Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
82.5K subscribers
7.25K photos
2.86K videos
47 files
10.9K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.iss.one/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🫀 Хоразмлик 5 ёшли Фаёзбек туғма юрак нуқсони билан дунёга келган. Бемор онаси Шахноза Бобожонованинг айтишича, операция учун катта маблағ кераклиги боис фарзандини ўз вақтида даволата олмаган.

🏥 Шу кунларда Президентимиз топшириғига мувофиқ, юртимиз бўйлаб юқори технологик муолажаларга муҳтож юзлаб бемор болажонларда мураккаб жарроҳлик амалиётларининг ўтказилиши онанинг қалбига яна умид бағишлади. Давлатимизнинг ғамхўрлиги туфайли мурғак болакай оғир дарддан буткул халос бўлди.

📹 Юқоридаги видеолавҳада Хоразм вилоятида ўтказилаётган ана шундай операциялар ҳақида батафсил сўз боради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️Хитойда парранда гриппидан илк ўлим ҳолати қайд этилди

🌎 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти дунёда парранда гриппи пандемияси бошланиши хавфидан огоҳлантирганди.

📌 Куни кеча ташкилот Хитойда H3N8 вирусидан илк ўлим ҳолати қайд этилганини маълум қилди.

🔬 Марҳума — Гуандун провинциясида яшовчи 56 ёшли аёл эди. У пневмония аломатлари билан шифохонага ётқизилиб, H3N8 ни юқтиргани аниқланган.

‼️ Ачинарлиси, кўрсатилган тегишли муолажаларга қарамай, бемор икки ҳафта ўтгач, шу ерда ҳаётдан кўз юмди. Аниқланишича, аёл бозорда касалланган парранда билан мулоқотда бўлган.

🚫 Эпидемиологларнинг қайд этишича, одамлар инфекциядан зарарланган ва ҳалок бўлган ҳайвонларга яқинлашмасликлари зарур.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Бола нега туғма юрак нуқсони билан дунёга келади?

🫀Шу кунларда туғма юрак нуқсонидан азият чекаётган 2 минг нафар бола давлат томонидан ажратилган 64 миллиард сўмдан зиёд маблағ эвазига юқори технологик операциялар орқали оғир дарддан халос бўлмоқда. Уларнинг барчаси ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг 18 ёшгача бўлган фарзандлари.

ССВ Матбуот хизмати бу касалликнинг келиб чиқиши, унга қандай омиллар сабаб бўлиши ҳақидаги саволлар билан тиббиёт фанлари доктори, профессор Ҳакимжон Аброловга мурожаат қилди.

🩺 — Юракнинг туғма нуқсонлари оғир касаллик, — дейди шифокор. — Улар янги туғилган чақалоқлар ва ҳаётининг биринчи йилидаги болалар ўлими бўйича юқори ўринда туради.

👨‍👩‍👦 Хасталик ривожланишининг асосий 6 та сабаби бор. Улар қуйидагилардан иборат: стресс, онанинг сурункали ёки ўткир инфекцияли касалликлари, вирусли хасталиклар, гормонал ва нейрогуморал факторлар ҳамда яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳ.

🚬 Шунингдек, ҳомиладор аёллардаги анемия, тамаки чекиш, спиртли ичимликлар ичиш, баъзи дорилардан фойдаланиш ҳам ҳомиланинг соғлом ривожланишига салбий таъсир этиши, натижада, бола туғма нуқсонлар билан дунёга келиши мумкин.

👦 Касалликка чалинган болаларда лаблар, қулоқлар ва тирноқ остидаги терининг кўкариши, терлаш, юракда шовқин, тез нафас олиш, чарчоқ, иштаҳанинг пастлиги, тана вазни ортишининг сустлиги, нафас олиш пайтида қовурғаларнинг сиқилиши, юракнинг тез уриши каби бир неча симптомлар кузатилади.

👩‍⚕️ Унинг олдини олиш учун ҳомиладорликни режалаштиришдан аввал бўлажак ота-она тор доирадаги мутахассислар кўригидан ўтиши ва аниқланган хасталиклардан тўлиқ даволаниши лозим. Бунинг энг самарали йўли ҳомиладор аёлларни скрининг кўригига ўз вақтида жалб этишдир.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Маҳаллий ҳокимият органларининг соғлиқни сақлаш бўйича ваколатлари нималардан иборат?

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари соғлиқни сақлаш соҳасидаги қуйидаги ваколатларга эга:

⚖️ соғлиқни сақлаш соҳасида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилади;

🗂 соҳадаги қонун ҳужжатлари бажарилишини таъминлайди;

💼 тизимнинг бошқарув органларини шакллантиришда иштирок этади;

🏥 ўз ҳудудидаги тиббиёт муассалари фаолияти учун тегишли биноларни ажратади, таъмирлаш ишларини ташкил қилади;

🚑 бирламчи тиббий-санитария ёрдамини ташкил этади, улардан аҳоли тенг фойдалана олишини таъминлайди;

💰 соғлиқни сақлаш харажатларини молиявий таъминлашнинг ўз манбаларини шакллантиради;

📋 соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳудудий дастурларни тасдиқлайди ҳамда амалга оширади;

💊 аҳолини дори воситалари, тиббий буюмлар билан таъминлашда иштирок этади;

🗞 аҳоли ўртасида ахборот-тушунтириш ишларини ташкил этиш ҳамда ўтказишда иштирок этади;

👨‍👩‍👧 фуқароларнинг санитария-эпидемиология жиҳатидан хотиржамлигини таъминлаш, профилактика, санитария-гигиена, эпидемияга қарши ва табиатни муҳофаза қилиш тадбирларини амалга оширади;

🕹соғлиқни сақлаш тизими органлари, муассасалари ва корхоналари фаолиятини мувофиқлаштиради ҳамда назорат қилади;

👩🏻‍🦼ногиронлиги бўлган шахслар ва тиббий-ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларнинг саломатлигини тиклайдиган муассасалар ташкил этади ва улар фаолиятини таъминлайди;

👩🏻‍🍼 оналик ва болаликни муҳофаза қилиш чора-тадбирларини амалга оширади;

♻️ соғлиқни сақлашнинг хусусий ва бошқа хил тизимларини ривожлантиришни рағбатлантирувчи шароитлар яратади.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари соғлиқни сақлаш соҳасидаги қонунчиликка мувофиқ яна бошқа ваколатларни амалга ошириши ҳам мумкин.

Cоғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️Қон саратонининг олдини олиш усули топилди

🔬 АҚШнинг Вандербильт университети олимлари TCL1A генини блоклаш кекса ёшли кишиларда қон саратони ривожланишига тўсқинлик қилишини аниқлади.

🔎 Бунинг учун 5000 дан ортиқ кишининг тиббий маълумотлари таҳлил қилинди. Натижада тадқиқотчилар хавфли қон ҳужайралари бўлинишини қўзғатувчи генни топишга муваффақ бўлди.

📌 Мутахассислар хулосасига кўра, энди TCL1A генига йўналтириладиган дорилар орқали саратон ҳужайралари ўсишини тўхтатиш мумкин.

📊 Муаллифлар фикрича, ёш ўтиши билан инсон организмдаги бўлинувчи ҳужайралар турли мутацияларга учрайди. Уларнинг аксарияти зарарсиз.

❗️Аммо кекса ёшли кишиларнинг 10 фоиздан ортиғида қон саратони ва юрак касалликларини келтириб чиқарувчи мутациялар ривожланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️ Якунланган ҳафта давомида каналимизда эълон қилинган энг муҳим хабарлар дайжести

🚑 “Тез ёрдам”га энг кўп ёлғон чақириқ қайси ҳудуддан келиб тушди?

"Кесарча" йўли билан фарзанд кўрган аёлга табиий туғуруқ ман этиладими?

🔬 Қашқадарёда илк бор оққонга чалинган болаларни халқаро стандартлар асосида ташхислаш йўлга қўйилди

🏢 “Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими трансформацияси” мавзусидаги халқаро форум бўлиб ўтди

📊 Охирги 6 йилда хусусий клиникалар сони 2,5 бараварга кўпайиб, 3 мингтадан 8 мингтага етди

🔎 Тиббиётда лицензиялаш жараёни шаффофлиги таъминланади

🛬 Тошкентда халқаро инвесторлар жам бўлди

📈 Шу йил якунига қадар 1000 нафардан ортиқ тиббиёт ходимларимиз Ҳиндистонда малака оширади

🏥 Тиббиёт бўйича 300 миллион долларлик лойиҳалар амалга оширилади

Бола нега туғма юрак нуқсони билан дунёга келади?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️Тадқиқот: Нефротик синдромдан ишончли ҳимояланиш йўли топилди

🏢 Буюк Британиянинг Бристол университети олимлари буйрак етишмовчилиги профилактикасига доир янги усулни кашф қилди.

🔬 Тадқиқотчилар хулосасига кўра, ушбу методика пешобда оқсил миқдори кўпайиши ва альбумин даражаси пасайиши билан намоён бўладиган нефротик синдром ривожланиш хавфини камайтиради.

📉 Чунки ушбу аломатлар буйраклар фаолиятини издан чиқариши билан маълум.

🚫 Олимлар фикрича, PAR-1 рецепторлари блокаторлари орқали мазкур касаллик ривожланишининг олдини олиш мумкин.

Бристол университети ходимлари бундай блокаторлардан фойдаланиш стероидларга бўлган эҳтиёжни бартараф этади, деган қатъий хулосада.

‼️ Қолаверса, ушбу янгилик буйрак кўчириб ўтказиш амалиётини янада самарали даволаш усулига айлантиради. Чунки трансплантация қилинган орган энди у қадар заиф бўлмайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
⚡️Рамазон ҳайити муносабати билан барча ходимлар кетма-кет 3 кун дам олиши мумкин

5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш кунлари:

▫️22-апрел —шанба;
▫️23-апрел — якшанба;
▫️24-апрел — душанба (кўчирилган дам олиш).

Яъни, 5 кун ишловчилар учун душанба куни дам, 29 апрел — шанба эса иш куни бўлади.

❗️Агар 22 апрель — шанба Ўзбекистон мусулмонлари идораси уламолари хулосаси асосида Ўзбекистонда Рамазон ҳайитининг 1-куни сифатида белгиланса, 21 апрель — жума куни кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида 1 соатга қисқартирилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Юртимизнинг қайси ҳудудида энг кўп хусусий тиббиёт муассасаси фаолият кўрсатмоқда?

🏥 Бугун юртимиз соғлиқни сақлаш тизимида кўплаб ижобий ўгаришлар юз беряпти. Айниқса, тиббиётда хусусий секторга кенг имконият ва шароит яратиб берилгани соҳада рақобат ва сифатни ошишида муҳим омил бўляпти.

🛏 — Айни пайтда мамлакатимизда жами 8300 та нодавлат тиббиёт муассасаси фаолият юритмоқда, — дейди вазирликнинг Лицензиялаш, аккредитациялаш ва тиббий туризмни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Жалолиддин Асамутдинов. — Шундан 1618 таси стационар клиника бўлиб, уларда 43 минг 200 дан зиёд шифо ўринлари яратилган.

👩‍⚕️Хусусий секторда 17 минг нафардан ортиқ шифокор, 26 минг нафардан зиёд ўрта тиббиёт ходими меҳнат қиляпти.

💰Шунингдек, ҳозир юртимиз бўйича 20 дан ортиқ хорижий давлат бизнес доираларининг инвестициялари иштирокида 159 та хусусий шифохона фаолият юритмоқда.

📌 Энг кўп хусусий шифохона Тошкент шаҳрида ташкил этилган бўлиб, улар сони 1700 дан ортди.

Бундан ташқари:

🔹Андижонда 750 дан;

🔹Самарақанд, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларида
650 дан зиёд нодавлат тиббиёт муассасаси фаолият олиб боряпти.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🫀 Туғма юрак нуқсони билан дунёга келган болаларнинг кўпчилиги вужудидаги оғир дарддан бехабар. Чунки аксарияти — мурғак гўдаклар. Аммо уларнинг ота-она ва яқинларига қийин.

📊 Тўғри, хасталикнинг давоси бор. Лекин мураккаб операциялар учун эҳтиёжманд оилаларнинг имконияти чекланган. Шу боис Президентимиз топшириғи асосида ана шундай беморлардан 2000 нафарида давлат ҳисобидан жарроҳлик амалиётларини ўтказиш учун 64 миллиард сўмдан зиёд маблағ ажратилган.

🏥 Бу эзгу ташаббус Фарғона вилоятида яшовчи 185 нафар болажонга ҳам қайта ҳаёт бахш этяпти. Юқоридаги видеолавҳа орқали ушбу жараён тафсилотлари билан танишишингиз мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️ССВ: Бухорода катарактага чалинган 200 нафардан ортиқ беморда бепул жарроҳлик амалиётлари ўтказилди

Маълумотларга кўра, бугун дунёда 2 миллиарддан ортиқ кишининг кўриш қобилияти пасайган ва шу дард билан боғлиқ ногиронлиги мавжуд. Бироқ уларнинг 1 миллиардга яқинини жарроҳлик йўли билан даволаш имкони мавжуд.

🔬Хусусан, катаракта касаллигини замонавий тиббиёт ноёб операциялар орқали чоксиз ва кесмаларсиз, микроинвазив усулларда самарали бартараф этмоқда. Бунда халқаро ҳамкорлик доирасида ўтказиладиган кўргазмали операциялар ва маҳорат дарсларининг ўрни катта.

🏥 Шу мақсадда Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази ва Хитой Халқ Республикасининг юртимиздаги элчихонаси кўмагида Бухоро вилоятида “Нурли йўл” акцияси ташкил этилди.

👁 Унда аҳоли хитойлик бир гуруҳ малакали офтальмологлар томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Якунда катарактага чалинган 200 нардан ортиқ беморда юқори технологияли операциялар амалга оширилди.

🩺 — Акциядан кўзланган асосий мақсад нафақат беморларда ноёб операциялар бажариш, балки ҳудудлардаги ёш офтальмологлар иштирокида маҳорат дарслари ўтказиш ва уларнинг замонавий хирургиядаги амалий кўникмаларини оширишдан иборат, — дейди марказ директори Азамат Юсупов. — Қолаверса, бундай тадбирлар юртимизда тиббий туризмни ривожлантириш ва хориж давлатлари билан тиббиёт йўналишида ўзаро алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

👩‍⚕️Таъкидлаш керак, акция доирасида олис ҳудудларда яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож 500 нафардан зиёд беморда бепул юқори технологик жарроҳлик амалиётларини ўтказиш режалаштирилган.

“Нурли йўл” акцияси шифокорлари Бухорода ўз ишини якунлаб, Самарқанд вилоятига йўл олди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Ўлчаш воситаларини қиёслаш ва калибрлаш курси” мавзусида тренинглар бўлиб ўтди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат марказининг Қиёслаш лабораторияси ходимлари учун икки ҳафталик махсус ўқув семинари ташкил этилди.

Бугун “Ўлчаш воситаларини қиёслаш ва калибрлаш курси” мавзусида бўлиб ўтган мазкур тренингларда малака оширган мутахассисларга тегишли сертификатлар топшириш маросими бўлиб ўтди.

ССВ Матбуот хизматининг навбатдаги репортажи ана шу хусусида.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Теридаги холлар онкологик муаммоларга сабаб бўладими?

Тожиддин Мустафоев,
онколог:

— Хол одамнинг бўйин ёки бош каби аъзоларида жойлашган бўлса, уни жароҳатланишдан эҳтиётлаш лозим. Чунки бўйинга ҳар куни кийимларнинг ёқаси тегиб ишқаланади. Бошда бўлса, сочни тараганда тароқ тегиб, жароҳатлаши мумкин.

🏖Бундан ташқари, қуёш нурида тобланиш натижасида ҳам холларнинг хусусияти ўзгариб, хавфли тус олиши эҳтимолдан холи эмас.

🧩Холларни уйда мустақил даволашга ҳаракат қилиш оқибатида баъзан пигмент тўқимасида пайдо бўладиган хавфли ўсма — меланома юзага келиши мумкин. Унга ҳар хил малҳамлар суриш, билиб-билмай, турли усулларни қўллаш терига зарар бериш эҳтимоли юқори.

👨🏻‍⚕️Холлар бирдан пайдо бўлса, қисқа вақт ичида кўпайса, ёрилса ёки усти дағаллашса, ранги тўқ бўлиб ўзгарса, албатта онколог мутахассисга бориш лозим.

🧏🏻‍♂️ Хол безовта қила бошладими, унга сира эътиборсиз бўлмаслик керак. Чунки у яллиғланса, ёмон сифатли ўсмага айланиши тезлашади.

⚠️Онколог кўригида бўлиш ва мутахассиснинг аниқ ташхисига асосланиб, тавсияларни ўз вақтида бажариш зарур.

⭕️ Агар хол оддий шамоллаш ёки яллиғланиш туфайли пайдо бўлса, у ҳолда бемор керакли шифокор ҳузурига юборилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️Тадқиқот: “Омикрон”нинг янги субварианти “кракен”дан 1,2 баравар юқумли

🦠 “Омикрон” штаммининг дунё бўйлаб тарқала бошлаган XBB.1.16 субвариантига “Арктур” деб ном берилган.

😷 Илк бор шу йилнинг январь ойида аниқланган мазкур штамм ҳозир асосан Ҳиндистонда авж олмоқда. Ҳатто мамлакатнинг баъзи ҳудудларида аҳоли яна тиббий ниқоб тақишга мажбур бўляпти.

🔬 Япониянинг Токио университети олимлари томонидан олиб борилган тадқиқот натижасида ХBB.1.16 версияси “кракен” деб аталган ХBB.1.5 субвариантидан 1,2 баравар юқумлироқ эканлиги аниқланди.

🧪 Қолаверса, янги мутация асосан иммунитет тизимининг ишлашига тўсқинлик қилади, деган тахмин илгари суриляпти.

‼️ Экспертлар хулосасига кўра, “Арктур” яқин келажакда бутун дунё бўйлаб доминант вариантга айланиши мумкин. Бунинг олдини олиш учун касалликка қарши эмланиш энг самарали чора, деб баҳоланмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Дори воситалари нархини шакллантириш жараёни шаффоф ва самарали бўлиши лозим. Ривожланган давлатларда худди шундай механизмлар — амалда.

Давлатимиз раҳбарининг тегишли қарори асосида 2020 йил 1 июлдан бу илғор амалиёт юртмизда ҳам босқичма-босқич жорий этилди. Шу тариқа маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан референт нарх шакллантириш тизими йўлга қўйилди.

Юқоридаги видеолавҳада ушбу янги тизимнинг аҳамияти ва тартиб-таомиллари ҳақида сўз юритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 Ўтган ҳафта пойтахтимизда Ўзбекистон – Ҳиндистон соғлиқни сақлаш халқаро форуми бўлиб ўтганидан хабарингиз бор. Ушбу тадбир доирасида куни кеча Тошкент тиббиёт академиясида халқаро анжуман ташкил этилди.

🏢 Унда Ҳиндистоннинг 9 та етакчи университетлари ва компаниялари вакиллари иштирок этди. Анжуман якунида ҳиндистонлик 10 нафар профессорга академиянинг "Фахрий профессори" унвонлари топширилди.

🔬Шунингдек, мазкур мамлакатнинг нуфузли олий ўқув юртлари ва йирик компаниялари билан талабаларни ўқитиш, мутахассислар малакасини ошириш ҳамда замонавий даволаш усулларини амалиётга кенг татбиқ этишга қаратилган қатор истиқболли йўналишлар бўйича меморандумлар имзоланди.

👩‍🎓Маълумот ўрнида, айни пайтда Тошкент тиббиёт академиясида 650 нафар хорижлик талаба таҳсил олиб, уларнинг 500 нафардан ортиғини ҳинд ёшлари ташкил этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔬Халқимиз орасида “сариқ касаллиги” номи билан аталувчи вирусли гепатит А ўткир юқумли жигар хасталиги ҳисобланади.

🥗 Айниқса, бу дард болалар орасида энг кўп тарқалган вирусли касалликлардан бири бўлиб, унга чалинган жажжи беморлар касалхонага ётқизилиб, даволаниши, махсус кузатув остида бўлиши ва парҳез сақлаши лозим. Бунинг учун эса қўшимча вақт ва маблағ талаб этилади.

💉 Шу боис мутахассислар хасталикнинг олдини олишни энг самарали усули сифатида вакцина олишни тавсия этади.

❗️Унутманг, гепатитга қарши эмланиш Сиз ва фарзандларингизни касалликдан ҳимоялайди!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️Дунёда илк бор робот-жарроҳ томонидан ўпка трансплантацияси амалга оширилди

🏥 Испаниянинг Барселона шаҳридаги Vall d'Hebron шифохонасида 65 ёшли беморга робот-жарроҳ томонидан ўпка кўчириб ўтказилди.

🫁 Операция чоғида янги усул қўлланилди. Яъни шикастланган ўпка кўкрак қафасини очмасдан, беморнинг тўш суяги остидаги кичик кесма орқали олиб ташланиб, ўрнига янгиси ўрнатилди.

🔬 Маълум бўлишича, фақат кичик кесма ҳосил қилиш жараёни шифокор қўли билан бажарилган. Қолган барча юмушлар Да Винчи номли роботнинг "тўртта моҳир қўли" ёрдамида уддаланди.

‼️ Мутахассислар ушбу янги жарроҳлик технологияси нисбатан хавфсиз ва каминвазив бўлиб, келгусида минглаб беморлар ҳаётини сақлаб қолиш имконини беради, деган хулосада.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️Маъмурий жарималар 15 кун ичида тўланса, 50 фоиз чегирма қўлланилади

Маъмурий жарималарни тўлашда аҳолига қўшимча қулайликлар яратилиши муносабати билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш киритиш бўйича Қонун (ЎРҚ–830-сон, 18.04.2023 й.) Президент томонидан
имзоланди.

🔎 Кодекснинг 332-1-моддасига киритилган ўзгартишга кўра:

🔹Ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб 15 кун ичида жарима миқдорининг 50 фоизини ёки 30 кун ичида жарима миқдорининг 70 фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади.

🚫 Жарима солиш тўғрисидаги қарорни ижро этишнинг соддалаштирилган тартиби қуйидаги ҳолларда қўлланилмайди:

📌 Кодекснинг 131, 132, 136 ва 140-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилганда;

📌 жарима солиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилинганда ёки протест билдирилганда;

📌 худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилганда.

🗓 Қонун 2023 йил 1 майдан эътиборан кучга киради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️ЖССТ “омикрон”нинг янги XBB.1.16 субвариантини кузатув остига олди

🦠 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти СOVID-19нинг XBB.1.16 субвариантини ўз кузатув рўйхатига қўшди. Ташкилотнинг фавқулодда вазиятлар бўйича директори Майкл Райан фикрича, бунга инфекциянинг янада кенг тарқалиш эҳтимоли сабаб бўлди.

📊 Дастлабки ўрганишларга кўра, янги мутацияга хос белгилар аввалги субвариантлар аломатлари билан бир хил. Ҳозир у мавжуд версияларнинг 4,2 фоизини ташкил қилмоқда. Ваҳоланки, бир ой аввал бу кўрсаткич бор-йўғи 0,5 фоизга тенг эди.

📈 “Ушбу вариант дунё бўйлаб кенг тарқалишда давом этиши мумкин, — дейди М. Райан. — Бу эса касалланиш кўрсаткичлари ошишига сабаб бўлади. Шунга қарамай, ҳозирча янги вариантнинг оғир кечиши кузатилгани йўқ”.

‼️ Экспертларнинг хулоса қилишича, COVID-19 қарши эмланиш кўрсаткичлари юқори бўлган мамлакатларда хасталик нисбатан енгил ва асоратсиз ўтмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️“Тиббиёт тизимидаги ислоҳотларимизни одамлар, биринчи навбатда, тез тиббий ва шошилинч ёрдамда бўлган ўзгаришларни кўргандагина ҳис қилади”.

♻️ Президентимизнинг бу сўзлари беморларга халқаро андозаларга мос тез тиббий ёрдам кўрсатиш борасида муҳим мезонга айланди.

Хўш, жорий йил тизимда яна қандай янгиликлар кутиляпти?

"Тез ёрдам"даги эскирган “Damas” автомобиллари замонавий автоуловларга алмаштириладими?

📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеороликда шу ҳақда батафсил сўз боради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram