Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
77.2K subscribers
7.31K photos
2.88K videos
47 files
10.9K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.iss.one/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
❗️Cоғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан эълон қилинган "Саломатлик сайиллари" Самарқандда ҳам қизғин давом этмоқда.

🏥 Хусусан, вилоят марказидаги 2-оилавий поликлиникада ташкил этилган оммавий кўрикларга Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари мутахассислари ҳамда вилоятнинг сара шифокорлари жалб этилди.

🩺 Акция доирасида 2 минг нафарга яқин аҳоли тиббий текширувдан ўтказилиб, хасталик аниқланган эҳтиёжманд беморларга саломатлигини тиклаш учун республика ва вилоят даволаш муассасаларига йўлланмалар берилди.

Соғлиқни салқаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️ЖССТ прогнозига кўра, 2030 йилга бориб, Ер юзи аҳолисининг қарийб 45 фоизи семизликдан азият чекиши мумкин. Мутахассислар бу глобал муаммога соғлом турмуш тарзи орқали самарали ечим топиш мумкин, деган хулосада!

♻️ Юртимизда “Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи” янги умуммиллий ҳаракатига старт берилиши замирида ана шу устувор мақсад мужассам. Бу эзгу ташаббусга маҳалла, спорт, таълим соҳаси вакиллари, хотин-қизлар ва ёшлар кенг жалб этилиши эса саъй-ҳаракатлар самарадорлигини янада ошириши, шубҳасиз.

Хўш, ушбу умуммиллий ҳаракат орқали қандай натижалар кутилмоқда? ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеороликда шу ҳақда сўз боради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️ЖССТ: “Омикрон”нинг янги ХBB.1.16 субварианти "кракен" дан ҳам юқумлироқ

🦠 Дунёда “омикрон” штаммининг янги — XBB.1.16 субварианти кенг тарқалиши мумкин. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг CОVID-19 бўйича техник раҳбари Мария Ван Керхове ҳозиргача мазкур мутация 22 мамлакатда аниқланганини маълум қилди.

📈 Жумладан, Ҳиндистонда бир неча ой ичида янги вариант доминант версияга айланди. Қолаверса, у Осиё ва Европа Иттифоқининг қатор давлатлари, Буюк Британия ҳамда Австралияда ҳам рўйхатга олинди.

🔬 Лаборатория тадқиқотларидан сўнг ХBB.1.16 “кракен” деб аталган ХBB.1.5 версиясидан ҳам юқумлироқ, деган хулосага келинди.

💉 Айни сабабдан экспертлар касалликни жиловлашнинг энг тўғри ва самарали йўли тўлиқ босқичда ҳамда бустер дозада эмланиш, деб таъкидламоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
ССВ: Беморларнинг электрон тиббий маълумотларидан фақат тиббий хизматлар доирасидагина фойдаланилади!

Бугун тиббиётни электронлаштиришга ҳар қачонгидан кўпроқ урғу берилмоқда. Онлайн поликлиника ва тиббий суғурта каби лойиҳаларда бу яққол намоён бўлмоқда.

Бу жараёнда бир савол туғилади: хўш, бутун тизим электронлашди дейлик, бунда беморларнинг шахсий маълумотларининг хавфсизлиги қандай таъминланади?

👩🏻‍💻 Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш кодекси лойиҳасига кўра, шахсий тиббий ҳужжатларни ўз ичига олган электрон тиббий маълумотларни шакллантириш беморга тиббий ёрдам кўрсатиш доирасида амалга оширилади.

⚠️ Шахсий тиббий маълумотлардан фойдаланиш “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги қонун асосида юритилади.

♻️ Шунингдек, электрон ахборот ресурсларини, трансчегаравий ҳамкорликдаги тиббий маълумотларни ҳимоя қилиш хусусиятлари халқаро ҳамкорлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳам белгиланади.

🚷 Бу маълумотлардан мулкий ёки маънавий зарар етказиш, кафолатланган ҳуқуқ ва эркинликларни амалга оширишни чеклаш мақсадида фойдаланишга йўл қўйилмайди.

🔐 Жисмоний шахсларнинг шахсий тиббий маълумотлари электронлаштирилганда улардан фақат хизмат вазифаларини бажариш доирасида фойдаланилади.

Cоғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️ССВ: Юртимизда 1 миллион аҳоли вирусли гепатитнинг “В” ва “С” турларига қарши скринингдан ўтказилади

🔬 Жорий йил жамоат саломатлиги ва касалликлар профилактикаси ҳамда аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш борасидаги ишлар янги босқичга кўтарилади.

Жумладан:

💉 Эмланиши режалаштирилган аҳолини бустер доза ва ревакцинация билан коронавирус касаллигига қарши вакцина тадбирлари давом эттирилиб, эмлаш қамрови 99,5 фоизга етказилади.

📊 12 миллион бола 13 турдаги вакцина
билан бошқарилувчи юқумли касалликларга қарши 98 фоиз кўрсаткичларда эмланади.

🌡 Мамлакатимизда 1 миллион аҳоли вирусли гепатитнинг “В” ва “С” турларига скрининг текширувидан ўтказилади. Мазкур текширувларда вирусли гепатит “С” касаллиги тасдиқланган 10,5 минг нафар беморларда даволаш тадбирлари амалга оширилади.

🗒 Шунингдек, cоҳага оид рухсатнома, хулоса ва ҳужжатларни келиши бўйича 3 турдаги кўрсатиладиган давлат хизматларини босқичма-босқич интерактив давлат хизматлари портали орқали берилиши йўлга қўйилади.

📱Соҳага ахборот коммуникация технологияларини жорий этиш ва шу орқали аксарият функцияларни рақамлаштиришга ўтиш ишлари олиб борилади. Ижтимоий ҳаётнинг турли жабҳаларида зарур бўладиган 14 та санитария қоида ва меъёрлар халқаро андозаларга мослаштирилади.

🖥 Назорат олиб боришда хавфни таҳлил қилиш механизмини жорий қилишнинг ягона электрон базаси яратилиб, “Электрон ҳукумат” тизимига интеграция қилинади.

Буларнинг барчаси юртимизда эпидемиологик барқарорликни мустаҳкамлаш, бу орқали аҳоли саломатлигини ишончли ва кафолатли таъминлашга хизмат қилиши, шубҳасиз.

Cоғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Тошкент давлат стоматология институтида янги талабалар турар жойи биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов, институт профессор-ўқитувчилари ва талабалари иштирок этди.

400 ўринга мўлжалланган янги ётоқхона биносида:
📌замонавий ахборот технологиялари,
📌компьютер хоналари,
📌кутубхона,
📌wifi зоналари,
📌санъатга қизиқувчи ёшлар учун чолғу асбоблари, тикувчилик сирларини ўрганиш учун тикув машиналари билан жиҳозланган тўгараклар,
📌шу билан бирга, маиший ва дам олиш хоналари
мавжуд.

Ушбу бино фойдаланишга топширилиши натижасида институт талабалари учун ётоқхоналар сони 2 тага етди. 2024 йилда яна 2 та 600 ўринли бино фойдаланишга топширилиши режалаштирилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
🩺 Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан айни кунларда юртимиз бўйлаб “Саломатлик сайиллари” ойлиги бўлиб ўтаётганидан хабарингиз бор.

👩‍⚕️ Фарғона вилоятининг Бағдод тумани, Марғилон ҳамда Қувасой шаҳарларида ташкил этилган акцияда минглаб аҳоли республикадан келган малакали мутахассислар ҳамда маҳаллий шифокорлар иштирокида чуқурлаштирилган тиббий кўриклардан ўтказилди.

🔬Текширувлар натижасида 2 908 нафар фуқарога амбулатор, 227 нафарига стационар шароитда даволаниш имконияти яратилди. Шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож, сурункали хасталиги бор ўнлаб беморларда юқори технологик жарроҳлик амалиётлари ўтказиш белгиланди.

Акция вилоят бўйлаб давом этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️ЖССТ: Ер юзида 17,5 фоиз катталар бепуштликдан азият чекмоқда

📊 Ҳозирги кунда дунё бўйича ҳар олти кишидан бири бепуштлик дардига чалинган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг янги ҳисоботида қайд этилишича, бу кўрсаткич катта ёшли аҳолининг қарийб 17,5 фоизини ташкил қилади.

🔬 Бепуштликнинг олдини олиш, диагностика ва муолажа қилишга доир мавжуд усуллар нархи жуда юқори. Айниқса, кам даромадли мамлакатларда тиббий хизматнинг бу туридан барча бирдек фойдалана олмайди.

💉 Шу сабабли ЖССТ ҳукуматларни ушбу дардга чалинган муҳтож инсонлар учун арзон ва сифатли даволаш воситаларидан фойдаланиш имкониятини оширишга чақирди.

📈 Қолаверса, ташкилот кўплаб мамлакатларда бепуштлик статистикаси мунтазам юритилмаётгани муаммо кўлами янада ошишига хизмат қилишини маълум қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏥 Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалида инновацион технологиялар, илғор диагностика ва даволаш усуллари жорий этилмоқда.

📊 Ўтган йили бу ерда бажарилган 8960 та жарроҳлик амалиётининг қарийб 70 фоизини кам инвазив усулдаги операциялар ташкил этди.

🔬 Қолаверса, қорин бўшлиғидаги муолажаларнинг 80 фоизи лапароскопик усулда ўтказилмоқда. Муассасада бир пайтнинг ўзида 16 та мураккаб операцияни бажариш имконияти яратилган.

❗️Юқоридаги видеолавҳада филиал салоҳияти ва унинг маҳоратли шифокорлари фаолияти ҳақида ҳикоя қилинади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Кескин ёмғирли мавсум давом этади

Ўзгидромет 5-7 апрель кунлари республиканинг кўплаб ҳудудларида кескин кўринишда ёғинлар бўлиши ҳақида огоҳлантирмоқда.

Унга кўра, 5-7 апрель кунлари Қашқадарё, Самарқанд, Сирдарё, Жиззах, Тошкент ва водий вилоятларида кучли ёғингарчиликлар кузатлиши мумкин.

Ёғинлар халқ тилида айтадиган бўлсак, "полоса" кўринишда бўлиб, жуда ҳам яқин ҳудудларда турли тақсимотга эга.

Республиканинг 9 вилояти тоғ ва тоғолди туманларида сел келиш хавфи сақланади.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram