ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
31.5K subscribers
6.29K photos
2.49K videos
44 files
9.92K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
❗️COVID-19га қарши кунлик эмланиш кўрсаткичи 100 минг дозадан камайди

🔺29 январда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 96 513 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди
. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 22 799 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 33 469 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 40 245 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 41 998 896 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 19 302 120 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 14 604 751 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 8 092 025 нафарни ташкил қилди.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Тошкент шаҳри (14 790 доза),
📌Андижон вилояти (13 536 доза),
📌Қашқадарё вилояти (10 902 доза) ташкил қилди.

❗️Биринчи доза билан эмлаш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 90 фоизни, тўлиқ босқичларда эмланиш кўрсатчики эса 68,4 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️29 январь ҳолатига кўра, юртимизда 738 685 доза Pfizer вакцинаси билан 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар ихтиёрий равишда эмланди.

Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 462 393 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 276 292 нафарни ташкил қилди.

💉Хусусан, болаларни коронавирусга қарши эмлаш жараёни Фарғона (173 360 доза), Самарқанд (110 311 доза), Андижон (82 530 доза), Қашқадарё (65 965 доза), Наманган (64 839 доза) вилоятларида юқори экани аҳамиятли.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Тараққиёт стратегияси:

Тиббиёт кластерлари ташкил этилади

Ҳудудларда тиббий хизмат кўрсатиш барча йўналишлар бўйича бир жойга мужассамлаштирилиши — илғор ва самарали амалиёт. Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясида бу борада ҳам тегишли вазифалар мавжуд.

Хусусан:

Наманган, Фарғона, Сирдарё, Қашқадарё, Навоий вилоятлари ва Тошкент шаҳрида тиббиёт кластерлари ташкил этилади;

Қашқадарёда болалар шифохонаси, туғруқ комплекси, скрининг маркази, репродуктив саломатлик маркази жойлашган мужассам бир комплекс “Она ва бола” кластери барпо этилади.

❗️Ушбу кластер бола туғилишидан бошлаб, то 18 ёшга тўлгунга қадар бир жойда комплекс тиббий хизмат олиш имкони яратилади.

📌 Чирчиқ, Янгийўл, Олмалиқ, Нурафшон шаҳарларида ҳамда Шайҳонтаҳур туманида поликлиника ва стационар муассасаларни бирлаштирган ҳолда аҳолига тиббий хизмат кўрсатишда қулайликлар яратилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Дам олиш куни юртимизда қарийб 1100 нафар кишида коронавирус инфекцияси аниқланди, соғайиш кўрсаткичи 94 фоизга тушди

🔺2022 йил 30 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 223008 (+1089) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌53 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌30 нафари Андижон вилоятида,
📌38 нафари Бухоро вилоятида,
📌29 нафари Жиззах вилоятида,
📌32 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌19 нафари Навоий вилоятида,
📌27 нафари Наманган вилоятида,
📌62 нафари Самарқанд вилоятида,
📌20 нафари Сирдарё вилоятида,
📌49 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌109 нафари Фарғона вилоятида,
📌33 нафари Хоразм вилоятида,
📌116 нафари Тошкент вилоятида,
📌472 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Андижон вилоятида 11 нафар,
🔹 Бухоро вилоятида 34 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 8 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 5 нафар,
🔹Навоий вилоятида 12 нафар,
🔹Наманган вилоятида 3 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 3 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 7 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 10 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 52 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 210167 (+145) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 94 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1564 нафарни ташкил қилди. Қолаверса, кеча 203 нафар кишида пневмония аниқланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Тараққиёт стратегияси:

Болалар ва ҳомиладорлар 7 турдаги витаминлар комплекси билан бепул таъминланади

Тараққиёт стратегиясида белгиланган оналик ва болаликни муҳофаза қилишга доир устувор вазифалар ижроси доирасида:

46 та туманлараро перинатал марказ ташкил этилади;

ушбу муассасалар кадрлар, тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланади.

❗️Ўтган йили бошланган амалиёт давом эттирилиб, 15 ёшгача бўлган болалар ва ҳомиладорлар 7 турдаги витаминлар комплекси билан бепул таъминланади.

Жумладан:

📌 10 ёшгача болалар ичак паразитларига қарши препаратлар;

📌 2 ёшгача болалар витаминларга бой қўшимчалар,

📌 15 ёшгача болалар, ҳомиладор ва эмизикли аёллар йод препарати
билан таъминланади.

❗️ 2 ёшгача бўлган болалар инфекцион касалликларга қарши 13 турдаги вакциналар билан эмланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг телеграмдаги расмий саҳифасига верификация (тасдиқланган) белгиси берилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги энг сўнгги маълумотлар ва расмий баёнотлар билан кенг жамоатчиликни хабардор қилиш ҳамда соҳада амалга оширилаётган ишлар, ўзгаришларни ёритиб бориш мақсадида телеграмда @ssvuz va @ssvmatbuotkotibi саҳифалари очилган.

Телеграм маъмурияти расмий каналимиз – @ssvuz га тасдиқланган (верификация) белгисини тақдим этди.

Соғлиқни сақлаш соҳасига оид ишончли ва асосийси расмий хабарларни ўқиб бориш учун расмий каналимизни канал номи сўнггидаги верификация (кўк) белгиси орқали ажратиб олиш мумкин бўлади.

Каналларимизга (@ssvuz ва @ssvmatbuotkotibi) уланинг ва юртимиз соғлиқни сақлаш соҳасига оид энг сўнгги ишончли ахборотлар билан танишиб боринг!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Коронавируснинг янги штамми ҳомиладор аёллар учун қанчалик хавфли?

Бугун коронавирус инфекциясининг янги штамми ҳомиладор аёлларни ҳам четлаб ўтаётгани йўқ.
Хўш, бу касаллик бўлажак оналарда қандай кечмоқда? Янги мутация улар учун қанчалик хавфли?

Зангиота 1-сон юқумли касалликлар шифохонаси туғруқ бўлими раҳбари Юлдуз Эшонова мавзу юзасидан ўз фикрларини билдирди.

Ҳомиладор аёлларда нафақат COVID-19, балки бошқа касалликларни юқтириб олишга ҳам мойиллик юқори, — дейди Ю. Эшонова. — Сабаби бу даврда иммунитет сусайиб, организмнинг касалликларга қарши курашувчанлиги пасаяди. Шу боис улар ўзларини имкон қадар турли хасталиклардан асраши зарур.

❗️Бироқ коронавируснинг янги штаммидан ортиқча хавотирланиш ва саросимага берилиш ҳам ярамайди. Чунки айни пайт касаллик аксарият беморлар, айниқса, ҳомиладорларда оддий белгилар билан намоён бўляпти.

Хусусан, хасталик:
📌 умумий заифлик;
📌 тана ҳароратининг ошиши;
📌 бош оғриғи;
📌 мушак ва бўғимларда оғриқ;
📌 томоқ оғриғи;
📌 бурун битиши;
📌 аксириш;
📌 иштаҳанинг йўқолиши
каби белгилар билан кечмоқда.

Бундан ташқари, беморларда ўпканинг зарарланиши деярли кузатилаётгани йўқ. Қоннинг кислород билан тўйиниши (сатурация) пасаймаяпти. Тана ҳарорати 1-2 кундан сўнг тушиб, организм 4-5 кундан кейин тикланишни бошламоқда.

‼️Агар COVID-19дан уй шароитида даволанаётган ҳомиладор аёлнинг тана ҳарорати 38,0 даражага кўтарилса, ҳар 6 соатда 500 мг.дан 1 таблетка парацетамол ичиш тавсия этилади.

Шунингдек,
10 кун давомида суткасига 1 марта витамин D - 5000МЕ;

10 кун давомида суткасига 1 марта 100 мгдан цинк (рух) препарати;

10 кун давомида суткасига 2 марта 250 мг.дан витамин С
қабул қилинади, холос.

📌 Қолаверса, кўп суюқлик ичиш, тоза ҳавода сайр қилиш, витамин ва минераллар билан бойитилган таомлар истеъмол қилиш касалликдан тезроқ соғайишга ёрдам беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ССВ: Бугундан бирламчи тиббиёт муассасаларида ортиқча қоғозбозликка чек қўйилиб, янги тартибда иш юритилади

Бирламчи тиббиёт муассасалари ходимлари зиммасига юклатилган вазифалар ҳаддан зиёд кўп. Уларнинг асосий иш вақти турли журнал ва ҳисоботларни тўлдириш билан боғлиқ ортиқча жараёнларга сарфланмоқда. Оқибатда шифокорлар қабулида узундан узоқ навбатлар юзага келиб, беморларга сифатли тиббий хизмат кўрсатиш имконияти чекланяпти.

Шу сабабли бундан бир муддат олдин Соғлиқни сақлаш вазирлигида ўтказилган учрашувда амалиёт учун фойдали бўлмаган ҳужжат ва ҳисобот шаклларини қисқартириш юзасидан махсус ишчи гуруҳ тузилган эди.

Ўтган қисқа вақт ичида вазирлик томонидан тузилган ишчи гуруҳ бу борадаги вазиятни чуқур ўрганиб, мавжуд 26 турдаги журнал ҳамда 33 турдаги ҳисобот шаклларидан бир қисми амалиётда кераксиз, деган хулосага келди.

Масалан, аҳоли жуда кўп мурожаат қилган паллаларда қабул бўлими ҳамширасининг “Амбулатор-поликлиника муассасасига келганларни қайд этиш журнали”ни тўлдириши жуда кўп вақт йўқотилишига, оқибатда одамларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётган эди. Қолаверса, беморлар қабул бўлимидан рўйхатдан ўтгач, шифокор ҳузурига кириш учун яна рўйхатга ёзилиши зарур эди.

Тиббиёт ходимларининг жароҳат ҳолатларини қайд қилиш журнали”га эса нохуш вазиятлар юз бермаса, ойлаб, ҳатто йиллаб эҳтиёж бўлмаслиги мумкин. Лекин ҳамшира ана шу ҳужжат турига ҳар куни “Бугун кўнгилсиз ҳолатлар содир бўлмади” деган мазмундаги қайдларни киритиб бориши шарт эди.

Яна бир мисол: оилавий поликлиниканинг муолажа ҳамшираси ҳар бир беморга “укол” қилгач, буни бир нечта бланкалар, ҳатто махсус журналга ҳам “фалон дона шприц, фалон грамм спирт, фалон грамм пахта ишлатилди” деган маълумотлар билан ёзиб бориши лозим эди. Бу эса бошқа беморларнинг узоқ кутиб қолишига сабаб бўлаётганди.

Ана шундай нохуш ҳолатларга чек қўйиш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи қабул қилинди. Унга кўра, шу йил 1 февралдан кўп тармоқли марказий поликлиника, оилавий поликлиника ва оилавий шифокор пунктларида юритиладиган 26 турдаги тиббий ҳисоб журналларидан 14 таси қолдирилди. Қолган 14 тасидан 10 таси соддалаштирилди. 33 турдаги тиббий карта ва бланкалар эса 14 тагача қисқартирилди.

Шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тасдиқланмаган тиббий ҳисоб ҳужжат шаклларидан фойдаланиш қатъиян ман этилди.

Энди шифокор ва ҳамширалар асосий вақтини ортиқча қоғозбозлик, яъни, ҳисоботу ҳужжатлар тўлдиришга эмас, балки бош вазифаси бўлган беморларни даволашга йўналтиради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️Январь ойининг сўнгги кунида юртимизда 1015 нафар кишида коронавирус инфекцияси аниқланди

🔺2022 йил 31 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 224023 (+1015) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌43 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌28 нафари Андижон вилоятида,
📌29 нафари Бухоро вилоятида,
📌25 нафари Жиззах вилоятида,
📌37 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌17 нафари Навоий вилоятида,
📌26 нафари Наманган вилоятида,
📌58 нафари Самарқанд вилоятида,
📌14 нафари Сирдарё вилоятида,
📌42 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌94 нафари Фарғона вилоятида,
📌21 нафари Хоразм вилоятида,
📌78 нафари Тошкент вилоятида,
📌503 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹 Бухоро вилоятида 34 нафар,
🔹Навоий вилоятида 20 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 13 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 9 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 31 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 24 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 48 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 210346 (+179) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 94 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1568 нафарни ташкил қилди. Қолаверса, кеча 196 нафар кишида пневмония аниқланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️COVID-19га қарши эмланиш учун 42 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилди

🔺31 январда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 97 914 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди
. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 22 611 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 32 894 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 42 409 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 42 096 810 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 19 324 731 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 14 637 645 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 8 134 434 нафарни ташкил қилди.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Андижон вилояти (18 571 доза),
📌Тошкент шаҳри (12 393 доза),
📌Қашқадарё вилояти (12 391 доза) ташкил қилди.

❗️Биринчи доза билан эмлаш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 90,1 фоизни, тўлиқ босқичларда эмланиш кўрсатчики эса 68,6 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
31 январь ҳолатига кўра, юртимизда 741 856 доза Pfizer вакцинаси билан 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар ихтиёрий равишда эмланди.

Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 463 877 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 277 979 нафарни ташкил қилди.

💉Хусусан, болаларни коронавирусга қарши эмлаш жараёни Фарғона (173 978 доза), Самарқанд (110 393 доза), Андижон (83 032 доза), Қашқадарё (66 164 доза), Наманган (65 121 доза) вилоятларида юқори экани аҳамиятли.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Дунёда “омикрон”нинг янги мутацияси кенг тарқалмоқда. Хулоса чиқаришга эса ҳали эрта

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, шу кунгача дунёнинг 57 та мамлакатида “омикрон” штаммининг янги — ВА.2 мутацияси рўйхатга олинди.

Ушбу вариантни юқтирганлар сони ҳозир 27 минг нафардан зиёд. Касаллик, айниқса, Дания, Буюк Британия, Норвегия, Швеция, Италия, АҚШ, Ҳиндистон, Филиппин ва Жазоирда кенг тарқалмоқда.

Мутахассислар фикрича, ВА.2 деб номланган ушбу мутация “омикрон”нинг ҳозирги ВА.1 кўринишидан ҳам юқумлироқ. Масалан, айни пайтда Данияда рўйхатга олинаётган коронавирусга чалиниш ҳолатларининг 79 фоизини шу турдаги инфекция ташкил этяпти. Буюк Британияда бу кўрсаткич 6, Ҳиндистонда 5, Швеция ва Сингапурда эса 2 фоизга тенг.

Буюк Британия Соғлиқни сақлаш хавфсизлиги агентлиги BА.2ни “кузатув остидаги вариант” сифатида таснифлади. Ҳозиргача бу ерда 1072 нафар беморда ушбу вирус аниқланган. У аввалги мутацияга қараганда бирмунча тезроқ тарқалмоқда.

Мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Сажид Жовиднинг айтишича, янги вариантнинг пайдо бўлиши ва тез суръатда тарқалаётгани эмланиш жараёни ўта муҳим эканлигини яна бир бор тасдиқлади.

Мен барча юртдошларимизни ўзлари ва яқинлари саломатлигини ҳимоя қилишга ва кучайтирувчи дозада эмланишга чақираман” — деди вазир.

Олимлар, шунингдек, 27 декабрдан 11 январгача бўлган даврда ўтказган таҳлиллари натижасида Буюк Британияда беморлар ВА.2 мутациясини 13,4 фоиз ҳолларда оила аъзоларидан юқтирганини аниқлади. Бу кўрсаткич “омикрон”нинг доминант вариантига нисбатан 3,1 фоиз юқоридир.

Янги мутацияни ўрганиш ва тадқиқ қилиш ишлари тўлиқ якунланган йўқ. Шу боис ВА.2нинг хавфлилик даражаси ва асоратлари ҳақида аниқ хулосалар айтишга ҳали эрта.

Аммо ВА.2 тури фаол тарқалиши туфайли келажакда унинг доминант вариантга айланиш эҳтимоли юқори. Бу эса “омикрон” билан боғлиқ пандемия тўлқинининг давомийлигини ошириши мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Тараққиёт стратегияси:

Жорий йилдан буйрак трансплантацияси операциялари барча вилоятларда амалга оширилади

Бугун деярли барча мураккаб операциялар Ўзбекистоннинг ўзида ўтказилмоқда. Бу юртимизда ихтисослашган тиббиётни ривожлантириш борасидаги ислоҳотлар самараси.

2022–2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегиясида бу соҳни келгусида янада ривожлантириш кўзда тутилган.

Чунончи:

📌 пойтахтда амалга оширилаётган юқори технологик операциялар вилоят ва туман даражасида амалга оширилади;

📌 бунинг учун бюджетдан 600 млрд. сўм маблағ ажратилиб, 100 мингдан зиёд беморларда вилоятнинг ўзида юқори технологик операциялар бажарилади.

Мисол учун, ўтган йили Тошкентда 229 нафар беморда буйрак трансплантацияси амалга оширилган бўлса, Наманган, Хоразм, Самарқанд, Сурхондарё вилоятларида бундай имкониятдан 30 киши баҳраманд бўлди.

❗️Жорий йилда барча вилоятларда бундай операцияларни ўтказиш йўлга қўйилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​​Ўзбекистон – Япония:
Тиббиёт соҳасида етти миллион долларлик йирик лойиҳа амалга оширилади

Соғлиқни сақлаш вазирлигида Япониянинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ёшинори Фуджияма ҳамда Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги(JICA)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Сугуру Миядзаки билан учрашув бўлиб ўтди. Унда икки томонлама ҳамкорлик истиқболлари муҳокама этилди.

Мулоқот давомида қайд этилганидек, яқинда Ўзбекистон ва Япония ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганига 30 йил тўлди. Ўтган даврда икки томонлама ва кўп қиррали манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш борасида салмоқли натижаларга эришилди. Хусусан, тиббиёт соҳасида ҳам қатор қўшма дастурлар ҳаётга татбиқ этилмоқда.

Шулардан навбатдагиси Япония Ҳукуматининг “Ривожланишга расмий ёрдам” дастури доирасида JICAнинг молиявий кўмагида амалга оширилиши кўзда тутилган, умумий қиймати 7 млн. АҚШ долларига тенг “Қорақалпоғистон тиббиёт институти клиникасига тиббий ёрдам кўрсатишни яхшилаш” лойиҳасидир.

У мультиспираль компьютер томографияси, мобиль клиника, С-arm рентген аппарати, универсал хирургик микроскоп, отоларингологлар учун микроскопли иш столи, терапия, реанимация, неонатология, травматология, хирургия каби қатор йўналишларда фаолият кўрсатувчи тиббиёт ходимларининг касбий маҳоратларини янада оширишда зарур бўладиган симуляцион асбоб ускуналар каби 29 турдаги энг замонавий тиббий технологияларни ўз ичига олади.

Учрашувда мазкур лойиҳани рўёбга чиқариш учун Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Япониянинг юртимиздаги элчихонаси ўртасида Алмашинув нотаси, JICA билан Грант битими, шунингдек, Япониянинг “Grown Agents” компанияси билан Ўзбекистонга тиббий техника ва жиҳозларни етказиб бериш, ўрнатиш ва ишга туширишга доир шартнома имзоланди.

Шунингдек, томонлар тиббиёт соҳасидаги ўзаро ҳамкорликнинг бошқа йўналишлари бўйича ҳам ўзаро фикр алмашди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Февраль ойининг биринчи кунида юртимизда 1087 нафар кишида коронавирус инфекцияси аниқланди, 3 нафар бемор вафот этди

🔺2022 йил 1 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 225110 (+1087) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌41 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌30 нафари Андижон вилоятида,
📌30 нафари Бухоро вилоятида,
📌27 нафари Жиззах вилоятида,
📌33 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌18 нафари Навоий вилоятида,
📌11 нафари Наманган вилоятида,
📌63 нафари Самарқанд вилоятида,
📌9 нафари Сирдарё вилоятида,
📌39 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌71 нафари Фарғона вилоятида,
📌12 нафари Хоразм вилоятида,
📌114 нафари Тошкент вилоятида,
📌589 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 8 нафар,
🔹 Бухоро вилоятида 25 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 10 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 9 нафар,
🔹Навоий вилоятида 21 нафар,
🔹Наманган вилоятида 8 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 56 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 5 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 86 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 18 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 21 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 34 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 210647 (+301) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 94 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1571 нафарни ташкил қилди. Қолаверса, кеча 209 нафар кишида пневмония аниқланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️COVID-19га қарши эмланиш учун 42,1 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилди

🔺1 февралда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 86 476 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди
. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 20 003 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 31 244 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 35 229 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 42 183 286 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 19 344 734 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 14 668 889 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 8 169 663 нафарни ташкил қилди.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Андижон вилояти (14 193 доза),
📌Қашқадарё вилояти (13 852 доза),
📌Тошкент шаҳри (9 501 доза) ташкил қилди.

❗️Биринчи доза билан эмлаш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 90,2 фоизни, тўлиқ босқичларда эмланиш кўрсатчики эса 68,8 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
1 февраль ҳолатига кўра, юртимизда 745 894 доза Pfizer вакцинаси билан 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар ихтиёрий равишда эмланди.

Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 465 754 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 280 140 нафарни ташкил қилди.

💉Хусусан, болаларни коронавирусга қарши эмлаш жараёни Фарғона (174 368 доза), Самарқанд (110 486 доза), Андижон (83 533 доза), Қашқадарё (66 600 доза), Наманган (65 692 доза) вилоятларида юқори экани аҳамиятли.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
ССВ: Вазирлик масъуллари қибрайлик эгизаклар ҳолидан хабар олди

Марказга ташриф буюрган масъуллар чақалоқларнинг ота-онаси билан суҳбатлашиб, уларнинг аҳволи, бу ерда яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди. Муассасада фаолият олиб бораётган тиббиёт ходимлари билан ўтказилган учрашувда эса яқин истиқбол режалари хусусида ўзаро фикр алмашилди.

👉Батафсил

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
ЖССТ: Карантин чекловларини бекор қилишга ҳали эрта!

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Гебрейесус дунёнинг қатор мамлакатларида “омикрон”дан ўлим кўрсаткичлари ошиб бораётгани хусусида баёнот берди.

Унинг сўзларига кўра, янги штамм аниқланганидан буён 90 миллионга яқин касалланиш ҳолатлари рўйхатга олинди. Бу 2020 йилда COVID-19ни юқтирган жами беморлар сонидан ҳам кўп.

Энг ёмони, ҳозир сайёрамизнинг аксарият минтақаларида ўлим кўрсаткичларининг жуда хавотирли ўсишини кузатяпмиз” — деди Т. Гебрейесус.

ЖССТнинг Фавқулодда касалликлар бўлими техник гуруҳи раҳбари Мария Ван Керкховенинг хулосаси ҳам шунга яқин. У бундай шароитда COVID-19 туфайли жорий этилган барча чекловларни бекор қилишга ҳали эрта эканлигини маълум қилди.

Биз ҳукуматларни эҳтиёткорликка чақирамиз, чунки аксарият давлатлар “омикрон” пандемиясининг чўққисидан ўта олгани йўқ. Айрим ҳудудларда эса эмлаш даражаси жуда паст. Шунинг учун ҳозир барча коронавирус чекловларини бирданига олиб ташлаш вақти эмас”, — дейди ЖССТ эксперти.

Масалан, АҚШда кунлик касалланиш кўрсаткичлари камая бошлаган бўлса-да, “омикрон” туфайли ҳаётдан кўз юмаётганлар сони ортмоқда. Мамлакатнинг юқумли касалликлар бўйича бош маслаҳатчиси Энтони Фаучи асосан эмланмаган ҳамда тўлиқ ёки кучайтирувчи дозада вакцина олмаганлар бундай хавфга рўбарў келаётганини таъкидлади.

Баъзи давлатларда эса коронавируснинг янги мутацияси кўпроқ болалар ва ёшлар ўртасида кенг тарқаляпти. Мисол учун, Италияда бу инфекцияни юқтирган беморлардан ҳар учинчиси 19 ёшгача бўлган ўғил ё қиздир.

Ана шундан келиб чиқиб, 5 ёшдан 11 ёшгача бўлган болаларни коронавирусга қарши эмлашга рухсат берган давлатлар сафига Қатар ҳам қўшилди. Австралияда эса 16-17 ёшли ўсмирлар қайта вакцина олиши белгиланди. Бунга мамлакатда коронавирусдан ўлим ҳолатлари кўпайиб бораётгани сабаб бўлди.

Саудия Арабистонида февраль ойидан жамоат транспортидан фақат эмланганлар фойдаланишлари мумкин. Ушбу чеклов поезд, такси, автоуловларни ижарага олиш ҳамда паромларга ҳам тааллуқлидир.

Исроилда ҳам янги штамм билан касалланиш ҳолатлари кескин кўпаймоқда. Ўз навбатида, коронавирусдан вафот этаётганлар сони ҳам сезиларли даражада ошяпти. Шу сабабли бу ерда 60 ёшдан катталар ҳамда тиббиёт ходимлари тўртинчи доза билан эмланмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Кеча дунё бўйича 3,35 миллион кишида COVID-19 инфекцияси аниқланди. Бу 31 январга қиёслаганда 600 мингдан зиёд кўрсаткичдир.

Энг юқори кунлик ҳолатлар қуйидаги мамлакатларда қайд этилди:

🇫🇷 Франция — 400 минг,

🇺🇸 АҚШ — 295 минг,

🇩🇪 Германия — 211 минг,

🇧🇷 Бразилия — 171 минг,

🇮🇳 Ҳиндистон — 161 минг,

🇮🇹 Италия — 133 минг,

🇷🇺 Россия — 125 минг,

🇬🇧 Буюк Британия — 112 минг,

🇳🇱 Нидерландия — 106 минг,

🇹🇷 Туркия — 103 минг.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi