“Ички касалликларни ташхислаш ва даволашда инновацион технологиялар” мавзусида ўтган халқаро терапевтлар анжуманидан фотолавҳалар.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram

❗️ССВ: Дунёнинг етакчи онкологлари Хивадаги нуфузли конференцияда иштирок этмоқда
✅ Хива шаҳрида “Ўсмаларни ташхислаш ва даволашда замонавий технологиялар” мавзусида Ўзбекистон онколог ва радиологларининг XIX конференцияси ўз ишини бошлади.
🌎 Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан ташкил этилган анжуманда маҳаллий мутахассислар билан бир бирга, Ҳиндистон, Корея, Туркия, Миср, Буюк Британия, Россия ва Қирғизистон каби дунёнинг 20 дан зиёд давлатлари вакиллари иштирок этмоқда.
💻 Тадбир аввалида Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов форум меҳмонларини нуфузли анжумандаги иштироки билан онлайн тарзда қутлади.
📈 Таъкидланганидек, сўнгги йилларда дунёда онкологик касалликларга чалиниш ҳолатлари тобора ортиб боряпти. Хасталик йилдан йилга ёшариб, ўлим даражаси юрак-қон томир хасталикларидан кейин 2-ўринда қайд этилган.
📊 Юртимизда ҳам саратон ташхиси қўйилган беморлар сони кам эмас. Шу боис Президентимизнинг онкологик хизматни ривожлантириш бўйича 3 та қарори қабул қилинди. Унга кўра, барча ҳудудлар учун мобил маммографлар харид қилинди.
🧪 Республика онкология марказининг барча филиалларида иммуногистохимиявий лабораториялар ташкил этилиб, улар камерал микроскоп ва реактивлар билан таъминланди. Қолаверса, саратоннинг кечки босқичларида беморларга ёрдам кўрсатиш учун барча филиалларда паллиатив ёрдам бўлимлари ташкил этилди.
🏥 Шунингдек, бундан 5 йил аввал юртимизда атиги 5 та радиотерапевтик мослама мавжуд бўлса, ҳозир уларнинг сони 25 тага етди. Тошкент, Фарғона, Урганч ва Самарқанд шаҳарларида оғир беморларга ёрдам кўрсатишнинг кейинги босқичларида вилоятлараро хоспислар фаолияти йўлга қўйилмоқда.
📌 Бундан ташқари, касалликни эрта босқичда аниқлаш мақсадида кўкрак бези ва бачадон бўйни саратони бўйича мунтазам скрининг текширувлари ўтказиляпти.
🌐 Тадбирда жаҳоннинг етакчи клиникалари илғор тажрибаларини юртимиз онкология хизматига татбиқ этиш, ташхислаш ва даволашнинг замонавий усулларини амалиётда кенг қўллаш муҳим экани қайд этилди.
♻️ Шунингдек, анжуманда маҳаллий ва хориждан келган мутахассислар ўз маърузалари билан иштирок этмоқда. Муҳокама этиладиган долзарб масалалар кўплиги инобатга олиниб, тадбирда 4 та секция ташкил этилди.
❗️Форум ўз ишини эртага ҳам давом эттиради.

❗️Ўзбекистон – Франция: Тиббиёт соҳасидаги ҳамкорлик алоқалари янада мустаҳкамланади
🇺🇿🇫🇷 Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов Франциянинг юртимиздаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Орелия Бушез хоним билан учрашув ўтказди.
Самимий руҳда ўтган мулоқот аввалида мамлакатларимиз ўртасида тиббиёт йўналишидаги ҳамкорлик алоқалари йилдан йилга мустаҳкамланиб бораётгани алоҳида қайд этилди.
Айниқса, Президентимизнинг ўтган йил 21-22 ноябрь кунлари Францияга амалга оширган расмий ташрифи икки томонлама муносабатларда бутунлай янги саҳифа очди.
Маълумки, Франция тиббиёт соҳасида дунёнинг етакчи мамлакатларидан бири ҳисобланади. Хусусан, диагностика, терапевтик муолажалар ва ноёб жарроҳлик амалиётларини ўтказишда катта тажрибага эга.
Бу эса соғлиқни сақлаш йўналишида ушбу давлат билан ўзаро тажриба алмашиш қанчалик муҳим эканини кўрсатади.
Шу боис Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Франция соғлиқни сақлаш тизими бошқарувида алоҳида ўрин тутувчи “AP-HP” — давлат тиббиёт муассасалари ассоциацияси ўртасида тиббий суғурта, педиатрия, акушерлик-гинекология, гематология ва онкология каби йўналишларда ўзаро ҳамкорлик алоқалари кенгайиб бормоқда.
Учрашувда ушбу соҳалар билан бир қаторда мамлакатимизда тез тиббий ёрдам хизматини янада ривожлантириш, бу йўналишда мутахассислар тайёрлаш, тиббий таълим сифатини ошириш бўйича ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Шунингдек, келгусида Ўзбекистон – Франция тиббиёт форумини ўтказиш бўйича ҳам ўзаро фикр алмашилди.

❗️ССВ: Педиатрлар ўртасида ягона платформа яратиш масаласи муҳокама қилинди
✅ Пойтахтимизда “Амалий педиатриянинг долзарб масалалари” мавзусида Ўзбекистон педиатрларининг I Конгресси бўлиб ўтди.
♻️Анжуман Тошкент педиатрия тиббиёт институти, Болалар миллий тиббиёт маркази, Ўзбекистон педиатрлар ҳамда анестезиолог-реаниматологлар ассоциациялари билан ҳамкорликда ташкил этилди.
⭕️ Унда Марказий Осиё давлатларидан келган соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари, илмий тадқиқотчилар, профессор-ўқитувчилар ва ёш олимлар иштирок этди.
🔎 Тадбирнинг мақсади педиатрия соҳасига юқори технологияларни жалб қилиш бўйича фикр алмашиш, шунингдек тадқиқотчилар ва тадбиркорларнинг ғояларини амалга ошириш, муаммоларни биргаликда ҳал қилишдан иборат.
📌 Конгресс давомида минг нафардан ортиқ педиатр, болалар анестезиолог ва реаниматологи, неонатолог, кардиолог, жарроҳ, уролог, нефролог ва радиация диагностикаси мутахассисларининг илғор тажрибалари билан ўзаро танишиб бориш учун тўлақонли мулоқот платформасини яратиш асосий масала бўлди.
♦️Шунингдек, анжуманда таълим, фан ва амалиёт интеграцияси бўйича олимлар ҳамда амалиётчилар ўртасида узоқ муддатли ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олинди.

Пойтахтимизда бўлиб ўтган Ўзбекистон педиатрларининг I Конгрессидан фотолавҳалар.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов бошчилигидаги делегациянинг АҚШга сафари доирасида вакилларимиз Америка Қўшма Штатлари Фармакопея конвенциясига ташриф буюрганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Мазкур учрашувда Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеясини АҚШ Фармакопеясига уйғунлаштириш ва татбиқ этиш, бу йўналишда ўзаро алоқаларини кенгайтириш бўйича муҳим келишувга эришилди.
Ушбу ҳамкорликнинг аҳамияти, фармацевтика соҳасида фармакопея ҳужжатининг ўрни ҳақида Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеяси бош муҳаррири, фармацевтика фанлари доктори, профессор Хабибулла Джалилов билан суҳбатлашдик.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Мазкур учрашувда Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеясини АҚШ Фармакопеясига уйғунлаштириш ва татбиқ этиш, бу йўналишда ўзаро алоқаларини кенгайтириш бўйича муҳим келишувга эришилди.
Ушбу ҳамкорликнинг аҳамияти, фармацевтика соҳасида фармакопея ҳужжатининг ўрни ҳақида Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеяси бош муҳаррири, фармацевтика фанлари доктори, профессор Хабибулла Джалилов билан суҳбатлашдик.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️ССВ: Вазир Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг 76-сессиясида маъруза қилади
Шу йил 21-30 май кунлари Швейцариянинг Женева шаҳрида Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг 76-сессияси бўлиб ўтади. Унда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига аъзо 194 та мамлакатнинг делегатлари иштирок этиши кутилмоқда.
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов ҳам мазкур нуфузли тадбирда ўз маърузаси билан қатнашади.
Хўш, ушбу йиғилишда қандай глобал масалалар муҳокама этилади? Унинг доирасида ташкил этиладиган давра суҳбатлари кун тартибидан қайси долзарб мавзулар жой олган?
ССВ Матбуот хизматининг Женева шаҳридан тайёрлаган юқоридаги видеолавҳасида шу ҳақда сўз юритилади.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Шу йил 21-30 май кунлари Швейцариянинг Женева шаҳрида Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг 76-сессияси бўлиб ўтади. Унда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига аъзо 194 та мамлакатнинг делегатлари иштирок этиши кутилмоқда.
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов ҳам мазкур нуфузли тадбирда ўз маърузаси билан қатнашади.
Хўш, ушбу йиғилишда қандай глобал масалалар муҳокама этилади? Унинг доирасида ташкил этиладиган давра суҳбатлари кун тартибидан қайси долзарб мавзулар жой олган?
ССВ Матбуот хизматининг Женева шаҳридан тайёрлаган юқоридаги видеолавҳасида шу ҳақда сўз юритилади.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Минздрав: министр выступит с докладом на 76-й сессии Всемирной ассамблеи здравоохранения
21-30 мая текущего года в Женеве (Швейцария) пройдет 76-я сессия Всемирной ассамблеи здравоохранения. Ожидается, что в ее работе примут участие делегаты из 194 стран-членов Всемирной организации здравоохранения.
На престижном мероприятии с докладом выступит и министр здравоохранения Узбекистана Амрилло Иноятов.
Итак, какие же глобальные вопросы будут обсуждены в ходе сессии? А какие актуальные темы включены в повестку дня круглых столов, которые будут организованы в рамках данного мероприятия?
Обо всем этом подробно рассказывается в видеоролике, подготовленном Пресс-службой Министерства здравоохранения из Женевы.

❗️Бўлажак стоматологлар билим ва маҳоратини баҳоловчи робот-симулятор яратилди
▶️ Россиянинг Пермь миллий тадқиқот политехника университети ва Перм давлат тиббиёт университети олимлари ўзаро ҳамкорликда бўлажак стоматологлар учун махсус симулятор яратди.
🤖 Мазкур робот технологияси талабалар билим ва маҳоратини автоматик тарзда баҳолаб, худди бемор сингари кўрсатилган тиббий хизмат сифати ҳақида фикр билдира олади.
🦷 Симуляторга ҳақиқий эмал қаттиқлигига эга резина ва пластмасса материаллардан тайёрланган алмаштирилувчи тишлар ўрнатилган.
🩺 У тўрт турдаги стоматологик хизмат, яъни кариесни даволаш, коронка тайёрлаш, тишни олиб ташлаш ҳамда каналларни муолажа қилишга мўлжалланган.
🔎 Машғулот чоғида талабалар амалиёт турига кўра, одатий монолит ёки махсус рангли тишлар ҳамда пломбалардан фойдаланишлари мумкин.
🔬 Бу инновацион ишланма орқали таълим олувчилар инсон тишлари тузилиши билан бир хил макетда тадқиқот олиш имконига эга бўлади.
📊 Қолаверса, махсус дастурлаштирилган нейротармоқ олиб ташланган тишлар ёки уларнинг бурғуланган қисмлари чуқурлиги, кенглиги, текислиги ва бошқа хусусиятларини сониялар ичида таҳлил қилиб, бажарувчининг маҳорат ва кўникмасини автоматик баҳолайди.
🧑🏻⚕️ Бундан ташқари, симулятор ўтилган амалий машғулотлар ва маърузалар мавзулари бўйича саволлар ҳамда тест топшириқлари орқали талабаларнинг билим даражасини текширади.
❗️Россиялик олимлар келгусида тиббиёт кадрлари тайёрлаш жараёнида бундай роботлардан кенг фойдаланишни мақсад қилган.

Эртага Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология марказининг янги биносида Ўзбекистон аллерголог-клиник иммунологларининг III халқаро форуми бошланади.
Тадбирга Россия, Германия, Австрия, Қозоғистон каби қатор мамлакатлардан етакчи олимлар таклиф этилган. Шунингдек, юртимизда фаолият кўрсатаётган соҳа мутахассислари иштирок этади.
Анжуман кун тартибидан аллергологик хизмат, бронхиал астма, аллергик ринит ва молекуляр аллергологик диагностика, дори аллергияси ҳамда атопик дерматитга доир долзарб муаммолар муҳокамаси ўрин олган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Тадбирга Россия, Германия, Австрия, Қозоғистон каби қатор мамлакатлардан етакчи олимлар таклиф этилган. Шунингдек, юртимизда фаолият кўрсатаётган соҳа мутахассислари иштирок этади.
Анжуман кун тартибидан аллергологик хизмат, бронхиал астма, аллергик ринит ва молекуляр аллергологик диагностика, дори аллергияси ҳамда атопик дерматитга доир долзарб муаммолар муҳокамаси ўрин олган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Швейцариянинг Женева шаҳрида Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг 76-сессияси очилади.
Унда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси ҳам қатнашади. Ассамблеянинг бу йилги йиғилиши ЖССТнинг 75 йиллигига бағишланган.
Юқоридаги видеолавҳада 1948 йили асос солинган мазкур ташкилотнинг сайёрамиз аҳолиси саломатлиги билан боғлиқ глобал масалалар ечимидаги энг асосий ҳиссаси ҳақида ҳикоя қилинади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Унда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси ҳам қатнашади. Ассамблеянинг бу йилги йиғилиши ЖССТнинг 75 йиллигига бағишланган.
Юқоридаги видеолавҳада 1948 йили асос солинган мазкур ташкилотнинг сайёрамиз аҳолиси саломатлиги билан боғлиқ глобал масалалар ечимидаги энг асосий ҳиссаси ҳақида ҳикоя қилинади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
ССВ: Марказий Осиё давлатлари соғлиқни сақлаш вазирлари Женевада қандай масалаларни муҳокама қилди?
Швейцариянинг Женева шаҳрида бошланган Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеяси 76-сессияси доирасида ЖССТ Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюге билан Марказий Осиё давлатлари соғлиқни сақлаш вазирлари ўртасида норасмий учрашув бўлиб ўтди.
Йиғилиш бюро директори X. Клюгенинг баёноти билан бошланди. Унда 2022-2025 йилларда Марказий Осиё мамлакатларида саломатлик ва фаровонликни қўллаб-қувватлаш бўйича “Йўл харитаси” ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги вазифалар хусусида сўз юритилди.
Қайд этилганидек, мазкур ҳужжат ўтган йилнинг 11 сентябрида Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон Соғлиқни сақлаш вазирликлари томонидан тасдиқланган. У минтақамизнинг беш мамлакатида соғлиқни сақлаш соҳаси бўйича олиб борилаётган саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга қаратилган.
Хусусан, “Йўл харитаси” Марказий Осиёда иқлим инқирози, CОVID-19 пандемияси асоратлари ҳамда соғлиқни тизими билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш, оналар ва болалар саломатлиги кўрсаткичларини янада яхшилаш, ноинфекцион касалликларнинг олдини олишга доир қатор муҳим чора-тадбирларни ўз ичига олади.
Қолаверса, мазкур эзгу ташаббус минтақа аҳолиси саломатлиги ва фаровонлиги даражасини юксалтириш учун сармоя ва бошқа зарур ресурсларни жалб қилиш имконини бериши билан аҳамиятлидир.
Учрашувда сўзга чиққан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов кейинги йилларда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, унинг 53 давлатни ўз атрофида бирлаштирган Европа минтақавий бюроси билан ҳамкорлик алоқалари янада мустаҳкамланаётганини таъкидлади.
Чунончи, пандемия даврида ЖССТ кўмагида мамлакатимизга СOVID-19 га қарши вакцина, тиббий жиҳоз ва препаратлар келтирилиши, ташкилот томонидан касалликни даволаш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар минглаб юртдошлармиз ҳаётини сақлаб қолиш имконини бергани мамнуният билан қайд этилди.
Энди коронавирус оқибатлари ва асоратларини тезкор ҳамда самарали бартараф этиш — галдаги устувор вазифа. Бунда 2022-2025 йилларда Марказий Осиё мамлакатларида саломатлик ва фаровонликни қўллаб-қувватлаш бўйича “Йўл харитаси” муҳим дастуриламал бўлмоқда.
Бинобарин, ҳужжатдан глобал иқлим ўзгаришлари билан боғлиқ чора-тадбирлар ўрин олгани ҳам эътиборга молик. Чунки бу муаммо минтақа аҳолиси ўртасида юрак-қон томир, нафас олиш тизими касалликларига чалиниш ҳамда ўткир ичак инфекцияларини юқтириш хавфини оширади. Шунингдек, мураккаб экологик муҳит камқонлик, саратон ва сил билан хасталаниш кўрсаткичлари ошишига олиб келиши сир эмас.
❗️Шундан келиб чиққан ҳолда, якунда иштирокчилар “Йўл харитаси” ижросини жадаллаштириш юзасидан зарур чора-таббирларни белгилаб олди.