хусусий ОТМ талабалари ҳам давлат ОТМига ўтиш учун имтиҳон топширади.

Ўтиш баллини тўплолмаганлар “супер-контракт” билан қабул қилиниши мумкин.

Абитуриентларга ўқишга киришда бериладиган имтиёзлар “перевод”чилар учун амал қилмайди.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 7 мартда имзоланган "Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонида мутахассислиги бўйича камида 5 йил меҳнат стажига эга, лекин олий маълумотга эга бўлмаган 500 нафар хотин-қиз ҳар йили бакалавриат таълим йўналишларига умумий қабул параметрларидан ташқари алоҳида тест синовлари натижаларига мувофиқ тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиниши белгиланган эди.

2023/2024 ўқув йилида ушбу 500 нафар хотин-қиз учун ажратилган қабул параметрларининг олий таълим муассасалари кесимидаги тақсимоти эълон қилинган бўлиб, улар орасида Cоғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги тиббиёт олий ўқув юртлари ҳам бор.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram