Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
123K subscribers
6.93K photos
2.72K videos
47 files
10.6K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.iss.one/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
Хирургия марказининг жажжи беморларига совғалар улашилди

Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази мамлакатизнинг хирургия йўналишида таянч муассасалардан.

Бу ерда 350 дан зиёд турдаги кам инвазив юқори технологик операциялар ўтказилади. Улардан 230 таси ноёб амалиётлар турига киради. Булар орасидан болаларда ўтказилаётган ноёб амалиётлар ҳам ўрин олган.

Жорий йил давомида Президентимиз ташаббуси билан давлат томонидан бепул операция қилинаётган туғма юрак нуқсони билан туғилган 2000 нафар боланинг 500 нафари ушбу марказда шифо тапаётгани ҳам бунинг исботи.

Бугун Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан муассасада даволанаётган болажонларнинг қалбига қувонч улашилди. Уларга марказ раҳбарияти томонидан эсдалик совғалар ва ўқув қуроллари туҳфа қилинди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏢 Президентимизнинг тегишли қарори билан юртимиз ҳудудларида 46 та туманлараро перинатал марказ ташкил этилиши белгиланган.

Бугун улар қаторига Қибрай, Зангиота ва Тошкент туманлари аҳолиси учун хизмат кўрсатадиган янги туманлараро перинатал марказ ҳам қўшилди.

📹 Мазкур замонавий муассасанинг имкониятлари билан ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган ушбу видеолавҳа орқали танишасиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
ССВ: Вазир Гематология марказида даволанаётган бемор болажонларни байрам билан қутлади

Болалар — ҳаёт давомчилари, келажак эгалари. Бинобарин, уларни асраб-авайлаш, соғлом вояга етказиш ҳар бир давлат олдидаги юксак масъулиятдир.

Қувонарлиси, юртимизда ёш авлод айнан ана шундай меҳр-эътибор ва ғамхўрлик оғушида улғаймоқда.

Бугун Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан пойтахтимиздаги Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси илмий-амалий марказида бўлиб, бу ерда даволанаётган жажжи беморлар ҳолидан хабар олди.

Вазир болажонлар ва уларнинг ота-оналарини байрам билан қутлар экан, юртимиздаги ҳеч бир ўғил-қиз эътибор ва ғамхўрликдан четда қолмаслигини таъкидлаб, уларга тезроқ соғайиб кетишлари ва ўз оилалари бағрига қайтишларини тилади. Шундан сўнг болажонларга байрам совғалари ва давлат томонидан ажратилган зарур дори воситалари топширилди.

Маълумот ўрнида Президентимизнинг 2021 йил 27 майдаги тегишли қарорига мувофиқ юртимизда болалар гематологияси ва онкологияси соҳаси катталар шифохонасидан ажратилиб, алоҳида марказга айлантирилди. Муассасанинг янги биносида шифо ўринлари сони 180 тага етказилди.

Айни пайтда марказда бемор болажонлар ва уларнинг ота-оналари учун алоҳида шарт-шароитлар яратилган.

Қолаверса, бу ерда госпитал турдаги “Меҳрли мактаб” ташкил этилган бўлиб, унда умумий ўрта таълим билан бир қаторда мактабгача таълим дастури бўйича ҳам билим берилади. Мактабда бир йилда 1000 нафаргача бола даволаниш билан бир вақтда таълим олиши ва қизиқарли машғулотларда қатнашиши мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️ЖССТ: Сигарет тутуни ҳар тўрт сонияда бир кишининг ҳаётига нуқта қўймоқда

🌍 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти кейинги пайтларда сайёрамиз аҳолисини бежиз кашандалик оқибатларидан такрор-такрор огоҳ этаётгани йўқ.

📊 Чунки ҳозир Ер юзида яшовчи 8 миллиард одамнинг 1 миллиард нафардан зиёди — тамаки истеъмол қилувчилар. Улар чекаётган йиллик сигарет миқдори 5 триллион донадан ортади.

📉 Аслида бу — камайиш тенденцияси. Чунки 2000 йилда ўн беш ва ундан катта ёшдаги дунё аҳолисининг учдан бир қисми чекувчи қатламни ташкил этган. Ҳукуматлар томонидан кўрилган чеклов чоралари, тамаки маҳсулотларига жорий этилган юқори солиқлар туфайли мазкур кўрсаткич бешдан бир қисмга озайди.

📈 Аммо ҳозирги статистика ҳам ўта хавотирли. ЖССТ маълумотларига кўра, айни пайтда энг кўп чекувчилар Хитойда яшайди: 1,4 миллиард одамдан деярли 300 миллион нафари тамаки маҳсулотлари истеъмол қилади.

🚬 Аҳоли сонига нисбатан чекувчилар улуши борасида энг юқори фоизга эга мамлакат Индонезиядир. Бу ерда 15 ва ундан катта ёшдагиларнинг 62,7 фоизи тамаки тутунига тутқин инсонлар. Умуман, бугун жаҳон бўйлаб чекувчиларнинг 80 фоизи паст ва ўрта даромадли давлатлар ҳиссасига тўғри келмоқда.

Ваҳоланки, кашандалик олдини олиш мумкин бўлган ўлим ҳолатларининг биринчи сабаби. Дунёда ҳар 4 сонияда бир киши чекиш оқибатида ҳаётдан кўз юммоқда.

🩺 "Nature" илмий нашрида чоп этилган тадқиқотда ёзилишича, XX асрда 100 миллионга яқин одам бу иллат қурбонига айланган. Мазкур рақамлар ўша мудҳиш Иккинчи Жаҳон уруши пайтида вафот этганлар сонидан ҳам бирмунча зиёд.

🩻 XXI асрнинг биринчи ярмида чекиш туфайли яна 450 миллион одам ўлиши тахмин қилиняпти. Бунинг энг кенг тарқалган сабаблари саратон, юрак хуружи, инсульт ва сурункали обструктив ўпка касалликларидир.

♨️ Қолаверса, сигаретнинг атроф-муҳитга ҳам зиёни катта. Уларни ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш йилига 84 миллион тонна карбонат ангидрид (CО2) ҳосил бўлишига олиб келади.

🔎 Бундан ташқари, ҳар йили 1 миллион тоннага яқин сигарет қолдиқлари ташлаб юборилади ва уларнинг фильтрлари биологик парчаланмайди. Шунингдек, тамаки етиштириш йилига 22 миллиард тонна сув сарфига, сигарет ишлаб чиқариш эса 25 миллион тонна чиқинди ҳосил қилинишига сабаб бўлади.

‼️ Шу боис, дунё афкор оммаси бу иллатдан халос бўлишнинг энг оқилона йўли битта, деган хулосада. Чекишни ташлаш!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️ССВ: Хатирчи туманида янги гемодиализ маркази фойдаланишга топширилди

Юртимиз соғлиқни сақлаш соҳасидаги барча янгиланишлар халқимизни рози қилишга қаратилган. Айниқса, олис ва чекка ҳудудларда яшаётган аҳоли саломатлигини асраш, сурункали хасталикларга чалинган беморларни ихтисослашган тиббий хизмат билан қамраб олишга жиддий эътибор бериляпти.

Бугун Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов хизмат сафари билан Навоий вилоятида бўлиб, ҳудудда янгидан барпо этилган тиббиёт муассасалари фаолияти билан танишди.

Вазир дастлаб вилоят ҳокими Нормат Турсунов ҳамроҳлигида Хатирчи туманида бунёд этилган Гемодиализ маркази филиалининг очилишида иштирок этиб, бу ерда беморлар учун яратилган шароитларни кўздан кечирди.

Таъкидлаш лозимки, айни пайтда вилоятда 98 нафар гемодиализга муҳтож беморлар бўлиб, бугунгача уларга 3 та — Навоий, Зарафшон шаҳарлари ва Қизилтепа туманидаги марказларда тиббий хизмат кўрсатилган. Шароит йўқлиги боис Хатирчи туманидаги 16 нафар бемор 80 км. йўл босиб, муолажаларни Навоий шаҳрида олишига тўғри келган.

Эндиликда бунга ҳожат қолмади. Туманда янги гемодиализ маркази филиалининг фойдаланишга топширилиши ҳудудда яшовчи беморларнинг узоғини яқин қилиб, турли оворгарчиликларга чек қўйди.

Бунинг учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ушбу марказ 1,2 млрд. сўм қийматидаги 3 та гемодиализ аппарати, сув тозалаш ускунаси ва миксер билан жиҳозланди.

Шунингдек, туман ҳокимлиги томонидан филиал биносини таъмирлаш учун 500 млн. сўм миқдорида маблағ ажратилди.

Маълумот ўрнида айтиш лозимки, 2018 йилгача вилоятда диализ фильтрлари 4-5 марта ишлатилиб, сеанслар 1,5-2 соат давом этган. Баъзан эса навбатлар тунги пайтларга ҳам тўғри келган.

Бугунга келиб, ҳудудда тасдиқланган стандарт асосида беморларнинг тўлиқ 4 соат давомида муолажа олишига имкон яратилди. Қолаверса, гемодиализга муҳтож аҳоли 7 турдаги дори воситалари — В гуруҳ (В1,В6, В12) ва С витаминлари, темир, эритропоэтин препаратлари, оқсил моддалари ҳамда аминокислоталар, гепарин) билан бепул таъминланмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
ССВ: Вазир Хатирчида туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари маркази қурилиши билан танишди

Қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари — дунё тиббиётининг энг долзарб муаммоларидан бири. Афсуски, бу хасталиклар юртдошларимиз ўртасида ҳам ногиронлик сабаблари бўйича энг юқори ўринни эгаллайди.

Шуни инобатга олган ҳолда, Президентимизнинг 2020 йил 2 июлдаги тегишли қарорига кўра, мамлакатимизда Жаҳон банки билан ҳамкорлик дастури доирасида ҳудудий тиббиёт бирлашмалари таркибида туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказларини босқичма-босқич ташкил этиш бошланган эди.

Cоғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов Навоийга хизмат сафари давомида вилоят хокими Нормат Турсунов ҳамроҳлигида Хатирчи туманида барпо этилаётган ана шундай муассасанинг қурилиш-таъмирлаш ишлари билан танишди.

Мазкур марказни бунёд этишга "Open budjet" дастуридан 1,2 млрд. сўм ва маҳаллий бюджетдан 700 млн. сўм ажратилган.

А.Иноятов муассаса қурилиши билан танишар экан, бино ишга тушгач, вазирлик томонидан 1 млн. АҚШ доллари қийматидаги кўп кесимли компьютерли томограф, рақамли стационар ва портатив рентген, стационар ҳамда портатив ультратовуш аппаратлари каби 34 турдаги юқори технологик тиббий ускуналар етказиб берилишини маълум қилди.

Шунингдек, худди шундай марказ Қизилтепа туманида ҳам ташкил этилиб, вазирлик томонидан тўлиқ жиҳозланиши таъкидланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 🇷🇺 Шу йил 3-4 июнь кунлари дунё сайқали — гўзал Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон – Россия соғлиқни сақлаш халқаро форуми бўлиб ўтади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 🇷🇺 3-4 июня этого года в древнем и прекрасном городе Самарканде пройдет Узбекско-российский международный медицинский форум.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
ССВ: Навоийда вазирлик Ҳайъат йиғилиши бошланди. Унда қандай масалалар муҳокама этилмоқда?

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг навбатдаги Ҳайъат йиғилиши бошланди. Бу галги мажлис сайёр шаклда, онлайн ва оффлайн тарзда Навоий вилоятида ўтказилмоқда.

Унда вазирлик марказий аппарати ходимлари, ихтисослаштирилган марказлар ва тиббиёт олий ўқув юртлари раҳбарлари, шунингдек жойлардаги студиялардан барча ҳудудий бошқармалар ҳамда туман тиббиёт бирлашмалари масъуллари иштирок этяпти.

Йиғилишни Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов очиб берди.

Шундан сўнг кун тартибидаги асосий масалалар муҳокамаси Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятовнинг Навоий вилоятида тиббиёт соҳасини трансформация қилишга бағишланган маърузаси билан давом этди.

Унда қайд этилганидек, кейинги йилларда бевосита Президентимиз саъй-ҳаракати билан малакали тиббий хизмат халққа янада яқинлашмоқда. Барча аҳоли қатламининг бундай имкониятдан тўлиқ баҳраманд бўлиши чоралари кўриляпти.

Хусусан, шу йил апрель ойида 2 минг нафар туғма юрак нуқсони бор бола ва 1600 нафар имтиёзли тоифага кирмаган, лекин моддий имконияти чекланган беморда юқори технологик операциялар ўтказиш мақсадида давлатимиз томонидан 90 млрд. сўм маблағ ажратилди.

Натижада биргина Навоий вилоятида 145 нафар юрак туғма нуқсони бўлган ўғил-қиз ҳамда 74 нафар эҳтиёжманд бемор 1,6 млрд. сўм йўналтирилган мураккаб операциялар орқали саломатлигини тиклайдиган бўлди. Ҳозиргача 54 нафар катталар ва 25 нафар болада юқори технологик операциялар муваффақиятли бажарилди.

Май ойи бошида вазирлик махсус ишчи гуруҳи ўрганишлари натижасида бир қатор масалалар жойида ҳал этилди. Масалан, 2022 йил октябрь ойида Навоий шаҳридаги “Ёшлик” ўйингоҳида ташкил этилган COVID марказидан Навоий вилоят перинатал марказига кўчирилган кислород станцияси 6 ой давомида маълум сабабларга кўра ишламаган ва оқибатда шу кунгача тиббий эҳтиёж учун зарур кислород сотиб олинган.

Носоз станция қайта ишга туширилгач, йилига 10 800 та кислород баллонига 594 млн. сўм маблағ сарфланишининг олди олинди ва бу пуллар дори-дармон сотиб олишга йўналтириладиган бўлди.

Шунингдек, Хатирчи туманида Гемодиализ маркази филиалининг очилиши натижасида 16 нафар беморнинг ўзи яшаб турган ҳудудда муолажа олиши учун имконият яратилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️ССВ: Навоий вилояти ҳокими ва НКМК раҳбари “Соғлиқни сақлаш аълочиси” бўлди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ҳайъат йиғилишида Навоий вилоятида аҳоли саломатлигини асраш, тиббиёт тизимини бугунги кун талаблари даражасида ривожлантириш ва соҳа муассасалари моддий-техника базасини мустаҳкамлашдаги салмоқли ҳиссаси учун:

Турсунов Нормат Тулқунович — Навоий вилояти ҳокими;

Санақулов Қувондиқ Санақулович — Навоий кон-металлургия комбинати бош директори, сенатор “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Мукофотларни вазир А.Иноятов тантанали топширди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️ССВ: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Навоий вилояти филиалига янги директор тайинланди

Навоий шаҳрида вазирликнинг навбатдаги Ҳайъат йиғилиши давом этмоқда.

Қайд этилганидек, вилоятда соғлиқни сақлаш соҳаси бўйича ўз ечимини кутаётган муаммолар ҳам кам эмас. Ўз навбатида, бундай хато ва камчиликларга ўз вақтида эътибор қаратмаган раҳбарлар бор.

Шуларни инобатга олиб, ишчи гуруҳ ўрганишлари хулосалари асосида ҳудудда онкоскрининг дастурларини талаб даражасида ташкил этмаганлиги сабабли Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Навоий вилояти филиали директори Э.Ўринов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Шунингдек, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Навоий вилояти филиали директори Ю.Маликов ўрнига Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бўлим бошлиғи Баҳром Жалолов раҳбар этиб тайинланди.

Бундан ташқари, бирламчи тизим фаолиятида йўл қўйган камчиликлари, туман даражасида режалаштирилган янги даволаш ва диагностика усулларини татбиқ қилишдаги сансалорлиги учун Конимех, Кармана ва Нурота туманлари тиббиёт бирлашмалари раҳбарларига интизомий жазо чораси қўлланиладиган бўлди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️ССВ: Энди ҳамширалар ҳам малака ошириш учун чет элга юборилади

Амрилло Иноятов,
Соғлиқни сақлаш вазири:


— Навоий вилояти соғлиқни сақлаш тизимида аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш, ҳудудда тиббиётни трансформация қилиш учун йил якунигача амалга ошириладиган вазифаларни белгилаб олишимиз керак.

Биринчи муаммо кадрлар масаласи. Ҳозир Навоий вилоятида 400 га яқин шифокор етишмайди.

Шу сабабли, бу ерда Бухоро тиббиёт институти филиалини ташкил қилиш тўғрисидаги ташаббусимизни қўллаб-қувватлайсизлар, деб ўйлайман.

Бундан ташқари, жорий йилда вилоятдан 150 нафар шифокор чет элга малака оширишга юборилади.

Яна бир янгилик: шу йилдан илк бор ҳамширалар ҳам чет элда билим ва тажриба ошириш имконига эга бўлади. Хусусан, Навоий вилоятидан 20 нафар реанимация ва анестезиология, жарроҳлик амалиётлари ҳамшираси Туркияга, шунингдек, 20 нафар патронаж ҳамшираси бу йўналишда илғор бўлган хорижий давлатларга жўнатилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️ССВ: Навоийдаги тиббиёт муассасалари 8,5 млн. долларлик тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланади

Ҳайъат йиғилишида таъкидланганидек, Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказларида бажарилаётган даволаш ва диагностика амалиётларининг ўртача 90 фоизи вилоят муассасаларида жорий этилган.

"Лекин уларни туман даражасига тушириш учун олдимизда бир қатор долзарб вазифалар турибди, — деди вазир ўз маърузасида. — Бунинг ечими битта: мазкур муассасаларни илғор тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ва кадрлар тайёрлашга алоҳида эътибор қаратишимиз керак".

Айни мақсадда жорий йил якунигача Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан хорижий инвестиция дастурлари доирасида 8,5 млн. долларлик тиббий асбоб-ускуналар жойларга етказиб берилади.

Жумладан, Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт маркази вилоят филиали 2,8 млн. доллар, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ҳудудий филиали 1,6 млн. доллар, Қизилтепа ҳамда Хатирчи туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказлари 2 млн. доллар, 10 та тиббиёт муассасаси 1,1 млн. доллар, бирламчи тизим шифо масканлари 500 минг долларлик тиббий асбоб-ускуналар билан таъминланади.

Навоий вилояти ҳокимлиги томонидан ихтисослаштирилган марказлар филиаллари ва туман тиббиёт бирлашмалари учун 62,3 млрд. сўмлик тиббий асбоб-ускуналарни харид қилиш ҳамда қурилиш-таъмирлаш ишларига маблағ ажратилади.

Бунинг натижасида йил якунигача ҳудуддаги вилоят даволаш-профилактика муассасаларида 95 турдаги, туман, шаҳар шифохоналарида 43-92 турдаги янги муолажа ва диагностика усуллари йўлга қўйилиб, йилига 5 минг нафарга яқин беморларни ўзи яшаб турган ҳудудда соғломлаштириш имконияти яратилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️ТАЙИНЛОВ

Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Ёриқулов Аброр Абдимуминович Навоий вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

1981 йилда туғилган А.Ёриқулов Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг бакалавр ва магистратура босқичларини тамомлаган.

Фаолиятини Навоий вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида врач-хирург сифатида бошлаган. Кейинчалик Зарафшон шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаган.

Тайинловга қадар у Навоий вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси даволаш-профилактика ёрдами ва соғлиқни сақлаш кўрсаткичлари таҳлилини ташкиллаштириш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️ССВ: Бугун кўҳна Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон — Россия халқаро соғлиқни сақлаш форуми бошланади

Шарқ гавҳари дея аталмиш гўзал Самарқанд шаҳри бир ҳафта ўтиб, яна бир йирик анжуманга мезбонлик қилмоқда. 3-4 июнь кунлари ушбу қадимий кентда Ўзбекистон — Россия халқаро соғлиқни сақлаш форуми бўлиб ўтади. Бугун соат 09:30 да “Silk Road Samarkand” мажмуаси “Minyoun” меҳмонхонасида мазкур нуфузли тадбирнинг расмий очилиши бошланади.

Анжуманда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов, Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко, шунингдек дипломатик корпус вакиллари, ҳар икки томоннинг етакчи тиббиёт олий ўқув юртлари ректор ва профессорлари, нуфузли тиббиёт клиникалари, илмий тадқиқот институтлари, ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари, йирик фармацевтика ва тиббиёт компаниялари раҳбарлари иштирок этиши кутилмоқда.

Оммавий ахборот воситалари ходимларини ушбу халқаро анжуманга таклиф этамиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Минздрав: сегодня в древнем городе Самарканде стартует Узбекско-российский международный медицинский форум

Спустя всего неделю жемчужина Востока – город Самарканд принимает у себя еще один крупный международный форум. 3-4 июня в этом древнем городе пройдет Узбекско-российский международный медицинский форум. Сегодня в 9:30 в гостинице Minyoun комплекса Silk Road Samarkand состоится официальное открытие этого престижного мероприятия.

Ожидается, что в работе форума примут участие министр здравоохранения Узбекистана А. Иноятов, министр здравоохранения Российской Федерации М. Мурашко, а также представители дипломатического корпуса, ректоры и профессора ведущих высших медицинских учебных заведений, руководители престижных медицинских клиник, научно-исследовательских институтов, специализированных медицинских центров, крупных фармацевтических и медицинских компаний двух стран.

Приглашаем представителей средств массовой информации на этот международный форум.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#онлайн

Саноқли дақиқалардан сўнг “Silk Road Samarkand” мажмуаси “Minyoun” меҳмонхонасида Ўзбекистон – Россия халқаро соғлиқни сақлаш форуми бошланади.

ССВ Матбуот хизмати ушбу тадбир тафсилотларини онлайн ёритиб боради.
___________________

Через считанные минуты в гостинице Minyoun комплекса Silk Road Samarkand начнется Узбекско-российский международный медицинский форум.

Пресс-служба Министерства здравоохранения будет освещать данное мероприятие в режиме онлайн.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
#онлайн

Нуфузли форум бошланди. Муҳташам залда Ўзбекистон ва Россия соғлиқни сақлаш тизими масъуллари, соҳа компаниялари вакиллари жам бўлган.

Форумни Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов кириш сўзи билан очиб берди.
______________

Престижный форум начал свою работу. В величественном зале собрались ответственные лица сферы здравоохранения Узбекистана и России, представители отраслевых компаний.

Форум вступительной речью открыл министр здравоохранения Республики Узбекистан Амрилло Иноятов.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram