Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
82.4K subscribers
7.26K photos
2.86K videos
47 files
10.9K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.iss.one/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
#онлайн

Халқаро форум доирасида тиббиёт соҳасидаги икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлашдаги ҳиссаси учун қатор Ҳиндистон вакилларига “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони ҳамда вазирлик ташаккурномаси топширилди.

Шунингдек, бир гуруҳ ҳинд иштирокчилар Ўзбекистонда тиббий таълим, шифокорлар малакасини ошириш ҳамда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун мамлакатимиз тиббиёт олий ўқув юртларининг “Фахрий профессори” унвонлари билан тақдирланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
#онлайн

Форум иштирокчилари куннинг иккинчи ярмида муҳокамаларни икки гуруҳга бўлинган ҳолда давом эттиришди.

Тиббиётда таълим ва илм-фан трансформацияси биринчи гуруҳ кун тартибидаги асосий масала бўлди.

Иккинчи гуруҳ йиғилишида фармацевтика ва аюрведа, замонавий тиббий технологиялар, давлат-хусусий шериклик ҳамда тадбиркорлик масалалари муҳокамалар марказида бўлди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#онлайн

Халқаро форум доирасида тиббиёт соҳасидаги икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлашдаги ҳиссаси учун бир гуруҳ Ҳиндистон вакиллари “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони, вазирлик ташаккурномаси ҳамда мамлакатимиз тиббиёт олий ўқув юртларининг “Фахрий профессори” унвонлари билан тақдирланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#онлайн

Форум доирасида умумий қиймати 300 миллион долларга тенг 100 дан ортиқ меморандум ва шартномалар имзоланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Ўзбекистон — Ҳиндистон халқаро соғлиқни сақлаш форумининг иккинчи куни дастуридан асосан амалий мулоқот ва учрашувлар жой олган.

Жумладан, бугун анжуман иштирокчилари пойтахтимизда очилган "Соғлиқни сақлаш - TIHE 2023" Тошкент халқаро кўргазмасига ташриф буюрди.

Павильонлардан ўрин олган энг илғор даволаш, диагностика ва реабилитация асбоб-ускуналари, тиббий технологиялар ҳамда соғлиқни сақлаш соҳасидаги сўнгги ишланмалар меҳмонларда катта таассурот қолдирди.

Маълумот учун, "TIHE" кўргазмаси ташкил этилганидан буён унда 3000 га яқин компания қатнашган бўлиб, иштирокчилар географияси деярли барча қитъалар, жумладан Европа, Осиё, Америка ва Африкани қамраб олган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Ўзбекистон–Ҳиндистон:
Тиббиёт бўйича 300 миллион долларлик лойиҳалар амалга оширилади

Пойтахтимиздаги “Hilton” меҳмонхонасида Ўзбекистон –Ҳиндистон халқаро соғлиқни сақлаш форуми бўлиб ўтди.

Соғлиқни вазирлиги ташаббуси билан ўтказилган ушбу нуфузли анжуманда икки мамлакатнинг соғлиқни сақлаш соҳаси масъуллари, дипломатик корпус вакиллари, Ҳиндистоннинг етакчи хусусий тиббиёт марказлари ҳамда йирик фармацевтик корхоналар раҳбарлари иштирок этди.

Ҳиндистонлик ҳамкорлар билан умумий қиймати 300 миллион долларга тенг 100 дан ортиқ меморандум ва шартномалар имзоланган нуфузли форум таассуротларга бой бўлди.

👉🏻Батафсил

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Узбекистан – Индия: будут реализованы проекты по медицине на сумму 300 млн долларов США

В столичной гостинице “Hilton” прошел Узбекско-индийский международный медицинский форум.

В этом престижном форуме, проводимом по инициативе Министерства здравоохранения нашей страны, участвовали представители министерства, специализированных научно-практических медицинских центров республики, медицинских высших образовательных учреждений и региональных медицинских учреждений, а также официальные представители сферы здравоохранения Индии, руководители ведущих частных медицинских центров, крупных фармацевтических предприятий, представители дипломатического корпуса этой страны в Узбекистане.

👉🏻 Подробно

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
“Омикрон”нинг ВА 2.75 субварианти кўриш қобилиятига салбий таъсир этадими?

Бугун дунёда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ вазият бирмунча барқарор. Шу сабабли ЖССТ бош директори Тедрос Гебрейесус пасайиш тенденциясини инобатга олиб, жорий йилда COVID-19 пандемияси бекор қилинишини маълум қилди. Шунга қарамай, ҳали хавф тўлиқ ортда қолди, деб бўлмайди.

Аксинча, илмий изланишлар натижасида касалликнинг янгидан янги “ҳунар”лари намоён бўляпти. Хусусан, бугун дунёнинг баъзи мамлакатларида доминант версияга айланиб улгурган “омикрон” штаммининг ВА 2.75 субварианти, яъни “кентавр” нафақат нафас олиш тизимлари, балки кўриш органлари фаолиятига ҳам салбий таъсир этиши маълум бўлди.

Жумладан, ҳиндистонлик олимлар бир мунча вақт илгари унинг геномида 16 та мутация мавжудлигини аниқлаган эди. Бу эса коронавируснинг мазкур тури тана ҳимоя механизмларига осон “чап бериш” хусусиятига эга эканини англатади.

Шунингдек, шифокорлар “кентавр” янги аломатлар билан намоён бўлаётгани, унга кўра, баъзи беморлар ёруғ муҳитда кўзларини очишга қийналаётгани ва кўз гавҳарида оғриқлар ҳис қилаётганини маълум қилган эди.

— Коронавирус асосан ўпка тўқималарининг зарарланиши билан кечган бўлса-да, унинг асорати бутун организмга ўз таъсирини кўрсатади, — дейди Республика кўз касалликлари клиник шифохонаси бош шифокори Отабек Икромов. — Аввал ушбу инфекцияга чалиниб, тузалган беморларда кўпроқ қон қуюқлашиши, юрак-қон томир тизимида жиддий муаммолар учраган бўлса, эндиликда улар қаторига кўз касалликлари ҳам қўшилмоқда.

Хусусан, сўнгги пайтларда COVID-19 билан оғриган айрим беморларда кўриш қобилиятининг ёмонлашиши кузатиляпти. Жумладан, вирусга чалиниб, соғайганларда оптик асабнинг шиши, кўз мушакларининг спазмлари ва тўр парданинг яллиғланиши каби асоратлар учрамоқда.

Қолаверса, дунё олимлари ҳам “омикрон”нинг ВА 2.75 субварианти организмда тизимли яллиғланиш реакцияси ва қон ивиш тизимининг фаоллашишига сабаб бўлаётгани, бу эса кўзлар учун жиддий оқибатларга олиб келишини таъкидлаяпти.

Шу боис, касалликнинг олдини олиш учун вирусга қарши тўлиқ босқичда ҳамда бустер дозада эмланиш лозим. Бу эса энг тўғри ва самарали йўлдир.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️ЖССТ: Дунёда коронавирусдан ўлим кўрсаткичи 30 фоизга камайди

🦠 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Ер юзида коронавирус билан боғлиқ эпидемиологик вазият бўйича навбатдаги ҳисоботини эълон қилди.

📊 Унга кўра, жорий йил 13 март – 9 апрель саналари оралиғида дунёда қарийб 3 миллион кишига коронавирус ташхиси қўйилди. Беморларнинг 23 минг нафардан зиёди хасталик оқибатида ҳаётдан кўз юмди.

📉 Таҳлилларга кўра, ўтган 28 кунда касалланиш кўрсаткичи ундан аввалги тўрт ҳафтага нисбатан 28 фоиз, ўлим ҳолатлари эса 30 фоизга камайган.

🔎 Кескин пасайиш динамикаси асосан Африка (-45 фоиз), Ғарбий Тинч океани минтақалари (-39 фоиз), Шимолий ва Жанубий Америка (-33%) ва Европа (-22 фоиз) мамлакатларида қайд этилди.

❗️Мутахассислар, коронавирусни тўлиқ жиловлаш учун аҳолига бустер дозада эмланишни тавсия этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 🇮🇳 Ўзбекистон ва Ҳиндистон!

⌛️Халқларимиз ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари узоқ ўтмишга бориб тақалади. Азалдан улар илмий, маданий, маърифий, иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан ҳамжиҳат бўлиб келган.

♻️ XXI асрда бу ҳамкорлик стратегик шериклик даражасига чиқди. Ушбу муносабатларнинг катта қисми соғлиқни сақлаш соҳаси ҳиссасига ҳам тўғри келади.

ССВ Матбуот хизматининг Ўзбекистон – Ҳиндистон халқаро соғлиқни сақлаш форумига бағишланган юқоридаги видеорепортажида шу ҳақда сўз боради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🫀 Хоразмлик 5 ёшли Фаёзбек туғма юрак нуқсони билан дунёга келган. Бемор онаси Шахноза Бобожонованинг айтишича, операция учун катта маблағ кераклиги боис фарзандини ўз вақтида даволата олмаган.

🏥 Шу кунларда Президентимиз топшириғига мувофиқ, юртимиз бўйлаб юқори технологик муолажаларга муҳтож юзлаб бемор болажонларда мураккаб жарроҳлик амалиётларининг ўтказилиши онанинг қалбига яна умид бағишлади. Давлатимизнинг ғамхўрлиги туфайли мурғак болакай оғир дарддан буткул халос бўлди.

📹 Юқоридаги видеолавҳада Хоразм вилоятида ўтказилаётган ана шундай операциялар ҳақида батафсил сўз боради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️Хитойда парранда гриппидан илк ўлим ҳолати қайд этилди

🌎 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти дунёда парранда гриппи пандемияси бошланиши хавфидан огоҳлантирганди.

📌 Куни кеча ташкилот Хитойда H3N8 вирусидан илк ўлим ҳолати қайд этилганини маълум қилди.

🔬 Марҳума — Гуандун провинциясида яшовчи 56 ёшли аёл эди. У пневмония аломатлари билан шифохонага ётқизилиб, H3N8 ни юқтиргани аниқланган.

‼️ Ачинарлиси, кўрсатилган тегишли муолажаларга қарамай, бемор икки ҳафта ўтгач, шу ерда ҳаётдан кўз юмди. Аниқланишича, аёл бозорда касалланган парранда билан мулоқотда бўлган.

🚫 Эпидемиологларнинг қайд этишича, одамлар инфекциядан зарарланган ва ҳалок бўлган ҳайвонларга яқинлашмасликлари зарур.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Бола нега туғма юрак нуқсони билан дунёга келади?

🫀Шу кунларда туғма юрак нуқсонидан азият чекаётган 2 минг нафар бола давлат томонидан ажратилган 64 миллиард сўмдан зиёд маблағ эвазига юқори технологик операциялар орқали оғир дарддан халос бўлмоқда. Уларнинг барчаси ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг 18 ёшгача бўлган фарзандлари.

ССВ Матбуот хизмати бу касалликнинг келиб чиқиши, унга қандай омиллар сабаб бўлиши ҳақидаги саволлар билан тиббиёт фанлари доктори, профессор Ҳакимжон Аброловга мурожаат қилди.

🩺 — Юракнинг туғма нуқсонлари оғир касаллик, — дейди шифокор. — Улар янги туғилган чақалоқлар ва ҳаётининг биринчи йилидаги болалар ўлими бўйича юқори ўринда туради.

👨‍👩‍👦 Хасталик ривожланишининг асосий 6 та сабаби бор. Улар қуйидагилардан иборат: стресс, онанинг сурункали ёки ўткир инфекцияли касалликлари, вирусли хасталиклар, гормонал ва нейрогуморал факторлар ҳамда яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳ.

🚬 Шунингдек, ҳомиладор аёллардаги анемия, тамаки чекиш, спиртли ичимликлар ичиш, баъзи дорилардан фойдаланиш ҳам ҳомиланинг соғлом ривожланишига салбий таъсир этиши, натижада, бола туғма нуқсонлар билан дунёга келиши мумкин.

👦 Касалликка чалинган болаларда лаблар, қулоқлар ва тирноқ остидаги терининг кўкариши, терлаш, юракда шовқин, тез нафас олиш, чарчоқ, иштаҳанинг пастлиги, тана вазни ортишининг сустлиги, нафас олиш пайтида қовурғаларнинг сиқилиши, юракнинг тез уриши каби бир неча симптомлар кузатилади.

👩‍⚕️ Унинг олдини олиш учун ҳомиладорликни режалаштиришдан аввал бўлажак ота-она тор доирадаги мутахассислар кўригидан ўтиши ва аниқланган хасталиклардан тўлиқ даволаниши лозим. Бунинг энг самарали йўли ҳомиладор аёлларни скрининг кўригига ўз вақтида жалб этишдир.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Маҳаллий ҳокимият органларининг соғлиқни сақлаш бўйича ваколатлари нималардан иборат?

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари соғлиқни сақлаш соҳасидаги қуйидаги ваколатларга эга:

⚖️ соғлиқни сақлаш соҳасида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилади;

🗂 соҳадаги қонун ҳужжатлари бажарилишини таъминлайди;

💼 тизимнинг бошқарув органларини шакллантиришда иштирок этади;

🏥 ўз ҳудудидаги тиббиёт муассалари фаолияти учун тегишли биноларни ажратади, таъмирлаш ишларини ташкил қилади;

🚑 бирламчи тиббий-санитария ёрдамини ташкил этади, улардан аҳоли тенг фойдалана олишини таъминлайди;

💰 соғлиқни сақлаш харажатларини молиявий таъминлашнинг ўз манбаларини шакллантиради;

📋 соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳудудий дастурларни тасдиқлайди ҳамда амалга оширади;

💊 аҳолини дори воситалари, тиббий буюмлар билан таъминлашда иштирок этади;

🗞 аҳоли ўртасида ахборот-тушунтириш ишларини ташкил этиш ҳамда ўтказишда иштирок этади;

👨‍👩‍👧 фуқароларнинг санитария-эпидемиология жиҳатидан хотиржамлигини таъминлаш, профилактика, санитария-гигиена, эпидемияга қарши ва табиатни муҳофаза қилиш тадбирларини амалга оширади;

🕹соғлиқни сақлаш тизими органлари, муассасалари ва корхоналари фаолиятини мувофиқлаштиради ҳамда назорат қилади;

👩🏻‍🦼ногиронлиги бўлган шахслар ва тиббий-ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларнинг саломатлигини тиклайдиган муассасалар ташкил этади ва улар фаолиятини таъминлайди;

👩🏻‍🍼 оналик ва болаликни муҳофаза қилиш чора-тадбирларини амалга оширади;

♻️ соғлиқни сақлашнинг хусусий ва бошқа хил тизимларини ривожлантиришни рағбатлантирувчи шароитлар яратади.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари соғлиқни сақлаш соҳасидаги қонунчиликка мувофиқ яна бошқа ваколатларни амалга ошириши ҳам мумкин.

Cоғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️Қон саратонининг олдини олиш усули топилди

🔬 АҚШнинг Вандербильт университети олимлари TCL1A генини блоклаш кекса ёшли кишиларда қон саратони ривожланишига тўсқинлик қилишини аниқлади.

🔎 Бунинг учун 5000 дан ортиқ кишининг тиббий маълумотлари таҳлил қилинди. Натижада тадқиқотчилар хавфли қон ҳужайралари бўлинишини қўзғатувчи генни топишга муваффақ бўлди.

📌 Мутахассислар хулосасига кўра, энди TCL1A генига йўналтириладиган дорилар орқали саратон ҳужайралари ўсишини тўхтатиш мумкин.

📊 Муаллифлар фикрича, ёш ўтиши билан инсон организмдаги бўлинувчи ҳужайралар турли мутацияларга учрайди. Уларнинг аксарияти зарарсиз.

❗️Аммо кекса ёшли кишиларнинг 10 фоиздан ортиғида қон саратони ва юрак касалликларини келтириб чиқарувчи мутациялар ривожланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️ Якунланган ҳафта давомида каналимизда эълон қилинган энг муҳим хабарлар дайжести

🚑 “Тез ёрдам”га энг кўп ёлғон чақириқ қайси ҳудуддан келиб тушди?

"Кесарча" йўли билан фарзанд кўрган аёлга табиий туғуруқ ман этиладими?

🔬 Қашқадарёда илк бор оққонга чалинган болаларни халқаро стандартлар асосида ташхислаш йўлга қўйилди

🏢 “Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими трансформацияси” мавзусидаги халқаро форум бўлиб ўтди

📊 Охирги 6 йилда хусусий клиникалар сони 2,5 бараварга кўпайиб, 3 мингтадан 8 мингтага етди

🔎 Тиббиётда лицензиялаш жараёни шаффофлиги таъминланади

🛬 Тошкентда халқаро инвесторлар жам бўлди

📈 Шу йил якунига қадар 1000 нафардан ортиқ тиббиёт ходимларимиз Ҳиндистонда малака оширади

🏥 Тиббиёт бўйича 300 миллион долларлик лойиҳалар амалга оширилади

Бола нега туғма юрак нуқсони билан дунёга келади?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️Тадқиқот: Нефротик синдромдан ишончли ҳимояланиш йўли топилди

🏢 Буюк Британиянинг Бристол университети олимлари буйрак етишмовчилиги профилактикасига доир янги усулни кашф қилди.

🔬 Тадқиқотчилар хулосасига кўра, ушбу методика пешобда оқсил миқдори кўпайиши ва альбумин даражаси пасайиши билан намоён бўладиган нефротик синдром ривожланиш хавфини камайтиради.

📉 Чунки ушбу аломатлар буйраклар фаолиятини издан чиқариши билан маълум.

🚫 Олимлар фикрича, PAR-1 рецепторлари блокаторлари орқали мазкур касаллик ривожланишининг олдини олиш мумкин.

Бристол университети ходимлари бундай блокаторлардан фойдаланиш стероидларга бўлган эҳтиёжни бартараф этади, деган қатъий хулосада.

‼️ Қолаверса, ушбу янгилик буйрак кўчириб ўтказиш амалиётини янада самарали даволаш усулига айлантиради. Чунки трансплантация қилинган орган энди у қадар заиф бўлмайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
⚡️Рамазон ҳайити муносабати билан барча ходимлар кетма-кет 3 кун дам олиши мумкин

5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш кунлари:

▫️22-апрел —шанба;
▫️23-апрел — якшанба;
▫️24-апрел — душанба (кўчирилган дам олиш).

Яъни, 5 кун ишловчилар учун душанба куни дам, 29 апрел — шанба эса иш куни бўлади.

❗️Агар 22 апрель — шанба Ўзбекистон мусулмонлари идораси уламолари хулосаси асосида Ўзбекистонда Рамазон ҳайитининг 1-куни сифатида белгиланса, 21 апрель — жума куни кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида 1 соатга қисқартирилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Юртимизнинг қайси ҳудудида энг кўп хусусий тиббиёт муассасаси фаолият кўрсатмоқда?

🏥 Бугун юртимиз соғлиқни сақлаш тизимида кўплаб ижобий ўгаришлар юз беряпти. Айниқса, тиббиётда хусусий секторга кенг имконият ва шароит яратиб берилгани соҳада рақобат ва сифатни ошишида муҳим омил бўляпти.

🛏 — Айни пайтда мамлакатимизда жами 8300 та нодавлат тиббиёт муассасаси фаолият юритмоқда, — дейди вазирликнинг Лицензиялаш, аккредитациялаш ва тиббий туризмни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Жалолиддин Асамутдинов. — Шундан 1618 таси стационар клиника бўлиб, уларда 43 минг 200 дан зиёд шифо ўринлари яратилган.

👩‍⚕️Хусусий секторда 17 минг нафардан ортиқ шифокор, 26 минг нафардан зиёд ўрта тиббиёт ходими меҳнат қиляпти.

💰Шунингдек, ҳозир юртимиз бўйича 20 дан ортиқ хорижий давлат бизнес доираларининг инвестициялари иштирокида 159 та хусусий шифохона фаолият юритмоқда.

📌 Энг кўп хусусий шифохона Тошкент шаҳрида ташкил этилган бўлиб, улар сони 1700 дан ортди.

Бундан ташқари:

🔹Андижонда 750 дан;

🔹Самарақанд, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларида
650 дан зиёд нодавлат тиббиёт муассасаси фаолият олиб боряпти.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🫀 Туғма юрак нуқсони билан дунёга келган болаларнинг кўпчилиги вужудидаги оғир дарддан бехабар. Чунки аксарияти — мурғак гўдаклар. Аммо уларнинг ота-она ва яқинларига қийин.

📊 Тўғри, хасталикнинг давоси бор. Лекин мураккаб операциялар учун эҳтиёжманд оилаларнинг имконияти чекланган. Шу боис Президентимиз топшириғи асосида ана шундай беморлардан 2000 нафарида давлат ҳисобидан жарроҳлик амалиётларини ўтказиш учун 64 миллиард сўмдан зиёд маблағ ажратилган.

🏥 Бу эзгу ташаббус Фарғона вилоятида яшовчи 185 нафар болажонга ҳам қайта ҳаёт бахш этяпти. Юқоридаги видеолавҳа орқали ушбу жараён тафсилотлари билан танишишингиз мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram