Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
123K subscribers
6.93K photos
2.71K videos
47 files
10.6K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.iss.one/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
Пойтахтимизда “Янги Ўзбекистон: тараққиёт, инновация ва маърифат” мавзусида халқаро шериклик ташаббуслари ҳафталиги бўлиб ўтмоқда.

Мазкур мулоқотларда иштирок этиш учун тиббиёт соҳаси бўйича дунёнинг бир гуруҳ етакчи мутахассислари — АҚШ Касалликларни таҳлил қилиш маркази (СDA) бошқаруви директори Хоми Разави, Корея Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Глобал соғлиқни сақлаш бўйича элчиси Чои Жае Вук, Ҳиндистон онкологлар ассоциацияси Президенти, Бутунжаҳон саратонга қарши иттифоқи (УИСС) экспертлар кенгаши аъзоси Динеш Пендхаркард, “Исроил тиббиёт маркази” асосчиси Ярон Гойхман ва бошқа нуфузли меҳмонлар юртимизга ташриф буюрган.

Бугун “Hilton” меҳмонхонасида ҳафталик доирасида мазкур хорижий экспертлар иштирокида Янги Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими трансформациясига бағишланган халқаро анжуман бошланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ташкил этилган тадбир аввалида вазир Амрилло Иноятов маъруза қилди.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
#Онлайн

Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов ўз маърузасида қайд этганидек, юртимиз соғлиқни сақлаш тизими трансформация қилинмоқда. Тиббиётни халққа янада яқинлаштириш чоралари кўриляпти.

Вазир тиббиётнинг қатор йўналишлари бўйича эришилган ютуқлар ҳақида сўз юритиш баробарида, айни вақтда ҳукумат кафолати остида умумий қиймати 877 млн. АҚШ долларини ташкил этувчи 11 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилаётгани ҳақида тўхталди.

Хорижий инвесторларга тақдим этилган имтиёзларнинг маҳаллий тадбиркорларга берилган имтиёзлар билан бир хиллиги ҳамда бу борада қулай ва манфаатли шароитлар яратилгани улар орасида Ўзбекистонга бўлган қизиқишни ошираётгани айтилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
#Онлайн

Амиран Ревишвили,
В. Вишневский номидаги Миллий жарроҳлик илмий тадқиқот маркази директори, Россия аритмологлар илмий жамияти президенти:

— Энг аввало, шу йил июнь ойида Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон–Россия тиббиёт форуми юксак савияда ташкил этилгани ва самарали ўтганини эътироф этмоқчиман.

В. Вишневский номидаги жарроҳлик марказимиз ва Ўзбекистонни узоқ йиллик тарих боғлаб туради. Ҳозирги кунда юрак-қон томир тизими касалликлари соғлиқни сақлаш соҳасидаги долзарб муаммолардан ҳисобланади.

Бугунги тақдимотим ушбу турдаги хасталикларни замонавий усуллар асосида даволаш йўлларига бағишланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
#Онлайн

Хоми Разави,
АҚШ Касалликларни таҳлил қилиш маркази (СDA) бошқаруви директори:

— 2020 йилдан буён Ўзбекистонда гепатит С ни аниқлашга қаратилган бепул тиббий кўриклар қамрови ортиб бормоқда.

Биз ўзбекистонлик ҳамкасбларимиз билан бирга юртингизда бу хасталикни бартараф этиш дастурини ишлаб чиққанмиз. Ушбу дастур қатор муҳим чора-тадбирларни ўз ичига олади. Қувонарлиси, Ўзбекистон гепатитни бартараф этиш бўйича дадил қадамларни қўймоқда.

Бу борадаги ишлар самарадорлигини янада ошириш учун шифокорларни ўқитиш ва уларнинг малакасини оширишга алоҳида эътибор қаратиш лозим.

Ишончим  комилки, шундай саъй-ҳаракатлар натижасида яқин келажакда Ўзбекистон гепатитни тўлиқ бартараф этган мамлакатга айланади.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Янги Ўзбекистон: тараққиёт, инновация ва маърифат” мавзусидаги халқаро шериклик ташаббуслари ҳафталиги доирасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан хорижий экспертлар иштирокида ташкил этилган нуфузли анжуман қизғин давом этмоқда...

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️Ўқишни кўчириш бўйича ўтиш баллари тасдиқланди

📊 2023/2024 ўқув йилида хорижий давлатлардаги олий таълим муассасалари, республикамизда фаолият юритаётган нодавлат ва хорижий (филиаллар) олий таълим муассасаларидан давлат олий таълим муассасаларига ўқишни кўчириш учун ўтиш баллари тасдиқланди.

🔎 Ушбу ўтиш баллари жорий йилда ҳам тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идораларнинг таклифлари асосида шакллантирилди.

👆 Юқоридаги сурат орқали соҳалар кесимида ўтиш баллари билан танишишингиз мумкин.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Maqsadli_Kvota_SSV-2023 Lot.pdf
539.1 KB
⚡️Тезкор хабар!

❗️Соғлиқни сақлаш соҳасида мақсадли қабул параметрлари эълон қилинди

2023/2024 ўқув йилида республика олий таълим муассасалари бакалавриатининг кундузги таълим шакли бўйича давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрлари тасдиқланди.

Ундан давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида соғлиқни сақлаш соҳасида олий маълумотли кадрларга эҳтиёж юқори бўлган ҳудудлар учун мақсадли қабул параметрлари ҳам ўрин олган.

Юқоридаги жадвалда соғлиқни сақлаш йўналишида мақсадли қабул тақсимоти таълим йўналишлари, шунингдек, туман ва шаҳарлар кесимида берилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Пойтахтимиздаги “Hilton” меҳмонхонасида “Янги Ўзбекистон: тараққиёт, инновация ва маърифат” мавзусида халқаро шериклик ташаббуслари ҳафталиги доирасида мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизими трансформациясига бағишланган анжуман бўлиб ўтди.

Унда:
📌 АҚШ Касалликларни таҳлил қилиш маркази,
📌 Ҳиндистон онкологлар ассоциацияси,
📌Бутунжаҳон саратонга қарши иттифоқи (УИСС) экспертлар кенгаши,
📌 Тошкентдаги Исроил тиббиёт маркази,
📌В. Вишневский номидаги Миллий жарроҳлик илмий тадқиқот маркази,
📌Академик В.И.Шумаков номидаги трансплантология ва сунъий органлар миллий тадқиқот маркази,
📌Туркиянинг бир томонлама биопортал эндоскопик умуртқа поғонаси жарроҳлиги жамияти
каби нуфузли тиббиёт муассасаларининг мутасадди раҳбарлари иштирок этди.

ССВ Матбуот хизматининг юқоридаги видеолавҳасида шу ҳақда сўз боради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏥 Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт марказида дунёнинг камдан кам мамлакатларида бажариладиган ноёб жарроҳлик амалиёти ўтказилди.

🔬 58 ёшли фуқаронинг буйрагида ҳосил бўлган хавфли ўсимта унинг юрак-қон томир тизимигача етиб борган. Беморни бу оғир дарддан халос қилиш учун бир йўла унинг ҳам кўкрак қафаси, ҳам қорин бўшлиғида юқори технологик мураккаб операция амалга оширилди.

🔎 Шу боис жарроҳлик хонасида бир пайтнинг ўзида икки бригада — Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Мирзағолиб Тиллашайхов бошчилигидаги онкоурологлар ҳамда тиббиёт фанлари доктори Алишер Мелиқулов раҳбарлигидаги етакчи кардиохирурглар жамоаси иш олиб борди...

❗️“O‘zbekiston 24” телеканалида намойиш этилган юқоридаги видеолавҳа ушбу жараён тафсилотларига бағишланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️ЖССТ: Тоза ичимлик суви тақчиллиги йилига 1,4 миллион кишининг ўлимига сабаб бўлмоқда

🚰 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг янги ҳисоботига кўра, Ер юзи аҳолисининг ярми ҳанузгача тоза ичимлик суви, санитария ва гигиена воситаларидан етарли даражада фойдаланиш имкониятига эга эмас.

📊 Бу муаммо йилига камида 1,4 миллион кишининг ўлимига сабаб бўлмоқда. Хусусан, худди шу омил туфайли келиб чиққан диарея хасталиклари туфайли 2019 йилда 1 миллиондан ортиқ киши ҳаётдан кўз юмган.

🔬 Иккинчи ўринни шахсий гигиенага риоя қилмаслик натижасида келиб чиққан ўткир респиратор инфекциялар эгаллайди. Бу эса ўша йили 356 минг кишининг ўлимига сабаб бўлган.

📈 Шунингдек, баъзи минтақаларда ичимлик суви, санитария ва гигиена воситалари тақчиллиги беш ёшгача бўлган 395 минг нафар ўғил-қизнинг вафотига олиб келди.

🔎 Таҳлилларга кўра, қайд этилган ўлим ҳолатларининг тўртдан уч қисми Африка ва Жануби-Шарқий Осиё мамлакатлари ҳиссасига тўғри келади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шу кунларда жаҳоннинг қатор мамлакатларидан келган тиббиёт соҳаси бўйича етакчи хорижий экспертлар, хусусан, халқаро ташкилотлар, нуфузли клиникалар, дунё рейтингда етакчи ўринда турган олий ўқув юртлари вакиллари пойтахтимизда жам бўлган.

Улар иштирокида мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизими трансформацияси ва замонавий тиббиёт тизими ривожига бағишлаб ўтказилаётган халқаро тадбир бошланиш арафасида.

ССВ Матбуот хизмати ушбу анжуман тафсилотларини онлайн ёритиб боради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
#онлайн

Нуфузли тадбир бошланди. Унда АҚШ Касалликларни таҳлил қилиш маркази (СDA) бошқаруви директори Хоми Разави, Корея Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Глобал соғлиқни сақлаш бўйича элчиси Чои Жае Вук, Ҳиндистон онкологлар ассоциацияси Президенти, Бутунжаҳон саратонга қарши иттифоқи (УИСС) экспертлар кенгаши аъзоси Динеш Пендхаркард, “Исроил тиббиёт маркази” асосчиси Ярон Гойхман ва бошқа нуфузли меҳмонлар иштирок этмоқда.

Анжуман аввалида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов “Янги Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимининг трансформацияси, замонавий тиббиёт тизимининг ривожи: глобал ва миллий тенденциялар” мавзуида маъруза қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
#онлайн

Вазир ўз маърузасида айтиб ўтганидек, охирги йилларда тиббиётнинг бирламчи бўғинидаги муассасалар моддий-техник базаси бутунлай янгиланиб, соҳа ходимлари салоҳияти ошиб бормоқда.

Биргина 2022 йилда 136 та поликлиника ва 1300 та маҳалла тиббиёт пункти ташкил этилиб, улар сони 3522 тага етказилди. Натижада 4,5 млн. нафар аҳолига бирламчи тиббиёт яқинлаштирилди.

Шунингдек, ихтисослашган тиббий хизмат халқаро стандартлар асосида такомиллаштирилиб, Ўзбекистоннинг 14 та маъмурий ҳудудида 23 та ихтисослаштирилган марказлар филиаллари ташкил этилди.

Натижада буйрак ва жигар кўчириб ўтказиш каби юқори технологик операциялар вилоят ва ҳатто туман даражасида ҳам муваффақиятли бажарилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
#онлайн

❗️ССВ: Тизимда 11 та инвестиция лойиҳаси рўёбга чиқарилмоқда

Амрилло Иноятов,
Соғлиқни сақлаш вазири:

— Айни вақтда Ҳукумат кафолати остида умумий қиймати 877 млн. долларни ташкил этувчи 11 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда. Германиянинг КfW банки иштирокидаги қиймати 45,0 млн. еврога тенг “Соғлиқни сақлаш тизимида рақамли технологияларни жорий этиш” лойиҳаси — шулардан бири.

Шунингдек, Кореянинг "EDCF" жамғармаси иштирокида умумий қиймати қарийб 400 млн. долларлик 4 та йирик лойиҳа рўёбга чиқариляпти. Улар:

📌 “Катталар учун замонавий кўп тармоқли тиббиёт марказини барпо этиш”;
📌 "Ҳудудий тиббиёт муассасаларини тиббий жиҳозлар билан таъминлаш";
📌 "Миллий онкология марказини ташкил этиш";
📌 Тошкент шаҳрида Корея тиббиёт олий ўқув юрти фаолиятини йўлга қўйиш"
лойиҳаларидир.

Бундан ташқари, Ислом Тараққиёт банки иштирокида қиймати 80,0 млн. долларлик “Ўзбекистон Республикаси онкология хизмати муассасаларини замонавий юқори технологияли ускуналар билан жиҳозлаш (2-босқич)” лойиҳаси;

Қиймати 80,0 млн. долларга тенг Марказий Осиёда ягона бўлган 8 қаватли, 650 ўринли ва 500 қатновга мўлжалланган маслаҳат поликлиникасидан иборат Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг янги биноси лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
#онлайн

Сергей Готье,
Россия Фанлар академияси академиги, Россия соғлиқни сақлаш вазирлигининг академик В.Шумаков номидаги трансплантология ва сунъий органлар миллий тиббиёт тадқиқот маркази директори:

— Россиянинг Ўзбекистон билан тиббиёт соҳасидаги ҳамкорлиги узоқ тарихга эга. Сўнгги йилларда трансплантология йўналишида ҳам қатор ютуқларга эришдик. 

Хусусан, Россия шифокорлари ўзбекистонлик ҳамкасбларига бу турдаги жарроҳлик амалиётларини ўтказишда яқиндан кўмак бермоқда. Биргаликда мамлакатингизнинг бир қанча ҳудудларида трансплантология марказлари очишни режалаштирганмиз.

Яқинда Самарқандда ўтказилган Ўзбекистон-Россия тиббиёт форуми доирасида юртингиз шифокорларини мазкур йўналишда ўқитиш ва биргаликда инсон тана аъзоларини трансплантация қилиш бўйича қатор келишувларга эришган эдик.

Шубҳасиз, ушбу келишувлар давлатларимиз ўртасидаги тиббиёт соҳаси бўйича икки томонлама ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
#онлайн

Ярон Гойхман,
“Исроил тиббиёт маркази” асосчиси:

— Тиббиётнинг генетика йўналиши соғлом генофонд шаклланишида жуда муҳим ўрин тутади. Ўзбекистонда сўнгги йилларда бу соҳага алоҳида эътибор қаратилаётганини эътироф этиш лозим.

Масалан, шу йил май ойида Соғлиқни сақлаш вазирлиги делегациясининг АҚШга ташрифи доирасида Гарвард геномика маркази билан тиббий генетика бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.

Келажакда Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон геном кенгаши ва Геном тадқиқотлар миллий институтини ташкил этишни мақсад қилганмиз.

Бу, мазкур йўналишда малакали кадрлар тайёрлаш ва ушбу соҳа ривожини янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Халқаро экспертлар иштирокида ўтган мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизими трансформацияси ва замонавий тиббиёт тизими ривожига бағишланган халқаро тадбирдан фотолавҳалар.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram