Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
36.8K subscribers
6.67K photos
2.6K videos
46 files
10.4K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.iss.one/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
Юртимизда коронавирусга бир кунда ўртача 10 мингта ПЗР-тест топширилмоқда

Мамлакатимизда коронавирус инфекцияси тарқалишининг динамикасига назар ташласак, жорий йил 14 июндан бошлаб аҳоли орасида касалланиш кўрсаткичлари нисбатан ортаётганини кўриш мумкин.

Шу боис айни пайтда юртимизда хасталикни эрта аниқлаш, ўз вақтида зарур даво чораларини кўриш мақсадида COVID-19га гумон қилинган шахслардан ПЗР-тест таҳлилларини олиш ишлари самарали ташкил этиляпти.

Жумладан, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати маълумотига кўра, жорий йил 15-25 июнь кунлари мамлакатимизда кунига ўртача 5629 та, жами 62 мингга яқин ПЗР-тест синамаси ўтказилган.

Сўнгги кунларда эса бу рақам қарийб икки баробарга ортиб, кунига ўртача 10 минг нафар фуқародан ПЗР-тест таҳлиллари олинмоқда.

Қайд этиш керакки, ўтган йил июнь ойининг охирги ҳафтасида жами 284 500 га яқин ана шундай синама таҳлиллари ўтказилган эди.

Маълумот учун, кеча Ўзбекистонда яна 97 нафар кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Мамлакатда жами касалланганлар сони 240 764 нафарга етди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Қурбон ҳайити 9 июлга тўғри келмоқда

Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво марказининг маълум қилишича, ҳижрий 1443 йил Зулҳижжа ойининг биринчи куни милодий йил ҳисоби бўйича 2022 йил 30 июнь кунига тўғри келади.

Шу муносабат билан Саудия Арабистонида арафа куни 2022 йил 8 июлга тўғри келади, ҳаж ибодатини адо этаётган зиёратчилар Арафот тоғида жам бўладилар.

9 июль Қурбон ҳайити сифатида расман тасдиқланса, ўзбекистонликлар иш ҳафтасининг туридан қатъи назар кетма-кет 4 кун дам олишади.

🗓 Жумладан:

9 июль
– шанба, Қурбон ҳайити байрами;
10 июль – якшанба, дам олиш куни;
11 июль – душанба, Президент Фармонига мувофиқ барча ходимлар учун дам олиш куни;
12 июль – сешанба:
а) беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 16 июль — шанбадан кўчирилган дам олиш куни;
б) олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тиббий хизмат аҳолига янада яқинлашиши учун янги-янги шифо масканлари қуриб, уларни энг илғор ускуналар билан жиҳозлашнинг ўзи етарли эмас!

Халқ тиббиётдан тўлақонли рози бўлиши учун беморлар дард чекканида доимо кўмака ҳозиру нозир нажоткорлар сафи жуда кенг бўлиши зарур!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги бугун ана шундай халқчил тизим ва самарали механизмни яратишга киришган. Бунинг учун давлатимиз томонидан катта маблағ, имконият ва салоҳият сафарбар этиляпти.

Республика даражасидаги тиббиёт муассасаларининг энг малакали шифокорларидан иборат гуруҳ шу мақсадда Навоий вилоятига келган. Бу ерда маҳаллама-маҳалла, хонадонма-хонадон юрилиб, оғир аҳволдаги эҳтиёжманд беморларга малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

"O‘zbekiston 24" телеканали орқали намойиш этилган юқоридаги видеолавҳада ушбу соғломлаштириш акцияси доирасидаги қизғин жараёнлар ҳақида сўз юритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
CCВ: Қорақалпоғистон Республикаси туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари бошлиқлари тайинланди

Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали «vacancy.argos.uz» орқали Қорақалпоғистон Республикасининг туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари бошлиқлари лавозимларига танлов эълон қилинган эди.

Мазкур танловда жами 126 нафар номзодлар иштирок этган. Танлов натижаларига кўра тайинловлар амалга оширилди.

👉Батафсил

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Коронавирус: июнь ойининг сўнгги кунида юртимизда 92 нафар кишида касаллик аниқланди

🔺2022 йил 30 июнь
ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 240856 (+92) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌7 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌5 нафари Андижон вилоятида,
📌4 нафари Бухоро вилоятида,
📌8 нафари Жиззах вилоятида,
📌4 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌5 нафари Навоий вилоятида,
📌8 нафари Наманган вилоятида,
📌5 нафари Самарқанд вилоятида,
📌6 нафари Сирдарё вилоятида,
📌5 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌6 нафари Фарғона вилоятида,
📌3 нафари Хоразм вилоятида,
📌3 нафари Тошкент вилоятида,
📌23 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида
🔹Наманган вилоятида 3 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 4 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 28 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 238086 (+35) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
COVID-19га чалинган болаларни уй шароитида даволаш мумкинми?

Коронавирус инфекцияси ҳали ортга чекингани йўқ. Айниқса, сўнгги кунларда юртимизда ушбу касалликка чалинган беморлар сони бироз ортгани кузатилмоқда. Қолаверса, хасталик ёш болаларни ҳам четлаб ўтмаяпти.

Хўш, бундай вазиятда ота-оналар қандай йўл тутмоғи лозим? COVID-19га чалинган болаларни уй шароитида даволаш мумкинми?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизматининг ушбу саволларига Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази бош шифокори, тиббиёт фанлари доктори Абдуманнон АБДУҚАЮМОВ жавоб берди.

— Бугун дунёда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ вазиятга эътибор берсак, вирус болалар ва ҳомиладор аёллар орасида ҳам кўп кузатилаётганини кўриш мумкин, — дейди шифокор. — Албатта бунга қайсидир маънода касалликнинг тез-тез мутацияларга учраётгани ҳам сабаб бўлмоқда.

Бироқ шуниси қувонарлики, айни пайтда юртимизда бу хасталик аксарият беморлар, айниқса, болаларда енгил кечяпти. У асосан тана ҳароратининг кўтарилиши, томоқ оғриғи, бурун оқиши, йўтал, бош оғриғи, ич кетиши каби белгилар билан намоён бўлмоқда.

Шу боис, агар хасталик кичик ёшдаги болаларда енгил шаклда ўтаётган бўлса, шифокор уларни уй шароитида даволашга рухсат бериши мумкин.

Агар боланинг фибрил тутқаноғи бўлмаса, касаллик пайти тана ҳарорати 38-38,5 C° даражадан паст бўлганда иситмани туширишга ҳожат йўқ. Шундан ортсагина “Парацетамол” ёки “Ибупрофен” (болалар учун эритма) бериш мумкин.

Шуни унутмаслик керакки, тана ҳароратининг 37 С° даража экани иситма кўтарилганини англатмайди. Қайта-қайта иситмани туширувчи дориларни ичириш эса ундаги терморегуляция марказига салбий таъсир этади.

Айниқса, антибиотиклар вирусли инфекцияларда умуман натижа бермайди. Қолаверса, баъзи шифокорлар ҳеч қандай зарурат бўлмаса-да коронавирусга чалинган кичик ёшли беморларга гормон муолажаларини буюради. Бу ҳам даволашнинг нотўғри тактикаси ҳисобланади.

Уй шароитида COVID-19га чалинган болаларга:

3 кунгача ҳар соатда оз-оздан суюқлик ичирилади;
3-4 кун давомида ҳар соатда томоқ ва бурун оддий илиқ сув билан чайиб турилади;
дармондориларга бой таом ва маҳсулотлар берилади;
ўз вақтида ва меъёрида ухлаши чоралари кўрилади;
турли витаминлар истеъмол қилинади.

Шуни унутмаслик керакки, кичик ёшли беморларда коронавирус фақатгина енгил шаклда кечгандагина уйда даволанади. Касаллик ўрта ва оғир даражада ўтаётган бўлса, зудлик билан шифохонага ётқизиш зарур.

Хусусан, болаларда касаллик давомида :
📌 нафас етишмовчилиги;
📌 ҳансираш;
📌 лабларнинг четлари кўкариши;
📌 ҳолсизлик;
📌 чуқур йўтал
белгилари пайдо бўлса, дарҳол яшаш манзили бўйича оилавий поликлиника шифокорига мурожаат қилиш ва даволашни стационар шароитда давом эттириш керак.

Шунингдек, иситма 5 кундан ортиқ давом этиб, пасаймаса ва пневмония аниқланса, (қандай оғирлик даражаси бўлишидан қатъи назар) болани шифохонага ётқизиш лозим.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Тирноқ нега эт ичига ўсади?

Кўпчилик инсонлар оёғининг бош бармоғи тирноғи эт ичига ўсаётганидан азият чекади. Бироқ ҳамма ҳам бунга етарлича эътибор қилавермайди. Натижада бир қарашда оддий бўлиб кўринган бу ҳолат, кейинчалик жуда кўп муаммоларга, ҳатто, жарроҳлик амалиётига сабаб бўлади.

Хўш, нега оёқ бош бармоғининг тирноғи эт ичига ўсади? Унинг сабаблари ва даволаш усуллари қандай?

— Тирноқнинг эт ичига қараб ўсиши (оникокриптоз) сурункали касаллик бўлиб, тирноқ пластинкаси унинг тўқималарига, яъни латерал қисмига қараб ўсиши билан кечади, — дейди тиббиёт фанлари доктори, профессор Шаҳноза Мавлонова. — Статистик маълумотларга кўра, хирург-шифокорларга мурожаат қилувчи беморларнинг 3-10 фоизида айнан ушбу касаллик аниқланади. Болаларда эса асосан 10-15 ёшда кузатилади.

Хасталик кўпинча юриш пайтида, айниқса, тор пойабзал кийган вақтда ўсган тирноқ жойида оғриқ билан бошланади. Кейинчалик эса тирноқ бурмасининг қизариши ва шиши пайдо бўлади. Сўнгра тирноқ пластинкаси остидан йиринг ҳосил бўлиши ва чиқиши, баъзан қон кетиши билан кечади.

Афсуски, аксарият беморлар уйда муаммони мустақил ҳал қилишга уриниб, узоқ вақт шифокорга боришни кечиктиради. Бу эса салбий асоратларга, умумий ҳолатнинг ёмонлашишига, яллиғланиш жараёнининг қўшни тўқималарга тарқалишига олиб келади. Бемор эса оғриқ зўрайиб, унга чидашнинг имкони бўлмагандагина шифокорга мурожаат қилади. Шу сабабли касаллик сурункали тус олади.

👞Тирноқнинг эт ичига қараб ўсишини кўпинча нотўғри танланган пойабзал туфайли келиб чиқади, деб ўйлашади. Бу ҳам асосий омиллардан бири.

Шу билан бирга, тирноқни нотўғри олиш, яъни ойсимон шаклда калталатиш ҳам унинг тузилишига таъсир этиши мумкин.

Шунингдек:
оёқнинг ортопедик касалликлари;
тирноқнинг инфекцион замбуруғли хасталиклари;
оёқ бармоқларининг жароҳатлари ва яралари;
организмда витаминлар ва микроэлементларнинг етишмаслиги;
айрим ички органлар касалликлари;
псориаз;
қандли диабет;
семизлик
наслий мойиллий ва бошқалар
ҳам ушбу касалликнинг келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин.

🧑🏻‍⚕️Хасталикни даволаш учун шифокор-дерматолог ҳамда яшаш манзили бўйича оилавий поликлиника ёки оилавий шифокор пункти жарроҳига мурожаат қилиш лозим. Ушбу мутахассислар беморга тирноқ шаклининг ўзгаришига сабаб бўлган омилларни аниқлаб, шунга мувофиқ муолажаларни тавсия қилади.

❗️Дастлаб ушбу хасталик консерватив усулда даволанади. Бу орқали йирингли яллиғланиш жараёнларига қарши курашилиб, оғриқнинг интенсивлиги камайтирилади. Йиринглаш ва бошқа асоратларни ривожланишига йўл қўймаслик учун муолажалар мутахассис томонидан белгиланиши керак.

♻️Агар консерватив усуллар самара бермаса, у ҳолда жарроҳлик даволаш қўлланилади. Хусусан, тирноқ ичига ўсиб кетган бўлса, лазер ёрдамида коррекция қилинади. Қолаверса, ҳозирда махсус пластинкалар ҳам қўлланилаётган бўлиб, ушбу восита тирноқнинг этга қараб ўсишидан ҳимоялайди. Хасталик тўғри даволанилса, кейинчалик қайталанмайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Беморлар эътирофи: "Биз бахтли одамлар сафига қайтдик!"

Навоийда опа ўз укасига бир буйрагини берди. Мураккаб жарроҳлик амалиёти Тошкентдан борган шифокорлар томонидан бепул ўтказилди.

Ўттиз бир ёшли Гулруҳ Сафарова икки ярим йилдан бери юра олмайди. Акция доирасида унинг чаноқ-сон бўғимига давлат ҳисобидан эндопротез мосламаси ўрнатилди.

Энди Гулруҳ тез кунларда ўзи орзу қилганидек икки ярим ёшли қизалоғини бошқа миллионлаб бахтиёр оналар сингари бемалол опичлаб юра олади...

Пойтахтдан келган профессорлар навоийлик ҳамшираларга нималарни ўргатди?

Юзлаб беморларга қайта ҳаёт бахш этаётган соғломлаштириш акцияси Навоий вилоятида қизғин давом этмоқда...

👉 Батафсил

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Коронавирус: июль ойининг дастлабки кунида юртимизда яна 89 нафар кишида касаллик аниқланди

🔺2022 йил 1 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 240945 (+89) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌6 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌5 нафари Андижон вилоятида,
📌5 нафари Бухоро вилоятида,
📌7 нафари Жиззах вилоятида,
📌5 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌6 нафари Навоий вилоятида,
📌7 нафари Наманган вилоятида,
📌6 нафари Самарқанд вилоятида,
📌3 нафари Сирдарё вилоятида,
📌4 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌7 нафари Фарғона вилоятида,
📌5 нафари Хоразм вилоятида,
📌4 нафари Тошкент вилоятида,
📌19 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида
🔹Жиззах вилоятида 14 нафар,
🔹Навоий вилоятида 3 нафар,
🔹Наманган вилоятида 4 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 1 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 5 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 2 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 5 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 23 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 238143 (+57) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
"Иссиқ-совуқ"дан эҳтиёт бўлинг ёхуд кондиционердан қандай фойдаланиш керак?

Нодира Алиханова,
Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази директори:

— Кондиционер ёз жазирамасида кишини беҳолликдан, иссиқ ҳарорат туфайли юзага келадиган турли бош оғриқларидан асрайди.

Бир қарашда роҳатижон кондиционер йилнинг иссиқ фаслида жуда аҳамиятли бўлиб кўринади. Лекин унинг саломатликка зарарли хусусиятлари ҳақида шифокорлар турли фикрлар билдириб келишади.

Кондиционер зарарини камайтириш учун ундан тўғри фойдаланиш кераклигини соҳа олимлари қайта-қайта таъкидлашмокда.

Аслида ёзги шамоллашларга кўпинча одамнинг ўзи сабабчи бўлади. Масалан, ташқарида иссиқ ҳавода терлаб, сўнг муздек хонага кириб оламиз.

Илиқ сувда ювиниб чиққач, елвизакли хонада ўтирамиз, ухлаймиз. Кондиционердан чиқаётган совуқ ҳаво оқими тананинг яллиғланишига сабаб бўлади.

Бутун тана аъзолари оғрийди, ҳатто оғриқдан бемор бошини қимирлатолмай қолади. Унинг совуғи мия соҳасини зарарласа, менингиал симптомлар келиб чиқиши ҳам мумкин.

Қурилмани тана ҳароратига мос совуқликка қўйса бўлади. Масалан, совуқ ҳавонинг инсон учун меъёрий ҳолати 18 даража ҳисобланади. Агар ҳаво жуда иссиқ бўлса, бу ҳароратни озгина тушириш мумкин.

Шунингдек, имкон қадар иш столи кондиционердан узоқроқда бўлиши керак. Ундан чиқаётган совуқлик оқимини тепага ёки пастга йуналтириб қўйинг, тўғридан-тўғри танага урмаслиги керак.

Кондиционер яқинида ўтирган одамнинг томоғи қуруқшайди, кўзи ёшланиши, оғзида темир таъмини туйиши мумкин. Агар тўғри жой танлаб ўрнатилса ва ундан чиқаётган ҳарорат даражаси меъёрида бўлса, ҳеч ким касалланмайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Коронавирусни даволашда гормон ва антибиотикларни нотўғри қўллаш жиддий асоратларга олиб келадими?

ССВ Матбуот хизматининг ушбу саволига тиббиёт фанлари доктори, профессор Ботир Тожиев жавоб берди:

— Эсингизда бўлса, COVID-19 инфекцияси авж олган ва одамлар орасида тарқала бошлаган илк йилларда соҳа олдида “ушбу хавфли касалликни қандай даволаш мумкин?" деган муҳим масала турган эди. Ўша пайтда ҳар бир мамлакат, хусусан, юртимизда ҳам мазкур вируснинг олдини олиш бўйича махсус протоколлар ишлаб чиқилди.

Бироқ айрим беморларнинг уй шароитида белгиланган дори воситаларидан ўзбошимчалик билан фойдаланиши, айниқса, антибиотик, гормон препаратлари ва томчи уколларни палапартиш қўллаш уларда турли асоратларга олиб келди. Бу ҳолат эса мана 2022 йилга келиб, аста-секин намоён бўляпти.

Хусусан, бугун аҳоли орасида учраётган бир қанча юқумли касалликлар, траватологик, эндокринологик, юрак-қон томир ва кўз хасталикларига айнан ўша пайтда мазкур дори воситаларини тўғри қўлламаслик сабаб бўлгани соҳа мутахассислари томонидан таъкидланмоқда.

Хўш, шундай экан коронавирусга чалинган беморларни даволашда ушбу дори воситаларинидан қачон ва қандай ҳолларда фойдаланиш мумкин?

Мисол учун, томчи уколлар COVID-19 га чалинган беморларнинг ўрта оғир ва оғир даражасида, реанимация бўлимига ётқизилганда ва интоксикация ёки заҳарланиш кучли бўлгандагина тавсия этилади.

Қолаверса, бу йил коронавирус инфекцияси болаларда лорингоспазм ёки халқ тили билан айтганда бўғилиш ҳолатлари билан юзага келмоқда. Демак, бу вазиятда беморга касалликни даволаш учун эмас, балки лорингоспазмнинг олдини олиш учунгина гормон препарати белгиланган схема бўйича берилади.

Шунда ҳам фақат бемор реанимация бўлимига ётқизилганда ҳамда ҳамроҳ хасталиклари борлиги ва касалликнинг оғирлик даражасига қараб, ҳаётий зарурат туғилсагина буюрилади.

Шунингдек, антибиотикларни қўллашнинг ҳам ўзига яраша тартиби бор. Яъни, бу дори воситаси касалликка чалинган катталар ва болаларда пневмония белгилари намоён бўлганда ва балғам сурткига олиниб, уларнинг антибиотикларга чидамлиги аниқланганда стационар шароитдагина тавсия этилади.

Бошқа ҳолларда эса ушбу дори воситаларидан ўзбошимчалик билан фойдаланиш жиддий асоратларга олиб келишини унутмаслик лозим.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Кондиционерли хонада ишлашда нимага эътибор бериш керак?

Нодира Алиханова,
Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази директори:

— Кондиционерлар вентиляцияси бор хона ва биноларга ўрнатиш учун мўлжалланган. Бундай шароитда уларнинг инсон саломатлигига салбий таъсири кам бўлади.

Хонада вентиляция мавжуд бўлмаса, кондиционер ҳавони бир неча маротаба қайта-қайта совутади ва қуритади. Ҳаво кислород билан тўйинмайди. Бу эса саломатликка салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Кондиционерли хонада мунтазам ўтириб ишлайдиган ходимлар уст кийимларига эътибор беришлари керак. Уларнинг либоси табиий матодан, ўзига намликни енгил сингдира оладиган бўлгани маъқул.

Ушбу қурилмада нафас тизими инфекцияларини қўзғатувчи микроорганизмлар тўпланиб қолиши мумкин. Шу боис унга ҳавони намлантирадиган ускуна қўйиш лозим.

Кондиционерда хавфли бактериялар, вируслар ва аллергенлар мавжуд. Оғир пневмония касаллигининг келтириб чиқарадиган микроблар ҳам ушбу совутиш воситасини "яхши кўради".

Шундай экан, кондиционер зарарсиз ишлаши учун унинг тозалигига эътибор бериш, ҳар уч ҳафтада чангюткич ёрдамида тозалаш ёки сувда ювиб туриш лозим.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Коронавирус: кеча юртимизда касалланишлар сони яна 100 га яқинлашди

🔺2022 йил 2 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 241040 (+95) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌4 нафари Андижон вилоятида,
📌6 нафари Бухоро вилоятида,
📌5 нафари Жиззах вилоятида,
📌4 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌4 нафари Навоий вилоятида,
📌8 нафари Наманган вилоятида,
📌7 нафари Самарқанд вилоятида,
📌5 нафари Сирдарё вилоятида,
📌6 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌5 нафари Фарғона вилоятида,
📌6 нафари Хоразм вилоятида,
📌5 нафари Тошкент вилоятида,
📌25 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида
🔹Қашқадарё вилоятида 8 нафар,
🔹Навоий вилоятида 1 нафар,
🔹Наманган вилоятида 5 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 4 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 3 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 27 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 238191 (+48) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Сайёр тиббий қабул: Нажот истаб келган беморлар қувонч билан уйига қайтди

Оғир хасталик туфайли тузалишдан умиди тобора узилиб бораётган беморларнинг кўзларига боққанмисиз? Уларнинг вужудини тилка-пора қилаётган дард — фақат оғриқларгина эмас, балки умидсизлик ҳамдир!

Аммо замонавий тиббиётга инновацион даво усуллари, илғор ёндашувлар татбиқ этилаётган бир пайтда ҳамиша нажот бор! Бундай оғир аҳволдаги беморларга қайта ҳаёт бағишлаш учун давлатимиз бор куч ва имкониятини ишга солмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазири Б.Мусаев бошчилигида жойларда ўтказилаётган сайёр тиббий қабулларда, биринчи навбатда, чекка ва олис маҳаллаларда яшовчи эҳтиёжманд беморларнинг саломатлигини тиклаш чоралари кўриляпти...

👉 Батафсил

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хасталик ўз вақтида ва тўғри муолажа қилинмаса, кичик жароҳат ҳам оғир асоратларга сабаб бўлиши мумкин.

Аммо дардига дармон топиш учун нажот кутиб яшаётган оғир беморлар борки, давлатимиз, биринчи навбатда, ана шундай юртдошларимиз ҳузурига бориб, уларга шифо ва меҳр улашишни мақсад қилган. Бир эмас, юзлаб инсонларнинг яна ҳаётга қайтишига сабаб бўлаётган соғломлаштириш акцияси шуниси билан аҳамиятли.

Ушбу хайрли ташаббус доирасида Навоий вилоятида кўплаб беморларда давлат ҳисобидан юқори технологик амалиётлар бажариляпти. Натижада улар узоқ йиллик дардидан саноқли дақиқалар ичида халос бўлмоқда.

"O‘zbekiston 24" телеканали орқали эфирга узатилган юқоридаги видеолавҳада мазкур жараён тафсилотлари ҳақида сўз юритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Кеча юртимизда касалланишлар сони пасайиб, 82 нафар кишида коронавирус аниқланди

🔺2022 йил 3 июль
ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 241122 (+82) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌5 нафари Андижон вилоятида,
📌4 нафари Бухоро вилоятида,
📌7 нафари Жиззах вилоятида,
📌3 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌3 нафари Навоий вилоятида,
📌7 нафари Наманган вилоятида,
📌8 нафари Самарқанд вилоятида,
📌6 нафари Сирдарё вилоятида,
📌8 нафари Фарғона вилоятида,
📌5 нафари Хоразм вилоятида,
📌6 нафари Тошкент вилоятида,
📌17 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида
🔹Навоий вилоятида 4 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 1 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 9 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 6 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 5 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 14 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 238230 (+39) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Sog‘liqni saqlash-2022 (maqsadli).pdf
788.7 KB
Соғлиқни сақлаш соҳаси учун мақсадли қабул параметрлари тақсимоти эълон қилинди

Давлат тест маркази томонидан 2022/2023 ўқув йилида юртимиз олий таълим муассасалари бакалавриатининг кундузги таълим шакли бўйича давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрларидан давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари тасдиқланди.

Юқоридаги жадвалда соғлиқни сақлаш соҳасида олий маълумотли кадрларга эҳтиёж юқори бўлган ҳудудлар учун мақсадли қабул параметрлари тақсимоти (таълим йўналишлари ва туман (шаҳар)лар кесимида) акс этган.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Феруза Турдиеванинг хасталиги — оёқларида! Эндопротезлаш амалиётига муҳтож. Аммо бу мураккаб операция учун маблағ топишга имкони йўқ. Сайёр тиббий қабулда унинг мурожаати ижобий ҳал этилди. Онахон энди пойтахтда бепул даволанади…

Гуллола Мирзаеванинг 4 ёшли ўғли Фарҳоджон соғломлаштириш акцияси доирасида туғма юрак нуқсонидан юқори технологик операция ёрдамида халос бўлди...

Ортиқ Амонов қўлтиқтаёқ ёрдамида юришга мажбур. Беш йилдан бери оёқлари хаста. Коксартроз хасталигига чалинган. Беморни тиббий кўрикдан ўтказган пойтахтлик шифокорлар унда жарроҳлик амалиётини ўтказишга қарор қилди...

“O‘zbekiston 24” телеканали орқали намойиш этилган юқоридаги видеолавҳада Навоий вилоятида ўтказилган сайёр тиббий қабуллар ва уларнинг натижалари ҳақида сўз юритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📢 Бош прокуратура оммавий тартибсизликлар тафсилотларини очиқлади

АОКАда Бош прокуратура бўлим прокурори Аброр Маматов иштирокида брифинг ўтказилди. Унда жорий йилнинг 1 июль куни Қорақалпоғистон Республикасида юз берган оммавий тартибсизликлар оқибатлари ҳақида маълумот берилди.

📍2022 йил 2 июль куни соат 14:45 да Нукус туманидан тахминан 300 нафар шахс Нукус шаҳар томон ҳаракатланиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмасдан, Нукус шаҳридаги блок постда хизмат олиб бораётган 50 нафар Миллий Гвардия ходимининг махсус воситаларини (рация, дубинка, каска, шовқинли граната, ҳимоя қалқони) қўлга киритган.

🛡 Шу куни Хўжайли туманидаги ҳарбий постга номаълум шахслар томонидан хужум уюштирилиб, қурол яроқ тортиб олинган.

⚙️ «Нукус халқаро аэропорти»га,
Нукус шаҳридаги маъмурий қамоққа олинган шахслар сақланувчи Реабилитация марказига, Нукус шаҳар ИИБ биносига ҳужумлар уюштирилган...

📌 Батафсил

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Қорақалпоғистон Республикасидаги тартибсизликларда қатнашганликда гумонланиб, 516 киши қўлга олинди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ахборот хизмати раҳбари Даврон Жуманазаров маълум қилди:

🏥 1-2 июль кунлари оммавий тартибсизликлар натижасида 243 нафар фуқаро турли жароҳатлар билан шифохоналарга мурожаат қилган, уларнинг 149 нафарига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, муолажаларни уйида давом эттиришга рухсат берилган.

🛏 Ҳозирда касалхоналарда жами 94 нафар бемор даволанмоқда ва оғир аҳволда бўлганлари бор, шу жумладан жароҳатланганлар орасида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳам бор.

🛡 Фавқулодда ҳолат эьлон қилингандан сўнг, 3 июлдан 4 июлга ўтар кечаси комендантлик тартибини бузгани учун 110 нафар фуқаро кўчаларда бемақсад юргани учун ушланиб, ички ишлар идораларига топширилган. 12 та автотранспорт воситаси жарима майдонига жойлаштирилди.

📌 Батафсил

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️ЖССТ: Европада эпидемиологик вазият мураккаблашмоқда

Маймун чечаги вирусидан энг кўп Европа аҳолиси азият чекмоқда. Ҳозиргача бу ерда рўйхатга олинган беморлар сони дунё бўйича тасдиқланган жами кўрсаткичнинг қарийб 90 фоизига тенг. Хусусан, мазкур хавфли инфекция қитъанинг 31 мамлакатида қайд этилган.

Шу боис Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюге ҳукуматларни касалликка қарши ўзаро саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга чақирди.

ЖССТ вакилининг таъкидлашича, шу кунга қадар маймун чечагидан Европада ўлим ҳолатлари кузатилгани йўқ. Аммо бу хотиржамлик учун асос бўлолмайди.

Чунки тошма, иситма, чарчоқ, бош, томоқ ва мушаклар оғриғи, қусиш, диарея каби белгилар билан намоён бўлаётган мазкур хасталик географияси кун сайин кенгайиб боряпти.

Бундан ташқари, Европада кейинги бир ой ичида коронавирус инфекциясини юқтириш ҳолатлари ҳам уч баробар ошган.

Айни пайтда “кўҳна қитъа”нинг 53 давлатида кунига 500 минг нафарга яқин кишида COVID-19 аниқланмоқда. Шу билан бирга, ўлим кўрсаткичлари ҳам 2020 йил ёз мавсуми даражасига яқинлашди: кунига қарийб 500 киши коронавирус туфайли ҳаётдан кўз юмяпти.

Шу сабабли ЖССТ аҳоли ўз вақтида, тўлиқ босқичда эмланиши, қолаверса, жамоат жойларида ниқоб тақиб юриши зарур, деган хулосада.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram