Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
76.5K subscribers
7.33K photos
2.91K videos
47 files
11K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.iss.one/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида белгилаб берилган устувор вазифалар ижроси юзасидан бўлиб ўтган Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ҳайъат йиғилишидан фотолавҳалар.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
ССВ: “Quramax Medical” томонидан юртимизга олиб кирилган барча дори воситалари сотуви тўхтатилди

Ижтимоий тармоқларда Соғлиқни сақлаш вазири А.Иноятов юртимизда “Quramax” дори воситалари сотилишини тўхтатиш бўйича топшириқ бергани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Дори воситалари сифатини назорат қилиш ва стандартлаштириш лабораторияси томонидан ўтказилган “Док-1 Макс” ҳамда “Амбронол” дори воситаларининг чуқурлаштирилган сифат назорат натижаларига кўра, ушбу препаратлар норматив ҳужжатда кўрсатилган таркибга номувофиқлиги аниқланган.

Хусусан, уларнинг айрим серияларида пропиленгликоль моддаси ўрнига ёки у билан бирга этиленгликоль ва диэтиленгликоль моддалари мавжудлиги маълум бўлди.

Шуни инобатга олган ҳолда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва қолган дориларни ҳам қўшимча текширувдан ўтказиш мақсадида эҳтиёт чораси сифатида “Quramax Medical” МЧЖ томонидан 2022 йил юртимиз ҳудудига олиб кирилган барча препаратлар сотуви тўхтатилди.

Айни пайтда бирламчи тиббий санитария ёрдами муассасалари ходимлари ўзига бириктирилган барча хонадонларда фаол патронаж ишларини олиб бормоқда.

Бунда, уйма-уй юрган ҳолда “Хонадон дори қутиси”ни шахсан назоратдан ўтказиш, муддати ўтган препаратлар, сақлаш қоидалари бузилган ҳамда “Quramax Medical” компаниясининг барча дори воситаларини қабул қилмаслик ва истеъмолдан чиқариш юзасидан зарур чоралар кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️ССВ: “Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи” янги умуммиллий ҳаракати маҳалладан бошланади

Бугун бўлиб ўтган Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ҳайъат йиғилишида қуйидаги устувор вазифалар белгиланди.

Амрилло Иноятов,
Соғлиқни сақлаш вазири:

— Оилавий шифокор ва ҳамшираларнинг энг асосий вазифаси касалликларни эрта аниқлаш ва профилактикасини таъминлаш, соғлом турмуш тарзи, жисмоний фаоллик ҳамда тўғри овқатланишни аҳоли орасида кенг ва мунтазам тарғиб қилишдан иборат бўлади.

Ҳамкор вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда жорий йил март ойидан “Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи” янги умуммиллий ҳаракатини маҳалладан бошлаймиз.

Бунинг учун алоҳида стратегия ишлаб чиқилади. Маҳалла фаоллари, спортчилар, таълим соҳаси вакиллари, хотин-қизлар ва ёшлар жалб этилади. Оммавий ахборот воситаларининг фаол иштироки таъминланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Тиббий суғурта 2023 йилда қайси ҳудудларда жорий этилади?

Амрилло Иноятов,
Соғлиқни сақлаш вазири:

— Президентимизнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида таъкидланганидек, 2023 йилдан бошлаб, Давлат тиббий суғурта тизимини Тошкент шаҳрида жорий қилиш учун барча имкониятлар мавжуд. Биз ўзимизга мажбурият олган ҳолда Навоий вилоятида ҳам тиббий суғуртани йўлга қўямиз.

Бунинг учун:

бир ой муддатда тиббий суғурта тизимини жорий этиш бўйича қарор ишлаб чиқилади;

Тошкент шаҳридаги 72 та поликлиника ва 40 та шифохонани компьютер жиҳозлари, зарур тиббий ускуналар билан таъминлашга 30 млрд. сўм йўналтирилади;

Пойтахтда 2023 йил 1 июлдан тиббий суғурта тизими механизмлари жорий этилади.

Бунда:

📌 тиббиёт муассасалари тўлиқ рақамлаштирилади;

📌 ҳар бир бемор қачон, қаерда ва қандай даволаниши ҳақида аниқ маълумотга эга бўлади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️ССВ: 2023 йилда 1 008 та тиббиёт объектида қуёш панеллари ўрнатилади

Cоғлиқни сақлаш вазири А. Иноятов бугун бўлиб ўтган вазирлик Ҳайъат йиғилишида куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш чораларини кўриш масаласига ҳам алоҳида тўхталиб ўтди:

— Тиббиёт муассасаларини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш мақсадида жами 437 та дизель генератори харид қилинди, — деди вазир. — Уларнинг барчаси январь-февраль ойларида жойларга етказиб берилади.

Бундан ташқари, 2022-2023 йилларда Соғлиқни сақлаш тизимидаги 1 540 та тиббиёт муассасасига муқобил энергия манбаларини ўрнатиш белгиланган.

Ҳозир 107 та тиббиёт муассасасига 124 кВт. қувватга эга қуёш панеллари, 4 400 литр ҳажмдаги қуёш сув иситиш қурилмалари ўрнатилди.

Шунингдек, соғлиқни сақлаш тизимига ажратилган маблағлар доирасида жами 425 та (шундан 375 таси маҳалла тиббиёт пунктлари ҳамда 50 таси оилавий шифокорлик пунктлари ҳамда оилавий поликлиникалар учун мўлжалланган) 2 352 кВт. қувватга эга қуёш панеллари харид қилинди ва улар жорий йилнинг биринчи чорагида ўрнатиб, ишга туширилади.

Бундан ташқари, вазирликнинг маъмурий биносига 100 кВт. қувватга эга қуёш панелларини ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда.

2023 йилда маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда яна 1 008 та объектда 4 427 кВт. қувватга эга қуёш панеллари ўрнатиши режалаштирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️ССВ: 2022 йилда вазирликка аҳолидан жами 87 288 та мурожаат келиб тушган

Амрилло Иноятов,
Соғлиқни сақлаш вазири:

— Ўтган 2022 йилда вазирликка аҳоли мурожаатлари сони 2021 йилга нисбатан 3 баробар камайиб, 14 мингтани ташкил қилди.

Бу ижобий ҳолат. Лекин, ҳудудий бошқармалар, бевосита муассасаларнинг ўзига келаётган мурожаатлар сони ортган.

Хусусан, тизимдаги ташкилотларга 2022 йил давомида жисмоний ва юридик шахслардан жами 87 288 та мурожаат келиб тушган бўлиб, бу ўтган 2021 йилнинг мос даврига нисбатан (78 754 та) 11 фоизга ортган.

Энг юқори ўсиш кўрсаткичлари:

📌 Наманган вилояти 7739 та (5471 та) — 41 фоиз,

📌 Жиззах вилояти 5262 та (4165 та) — 26 фоиз,

📌 Сурхондарё вилояти 9154 та (7402 та) — 24 фоиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️ЖССТ коронавируснинг янги тўлқини бошланишидан хавотирда

🦠 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълум қилишича, “омикрон” штаммининг янги XBB.1.5 субварианти 29 мамлакатда рўйхатга олинди. Қолаверса, у бир неча ҳафта ичида АҚШда доминант версияга айланди. Ҳозир янги мутация Европа мамлакатларида ҳам кенг тарқалмоқда.

🎤Биз ўсиш суръатларидан ташвишдамиз, — дейди ЖССТ эксперти Мария Ван Керхове. — Чунки ҳозиргача маълум вариантлар орасида XBB.1.5 нинг юқувчанлиги юқори. Хавотирли жиҳати, у дунёда коронавирус пандемиясининг янги тўлқинига сабаб бўлиши мумкин".

🔬 Ташкилот раҳбари Тедрос Гебрейесус ҳам 2022 йил охирида аниқланган мазкур мутация ҳақида тўхталар экан, у “омикрон” BА.2 версиясининг рекомбинанти эканлигини таъкидлади.

🖊 “Дунё бўйлаб касалланишнинг янги тўлқини кутилмоқда, — дейди у. — Аммо бу ўлим кўрсаткичлари ошишига олиб келмаслигига ишонамиз. Чунки биз ўтган даврда мазкур вирусга қарши курашиш борасида етарли тажриба тўпладик”.

‼️ Шундан келиб чиқиб, мутахассислар СOVID-19га қарши бустер дозада эмланиш энг тўғри чора эканлигини таъкидламоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Амрилло Иноятов: Соғлиқни сақлаш вазирлигини коррупциядан холи вазирликка айлантиришга бел боғладик!

Соғлиқни сақлаш вазири лавозимида иш бошлаган Амрилло Иноятов бошчилигида вазирлик марказий аппарати ходимлари, барча ҳудудий бошқармалар ҳамда туман тиббиёт бирлашмалари, ихтисослаштирилган марказлар ва тиббиёт олий ўқув юртлари масъуллари иштирокида кенгайтирилган Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди.

Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида белгилаб берилган устувор вазифалар ижроси юзасидан бўлиб ўтган йиғилишда тиббиётнинг коррупция авж олган бир қатор йўналишлари ҳақида ҳам cўз борди.

“Хусусан, ишга жойлаштириш, туғруқхоналардаги “суюнчи пули”, “кесарча кесиш” учун белгиланган “ставка”лар, тиббий йўлланма беришдаги таниш-билишчилик каби иллатлар мавжудлигини ҳамма билади. Афсуски, шу ишларни амалга ошираётган айрим нопок шахслар туфайли бутун тизим шаънига доғ тушмоқда”, — дейди вазир.

А.Иноятов янги 2023 йилда Соғлиқни сақлаш вазирлигини коррупциядан холи вазирликка айлантириш учун бел боғлаганини маълум қилди.

Бунинг учун ишонч телефонлари ташкил этилиши, улар орасида вазирнинг шахсий телефон рақами ҳам бўлишига ваъда берилди.

Шунингдек, 2023 йил “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” деб эълон қилингани муносабати билан соғлиқни сақлаш тизимида ҳам бу йил тиббий таълим ва кадрлар тайёрлаш масаласи устувор вазифа бўлиши, бу борада турли бюрократик ва инсон омили билан боғлиқ тўсиқларга барҳам берилиши маълум қилинди.

Айтилишича, “Узлуксиз касбий таълим академияси”ни ташкил этиш орқали малака ошириш ва қайта тайёрлаш тизими 11 та институт, 23 та ихтисослаштирилган марказ, 26 та кўп тармоқли клиника ва хусусий муассасада йўлга қўйилади.

Малака тоифасини беришда инсон омили аралашмайдиган, шаффоф, 3 босқичли янги тизим жорий этилади.

“Таълим йўналишидаги бюрократик тўсиқларга барҳам берилади. Жумладан, методик қўлланмалар, монографиялар, услубий қўлланмалар, илмий ишларга хулосалар беришни вазирлик томонидан тасдиқлаш тизими бекор қилиниб, бу борадаги барча ваколатлар ОТМ ва ихтисослаштирилган марказларга берилади.

Бундан ташқари, 2023 йил 1 апрелдан бошлаб, малака тоифаси олиш бўйича тақдим этиладиган ҳужжатларни Давлат хизматлари марказлари орқали фақат электрон шаклда қабул қилиш тартиби жорий этилади. Малака тоифа сертификатлари QR-код қўйилган ҳолда электрон шаклда расмийлаштирилади. Кейинги йилдан бошлаб фармацевтика ва тиббиёт ходимлари фаолиятини босқичма-босқич лицензиялашга ўтамиз,
— деди А.Иноятов”.

Шунингдек, олий таълим муассасаларининг ўқув дастурлари АҚШ, Жанубий Корея, Германия ва Россия стандартлари асосида қайта кўриб чиқилиб, 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб бакалавриат, магистратура ва клиник ординатура ўқув режаларига нанотехнология, тиббиёт генетикаси, IT-технологиялар каби фанлар киритилиши ва хорижий педагогларни жалб қилган ҳолда ўқув жараёнлари ташкил этилиши, таълим муассасасини битираётган ҳар бир мутахассис камида 1 та чет тилига мукаммал эга бўлиши учун ҳаракат қилиниши белгилаб берилди.

Вазир тиббиётда етакчи бўлган хорижий университетлар дарслик ва илмий ишлари асосида ўзбек ҳамда қорақалпоқ тилларида янги авлод тиббий адабиётлари яратилиши, талабаларнинг назарий ва амалий билим-кўникмаларини баҳолаш бўйича икки босқичли янги тизим жорий этилиши ҳақида ҳам айтиб ўтди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️ССВ: Ўзбекистонда тиббиётни рақамлаштиришга Туркиядан етакчи мутахассислар жалб қилинади

🇺🇿 🇹🇷 Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов Туркия Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Шуайиб Биринджи билан видеомулоқот ўтказди.

🏥 Қайд этилганидек, Туркия тиббиёти дунёда етакчи ўринлардан бирини эгаллайди. Айниқса, юқори технологик операциялар, шошилинч тиббий ёрдам, тиббий суғурта, рақамли тиббиёт ва кластер тизими каби қатор йўналишларда ушбу қардош мамлакатдан ўрганадиган жиҳатларимиз кўп.

📊 Қолаверса, бу ерда аҳолининг ўртача умр кўриш даражаси 78,6 ёшга тенг бўлиб, бу дунёдаги юқори кўрсаткичлардан биридир.

Туркия соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари билан видеомулоқотда тиббиёт соҳаси бўйича икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама этилди.

📍 Хусусан, мамлакатимизда тиббиётни рақамлаштириш жараёнини жадаллаштириш мақсад қилинган. Тизимда электрон хизматлар қамрови ошиши эса аҳолига қўшимча қулайликлар яратади.

Бундан ташқари, Ўзбекистонда халқаро тажриба асосида давлат тиббий суғуртаси тизимини босқичма-босқич жорий этишга киришилган. Биринчи босқич синов тариқасида Сирдарё вилоятида амалга ошириляпти.

📌 2023 йилдан бошлаб, бу механизм Тошкент шаҳрида ҳам йўлга қўйлади. Шунингдек, янги тизим Навоий вилоятида татбиқ этилиши режалаштирилган.

🛫 Ана шу ислоҳотлар самарадорлигини ошириш мақсадида Туркиядан энг тажрибали мутахассисларни мамлакатимизга жалб қилиш мақсад қилинган.

Шу билан бирга, тиббиёт кластерлари фаолиятини йўлга қўйиш ва ривожлантириш, кадрлар тайёрлаш тизимига илғор ўқитиш методикаларини татбиқ этиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Мулоқот давомида Туркия Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Ш. Биринджи юқорида келтирилган йўналишларда Ўзбекистон билан ўз тажрибаларини алмашишга тайёр эканлигини маълум қилди.

❗️Томонлар келишувига мувофиқ, яқин кунларда туркиялик етакчи мутахассислар мамлакатимизга ташриф буюради. Улар юртимизда соҳани рақамлаштириш, тиббий суғурта тизимини кенг жорий этиш, тиббиёт кластерлари фаолиятини йўлга қўйиш ва ривожлантириш жараёнига яқиндан кўмаклашади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Расмий хабар: барча таълим муассасаларида қишки таътил узайтирилди

Ўзбекистонга аномал совуқ об-ҳаво кириб келиши муносабати билан барча бўғиндаги таълим муассасаларида қишки таътил муддати 17 январга қадар узайтирилди.

Ўқув машғулотлари 18 январь, чоршанба кунидан бошланади.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️ЖССТ: Коронавирус туфайли ҳафтасига ўн минг киши ҳаётдан кўз юммоқда

🦠 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Гебрейесуснинг таъкидлашича, коронавирусга қарши кураш борасида маълум натижаларга эришилган бўлса-да, аммо хавф ҳали чекингани йўқ.

📊 Чунки сўнгги ойларда ҳафтасига ўртача ўн минг киши CОVID-19 қурбонига айланмоқда.

🎤 "Бу фақат бизга маълум рақамлар, — дейди ЖССТ раҳбари. — Реал кўрсаткичлар эҳтимол бундан-да юқори бўлиши мумкин. Қолаверса, кейинги пайтларда коронавирус туфайли шифохонага ётқизиш ҳолатлари кўпайган. Айниқса, шимолий ярим шарда эпидемиологик вазият мураккаб. Бу минтақада мавсумий грипп ҳам кенг тарқалмоқда.”

💉 Шу боис ЖССТ, аввало, хасталик профилактикасини кучайтириб, аҳолининг бустер доза билан эмланиши орқали жамоавий иммунитетни шакллантириш самарали чора, деб ҳисоблайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Дори воситалари сифатини назорат қилиш ва стандартлаштириш лабораторияси томонидан ўтказилган “Док-1 Макс” ҳамда “Амбронол” дори воситаларининг чуқурлаштирилган сифат назорати натижаларига кўра, ушбу препаратлар норматив ҳужжатда кўрсатилган таркибга номувофиқлиги аниқлангани ҳақида хабар берган эдик.

Шу сабабли ушбу препаратларни дорихоналардан йиғиб олиш бўйича соҳа вакилларига тезкор топшириқ берилган.

Хўш, айни пайтда ушбу вазифа ижроси қай даражада таъминланяпти?

"Замон" информацион-таҳлилий дастури ижодкорлари мазкур масала юзасидан жойлардаги вазиятни ўрганди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
ДХХ: «Док-1 МАКС» ва «Амбронол» дори воситалари белгиланган тартибда лаборатория синовларидан ўтказилмаган

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Тергов бошқармаси томонидан «Quramax Medikal» МЧЖ ҳамда «Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази» МЧЖ масъул шахсларига нисбатан Жиноят Кодексининг 1863-моддаси 4-қисми «а» банди билан қўзғатилган жиноят иши бўйича ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Таъкидлаш лозимки, Ҳиндистон давлатида ишлаб чиқарилган «Док-1 МАКС» ва «Амбронол» дори воситаларининг ножўя таъсири оқибатида, ҳозирга қадар «ўткир буйрак етишмовчилиги» ташхиси билан даволанган бемор болалар ҳаётдан кўз юмган.

«Quramax Medikal» МЧЖ томонидан мамлакатимизга импорт қилинган ушбу препаратлар «Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази» МЧЖ томонидан лаборатория синовларидан ўтказилган ҳамда уларга мувофиқлик сертификатлари расмийлаштирилган.

Дастлабки тергов ҳаракатлари давомида аниқланишича, «Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази» МЧЖ масъул ходимлари томонидан меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат талаблари қўпол равишда бузилиб, ушбу дори воситалари белгиланган тартибда лаборатория синовларидан ўтказилмаганлиги натижасида, сифатсиз препаратларнинг сотувга чиқарилишига йўл қўйилган.

Жиноят иши доирасида «Quramax Medikal» МЧЖнинг 2 нафар раҳбар ходимлари ҳамда «Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази» МЧЖнинг 2 нафар масъул ходимлари гумонланувчи шахслар сифатида ДХХ Тергов ҳибсхонасига тегишли тартибда жойлаштирилган.

Кўрилган чора-тадбирлар натижасида «Quramax Medikal» МЧЖ томонидан Ҳиндистон давлатидан Ўзбекистонга импорт қилинаётган дори воситаларининг божхона назоратидан ўтказилиши тўхтатилди ҳамда мамлакатимиз дорихоналаридаги бундай препаратлар йиғиб олинди. Ҳозирда бу борадаги тадбирлар давом эттирилмоқда.

«Quramax Medikal» МЧЖга тегишли дори воситаларини Ўзбекистонда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилганлиги ҳамда соғлиқни сақлаш тизимидаги мутасадди ходимларнинг ушбу ҳолат бўйича амалга оширган ҳаракатларини текшириш юзасидан зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, шу ўринда, эҳтимолий салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида, мазкур мавзуга оид текширилмаган ёки асоссиз маълумотларни тарқатмаслигингизни сўраймиз.

Давлат хавфсизлик хизмати

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
​​СГБ: не проводились в установленном порядке лабораторные испытания лекарственных препаратов «Док-1 МАКС» и «Амбронол»

Как ранее сообщалось, в настоящее время Следственным управлением Службы государственной безопасности Республики Узбекистан проводятся предварительные следственные действия по уголовному делу, возбужденному по пункту «а» части 4 статьи 1863 Уголовного Кодекса в отношении ответственных лиц ООО «Quramax Medikal» и ООО «Научный центр стандартизации лекарственных средств».

Следует отметить, что из-за побочного действия лекарственных средств «Док-1 МАКС» и «Амбронол», произведенных в Индии, зарегистрирована смерть больных детей, лечившихся с диагнозом «острая почечная недостаточность».

Импортированные ООО «Quramax Medikal» указанные лекарственные препараты в нашу страну прошли лабораторные испытания в ООО «Научный центр стандартизации лекарственных средств» и на них были оформлены сертификаты соответствия.

В ходе предварительных следственных действий установлено, что ответственными сотрудниками ООО «Научный центр стандартизации лекарственных средств» при проведении лабораторных исследований данных лекарственных средств были грубо нарушены требования нормативно-правовой документации, в результате чего некачественные препараты были допущены к реализации.

В рамках уголовного дела 2 руководящих сотрудника ООО «Quramax Medikal» и 2 ответственных сотрудника ООО «Научный центр стандартизации лекарственных средств» в качестве подозреваемых лиц водворены в установленном порядке в Следственный изолятор СГБ.

Наряду с этим, приостановлено прохождение таможенного контроля, импортируемых ООО «Quramax Medikal» из Индии в Узбекистан лекарственных средств, а также из аптек страны изъяты аналогичные препараты. Работа по данному направлению продолжается.

Приняты необходимые меры по проверке соответствия процесса регистрации в Узбекистане лекарственных средств, принадлежащих ООО «Quramax Medikal», установленному порядку, а также действий уполномоченных сотрудников системы здравоохранения по данному случаю.

Уважаемые сограждане, в целях предотвращения вероятных негативных последствий, просим не распространять непроверенные или необоснованные сведения, связанные с данным случаем.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Чуқурлаштирилган сифат назорати натижаларига кўра, “Док-1 Макс” ҳамда “Амбронол” дори воситаларининг айрим серияларида пропиленгликоль моддаси ўрнига ёки у билан бирга этиленгликоль ва диэтиленгликоль моддалари мавжудлиги маълум бўлди.

❗️Шуни инобатга олган ҳолда Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва қолган дориларни ҳам қўшимча текширувдан ўтказиш мақсадида эҳтиёт чораси сифатида “Quramax Medical” МЧЖ томонидан 2022 йил юртимиз ҳудудига олиб кирилган барча препаратлар сотувини тўхтатди.

‼️ Юқоридаги суратда ушбу препаратлар рўйхати келтирилган.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Сеулда Тошкент тиббиёт академиясининг ваколатхонаси очилди

Жанубий Корея пойтахти – Сеул шаҳрида Тошкент тиббиёт академиясининг расмий ваколатхонаси очилди. Маросимда академия вакиллари, унинг Жанубий Кореядаги ҳамкорлари, мамлакатимизнинг Сеулдаги дипломатия ваколатхонаси ходимлари, иқтидорли талабалар ва уларнинг ота-оналари иштирок этди.

Тадбирда қатнашчиларга академия фаолияти ва унинг имкониятлари тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Мулоқотда ҳамкорлар Жанубий Кореядан бир гуруҳ талабаларни Тошкент тиббиёт академиясига ўқишга юбориш, ўз навбатида, юртимизда таҳсил олаётган бўлажак мутахассисларни Корея Республикасининг нуфузли тиббиёт олийгоҳларига қабул қилиш юзасидан фикр алмашилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Самарқанд давлат тиббиёт университетининг Жиззах филиали ташкил этилади

Жиззах шаҳрида Самарқанд давлат тиббиёт университетининг Жиззах филиали ҳамда Жиззах вилоятида энг замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган вилоят Болалар диагностика маркази ташкил этилади.

Мазкур филиалнинг асосий вазифалари этиб ҳудудда малакали тиббиёт кадрларини тайёрлаш, хорижий олий таълим муассасаларининг илғор тажрибасини татбиқ этиш асосида малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурларини ишлаб чиқиш кабилар белгиланмоқда.

Шунингдек:

– фундаментал, амалий ва инновацион илмий-тадқиқот ишларини тиббиёт амалиётидаги мавжуд муаммоларнинг ечимига қаратиш, тиббий таълим, фан, инновация ва илмий тадқиқотлар натижаларининг узвий боғлиқлигини таъминлаш;

– хорижий тиббиёт олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик доирасида талабалар, профессор-ўқитувчилар ва илмий изланувчилар академик мобиллиги дастурлари ҳамда қўшма таълим дастурларини жорий этиш ва ривожлантириш;

– республика ва хорижий олий таълим муассасалари ҳамда илмий марказларга иқтидорли ёш битирувчиларни магистратура ва докторантурага мунтазам юбориш орқали Филиал илмий-педагогик кадрлар салоҳиятини ошириб бориш;

– Филиалнинг минтақа ва халқаро миқёсдаги нуфузини ошириш мақсадида хорижий фуқаролар учун таълим олиш имкониятини кенгайтириш ва илғор халқаро тажрибани татбиқ этиш.

2023/2024 ўқув йилидан Жиззах давлат педагогика университетининг «Даволаш иши» ва «Педиатрия иши» бакалавриат таълим йўналишида таҳсил олаётган талабаларга ўқишини Самарқанд давлат тиббиёт университетининг Жиззах филиалида давом эттиришларига рухсат берилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Эслатма: эртага, 7 январь шанба расман иш куни

Эртага, 2023 йил, 7 январь куни ҳафтасига 5 кун ишловчилар учун ҳам, 6 кун ишловчилар учун ҳам расман иш куни ҳисобланади.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Углублённый контроль качества показал, что в некоторых сериях препаратов “Док-1 Макс” и “Амбронол” вместо пропиленгликоля или вместе с ним имелись этиленгликоль и диэтиленгликоль.

❗️С учетом этого, Министерство здравоохранения в целях охраны здоровья населения и дополнительной проверки остальных лекарственных средств приостановил реализацию всех препаратов, ввезенных в нашу страну ООО “Quramax Medical” в 2022 году. 

‼️ На картинке выше приведен список этих препаратов.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
"Хонадон дори қутиси": Ундан фойдаланишда қандай талабларга риоя қилиш керак?

💊 Ҳар биримизнинг уйимизда “хонадон дори қутиси” бор. Аммо уларда қандай препаратлар сақланиши лозимлигини кўпчилик билмайди.

Хўш, аслида бундай “аптечка”лардан қайси дорилар ўрин олиши керак? Уларни сақлаш қоидалари қандай? Препаратлардан ўзбошимчалик билан фойдаланиш қандай оғир оқибатларга олиб келиши мумкин?

📃 “Дори воситалари, тиббий буюм, экспертиза стандартлаштириш давлат маркази” ДУК Фармокологик назорат бўлими етакчи мутахассиси Равшан Абдуллаев шу ҳақдаги тавсиялари билан ўртоқлашди.

— Дориларнинг рецепт асосида ва рецептсиз бериладиган турлари бор, — дейди мутахассис. — Биринчи турдаги препаратлар учун, албатта, шифокор рецепти талаб этилади. Улардан тиббиёт ходимининг тавсияси билангина фойдаланиш ва уй шароитида сақлаш мумкин.

🚫 Шифокор тавсия қилган жароҳатга қарши, иситма туширувчи, оғриқ қолдирувчи дориларнинг рецептсиз бериладиган турлари эса албатта, “хонадон дори қутиси”да бўлиши мақсадга мувофиқ.

Бироқ баъзи ота-оналар фарзандлари шамоллаб қолса, дарҳол дорихонага югуриб, ўзбошимчалик билан боласига антибиотик ёки бошқа турли препаратларни беради. Ёки тиббиётдан яхши хабардор бўлмаган қўшнисини чақириб, анальгин, димедрол, новокаин қўшиб мазкур аралашмани иситма туширишда қўллайди.

🧾 Ваҳоланки, ҳар бир дори воситасидан фойдаланиш йўриқномаси ва қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар бор. Препаратларни қабул қилиш вақти ва дозаларини шифокор белгилиб бериши шарт.

📌 Афсуски, бу талабларга тўлиқ амал қилинмаслиги беморларнинг умумий ҳолати янада оғирлашишига олиб келади.

💉
Айниқса, парентерал, мушак ва вена ичига юбориладиган антибактириал дориларни ҳеч қачон уй шароитида қабул қилиш мумкин эмас! Шунингдек, дорихона мутахассиси тавсияси билангина харид қилинган препаратлардан ҳам шифокор маслаҳатисиз фойдаланмаслик керак.

🗓 Бундан ташқари, ҳар бир дори унинг йўриқномасида кўрсатилган ҳарорат ва муҳитда сақланиши шарт. Қолаверса, яроқлилик муддати ўтган дориларни ичиш ножўя таъсирлар ва оғир асоратларни келтириб чиқариши мумкин.

🏥 Агар доридан заҳарланиш ҳолати кузатилса, зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш керак. Чунки бу ҳолат, буйрак, жигар, ўпка, юрак фаолиятига салбий таъсир кўрсатиб, ҳатто ўлим ҳолатига олиб келиши мумкин.

▶️ Юртимизда “Док-1 Макс” ва “Амбронол” дори воситалари оқибатида болалар ўлими юз бериши бу борада эҳтиёткорлик, шифокор тавсияси нақадар муҳим эканлигини яна бир бор кўрсатди.

❗️Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали такрор-такрор огоҳлантирилишига қарамай, баъзи ота-оналар томонидан уй шароитида ҳануз ушбу препаратлардан фойдаланиш ҳолатлари учраётгани афсусланарлидир.

‼️Шундай экан, юртдошларимиздан уй шароитида даволанмаслик, "хонадон дори қутиси"даги препаратларни сақлаш қоидаларига қатъий риоя қилиш ҳамда муддати ўтган дорилардан фойдаланмасликни сўраймиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram