❗️Хорижий эксперт: “Ҳозир дунёда пандемиянинг янги тўлқини бошланган”
Кейинги ҳафталарда “омикрон” штаммининг янги мутациялари кенг тарқалиши туфайли Европа ва Америкада касалланиш ҳолатлари сони ортиши кузатилмоқда.
Россиянинг Н.Ф.Гамалея номидаги Миллий эпидемиология ва микробиология илмий-тадқиқот маркази бош илмий ходими, вирусолог А.Альтштейн фикрича, ҳозир дунёда пандемиянинг янги тўлқини бошланган.
“Бунга аввалги мутацияларга нисбатан тезроқ тарқалаётган субвариантлар сабаб бўляпти, — дейди олим. — Уларга ВА.3, ВА.4, ВА.5 сингари номлар берилган.
Оқибатда дунё бўйича кунига ўртача 700-800 минг киши COVID-19ни юқтирмоқда. Шунга қарамай, ўлим кўрсаткичлари кескин пасайгани ижобий ҳолат.
Масалан, коронавируснинг Ухан варианти тарқалган пайтда хасталик асоратлари туфайли ҳаётдан кўз юмаётганлар сони анча юқори — жами беморларнинг 5-6 фоизига тенг эди.
Тўғри, ўша пайтда янги пайдо бўлган бу номаълум касалликни даволаш борасида ҳали етарли тажриба бўлмаган. Аммо бу ўринда вируснинг биологияси ҳам ҳал қилувчи аҳамият касб этганди.
Аста-секин ўлим кўрсаткичлари 2 фоизгача камайди. “Дельта” штамми тарқала бошлаганда, беморларнинг 1,5 фоизи вафот этиши қайд этилди. “Омикрон” штаммида эса бу рақамлар 0,5-0,4 фоизгача тушди."
Вирусологнинг таъкидлашича, жорий йил бошида кўплаб мамлакатларда эпидемиологик вазият ёмонлашиб, дунё аҳолиси коронавируснинг янги тўлқинига дуч келди.
Кейин эса касалланишлар сони секин-аста пасайди. Аммо кўп ўтмай “омикрон”нинг ВА.2 версияси туфайли яна ўсиш динамикаси қайд этила бошлади.
“Ҳозир дунё навбатдаги мураккаб эпидемиологик вазият билан юзма-юз келди, — дейди А.Альтштейн. — Лекин, ўйлашимча, унинг асоратлари аввалгидек катта бўлмайди. Чунки вирус борган сари заифлашмоқда”.
❗️Шунга қарамай, мутахасcислар коронавирусга қарши тўлиқ босқичда ва бустер дозада эмланиш касалликдан ҳимояланишнинг энг самарали йўли, деган қатъий ва якдил хулосада.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram

Танадаги йод миқдорининг камайиши бола мияси ривожланишининг бузилиши, ҳатто эндемик буқоқ, ақлий заифлик, перинатал ва чақалоқлар ўлимининг кўпайишига сабаб бўлади.
Бундан ташқари, йод танқислиги туғма касалликлар даражасини оширади, ҳомила ва янги туғилган чақалоқларда миянинг қайтарилмас шикастланиши, интеллектуал салоҳиятнинг пасайишига ҳам олиб келади.
Вазирлик ва Санэпид хизмат мутахассисларининг текширувларида юқоридаги суратларда келтирилган ош тузларида инсон саломатлиги учун муҳим бўлган йод миқдорининг етишмаслиги аниқланди.
❗️Ҳурматли фуқаролар!
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ош тузини истеъмол қилаётганингизда, албатта, унинг йодлангани ва сифатига эътиборли бўлишингизни сўраб қолади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Бундан ташқари, йод танқислиги туғма касалликлар даражасини оширади, ҳомила ва янги туғилган чақалоқларда миянинг қайтарилмас шикастланиши, интеллектуал салоҳиятнинг пасайишига ҳам олиб келади.
Вазирлик ва Санэпид хизмат мутахассисларининг текширувларида юқоридаги суратларда келтирилган ош тузларида инсон саломатлиги учун муҳим бўлган йод миқдорининг етишмаслиги аниқланди.
❗️Ҳурматли фуқаролар!
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ош тузини истеъмол қилаётганингизда, албатта, унинг йодлангани ва сифатига эътиборли бўлишингизни сўраб қолади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️COVID-19: Жаҳонда касалланишлар сони ошди
Кеча дунё бўйича 864 мингдан зиёд кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу 3 июль санасига нисбатан қарийб 510 мингта кўп кўрсаткичдир.
Энг юқори кунлик ҳолатлар қуйидаги мамлакатларда қайд этилди:
🇫🇷 Франция — 243 минг,
🇩🇪 Германия — 147 минг,
🇧🇷 Бразилия — 45 минг,
🇮🇹 Италия — 37 минг,
🇦🇺 Австралия — 36 минг,
🇺🇸 АҚШ — 35 минг,
🇦🇹 Австрия — 28 минг,
🇹🇼 Тайван — 23 минг,
🇬🇧 Буюк Британия — 22 минг,
🇧🇪 Бельгия — 19 минг,
🇰🇷 Жанубий Корея — 18 минг,
🇯🇵 Япония — 17 минг.

Автомобилда шошилинч туғуруқни амалга оширган поликлиника шифокори эътироф этилди
Туғуруқ жараёни кутилмаганда бошланган ҳомиладор аёлга автомашинада доялик қилган поликлиника мудираси Ҳилола Жамилова Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тақдирланди.
Шифокорга вазир ўринбосари Э.Баситханова томонидан Соғлиқни сақлаш вазири Б.Мусаевнинг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари топширилди.
Ўз навбатида, фавқулодда вазиятларда ўзини йўқотмай, касб бурчини сидқидилдан бажаришда жонбозлик кўрсатаётган соғлиқни сақлаш тизимининг бундай фидойи ходимлари миллий тиббиётимизнинг янги имижини яратишда муҳим роль ўйнаши таъкидланди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Туғуруқ жараёни кутилмаганда бошланган ҳомиладор аёлга автомашинада доялик қилган поликлиника мудираси Ҳилола Жамилова Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тақдирланди.
Шифокорга вазир ўринбосари Э.Баситханова томонидан Соғлиқни сақлаш вазири Б.Мусаевнинг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари топширилди.
Ўз навбатида, фавқулодда вазиятларда ўзини йўқотмай, касб бурчини сидқидилдан бажаришда жонбозлик кўрсатаётган соғлиқни сақлаш тизимининг бундай фидойи ходимлари миллий тиббиётимизнинг янги имижини яратишда муҳим роль ўйнаши таъкидланди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Коронавирус: кеча юртимизда 90 нафарга яқин кишида касалланиш қайд этилди
🔺2022 йил 5 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 241283 (+87) нафарни ташкил этмоқда.
🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌7 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌3 нафари Андижон вилоятида,
📌4 нафари Бухоро вилоятида,
📌8 нафари Жиззах вилоятида,
📌6 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌5 нафари Навоий вилоятида,
📌4 нафари Наманган вилоятида,
📌7 нафари Самарқанд вилоятида,
📌2 нафари Сирдарё вилоятида,
📌4 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌3 нафари Хоразм вилоятида,
📌6 нафари Тошкент вилоятида,
📌28 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️Кеча кун давомида
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 4 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 9 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 5 нафар,
🔹Навоий вилоятида 6 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 6 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 6 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 4 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 31 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 238363 (+71) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

“Ижтимоий тармоқларда тарқалган “уқалаш муолажаси” билан боғлиқ видеолавҳа барчамизда эътироз ва нафрат уйғотди. Чунки ушбу хатти-ҳаракатлар нафақат тиббиёт, балки инсонийлик туйғуларига ҳам ётдир.
Вазирликнинг бу каби ҳолатларга нисбатан позицияси аниқ ва қатъий: биз инсон ҳаёти ва саломатлигига хавф соладиган, қадр-қиммати ва шаънини топтовчи ҳар қандай хатти-ҳаракатга муросасиз муносабатдамиз.
Шунинг учун ҳам мазкур масала юзасидан ўрганиш натижалари ва хулосаларимизни, хусусан, уқалаш муолажасини бажарган шахснинг тегишли рухсатнома, сертификат, ижара шартномаси, физиотерапия йўналишида диплом ва малака тоифасига эга бўлмай фаолият юритганига доир фактларни ҳуқуқ-тартибот идораларига тақдим этамиз. Ишонамизки, тез орада ушбу ҳолат ўз ҳуқуқий баҳосини олади.
❗️Шу ўринда, ота-оналардан тегишли лицензия, рухсатнома ва малакага эга бўлмаган кимсаларга фарзандларининг тақдири ва саломатлигини ишониб топширмасликларини, агар бундай ноқонуний хатти-ҳаракатларга дуч келса, дарҳол вазирликнинг 71-241-10-67 ёки 71-241-82-40 телефон рақамларига мурожаат қилишларини сўраймиз”.
Б.Мусаев,
Соғлиқни сақлаш вазири.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
✅ Томди туманида яшовчи 6 ёшли Фарида Ерланова юрак нуқсони билан туғилган. Отаси жигарбандининг оғир дарддан тезроқ халос бўлишини истайди. Сайёр тиббий қабулда бу эҳтиёжманд оиланинг 6 йиллик муаммосига саноқли дақиқаларда ечим топилди.
✅ Рисай Ибраеванинг фарзанди бронхиал астма касаллиги туфайли йилига икки марта муолажа олиши зарур. Унинг дардини эшитган мутасаддилар бу оилага ҳам амалий ёрдам кўрсатди.
✅ Жаннат Сейдалиева икки томонлама диспластик коксартроз. Чаноқ-сон бўғимига эндопротез ўрнатилиши зарур. Сайёр тиббий қабулда Жаннатхонга бепул операция учун йўлланма берилди...
✅ Сайёра Эрназарованинг ҳар икки тиззасида хасталик кучайган. У ҳам эндопротезлаш амалиётига муҳтож. Онахоннинг мурожаати тинглангач, унда давлат ҳисобидан юқори технологик амалиёт бажарилиши белгиланди.
Юқоридаги видеолавҳада Навоий вилоятида ўтказилган сайёр тиббий қабул тафсилотлари ҳақида сўз юритилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
✅ Рисай Ибраеванинг фарзанди бронхиал астма касаллиги туфайли йилига икки марта муолажа олиши зарур. Унинг дардини эшитган мутасаддилар бу оилага ҳам амалий ёрдам кўрсатди.
✅ Жаннат Сейдалиева икки томонлама диспластик коксартроз. Чаноқ-сон бўғимига эндопротез ўрнатилиши зарур. Сайёр тиббий қабулда Жаннатхонга бепул операция учун йўлланма берилди...
✅ Сайёра Эрназарованинг ҳар икки тиззасида хасталик кучайган. У ҳам эндопротезлаш амалиётига муҳтож. Онахоннинг мурожаати тинглангач, унда давлат ҳисобидан юқори технологик амалиёт бажарилиши белгиланди.
Юқоридаги видеолавҳада Навоий вилоятида ўтказилган сайёр тиббий қабул тафсилотлари ҳақида сўз юритилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида қурилиш ва ипотека соҳаларида ислоҳотларни жадаллаштириш ҳамда архитектура йўналишидаги олий таълим муассасаларини трансформация қилиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.
—
Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по мерам ускорения реформ в области строительства и ипотеки, а также трансформации архитектурных вузов.
@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
—
Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по мерам ускорения реформ в области строительства и ипотеки, а также трансформации архитектурных вузов.
@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида архитектура, қурилиш ва шаҳарсозлик соҳасидаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бошланди.
Йиғилиш аввалида давлатимиз раҳбари Қорақалпоғистондаги вазият ҳақида тўхталиб ўтди.
"Бу ерда содир бўлган нохуш воқеалар барчамизда ташвиш ва изтироб уйғотиши табиийдир.
Нукус шаҳрида юз берган воқеалар натижасида, афсуски, бир қанча фуқаролар ҳалок бўлди ва жабр кўрди.
Шу муносабат билан ўз яқинларини йўқотган оилаларга чин юракдан ҳамдардлик билдираман. Шифохоналарда даволанаётган беморларга эса тезроқ соғайиб кетишларини тилайман.
Мана шундай дақиқаларда тинчлик ва инсон ҳаёти нақадар бебаҳолигини, уни асраб-авайлаш нақадар муҳим эканини, бунга барчамиз масъул эканимизни янада чуқур ҳис этамиз".

"Албатта, бу воқеалар бир кунда ёки ўн кунда ташкил қилинган эмас.
Бу ҳаракатларга четдаги ғаразли кучлар томонидан йиллаб тайёргарлик кўрилган.
Уларнинг асл мақсади Ўзбекистоннинг ҳудудий яхлитлигига тажовуз қилиш ва миллатлараро низо келтириб чиқаришга қаратилган.
Бўлиб ўтган воқеаларни ҳар томонлама чуқур ва холисона тергов қилиш учун Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари бошчилигида тергов ва суриштирув гуруҳи иш олиб бормоқда.
Бу жараёнга холис томонларни, яъни, жамоатчилик вакиллари, депутатлар ва фаолларни ҳам жалб қилиш зарур.
Шунинг учун, Бош прокурор Н.Йўлдошевга топшириқ – ҳар бир ҳолат чуқур ва холисона ўрганилсин ва воқеа иштирокчиларининг хатти-ҳаракатларига адолатли ҳуқуқий баҳо берилсин.
Шу ўринда, куч тузилмаларининг ҳаракатлари ҳам чуқур таҳлил қилинсин. Агар улар томонидан нотўғри куч ишлатилган бўлса, амалдаги қонунчиликка асосан уларнинг ҳам жиноий жавобгарлиги таъминлансин".

“Ҳозирги вақтда Қорақалпоғистондаги вазият изга тушмоқда. Энг асосийси, аҳолининг тинчлиги ва ҳаётига ҳеч нарса хавф солаётгани йўқ.
Иқтисодиёт тармоқлари ишламоқда. Одамлар кундалик ишлари ва юмушлари билан банд. Деҳқонлар ўз даласида ишламоқда, пешона тери билан яратган ҳосилларини йиғиштирмоқда.
Бозорлар, дўконлар ва бошқа хизмат кўрсатиш объектлари фаолият юритмоқда. Мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан бу ерга озиқ-овқат ва бошқа зарур маҳсулотлар етказиб берилмоқда.
Давлат ҳокимияти органлари, жамоатчилик вакиллари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш тузилмалари томонидан ҳудудда барқарор вазиятни таъминлаш бўйича уюшган ва мувофиқлашган ҳолда иш олиб борилмоқда".

"Юз берган воқеаларни таҳлил қилар эканмиз, биз бир нарсани ҳеч қачон унутмаслигимиз керак: агар ўз вақтида қатъий чора кўрилмаса, меҳнаткаш ва бунёдкор халқимиз ўн йиллар давомида машаққат билан эришган ютуқ ва марралар ғаразли ташқи кучларнинг таъсири билан жиддий хавф остида қолиши мумкин экан.
Агар доимо ҳушёр ва огоҳ, қатъиятли бўлиб иш кўрмасак, юртимиз, хонадонларимиз тинчлиги ва осойишталиги, фарзандларимиз келажаги осонгина хавф остида қолиши ҳеч гап эмас экан.
Мана шу ҳақиқатни, бугунги кунда қандай нотинч ва мураккаб замонда яшаётганимизни жойлардаги барча раҳбарлар яна бир бор ҳар томонлама чуқур тушуниб олишлари лозим".
@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Агар доимо ҳушёр ва огоҳ, қатъиятли бўлиб иш кўрмасак, юртимиз, хонадонларимиз тинчлиги ва осойишталиги, фарзандларимиз келажаги осонгина хавф остида қолиши ҳеч гап эмас экан.
Мана шу ҳақиқатни, бугунги кунда қандай нотинч ва мураккаб замонда яшаётганимизни жойлардаги барча раҳбарлар яна бир бор ҳар томонлама чуқур тушуниб олишлари лозим".
@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
"Ҳозирги вақтда дунёнинг турли минтақаларида янги кескинлик ўчоқлари пайдо бўлмоқда, миллатлар ва конфессиялар ўртасида қарама-қаршиликлар кучаймоқда, радикализм ва экстремизм хавфи тобора ортиб бормоқда.
Мана шундай таҳликали шароитда биз барқарорлик ва хавфсизлигимизга зиён етказадиган ҳар қандай таҳдид ва хатарларга кескин қарши туришимиз шарт.
Айни вақтда шуни эътироф этиш керакки, мамлакатимизнинг изчил ва барқарор ривожланишидан манфаатдор бўлмаган турли бузғунчи ташқи кучлар ҳам мавжуд.
Ушбу кучлар томонидан юртимиздаги осойишта вазиятни издан чиқариш, фуқароларимизнинг ишончига кириб, уларни тўғри йўлдан чалғитишга қаратилган ғаразли мақсадлар амалга оширилди ва бундай уринишлар бундан кейин ҳам содир бўлиши мумкин".

"Халқимизни қатъий ишонтириб айтмоқчиман: давлатимиз, эл-юртимизга нисбатан душманлик кайфиятида бўлган бундай кучларнинг ҳар қандай ёвуз фитна ва ҳаракатларига ўз вақтида ва кескин зарба беришга қодирмиз.
Ишончим комилки, биз бугунги барча қийинчиликларни албатта муносиб равишда, мардона енгиб ўтамиз.
Чунки халқимиз азал-азалдан ўзининг донишмандлиги, мардлиги ва матонати, дўстлик ва тинчликсеварлик фазилатлари билан дунёда обрў-эътибор ва ҳурмат қозониб келади.
Бундай эзгу қадриятлар бизнинг қонимизга, руҳимизга ёшлик чоғимиздан бошлаб чуқур сингиб кетган. Ва ҳеч ким уларни биздан тортиб ололмайди.
Бугунги кунда бутун халқимиз ва жамоатчилигимиз янада жипслашиб, барча даражадаги раҳбарлар ҳушёрлик ва огоҳликни кескин ошириб, юртимизда тинчлик ва барқарорликни сақлаш, мамлакатимизни жадал ривожлантириш, халқимизнинг фаровонлигини таъминлаш ҳамда одамларни рози қилиш борасида белгилаб олган вазифаларимизни амалга ошириш учун барча куч-имконият ва ресурсларни сафарбар этишимиз шарт", деди Президент сўзининг якунида.
Facebook|Instagram|Twitter

Кеча жаҳон бўйича 1,22 миллион нафардан зиёд кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу 4 июль санасига нисбатан қарийб 400 мингта кўп кўрсаткичдир.
Энг юқори кунлик ҳолатлар қуйидаги мамлакатларда қайд этилди:
🇫🇷 Франция — 197 минг,
🇺🇸 АҚШ — 181 минг,
🇩🇪 Германия — 131 минг,
🇮🇹 Италия — 133 минг,
🇧🇷 Бразилия — 74 минг,
🇪🇸 Испания — 72 минг,
🇨🇭 Швейцария — 46 минг,
🇵🇹 Португалия — 43 минг,
🇯🇵 Япония — 36 минг,
🇹🇼 Тайван — 36 минг.
@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Энг юқори кунлик ҳолатлар қуйидаги мамлакатларда қайд этилди:
🇫🇷 Франция — 197 минг,
🇺🇸 АҚШ — 181 минг,
🇩🇪 Германия — 131 минг,
🇮🇹 Италия — 133 минг,
🇧🇷 Бразилия — 74 минг,
🇪🇸 Испания — 72 минг,
🇨🇭 Швейцария — 46 минг,
🇵🇹 Португалия — 43 минг,
🇯🇵 Япония — 36 минг,
🇹🇼 Тайван — 36 минг.
@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️ССВ: Бухорода чақалоқ қийноққа солиниб, массаж қилинганига доир ҳолат тез орада ўрганилиб, натижалари маълум қилинади
Хабарингиз бор, куни кеча ижтимоий тармоқларда пойтахтимизнинг Чилонзор туманида тиббиёт талабларига мутлақо мос бўлмаган уқалаш муолажаси амалга оширилганига доир видеолавҳа тарқалган эди.
Кўп ўтмай, бундай ҳолат Бухоро вилоятида ҳам содир бўлганига доир видеотасвирлар эълон қилинди.
Вазирлик айни пайтда мазкур ҳолат қаерда ва қачон бўлгани, уқалаш муолажаси ким томонидан амалга оширилгани юзасидан ўрганиш олиб бормоқда ва унинг натижалари бўйича тўлиқ маълумот тақдим этилади.
Эслатиб ўтамиз, бугун Соғлиқни сақлаш вазири Б.Мусаев инсон ҳаёти ва саломатлигига хавф соладиган, қадр-қиммати ва шаънини топтовчи бу каби ҳолатларга ўз муносабатини билдириб, ота-оналардан тегишли лицензия, рухсатнома ва малакага эга бўлмаган кимсаларга фарзандларининг тақдири ва саломатлигини ишониб топширмасликларини сўраган эди.

❗️Коронавирус: кеча юртимизда 94 нафар кишида касалланиш қайд этилди
🔺2022 йил 6 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 241377 (+94) нафарни ташкил этмоқда.
🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌6 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌5 нафари Андижон вилоятида,
📌5 нафари Бухоро вилоятида,
📌9 нафари Жиззах вилоятида,
📌4 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌6 нафари Навоий вилоятида,
📌5 нафари Наманган вилоятида,
📌8 нафари Самарқанд вилоятида,
📌1 нафари Сирдарё вилоятида,
📌6 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌9 нафари Фарғона вилоятида,
📌4 нафари Хоразм вилоятида,
📌5 нафари Тошкент вилоятида,
📌21 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️Кеча кун давомида
🔹Жиззах вилоятида 4 нафар,
🔹Навоий вилоятида 6 нафар,
🔹Наманган вилоятида 13 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 9 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 18 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 3 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 26 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 238442 (+79) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

❗️ССВ: Вазирлик Қўрғонтепада овқатдан заҳарланган беморлар саломатлиги ва cанитария ҳолатини назоратга олган
Ижтимоий тармоқларда Андижонда беморлар овқатдан заҳарлангани ҳақида видеолавҳалар тарқалди. Ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.
Куни кеча Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманида овқатдан заҳарланиш ташхиси билан жами 37 нафар бемор назоратга олинган ва юқумли касалликлар бўлимига даволаниш учун ётқизилган.
Улардан 17 нафарида қайт қилиш, ич кетиши, тана ҳарорати кўтарилиши каби касалликнинг клиник белгилари намоён бўлган. Қолган 20 нафарида эса бироз ҳолсизлик ва кўнгил айниши кузатилган ва амбулатор равишда даво муолажаларини олиш учун ҳудудий поликлиника назоратига юборилган.
Айни пайтда шифохонада даволанаётган 17 нафар беморнинг ҳолати стабил. Уларда белгиланган стандартлар бўйича даво муолажалари давом эттириляпти.
Таомдан заҳарланганларнинг барчаси Қўрғонтепа тумани марказида жойлашган “FRESH FOOD” номли овқатланиш шохобчасида фаст-фуд истеъмол қилгани аниқланди.
Зудлик билан бу корхонага қарашли 3 та овқатланиш шохобчаси фаолияти вақтинча тўхтатилди. Таом тайёрлаш хонаси ва омборхонадаги маҳсулотлардан намуна олиниб, Қўрғонтепа тумани санитария-эпидемиология хизмати лабораториясига текшириш учун юборилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги беморлар саломатлиги ва санитария ҳолатини ўз назоратига олган.