Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
76.6K subscribers
7.32K photos
2.9K videos
47 files
11K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.iss.one/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
Трансёғлардан нега воз кечиш керак?

Кўпчилик фаст-фуд, чипс, картошка фри ва турли ширинлик маҳсулотларини севиб истеъмол қилади. Бироқ ушбу егуликларни тайёрлашда ишлатиладиган трансёғлар туфайли бугун дунё бўйлаб ҳар йили ярим миллион инсон ҳаётдан кўз юммоқда.

Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти экспертлари огоҳлантирмоқда.

Хўш, трансёғлар ўзи нима? Нега бугун мутахассислар мазкур турдаги ёғлардан бутунлай воз кечиш ёки унинг миқдорини минимал миқдорда камайтиришни тавсия қилмоқда?

Трансёғлар – махсус усуллар ёрдамида ишлов берилган тўйинмаган ёғ кислотаси ҳисобланади, — дейди Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош нутрициологи Гули Шайхова. — Шунингдек, у сигир ва қўй каби ҳайвонларнинг сут ва гўшт маҳсулотларида ҳам табиий ҳолда учрайди.

Дастлаб сунъий трансёғлар моддий томондан фойдали ҳисобланган. Сабаби улар табиий сариёғларга нисбатан арзон бўлиб, узоқ муддат сақланган. Қолаверса, у маҳсулотларни бир неча марта қовуриш имконини берган.

Айнан трансёғлар туфайли ҳам бугун дунёда фастфуд индустрияси гуллаб-яшнамоқда. Бироқ афсуски, бундай егуликлар сабабли жаҳонда йилдан йилга турли хавфли касалликлар авж оляпти.

Нега? Чунки инсон танаси учун ёғ кислотлари қандай кўринишда тушаётгани муҳим аҳамиятга эга. Ёғлар ҳужайра мембраналари ва бошқа биологик структураларнинг ҳосил бўлиши учун “қурилиш материали” ҳисобланади. Агар улар сунъий синтезланган транс шаклга эга бўлса, организмда моддалар алмашинуви жараёнига салбий таъсир этади.

Хусусан, танада зарарли холестерин миқдорини оширади.
Яъни паст зичликдаги липопротеинлар қон томирлар деворида тиқин ҳосил қилиб, уларни торайтиради. Натижада организмда қон айланиши ва ҳаётий муҳим органларни қон билан таъминлаш бузилади.

Оқибатда инфаркт, инсульт ва ўпка артерияси тромбоэмболияси каби турли хавфли касалликлар келиб чиқади. Шунингдек, трансёғлар яллиғланиш жараёнларининг тезлашиши, иккинчи тоифа қандли диабет ва онкологик хасталикларнинг ривожланиш хавфини ҳам оширади.

Шу боис ЖССТ ушбу турдаги ёғларни тақиқлаш ёки уни кунлик энергия миқдорининг 1 фоизигача камайтиришни тавсия қилмоқда. Яъни, кунлик рационда 2000 калория бўлса, трансёғлар 2,2 граммга тўғри келиши лозим. Бироқ бугун айрим егуликлар таркибида ушбу турдаги ёғлар миқдори кунлик нормадан 200 баравар ортиқни ташкил қилмоқда.

Шундай экан бундай вазиятда энг тўғри йўл – потенциал хавфли егуликлар тановулидан бутунлай воз кечиш ёки улар миқдорини минимал даражада камайтиришдир.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Шу йил 26-27 май кунлари қадимий ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳри Ўзбекистон — Германия халқаро тиббиёт форумига мезбонлик қилади. Бу нуфузли анжуман соҳада ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янги босиқчга кўтариш учун кенг имкониятлар майдони бўлиши кутилмоқда.

—————

Am 26. und 27. Mai dieses Jahres wird in der alten und ewig jungen Stadt Samarkand das usbekisch-deutsche Internationale Medizinforum stattfinden
.

Es wird erwartet, dass diese prestigeträchtige Veranstaltung eine Plattform für breite Möglichkeiten wird, die Zusammenarbeit in diesem Bereich auf eine neue Ebene zu bringen.

—————

26-27 мая этого года в древнем и вечно молодом городе Самарканде пройдет Узбекско-германский международный медицинский форум. Ожидается, что данное престижное мероприятие станет площадкой широких возможностей для выведения сотрудничества в этой сфере на новый уровень.

—————

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️ЖССТ: Шакар ўрнини босувчи сунъий маҳсулотлар соғлиқ учун хавфли

🔎 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг навбатдаги ҳисоботига кўра, шакар ўрнини босувчи сунъий қўшимчалар инсон саломатлиги ва ҳаётига жиддий хавф туғдиради.

🔬 Ушбу хулоса бир неча йил давомида ўтказилган 283 та тадқиқот натижаларига асосланган.

▶️ Маълумки, 25-30 грамм шакар истеъмоли кунлик меъёр ҳисобланади. Бундан ортиғи семириш ва хавфли касалликлар ривожланишига олиб келади. Шу сабабли баъзилар шакар ўрнини босувчи сунъий қўшимчалардан фойдаланиш хавфсиз, деб ўйлайди.

🙅🏻‍♂️ Аслида, озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимликларга ширин таъм бағишлашда қўлланиладиган сахарин, аспартам, калий ацесульфам, сукралоза, неотам, адвантам, стевия ва унинг ҳосилалари дастлаб тана вазнини камайтирса-да, аммо ушбу жараён узоқ давом этмайди.

🩺 Аксинча, бундай маҳсулотларнинг одатий истеъмоли бора-бора семиришга олиб келади. Оқибатда инсонларда 2-тоифа қандли диабет ривожланиш хавфи 34 фоизгача ошади.

📊 Қолаверса, бундай моддалардан тез-тез фойдаланувчиларда юрак-қон томир касалликларига чалиниш эҳтимоли 32 фоиз (жумладан, инсульт — 19 фоиз, гипертония —13 фоиз) юқори. Ўз навбатида, бу омил ўлим хавфи 10 фоиз ортишига хизмат қилади.

🍏🍇 Шу боис экспертлар организмнинг шакарга бўлган эҳтиёжини мева-сабзавотлар ва бошқа табиий маҳсулотлар истеъмоли орқали таъминлашни тавсия қилмоқда.

Бу кўрсатмаларга қандли диабетга чалинган беморлардан бошқа аҳоли қатлами амал қилиши мақсадга мувофиқ.

🚫 Бинобарин, ЖССТ хулосалари тиш пастаси, турли кремлар каби шахсий гигиена воситалари ҳамда дори-дармонларга нисбатан татбиқ этилмайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
⚡️ Тезкор муносабат

❗️ССВ: 60 ёшдан ошганларга хавфли дорилар тарқатилаётгани — мутлақо ёлғон ва ҳақиқатга зид!

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Хитойдан катта миқдорда дори воситалари сотиб олгани, таблетка кўринишидаги ушбу препаратлар юртимиз бўйлаб 60 ёшдан ошган аҳоли вакилларига берилиши, аммо улар инсон организми учун хавфли экани ҳақида мутлақо уйдирма ва ҳақиқатга зид хабарлар тарқалмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

Аввало, шу кунларда мамлакатимизга Хитой давлатидан катта миқдорда дори воситалари олиб келингани ҳақидаги хабарлар мутлақо ёлғон.

Қолавера, бундан 2 йил аввал юртимизда коронавирус пандемияси айни авж олган оғир ва мураккаб даврда ҳам интернет тармоқларида COVID-19 инфекциясига қарши ишлаб чиқарилган вакциналар тўғрисида шу сингари ҳақиқатга зид маълумотлар тарқатилган эди.

Бироқ орадан вақт ўтиб, ушбу хабарлар мутлақо уйдирма экани маълум бўлди. Аксинча, вакциналар аҳоли ўртасида коронавирус инфекциясига қарши оммавий иммунитетни шакллантириш, касалликнинг олдини олиш ҳамда пандемияни тўхтатишда муҳим восита бўлиб хизмат қилди.

Шу маънода айтсак, одамлар орасида турли ваҳима ва хавотир уйғотиш мақсадида тарқатилаётган бу галги хабарлар ҳам бўхтон ва сафсатадан бошқа нарса эмас.

‼️ Шу боис вазирлик аҳолидан бундай фейк хабарларга ишонмасликни, тиббиёт соҳаси билан боғлиқ энг тўғри ва асосли маълумотларни Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий www.ssv.uz веб-сайти ҳамда телеграмдаги https://t.iss.one/ssvuz, https://t.iss.one/ssvmatbuotkotibi саҳифалари орқали олишлари мумкинлигини эслатиб ўтади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏥 Республика тез тиббий ёрдам маркази Сурхондарё вилояти филиалига бир кунда ўртача 3000 дан зиёд чақириқ келиб тушади. Мурожаатларнинг аксарияти 17:00 дан тунги 01:00 га қадар бўлган вақт оралиғига тўри келади.

🛵 Албатта, бундай тиғиз пайтда беморларга ўз вақтида биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш муҳим аҳамиятга эга. Шу боис вилоят "Тез ёрдам" хизматида бу масалага ечим сифатида электроскутерлардан фойдаланиш йўлга қўйилди.

🚑 Тўғри, улар замонавий “103” автомашиналари каби қулайликларга эга бўлмаса-да, тирбандликлар ва ҳаракатланиш қийин бўлган жойларда осон юра оладиган транспорт воситаси саналади.

👨‍⚕️Бу эса шифокорларнинг белгиланган манзилга кечикмай етиб бориши ва оғир бўлмаган беморларга ўз вақтида биринчи тиббий ёрдам кўрсатишига хизмат қилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
ССВ: 15 та давлатнинг етук мутахассислари Тошкентда перинатал тиббиётнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди

Пойтахтимизнинг “Hyatt Regency Tashkent” меҳмонхонасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Республика перинатал маркази ташаббуси билан “Перинатал тиббиётдаги долзарб масалалар” мавзусида II халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Республика перинатал марказининг 20 йиллигига бағишланган ушбу анжуман юртимизнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган 500 нафардан ортиқ малакали мутахассис ва мамлакатимиздан ташқари АҚШ, Германия, Италия, Украина, Россия, Грузия, Туркия, Хитой, Миср, Исроил, Озарбайжон, Қозоғистон, Тожикистон ва Беларусь Республикаси каби давлатлардан келган 60 нафардан ортиқ етакчи олимларни бирлаштирди.

Ундан кўзланган асосий мақсад перинатология соҳасидаги етакчи мутахассис ва олимлар билан мулоқот қилиш ва тажриба алмашиш, ҳомиладор аёллар, янги туғилган чақалоқлар диагностикаси, касалликларнинг олдини олиш ва даволашда инновацион технологияларни яратишдан иборат.

♻️Мутахассислар томонидан 📌ҳудудларда перинатал ёрдамни такомиллаштириш,
📌оналар ўлимини сонини қисқартириш,
📌шошилинч ҳолатларда акушерлик ёрдамини кўрсатиш,
📌эрта туғуруқлар,
📌фетал тиббиёт масалалари,
📌аёллар ва болаларга тиббий ёрдам кўрсатиш имконияти ва сифатини ошириш,
📌шунингдек акушерликнинг бошқа кўплаб муаммоларига алоҳида эътибор қаратилди.

Анжуманни Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов кириш сўзи билан очиб берди.

Вазир ўз маърузасида мамлакатимизда перинатология соҳасида амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги режалар ҳақида тўхталиб ўтди.

Унда юртимиздаги 62 та Перинатал марказ, 14 та Скрининг ва репродуктив саломатлик маркази, шаҳар ва туманлардаги 400 дан зиёд туғуруқ ҳамда болалар муассасаларини ривожлантиришнинг устувор вазифалари ва тизимдаги трансформация жараёнлари ҳақида сўз борди.

Бу борада Республика перинатал марказининг алоҳида ўрни борлиги таъкидланди.

Вазир, айниқса, мамлакатимизда илк маротаба Республика Перинатал марказида ўзбек мутахассислари томонидан сиам эгизакларини муваффақиятли ажратиш амалиётининг амалга оширилганлигига алоҳида урғу бериб, ўзбек тиббиётида бунинг нечоғлик аҳамиятли ҳодиса эканини эътироф этди.

Анжуман доирасида акушерлик, неонатология, неонатал хирургия, анестезиология ва реанимация, гинекология, ҳамширалик иши каби қатор йўналишларда секцион йиғилишлар, прекурслар, мастер-класслар ўтказилиб, унда турли мамлакатлардан келган соҳанинг етакчи мутахассислари ўз тажрибалари билан ўртоқлашди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Пойтахтимизнинг “Hyatt Regency Tashkent” меҳмонхонасида ўтаётган Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Республика перинатал маркази ташаббуси билан “Перинатал тиббиётдаги долзарб масалалар” мавзусида II халқаро илмий-амалий конференциясидан фоторепортаж.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Болаларда бўй ўсишининг секинлашиши кальций етишмаслигиданми?

💊 Инсон соғлом бўлиши учун танада барча витамин ва минерал моддалар меъёрда бўлиши лозим. Хусусан, организмнинг тўла қонли ривожланишида кальций алоҳида ўринга эга. Унинг етишмаслиги эса турли хасталикларни келтириб чиқаради.

🛏 — Ушбу элементнинг биологик ролини ортиқча баҳолашга ҳожат йўқ, — дейди тиббиёт фанлари доктори Умида Рустамова. — Бироқ пандемия даврида антибиотик, гормон препаратлари ва томчи уколларини уй шароитида палапартиш қўллаш оқибатида беморларда кейинчалик кальцийнинг сўрилиши ва суякларга етказилишининг пасайиши кузатилди. Бу эса суякларнинг мўртлашишига олиб келди.

🩺 Шунингдек, ушбу элемент етишмаслигининг яна бир неча салбий оқибатлари бор. Хусусан, уйқусизлик, кўп терлаш, юрак уришининг бузилиши, тирноқлар мўртлиги, оёқ-қўллар увишиши, тез-тез ва кучли бош айланиши, соч тўкилиши, мушак ва бўғимларда оғриқлар, болаларда бўй ўсишининг секинлашуви, тажанглик, тирноқлар, тишлар ва сочлар заифлиги ҳамда аёлларда ҳомиладорлик асоратлари каби белгилар ҳам унинг аломати бўлиши мумкин.

‼️Шу боис мутахассислар бу каби беморларга ушбу элементни қўшимча тарзда қабул қилишни тавсия этади.

🔴 Тавсия этилган кунлик кальций миқдори:

📌 0-3 ойлик чақалоқлар учун 400 мг.;
📌 4-6 ойлик гўдаклар учун 500 мг.;
📌 7-12 ойлик ўғил-қизлар учун 600 мг.;
📌 1-3 ёшли кичкинтойлар учун 800 мг.;
📌 7-11 ёшдаги болалар учун 1100 мг.;
📌 11-18 ёшдаги ўсмирлар учун 1200 мг.;
📌 18-59 ёшдаги катталар учун 1000 мг.;
📌 60 ёшдан юқори кишилар учун 1200 мг.;
📌 ҳомиладор аёллар учун 1300 мг.;
📌 эмизикли оналар учун 1400 мг.

❗️Кальций етишмовчилигини беморлар витамин ва минераллар комплексини қабул қилиш орқали бартараф этиши мумкин. Бироқ уларни фақат шифокор тавсия этади.

🍱 Мазкур муаммони бартараф этишда тўғри таомланишга ҳам эътибор қаратиш керак. Жумладан, кунлик таомномада сут маҳсулотлари (творог, йогурт, кефир, пишлоқ, қатиқ, сузма) бўлиши мақсадга мувофиқ. Денгиз маҳсулотлари, турли мева-сабзавот ва кўкатлар — карам, салат барги, сельдерей, петрушка, кунжут уруғи, ёнғоқлар таркибида ҳам кальций кўп.

☀️ Шунингдек, организм ушбу элементни ўзлаштиришида Д витаминининг ўрни беқиёс. Унинг энг кўп манбаи эса қуёш нурларида мавжуд. Айни сабабдан қуёш чиққандан бошлаб соат 11:00 гача ва кечки 17:00 дан кейин очиқ ҳавода сайр этиш тавсия этилади. Чунки бу пайтда унинг ультрабинафша нурлари таъсири остида организмда Д витамини ҳосил бўлади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Олий даражадаги музокаралар якунлангач, икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин Қўшма баёнотни имзоладилар ва 2023-2027 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси билан Хитой Халқ Республикаси ўртасида янги даврдаги ҳар томонлама стратегик шерикликни ривожлантириш дастурини қабул қилдилар.

—————

По завершении переговоров на высшем уровне состоялась церемония подписания двусторонних документов.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев и Председатель Китайской Народной Республики Си Цзиньпин подписали Совместное заявление и приняли Программу развития всестороннего стратегического партнерства в новую эпоху между Республикой Узбекистан и Китайской Народной Республикой на 2023-2027 годы.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram