Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
172K subscribers
6.73K photos
2.64K videos
46 files
10.5K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.iss.one/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
❗️Саломатлик акцияси: Тахиатош аҳолиси бепул тиббий кўрикдан ўтказилди

Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош туман кўп тармоқли поликлиникасига қарашли амбулатор-диагностика марказида “Қишлоқ хўжалиги ходимлари саломатлиги ойлиги” акцияси бўлиб ўтди.

👨‍⚕Тадбир доирасида тор соҳа мутахассислари томонидан аҳолига тиббий хизмат кўрсатилди.

⚡️Бунда замонавий МРТ, сайёр маммография, ЭКГ, УТТ ускуналари учун хосланган махсус мобил тиббиёт хоналари имкониятларидан унумли фойдаланилди.

— Ушбу амбулатор-диагностика маркази аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатишга мўлжалланган бўлиб, Осиё тараққиёт банки кўмагида қурилган, — дейди туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Табассум Рўзметова. — Акция давомидаги текширувларда касалликлар аниқланган эҳтиёжманд фуқаролар стационар шароитда даволанади.

❗️Таъкидлаш лозимки, жорий йил Қорақалпоғистон Республикасида шундай тиббий кўриклар орқали 18-40 ёшдаги 753 минг нафар аҳолини профилактик кўрикдан, 40 ва ундан катта ёшдаги сурункали касаллиги бўлмаган 548 минг нафар фуқарони юрак-қон томир хасталиги ва қандли диабет бўйича скрининг текширувларидан ўтказиш режалаштирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️ЖССТ: Парранда гриппи янги пандемияни келтириб чиқариши мумкин

🌎 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Гебрейесуснинг огоҳ этишича, мамлакатлар янги пандемия эҳтимолига тайёргарлик кўришлари зарур.

🔬 Чунки сўнгги ҳафталарда норка, тулки, денгиз мушуги каби бир қатор сут эмизувчилар туркумига мансуб ёввойи ҳайвонларда парранда гриппи (H5N1) вируси аниқланди.

🐓 Ваҳоланки, 1996 йилдан буён бу хасталик ёввойи қуш ва маҳаллий паррандалар орасида авж олаётган эди. Энди эса у сут эмизувчилар туркумига мансуб жониворларга юқаётгани хавотирларга сабаб бўлмоқда.

📌 Тўғри, ушбу хасталик камдан кам ҳолатларда одамлар ўртасида тарқалиши қайд этилган.

🦠 “Аммо бу ҳолат келажакда ҳам фақат шундай давом этишини тахмин қилолмаймиз, — дейди Т. Гебрейесус. — Шундай экан, ҳар қандай ўзгаришларга тайёр бўлишимиз керак. Одамлар эса инфекциядан зарарланган ва касалликдан ўлган ҳайвонларга яқинлашмасликлари зарур.”

‼️ ЖССТ раҳбарининг таъкидлашича, CОVID-19 пандемияси барчамиз учун сабоқ бўлиши керак. Тўғри, ҳозир коронавирус билан курашиш тажрибасига эгамиз. Аммо қурбонлар кўп бўлди ва ҳозир ҳам касаллик минглаб беморлар ўлимига олиб келмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тиббиётнинг бирламчи бўғини аҳоли саломатлигини сақлашда беқиёс ўринга эга. Шу боис ўтган 2022 йил мазкур йўналишда тиббий ёрдам сифати ва самарадорлигини оширишга жиддий эътибор қаратилди.

Энг муҳими, ўтган йилдан бошланган янги ҳаракат — тиббиётни аҳолига яқинлаштириш ишлари 2023 йилда ҳам изчил давом эттирилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеороликда шу ҳақда батафсил сўз юритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️Мутахассис: “Ходунок”дан узоқ вақт фойдаланиш болада маймоқликни келтириб чиқариши мумкин

🤱 Кўпгина ота-оналар янги туғилган фарзанди тезда оёққа туриб, мустақил юришини хоҳлайди. Бундай пайтда улар учун махсус аравача – “ходунок” яқин ёрдамчига айланади. Бироқ ушбу воситалар гўдак саломатлиги учун қанчалик хавфсиз?

Ушбу саволга тиббиёт фанлари доктори Умида Рустамова жавоб берди.

— Кичкинтой соғлиги ва ривожланиши унинг қанчалик ҳаракатчан эканига боғлиқ, — дейди мутахассис. — Айниқса, юришнинг бошланиши бир ёшга тўлмаган бола учун муҳим босқич саналади. Бироқ ҳар нарсанинг ўз вақтида бўлгани маъқул.

🙇🏻‍♀️ Эътибор берсак, бугун аксарият ота-оналар кичик ёшли фарзандлари учун “ходунок” олиб беради. Уларнинг фикрича, ушбу восита кичкинтойни йиқилишдан асраб, тезроқ юришга ўргатади. Қолаверса, бола мазкур қурилмада бўлганда она муҳим уй ишларини ортиқча ташвишларсиз амалга ошириши мумкин.

👉 Аммо бу воситадан узоқ вақт фойдаланиш болалар соғлигида жиддий муаммоларни келтириб чиқаришини унутмаслик керак. “Ходунок”нинг энг катта камчилиги шундаки, ўғил-қизлар у туфайли эмаклаш даврини ўтказиб юборади. Ваҳоланки, ушбу ҳаракат бола ривожланишида муҳим босқич ҳисобланади.

Сабаби юришдан аввалги 3 ойлик эмаклаш даври кичкинтойда мушак-скелет тизимининг тўғри шаклланишида катта роль ўйнайди. Қолаверса, асаб тизими ривожланишига ҳам ижобий таъсир этади.

🩺 Гўдак ҳали мушакларини бошқара олмагани боис юришга ўргатувчи бу каби аравачаларда ўз оёқларига тўғри суяна олмайди. Бу эса бўғимларнинг ҳаддан ташқари ҳаракатчанлиги ва оёқларнинг қийшайиб қолишига олиб келади.

❗️Шунингдек, "ходунок"да бўлган пайт кичкинтой оёқлари ўртасида қўшимча чеклов билан ҳаракатланади. Шу боисдан тиззалар ташқарига бурилади ва валгус деформацияси юз беради.

🧑🏻‍🦯 Бундан ташқари, орқа мия ва мушак-скелет тизимига тушадиган ҳаддан зиёд юк келажакда боланинг умуртқа поғонаси ҳолатига ҳам салбий таъсир кўрсатиши, турли деформациялар пайдо бўлиши мумкин. Шу билан бирга, унда кейинчалик яссиоёқлик ёки маймоқлик ривожланиши эҳтимоли юқори.

🚫 Айни сабабдан болани “ходунок” орқали мустақил юришга мажбурламаслик мақсадга мувофиқ.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️ССВ: Эшитиш қобилияти паст бўлган 250 нафар болага кохлеар имплант ўрнатилади

Юртимизда оналар ва болалар, репродуктив ёшдаги аёллар зарур дори воситалари билан қўшимча равишда бепул таъминланмоқда.

🔴 Унга кўра:

2023 йил республика бўйича 6-23 ойлик бўлган жами 1,2 млн. нафар бола микронутриент кукуни билан бепул таъминланади.

📌 2-10 ёшдаги жами 6,3 млн. нафар болаларга гельминтоз профилактикаси бўйича махсус препаратлар берилади.

Бундан ташқари:

Ҳомиладор ва бола эмизувчи аёллар
ҳамда 8,5 млн. нафар 3-15 ёшдаги болалар йод препарати билан бепул таъминланади.

📌 5,9 млн.нафар 35 ёшгача туғиш ёшидаги аёлларга поливитамин, темир ва фолий кислотаси препарати бепул тарқатилади.

Эшитиш қобилияти паст бўлган 250 нафар болага кохлеар имплант ўрнатилади.

📌 Спинал мушак атрофияси бор 112 нафар болани даволаш учун 120 миллиард сўмлик дори воситалари етказиб берилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️Фалажланган қўллар функциясини тиклаш технологияси яратилди

АҚШнинг Колумбия университети олимлари томонидан орқа мия жароҳати туфайли фалажланган қўл панжалари функциясини қайта тиклаш технологияси яратилди. Ушбу янгилик мия ва орқа мия стимуляцияси орқали “ишламаётган” нерв толаларини қўзғатишга асосланган.

🔬 Доктор Жейсон Кармела ишлаб чиққан мазкур муолажа усули ҳозирча жониворларда муваффақиятли синовдан ўтказилди.

🗓 Даво схемаси қуйидаги тартибда бажарилди: жароҳатдан 10 кун ўтгач, кетма-кет 10 кун давомида 30 дақиқалик махсус терапия амалга оширилди. Натижада хаста жониворлар яна соғлом ҳаётга қайтди.

🖥 Янги технология асаб тизимидаги узилишларни тиклашга қаратилган. Бунда 10 миллисония ичида электр стимуллари қўл ҳаракати учун зарур бўлган нормал сигналларни тақлидан амалга оширади. Бу бемордаги бузилган функцияларни қўзғатишга туртки бўлади.

❗️Тадқиқотчилар хулосасига кўра, янги муолажа усули инсонларда ҳам муваффақиятли синовдан ўтса, у фалажланган қўл ва оёқларни тез, осон ва самарали тузатиш имконини беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️ССВ: Мўйноққа ҳудудлардан келиб ишлаётган шифокорларга 200 фоиз устама тўланмоқда

Мўйноқ тумани Қорақалпоғистон марказидан қарийб 300 километр олисда жойлашган. Ҳудудда аҳоли нисбатан кам бўлса-да, уларга тиббий ёрдам кўрсатишда доим тор соҳа мутахассисларига эҳтиёж юқори.

Шу сабабли 2022 йил 17 майда имзоланган “Тиббиёт муассасалари ходимларини моддий қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармонида бошқа ҳудудлардан Тахтакўпир, Чимбой, Қораўзак, Бўзатов, Шуманай, Қўнғирот туманларига бориб ишловчи шифокорларнинг ҳар ойлик лавозим маошига 100 фоиз, Мўйноқ туманида эса 200 фоиз миқдорида қўшимча устама тўловлари тўлаб бериш белгиланган.

— Мўйноқда 6 та даволаш-профиликтика муассасаси ва 2 та маҳалла тиббиёт пункти фаолият кўрсатади, — дейди туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ўринбосари Жамила Давлетова. — Уларда ишлайдиган соҳа ходимлари сони 511 нафар бўлиб, 59 нафари шифокорлардир. Ана шу мутахассислар орасида Президент фармони асосида бошқа ҳудудлардан келиб ишлаётган врачлар 12 нафарни ташкил қилмоқда.

❗️Мўйноқда республикага қўшни Хоразм вилоятидан тортиб, Самарқанд, Тошкент, Фарғона ва Андижон вилоятларидан келиб ишлаётган шифокорлар ҳам бор.

— Бу ерга келганимга 3 ойдан ошди, — дейди хоразмлик Зулҳумор Раҳимова. — Туман тез тиббий ёрдам бўлими қабулхонасида терапевт-врач сифатида ишлаяпман. Бир кунда ўртача 15-20 нафар бемор мурожаат қилади. Уларнинг кўпчилиги юқори қон босими, ошқозон-ичак ва буйрак хасталиклари билан мурожаат қилади. Беморларни белгиланган стандартлар асосида соғломлаштириш чораларини кўряпмиз.

👨‍⚕️Бошқа ҳудуддан келиб ишлаётганлар орасида педиатр, анестезиолог-реаниматолог, отоларинголог, хирург, уролог ва терапевт каби мутахассисликларга эга шифокорлар бўлиб, улар мўйноқликларга сифатли тиббий хизмат кўрсатишда маҳаллий шифокорларга кўмак бермоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
“Минг долларга яқин маош оламан” – эксклав ҳудудда ишлаётган шифокор

Миролим Ғозиев асли Фарғона вилояти Ўзбекистон туманидан. Сўх туманининг Офтобрў қишлоғидаги оилавий шифокорлик пунктида ишлайди.

Самарқанд давлат тиббиёт институтини тамомлаган шифокор бир неча йилдан буён уйидан 200 км олисда яшаб, фаолият юритмоқда.

📹 Видеони кўриш

👉 Мақолани ўқиш

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️Якунланган ҳафта давомида каналимизда эълон қилинган энг муҳим хабарлар дайжести

🏥 Онкология ва радиология марказида 2023 йил 10 та янги диагностика ва даволаш усуллари амалиётга татбиқ этилади

🫀 Юрагидан тромб олинган бемор 1 кунда оёққа турди

🔬 Сурхондарёда илк бор ишлаб турган юракда аорта-коронар шунтлаш амалиёти бажарилди

📌 Сирдарё вилоятининг туман шифохонасида буйрак трансплантацияси амалга оширилди

🖥 Тиббий маълумотномалар тўлиқ электрон шаклга ўтадими?

🗂 Ўзбекистон – АҚШ: Тиббиёт соҳасидаги истиқболли лойиҳалар муҳокома қилинди

🏢 Корея университети тиббиёт кадрлари тайёрлаш бўйича Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилади

🍜 Кунига 23 грамм қўшимча ёғ истеъмоли йилига 8 килограмм ортиқча вазн тўплашга сабаб бўлади

▶️ Вазир турк қардошларимизга ҳамдардлик билдирди

🩺 Саломатлик акцияси: Тахиатош аҳолиси бепул тиббий кўрикдан ўтказилди

👂 Эшитиш қобилияти паст бўлган 250 нафар болага кохлеар имплант ўрнатилади

📈 Мўйноққа ҳудудлардан келиб ишлаётган шифокорларга 200 фоиз устама тўланмоқда

💵 “Минг долларга яқин маош оламан” – эксклав ҳудудда ишлаётган шифокор

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар бир ҳомиладор аёл ва янги туғилган чақалоқ сифатли тиббий ёрдам олиши керак. Бу — миллий тиббиётимиз олдидаги энг муҳим вазифалардан бири.

Қувонарлиси, охирги йилларда юртимизда мазкур йўналишда салмоқли натижаларга эришилди. Жорий йил эса бу борадаги ишлар қамрови янада кенгаяди.

Хусусан, мамлакатимизда оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича уч йиллик дастур ишлаб чиқилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеороликда ушбу эзгу ташаббус доирасида белгиланган муҳим вазифалар ҳақида сўз юритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
‼️ ЖССТ дунёда вабо тарқалиши хавфини “жуда юқори” деб баҳолади

🌎 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти баёнотига кўра, 2022 йил декабрь ойи ўрталаридан бошлаб Ер юзида вабо билан боғлиқ эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

📊 Хусусан, шу йил февраль ойига келиб 18 та мамлакат ҳудудида мазкур касаллик авж олгани хабар қилинди. Энг ёмони, уларда эпидемиядан ўлим кўрсаткичи сезиларли даражада юқори.

📈 Таҳлилларга кўра, сўнгги икки аср давомида сайёрамизда еттита вабо пандемияси қайд этилган. Улардан еттинчиси 1961 йилда бошланган бўлиб, ҳамон давом этмоқда.

🔬 Гарчи пандемия ўтган асрнинг 90-йиллари охирида сезиларли даражада камайган бўлса-да, Африка ва Осиё давлатларида ҳануз эпидемиянинг янги тўлқинлари вужудга келяпти.

💉 Беморлар сони кўпайиши ва касаллик географияси кенгайиши, қолаверса, вабога қарши вакциналар ҳамда бошқа ресурслар тақчиллигини ҳисобга олиб, ЖССТ келгуси ойларда бу хасталикнинг янада авж олиши хавфини жуда юқори, деб баҳолайди.

‼️ Эслатиб ўтамиз, вабо ўткир диарея инфекцияси бўлиб, ҳар йили ўртача 2,9 миллион кишида аниқланади. Ачинарлиси, беморлардан 95 минг нафари инфекция асоратлари туфайли ҳаётдан кўз юммоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️ССВ: Самарқанддаги шифохонада ўз ҳамкасбларига тан жароҳати етказган фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Ижтимоий тармоқларда Пайариқ туманидаги Челак шифохонасида бош шифокорнинг ўғли ва келини ҳамшираларни калтаклагани айтилган видеолавҳа тарқалди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

Аниқланишича, жорий йил 2 февраль куни соат тахминан 15:30 ларда Самарқанд вилояти Пайариқ туман тиббиёт бирлашмасига қарашли Челак 1-сон шифохонасининг ўрта тиббиёт ходимлари – А.Н. ва Б.Ш. ўртасида ўзаро давом этиб келаётган оилавий келишмовчилик сабаб жанжал юзага келган.

Бунинг натижасида ҳамшира Б.Ш. ва унинг онаси, кичик тиббий ходим М.Д. жиддий тан жароҳати олган. Шундан сўнг жабрланган ҳар икки беморга зудлик билан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, шу куни мазкур шифохонанинг шошилинч жарроҳлик бўлимига ётқизилган.

Текширувлар натижасида ҳамшира Б.Ш.га “Бурун суяги ёпиқ синиши, бурун усти соҳаси урилиб, кесилган жароҳати. Бош мия чайқалиши”, кичик тиббий ходим М.Д.га эса “Бурун усти, чап ёноқ соҳаси, чап кўз ички бурчаги урилиб, кесилган жароҳати. Бош мия чайқалиши” ташхиси қўйилган.

Беморларга белгиланган стандартлар асосида тиббий муолажалар кўрсатилгач, жорий йил 11 февраль куни қониқарли аҳволда уйига рухсат берилган.

Айни пайтда ўз ҳамкасбларига тан жароҳати етказишда гумонланаётган фуқаро А.Н.га нисбатан ички ишлар органлари томонидан Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўз навбатида, вазирлик томонидан ушбу воқеа бўйича ўтказилган ўрганишлар якунида бундай салбий ҳолатнинг юзага келишига эътиборсиз бўлган ҳамда муассаса ходимлари ўртасида касб этикаси ва мажбуриятларига риоя этиш юзасидан етарлича тушунтириш олиб бормаган бир қатор масъулларга нисбатан қонунда белгиланган тартибда тегишли жазо чоралари қўлланилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️1340 километрлик сафар: Оролбўйининг энг олис ҳудудларида тиббиёт соҳасида қандай янгиликлар бор?

Қарийб ярим асрдирки, Оролбўйи минтақасида экологик вазият мураккаб. Бу эса, ўз навбатида, аҳоли саломатлигига ҳам ўз салбий таъсирини кўрсатаётгани сир эмас.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати минтақада аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш борасида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасида хизмат сафарида бўлди...

👉Батафсил

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️ССВ: “KOFIH” жамғармаси билан ҳамкорликда тиббиёт йўналишида янги лойиҳалар амалга оширилади

Бугун Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов Корея халқаро соғлиқни сақлаш жамғармаси (KOFIH) Президенти Ким Чан Ёп билан мулоқот ўтказди.

Дўстона руҳда ўтган учрашувда ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш ва кенгайтириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Қайд этилганидек, KOFIH — Корея Республикасининг соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳузуридаги жамғарма бўлиб, бугунги кунда мазкур ташкилот дунёнинг қатор мамлакатларида тиббиёт тизимини ривожлантириш бўйича илғор лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда.

Кейинги йилларда Ўзбекистонда ҳам ушбу жамғарма томонидан соғлиқни сақлаш ҳамда тиббиёт кадрларини тайёрлаш бўйича олиб борилаётган ишлар юртимизда шошилинч тиббий ёрдам, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этяпти.

Биргина Республика тез тиббий ёрдам маркази ва унинг Самарқанд ҳудудий филиалида “Шифохонагача шошилинч тиббий ёрдам хизмати салоҳиятини ошириш” грант лойиҳаси доирасида симуляцион марказларнинг ташкил этилиши аҳолига ушбу йўналишда кўрсатилаётган хизмат сифатини янада яхшилашга замин яратди.

Шунингдек, Республика вирусология илмий-текшириш институти ҳамда KOFIH ҳамкорлигида Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Андижон вилоятларида истиқомат қилувчи аёллар ўртасида одам папиллома вирусини аниқлаш ва бачадон бўйни саратони касаллиги диагностикасини такомиллаштириш бўйича пилот лойиҳа йўлга қўйилди.

Пойтахтимиздаги Болалар миллий тиббиёт марказида мамлакатимиз Президенти топшириғига асосан тиббиёт соҳасида бошқарув йўналишида кадрлар салоҳияти ва малакасини ошириш ҳамда у орқали болалар саломатлигини янада мустаҳкамлаш борасида жорий этилган янгиликларни ҳам икки томонлама ҳамкорликнинг самараси, дея баҳолаш мумкин.

‼️Учрашувда “Шифохонагача шошилинч тиббий ёрдам хизмати салоҳиятини ошириш” лойиҳасининг 2-босқичини амалга ошириш, Тошкент тиббиёт академиясида юқори технологияли муолажаларга ихтисослашган малакали кадрларни тайёрлаш ҳамда аёллар орасида одам папиллома вирусини аниқлаш ва бачадон бўйни саратони касаллиги диагностикасини такомиллаштириш бўйича ишларни мутлақо янгича руҳда ва янада самарали механизмлар асосида давом эттиришга келишиб олинди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Президент Шавкат Мирзиёев ижтимоий соҳаларга масъул раҳбарларни қабул қилди.

—————

Президент Шавкат Мирзиёев
принял руководителей, ответственных за социальные сферы.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram